#munosabat
Давлатимиз раҳбари жаҳон ижтимоий тенгсизлиги ва камбағаллик масалаларига эътибор қаратди
🇺🇿 Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этиб, ялпи мажлисда нутқ сўзлади.
🗣️ Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий барқарорлик, глобал иқлим муаммолари, камбағаллик ва ижтимоий масалалар каби муаммоларни ҳал этишда парламентларнинг ўрни беқиёс эканини айтиб ўтди.
📌 Шунингдек, Президентимиз ўз мурожаатида Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг илк бор Марказий Осиёда, хусусан, Тошкентда ўтказилаётгани катта эътибор ва ишонч тимсоли эканини қайд этди: “Бундай юксак ишонч ва эҳтиромни юртимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг эътирофи, деб биламиз.”
🟢 Давлатимиз раҳбари илгари ўзи ҳам парламент аъзоси сифатида фаолият юритган инсон сифатида, депутатлик масъулиятини чуқур англашини билдирар экан, халқаро парламентлараро мулоқотни кучайтириш ташаббусларини илгари сурди.
🌎 Учрашувда Президентимиз жаҳон тараққиётида юзага келаётган ижтимоий тенгсизлик масаласига ҳам алоҳида урғу берди. Жумладан, сўнгги 30 йил ичида жаҳон ялпи ички маҳсулоти 4,5 баравар ошган бўлишига қарамай, камбағаллар қатламининг даромади ўзгармаганини, 2030 йилга бориб эса 575 миллион одам қашшоқликда, 84 миллион бола эса таълимсиз қолиш хавфи борлигини айтиб ўтди.
⚡️ Давлатимиз раҳбарининг нутқи, бир сўз билан айтганда, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, жаҳон ҳамжамиятини глобал таҳдидларга қарши бирлаштириш ва халқ манфаатига хизмат қилувчи қонунчиликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлд
и.
🕊 Telegr
am | 🌐 Instag
ram | 🌐 Face
book | 🌐 Twitter