Эркак хатолари
1. Ҳис-туйғуларини яширади. Эркакман деб, дардини, қийналганини ичида сақлайди. Бу эса ички босимга, стрессга, ҳатто оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Эркак ҳам инсон — гоҳида дардини айтса, маслаҳат сўраса, у руҳан юксалади.
2. Ҳаммани боқишим керак, фақат пул топсам бўлди, деб ўйлайди.
Оила, фарзандлар, аёли билан муносабатни фақат моддий тарафдан кўради. Вақтини фақат меҳнат қилишга сарфлайди. Лекин оилага меҳр ҳам керак. Пул топиш — восита, мақсад эмас.
3. Юрагини эшитмайди. Жамият, дўстлар ёки ҳатто ижтимоий тармоқлар таъсирида ўз хоҳишларини эмас, балки “ҳаёт мажбур қилган” йўлни танлайди. Бошқалар учун яшайди, ўзини эса унутади.
@imaginative_girl