Ҳаммамиз хато қиламиз...
Хатога йўл қўямиз. Аҳмоқона ишлар қиламиз. Одамларнинг кўнглини оғритамиз. Лекин бир нарсани тушунишимиз керак:
ҳар бир иш тўғри бажарилиши учун ақл билан, бошқаларга ҳурмат билан, атрофдагиларни инобатга олиб бажарилиши керак.
Аммо...
Биз инсонмиз. Ва инсон хато қилади.
Хато қилинганда нима қилиш керак?
— Тан олиш
— Кечирим сўраш
— Олға давом этиш
Лекин кўпчилик бошқа йўл тутади:
—Баҳона излайди
—Айбдор қидиради
— Хатосини тан олишга қийналади
—Тишларини ғижирлатиб тил учида кечирим сўрайди
— Ўзини оқлаб, охирида айбни бошқаларга юклайди.
Нега?
Чунки биз шундай ўйлаймиз: яхши одам хато қилмайди.
Ва биз яхши одам бўлишни жуда хоҳлаймиз.
Яхши одам бўлиб кўринишнинг энг осон йўли — ёмон, айбдор одамни топиш:
—Тушунмайдиган хотин...
—Севмайдиган эр...
—Асабга тегадиган раҳбар...
—"Қулоқсиз" болалар...
— Йўқотилган соғлиқ...
— Будильник бузилади, бензин тугайди...
(Аммо нима бўлганда ҳам, мен айбдор эмасман)!
ОҚЛАМАНГ.
Оқланиш — инсонни кучсизлантиради.
Ўзингизга ва бошқаларга бўлган ҳурматни камайтиради.
Шунчаки:
“Кечикдим, кутганингиз учун раҳмат" деб айтинг.
Бу сизни кучли қилади.
Сиз хато қилмаяпсиз — сиз ўрганаяпсиз.
Ҳалол бўлинг. Очиқ бўлинг.
Хулоса чиқаринг.
Айбни ўзингизга қаратинг, аммо ўзингизга нафрат билан эмас — онг билан.
Кейинги сафар ўзингизни оқлашни бошлаганингизда — тўхтанг, чуқур нафас олинг.
Ботирона қабул қилинг.
Тирик инсон хато қилади. Яхши инсон — тан олади.
Ҳаётни давом эттиринг. Ўрганинг. Ўсишдан тўхтаманг.
Таржима
@imaginative_girl