Ⓜ️УНОСАБАТ.
✍ ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ МЕВАСИ
🟣 2025 йил 15 апрель куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи — ҳудудий ривожланиш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.
✅ Бу сафар давомида мамлакатимиз Президенти томонидан қилинган баёнотлар, берилган топшириқлар, жойларда кўрилган ишлар ва режалаштирилган лойиҳалар ҳар томонлама таҳсинга лойиқ.
✈️✈️✈️ Жумладан, Андижон халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари нафақат вилоят, балки бутун Фарғона водийси аҳолиси учун катта аҳамият касб этади.
🛫 Замонавий инфратузилма, кенгайтирилган парвозлар сони ва йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш имкониятлари минтақанинг халқаро алоқаларини мустаҳкамлайди.
Президентимизнинг “WBM Fabrics” каби илғор корхоналар фаолияти билан шахсан танишгани, ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқаришда инновация ва экологик ёндашувларга алоҳида эътибор қаратгани мамлакатимизда инсон омилининг устувор эканини яна бир бор тасдиқлади.
🏢🏠🏬 Шунингдек, Янги Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва шаҳарсозлик ишлари — бу янги тарих, янги ҳаётнинг бошланишидир.
🏝🌲🌴🪴 “Янги Ўзбекистон” боғи, Бобур ҳайкали, таълим ва санъат марказлари, янги турар жойлар — буларнинг барчаси халқимизга муносиб ҳаёт яратиш йўлидаги яна бир дадил қадамдир.
👏👏👏 Президентимиз ташаббуси билан Янги Андижонга "Бобур шаҳри" номи берилиши таклифи — миллий ўзлигимиз, тарихий меросимиз ва маънавий қадриятларимизнинг юксак даражада эътирофидир.
❇️ Андижондаги саноат ярмаркаси, экспорт салоҳиятига эга янги корхоналарнинг ишга тушиши ва аҳолининг иш билан таъминланиши — бу соҳадаги ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлиб, халқимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур ташриф ва белгиланган чора-тадбирлар депутатлар сифатида бизнинг зиммамизга ҳам катта масъулият юклайди.
❇️ Биз, халқ вакиллари сифатида, ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаш, унинг ижросини назорат қилиш ва жойлардаги аҳоли муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этишимиз лозим.
❤️ Бу ислоҳотлар фақат битта мақсад — инсон қадрини улуғлаш ва халқ розилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
✅ Шундай эзгу мақсадларни амалга оширишда барчамиз жипс ва масъулиятли бўлишимиз, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиши
миз зарур.
@Muqaddasxon_axmedovaa