Хато фикрлар
🔪Ички танқидчи — бу сизнинг онгингизда жаранглайдиган овоз бўлиб, у доимий равишда муваффақиятсизликларга эътибор қаратади ва шу йўл билан ўзингизга булган ишончингизни емиради.
🔪У сизни ҳаракатга ундамайди, фақат айблайди. Сиз бир куни хатога йўл қўйгансиз, лекин орадан ўн кун (ҳатто ўн йил) ўтса ҳам, ҳали ҳам ўзингизни айблаб юраверасиз.
🫥Ўзингизни танқид қилишни тўхтатиб, ниҳоят олдинга ҳаракат қилиш вақти келди.
"Мен мукаммал бўлишим керак" ёки "Мен хатога йўл қўймаслигим керак" каби нотўғри қарашлар ички танқидчингизни кучайтиради ва бу сизнинг нозик ўз-ўзини баҳолашингизни бузиб ташлаши мумкин.
🫥Ички танқидчи одатда қуйидаги ибораларни ишлатади:
— «Мен мажбурман…»
— «Менга шарт…»
— «Менга керак…»
— «Мен ҳар доим адашаман»
— «Қандай қилиб бунчалик аҳмоқ бўлиш мумкин?»
🐝Такрорланувчи пластинка
Муаммо юзага келганда, биз доимо бир хил фикрларни миямизда айлантирамиз. Ўша пайт биз ички танқидчимизнинг такрорланувчи пластинкасини эшитамиз ва шу боис ўзимизни тинимсиз танқид қиламиз.
🐝Ёки бу шунчаки одат тусига кириб, ҳамма жойда ўзингизни бахтсиз ҳис қилаётганингизни, ҳаётингиз ёмонлигини ва ҳеч ким сизни тушунмаслигини гапириб юрасиз.
😣Сиз муаммоларни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаяпсиз!
Баъзилар иррационал фикрлашади ва шикоятлар орқали вазиятни яхшилаш мумкин деб ўйлашади. Йўқ, бу ёрдам бермайди.
😒Қурбон синдроми
— «Мен муносиб эмасман»
— «Мен бошқалар учун ўзимни қурбон қилишим керак»
— «Мен лойиқ эмасман»
— «Менинг фикрим бошқаларникидан камроқ аҳамиятли»
🐘Пашшадан фил
Бу фикрлаш тарзини "ҳамма нарсадан жанжал чиқариш" деб ҳам аташ мумкин. Одамлар арзимас нарсаларга жаҳл қилиши ёки хафа бўлиши мумкин.
❄Майда-чуйдалар қор уюмига айланиб, сизнинг ҳақиқатга бўлган қарашингизни буткул бузади.
Вазиятга кенгроқ нуқтаи назардан қарай олмаслик, воқеаларга ҳаддан ташқари реакция кўрсатишга олиб келади.
🐘Баъзида бу фикрлаш тури бошқаларига чамбарчас боғлиқ бўлади. Сиз ички танқидчингизнинг такрорланувчи пластинкасига "илакишиб" қоласиз.
Сиз оддий нарсаларга ҳаддан ортиқ реакция кўрсатиб, ҳаётингизни мураккаблаштирасиз.
Таржима
@imaginative_girl