Аёллар базан билмаган ҳолда кўплаб хатоларга йўл қўяди. Келинг, биргаликда бу хатоларни кўриб чиқамиз:
1. Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни ўзи қилишга ҳаракат қилади, ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб-елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади.
2. Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз, сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.
3. Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига, дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади . Унутманг, ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради.
4.Асосий пункт — ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди,ҳамманинг хизматини қилади ўзига келганда эса — йўқ. Ўзига вақт ҳам ажратмайди,маблағ ҳам ажратмайди. ©️
Ўзини қадрламайдиган аёлларга юбориб қўямиз.
@imaginative_girl