1-ҳикоя: Хавфсиз ҳаётдаги хавф
(Чақалоқ тилидан) 👩🍼
Мен уйқудан уйғониб, қаттиқ йиғладим. Онамни чақирмоқчи бўлдим йиғлаб. Уни соғиндим. Ойимни бағрида ўзимни хавфсизликда ҳис қиламан. Тез-тез оч қоламан. Ойим мени овқатлантириши керак.
Онам бўлса тинмай ҳовлида иш қилади. Қишлоқда иш кўп: мева узиб ташийди, мол-қўйларга қарайди, овқат қилади, кир ювади, уй тозалайди.
Мен энг ичкари хонадаман, овозим унга етиб бормаяпти.
—Ойи!!! Ойижон!!! Ўзимни хавфсизликда ҳис қилмаяпман. Ёнимга келақол!
Мен доим унинг бағрида бўлиб ўрганганман. Ундан ажралиб, ёлғиз ухлашдан қўрқаман..
Ойим эса ҳозир нон ёпаяпти. Тандирхона ҳовли этагида. Уни эшитишига умид билан чинқираман:
—Ойи! Ойижон, очман!!! Менга ёрдам бер!
Ойим мени эшитмайди...
Мен яна ва яна йиғлайман. Уни чақиравераман.... У келмайди.
Онгимга биринчи информация қабул қилинди ва ёзилди: мен хотиржам эмасман...
@imaginative_girl