3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида “Марказий Осиё -Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлат раҳбарлари, Европа Иттифоқи раҳбарияти иштирок этди. Ушбу тадбир Марказий Осиё оҳирги йилларда
сиёсий барқарор, иқтисодий салоҳиятга эга минтақа сифатида ЕИ томонидан тан олинаётганидан далолат беради. Давлатимиз Раҳбари тадбирда минтақалараро савдо-сотиқ, энергетика, трнаспорт, экология каби соҳаларда муҳим ташаббусларни илгари сурдилар.
Шулар жумласидан, Инвестиция платформасини ишга тушириш, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва
рағбатлантириш тўғрисидаги кўптомонлама битимни имзолаш, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ишга тушириш хамда экспорт қилувчиларимиз салоҳиятини ошириш, лабораториялар, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказларини яратиш борасидаги келишувлар минтақалараро иқтисодий ҳамкорликнинг кучли замини сифатида хизмат қилади.