O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
A_
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
https://t.me/a_xaitov
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.3%
ER (semana)
4.06%
ERRAR (semana)

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz

Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 292 resultados
Repostar
39
25.04.2025, 17:41
t.me/a_xaitov/15595
Repostar
39
25.04.2025, 17:41
t.me/a_xaitov/15594
Repostar
38
25.04.2025, 17:41
t.me/a_xaitov/15593
Repostar
38
25.04.2025, 17:41
t.me/a_xaitov/15592
Repostar
35
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг Республика саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда

🔍Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ёшлар парламентига сайловда партиядан иштирок этадиган 137 нафар номзод синовдан ўтмоқда.

🔍Таъкидлаш керак, ёшлар овозини эшитиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламенти йигит-қизларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

🔍 Батафсил

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
25.04.2025, 17:41
t.me/a_xaitov/15591
☑️ Фермерлар даромадини оширишга хизмат қиладиган Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан агентлик ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинди.

Шунингдек, жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисидаги ва саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланди.

Ҳукуматнинг мазкур қарори ЎзЛиДеП сайловолди дастурида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид вазифалари ижросига хизмат қилади. Бу эса асосий электоратимиз бўлган фермерлар ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари даромадларини янада оширишга туртки бўлади.

@a_xaitov
25.04.2025, 17:40
t.me/a_xaitov/15590
😎 Ёшлар парламенти сайлови ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди (+видео)

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
25.04.2025, 17:38
t.me/a_xaitov/15588
2
64
😎 Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор

🔍Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг “Содиқ Азимов” кўчасидаги “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати чоп этилди. Тадбиркор мурожаатида корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилгани, бу эса унга катта иқтисодий зарар келтирганини маълум қилган. Шунингдек, тадбиркор масъулларни тизимли ёндашув, очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурматга чақирган.

🔍 Мурожаатдан сўнг O'zLiDeP вакиллари тадбиркор билан учрашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Абдуманноп Буриев жойига чиқиб муаммони ўрганди.

🔹 Видеони тўлиқ варианти

🔍Батафсил

#uzlidep #deputat_nazorati

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
25.04.2025, 17:38
t.me/a_xaitov/15589
1
277
Партиямиз нашрида давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташрифи, ёшлар парламентига сайловда партиядан иштирок этаётган 137 нафар номзодларнинг республика босқичида синовдан ўтаётганлиги, "Ишбилармон аёллар - 2025" кўрик танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичлари, партия депутатлик гуруҳларнинг йиғилишлари юзасидан мақолалар, муносабатлар чоп этилган.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 апрель сонидан.

@a_xaitov
24.04.2025, 17:44
t.me/a_xaitov/15587
Repostar
2
251
24.04.2025, 17:26
t.me/a_xaitov/15585
Repostar
2
174
Коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар — парламент назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ҳам бўлдилар.

Депутатлар “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишиб, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар билан очиқ мулоқотлар қилдилар.

Учрашувлар давомида маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар депутатлар эътиборида бўлди.

Мутасаддиларга криминоген вазият оғир маҳаллаларда жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб қилиш лозимлиги урғуланди.

Депутатлар мазкур маҳаллада ташкил этилган “Ёшлар боғи” ва “IT-парк” фаолияти билан ҳам танишди, ёшларнинг фикрларини, таклифларини эшитди. Мулоқотлар чоғида улар юртимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳаётимизнинг барча соҳаларида катта ўзгаришлар юз бераётгани, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш учун барча имкониятлар, қулайликлар яратилганини алоҳида қайд этдилар.

Халқ вакиллари Президентимиз раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Ушбу жараёнда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар аҳоли томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланиб, белгилаб берилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалиётга татбиқ этилаётгани маълум бўлди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили — “Саноатчилар” МФЙда жойлашган сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

Мутасаддиларга тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, инвестиция жалб қилиш ва кредитлар ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказади, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш чоралари кўради. Шу кунларда ушбу тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
24.04.2025, 17:26
t.me/a_xaitov/15584
Repostar
2
250
24.04.2025, 17:26
t.me/a_xaitov/15586
Repostar
2
171
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Пахтакор туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида бўлдилар.

Депутатлар маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли хонадонларига бордилар, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишдилар.

“Тошкент” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди. Очиқ мулоқотларда фуқаролар маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилаётгани, ваколат ва масъулият ҳам қуйи тизимга туширилаётгани натижасида бугун кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлаётганини қайд этдилар.

Аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва фуқаролар ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани урғуланди.

Мулоқотларда масъулларнинг ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Тумандаги “Самарқанд” СИУ ҳудудида жойлашган “Анвар — а” фермер хўжалигида бўлиб ўтган учрашувларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар, жумладан, яқинда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.

Суҳбатлар чоғида халқ вакиллари томонидан мутасаддиларга ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
24.04.2025, 17:25
t.me/a_xaitov/15583
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Пахтакор туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида бўлдилар.

Депутатлар маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли хонадонларига бордилар, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишдилар.

“Тошкент” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди. Очиқ мулоқотларда фуқаролар маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилаётгани, ваколат ва масъулият ҳам қуйи тизимга туширилаётгани натижасида бугун кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлаётганини қайд этдилар.

Аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва фуқаролар ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани урғуланди.

Мулоқотларда масъулларнинг ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Тумандаги “Самарқанд” СИУ ҳудудида жойлашган “Анвар — а” фермер хўжалигида бўлиб ўтган учрашувларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар, жумладан, яқинда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.

Суҳбатлар чоғида халқ вакиллари томонидан мутасаддиларга ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
24.04.2025, 17:25
t.me/a_xaitov/15582
2
402
☑️ Яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари янада ривожлантирилади

Бугун "Silk Road Samarkand" мажмуасининг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда самарали ҳамкорлик натижасида ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шерикликка доир масалалар, шу жумладан "Марказий Осиё плюс" форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

@a_xaitov
24.04.2025, 14:16
t.me/a_xaitov/15581
1
305
ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК РЕСУРСЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ВА ТАВАККАЛЧИЛИК ЖАРАЁНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан “Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт, саноат, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа соҳалардаги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини самарадорлигини янада ошириш, бу борадаги қонунчиликни бундан-да такомиллаштириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш масалаларини муҳокама қилишди.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 апрель сонидан.

@a_xaitov
24.04.2025, 14:13
t.me/a_xaitov/15580
1
281
☑️ Тадбиркорликка оид қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд муҳокамасига киришилгунга қадар (терговга қадар текшириш, тергов ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш вақтида) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Қонунда органларнинг терговга қадар текширувлар ўтказиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатлари белгиланмоқда. Бундан ташқари, тергов ва суд муҳокамаси жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилиш учун бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси жамоатчилик ҳимоячиси сифатида жалб этилиши мумкин.

Шунингдек, қўшимча солиқлар бўйича пенялар тергов органининг депозитидан бюджет ҳисобига тушгунига қадар ундирилмаслиги кўзда тутилган. Давлат эҳтиёжлари учун ерни олиб қўйиш учун тўланадиган компенсация солиқ солинадиган даромадга киритилмайди.

Қонун лойиҳасининг Жиноят кодексининг 179-моддасига (Сохта тадбиркорлик) ўзгартириш киритишга оид биринчи моддаси депутатлар муҳокамасига сабаб бўлди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Умид Якубходжаев, Дурбек Ахмедовлар сохта тадбиркорлик тўғрисидаги нормалар фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги қоидаларни такрорлаши, тадбиркорлар учун ортиқча қўшимча жавобгарлик туғдиришини таъкидлаб, ушбу моддани чиқариб ташлашни таклиф қилишди.

Бундан ташқари, жаҳондаги иқтисодий нотинчликни ҳисобга олганда, ушбу модда Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашди.

Депутатларимизнинг ушбу таклифлари ялпи мажлисда қарор қабул қилиш учун етарли овозни ололмаган бўлса-да, мамлакатимиздаги қулай тадбиркорлик муҳитига таъсир этиши мумкин бўлган омилларга ҳушёрлик билан дадил муносабат билдира олишларини олқишлаймиз.

Албатта, депутатларимиз келгусида янги қонунлар билан жорий этиладиган нормаларнинг тадбиркорликка таъсирини баҳолаб, амалдаги қонунчиликни ўзгартириш бўйича ташуббус хуқуқидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

@a_xaitov
23.04.2025, 17:02
t.me/a_xaitov/15579
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?

Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисидаги баҳс-мунозаралар кузатувчиларни бефарқ қолдирмади. Куннинг биринчи ярмида либераллар кескин фикрлари ва аниқ позициялари билан эътиборни тортган бўлса, куннинг иккинчи яримида эса ЎзХДП фракциясининг якдил нуқтаи назари кутилмаган ҳолат бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/84132566

Kun.uz расмий канали
23.04.2025, 16:37
t.me/a_xaitov/15578
2
327
☑️ 22 апрель — Халқаро Ер куни

Ушбу сана жаҳон бўйлаб ҳар йили кенг нишонлаб келинади. 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида 50 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан маъқулланиб, 22 апрель кунини Халқаро Ер куни сифатида расман белгилади.

Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлар эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради.

22 апрель санасида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, бу кун турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш, барча кучларни дунёда хавфсизликни таъминлаш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган Ерни ҳимоя қилишга чорлайди.

Бутунжаҳон Ер кунининг аҳамияти, тоза атроф-муҳит учун курашиш иштиёқи кундан-кунга ортиб боряпти. Сабаби, иқлим ўзгаришининг вайронагарчиликлари ҳам яққолроқ намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон сўнгги йилларда экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ташаббуслар билан чиқди. Хусусан, мамлакатимиз апрель ойининг бошида халқаро йирик тадбирга мезбонлик қилди. Самарқанд халқаро иқлим форуми юқори савияда ўтди. Давлатимиз раҳбари форумдаги нутқида иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқлигини, минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумдор ерлар тез суръатлар билан қисқариб бораётганини қайд этди. Бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. 25 йилдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин.

@a_xaitov
22.04.2025, 12:19
t.me/a_xaitov/15577
1
314
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15576
1
316
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15575
1
313
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15574
1
304
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15573
1
272
🏢Konstruktiv fikrlar va asosli takliflar o‘rtaga tashlandi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasi yig‘ilishida Prezidentimiz raisligida shu yil 18-aprel kuni dunyoda yuz berayotgan iqtisodiy tebranishlarning soha va tarmoqlarga ta’sirini kamaytirish chora-tadbirlari muhokamasi bo‘yicha o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishining ahamiyati atroflicha muhokama qilindi.

🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15571
2
289
22.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15572
9
2.0 k
Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда

"Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари янги институт жорий этилмоқда. Мустақил экспертлар томонидант суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли ўрганилади, суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин қишлоқ хўжалиги суғуртаси объекти кўздан кечирилади, қишлоқ хўжалиги суғуртадаги йўқотишларни баҳолайди, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдори аниқланади.

Яна бир муҳим масала, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлашидан фойдаланганда, етиштириладиган маҳсулотларни нобуд бўлишидан суғурта қилдириши шартлиги белгиланмоқда.

@a_xaitov
21.04.2025, 19:26
t.me/a_xaitov/15570
4
435
☑️ Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси — Осиё чемпиони!

Футбол бўйича U-17 терма жамоамиз Осиё кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонга қарши кураш олиб борди. Жамоамиз икки ўйинчи кам бўлиб, 2:0 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба билан терма жамоамизни, спортчиларимизни, қолаверса футболсевар юртдошларимизни муборакбод этамиз!!!

@a_xaitov
21.04.2025, 08:15
t.me/a_xaitov/15569
1
285
☑️ Депутатларимиз қонун лойиҳасидан оғирлаштирувчи нормани чиқариб ташлаш талабини қўйди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Муҳокамалар давомида партиямиз фракцияси аъзолари мазкур қонун лойиҳасидан оғирлаштирувчи нормани чиқариб ташлаш талабини қўйди.

Хусусан, депутатимиз Шуҳрат Шарофитдинов ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарони профилактик рўйхатга олиш ва уни ҳуқуқдан маҳрум қилинган даврда назорат қилиш ҳақидаги нормани Конституциямизнинг 20 моддасига зид эканини айтиб ўтди.

Қонун лойиҳаси бўйича ЎзЛиДеП фракцияси ўз позициясида қатъий тургани сабабли лойиҳа қўмитага қайтарилди. Натижада партия фракцияси таклифи қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Фракциямиз таклифи асосида ўзгартирилган қонун лойиҳаси билан аҳолимиз, энг аввало, электоратимиз тадбиркорлар манфаатига ҳам зидлиги, уларни ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлиши, ўз фаолиятини юритиш ўрнига профилактик ҳисобга олиш тартибларини таъминлаш билан овора бўлишлиги олди олинди.

Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, партиямиз депутатлари халқимиз ва электоратимиз манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар қабул қилиниши тарафдори.

@a_xaitov
20.04.2025, 16:22
t.me/a_xaitov/15568
4
1.3 k
☑️ Бизнесни юритишга тўсиқлар кескин қисқартирилади

Президентимиз сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади, бизнес юритиш учун енгиллик ва қулайликлар яратилади

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

➖озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

➖ озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

➖қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.

Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар маҳсулотга хулоса беришда аниқлик ва шаффофлик таъминлашни, такрорланувчи ва самарасиз тартиблар бекор қилишни назарда тутади.

Бу эса, ўз навбатида, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини назорат қилишда шаффофлик ва самарадорликни оширади. Шунингдек тадбиркорларга рухсат олиш ва келишувлар билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга имкон беради, бюрократиқ тўсиқларни камайтириб, лойиҳаларни амалиётга жорий этишни жадаллаштиради деб ҳисоблаймиз.

@a_xaitov
19.04.2025, 15:46
t.me/a_xaitov/15567
2
363
☑️ Тадбиркорларга ер солиғи ва ижара тўлови учун имтиёзлар берилади

Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган муҳим бир масалага тўхталиб ўтди. Хусусан, жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги, аксинча, тадбиркорга ёрдам бериш орқали солиқ базасини кенгайтириш мумкинлиги, бу орқали тушум кўпайиши, бундан тадбиркорлар ҳам рози бўлишини алоҳида таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат бериладиган бўлди.

Йиғилишда Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбарининг партиямиз электорати бўлган тадбиркорларга солиқ ва ижара тўловлари учун имтиёзлар бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
18.04.2025, 18:38
t.me/a_xaitov/15566
3
1.0 k
☑️ Мини ГЭСлар энергетик барқарорликни оширишга хизмат қилади.

Тадбиркорларни кенг жалб этадиган даромадли соҳага айланади.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказган йиғилишда Избоскан туманида тадбиркор томонидан 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қурилган қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭСни эътироф этиб, мазкур ГЕС Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизини қоплашини таъкидлади.

Президентимиз бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтиб ўтди. Яна бир муҳим жиҳат. Давлатимиз раҳбари Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Шунингдек, маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

Президентимизнинг андижонлик фаоллар иштирокидаги мазкур йиғилишда микро ГЕСларни қуриш бўйича билдирган фикрлари ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ижросига ҳам хизмат қилади. Зотан партиямиз энергетик барқарорликни таъминлаш иқтисодий тараққиётимиз гарови ва аҳолимизнинг рози қилишни энг муҳим шарти эканини чуқур англайди.

@a_xaitov
18.04.2025, 07:16
t.me/a_xaitov/15565
3
309
☑️ Андижон вилоятида инсонларни рози қилиш ва ишбилармонлик учун шароитларни янада кенгайтириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади.

Андижон ривожини янги босқичга кўтариш имкониятлари муҳокама этилди ва устувор вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда Андижонда янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллага кириб бораётгани қайд этилди. Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаган. 450 минг аҳоли ишли бўлган.

Давлатимиз раҳбари ушбу амалий ишларни эътироф этар экан, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, янги лойиҳалар ва ташаббуслари кўп эканлигини таъкидлаб, келгусидаги аниқ вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, қурилиш, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Вилоятдаги 13 минг гектар адирга сув чиқариб, бемалол экин экиш мумкин. Лекин у ерларга сув чиқаришда насос ишлатиш учун электрни нархи деҳқонларга оғирлик қилади. Шу боис қуёш панели ўрнатиш учун молиявий инструментлар қўлланади. Қўрғонтепада 300 гектар адирликда саноат усулида интенсив боғ ва узумзор барпо этилиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилинади.

Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил хорижий инвестициялар ҳажми 3,1 миллиард долларга етказилиши, 1 миллиард долларлик 23 та йирик, 321 та кичик ва ўрта лойиҳа ишга туширилиши қайд этилди. Экспортни 1,5 миллиард долларга, маҳаллийлаштириш ҳажмини 10 триллион сўмга олиб чиқиш имконияти бор.

Яна бир муҳим тармоқ ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт бўлаяпти. Чегарадан 5 минг долларликкача бўлган маҳсулотни қўлда олиб ўтишга рухсат берилгани натижасида яна миллионлаб долларлик товар сотилаяпти. Ўзаро савдони кенгайтириш учун Қўрғонтепа ва Хўжаободда эркин савдо ва саноат зоналари ташкил қилиш таклифи билдирилди.

Партиямиз электорати учун муҳим бўлган вилоятдаги 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулкни қулай шартларда аукционга чиқариб, тадбиркорлик лойиҳаларига замин яратиш муҳимлиги таъкидланди.

@a_xaitov
16.04.2025, 16:57
t.me/a_xaitov/15564
☑️ Туризм инвестициялар учун жозибадор соҳага айланиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари куни-кеча “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда таъкидланганидек, мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити туфайли барча соҳаларга илғор ғоялар кириб келмоқда, янги мажмуалар барпо этилмоқда. Хусусан, туризмда сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Биргина Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида Амирсой ва “Ugam River” каби курортлар, “Белдирсой-Чимён-Нанай” туризм масканлари ташкил этилди.

Бундай ривожланиш суръати чет эллик инвесторларни ҳам ўзига тортмоқда. Жумладан, хорижий инвесторлар Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази қуришади. Тақдимотда ушбу йирик лойиҳанинг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади. Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади. 

Туризмни инвестициявий жозибадор соҳага айлантириш ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифаси саналади. Партиямиз кейинги беш йилликда Янги Ўзбекистонда сайёҳлик индустрияси кенгайтиришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу жиҳатдан “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази каби лойиҳалар дастурий вазифаларимиз рўёбига хизмат қилади.

@a_xaitov
15.04.2025, 13:53
t.me/a_xaitov/15563
4
493
https://uza.uz/uz/posts/paxtadan-yuqori-daromad-oling-prezidentimiz-yaratib-bergan-imtiyozlardan-foydalaning_709577
15.04.2025, 13:50
t.me/a_xaitov/15562
3
350
☑️ Тадбиркорлар имкониятлари янада кенгаяди

Фракциямиз йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, судларда кўриладиган ишлар бўйича ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, мавжуд чекловларни олиб ташлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларга даво муддати бўйича мажбуриятни енгиллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур Қонун лойиҳаси билан Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Солиқ кодексига солиқ органи иштирокидаги солиққа оид низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши, шунингдек, солиқ тўловчи – тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган ҳамда эътироз билдирмаган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиди. Қонун лойиҳасининг долзарблигидан келиб чиқиб, депутатлар қўллаб-қувватлашди.

@a_xaitov
14.04.2025, 19:54
t.me/a_xaitov/15561
6
700
☑️ Қайта ишлаш чуқурлашади, қўшилган қиймат ва даромад кўпаяди

Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ер участкасида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришига рухсат этилади.

Шунингдек, 2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган бундай чоралар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг. Партиямиз кейинги беш йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, фермер ва деҳқонларнинг ердан кўпроқ фойда олишларини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу боис қарорда белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
12.04.2025, 16:37
t.me/a_xaitov/15560
1
263
#munosabat

🏢Global chaqiriqlarni samarali hal qilishga da’vat

Parlamentlararo Ittifoqning 150-yubiley assambleyasining Toshkent shahrida o‘tkazilayotgani ham O‘zbekiston, ham butun Markaziy Osiyo mintaqasi uchun muhim voqelikdir. Binobarin, ushbu nufuzli anjuman doirasida inson huquqlari, gender tengligi, kambag‘allikni qisqartirish, qonun ustuvorligini ta’minlash, ilmiy-texnikaviy taraqqiyot va yoshlarni qo‘llab-quvvatlash kabi dolzarb masalalar muhokama qilindi.

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning Parlamentlararo Ittifoqning 150-assambleyasining yalpi majlisida ishtiroki va nutqi tom ma’noda, ushbu tadbirning nufuzini yanada oshirdi.

🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
11.04.2025, 09:45
t.me/a_xaitov/15559
3
320
☑️ Инвесторларни кўпайтириш - иқтисодий ўсишга туртки беради

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди. Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилаётгани айтилди. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.

Шу ойда Жиззахда, июнь ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Мазкур тадбирларга пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Партиямиз сайловолди дастурида ҳам инвестицияларни рағбатлантириш, хусусий секторни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Шу боисдан давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси ва топшириқларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
11.04.2025, 07:20
t.me/a_xaitov/15558
3
296
МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ: ҲАР ТОМОНЛАМА МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларга оид ушбу мисоллар минтақавий ҳамкорлик нечоғлик муҳимлигини кўрсатади. Европа Иттифоқининг асосий сиёсий ва иқтисодий институтлари раҳбарлари Марказий Осиёда интеграция ва барқарор ривожланиш жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Буни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити мисолида ҳам кўриш мумкин.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 10 апрель сонидан.

@a_xaitov
11.04.2025, 07:20
t.me/a_xaitov/15557
3
314
☑️ Молия институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантирилади

Бу ҳақда Президентимиз ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Таҳлилларга кўра, январь-март ойларида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлаган. Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишган.

Яна бир муҳим ютуқлардан бири маҳаллий банкларимиз биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилган. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади, ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши натижасида миллиардлаб инвестициялар кириб келмоқда. Бунинг натижасида кўплаб лойиҳалар амалга ошиши, иқтисодиётимиз янада юксалиши, минглаб иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлиги таъминланишига эришилади.

@a_xaitov
10.04.2025, 12:40
t.me/a_xaitov/15556
1
285
Markaziy Osiyo – Yevropa Ittifoqi: har tomonlama manfaatli hamkorlik

Davlat rahbarlarining umumiy siyosiy irodasi tufayli mintaqada barqaror va ortga qaytmas tus olayotgan chuqur o‘zgarishlar ro‘y bermoqda. Ishonch va yaxshi qo‘shnichilik mustahkamlanib, keng ko‘lamli hamkorlik va kooperatsiya kengaymoqda.

Batafsil: https://21asr.uz/uz/Siyosat/3011

Sahifalarimizni kuzatib boring:

➡️ https://taplink.cc/21asr.uz
10.04.2025, 10:24
t.me/a_xaitov/15555
4
313
😎 Дунё парламентлари глобал муаммоларни самарали ҳал қилишга даъват этилди

🔍Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорлик тизимида фаол иштирок этиб, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашга, глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга интилмоқда. Ўн йиллик танаффусдан сўнг 2017 йилда Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқдаги фаол иштироки тиклангани бу йўналишдаги муҳим қадам бўлди.

🔍 Батафсил

___

😎 Парламенты мира призваны эффективно решать глобальные вызовы

🔍Узбекистан активно участвует в системе межпарламентского сотрудничества, стремясь укрепить свои позиции на международной арене и способствовать решению глобальных и региональных вопросов. Важным шагом в этом направлении стало восстановление в 2017 году активного участия Узбекистана в МПС после десятилетнего перерыва.

🔍 Подробно

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
9.04.2025, 09:43
t.me/a_xaitov/15554
3
269
☑️ Глобал чақириқларни самарали ҳал қилишга даъват

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқ 150-ассамблеясининг ялпи мажлисидаги иштироки ва нутқи чин маънода ушбу тадбирнинг нуфузини янада оширди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ягона универсал глобал платформа сифатида БМТ Низоми ва халқаро ташкилот резолюцияларига содиқлигини тасдиқлади.

“Халқ сўзи” газетасининг 2025 йил 9 апрелъдаги 72-сонидан.

@а_xaitov
9.04.2025, 09:41
t.me/a_xaitov/15553
4
239
☑️ Бугун 9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун!

Амир Темур – улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган буюк сиймолардан бири.

Соҳибқирон таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда кенг нишонланади. Бу йил улуғ саркарда таваллудига 689 йил тўлди.

Aмир Темур - жаҳон тарихида жуда катта ном қолдира олган буюк саркарда, улкан империя асосчиси.

Темурийлар сулоласининг бош бўғини, кучли стратег ва сиёсатчи, ҳаёти давомида бирор марта бўлса ҳам рақибга енгилмаган буюк инсон.

Буюк аждодимиз фаолияти, ўгитлари бугун ҳам долзарб бўлиб хизмат қилмоқда.

@a_xaitov
9.04.2025, 09:39
t.me/a_xaitov/15552
4
321
9.04.2025, 07:10
t.me/a_xaitov/15551
4
251
Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда обрўси ошиб
бораётгани эътироф этилди

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Грузия Парламенти Спикери Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон — Грузия ҳамкорлиги — иқтисодий, маданий-гуманитар каби барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Шунингдек, бизнес, туризм ва логистика соҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Мулоқот чоғида делегация аъзоларига мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон — Грузия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеяси ишида Грузия делегациясининг иштироки парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳолати ва устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа вазифасини бажараётгани қайд этилди.

Ш.Папуашвили ўз навбатида, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини алоҳида эътироф этиб, амалий руҳдаги учрашувларни изчил давом эттириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш икки томон манфаатларига бирдек хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда обрўси ошиб бораётгани, шу кунларда делегация аъзолари Ўзбекистон ҳақида катта таасуротларга эга бўлаётгани, мазкур саммит майдонида кун тартиби бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриш имконияти туғилгани алоҳида эътироф этди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришда парламентларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
9.04.2025, 07:10
t.me/a_xaitov/15549
4
322
9.04.2025, 07:10
t.me/a_xaitov/15550
5
404
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси миллий ва дунё парламентлари нуфузини оширишга хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистон ортга қайтмас демократик ислоҳотлар ва прагматик ташқи сиёсат йўлидан дадил қадам босиб, дунё ҳамжамияти билан очиқ ва жадал мулоқот олиб бормоқда. Мамлакатимизда кучли ва масъулиятли парламентни барпо этиш, самарали парламент дипломатиясини татбиқ қилиш учун кенг шароитлар яратилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида парламент институтини ривожлантиришни муҳим вазифа сифатида алоҳида белгиланди. Сўнгги йилларда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини оширишга қаратилган 20 дан зиёд қонунлар қабул қилинди. Айниқса, 2023 йили умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги Конституцияда парламент ваколатлари кескин оширилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенат ваколатлари эса 14 тадан 18 тага етказилди. Суд, коррупцияга қарши кураш ва рақобат органларини шакллантириш бўйича Президентнинг қатор ваколатлари қонун чиқарувчи ҳокимиятга ўтказилди. Парламентнинг Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар устидан назорат механизмлари янада кучайтирилди. Миллий парламентимизда хотин-қизларнинг улуши бугунги кунда 38 фоизга етди. Бундан ташқари, 2021 йилда Олий Мажлис палаталари қошида илк бор ёшлар парламентлари фаолияти йўлга қўйилди.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон парламент йўналишида глобал аҳамиятга молик бўлган қатор халқаро ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияси қабул қилинди. Иттифоқ билан ҳамкорликда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳар икки йилда Парламентлараро глобал ҳамкорлик форуми ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон вакиллари Осиё Парламентлари Ассамблеяси, Марказий Осиё парламентлари форуми, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлар Ассамблеяси ва бошқа платформаларда фаол иштирок этмоқда.

Умуман, бугунги кунда вакиллик органларимиз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш, гендер тенгликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳам ўз зиммасига катта масъулият олган.

Президентимиз ўз нутқида глобал ва минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган низолар, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, ёшларнинг парламент фаолиятида тўлақонли иштирок этиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф-ташаббусларини билдирди. Мазкур ташаббуслар нафақат миллий парламентимиз, балки дунё парламентларининг нуфузини оширишга ҳам хизмат қилади.

@a_xaitov
8.04.2025, 08:34
t.me/a_xaitov/15548
2
291
☑️ Давлатимиз раҳбари Парламентлараро иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Президентимиз Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари”, терроризм ва экстремизм таҳдидлари тобора кучайиб бораётганини қайд этди.

Маҳаллий парламентимизнинг нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларга тўхталиб, парламентлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Хусусан, глобал ва минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган низолар, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, ёшларнинг парламент фаолиятида тўлақонли иштирок этиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф-ташаббусларини билдирди.

Билдирилган барча таклиф ва ташаббуслар Парламентлараро иттифоқнинг Стратегияси мақсадларига тўла мос экани қайд этилди. Мазкур Ассамблея ишига ҳамда иштирокчиларига катта ютуқ ва муваффақиятлар тилади.

@a_xaitov
8.04.2025, 08:33
t.me/a_xaitov/15547
11
1.1 k
7.04.2025, 11:22
t.me/a_xaitov/15544
10
1.2 k
7.04.2025, 11:22
t.me/a_xaitov/15545
11
1.1 k
7.04.2025, 11:22
t.me/a_xaitov/15546
10
963
7.04.2025, 11:22
t.me/a_xaitov/15543
10
840
☑️ Давлатимиз раҳбари Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида қатор ташаббусларни илгари сурди

Президентимиз Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида жаҳонда юз бераётган бугунги глобал ўзгаришлар Парламентлараро Иттифоқ ва миллий парламентларимиз олдига янгидан-янги вазифаларни қўяётганини таъкидлаб, қатор ташаббусларни илгари сурди. Ушбу нуфузли тадбирда мен ҳам қатнашдим.

Биринчидан, жаҳоннинг турли минтақаларидаги низолар глобал ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори экани яна бир бор таъкидланди.

Иккинчидан, иқлим ўзгариши мавзуси Ассамблеянинг кун тартибидаги бош масалалардан бири сифатида доимий ўрин олиши кераклиги айтилди.

Учинчидан, Ўзбекистон ташаббусимиз билан илгари сурилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида”ги резолюциясини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тўртинчидан, Парламентлараро Иттифоқ тизими доирасида Ёшлар парламентлари глобал платформасини ташкил этиш ва унинг таъсис форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.

Бешинчидан, шу йил сентябрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган камбағалликни қисқартиришга бағишланган халқаро конференция ишида бугунги Ассамблеяда иштирок этаётган барча давлатларнинг парламентлари вакилларини фаол иштирок этиш учун таклиф қилинди.

Яна бир муҳим масала, сунъий интеллектдан фойдаланиш этикаси бўйича модель қонун ишлаб чиқиш зарурлиги айтилиб, ушбу инновацион ҳуқуқий асос дунё миқёсида тез ривожланаётган ушбу соҳани самарали тартибга солишда барча давлатлар учун ўзига хос намуна бўлишлиги таъкидланди.

Далатимиз раҳбари мазкур барча таклиф ва ташаббуслар Парламентлараро Иттифоқнинг Стратегияси мақсадларига тўла мос келишини қайд этди. Шу билан бирга, ёндашувларимиз бугунги тарихий Ассамблея якунлари бўйича қабул қилинадиган Тошкент декларациясида ҳам ўз ифодасини топишига ишонч билдирди.

@a_xaitov
7.04.2025, 11:22
t.me/a_xaitov/15542
7.04.2025, 11:21
t.me/a_xaitov/15541
7.04.2025, 11:21
t.me/a_xaitov/15539
7.04.2025, 11:21
t.me/a_xaitov/15540
3
321
☑️ Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. "World Boxing" томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда спортга қаратилаётган юксак эътибор натижасида ҳамюртларимиз жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Спортчиларимиз ютуқлари бардавом бўлсин! Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишда, улкан ғалабаларни қўлга киритишда омад ёр бўлишини тилаймиз.

@a_xaitov
6.04.2025, 14:51
t.me/a_xaitov/15538
6.04.2025, 08:38
t.me/a_xaitov/15537
16
2.8 k
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси — миллий парламентимиз эришган ютуқларни яна бир карра намоён этишга имкон яратади

Шу кунларда Ўзбекистон йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилади. Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси илк бор юртимизда ўтказилиши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида ўрин олиши, шубҳасиз.

Бундай катта аҳамиятга бўлган, тарихий форумнинг Марказий Осиёда илк бор ўтаётгани, Ўзбекистон мезбонлик қилаётгани барчамизга ғурур ва фахр бағишлайди.

Таъкидлаш жоиз, Парламентлараро Иттифоқ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдонига айланган нуфузли ташкилотдир.

Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш мазкур ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг Парламентлараро Иттифоққа аъзолиги 2017 йилда, яъни Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга ўтган вақтда, изчил ислоҳотларни дадил бошлаган пайтда қайта тикланди.

Ўтган қисқа давр ичида, жумладан, миллий парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида улкан тажриба тўпланди.

Юртимизнинг қатор соҳаларда эришган ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Айнан шу нуқтаи назардан, Парламентлараро Иттифоқнинг 150- юбилей ассамблеяси юртимизда ўтказилиши бежиз эмас. Чунки, сўнгги йилларда мамлакатимизда янги таҳрирдаги Конституция ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Президентимиз бошчилигида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан, технологияни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби соҳаларда сезиларли ижобий натижаларга эришилди.

Ушбу нуфузли анжуман Ўзбекистоннинг мана шундай ижобий тажрибасини жаҳон мамлакатлари билан бўлишиш, ўртоқлашиш имкониятини беради. 

Жорий йилнинг 5 апрель куни “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс холл мажмуасида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда мен ҳам қатнашдим.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказилаётган ушбу нуфузли тадбирда 200га яқин мамлакат, 15 та кузатувчи давлат, 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жаҳон парламентларининг энг нуфузли ташкилоти бўлмиш Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтаётгани мамлакатимизнинг халқаро доирада обрўйи ошиб бораётганини ҳам кўрсатади.

Мазкур Ассамблея қонун ижодкорлиги ва парламент назорати каби йўналишларда эришган ютуқларимизни хориж парламентарийлари ва жамоатчилигига яна бир карра намоён этишга имкон яратади.
Ўзаро тажриба алмашиш ва дунё мамлакатлари билан манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

@a_xaitov
6.04.2025, 08:35
t.me/a_xaitov/15536
1
246
☑️ Президентимиз Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди

Президентимиз "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида куни кеча тарихий воқеа - Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари тўлиқ тартибга солингани ва келишувлар имзоланганини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда минтақада йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари биргаликда амалга оширилаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция фондлари ва компаниялари фаолият юритаётгани таъкидланди. Минтақа ичидаги савдо кўпаётгани, чегараолди савдо зоналари ташкил этилаётгани, буларнинг барчаси минтақанинг барқарор иқтисодий ривожланишига хизмат қилиши эътироф этилди.

Таъкидланганидек, минтақа ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани кузатилмоқда. Сўнгги етти йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ўсиб, 54 миллиард еврони ташкил этди. Самарали ҳамкорлик платформалари ишга туширилди. Барча муҳим йўналишлар бўйича вазирлар йиғилишлари, форумлар ва саммитлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон етакчиси ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди. Аввало, сиёсий мулоқотни, кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш ҳақида қабул қилинаётган ҳужжат қоидаларини амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Стратегик шерикликни аниқ қарорлар, лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш мақсадида икки минтақамиз ўртасида шериклик ва ҳамкорлик бўйича тўлақонли Битимни имзолаш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

@a_xaitov
6.04.2025, 08:10
t.me/a_xaitov/15535
2
238
Баҳодир Жалолов навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди

Ўзбекистон фахри, мағлубиятсиз боксчи Баҳодир Жалолов Остона шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди. Украиналик кучли рақиби бўлган Игорь Шевадзуцкийга қарши 10 раунд давом этган курашда ғолиб бўлди.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал боксдаги 15 та жангининг барчасида ғолибликни қўлга киритмоқда.

Ўзбек баҳодирини ушбу ғалабаси билан табриклаймиз! Келгуси жангларда ҳам муваффақият қозонишини тилаб қоламиз.

@a_xaitov
6.04.2025, 08:05
t.me/a_xaitov/15534
2
234
☑️ Иқлим ўзгаришини ҳимоя қилиш ва унга қарши курашишда Евроиттифоқ билан ҳамкорлик минтақамиз манфаатларига хизмат қилади

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ етакчилари иштирокида Самарқанд иқлим форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш, сувдан оқилона фойдаланиш, "тоза" энергия манбаларини кенгайтириш дастурлари доирасида европалик шериклар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётганини алоҳида эътироф этди. Бундай шериклик Марказий Осиёнинг барқарор "яшил" тараққиётига муҳим ҳисса қўшишлигини таъкидлади.

Шу маънода, иқлим ўзгаришини ҳимоя қилиш ва унга қарши курашиш масалаларини илгари суришда глобал етакчи бўлган Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан узвий боғлиқ экани алоҳида таъкидланди. Бунда унумдор ерлар кескин камайиб бораётгани, бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учрагани, чорак асрдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Бу борада Ўзбекистонда деградацияга учраган ер майдонларини қисқартириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. "Яшил макон" дастури доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаётгани, Оролбўйининг 2 миллион гектардан ортиқ чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экилгани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, иқтисодиётни ривожлантиришнинг ресурсларни тежайдиган ва экологик тоза моделига ўтиш масаласига ҳам эътибор қаратди. Бу соҳадаги асосий йўналишлардан бири - "яшил" энергетика эканлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари "келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш" умумий мақсад эканини яна бир бор эслатди.

@a_xaitov
5.04.2025, 09:23
t.me/a_xaitov/15533
☑️ Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Самарқанд шаҳрида Президентимиз раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.

Мазкур саммитда Европа кенгаши, Европа комиссияси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон президентлари шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарлари иштирок этди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари тадбирни очар экан, Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги чуқур тарихий илдизларга эга муносабатлар жадал ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Саммит арафасида бўлиб ўтган конструктив ва самарали учрашувлар икки минтақа манфаатлари йўлида шериклик ва амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган сиёсий ирода ва қатъиятни намоён этди.

Президентимиз Европа Иттифоқининг асосий сиёсий ва иқтисодий институтлари раҳбарларига Марказий Осиёда интеграция ва барқарор тараққиёт жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббуслари саммит иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди ва қўллаб- қувватланди.

@a_xaitov
4.04.2025, 11:35
t.me/a_xaitov/15532
1
211
😎 O'zLiDeP депутати Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига "Депутат сўрови" юборди

🔍Депутат сўровига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига биноан, фермер хўжалиги ўзи етиштирган маҳсулотни, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши белгиланган.

🔍Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.

🔍Жорий йилнинг 1 апрел куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммоли масалалар ҳақидаги лавҳа тарқалди.

🔍Хусусан, кластер фаолиятидан норози бўлган фермерларнинг мурожаатлари деҳқон, фермер хўжаликларининг фаолиятига маҳаллий ҳокимликларнинг асоссиз аралашуви, кластер томонидан фермерларга сифатсиз уруғ ва ўғитларнинг тарқатилиши, фермерлар маҳсулотлари ҳақининг ўз вақтида берилмаётгани, бу юзасидан чиқарилган суд қарорининг ҳам ижроси таъминланмаётгани, аксинча мансабдор шахсларнинг кластер ва фермер хўжаликларига муносабати бир хилда эмаслиги, фермер хўжаликларига турли босимлар бўлаётгани, кластерлар мажбуриятларининг бажарилиши устидан назорат олиб борилмаётгани ҳақида сўз юритилган.

🔍Шу сабабли, депутат М. Ахмедова Қишлоқ хўжалиги вазири, Бош прокурор ҳамда Тошкент вилояти ҳокимидан мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича асосланган тушунтириш бериш ҳамда ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
4.04.2025, 10:58
t.me/a_xaitov/15531
Repostar
2
211
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15530
Repostar
2
209
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15529
Repostar
2
189
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15528
Repostar
2
191
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15525
Repostar
2
188
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15527
Repostar
2
192
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15526
Repostar
2
184
🌱 Бугун Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузурида фаолият олиб бораётган “Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази”да Тошкент вилоятидан ташриф буюрган фермер ва аграномлар учун – дала четлари ва қатор ораларига кўчат экилиши тартиби ва парваришига бағишланган, кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди.

Унда, Кенгаш раиси А.Хаитов, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси билан бирга қатор соҳага масъул ташкилотлардан вакиллар қатнашишди.

Сўнгра Кенгаш ҳузуридаги Фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти билан таништирилиб, фермерлар учун яратилаётган имкониятлар, жумладан кредит ажратиш механизмларини осонлиги ҳақида ахборот берилди.
Ундан кейин Марказ ҳудудида агротехник жараёнларда фойдаланиётган техника, яратилган кўчатчилик ва қулупнайчилик мактабларининг тажриба майдонлари ва Хитой усулида барпо этилган иссиқхоналар билан танишишди.

web / facebook / Instagram / YouTube / minbar
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15523
Repostar
2
191
4.04.2025, 09:11
t.me/a_xaitov/15524
4
225
Фермерларнинг мурожаат қилиши янада осонлашди – «Fermer minbari» телеграм гуруҳи

Ҳурматли фермерлар, «Fermer minbari» @minbarfermer телеграм гуруҳига ёзган мурожаатингиз расмий ҳужжат сифатида кирим қилиниб, расмийлаштирилади ва ўрганиб чиқилади.

Шу боис, мурожаат қилинганда масаланинг қискача мазмуни, фермер хўжалигининг номи, яшаш манзилингиз, боғланиш учун телефон рақам, исм-фамильянгизни ёзишни унутманг. Сизга ёрдамимиз текканидан мамнун бўламиз.

«Fermer minbari» канали маъмурияти

Telegram I Facebook I YouTube I Live
4.04.2025, 09:10
t.me/a_xaitov/15522
3
1.3 k
🔍Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммолар ҳақида лавҳа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🔍Унда фермерлар кластерлардан норозилиги, уларга “тиқиштирилаётган” сифатсиз уруғ ва ўғит муаммолари, маҳаллий ҳокимликларнинг деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига асоссиз аралашуви каби масалалар кўтарилган.

🔍Шунингдек, фермерлар кластердан ўз ҳақини ололмаётгани, мансабдор шахслар эса фермерларга “ўгай кўз” билан қараётгани айтиб ўтилган.

😎 Фермерлар чиқишида кўтарилган ҳолатларга асослантирилган тушунтириш бериш учун O'zLiDeP фракцияси аъзоси Муқаддасхон Аҳмедова Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига “Депутат сўрови” юборди.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
3.04.2025, 19:22
t.me/a_xaitov/15521
Символ братства

Под руководством Шавката Мирзиёева Узбекистан добился значительных успехов в проведении взвешенной и конструктивной внешней политики, укреплении дружественных и взаимовыгодных отношений с другими странами. Внимание при этом уделялось последовательному и целенаправленному продвижению принципа приоритетности Центральной Азии во внешнеполитическом курсе.

👉 №67 (8911) газеты «Народное слово», от 2 апреля 2025 года

@a_xaitov
3.04.2025, 19:21
t.me/a_xaitov/15520
🔍Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммолар ҳақида лавҳа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🔍Унда фермерлар кластерлардан норозилиги, уларга “тиқиштирилаётган” сифатсиз уруғ ва ўғит муаммолари, маҳаллий ҳокимликларнинг деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига асоссиз аралашуви каби масалалар кўтарилган.

🔍Шунингдек, фермерлар кластердан ўз ҳақини ололмаётгани, мансабдор шахслар эса фермерларга “ўгай кўз” билан қараётгани айтиб ўтилган.

😎 Фермерлар чиқишида кўтарилган ҳолатларга асослантирилган тушунтириш бериш учун O'zLiDeP фракцияси аъзоси Муқаддасхон Аҳмедова Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига “Депутат сўрови” юборди.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
3.04.2025, 19:21
t.me/a_xaitov/15519
4
414
“Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” – ноёб ҳамкорлик платформаси

“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” формати – ноёб ҳамкорлик платформаси бўлиб, ўлчам ва институционал қамров жиҳатидан унга ўхшаши мавжуд эмас. 27 давлатни, жумладан “Катта еттилик”ка аъзо учта мамлакатни (Германия, Франция ва Италия) бирлаштирган Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан минтақалараро даражада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйган энг йирик интеграцион тузилма ҳисобланади.

Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик иқтисодиёт ва инвестициядан тортиб барқарор ривожланиш, хавфсизлик ва рақамли трансформациягача бўлган соҳаларнинг кенг мажмуасини қамраб олади ҳамда узоқ муддатли стратегик устувор йўналишларга асосланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммит ҳақиқатан ҳам тарихий аҳамият касб этиб, биринчи марта Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Европа Иттифоқи етакчилари бир жойда тўпланади. Ушбу саммит Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда янги саҳифа бўлади.

Минтақалараро ҳамкорлик, айниқса, иқтисодиёт, савдо, энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш саммит кун тартибидаги муҳим масалалардан бири бўлиши кўзда тутилган.

Айниқса, Самарқанд декларациясининг имзоланиши саммитнинг асосий натижаларидан бири бўлади. Бу ҳужжат нафaқат эришилган келишувларни мустаҳкамлайди, балки минтақаларимиз ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш учун асос яратади.

Мамлакатимиз инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, инновациялар ва рақамли ечимларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ келишувларга эришиш ҳам мақсад қилинган.

@a_xaitov
3.04.2025, 07:45
t.me/a_xaitov/15518
1
274
Дўстлик стеласи - қардош мамлакатларнинг рамзи

2017 йилдан буён Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев бошчилигида оқилона ва конструктив ташқи сиёсат юритиш, бошқа давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш борасида сезиларли ютуқларга эришди. Бунда юртимиз ташқи сиёсатида Марказий Осиё устуворлиги тамойилини изчил ва мақсадли илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу минтақада янги сиёсий муҳитнинг вужудга келиши, ишонч ва яхши қўшничилик алоқаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилди.

«Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 2 апрель кунги 67 (8962)-сонидан
3.04.2025, 07:44
t.me/a_xaitov/15517
4
347
☑️ Ўзаро ишонч ва стратегик муносабатларнинг янги босқичи

Хабарингиз бор, Хўжандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг мустақил ривожланиш тарихида илк бор уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ушбу келишув бутун Марказий Осиё минтақаси бўйича жуда катта тарихий воқеа бўлди ва буни давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши қўшничилик муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларининг амалий натижаси десак тўғри бўлади.

Яна бир жиҳати, ушбу учта мамлакат давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, жараёнларда прогматик ёндашуви ҳамда ўз мамлакатларини ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган интилишларини натижаси десак бўлади. Бу биринчи навбатда, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон, фермерларимиз учун ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қўйингки аҳолимизни кенг қатламлари учун жуда катта имкониятлар эшигини очади. Чунки яхши қўшничилик амалга оширилиши натижасида охирги йилларда Қирғизистон билан ҳам Тожикистон билан ҳам савдо-иқтисодий алоқаларимиз бир неча карра ошди.

Иккинчи бир жиҳатига тўхталиб ўтадиган бўлсак, эндиликда бутун дунё Марказий Осиё минтақасини манфаатлари, маданияти ва бошқа кўп жиҳатлари муштарак бўлган минтақа сифатида қараяпти. Бу эса ривожланган давлатларнинг ушбу ҳудудга йирик лойиҳаларини амалга ошириш учун биргаликда имкон беради.

Мана шундай лойиҳалардан бири Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бу биз учун жуда муҳим. Ўзбекистон иккита мамлакат ҳудуди орқали дунёга чиқади. Океанга чиқади, денгизга чиқади. Бундай мамлакатлар саноқли дунёда. Мана шундай бир вазиятда йирик логистика транспорт инфратузилмасини ривожлантириш энергетика лойиҳаларини амалга оширишда, ўзаро ҳамжиҳатликдаги экология ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда жуда катта имкониятларни беради.

@a_xaitov
2.04.2025, 12:43
t.me/a_xaitov/15516
Repostar
3
222
#munosabat

🏢O‘zaro ishonch va strategik munosabatlarning yangi bosqichi

2017-yildan buyon O‘zbekiston Shavkat Mirziyoyev boshchiligida oqilona va konstruktiv tashqi siyosat yuritish, boshqa davlatlar bilan do‘stona va o‘zaro manfaatli munosabatlarni mustahkamlash borasida sezilarli yutuqlarga erishdi. Bunda yurtimiz tashqi siyosatida Markaziy Osiyo ustuvorligi tamoyilini izchil va maqsadli ilgari surishga alohida e’tibor qaratildi. Bu mintaqada yangi siyosiy muhitning vujudga kelishi, ishonch va yaxshi qo‘shnichilik aloqalarining mustahkamlanishiga xizmat qildi.

🔴 BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
1.04.2025, 13:16
t.me/a_xaitov/15515
4
285
☑️ Ердан самарали фойдаланиш рағбатлантирилади.

Фермер хўжаликларини ҳосилдорликни оширишга рағбатлантирувчи чоралар давлатимиз раҳбарининг қарори билан белгиланди.

Хусусан жорий йил ҳосилидан бошлаб бир гектар ердан ҳосилдорликни пахтадан 50 центнер, ғалладан 80 центнердан оширган фермер хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади.

Шунингдек, юқоридаги ҳосилдорликни таъминлаган илғор фермерлар ижарага олинган ерининг чорак қисмига чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни алмашлаб экиши мумкин бўлади.

Мазкур қарор билан кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳам рағбатлантирилади.

@a_xaitov
1.04.2025, 12:26
t.me/a_xaitov/15514
Repostar
3
167
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15511
Repostar
3
161
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15512
Repostar
3
161
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15513
Repostar
3
162
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с заведующим Отделом международных связей Центрального комитета Коммунистической партии Китая Лю Цзяньчао.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15510
Repostar
1
186
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15508
Repostar
1
183
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15509
Repostar
1
135
🏢 Hamkorlik aloqalari yanada mustahkamlanadi

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikeri Nuriddin Ismoilovning Xitoy Kommunistik partiyasi Markaziy qo‘mitasi xalqaro bo‘limi mudiri Lyu Szyanchao boshchiligidagi delegatsiya a’zolari bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.

🔴 BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15506
Repostar
1
181
1.04.2025, 12:14
t.me/a_xaitov/15507
Repostar
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с заведующим Отделом международных связей Центрального комитета Коммунистической партии Китая Лю Цзяньчао.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1.04.2025, 12:11
t.me/a_xaitov/15502
Repostar
1
1.04.2025, 12:11
t.me/a_xaitov/15504
Repostar
1
1.04.2025, 12:11
t.me/a_xaitov/15503
Repostar
1
1.04.2025, 12:11
t.me/a_xaitov/15505
Repostar
2
111
Бугун Хўжандда аҳамияти беқиёс воқеа содир бўлди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг мустақил ривожланиш тарихида илк бор уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ушбу тарихий келишув мамлакатларимиз тарихида янги саҳифа очиб, "бир асрлик муаммо"га нуқта қўяди ҳамда бутун минтақанинг узоқ муддатли барқарорлиги ва равнақи учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Ўн йиллар давомида чегара масалаларининг ҳал этилмаганлиги, айниқса, аҳолиси зич Фарғона водийсида кескинлик ва низолар манбаи бўлиб келди. Бу ҳудудда уч мамлакат фуқаролари ёнма-ён, баъзан бир кўчанинг икки томонида яшаши одатий ҳол. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара шартномаси, шунингдек, бугунги уч томонлама шартноманинг имзоланиши бу вазиятни тубдан ўзгартириб, юзага келиши мумкин бўлган низолар манбаини бартараф этади.

Энди чегаралар узил-кесил белгилангач, мамлакатларимиз учун савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва экологик ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очилмоқда. Бунинг мисли кўрилмаган иқтисодий самараси тез орада ўзини намоён этади.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара участкалари бўйича шартнома имзоланди.

Бундай келишувларга эришиш Марказий Осиёнинг барча давлатлари етакчиларининг кучли сиёсий иродаси, прагматик ёндашуви, ҳамкорлик ва ўзаро англашувга интилиши туфайли бўлди.

Энг муҳим натижалардан бири - бугунги кунда халқаро ҳамжамият Марказий Осиёга умумий ўзига хосликка ва ўзаро боғлиқ манфаатларга эга яхлит минтақа сифатида қарашни бошлади.

Умуман олганда, юқоридаги тарихий ютуқлар ҳатто энг мураккаб масалаларни ҳам очиқ мулоқот, ҳурмат ва ўзаро ишонч орқали самарали ҳал этиш мумкинлигига ёрқин мисолдир. Бугун Марказий Осиё бутунлай янги – жипслашган ва кучли, дунёга ва кенг кўламли шериклик учун очиқ минтақадир. Бу, албатта, қувонарлидир!

Facebook|Instagram|X
1.04.2025, 12:06
t.me/a_xaitov/15501
9
519
1.04.2025, 07:02
t.me/a_xaitov/15493
9
519
1.04.2025, 07:02
t.me/a_xaitov/15497
9
515
1.04.2025, 07:02
t.me/a_xaitov/15494
9
517
1.04.2025, 07:02
t.me/a_xaitov/15495
9
1.3 k
😎 🇨🇳O‘zLiDePда Хитой Коммунистик партияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди

🔍Жорий йилнинг 29 март куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, ХКП Марказий қўмитаси Халқаро бўлим бошлиғи Лю Цзяньчао билан учрашув ўтказди. Меҳмонлар қаторидан Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзун ҳам жой олди.

🔍Меҳмонларга O‘zLiDePнинг фаолияти, партиянинг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёни ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросидаги роли ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, O‘zLiDeP вакиллари ХКПнинг давлатлар билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш соҳасидаги сиёсати билан таништирилди.

🔍Учрашув доирасида O‘zLiDeP ва ХКП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг таркибий қисми эканлиги қайд этилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
1.04.2025, 07:02
t.me/a_xaitov/15492
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa