3-ҳикоя: Мен йиғлаш орқали мулоқот ўрнатаман
(Чақалоқ тилидан) 👩🍼
Мен катталардек сўзларни гапира олмайман . "Она", "совуқ еяпман", "очман", "қўрқдим" деб гапира олмайман.
Аммо менда туғма табиий тил бор, бу бутун дунёдаги чақалоқлар тили, бу — йиғи.
Мен йиғласам, таржимаси:
— “Менга бир нарса бўлаяпти.”
— “Менга қаранглар!”
— “Мен нима бўлаётганини тушунмаяпман.”
— “Мен ойимни соғиндим.”
— “Менга жавоб беринглар.” бўлади.
Йиғлашим — SOS сигнали. Катталарга умид билан юбориладиган чақириқ.
Мен йиғласам, у қўрқув/оғриқ/ етарли эътибор йўқлигидан бўлиши мумкин...
Агар мен йиғласам ва ҳовлида иш қилаётган онам дарров етиб келса, ўзимни шундай ҳис қиламан:
🩷 Мен муҳимман.
🎈Мени тинглашади.
🧸Мен кераклиман.
🍄Дунё —ишончли жой.
Агар йиғласам ҳеч ким келмаса:
☔“Йиғлаш керак эмас.”
😒“Одамлар менга жавоб бермайди.”
🌵 “Мен ҳисларимни яширишим керак” деб ўйлайман.
Бу эса менинг келажакдаги сукунимга айланади... Мен йиғини тўхтатаман ва у билан бирга ўз эҳтиёжларимни ҳам ичимга ютаман... Одамлар эса катта бўлганимда мени "камгап"," одамови" дейишлари ҳам мумкин...
Шунинг учун, мен ҳар сафар йиғласам: тингла, ҳис қил ва мени тилимни тушун!!!
Чунки мен йиғлаш орқали гаплашаман...
@imaginative_girl