Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
IM
Imaginative Girl 🦢
https://t.me/imaginative_girl
Channel age
Created
Language
Tajik
5.83%
ER (week)
19.1%
ERR (week)

Ё бренд бўл ёки сени товарга айлантиришади!

Реклама учун: @Threecat3bot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
60
18
855
Бошқа йўли ҳам бормиди? 😂

@imaginative_girl
04/27/2025, 21:35
t.me/imaginative_girl/6263 Link
18
5
826
Бу музқаймоқни фақат шафтолиси ёқди. 45 мингни бекор сарфламанглар, қулупнайлисини ташлаб юбордим.

@imaginative_girl
04/27/2025, 20:50
t.me/imaginative_girl/6262 Link
45
13
826
Aфсуски ҳаётда ақлли, камтарлар эмас, айёр тулкилар муваффақиятлироқ бўлишади

@imaginative_girl
04/27/2025, 15:42
t.me/imaginative_girl/6261 Link
33
30
933
Биздаги аксарият "психологик" курсларни 1 минутга қолмай мағзини очиб берган.

Нотўғри одамлар ҳаётимизга қандай ва нима учун кириши

@imaginative_girl
04/27/2025, 14:28
t.me/imaginative_girl/6260 Link
32
4
928
Нимага шунақа қайнона, эрни ёвуз маҳлуқ, тупой, саводсиз қилиб кўрсатадиган роликлар кўпайиб кетди? Ҳозир ундай оилалар қолмаган, ҳаммани дунёқараши кенгайган, қолаверса, қайнона душман эмас, у ҳам орзулар, яхши ниятлар билан келин олади. Келин образидан "жертва" ясашни бас қилсаларинг-чи! Ҳозир тезда янги, тайёр уй олиб бериб кўчириб чиқариб қўяди, олдингилар каби 10-15 йил хизмат қилиш, участка қуриш йўқ, ҳозирги келинлар ҳуқуқини жуда яхши билади, мажбуриятини ҳис қилолмаса ҳам, одам сал шукр қилишниям билиши керак.

https://youtube.com/shorts/HYxh_BSc4ps?si=gkxmPzRp8fHF-YxS
04/27/2025, 14:20
t.me/imaginative_girl/6259 Link
79
88
1.7 k
Қувайтдаги университетнинг психология кафедраси мудири доктор Сулаймон Иброҳим ижтимоий тармоқга қуйидаги фотони жойлаб шундай изоҳ қолдирди:
"Мен қирқ беш йиллик психологман. Сизларга бир сирни очмоқчиман. Жуда кўплаб одамлар руҳий тушкунликка тушиб менга мурожаат қилишади. Билимим етганича ёрдам қиламан. Лекин доим ҳам натижа бўлавермайди. Агар кимни онаизори хаёт бўлса унга ҳеч қанақа руҳшуносни кераги йўқ. Онани оёғига бош қўйиб бир муддат тин олинг. Худди мен каби. Бу ёруғ оламдаги энг кучли психолог бу-- ОНА!©️

P. S: Синаб кўрганман, бир зумда тузаласиз
@imaginative_girl
04/26/2025, 12:36
t.me/imaginative_girl/6258 Link
38
4
904
Мен замонавий инсонман. Ҳамма замонавий инсонлардек, тунда китоб ўқимай интернет титкилайман🫣

Сиз-чи, сиз ҳам замонавий инсонмисиз ёки замондан орқада қолганмисиз? Балки олдинга ўтиб кетгандирсиз))

@imaginative_girl
04/26/2025, 02:54
t.me/imaginative_girl/6257 Link
33
24
940
Қайта-қайта кўряпман 🤣

@imaginative_girl
04/26/2025, 02:52
t.me/imaginative_girl/6256 Link
58
22
1.0 k
Бахт, омад ва фаровонлик тинчлик муҳитида пайдо бўлади ва кўпаяди.

Бу— ноёб қобилиятингиз билан бутун дунёда биринчи ўринга чиққан пайтингизда ҳам;

Бирдан бойиб кетганингизда ҳам;

Энг бахтли оилага асос солганингизда ҳам ишлайди.

Шовқин солманг. Кўз-кўз қилманг. Инсон бундай онги пастлик натижасида ҳаммасидан айрилиши мумкин.

@imaginative_girl
04/25/2025, 13:07
t.me/imaginative_girl/6255 Link
16
4
986
Қайси китобни ўқияпсиз? Изоҳларда ёзинг.

@imaginative_girl
04/25/2025, 01:05
t.me/imaginative_girl/6253 Link
42
3
968
Корейс қўшнимизни ёши кап-катта қизи онасига бор овози билан бақириб, сўкиб онасини ҳақоратлайди ҳар куни.

Онаси унга жавобан "уйга кирмайсан", дейди. У эса безларча кириб, ўзини ҳайдайди.

Ўша қари аёлга жудаям раҳмим келади. Ёрдам беришни хоҳлайман, фақат қандай билмайман. Урушишган пайти уларнинг важохатидан ҳеч ким ёнларига боролмайди.

Қариганда фарзандидан шундай муомала кўриш жудаям азоб бўлса керак. У аёлни ўзини ҳам боласи бор, кўриб ўсяпти онасини ҳар кунги жанжалини.

@imaginative_girl
04/25/2025, 00:59
t.me/imaginative_girl/6252 Link
18
22
1.2 k
Нега аълочилардан кўра "иккичилар" муваффақиятли бўлиши ҳақида

@imaginative_girl
04/24/2025, 21:58
t.me/imaginative_girl/6251 Link
Repost
13
931
Друзья, в приюте 1200 собак - это и собаки-смертники из отловок, это и брошенные, преданные своими хозяевами, собаки инвалиды и спинальники покалеченные людьми…

К сожалению, питание и лечение собак приюта, а так же обслуживание территории никем не финансируется, сегодня это наша с вами ответственность 🙏🏼

Пожалуйста, поддержите нас любым возможным для вас способом: репостом в соцсетях, рассказом друзьям и коллегам, продуктами питания или любой посильной суммой на официальную карту.

Нам без вас не справиться 🙏🏼

Сбор открыт на:

• мясное - 3000 кг по 4,000 сум/кг = 12,000,000 сум
• сечка - 1500 кг по 3,500 сум/кг = 5,250,000 сум
• дрова = 2,000,000 сум

Сумма к сбору: 19,250,000 сум

💳 8600572907882992
на имя директора ННО ОЗЖ «Mehr» Ермакова Малика

Прозрачность отчета гарантируем и благодарим каждого за помощь 🧡
04/24/2025, 15:40
t.me/imaginative_girl/6250 Link
62
21
1.0 k
Ўзиям ҳаммани ичи дардга тўлиб кетган экан))

@imaginative_girl
04/24/2025, 13:58
t.me/imaginative_girl/6249 Link
49
3
979
Биласизларми, ҳар куни нимадир ўрганади инсон аслида.

Биз саволларга ечим топиш учун бу дунёга келганмиз.

Сизнинг охирги англашингиз, нима эди? Масалан, мен "аслида онгсиз хатти-ҳаракат қилар эканмиз, жудаям кўп ҳақиқатларни билмаймиз, бу дунёда ҳеч нарса тасодиф эмас", деган хулосага келдим.

@imaginative_girl
04/24/2025, 01:01
t.me/imaginative_girl/6248 Link
36
31
1.1 k
100%

@imaginative_girl
04/24/2025, 00:57
t.me/imaginative_girl/6247 Link
113
2
1.0 k
Аслида менинг ҳар бир гапимда олам-олам маъно ётади. Том-том китоблар битса бўлади фикрларимдан.

Яқинда шундай "кўтарилиб" кетаман, дастхат ололмай армонда қоласизлар. 😌

Шунинг учун каналимда то абад қолинглар, ўша пайтда обуна бўладиганларга пуллик бўлади)))

@imaginative_girl
04/24/2025, 00:55
t.me/imaginative_girl/6246 Link
42
2
1.0 k
Ўша мультикни жаҳли чиққан пайти

@imaginative_girl
04/24/2025, 00:51
t.me/imaginative_girl/6245 Link
57
2
906
Мен расмимни мультик қилдирмадим.

Чунки ўзим мультикман😌

@imaginative_girl
04/24/2025, 00:47
t.me/imaginative_girl/6244 Link
32
6
1.1 k
Тез ёнган — олов тез ўчади.
Яхши от — кейин чопади.

@imaginative_girl
04/24/2025, 00:11
t.me/imaginative_girl/6243 Link
58
25
1.3 k
Босим остида ўтган болалик ўсмирлик даврида ғайритабиий хатти-ҳаракатларга сабаб бўлади.

Ота-онанинг тунд чеҳраси, нафратли нигоҳлари, безовта қилувчи сўзлари — йиллар ўтиб ўсмирнинг маҳзун чеҳрасига, нафратли нигоҳи ва ташвишли сўзларига айланиши табиий.

Кўпгина ўсмирларнинг ўз ака-укаларига нисбатан шафқатсиз муносабати ўша ўсмирлик ўтмишидаги ота-онасининг унга қилган муносабати билан бир хилдир.

Шунинг учун ота-оналар "бола шунчаки унутиб юборади" деб ўйламасликлари лозим. Бола психологиясида калтабинлик рол ўйнамаслигини обдан ўйлаб иш тутишлари керак. Ҳар бир экилган уруғ ўсмирлик ёшида униб чиқишини ёдда тутишлари шарт. ©️

@imaginative_girl
04/23/2025, 18:28
t.me/imaginative_girl/6242 Link
44
18
1.3 k
🫣😂 буларни гапидан куламиз-ку, лекин жиддий савол: нега уларда обуначилар кўп?

Ёки, ўзига ўзи микрoфон тутиб, гапириш имконини ўзига ўзи берса, у микрoфонга гапираётгани учун ақлли ҳисобланиб жиддий қабул қилинадими?

@imaginative_girl
04/23/2025, 01:38
t.me/imaginative_girl/6241 Link
45
6
1.1 k
You tube'дан кўчириб олдим, фондаги мусиқага, ёзувга эътибор қилманглар))

Мени эътиборимни тортган жиҳат—ўйинчиларда заррача қўрқув ҳисси бўлмаганини "қош қоқиш" дан билиб олиш мумкин.

@imaginative_girl
04/23/2025, 01:25
t.me/imaginative_girl/6240 Link
74
2
949
Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди.

Ғалаба муборак, Ўзбекистоним🇺🇿

@imaginative_girl
04/21/2025, 00:48
t.me/imaginative_girl/6239 Link
77
3
1.8 k
Оз қолди. Навбатга туринглар. Янги меҳмончалар келишади.

@imaginative_girl
04/20/2025, 22:44
t.me/imaginative_girl/6238 Link
51
12
1.1 k
“Life is nothing without Sister.”

@imaginative_girl
04/20/2025, 22:14
t.me/imaginative_girl/6237 Link
48
27
1.1 k
Эркак хатолари

1. Ҳис-туйғуларини яширади. Эркакман деб, дардини, қийналганини ичида сақлайди. Бу эса ички босимга, стрессга, ҳатто оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Эркак ҳам инсон — гоҳида дардини айтса, маслаҳат сўраса, у руҳан юксалади.

2. Ҳаммани боқишим керак, фақат пул топсам бўлди, деб ўйлайди.
Оила, фарзандлар, аёли билан муносабатни фақат моддий тарафдан кўради. Вақтини фақат меҳнат қилишга сарфлайди. Лекин оилага меҳр ҳам керак. Пул топиш — восита, мақсад эмас.

3. Юрагини эшитмайди. Жамият, дўстлар ёки ҳатто ижтимоий тармоқлар таъсирида ўз хоҳишларини эмас, балки “ҳаёт мажбур қилган” йўлни танлайди. Бошқалар учун яшайди, ўзини эса унутади.

@imaginative_girl
04/20/2025, 15:10
t.me/imaginative_girl/6236 Link
42
20
1.1 k
Аёллар базан билмаган ҳолда кўплаб хатоларга йўл қўяди. Келинг, биргаликда бу хатоларни кўриб чиқамиз:

1. Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни ўзи қилишга ҳаракат қилади, ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб-елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади.

2. Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз, сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

3. Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига, дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади . Унутманг, ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради.

4.Асосий пункт — ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди,ҳамманинг хизматини қилади ўзига келганда эса — йўқ. Ўзига вақт ҳам ажратмайди,маблағ ҳам ажратмайди. ©️

Ўзини қадрламайдиган аёлларга юбориб қўямиз.

@imaginative_girl
04/20/2025, 15:02
t.me/imaginative_girl/6235 Link
79
5
1.0 k
Хатто ChatGPTнинг энг сўнгги версияси ҳам узоқ ўтмишда бўлиб ўтган салбий воқеаларни миридан-сиригача, 50 йиллар олдин айтилган гапларни нуқта вергулигача хатосиз айтиб бериш бўйича аёл зотига етолмаса керак.

Xurshid Usmon

@imaginative_girl
04/20/2025, 14:46
t.me/imaginative_girl/6234 Link
88
10
1.0 k
ChatGPT га Зебо Ғаниевани расмини чиздирдим.

@imaginative_girl
04/18/2025, 23:12
t.me/imaginative_girl/6233 Link
63
33
1.4 k
Ҳаммамиз хато қиламиз...

Хатога йўл қўямиз. Аҳмоқона ишлар қиламиз. Одамларнинг кўнглини оғритамиз. Лекин бир нарсани тушунишимиз керак:
ҳар бир иш тўғри бажарилиши учун ақл билан, бошқаларга ҳурмат билан, атрофдагиларни инобатга олиб бажарилиши керак.

Аммо...
Биз инсонмиз. Ва инсон хато қилади.

Хато қилинганда нима қилиш керак?
— Тан олиш
— Кечирим сўраш
— Олға давом этиш

Лекин кўпчилик бошқа йўл тутади:

—Баҳона излайди
—Айбдор қидиради
— Хатосини тан олишга қийналади
—Тишларини ғижирлатиб тил учида кечирим сўрайди
— Ўзини оқлаб, охирида айбни бошқаларга юклайди.

Нега?

Чунки биз шундай ўйлаймиз: яхши одам хато қилмайди.
Ва биз яхши одам бўлишни жуда хоҳлаймиз.

Яхши одам бўлиб кўринишнинг энг осон йўли — ёмон, айбдор одамни топиш:

—Тушунмайдиган хотин...
—Севмайдиган эр...
—Асабга тегадиган раҳбар...
—"Қулоқсиз" болалар...
— Йўқотилган соғлиқ...
— Будильник бузилади, бензин тугайди...

(Аммо нима бўлганда ҳам, мен айбдор эмасман)!

ОҚЛАМАНГ.

Оқланиш — инсонни кучсизлантиради.
Ўзингизга ва бошқаларга бўлган ҳурматни камайтиради.

Шунчаки:
“Кечикдим, кутганингиз учун раҳмат" деб айтинг.
Бу сизни кучли қилади.

Сиз хато қилмаяпсиз — сиз ўрганаяпсиз.

Ҳалол бўлинг. Очиқ бўлинг.
Хулоса чиқаринг.
Айбни ўзингизга қаратинг, аммо ўзингизга нафрат билан эмас — онг билан.

Кейинги сафар ўзингизни оқлашни бошлаганингизда — тўхтанг, чуқур нафас олинг.
Ботирона қабул қилинг.
Тирик инсон хато қилади. Яхши инсон — тан олади.

Ҳаётни давом эттиринг. Ўрганинг. Ўсишдан тўхтаманг.

Таржима

@imaginative_girl
04/18/2025, 17:02
t.me/imaginative_girl/6232 Link
34
1
1.1 k
Яшасин, озодлик 🍸

Шакарсиз музқаймоқни энди кўряпман 🍦

@imaginative_girl
04/18/2025, 16:36
t.me/imaginative_girl/6231 Link
71
6
1.2 k
"Мана ман энг зўриман" деган қиммат гўзаллик салони хизматидан фойдаланган куним ҳам ўзимни расмдаги шердай ҳис қиламан.😣

Олдинлари сочни ичига қайришарди, "Нега шунақа ғалати турмаклашади, бошни кааатта қип", деб жаҳлим чиқиб, "Сочимни шиширманг, ташқарига тортинг" деб норози бўлсам "Ундай турмак бўлмайди" дейишарди.

Охири шундай турмаклар ҳам урфга кирди. Булар фақат чет элда кимдир кашф қилса ўрганишади, ўзлари мияни ишлатиб, ижод қилишмайди, деган хулосага келдим.

@imaginative_girl
04/18/2025, 13:27
t.me/imaginative_girl/6230 Link
126
24
1.0 k
Уй —қайнонам номида.
Машина — қайнотам номида.
Болам — эримни номида.
Кредит — мени номимда.

©️Қайсидир бечора келин

@imaginative_girl
04/16/2025, 23:37
t.me/imaginative_girl/6229 Link
54
11
1.1 k
Ўзингиз руҳсат бермагунингизча сизни ҳеч ким бошқара олмайди.

@imaginative_girl
04/16/2025, 12:04
t.me/imaginative_girl/6228 Link
63
31
1.2 k
3-ҳикоя: Мен йиғлаш орқали мулоқот ўрнатаман

(Чақалоқ тилидан) 👩‍🍼

Мен катталардек сўзларни гапира олмайман . "Она", "совуқ еяпман", "очман", "қўрқдим" деб гапира олмайман.

Аммо менда туғма табиий тил бор, бу бутун дунёдаги чақалоқлар тили, бу — йиғи.

Мен йиғласам, таржимаси:
— “Менга бир нарса бўлаяпти.”
— “Менга қаранглар!”
— “Мен нима бўлаётганини тушунмаяпман.”
— “Мен ойимни соғиндим.”
— “Менга жавоб беринглар.” бўлади.

Йиғлашим — SOS сигнали. Катталарга умид билан юбориладиган чақириқ.

Мен йиғласам, у қўрқув/оғриқ/ етарли эътибор йўқлигидан бўлиши мумкин...

Агар мен йиғласам ва ҳовлида иш қилаётган онам дарров етиб келса, ўзимни шундай ҳис қиламан:
🩷 Мен муҳимман.
🎈Мени тинглашади.
🧸Мен кераклиман.
🍄Дунё —ишончли жой.

Агар йиғласам ҳеч ким келмаса:
☔“Йиғлаш керак эмас.”
😒“Одамлар менга жавоб бермайди.”
🌵 “Мен ҳисларимни яширишим керак” деб ўйлайман.

Бу эса менинг келажакдаги сукунимга айланади... Мен йиғини тўхтатаман ва у билан бирга ўз эҳтиёжларимни ҳам ичимга ютаман... Одамлар эса катта бўлганимда мени "камгап"," одамови" дейишлари ҳам мумкин...

Шунинг учун, мен ҳар сафар йиғласам: тингла, ҳис қил ва мени тилимни тушун!!!

Чунки мен йиғлаш орқали гаплашаман...

@imaginative_girl
04/16/2025, 01:13
t.me/imaginative_girl/6227 Link
63
31
1.1 k
2-ҳикоя: Менинг эҳтиёжларим

(Чақалоқ тилидан) 👩‍🍼

Мен ҳали гапира олмайман. Аммо танам, юрагим, руҳим — ҳаммаси гапиради: шивирлайди, бақиради, йиғлайди...

Бу шивирлашлар — сигналлар. Ойимга юбориладиган муҳим ахборотларим.

Менинг қорним тўқ эмас (ахборот узатаман).
Менинг танам совуққотяпти(ахборот узатаман).
Мен ҳеч кимни ҳис қилмаяпман(огоҳлантириш).

Менга қаров кечикса, мен дунёда ўзимни хавфда ҳис қиламан...

—Менга қаранглар! Шошилинч! Ҳозироқ!!!

Чунки менда “сабр” деган кўникма ҳали шаклланмаган.

Мен йиғлайман — бу менинг “илтимос” деганим...

Ҳар дақиқада менинг эҳтиёжларим бор:

— Она сутига...
— Қучоқлашларига...
— Илиқликка...
— Кўзларга қарашга...
— Юзлардаги табассумга...
— Танамга тинчликка...

Мен ҳар лаҳза ота-онам меҳрига эҳтиёж сезаман... Неччи ёшда бўлишимдан қатъи назар...

Онамни ҳар сафар кўрганимда юрагим тинчланади. Агар у менинг сигналларимга жавоб берса, шундай фикрлайман:
🎀Дунё хавфли эмас.
🤍Мен муҳимман.
😍 Мени эшитишади.

Агар у жавоб бермаса… Мен чалғийман. Онгимда биринчи фикр пайдо бўлади:
😔Менинг эҳтиёжларим муҳим эмас.
😣 Ёлғизман...

Илтимос, мен 4 ёшга тўлгунимча(дарҳол):
Йиғласам — мени эшит.
Қўрқсам — бағрингга ол.
Қимирласам — мени ҳис қил.
Мен ёнингда бўлмасам — мени соғин🩷.

Чунки мен ҳали кичкинаман. Мен ҳамма нарсани синаб кўряпман. Дунё ҳақидаги биринчи хулосаларим ҳозир ёзиляпти.

Бу хулосалар бутун умримга таъсир қилади...

@imaginative_girl
04/16/2025, 00:54
t.me/imaginative_girl/6226 Link
68
33
1.2 k
1-ҳикоя: Хавфсиз ҳаётдаги хавф

(Чақалоқ тилидан) 👩‍🍼

Мен уйқудан уйғониб, қаттиқ йиғладим. Онамни чақирмоқчи бўлдим йиғлаб. Уни соғиндим. Ойимни бағрида ўзимни хавфсизликда ҳис қиламан. Тез-тез оч қоламан. Ойим мени овқатлантириши керак.

Онам бўлса тинмай ҳовлида иш қилади. Қишлоқда иш кўп: мева узиб ташийди, мол-қўйларга қарайди, овқат қилади, кир ювади, уй тозалайди.

Мен энг ичкари хонадаман, овозим унга етиб бормаяпти.

—Ойи!!! Ойижон!!! Ўзимни хавфсизликда ҳис қилмаяпман. Ёнимга келақол!

Мен доим унинг бағрида бўлиб ўрганганман. Ундан ажралиб, ёлғиз ухлашдан қўрқаман..

Ойим эса ҳозир нон ёпаяпти. Тандирхона ҳовли этагида. Уни эшитишига умид билан чинқираман:

—Ойи! Ойижон, очман!!! Менга ёрдам бер!

Ойим мени эшитмайди...
Мен яна ва яна йиғлайман. Уни чақиравераман.... У келмайди.

Онгимга биринчи информация қабул қилинди ва ёзилди: мен хотиржам эмасман...

@imaginative_girl
04/15/2025, 22:31
t.me/imaginative_girl/6224 Link
72
1
1.0 k
Шакарсиз 1-кун.

8-соатда пепси ичиб қўйиб, шакарли кун қип қўйдим😐

@imaginative_girl
04/14/2025, 18:15
t.me/imaginative_girl/6223 Link
81
9
1.1 k
Инстаграмдан олинди

@imaginative_girl
04/13/2025, 19:38
t.me/imaginative_girl/6222 Link
30
1.1 k
Бир товоқ қовурилган гўшт(қовурилган қон)ни расмини кутинглар, шекилли)

Яшасин ўт-ўланлар 🍓🌿

Гўштдан воз кечиш учун кичик қадамлар ташлаяпман, рационимга зайтун киритишим билан сезиларли ўзгаришлар сездим.
04/13/2025, 19:33
t.me/imaginative_girl/6221 Link
44
3
1.0 k
Севимли маскан: Бон🩵

@imaginative_girl
04/13/2025, 19:27
t.me/imaginative_girl/6220 Link
25
13
1.0 k
Хато фикрлар

🔪Ички танқидчи — бу сизнинг онгингизда жаранглайдиган овоз бўлиб, у доимий равишда муваффақиятсизликларга эътибор қаратади ва шу йўл билан ўзингизга булган ишончингизни емиради.

🔪У сизни ҳаракатга ундамайди, фақат айблайди. Сиз бир куни хатога йўл қўйгансиз, лекин орадан ўн кун (ҳатто ўн йил) ўтса ҳам, ҳали ҳам ўзингизни айблаб юраверасиз.

🫥Ўзингизни танқид қилишни тўхтатиб, ниҳоят олдинга ҳаракат қилиш вақти келди.

"Мен мукаммал бўлишим керак" ёки "Мен хатога йўл қўймаслигим керак" каби нотўғри қарашлар ички танқидчингизни кучайтиради ва бу сизнинг нозик ўз-ўзини баҳолашингизни бузиб ташлаши мумкин.

🫥Ички танқидчи одатда қуйидаги ибораларни ишлатади:
— «Мен мажбурман…»
— «Менга шарт…»
— «Менга керак…»
— «Мен ҳар доим адашаман»
— «Қандай қилиб бунчалик аҳмоқ бўлиш мумкин?»

🐝Такрорланувчи пластинка

Муаммо юзага келганда, биз доимо бир хил фикрларни миямизда айлантирамиз. Ўша пайт биз ички танқидчимизнинг такрорланувчи пластинкасини эшитамиз ва шу боис ўзимизни тинимсиз танқид қиламиз.

🐝Ёки бу шунчаки одат тусига кириб, ҳамма жойда ўзингизни бахтсиз ҳис қилаётганингизни, ҳаётингиз ёмонлигини ва ҳеч ким сизни тушунмаслигини гапириб юрасиз.

😣Сиз муаммоларни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаяпсиз!

Баъзилар иррационал фикрлашади ва шикоятлар орқали вазиятни яхшилаш мумкин деб ўйлашади. Йўқ, бу ёрдам бермайди.

😒Қурбон синдроми

— «Мен муносиб эмасман»
— «Мен бошқалар учун ўзимни қурбон қилишим керак»
— «Мен лойиқ эмасман»
— «Менинг фикрим бошқаларникидан камроқ аҳамиятли»

🐘Пашшадан фил

Бу фикрлаш тарзини "ҳамма нарсадан жанжал чиқариш" деб ҳам аташ мумкин. Одамлар арзимас нарсаларга жаҳл қилиши ёки хафа бўлиши мумкин.

❄Майда-чуйдалар қор уюмига айланиб, сизнинг ҳақиқатга бўлган қарашингизни буткул бузади.

Вазиятга кенгроқ нуқтаи назардан қарай олмаслик, воқеаларга ҳаддан ташқари реакция кўрсатишга олиб келади.

🐘Баъзида бу фикрлаш тури бошқаларига чамбарчас боғлиқ бўлади. Сиз ички танқидчингизнинг такрорланувчи пластинкасига "илакишиб" қоласиз.

Сиз оддий нарсаларга ҳаддан ортиқ реакция кўрсатиб, ҳаётингизни мураккаблаштирасиз.

Таржима

@imaginative_girl
04/13/2025, 19:20
t.me/imaginative_girl/6219 Link
43
5
1.0 k
Биз ҳамма нарсага тўлаймиз: қаердадир пул билан, қаердадир қалбимиз билан.

@imaginative_girl
04/13/2025, 14:25
t.me/imaginative_girl/6218 Link
108
25
1.1 k
Қироличалардек нонушта қилинг.
Қироличалардек тушлик қилинг.
Қироличалардек ужин қилинг.

Фақат бир нарсани эсдан чиқарманг: сиз семизмассиз, Қироличасиз.

©️Кимдир

@imaginative_girl
04/12/2025, 00:48
t.me/imaginative_girl/6217 Link
67
28
1.3 k
Баъзи одамлар бор — қанча пул топишмасин, барибир тўқ яшамайди, улар ўта қизғанчиқ ва ҳасислар…

Яна шундай одамлар борки, уларни хамёнларини атрофдагилар қанча талон-тарож қилишмасин, барибир тўқликда яшайверишади.

💰Бу ерда гап пулда эмас, унга бўлган муносабатда.

Баъзи одамлар бор — уларга қанча маош тўламанг, барибир топширилган ишни бажаришмайди.

Яна шундай одамлар борки, уларга бир тийин тўланмаса ҳам, барибир ўз ишларини сифатли бажараверадилар.

🍥Бу ерда гап — меҳнатга бўлган муносабатда.

Баъзи одамлар бутун умр ёмон яшаётганидан шикоят қилади. Натижада улар ҳаёт учун зарур ҳамма нарсалари бор пайтда ҳам ёмон яшашади, оқибатда боридан ҳам айрилади.

Яна шундай одамлар борки — уларнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, барибир улар бахтли ва қувноқ яшайверишади. Натижада ҳаётларига фаровонлик кириб келади.

🩷Ва бу ерда — инсонийлик ҳақида гап кетмоқда.

@imaginative_girl
04/11/2025, 14:35
t.me/imaginative_girl/6216 Link
74
26
1.2 k
Сизни сўндираётган инсон/жой/нарсаларни ташлаб кетинг.

Тинчгина, жим туриб, эътибор тортмасдан, сизни ҳолдан тойдираётган нарсалардан узоқлашинг.

Ниманидир ўзгартиришга уринманг — ўзгармайди.

Изоҳ беришга ҳаракат қилманг — тушунишмайди.

Юрагингиздаги гапни етказмоқчи бўлманг — эшитишмайди.

Баъзида ягона йўл — бу чиқиб кетишдир.

Бу ютқазиш ёки заифларнинг танлови эмас. Бу — ўзингизни асраб қолиш ва аста-секин заҳарлаб, ўлдираётган нарсалардан нажот топиш учун оқилона қарордир.

@imaginative_girl
04/11/2025, 14:23
t.me/imaginative_girl/6215 Link
62
2
1.1 k
1 ҳафта интернетга кирмасам бир қўшиқ хит бўлиб, ҳамма хабар фонига қўйиб олишибди, яна бир нималар бўлибди.

Интернетга пауза билан кирсанг "интернет воқеалари" кулгили туюлар экан.

@imaginative_girl
04/10/2025, 16:03
t.me/imaginative_girl/6214 Link
73
100
2.7 k
😂

@imaginative_girl
04/10/2025, 14:57
t.me/imaginative_girl/6213 Link
35
1
1.1 k
—Сизда режа борми?
—Ҳа, битта эмас. Мен келажакда ҳаёт қандай ўзгаришини биламан.

Китобдан

@imaginative_girl
04/10/2025, 12:46
t.me/imaginative_girl/6212 Link
33
9
1.1 k
Бугунги кунда иш жараёнида IQ дан кўра EQ муҳимроқ экани аллақачон исботланган ва ҳар қандай қарор ҳиссий тусга эга.

Китобдан

@imaginative_girl
04/10/2025, 12:33
t.me/imaginative_girl/6211 Link
55
16
923
Аслида, "болалар" йўқ, шахслар бор.

Фарзандингиз сизга ўхшаш бўлишини ёки сиз истаганидек бўлишини кутманг. Унга ўзингизга эмас, ўзига ўхшашига ёрдам беринг.

Босим ўтказиш ёки зўравонлик орқали эришилган ҳамма нарса — мустаҳкам бўлмайди, у доим нотўғри ўрнатилади ва бир куни қулайди.

Фарзандингизни қандай бўлса шундайлигича севинг.

У билан мулоқотда унга қувонч ҳиссини улашинг, чунки бола — сиз билан бирга бўлаётгани у учун байрамдир.

Унинг муаммоларига юқоридан туриб қараманг.

Таржима

@imaginative_girl
04/06/2025, 00:37
t.me/imaginative_girl/6210 Link
75
32
3.0 k
Вой буларни меҳрга тўла жанжали😂

@imaginative_girl
04/03/2025, 00:16
t.me/imaginative_girl/6209 Link
21
1
989
Бугун ҳақиқий психологик туш кўриб уйғондим. Тушимда онг ости ақлим мен кўрмаётган реалликни кўрсатди. Бир драма, бир қўрқинчли кино, бир бошқа...

Уйғониб умуман қимирлай олмадим. Тушдаги одамлар иккиюзли эди, бир одамни аралаш иккитаюзда кўриш даҳшат экан...

Анчагача тушимни таҳлиллаб ётдим ва хулоса чиқариб, кунлик ҳаётга шўнғидим. Лекин, тушимдаги ҳамма сигналлар ҳақиқат бўлиб чиқишини истамадим...

@imaginative_girl
04/03/2025, 00:10
t.me/imaginative_girl/6208 Link
Repost
17
4
1.1 k
Баҳор шунчаки об-ҳавонинг ўзгариши эмас, балки онгни қайта тиклаш давридир. У янгиликка интилишни уйғотади, ўзгаришларга ундайди, саволлар қўйишга ва уларга жавоб излашга мажбур қилади. Дунёқарашни кенгайтириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва ҳаётингизни мазмун билан тўлдиришнинг айни пайти.

Биз сизни бефарқ қолдирмайдиган лонгридлар, муҳим хабарлар, кутилмаган нуқтаи назарлар, мақолалар, янгиликлар, видеолар ва шахсий фикрлар тўпланган Telegram каналларни бир жойга тўпладик. Бу ерда воқеалар эмас, балки ғоялар марказида бўлиб, кенг қамровли манзарани кўриш учун барча имкониятлар мавжуд.

Баҳор - янгиланиш фасли. Бу нафақат табиат учун, балки сиз учун ҳам янгиланиш даври бўлсин. Янги босқични онгли равишда бошланг

👉 https://t.me/addlist/U3NwqtUibX45N2Iy
04/01/2025, 22:47
t.me/imaginative_girl/6207 Link
62
1
1.2 k
Ишларимни тугатиб, энди овқатланаман десам соат тунги 10 бўлибди🙄

@imaginative_girl
03/31/2025, 23:17
t.me/imaginative_girl/6206 Link
133
32
1.7 k
Ўқитувчисига қилган ҳийласи иш бермапти😁

@imaginative_girl
03/31/2025, 21:22
t.me/imaginative_girl/6205 Link
39
15
2.7 k
Кўплаб лидерларнинг пастга қулаши сабаби—бу характерларидаги қўрқоқлик ва худбинлик хусусияти.

Лидерларни доим 2 тоифасини кузатганман: қўрқмас, фидойи лидерлар ва қўрқоқ эгоист лидерлар.

🦊Қўрқоқ лидер: ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиб, одамлар билан ўйинлар ўйнайди, ёлғон кўп ишлатади. Ортиқча лаганбардор. Шахсий манфаати ва обрўсини жамиятникидан юқори қўяди.

🏹Қўқрмас лидерлар: очиқ, ҳамкор, қўл остидагиларга ғамхўр, альтруист, жамият ва давлат манфаати учун ўз шахсий манфаати ва обрўсидан кеча олади.

Одатда, қўрқмас лидерлар узоққа боради, агар қўрқоқлар манипуляциясига учрамаса. Фақат, қўрқмас ва қўрқоқ лидерларни ажратадиганлар камдан-кам бўлади.

@imaginative_girl
03/31/2025, 01:21
t.me/imaginative_girl/6204 Link
63
6
1.1 k
Биз кўпинча болаларга билим бериш ўрнига уларни қолипга солишга уринамиз.

@imaginative_girl
03/30/2025, 17:34
t.me/imaginative_girl/6203 Link
32
16
1.2 k
Ҳаётингизни бузиши мумкин бўлган 7 қоида

Ҳаёт – бу танлов. Лекин, агар биз танловни англамасдан қилсак-чи? Агар кундалик қарорларимиз эркинлик эмас, балки биз сезмаган ҳолда онгимизга сингдирилган қоидаларга асосланган бўлса-чи?

Биз туғилдик ва қоидалар аллақачон тайёр.

– «Яхши бола бўл!»
– «Аввал иш, кейин дам!»
– «Ҳамма тўғри деб билган йўлдан юриш керак!»

Болаликдан бизга шундай ўргатишади: дунё шундай ишлайди, нима тўғри, нима нотўғри – аниқ белгиланган. Аммо камдан-кам одам айтадики, бу қоидалар… ҳаётингизни издан чиқариши ҳам мумкин.

Тасаввур қилинг:

Сиз кунига 12 соат ишлайсиз, чунки «муваффақият – бу меҳнат».
Орзуларингизни кейинга сурасиз, чунки «аввало барқарорлик (пул) муҳим».
Ҳамма учун яхши бўлишга ҳаракат қиласиз, чунки «акс ҳолда ҳеч ким сизни севмайди».

Бир куни эрта тонгда уйғонасиз ва тушунасиз: нимадир нотўғри.

💥 Масалан, хавфли қарашлардан бири: «банд бўлиш – самарали бўлиш демакдир».
Аммо, агар сиз шунчаки беҳуда югуриб, мақсадларингизга яқинлашмаётган бўлсангиз-чи?

💥 Ёки: «мен ҳаётимда ҳамма нарсани назорат қилишим керак».
Лекин доимий назорат ташвиш туғдиради, муваффақият эмас.

Агар сиз ҳам ҳаётингизни бузаётган қоидалар бўйича яшаётган бўлсангиз-чи?

Болаликдан сиз ишониб келган, лекин ҳозир шубҳа остига қўйган қандай фикрларингиз бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

📚 Таржима

@imaginative_girl
03/30/2025, 14:15
t.me/imaginative_girl/6202 Link
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria