O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
RA
Fazilov Ravshan Abdulxayevich
https://t.me/ravshanfazilov
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
-
ER (semana)
1.16%
ERRAR (semana)

75-Тошкент шаҳар сайлов округи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 38 resultados
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Фазилов Равшан Абдулхайевич ҳамда Убайдуллаева Севара Абдуллаевна томонидан  Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектлари ўрганилди.
26.04.2025, 13:45
t.me/ravshanfazilov/570
23.04.2025, 15:56
t.me/ravshanfazilov/569
23.04.2025, 15:56
t.me/ravshanfazilov/567
23.04.2025, 15:56
t.me/ravshanfazilov/568
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Фазилов Равшан Абдулхайевич ҳамда Убайдуллаева Севара Абдуллаевна томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Нурмакон" МФЙда маҳалла "еттилиги" билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув жараёнида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича "еттилик" томонидан амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
23.04.2025, 15:56
t.me/ravshanfazilov/566
23.04.2025, 15:52
t.me/ravshanfazilov/563
23.04.2025, 15:52
t.me/ravshanfazilov/564
23.04.2025, 15:52
t.me/ravshanfazilov/560
23.04.2025, 15:52
t.me/ravshanfazilov/562
23.04.2025, 15:52
t.me/ravshanfazilov/565
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Фазилов Равшан Абдулхайевич ҳамда Убайдуллаева Севара Абдуллаевна томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 260-сонли умумий ўрта таълим мактабида  учрашув ташкил этилди. Учрашувда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар ҳамда мактаб рейтинги кўрсакичлари ўрганилди.
23.04.2025, 15:51
t.me/ravshanfazilov/559
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/555
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/558
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/557
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/556
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/554
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан 2025 йилнинг 23 апрел куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Мингчинор" МФЙ маҳалла "еттилиги" билан учрашув ташкил этилди ҳамда ушбу маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатиб келаётган “Arsenal Finance” профессионал бошқарув сервис компанияси фаолияти ўрганилди.
23.04.2025, 15:50
t.me/ravshanfazilov/553
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан “Экспорт – тараққиёт асоси” лойиҳаси доирасида  “Файзиобод” маҳалласида жойлашган “ASIA KANDI” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида корхона 100 дан ортиқ турдаги сақич маҳсулотларини ишлаб чиқариши ва бугунги кунда 167 нафар фуқарони доимий иш ўрни билан таъминлагани яқиндан кузатилди, корхона раҳбарияти билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
21.04.2025, 15:46
t.me/ravshanfazilov/552
Иқтисодий тараққиёт кафолати

Бугун дунёда вазият кун эмас, балки соат сайин ўзгармоқда. Жаҳоннинг турли нуқталарида ижтимоий-сиёсий чигалликлар, қуролли низолар, табиий офатлар, қурғоқчилик каби муаммолар юз бераяпти. Шуларнинг ҳаммасининг асоратлари йиғилиб, дунё иқтисодиётига, қолаверса, одамлар ҳаёти ва туриш-турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ана шундай мураккаб шароитда мамлакатимиз ўз иқтисодий ривожланиш йўли ва андозасини тўғри танлаб олиши муҳим, албатта. Чунки Ўзбекистон ўзининг иқтисодий салоҳияти жиҳатидан жаҳон ҳамжамиятининг бир бўлаги сифатида, яъни жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсата оладиган давлат сифатида муносиб ўринга эга.
Бугун давлатимиз раҳбари томонидан дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистон соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилди.
18.04.2025, 21:37
t.me/ravshanfazilov/549
Президентимиз дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди. Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотлар «дунё бозорларида рақобат устунлигига эга» деб эътироф этилаяпти.
Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.
«Бу — иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам», — деди Президентимиз.
Ҳақиқаттан ҳам, Ўзбекистон олиб борилаётган оқилона сиёсат, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган стратегик ислоҳотлар туфайли давлатимизнинг иқтисодий салоҳияти тобора юксалиб, имкониятлари ошиб боряпти. Масалан, Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги йилларда икки баравар ўсди. Юртимизда фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ана шундай улкан саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизда макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда.
Аммо шунга қарамай, ушбу ижобий иқтисодий тенденциялар янада юқори босқичга олиб чиқиш, ислоҳотларнинг қон-томири бўлган макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш давр талабидир. Президентимиз ҳам бежизга бу масалада куюниб гапирмади.
«Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб боряпти. Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин», — деди давлатимиз раҳбари.
Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5−8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.
«Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ „сигнал“ бўлиши керак. Энг катта хавф — пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир. Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби „драйвер“ тармоқларга катта зарба бериши мумкин», — деди давлат раҳбари.
Ҳақиқаттан ҳам таъминот занжирларидаги ҳар қандай бузилиш бутун дунё бўйлаб маҳсулот етказиб бериш жараёни ва нархларга таъсир кўрсатади, хомашёни қидиришдан тортиб, то транспорт харажатлари, қўшимча қиймат ва ниҳоят, истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган юқори харажатлар туфайли иқтисодий фаолиятни хавф остига қўяди.
Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлаш кераклигини таъкидлади. Ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан шахсан шуғулланиши шартлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.
Масалан, маҳаллий корхоналарга йўл очиб, ишлаб чиқаришни ва экспортни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жойларда маҳаллий кенгашлар ер солиғи ва ижара тўловларига 2 баробаргача оширувчи коэффициент белгиламоқда. Лекин бунинг бизнесга таъсирини ўрганиб, тадбиркорларнинг имкониятидан келиб чиқиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Уларга юкламани камайтириб, фаолияти кенгайтирилса, тушум кўпаяди. Энди тадбиркорларга ҳам ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади. Мутасаддиларга олимлар ва тадбиркорларни жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга кўтариш бўйича таклифлар киритиш топширилди.
18.04.2025, 21:37
t.me/ravshanfazilov/550
Йиғилишда ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалалар қўйилди. Дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш, фаол иқтисодий ислоҳотлар учун зарур бўлган таклифлар билдирилди.
Албатта, ҳар бир таклиф ўринли, масалалар ниҳоятда долзарб. Унутмайликки, иқтисодий қудратимизни ошириш ўз қўлимизда. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак.

Равшан Фазилов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.
18.04.2025, 21:37
t.me/ravshanfazilov/551
Repostar
52
😎 Профилактика инспекторини муҳим вазифалари шундоқ ҳам кўп. Унга яна қўшимча вазифа юклаш керакми?

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан баҳс-мунозаралар.

#uzlidep #qonun_loyiha

� Расмий саҳифаларимизга уланинг
18.04.2025, 10:02
t.me/ravshanfazilov/548
Repostar
62
😎 Сунъий интеллектдан ғараз мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

#uzlidep #qonun_loyiha

� Расмий саҳифаларимизга уланинг
16.04.2025, 18:06
t.me/ravshanfazilov/547
Бугунги кунда 20 та туризм қишлоғи фаолият юритаётгани, Паркент туманининг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаётгани ҳам соҳанинг тараққий этаётганини билдиради.
Аслини олганда, мамлакатимиз тарихи, маданияти ва табиатига таяниб, сайёҳларни яна 2-3 карра кўпайтириш мумкин. Бироқ республикамизнинг айрим ҳудудларида йўл ва транспорт ноқулайлиги, кўнгилочар жойлар ва сайёҳларни жалб қиладиган қизиқарли дастурлар етишмаслиги ҳолатлари мавжуд. Шу сабабли давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудлардаги имкониятларни юзага чиқариб, туризм йўналишларини кўпайтириш, сайёҳларга шароитларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Масалан, Сариосиё туманининг асосий қисми тоғлардан иборат бўлиб, қишки туризм учун катта салоҳият мавжуд. У ерда дор йўли, меҳмонхона ва савдо-сервис хизматлари соҳасида 200 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширса бўлади. Чортоқ тумани ҳам гўзал табиати, шифобахш суви билан машҳур. Мана шундай табиат гўзалликлари билан боғлиқ лойиҳалар хорижий сайёҳларни қизиқтиришини барчамиз яхши биламиз. Юртбошимиз томонидан мутасаддиларга шу каби 36 та туман ва шаҳарни этно, гастрономик, тиббий, экстремал, маданий-тарихий, зиёрат, қишки ва агротуризм асосида ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқишнинг топширилиши ҳам ҳудудларга янгича қиёфа ато этади десак, янглишмаган бўламиз.
Бугунги кунда “BBC”, “Euronews” каби нуфузли телеканалларда, 20 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда Ўзбекистонга саёҳат кенг тарғиб қилинмоқда, виза тартиблари соддалаштириляпти, замонавий самолётлар олиб келиняпти. Бу имкониятлар ўз навбатида янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга хизмат қилади. Миллий туризмнинг ягона платформаси ишлаб чиқилиши, унга электрон виза бериш, чипта олиш жараёнлари ҳам уланиши, барча тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши ҳам сайёҳларга жуда катта қулайликлар яратади.
Сўнгги йилларда ички туризмга ҳам эътибор кучайди, лекин маҳаллий сайёҳлар орасида ҳалигача бошқа вилоятларга саёҳатга бормаганлар кўп топилади. Шу сабабли эндиликда ҳар ойнинг бир шанба-якшанбаси “оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни”, деб эълон қилиниши, ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат йўлланмаси совға қилиниши йиғилишда таъкидлаб ўтилди. Инклюзив туризм ҳам кенг ривожланиб, меҳмонхоналар, аэропортлар ва вокзалларда ногиронлар учун қулай инфратузилма яратилиши, ҳар йили ҳар бир вилоятдан 1000 нафар ногирон шахслар учун Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлар ташкил этилиши давлатимиз раҳбарининг инсоний қадриятларга бўлган эътибори нақадар юқори эканлигини намоён этади.
Туризм соҳасининг яна бир йўналиши ҳисоблаган – маданий мерос объектлари бўлиб, тарихимизни эслатувчи ушбу ноёб дурдоналардан охирги 4 йилда 327 та шундай мажмуа реставрация ва консервация қилинди. Ҳозир яна 485 та объект таъмирталаб ҳолатда. Бу ишларга хусусий секторни жалб этиб, бизнес лойиҳа қилиш мумкинлиги айтган Президентнинг мутасаддилар олдига маданий мерос объектларини ижарага беришни такомиллаштириш, тушумларни рақамлаштириш вазифаларини қўйгани соҳанинг рақамлаштирилишига катта туртки бўлиши табиий. Туризм бўйича олий таълим муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилиб, дуал тизимга ўтказилиши, талабаларни амалиёт ва ишлаш учун хорижга юборилиши яхши самара бериши аниқ.
  Умуман, бундай имкониятлар эвазига бу йил 15 миллион туристни жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш мумкинлиги қайд этилди.
  Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий давлатлар билан ҳамкорликдаги инвестициявий лойиҳалар таҳлили бўлиб, бу йил биринчи чоракнинг ўзида Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифлар чоғида 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.
15.04.2025, 09:47
t.me/ravshanfazilov/545
Яқинда Самарқандда ўтган саммитда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу ютуқларнинг замирида юртбошимизнинг хорижий давлатларга қилган хизмат сафарлари мобайнида хорижий ҳамкасблари билан Ўзбекистон келажаги ва тараққиёти йўлидаги самарали ва узоқни кўзлаб олиб борган музокаралари ётибди десак, асло муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда 2025 йилда 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиш кўзда тутилган. 81 та йирик, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳа амалга оширилиши, донор ташкилотлардан 2 миллиард доллар грант ҳамда банклар томонидан 6 миллиард доллар жалб қилиниши белгиланганлиги ҳам хорижий ҳамкорларнинг мамлакатимизга бўлган ишончининг тобора ортиб бораётганини англатади. Масалан, илгари бирон инвестор бормаган, темир йўл ёки магистрал йўл ҳам ўтмаган Олтинсой туманида 100 миллион долларлик 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ёки Қўшработда гранит тош қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 75 миллион долларлик 2 та янги лойиҳа бошланган. Изланса, бундай имкониятлар ҳар бир ҳудудда бор.
Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилган эди. Шу йилнинг ўзида 2 миллиард 770 миллион доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби бизнес марказларида ҳам ташкил этиш зарурлиги давлат раҳбари томонидан қайд этилиши бизнинг инвесторларимиз учун ҳам катта майдонларда ўзларини намоён қилишга шароит яратади.
Хусусийлаштиришга оид катта дастур ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилиши, 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариши мўлжалланган. Булар ҳам хорижий инвестицияларни жалб этиш учун улкан имконият эшигини очади.
Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, боиси чет эллик шериклар мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, ўтган ойларда Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлади. Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишилди. Президентимиз томонидан Бош вазир ўринбосарига бу амалиётни тизимга айлантириб, бошқа ҳудудларда ҳам яна камида 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантириш вазифаси қўйилди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, йиғилишда Президент томонидан белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда муҳим қадамлар ҳисобланади. Туризм соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолининг даромадини ошириш ва иқтисодий ўсишга эришиш мумкин. Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилишда ҳудудий раҳбарларнинг фаоллиги ва масъулияти ҳам жуда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш ўринлидир.

Равшан Фазилов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
15.04.2025, 09:47
t.me/ravshanfazilov/546
Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва инвестицион жозибадорлиги
янги босқичга кўтарилмоқда

Жорий йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда туризмни янада ривожлантириш ҳамда хорижий инвестицияни жалб қилиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш мумкинлиги юртбошимиз томонидан таъкидланиб, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3 миллиард 500 миллион долларга етиб, бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлагани, ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошиб, оқибатда ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани айтилган эди. Масалан, ўтган 8 йил мобайнида 6 миллиард 500 миллион доллар сармоя киритилиб, 130 мингта меҳмон ўрни яратилган.
15.04.2025, 09:47
t.me/ravshanfazilov/544
Repostar
93
10.04.2025, 17:22
t.me/ravshanfazilov/534
10.04.2025, 15:44
t.me/ravshanfazilov/533
“Халқ сўзи” газетасининг 2025 йил 8 апрелдаги 71 (8966)-сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевичнинг "Муҳим ташаббуслар илгари сурилди" номли мақоласи чоп этилди.
10.04.2025, 15:44
t.me/ravshanfazilov/532
10.04.2025, 13:00
t.me/ravshanfazilov/531
“XXI аср” газетасининг 2025 йил 10 апрелдаги 14 (1116) сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевичнинг "Ишончли ташаббус ва таклифлар" мавзусидаги мақоласи чоп этилди.
10.04.2025, 13:00
t.me/ravshanfazilov/530
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/527
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/529
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/523
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/525
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/526
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/528
9.04.2025, 15:45
t.me/ravshanfazilov/524
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa