2-ҳикоя: Менинг эҳтиёжларим
(Чақалоқ тилидан) 👩🍼
Мен ҳали гапира олмайман. Аммо танам, юрагим, руҳим — ҳаммаси гапиради: шивирлайди, бақиради, йиғлайди...
Бу шивирлашлар — сигналлар. Ойимга юбориладиган муҳим ахборотларим.
Менинг қорним тўқ эмас (ахборот узатаман).
Менинг танам совуққотяпти(ахборот узатаман).
Мен ҳеч кимни ҳис қилмаяпман(огоҳлантириш).
Менга қаров кечикса, мен дунёда ўзимни хавфда ҳис қиламан...
—Менга қаранглар! Шошилинч! Ҳозироқ!!!
Чунки менда “сабр” деган кўникма ҳали шаклланмаган.
Мен йиғлайман — бу менинг “илтимос” деганим...
Ҳар дақиқада менинг эҳтиёжларим бор:
— Она сутига...
— Қучоқлашларига...
— Илиқликка...
— Кўзларга қарашга...
— Юзлардаги табассумга...
— Танамга тинчликка...
Мен ҳар лаҳза ота-онам меҳрига эҳтиёж сезаман... Неччи ёшда бўлишимдан қатъи назар...
Онамни ҳар сафар кўрганимда юрагим тинчланади. Агар у менинг сигналларимга жавоб берса, шундай фикрлайман:
🎀Дунё хавфли эмас.
🤍Мен муҳимман.
😍 Мени эшитишади.
Агар у жавоб бермаса… Мен чалғийман. Онгимда биринчи фикр пайдо бўлади:
😔Менинг эҳтиёжларим муҳим эмас.
😣 Ёлғизман...
Илтимос, мен 4 ёшга тўлгунимча(дарҳол):
Йиғласам — мени эшит.
Қўрқсам — бағрингга ол.
Қимирласам — мени ҳис қил.
Мен ёнингда бўлмасам — мени соғин🩷.
Чунки мен ҳали кичкинаман. Мен ҳамма нарсани синаб кўряпман. Дунё ҳақидаги биринчи хулосаларим ҳозир ёзиляпти.
Бу хулосалар бутун умримга таъсир қилади...
@imaginative_girl