Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
32
16
1.2 k
Ҳаётингизни бузиши мумкин бўлган 7 қоида

Ҳаёт – бу танлов. Лекин, агар биз танловни англамасдан қилсак-чи? Агар кундалик қарорларимиз эркинлик эмас, балки биз сезмаган ҳолда онгимизга сингдирилган қоидаларга асосланган бўлса-чи?

Биз туғилдик ва қоидалар аллақачон тайёр.

– «Яхши бола бўл!»
– «Аввал иш, кейин дам!»
– «Ҳамма тўғри деб билган йўлдан юриш керак!»

Болаликдан бизга шундай ўргатишади: дунё шундай ишлайди, нима тўғри, нима нотўғри – аниқ белгиланган. Аммо камдан-кам одам айтадики, бу қоидалар… ҳаётингизни издан чиқариши ҳам мумкин.

Тасаввур қилинг:

Сиз кунига 12 соат ишлайсиз, чунки «муваффақият – бу меҳнат».
Орзуларингизни кейинга сурасиз, чунки «аввало барқарорлик (пул) муҳим».
Ҳамма учун яхши бўлишга ҳаракат қиласиз, чунки «акс ҳолда ҳеч ким сизни севмайди».

Бир куни эрта тонгда уйғонасиз ва тушунасиз: нимадир нотўғри.

💥 Масалан, хавфли қарашлардан бири: «банд бўлиш – самарали бўлиш демакдир».
Аммо, агар сиз шунчаки беҳуда югуриб, мақсадларингизга яқинлашмаётган бўлсангиз-чи?

💥 Ёки: «мен ҳаётимда ҳамма нарсани назорат қилишим керак».
Лекин доимий назорат ташвиш туғдиради, муваффақият эмас.

Агар сиз ҳам ҳаётингизни бузаётган қоидалар бўйича яшаётган бўлсангиз-чи?

Болаликдан сиз ишониб келган, лекин ҳозир шубҳа остига қўйган қандай фикрларингиз бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

📚 Таржима

@imaginative_girl
03/30/2025, 14:15
t.me/imaginative_girl/6202
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found