Сизни сўндираётган инсон/жой/нарсаларни ташлаб кетинг.
Тинчгина, жим туриб, эътибор тортмасдан, сизни ҳолдан тойдираётган нарсалардан узоқлашинг.
Ниманидир ўзгартиришга уринманг — ўзгармайди.
Изоҳ беришга ҳаракат қилманг — тушунишмайди.
Юрагингиздаги гапни етказмоқчи бўлманг — эшитишмайди.
Баъзида ягона йўл — бу чиқиб кетишдир.
Бу ютқазиш ёки заифларнинг танлови эмас. Бу — ўзингизни асраб қолиш ва аста-секин заҳарлаб, ўлдираётган нарсалардан нажот топиш учун оқилона қарордир.
@imaginative_girl