Баъзи одамлар бор — қанча пул топишмасин, барибир тўқ яшамайди, улар ўта қизғанчиқ ва ҳасислар…
Яна шундай одамлар борки, уларни хамёнларини атрофдагилар қанча талон-тарож қилишмасин, барибир тўқликда яшайверишади.
💰Бу ерда гап пулда эмас, унга бўлган муносабатда.
Баъзи одамлар бор — уларга қанча маош тўламанг, барибир топширилган ишни бажаришмайди.
Яна шундай одамлар борки, уларга бир тийин тўланмаса ҳам, барибир ўз ишларини сифатли бажараверадилар.
🍥Бу ерда гап — меҳнатга бўлган муносабатда.
Баъзи одамлар бутун умр ёмон яшаётганидан шикоят қилади. Натижада улар ҳаёт учун зарур ҳамма нарсалари бор пайтда ҳам ёмон яшашади, оқибатда боридан ҳам айрилади.
Яна шундай одамлар борки — уларнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, барибир улар бахтли ва қувноқ яшайверишади. Натижада ҳаётларига фаровонлик кириб келади.
🩷Ва бу ерда — инсонийлик ҳақида гап кетмоқда.
@imaginative_girl