O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.69%
ER (semana)
3.4%
ERRAR (semana)

#kun_mavzusi

Xabardor bo'ling:

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 263 resultados
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
25.04.2025, 09:19
t.me/kunmavzu_uz/1298
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
119
✔️ Кеча хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари ҳамда ижтимоий соҳа ва бошқа турли объектларга ташрифлари давом этмоқда.

🎤 Хусусан, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов:
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишиб, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар билан очиқ мулоқотлар ўтказдилар. Шунингдек, мутасаддиларга ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🎤 Екатерина Смесова:
Посетила махаллю “Шифокор” в городе Андижан. В ходе посещения с гражданами обсуждены актуальные вопросы, волнующие население, задачи по благоустройству территории, поддержке малообеспеченных семей и людей с ограниченными возможностями, рассмотрены меры по обеспечению занятости и развитию предпринимательства в махалле.

🎤 Ойбек Юлдошев:
Жалақудуқ туманидаги фермер хўжалиги раҳбари билан очиқ ва самарали мулоқот олиб борилди. Суҳбат давомида фермер хўжалигининг фаолияти, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, келгусидаги режалар, инновацион ёндашувлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

🎤 Маъруфжон Рахманов:
“Зарафшон текстил” корхонасида меҳнат фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхонада 300 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринлари билан таъминлангани, улар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари депутат томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, корхонадаги иш жараёни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва экспорт имкониятлари ҳам ўрганилиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🎤 Борий Алиханов:
Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги айрим объектларга ташрифи давомида берилган топшириқларнинг 19-байон муҳокамаси асосида, бугун пойтахтимизнинг Сергели тумани “Фароғатли” маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Ёшлар боғи”нинг мавжуд ҳолати юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилди.

Kun mavzusi
25.04.2025, 09:19
t.me/kunmavzu_uz/1295
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
25.04.2025, 09:19
t.me/kunmavzu_uz/1297
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
25.04.2025, 09:19
t.me/kunmavzu_uz/1296
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
25.04.2025, 09:19
t.me/kunmavzu_uz/1299
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
7
242
❗️ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!

🔴 Сўнги вақтларда йўлларда содир бўлаётган ҳодисалар, асоссиз жарималар ва йўл белгилари билан боғлиқ муаммолар фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

❌ Йўл чизиқларининг нотўғри ва номутаносиб чизилиши, замонавий вақт кўрсаткичли (секундли) светофорларнинг етишмаслиги ҳайдовчиларнинг беихтиёр қоидабузарликка олиб келадиган шароитлар сабаб жаримага тушишига олиб келмоқда.

✅ Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров Ички ишлар вазирлиги ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарига юқорида кўтарилган масалалар юзасидан "депутат сўрови" юборди.

📑 Сўровда:
- йўл чизиқлари билан боғлиқ асоссиз жарималарни олдини олиш;
- фуқароларни жарималар билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этилиши;
- йўлларда номутаносиб чизилган йўл чизиқларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш борасида ИИВ ЖХДнинг кўрилаётган чоралари сўралган.

📌 Ўйлаймизки, масъул идора депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Kun mavzusi
24.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1293
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
7
257
24.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1294
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
316
24.04.2025, 15:20
t.me/kunmavzu_uz/1291
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
4
280
✔️ Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашувлари ҳамда ижтимоий соҳа ва бошқа турли объектларга ташрифлари давом этмоқда.

✅ Хусусан, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов:
Пахтакор туманидаги “Тошкент” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди. Очиқ мулоқотларда фуқаролар маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилаётгани, ваколат ва масъулият ҳам қуйи тизимга туширилаётгани натижасида бугун кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлаётгани қайд этилди.

✅ Нодира Рашидова:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб "Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек фуқароларига бепул дориларнинг берилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати" бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

✅ Наврўзбек Юсупов:
Избоскан туманидаги "Тошлоқ"  МЙФда "маҳалла еттилик" вакиллари фаолияти билан танишиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Шунингдек, хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан учрашиб, улар билан суҳбатлар ташкил этилди.

✅ Шахноза Холмахаматова:
Китоб туманидаги “Др. Бобоев” хусусий клиникаси фаолияти билан танишилиб, замонавий шароит, рақамлаштирилган хизматлар, электрон рецепт амалиёти кўриб чиқилди.

✅ Мухторова Назира, Раъно Астанакулова ва Гузал Самиева:
Термиз шаҳар ҳокимияти мажлислар залида Термиз шаҳар депутатлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, эрта нигоҳни олдини олиш, ажримлар сонини камайтириш, тўй-ҳашамларда ортиқча дабдабабозликка чек қўйиш ва мотам маросимларини тартибга солиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Kun mavzusi
24.04.2025, 15:20
t.me/kunmavzu_uz/1289
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
312
24.04.2025, 15:20
t.me/kunmavzu_uz/1292
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
314
24.04.2025, 15:20
t.me/kunmavzu_uz/1290
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
305
24.04.2025, 13:02
t.me/kunmavzu_uz/1286
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
299
24.04.2025, 13:02
t.me/kunmavzu_uz/1285
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
3
266
✔️ Қонунчилик палатаси депутатлари 23 – 26 апрель кунлари сайлов округларида бўлиб, фуқаролар, "Маҳалла еттилиги" фаоллари, фермер ва деҳқонлар,тадбиркорлар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

🌀 Шу билан бирга, маҳалларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда. ижтимоий соҳа ва қурилиш объектларига ташрифлар амалга оширилмоқда.

✅ Хусусан, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов:
Жиззах вилоятида вилоят Идоралараро мувофиқлаштирувчи орган фаолияти билан танишиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолатини ўргандилар.

✅ Қизилгул Қосимова:
Олмалиқ шаҳар Туғруқ комплекси ҳамда Иккинчи оилавий поликлиника манзилларига ташриф буюриш орқали ушбу тиббий муассасалардаги мавжуд шарт-шароитлар ўрганилиб, хизмат кўрсатиш ҳолати кўздан кечирилди.

✅ Дилмурод Артиков:
Уйчи туманининг "Кесканёр" маҳалласида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрилди. Ташриф давомида янги инвестиция ҳисобидан қурилган ва мукаммал таъмирланган мактаб биносининг қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.

✅ Мавлуда Ибрагимова:
Бувайда туманида "Расулжон Элназар боғи" фермер хўжалигига ташриф буюриб, у ерда етиштирилаётган ҳосилни кўздан кечирилди. Фермер хўжалиги шу йилги ҳосилни самарали йиғиб олиш учун зарурий чораларни кўрмоқда. Далада экилган экинлар томчилатиб суғориш технологияси орқали амалга ошириляпти.

✅ Равшан Фазилов ва Севара Убайдуллаева:
Юнусобод туманидаги "Нурмакон" МФЙда "маҳалла еттилиги" билан учрашув ташкил этилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Kun mavzusi
24.04.2025, 13:02
t.me/kunmavzu_uz/1284
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
315
24.04.2025, 13:02
t.me/kunmavzu_uz/1288
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
315
24.04.2025, 13:02
t.me/kunmavzu_uz/1287
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
8
354
🔴 Тошкент метрополитени: депутатлар билан бирга ишлаймиз

🚇 Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевнинг метродаги тирбандлик ҳақидаги мурожаатига жавобан, Тошкент метрополитени раҳбарияти муаммоларни чуқур ўрганиш учун депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишни таклиф этди.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитени томонидан сўнгги йилларда поездлар сони 36 тадан 75 тагача ошгани ва қатнов интерваллари қисқаргани қайд этилди:

✍️ 2021 йилда Чилонзор йўналишида 5 дақиқа ( 16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ 2021 йилда Ўзбекистон йўналишида 6 дақиқа ( 9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ 2021 йилда Юнусобод йўналишида 11 дақиқа ( 6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ "Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ер усти ҳалқа йўли" йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.

Kun mavzusi
24.04.2025, 08:26
t.me/kunmavzu_uz/1282
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
354
24.04.2025, 08:01
t.me/kunmavzu_uz/1280
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
269
✍️ Давлат харидларида рақобатсиз савдоларга барҳам берилади

✔️ Қонунучилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан давлат харидларида коррупциянинг олдини олиш, рақобатсиз савдолар ҳамда тўғридан тўғри шартномалар асосида амалга оширилаётган битимларни қисқартириш бўйича Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида эшитув ташкил қилинди.

❌ Ҳисоб палатасининг аудит тадбирларида жами 5,4 трлн. сўмлик давлат харидларини ва амалдаги бошқа қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, 3,6 трлн. сўмлик харидлар тўғрисидаги шартномалар бўйича маълумотлар махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган.

🔴 2024 йилда давлат харидларининг 56,8 фоизи тўғридан тўғри тузилган шартномалар асосида амалга оширилган. Бунда, бюджет буюртмачиларининг 55,2 фоизи ва корпоратив буюртмачиларнинг 58,7 фоизи тўғридан тўғри шартномалар асосида ўтказилган харидларда иштирок этган.

🔴 Умумий қиймати 2,7 трлн. сўмлик тўғридан тўғри тузилган
6 241 та шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган,
61 та давлат буюртмачисининг 122,8 млрд. сўмлик 405 та тўғридан тўғри шартномалари қонунчиликка риоя этмаган ҳолда манфаатлар тўқнашуви мавжуд ҳолатда ёки аффилланган шахслар иштирок этган савдолар орқали тузилганлиги маълум бўлган.

✔️ Муҳокама якунида депутатлар давлат харидлари соҳасидаги ислоҳотларни янги сифат босиқичига олиб чиқиш, бу борада коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, тендер савдоларида шаффофлик ва рақобат эркинлиги принципларига қатъий амал қилишга оид таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

🌀 Батафсил

Kun mavzusi
24.04.2025, 08:01
t.me/kunmavzu_uz/1279
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
355
24.04.2025, 08:01
t.me/kunmavzu_uz/1281
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
444
23.04.2025, 11:05
t.me/kunmavzu_uz/1278
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
7
2
415
🧠 Депутат Жавлон Абдуллаев Тошкент метросидаги тирбандликларга эътибор қаратди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев сўнгги пайтларда аҳоли орасида айниқса, пойтахт аҳолиси ва юртимизга келаётган туристлар томонидан энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири — Тошкент метросидаги тиғизлик муаммосини кўтарди.

🔴 Айниқса, эрталаб ва кечки “час-пик” соатларида йирик ва бошқа бекатларни боғлайдиган — Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби нуқталарда поездлар тўлиб келиши, одамлар бир неча рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлаётганини ҳам қайд этибди.

Депутат ўз чиқишида бу муаммо фақат вақт эмас, балки фуқароларнинг асаби ва ишончини ҳам йўқотиши мумкинлигини таъкидлади. У метрополитен раҳбариятига йўловчилар оқимини қайта таҳлил қилиш, “час-пик”да рейслар сонини кўпайтириш ва ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

✔️ Дарҳақиқат, депутат томонидан фуқароларни ташвишга солаётган муаммо кўтарилган. Ўйлаймизки, масъуллар томонидан масалага жиддий эътибор қаратилади.

Kun mavzusi
23.04.2025, 11:05
t.me/kunmavzu_uz/1277
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
397
✔️ Меҳнат мигрантларига субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

✅ Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

✅ Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

✅Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

✅чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

✅ хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

✅йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

✅ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

🤔 Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Kun mavzusi
23.04.2025, 09:44
t.me/kunmavzu_uz/1276
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
12
2.9 k
🌀 ФРАКЦИЯ РАҲБАРЛАРИ БАҲСИ — ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

✅ Кечаги йиғилишдаги яна бир энг қизғин баҳс ЎзЛиДеП ва ХДП фракциялари раҳбарлари ўртасида бўлди.
Фракция раҳбарлари ўртасидаги баҳсда ҳар икки партия вакили ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилди.

✍️ ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари масъул ташкилотга қишлоқ хўжалиги йўналишидаги тадбиркорларга давлат томонидан ажратилган маблағларни эгасига етиб бориши, мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифалари юкланганини инобатга олиб, қонун лойиҳасидаги "давлат божини тўлашдан озод этиш" нормасини қўллаб-қувватлади.

❌ ХДП фракцияси раҳбари "Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан “Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасига қарши чиқди.

✔️ Жорий қарама-қаршиликларнинг барчаси халқ манфаатлари йўлида қилинаётганлигини кўришимиз мумкин.
Эътиборли жиҳати шундаки, палатанинг ҳар бир мажлиси шу каби баҳсларга бой бўлмоқда. Яхши қонун қачон қабул қилинади? Яхши қонун шу каби баҳслар ортидан қабул қилинади.

Kun mavzusi
23.04.2025, 08:18
t.me/kunmavzu_uz/1275
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
4
404
🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги қизғин муҳокама!

🔴 Кеча бўлиб ўтган мажлисда солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокама жараёнида 5 та фракция аъзолари иштирок этди. ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг таклифи бошқа фракция вакиллари томонидан қўллаб-қувватламади.

✅ Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан солиқ сиёсати ва тадбиркорлик муҳитида қандай ўзгаришлар кутиляпти? Лидепчиларнинг таклифлари нима эди? Бу ҳақда батафсил видеода билиб олишингиз мумкин.

Kun mavzusi
23.04.2025, 07:45
t.me/kunmavzu_uz/1274
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
2
392
🔴Қонунни қабул қилишга 32 нафар депутат қарши чиқди

Ялпи мажлисда депутатлар томонидан мева-сабзавот етиштирувчи ва қайта ишловчи субъектларнинг ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ЎзЛиДеП, ХДП ва "Адолат" СДП фракциялари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этиши белгиланмоқда.

Мазкур норма депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Якунда:

✔️ 89 нафар депутат қонунни қўллаб-қувватлади;
❌ 32 нафар депутат қарши чиқди;
🟡 5 нафар депутат бетараф бўлди;
✍️ 4 нафар депутат овоз бермади.

✔️ Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

✅ Қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан иккинчи ўқишга қадар барча камчиликлар ва эътирозларни инобатга олган холда пухта кўриб чиқилиши белгиланди.

Kun mavzusi
22.04.2025, 14:56
t.me/kunmavzu_uz/1273
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
15
920
🌀 Ижтимоий ҳимоя тизимига оид яна бир муҳим қонун

✍️ Ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонун талабларига амал қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда қабул қилинди.

✔️ Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасида:

✅ арз қилувчидан мурожаат қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик;
✅ мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқмаганлик;
✅ қонунчиликда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;
✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга тегишли имтиёз ва кафолатларни таъминламаслик;
✅ ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик учун, — мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 дан 5 бараваригача миқдорда жарима белгиланади. Агар бу ҳолат такрорланса — БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима солинади.

Kun mavzusi
22.04.2025, 12:04
t.me/kunmavzu_uz/1272
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
❄️ Депутатларнинг Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Осиё чемпиони бўлганликлари билан йўллаган табриги.

Ютуқлар бардавом бўлсин.

Kun mavzusi
22.04.2025, 11:04
t.me/kunmavzu_uz/1271
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
4
371
🤔 Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

🌀 Ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳимояни адолатли бўлиши ва ҳақиқатдан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга етиб боришини таъминлашга қаратилган.

✔️ Лойиҳа билан айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзолари, агар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутиляпти.

🔴 Мажлисни кузатиш

Kun mavzusi
22.04.2025, 10:46
t.me/kunmavzu_uz/1270
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
5
539
Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионлиги билан табриклади.

Қонунчилик палатасининг Спикери Нуриддин Исмоилов бу ҳақда шундай деди:

Тарихий ғалаба мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижасидир.

Албатта, ушбу ютуқ ўз-ўзидан бўлмаяпти. Президентимиз раҳбарлигида барча спорт турлари қатори футболни ривожлантириш борасида ҳам катта ислоҳотлар амалга ошириляпти.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш борасида ишларимизнинг янги босқичини бошлаб берди.

Юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Жамоаларимиз халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларини депутатлик корпуси номидан самимий табриклаймиз! - дейилади табрикда.


Kun mavzusi
22.04.2025, 10:20
t.me/kunmavzu_uz/1269
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
404
22.04.2025, 08:57
t.me/kunmavzu_uz/1268
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
409
22.04.2025, 08:57
t.me/kunmavzu_uz/1267
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
3
345
🔴Инсон ҳаётидан ўзининг "бизнесини" устун қўяётган тадбиркорлар фаолияти бўйича "депутат сўрови" юборилди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кўп учраётгани тўғрисидаги хабарларга кўзимиз тушмоқда.

❌ Бунга асосий сабаблардан бири тадбиркорлар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситаларини ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари учраётганидир.

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1015-сон қарор билан тасдиқланган низомда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар автомобилни қисқа муддатга ижарага бера олиши белгиланган. Шунингдек, қисқа муддатли шартнома тузиш учун ижарачи ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этиши шарт.

🔴 Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида "Namangan yezda moshina" телеграм гуруҳи ташкил этилиб, юқоридаги қарорга зид равишда ушбу канал орқали вояга етмаган шахсларга транспорт воситалари ижарага берилиб, кейинчалик ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши натижасида вояга етмаган шахслар оғир тан жароҳатларини олишган.

🔴 2024 йил 2 октябрь куни Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчига "Gentra" русумли автомашинани ноқонуний ижарага берилиши натижасида ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уч нафар ўқувчилар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

✔️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг депутати Дилмурод Исмаилов Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга мазкур фаолиятни ноқонуний амалга оширувчи шахслар барвақт аниқлаш, уларга нисбатан кўрилган чоралар ва бу каби ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил тушунтириш сўраб "депутат сўрови"ни юборибди.

📌 Ўйлаймизки, масъул идора депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

Kun mavzusi
22.04.2025, 08:57
t.me/kunmavzu_uz/1266
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
388
21.04.2025, 07:50
t.me/kunmavzu_uz/1264
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
18
1
355
❄️ U-17: Ўзбекистонлик футболчилар — Осиё чемпиони!

U-17 Осиё кубоги финалида ёшларимиз мезбон Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор (илк бор — 2012 йилда) Осиё чемпионлигига эришди! 🏆🔥

Энг қизиғи — жамоамиз 1-бўлимдаёқ 2 та қизил карточка олиб, майдонда 9 киши қолди. Шунга қарамасдан, қаҳрамонларимиз жасурлик ва ирода билан ўйинни охиригача муносиб ўтказишди ва ғалабани илгари суришди! 💪🇺🇿

Бу нафақат ғалаба, бу — руҳ, жонкуярлик ва ватанпарварлик намунаси! 👏 Ёшларимизни табриклаймиз! Улар келажакдаги миллий терма жамоамизнинг пойдевори! 🇺🇿❤️

Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам бу борада омад тилаб қоламиз.

Kun mavzusi
21.04.2025, 07:50
t.me/kunmavzu_uz/1261
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
374
21.04.2025, 07:50
t.me/kunmavzu_uz/1262
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
389
21.04.2025, 07:50
t.me/kunmavzu_uz/1265
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
375
21.04.2025, 07:50
t.me/kunmavzu_uz/1263
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
3
371
💧 Дарахтлар тақдири депутат эътиборда!

🌀 Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел МФЙ, Тузел-1 мавзесида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан тушган мурожаат асосида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борий Алиханов томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига, Тошкент шаҳар ҳокимига "Депутатлик сўрови" юборилди.

✔️ Аҳоли томонидан қилинган мурожаатда Тузел-1 мавзесида 15 ва 16-кўп қаватли уйлар орасидаги дарахтларга шикаст етказилгани, хусусан, дарахтлар кесилгани ва яшил майдон асфальтланиб, бетонлаштирилгани қайд этилган.

🔴 Депутат томонидан юборилган сўровда масъулларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинган:
✅ Мазкур ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилганми?
✅ Ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари юзасида лойиҳа ҳужжатларига тегишли хулоса олинганми?
✅ Йўл қўйилган ҳолат бўйича ким жавобгар?

✅ Депутат шу каби саволлар билар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилган.

📌 Ўйлаймизки, масъул идоралар депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли хулоса чиқаради ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

Kun mavzusi
18.04.2025, 13:29
t.me/kunmavzu_uz/1260
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
7
345
🌀 2025 йил 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф. Шарипов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Нигматилла Йўлдошев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ҳоир Мирзаевга "депутат сўрови" юборилди.

✅ Масала нимада?

✅ Тошкент вилоятининг Бўка туманида 5 йил аввал аҳолига тутзор ташкил этиш учун оилавий пудрат асосида ер участкалари ажратилган. Бугунги кунда мазкур ерларда 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини экиб, парваришлаб келмоқда.

🔴 Ижтимоий тармоқларда мазкур ерлар аукционга қўйилиши ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик ва маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

✔️ Депутат ўз сўровида масъуллардан, ушбу ерларнинг ауксионга қўйиш сабаблари ва бу ерда касаначилик фаолияти билан шуғулланаётган оилаларга шарт-шароит яратиш бўйича ўз нуқтаи назарини билдиришини сўраган.

📌 Ўйлаймизки, масъул идоралар депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган қарор қабул қилади.

Kun mavzusi
18.04.2025, 10:02
t.me/kunmavzu_uz/1259
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
16
890
⁉️ “Adolat” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкин? – деган саволни ўртага ташлади.

⚠️ Депутат томонидан тизимдаги коррупциоген ҳолатлар очиб берилди, вазир эса бу муаммоларни тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Kun mavzusi
17.04.2025, 20:00
t.me/kunmavzu_uz/1258
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
7
714
🌀 Ҳукумат соати: Соғлиқни сақлашдаги муаммолар депутатларнинг диққат марказида!

🩺 Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири билан юзма-юз учрашиб, жойларда сайловчилар томонидан кўтарилган энг долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

🔴 Кун тартибидаги асосий мавзулардан бири: Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

✔️ Саволлар кўп бўлди, вазирга осон бўлмади, жавоблар ҳам жиддий таҳлилий асослар билан берилди.

✅Биргина ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Сайдулла Азимов томонидан "Вазирлик хусусий тиббиёт муассасаларида рецептларни ёзиш ҳамда даволаш методлари устидан назорат олиб боряптими?" деган мазмундаги савол берилди.

🤔 Жавобни эса батафсил видеода кўришингиз мумкин.

Kun mavzusi
17.04.2025, 16:31
t.me/kunmavzu_uz/1257
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
1
400
✔️ Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси фракцияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳукумат соати”да депутатлар “Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда.

✅ Вазир А.Худаяровнинг таъкидлашича, давлат ва хусусий дорихоналарда “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини яратади.

✅ Шунингдек, ушбу тизимнинг ишлаши учун дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари, шакллари, дозалари ва ўлчов бирликларини ўз ичига олган маълумотлар базаси ҳам шакллантирилди.

🔴 Йиғилиш давом этмоқда

Kun mavzusi
17.04.2025, 13:55
t.me/kunmavzu_uz/1256
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
7
443
Ота-оналарга ҳавас, ёшларга зўр намуна.

Kun mavzusi
16.04.2025, 18:43
t.me/kunmavzu_uz/1255
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
471
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1253
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
473
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1254
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
434
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1250
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
472
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1252
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
5
331
🤔 Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли, ёшлар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда, шунингдек, давлат раҳбари янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишишмоқда.

✔️ Қонунчилик палатаси депутатлари Президент ташрифи юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирибди.

✅ Раҳимжон Ҳакимов:
Бугун Андижон заминида Янги Ўзбекистон ғояси, Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан йиғилишда Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилдики, бу, ўз навбатида, парламент, барча масъуллар, мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди.

✅ Мавлуда Ибрагимова:
Андижон аҳли учун қулай ва замонавий инфратузилмалар яратиш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, туризмни ривожлантириш ва аҳолини меҳнатга жалб қилиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар биз учун муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнларда барча фуқароларимизнинг фаол иштироки, ишбилармонликни кенгайтириш ва янги имкониятларни яратишда катта роль ўйнайди.

✅ Анваржон Нурматов:
Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар андижонликларни юксак марралар сари илҳомлантирмоқда. Шу боис андижонликлар ҳаётида яхшиликлар юз беришига сабаб бўлаётган юрт раҳбари бу гал ҳам шундай кутиб олинди.

✅ Муқаддасхон Ахмедова:
Биз, халқ вакиллари сифатида, ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаш, унинг ижросини назорат қилиш ва жойлардаги аҳоли муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этишимиз лозим.
Бу ислоҳотлар фақат битта мақсад — инсон қадрини улуғлаш ва халқ розилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

✅ Ольга Литвинова:
Это историческое решение воплощает мечты и чаяния Бабура, который, несмотря на изгнание и долгие годы вне Родины, всегда хранил любовь к Андижану. Сегодня, благодаря политической воле и дальновидному мышлению руководства страны, имя великого предка возвращается домой, и это наполнено особым духовным смыслом.

✅ Наврўзбек Юсупов:
Андижон халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари, шубҳасиз, вилоятимизнинг транспорт логистикасини яхшилаш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган муҳим қадамдир.

Kun mavzusi
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1249
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
432
16.04.2025, 16:18
t.me/kunmavzu_uz/1251
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
1
345
✔️ Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида янги ҳуқуқий асос яратилади

🌀 Сўнгги йилларда дунёда сунъий интеллект технологиялари жадал ривожланиб, жамият ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига кириб бормоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу глобал жараёндан орқада қолмаган ҳолда Президент томонидан имзоланган бир қатор ҳужжатлар асосида сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган муҳим дастурлар қабул қилинди.

✅ Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Инновацион ривожланиш вa ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

✔️ Қонун лойиҳаси билан:
✍️ "Сунъий интеллект" тушунчаси аниқланмоқда;
✍️ Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ваколатли орган вазифалари белгиланмоқда;
✍️ Ахборот ресурсларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш қоидалари кўрсатилмоқда;
✍️ Сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентга махсус белгилар (маркировка) қўйиш мажбурияти киритилмоқда;
✍️ Шахсий маълумотлардан сунъий интеллект орқали қонунга хилоф фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

🔴 2024 йилда сунъий интеллект соҳасига инвестициялар 2 баробарга ошган бўлса, 2030 йилгача бу кўрсаткич 10 баробарга етиши кутилмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу технологияни жорий этиш бўйича таълим, тадқиқот, кадрлар тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари изчил давом этмоқда.

✅ Бироқ, технологиянинг ривожи билан бирга, шахсий маълумотларни суиистеъмол қилиш, ёлғон контент тарқатиш каби таҳдидлар ҳам ортиб бормоқда. Шу боис, сунъий интеллект билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш долзарб ва стратегик вазифа сифатида кўрилмоқда.

🤔 Қонун лойиҳаси халқаро тажриба асосида жумладан, Европа иттифоқи, АҚШ, Япония, Россия ва МДҲ давлатларининг ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Kun mavzusi
16.04.2025, 15:46
t.me/kunmavzu_uz/1248
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
668
✍️ Бугунги Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

🔴 Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳасида суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутилаётган эди.

🌀 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциялари депутатларининг узоқ муҳокамалари ва эътирозларидан кейин мазкур нормага ўзгартириш киритилди.

✔️ Ўзгаришга кўра, фақатгина "Йўл безорилиги" ва "Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш" маъмурий ҳуқуқбузарлигини содир этганда суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган шахслар профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритилмоқда.

Kun mavzusi
15.04.2025, 14:08
t.me/kunmavzu_uz/1247
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
1.3 k
❌ ХДП фракцияси қарши овоз берди

🔴 Бугунги йиғилишда ХДП фракцияси аъзолари “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасига эътироз билдирди вa қарши овоз берди.

Kun mavzusi
15.04.2025, 13:56
t.me/kunmavzu_uz/1246
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
4
3
863
⚡️ Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

✔️ Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур йиғилишда кўтарилган бир қатор масалалар бўйича ўз муносабатларини билдирибди.

Дилрабо Халбаева :
Туризм Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвер соҳасига айланиб бормоқда. Бу жараёнда давлат, хусусий сектор ва жамоатчилик биргаликда ишлаши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Эркин Ҳайитов:
Туризм соҳаси янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва халқимизнинг маданий меросини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга. Президентимиз таъкидлаганидек, туризм фақат иқтисодий манба эмас, балки миллий қадриятларимизни жаҳонга танитиш воситасидир.

Гулнорахон Абдувохидова:
Бу йиғилишда мамлакатнинг туризм соҳасини янада кучайтириш ва иқтисодиётни туризм секторига вакил қилиш бўйича бир қатор стратегик қарорлар қабул қилинди.

Елена Компольщик:
Особое внимание заслуживает взаимодействие с международными финансовыми институтами. Примеры конкретных договорённостей на 1,5 миллиарда долларов и поручения о расширении этого опыта — это практическое подтверждение эффективности государственной политики и высокой ответственности исполнительной власти.

Сапаргул Утемуратова:
Президент томонидан белгиланган вазифалар орқали туризмнинг барча йўналишлари (қишки, зиёрат, экстремал, тиббий ва агротуризм) қамраб олиниб, янги бозорларга чиқиш ва маркетинг имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, виза тартибининг соддалашуви, электрон платформалар жорий қилиниши, транспорт инфратузилмасининг янгиланиши ва таълимга қаратилаётган эътибор соҳага замонавий ёндашувни таъминлайди.

Наргиза Саломова:
Энг қадимги маданиятлар чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ҳам туризм жозибадорлиги жиҳатидан дунёдаги саноқли давлатлардан биридир. Биргина мисол. Ҳозирда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорлик ва улуғвор ҳамда бетакрор архитектура намуналари мавжуд.

Рахматилло Шукуров:
Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалар ва режалар мамлакатимизнинг туризм ва инвестиция соҳаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш орқали иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлашга эришилади.

Kun mavzusi
15.04.2025, 13:16
t.me/kunmavzu_uz/1245
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
3
1.1 k
✔️ Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида шаффофлик ва қонунийликнинг янги кафолатларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси 2 та ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

🌀 Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.

❗️Қонун лойиҳасида ННТлар фаолиятининг эркинлиги ва шаффофлигига дахлдор бир қатор қоидалар мустаҳкамланмоқда.

✔️ Хусусан:
✅давлат органи мансабдорларининг ННТ ишларига қонунга зид равишда аралашиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;

✅жамоатчилик назорати натижалари асосида тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқишдан бош тортиш ёки муддатни бузиш ҳолатлари учун ҳам жавобгарлик белгиланади;

✅ННТлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслик, чет эл маблағларини рўйхатдан ўтказувчи орган розилигисиз қабул қилиш, ёки молиялаштириш манбаларини ошкор этмаслик – барчаси учун аниқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

❗️Шунингдек:
❌ рўйхатдан ўтмаган ННТлар ва уларнинг филиаллари фаолият юритиши ман этилади;

❌ чет эл ташкилотларининг ННТлари ва уларнинг ходимлари сиёсий фаолиятда иштирок этиши, ёки сиёсий партияларни молиялаштириши мумкин эмас;

❌ хорижий молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни яшириш жавобгарликка сабаб бўлади.

Kun mavzusi
15.04.2025, 11:10
t.me/kunmavzu_uz/1244
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
11
1.2 k
✔️ Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров: Қонун лойиҳасини қўмитага қайтариш керак!

✍️ Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси жуда қизғин баҳс-мунозарага бой ўтмоқда.

🤔 Кузатиш учун: https://www.youtube.com/watch?v=D35weSVRsH0

Kun mavzusi
15.04.2025, 11:02
t.me/kunmavzu_uz/1243
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
807
15.04.2025, 10:26
t.me/kunmavzu_uz/1242
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
817
15.04.2025, 10:26
t.me/kunmavzu_uz/1241
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
803
15.04.2025, 10:26
t.me/kunmavzu_uz/1240
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
1
856
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келиб, Андижон халқаро аэропортини модернизациялаш ишларининг бориши билан танишди.

Kun mavzusi
15.04.2025, 10:26
t.me/kunmavzu_uz/1239
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
1
1.2 k
🔴 Leapmotor масаласи ҳал бўлди

🌀 Кеча Leapmotor бренди остидаги автомобилларнинг Ўзбекистонда муомалага чиқарилишига шартли равишда рухсат берилди.

✔️ Leapmotor компаниясининг олдига қуйидаги шартлар қўйилган:

✅ Leapmotor товар белгили автотранспорт воситасининг номувофиқлиги аниқланганда уларни бартараф қилувчи ҳамда истеъмолчига етказилган зарарни қопловчи ишлаб чиқарувчининг расмий вакили – Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс)ни белгилаш;

✅ республикага импорт қилинаётган Leapmotor товар белгили барча автотранспорт воситаларининг турини маъқуллаш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш.

Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев мазкур масала юзасидан ўз фикрини билдирган эди.

Kun mavzusi
15.04.2025, 09:27
t.me/kunmavzu_uz/1238
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
20
662
14.04.2025, 15:25
t.me/kunmavzu_uz/1237
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
10
20
666
✔️ Депутат автомобилларни сертификатлаш бўйича масъул ташкилотга сўров юборди

✍️ Сўнгги кунларда айрим турдаги автомобилларни сертификатлашда аниқланган "камчилик" сабабли ушбу турдаги автомобилларни сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилиш жараёни тўхтатилгани кўплаб тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

🌀 Ўзбекистон илмий-синов ва сифат маркази давлат муассасаси (ЎзТест) фаолиятида шаффоф механизмларнинг жорий қилинмаганлиги натижасида ижтимоий тармоқлар орқали автополигонда автомобиллар ҳеч қандай текшурувдан ўтказилмаслиги бўйича маълумотлар тарқалмоқда.

🔴 Шунингдек, "Пискент автополигони"да импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун катта навбат юзага келаётганлиги, навбат учун рўйхатдан ўтиш муддатининг қисқалиги ҳамда кутиш учун шароитлар яратилмаганлиги ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда.

✅ Қонунчилик палатаси депутати Руслан Сабиров юқоридаги ҳолатлар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Жуманазаровга "депутат сўрови" юборибди.

✔️ Ўйлаймизки, масъул ташкилот депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган қарор қабул қилади.

Kun mavzusi
14.04.2025, 15:25
t.me/kunmavzu_uz/1236
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
12
629
✔️ Депутат "Leapmotor" бўйича муносабат билдирди

🔴 Хабарингиз бор, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Leapmotor енгил автомобилларини сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

✅ Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев мазкур масала юзасидан ўз фикрини билдирибди.

Бутун дунёда ҳеч қандай муаммосиз синов вa сертификатлаштиришдан муваффақиятли ўтиб келаётган айрим машҳур брендларнинг автомобиллари Техник тартибга солиш агентлигининг синовларидан ўта олмагани — Агентликнинг «салоҳияти»ни, ишлаб чиқарувчининг эса «ҳайратини» намоён этмоқда.

Kun mavzusi
14.04.2025, 14:15
t.me/kunmavzu_uz/1235
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
8
8
664
❗️Ўзбекистонда қонун устувор ва жазо муқаррар

🔴 Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирганлигига оид хабарлар тарқалди.
Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро ушбу қилмиши натижасида жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган. Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✔️ Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ушбу ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириби.
Бундай номақбул қилмишни содир этишга этиб, зарарни қоплашда ёрдам сўраб, ижтимоий тармоқда “қаҳрамонларча” чиқиш қилган ушбу фуқаронинг қилмишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Энг ачинарлиси, айрим тармоқ фойдаланувчилари томонидан бундай жиноятни оқлашга уринишлар кузатилаётгани ачинарли ҳолатдир.

Мен бундай ўзбошимчалик ва ҳуқуқий нигилизм кўринишларини қатъий қоралайман. Зеро, шуни билингки бугун ўзганинг мулкига зарар етказган шахсга агар қатъий қонуний чора кўрилмаса, эртага у сизнинг мулкингизга ҳам, ҳуқуқ ва эркинлигингизга ҳам худди шу тарзда, балки бундан-да каттароқ зарар етказади.
Ўзбекистон ҳуқуқий давлат, унда қонун устувор ва жазо муқаррар бўлмоғи шарт.

Депутатнинг фикрига кўплаб интернет фойдаланувчилари қўшилди.

Kun mavzusi
14.04.2025, 10:38
t.me/kunmavzu_uz/1234
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
2
314
❗️Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин

Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🌀 Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:

✍️ пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;

✍️ жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.

Kun mavzusi
11.04.2025, 14:38
t.me/kunmavzu_uz/1233
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
300
Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллионга кўпайди. Шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда аҳолимиз сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Бундай ҳолатда реновация дастури қўл келади. Масалан, республикада 17 мингта 2-3 қаватли эски уйлар бор. Улардаги шароит, муҳит бугунги замонга муносиб эмас. Электр, газ, сув ва бошқа инфратузилмалар эскирган, кўпларида оқова тармоғи ҳам йўқ.
✍️ Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

✔️ Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.

✔️ Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

✔️ Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳам ошади. Янги уйларнинг 1-2-қаватларида савдо, хизмат курсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинган.

Kun mavzusi
10.04.2025, 16:03
t.me/kunmavzu_uz/1230
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
373
10.04.2025, 16:03
t.me/kunmavzu_uz/1232
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
372
10.04.2025, 16:03
t.me/kunmavzu_uz/1231
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
3
350
✔️ АЙРИМ ИШЛАРДА ЭНДИЛИКДА НИКОҲДАН АЖРАШАЁТГАНДА МУҲЛАТ ТАЙИНЛАНМАЙДИ

✅ Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔴 Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

🔴 Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

🌀 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Kun mavzusi
10.04.2025, 15:35
t.me/kunmavzu_uz/1229
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
13
513
❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўлади — Президент

Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Kun mavzusi
9.04.2025, 14:43
t.me/kunmavzu_uz/1228
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
5
10
415
✅ 5 кунлик ўқиш вa иш режими кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилди

Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматовага кўра, “Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш вa иш режимига ўтказиш” мавзусида эълон қилинган ташаббус, бугунгача 153 829 та кўрилган ҳамда фуқаролар томонидан 657 та изоҳ қолдирилган.

Мазкур мурожаат 6 кун ичида ичида жами 12 660 та овоз тўплаган. Овозларнинг 12 527 таси (98,9) қўллаб-қувватловчи, 133 таси (1,1%) қарши овозни ташкил этган.

Бугунги кунда ушбу мурожаат 10 мингдан зиёд овоз тўплагани боис, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилган. Қабул қилинадиган қарор веб-порталда эълон қилинади.

✅ Ўйлаймизки, тез кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ташаббус атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Kun mavzusi
9.04.2025, 10:52
t.me/kunmavzu_uz/1227
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
263
Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов томонидан ассамблея доирасида қатор давлатлар парламенти вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий ассамблеяси Раиси Чан Тхан Ман:
Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан самарали ва очиқ ташқи сиёсатини юқори баҳолаб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси Халид Хилал Нассер ал-Маавали:
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни эътироф этиб, бугун дунёда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, уни Марказий Осиё минтақасида асосий ҳамкор давлат сифатида кўрилишини билдирди.

Грузия Парламенти Спикери Шалва Папуашвили:
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини алоҳида эътироф этиб, амалий руҳдаги учрашувларни изчил давом эттириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш икки томон манфаатларига бирдек хизмат қилишини таъкидлади.

Бирлашган Араб Амирликлари Федерал Миллий Кенгашининг Мудофаа, ички ва ташқи ишлар қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуаймий:
“Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси муваффақиятли ўтаётгани билан самимий табриклайман. Менинг парламентлараро тажрибамда бу сафарги тадбир энг кенг кўламли ва энг кўп делегация қатнашган ассамблеялардан бири бўлди. Айниқса, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар барчага парламентнинг роли ва истиқболини яққол кўрсатиб берди”.

Малта Вакиллар палатаси Спикери Анжело Фаружа:
Ўзбекистон туризм соҳасида жуда катта салоҳиятга эга эканлигини эътироф этиб, ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга кучли интилиш борлигини билдирди. Тошкент халқаро саммитида нафақат парламентлар балки барча тармоқлар доирасида муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиққани, бу албатта, манфаатли бўлганини алоҳида таъкидлади.

Жазоир Халқ миллий Ассамблеяси Раиси И.Бугали:
Ўзбекистоннинг парламент соҳасидаги жуда нуфузли умумжаҳон саммитга мезбонлик қилгани, унинг халқаро мақомини белгилаб бермоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан биз жуда кўп янгиликлар олдик. У ҳамма учун фойдали ташаббусларни акс эттирди. Бугунги кунда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва мулоқотлари ҳамкорлигимизни кенгайишида катта туртки бўлмоқда.

Kun mavzusi
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1221
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
335
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1222
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
371
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1224
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
373
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1226
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
374
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1225
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
335
9.04.2025, 08:54
t.me/kunmavzu_uz/1223
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
4
371
✅ Янги қарор: 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

Kun mavzusi
9.04.2025, 07:48
t.me/kunmavzu_uz/1220
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
397
🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборди.

✅ Партияга кўра, сўнги вақтларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация тўловларини ўз вақтида тўланмаслиги, турли баҳоналар билан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.

🤔 ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари эгаларига компенсация тўлашда вужудга келаётган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан депутатлик сўрови юборди.

✔️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан юқорида кўтарилган масала атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади деб ўйлаймиз.

Kun mavzusi
8.04.2025, 15:25
t.me/kunmavzu_uz/1219
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
1
323
🤟🤦‍♀️🧔

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқи юзасидан Қонунчилик палатаси депутатлари ўз муносабатларини билдирибди.

✅ Актам Хаитов:
Давлатимиз раҳбари мазкур барча таклиф ва ташаббуслар Парламентлараро Иттифоқнинг Стратегияси мақсадларига тўла мос келишини қайд этди. Шу билан бирга, ёндашувларимиз бугунги тарихий Ассамблея якунлари бўйича қабул қилинадиган Тошкент декларациясида ҳам ўз ифодасини топишига ишонч билдирди.

✅ Алишер Қодиров:
Давлатимиз раҳбарини Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентда ўтаётган саммитида иштирок этаётган 140 дан ортиқ давлатнинг 2 мингга яқин депутатларига мурожаати ва дунёни нотинч қилаётган муаммолар бўйича фикрларини қўллаб-қувватлаймиз.

✅ Робахон Махмудова:
Бугунги глобаллашув даврида дунё парламентаризмига нисбатан бўлган талаб ҳам, масъулият ҳам ошиб боряпти. Долзарб муаммоларга ечим топиш, глобал ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш, инсон қадрини юксалтиришга доир сиёсий ёндашувларни қайта кўриб чиқиш парламентлараро мулоқотнинг асосий вазифасига айланди.

✅ Улуғбек Иноятов:
Дунё давлатларида ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлаш парламентлар зиммасига улкан масъулият юклайди. Бунинг учун вакиллик органлари доимий фикр ва тажриба алмашиб бориши, ижтимоий тараққиёт йўлидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ташаббускорлик кўрсатиши тақозо этилмоқда.

✅ Васила Файзиева:
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва парламент дипломатиясидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим воқеа бўлди.

✅ Улуғбек Шерматов:
Сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари”, терроризм ва экстремизм таҳдидлари тобора кучайиб бораётганлиги жаҳоннинг турли минтақаларидаги низолар глобал ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

✅Ботирали Шодиев:
Халқаро анжуман парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш билан бирга Ўзбекистон бутун дунё парламентлари билан очиқ мулоқот олиб бориш ва халқ манфаатига хизмат қилувчи қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Kun mavzusi
8.04.2025, 09:02
t.me/kunmavzu_uz/1218
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
341
🤟🤦‍♀️🧔

🇧🇪 Бельгия Вакиллар палатаси Раиси Питер Де Рувер

“Биз учун нафақат Ўзбекистон балки унда кечаётган қизғин жараёнлар ҳам муҳим. Хусусан, конститусиявий ислоҳотлардан кейинги ўзгаришлар бизни қизиқтиради. Куни кеча Самарқандда бўлиб ўтган саммит ва бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро форум Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган очиқ давлат эканлигини яна бир бора тасдиқлади. Албатта, биз Ўзбекистон билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрмиз!”

Kun mavzusi
7.04.2025, 15:35
t.me/kunmavzu_uz/1217
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
7
1
301
🤟🤦‍♀️🧔

2025 йил 7 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида учрашувлар ўтказди.

Батафсил

Kun mavzusi
7.04.2025, 15:08
t.me/kunmavzu_uz/1213
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
351
7.04.2025, 15:08
t.me/kunmavzu_uz/1215
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
351
7.04.2025, 15:08
t.me/kunmavzu_uz/1214
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
345
7.04.2025, 15:08
t.me/kunmavzu_uz/1216
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
3
280
🤟🤦‍♀️🧔

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқи юзасидан Қонунчилик палатаси депутатлари ўз муносабатларини билдирибди.

✅ Жавлон Абдуллаев:
Давлатимиз раҳбарининг нутқи, бир сўз билан айтганда, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, жаҳон ҳамжамиятини глобал таҳдидларга қарши бирлаштириш ва халқ манфаатига хизмат қилувчи қонунчиликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

✅ Маруфжон Рахманов:
Бугунги дунёда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиёт энг муҳим мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида сўзлаган нутқида алоҳида урғу берди.

✅ Шахноза Холмахаматова:
Юртимизнинг бу Ассамблеядаги фаол иштироки нафақат халқаро парламентлараро мулоқотни кучайтиради, балки минтақамизда тинчлик ва тараққиётга хизмат қилади. Биз, депутатлар эса, ушбу масъулиятли жараёнларда фаол иштирок этишга тайёрмиз.

Kun mavzusi
7.04.2025, 14:36
t.me/kunmavzu_uz/1212
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
4
267
🤟🤦‍♀️🧔

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқи юзасидан Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р.Ҳакимов ўз фикрини билдирибди.

Давлатимиз раҳбарининг нутқи ва билдирган ташаббуслари Ассамблеяда иштирок этаётган жаҳон парламентарийлари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон таъбири билан айтганда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари Парламентлараро Иттифоқнинг доимий эътиборида бўлади ҳамда мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, парламентлар ҳамжамияти ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Kun mavzusi
7.04.2025, 14:18
t.me/kunmavzu_uz/1211
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
242
🤟🤦‍♀️🧔

🇷🇺 Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко

“Тошкент — халқаро мулоқотлар марказига айланяпти.

Тўғри, бу осон иш эмас. Бундай нуфузли тадбирни қабул қилиш — катта масъулият, олий даражадаги ташкилотчилик ва, албатта, Ўзбекистоннинг ортиб бораётган халқаро обрўсининг натижаси.

Энди Ўзбекистон — фақат иқтисодий ва маданий марказ эмас, балки дипломатик ва сиёсий диалоглар учун муҳим майдон.”

Kun mavzusi
7.04.2025, 14:12
t.me/kunmavzu_uz/1210
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
238
🤟🤦‍♀️🧔

🇹🇷 Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси Н.Куртулмуш

“Ўзбекистон бизга ота макон. Мазкур тадбирнинг Ўзбекистонда ўтиши жуда муҳим. Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида мамлакат юксалмоқда.

Ўзбекистонга ҳар сафар келганимизда янада тараққий этиб бораётганини кўриш биз учун қувонарли. Жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Туркия Ўзбекистон билан ҳамкорлик, қардошлик ва дўстлик муносабатларини қадрлайди ва доимо қўллаб- қувватлайди.”

Kun mavzusi
7.04.2025, 14:03
t.me/kunmavzu_uz/1209
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
239
🤟🤦‍♀️🧔

🇹🇲Туркманистон Мажлиси Раиси Дунёгозал Гулманова

“Ўзбекистонга таклиф қилганингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Бу биз учун катта шараф. Маълумки, бугунги кунда бутун дунё нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. Куни кеча Самарқандда ва шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро тадбирлар Ўзбекистон дипломатияси учун янги саҳифаларни очмоқда!”

Kun mavzusi
7.04.2025, 13:59
t.me/kunmavzu_uz/1208
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
3
275
🤔 Ассамблея доирасида ёш парламент вакилларининг форуми бўлиб ўтди

Унда дунё давлатларидан келган ёшлар вакиллари ўз нутқлари билан иштирок этишди.

Kun mavzusi
7.04.2025, 13:54
t.me/kunmavzu_uz/1207
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
3
307
🤟🤦‍♀️🧔

🏢 Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида хорижий давлатлар парламенти аъзолари Қонунчилик палатаси фаолияти билан танишди.

Kun mavzusi
7.04.2025, 12:02
t.me/kunmavzu_uz/1203
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
320
7.04.2025, 12:02
t.me/kunmavzu_uz/1205
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
319
7.04.2025, 12:02
t.me/kunmavzu_uz/1206
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
311
7.04.2025, 12:02
t.me/kunmavzu_uz/1204
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
349
7.04.2025, 09:00
t.me/kunmavzu_uz/1201
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
349
7.04.2025, 09:00
t.me/kunmavzu_uz/1202
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
1
2
305
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида нутқ сўзлади.

Мен ҳам 15 йил давомида парламент аъзоси бўлганман. Дунёни тинч-осойишта, жамиятларни янада фаровон қилишга қаратилган олижаноб фаолиятингиз нақадар масъулиятли эканини яхши биламан ва тушунаман.

Сизлар – бамисоли халқларни бир-бирига боғловчи мустаҳкам дўстлик кўпригисиз. Сизлар – одамларнинг дарду ташвиши ва муаммоларини энг қуйи тизимдан бошлаб, керак бўлса, минтақавий ва халқаро миқёсга олиб чиқишга, уларга самарали ечим топишга қодир бўлган қудратли кучсизлар.

Батафсил

Kun mavzusi
7.04.2025, 09:00
t.me/kunmavzu_uz/1199
KU
Kun mavzusi
9 066 assinantes
2
339
7.04.2025, 09:00
t.me/kunmavzu_uz/1200
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa