Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
1.29%
ER (week)
19.21%
ERR (week)

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 513 results
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
23
1.3 k
Андижонда ИИБ бошлиғи ўринбосари катта миқдордаги пора билан қўлга олингани айтилмоқда!

Манбаларга кўра, кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Қ икки нафар фуқарони ИИБ тизимига ишга олиб кириб қўйиш учун 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланиб, қўлига кишан солинган.

@manifestcanal
04/25/2025, 13:42
t.me/manifestcanal/1660
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
5
848
Дубайдаги ўзбек жиноий тўдалари ортасидаги пичоқвозлик ортидан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби

@manifestc
04/25/2025, 11:24
t.me/manifestcanal/1659
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
1
793
Бундай [нозик] вазиятларда «дежурний» муносабат билдирувчи расмийларнинг лавозими гарчи юқори бўлмасада, муносабат билдирганининг ўзига дўппини осмонга отадиган жиҳати бор. Сабаби улар ҳеч қачон «тепа» билан келишмасдан туриб, уларнинг рухсатини олмасдан ўзича муносабат билдирмайди. Рухсат берилади ва сўнг улар тилган киради. «Дежурний состав» нима деётганига қараб, улардан юқорида турувчиларнинг кайфиятини билиш мумкин.

©️Xo‘jayin

@manifestcanal
04/25/2025, 10:50
t.me/manifestcanal/1658
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
7
759
✅Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор❗️

🔍Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги тадбиркорлардан бирининг мурожаати чоп этилди. Тадбиркор мурожаатида корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилгани, бу эса унга катта иқтисодий зарар келтирганини маълум қилган. Шунингдек, тадбиркор масъулларни тизимли ёндашув, очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурматга чақирган.

🔍 Мурожаатдан сўнг O'zLiDeP вакиллари тадбиркор билан учрашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Абдуманноп Буриев жойига чиқиб муаммони ўрганди.

Маълумот учун, электр таъминотидан ноқонуний узиб, тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, Жиноят кодекси 192/3-моддаси 2-қисмида жавобгарлик назарда тутилган.

🎥 Видеони тўлиқ варианти

@manifestcanal
04/25/2025, 10:45
t.me/manifestcanal/1657
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
18
14
995
"Қозоғистонда арзон бизда 100 минг, 90 минг ..."

@manifestcanal
04/24/2025, 14:47
t.me/manifestcanal/1656
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
905
Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

@manifestcanal
04/24/2025, 14:20
t.me/manifestcanal/1655
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
14
10
920
Қонун талабларига ЗИД равишда ўрнатилган радар мосламалари олиб ташланмас ёки регламент асосида ўрнатилмас экан БАЛЛИК ТИЗИМИ хақида гап сўз бўлиши мумкин эмас!!!

P.S. Бу каби радарлар нафақат кўприкларга чиқиш ва тушушда балки перевалларда ҳам шундай тартибда қўйиилган.
Масалан, Жиззах перевалида ҳам юқоридан пастга ва пастдан юқорига чиқишда жойланган радарлар бор.

@manifestcanal
04/24/2025, 13:29
t.me/manifestcanal/1654
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
2
915
Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Учрашувда терроризм, ахборот ва киберхавфсизлик, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши кураш масалалари кўрилган.

@manifestcanal
04/24/2025, 12:09
t.me/manifestcanal/1653
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
7
4
983
Дам олиш куни шифокор ва ходимларни ноқонуний ишга жалб қилган диспансер раҳбарига чора кўрилди – Омбудсман

батафсил

P.S. Омбудсман сўзи - бугун ривожланган ва ривожланаётган давлатларда «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи» сифатида тушунилади.

Бу хабарда айтилган иш бевосита жойлардаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари вазифасига киради. Умуман бундай ишларни прокуратура, адлия органлари ҳам бажаради. Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларига кутилмаганда (сирли мижоз тадбири каби) ииб, прокуратура, суд қабулхоналари ва сайёр қабулларига бориб туришни маслаҳат бераман. Ўзининг даражасидаги ишларни ўша жойдан топишармиди.

@manifestcanal
04/24/2025, 10:14
t.me/manifestcanal/1652
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
6
3
989
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@manifestcanal
04/24/2025, 09:42
t.me/manifestcanal/1651
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
22
47
1.4 k
Аттестация машмашалари.

Айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун аттестациядан ўтказилмоқда.

Эътирозлар кўп!

@manifestcanal
04/23/2025, 15:38
t.me/manifestcanal/1650
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
7
1.1 k
Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

@manifestcanal
04/23/2025, 13:00
t.me/manifestcanal/1649
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
5
1.2 k
Гульнара Каримова озодликка чиққани ҳақида хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилинди!

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг QALAMPIR.UZ'га билдиришича, бу маълумот асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Суд ҳукми ўқилган 2013 йилдан то жорий йил бошига қадар Гулнора Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-сон аёллар учун ихтисослаштирилган колонияда сақланган эди. 2025 йил январь ойида Каримова Зангиота туманидаги 42-сонли манзил-колонияга ўтказилган.

@manifestcanal
04/23/2025, 11:54
t.me/manifestcanal/1648
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
11
1.1 k
Гульнара Каримова озодликка чиққани ҳақида хабарлар бор.

@manifestcanal
04/23/2025, 10:58
t.me/manifestcanal/1647
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
23
1.5 k
Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

P.S. Жуда тўғри қарор! Исрофгарчиликка қаршимиз! Инсон камтар бўлиши керак.

Лекин мени ўйлантираётган масала "100 нафар киши" меъёри қаердан олинди? Нимага 50 эмас ёки 200 киши эмас? Таҳлил борми? Асоссиз қўйилган меъёрлар келажакда ўша норматив ҳужжатни ишламаслигига ёки коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

@manifestcanal
04/23/2025, 09:03
t.me/manifestcanal/1646
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
12
1.1 k
Тўй ва маросимлар тартибга солинади

Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

@manifestcanal
04/23/2025, 08:49
t.me/manifestcanal/1645
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
14
1.3 k
ДХХ томонидан қатор мансабдорлар пора билан ушланди

ДХХ ва Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
➖ Тошкентдаги туман ММТБ раҳбари ўқитувчини мактаб директори қилиб тайинлаш эвазига $3000 олган ҳолда ушланди;
➖ “Янгийўл” божхона инспектори Қозоғистондан келаётган буғдой маҳсулотларини муаммосиз расмийлаштириш учун $2700 пора олган;
➖ Жомбой тумани ФВБ бошлиғи хусусий боғча очишга рухсат бериш учун $200 олган;
➖ Пахтачи тумани Экология бўлими бошлиғи карьер фаолиятига рухсат бериш эвазига $2000 пора олган.

Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

@manifestcanal
04/22/2025, 07:57
t.me/manifestcanal/1644
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
2
1.2 k
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.

Президентимиз Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

@manifestcanal
04/21/2025, 15:01
t.me/manifestcanal/1643
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
28
14
1.1 k
Шаҳар ҳокими!

Кўчадаги ямаларга кейинроқ қарайди. Муҳими қаранг у қандай болажон😍.

@manifestcanal
04/21/2025, 13:01
t.me/manifestcanal/1642
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
9
998
❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

Oнлайн ариза бериш

@manifestcanal
04/21/2025, 12:48
t.me/manifestcanal/1641
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
24
1.5 k
Давлатни судьялар (кам сонли) ўртасидаги коррупция эмас, улар фаолиятига аралашувлар обрўсизлантираяпти демаганмидик?!!

Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 45 фоизи ўзини мустақил судья деб ҳисобламаган бўлса, 12 фоизи бирон нарса дея олмайман, деб жавоб берган.

Босим, тазйиқ, таъсир ўтказиш ҳолатлари бўладими, деган саволга судьяларнинг 60 фоизи ҳа деб жавоб берган.

Ваколатли идоралар шамол тегирмонлари билан жанг қилишни тўхтатиб, судьяларимиз ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш устида бош қотиришлари лозим.

Президентимизнинг бу масаладаги охирги гапи эсдан чиқмагандир?!

@manifestcanal
04/21/2025, 10:17
t.me/manifestcanal/1640
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
9
8
952
ДХХ: Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

@manifestcanal
04/18/2025, 08:37
t.me/manifestcanal/1639
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
14
935
Педагоглар учун қулайлик — аттестация натижаларини текшириш мумкин

Энди педагоглар аттестация (тест) синовида қайси саволларга тўғри ва қайсиларига нотўғри жавоб берганини билишлари мумкин.

Бу учун pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириб, малака синов баллари ёзилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босиш керак.

Шу орқали аттестация тестини топширган педагоглар ҳар бир савол бўйича ўз жавобларини таҳлил қилиб, қаерда хатоликка йўл қўйганини ёки тўғри ечим топганини аниқ билиш имкониятига эга бўлишади.

@manifestcanal
04/17/2025, 09:27
t.me/manifestcanal/1638
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
2
919
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги танқидни "обрўсизлантириш" деб топиб, Бакироо устидан шикоят киритган!

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги TEMU платформасининг тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган "Қонунсиз суперрегулятор" постида агентликни обрўсизлантиришга уриниш бўлган деб топиб шикоят киритган.

Шикоятни Агентлик раҳбари биринчи ўринбосари В. Пак имзолаган. Шикоятга Агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

Лекин шикоятда постларнинг фақат биттасига эътироз ва норозилик билдирилган, қолган постлар мазмуни ва мундарижасига, шунингдек, постлар ёзилишига асос бўлган сабабларга тўхталинмаган, дейди Бакироо.

@manifestcanal
04/17/2025, 07:35
t.me/manifestcanal/1637
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
10
882
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар аукционсиз, тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади!

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

@manifestcanal
04/17/2025, 07:34
t.me/manifestcanal/1636
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
4
881
Ўшанда икки киши сақлар сирни, Бири билмаса сирни.

©️Уилям Шекспир

@manifestcanal
04/17/2025, 06:00
t.me/manifestcanal/1635
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
6
1.1 k
Жуда жуда хафаман!!!
04/16/2025, 19:31
t.me/manifestcanal/1634
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
30
9
1.1 k
Жуда афсусдаман. Сўз эркинлигага, эркинликка, қонунинийликка, судлар мустақликлигга ЯНА ишонибман😪.
Мени кечиринг халқим!
04/16/2025, 19:28
t.me/manifestcanal/1633
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
12
9
1.1 k
Минг афсус...

Сўзим ожиз.

@manifestcanal
04/16/2025, 19:23
t.me/manifestcanal/1632
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
Repost
15
7
555
⚙️Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов 11 млн 250 минг сўм жаримага тортилди!

Судьялар олий кенгаши раиси ва Effect.uz нашри ўртасидаги суд ишида сайт раҳбари Акмал Эшонхонов ёлғон ахборот тарқатишда айбдор деб топилди. Унга 11 млн 250 минг сўм жарима белгиланди.

Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмади. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди.

Судланувчининг адвокати Зебо Комилова судья Жаҳонгир Саидовга бир қанча масалалар юзасидан ёзма илтимоснома киритди. Унда қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномада қайси судьянинг дахлсизлиги бузилганлиги аниқ ифодалаб берилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда айнан қайси шахснинг обрўсига путур етказилганлиги аниқламаган ва бу иш ҳужжатларида кўрсатилмаган. Шунингдек, иш ҳолатларида Судьялар олий кенгаши ҳам, Бош прокуратура ҳам, ички ишлар органлари ҳам Effect.uz нашри томонидан ёлғон ахборот тарқатганлик ҳолатларини исботлаб бера олмаган.

Адвокат Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ёки унинг ишончли вакили суд мажлисида иштирок этиши бўйича ҳам оғзаки тақдимнома киритди. Бироқ, унинг ҳар икки илтимосномаси судья томонидан рад этилди.

Адвокатлар судья Жаҳонгир Саидовнинг илтимосномаларни кетма-кет рад этиши уларда ишни холис ва шаффоф кўриб чиқишига шубҳа уйғотганини таъкидлаб, судьяни алмаштириш юзасидан раддия киритди. Лекин судья адвокатларнинг раддиясини рад этди.

Судланувчи Акмал Эшонхонов адвокатларнинг барча илтимосномаларини қўллаб-қувватларкан, иш шаффоф кўрилмаётганига эътироз билдирди.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди у.

@generalissimo_marshal
04/16/2025, 19:21
t.me/manifestcanal/1631
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
14
56
1.7 k
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён.

@manifestcanal
04/16/2025, 13:19
t.me/manifestcanal/1630
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
16
1.2 k
Мактаблардаги якуний давлат аттестацияси имтиҳон кунлари белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 11 апрелдаги тегишли кўрсатма хатига асосан, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари учун белгиланган фанлар ҳамда имтиҳонларни бўлиб ўтиш саналари белгиланди. Унга кўра:

9-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари— 27 май куни (ёзма шаклда);
Математика фани — 30 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 3 июнь куни (ёзма ва оғзаки шаклда);
Жисмоний тарбия фани — 1-6 июнь кунлари (амалий шаклда);

11-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари — 28 май куни (ёзма шаклда);
Математика (асосий), Математика (чуқурлаштирилган) фанлари — 31 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 4 июнь куни (ёзма шаклда);

11-синф ўқувчилари учун танлов фанлари (барча 11-синф битирувчилари топшириши мажбурий)

Она тили ва адабиёти (Қорақалпоқ ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти), Физика, Кимё, Биология, География, Давлат ҳуқуқ асослари фанлари — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма шаклда);
Чет тили фани — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма ва оғзаки шаклда).

@manifestcanal
04/16/2025, 11:05
t.me/manifestcanal/1629
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
2
960
Март ойи сўровида ҳам гўшт нархи қимматлашгани айтилмоқда

Март сўровларида нархларида юқори даражада ўсиш кузатилган маҳсулотлар рўйхатида яна гўшт ва сут етакчилик қилган. Сўровларда иштирок этганларнинг 64%и гўшт ва сут нархларининг юқори даражада ўсганини қайд этишган.

Сезилган инфляция 14,3%гача пасайган (-0,8%) Ҳудудлар орасида энг юқори даражада сезилган инфляция пойтахт Тошкентда кузатилган (16,2%).

@manifestcanal
04/16/2025, 09:40
t.me/manifestcanal/1628
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
4
934
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади, - Президент фармони.

@manifestcanal
04/16/2025, 08:37
t.me/manifestcanal/1627
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
5
930
Мопед ва скутер ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномага эга бўлиш талаби 1 октябрга қадар чўзилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Ушбу маълумотни ички ишлар вазирлиги маъсуллари ҳам тасдиқлади.

Маълумот учун: 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли қарорга асосан, 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди.

@manifestcanal
04/16/2025, 08:35
t.me/manifestcanal/1626
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
11
19
1.1 k
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
65-модда.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Мазкур ҳолат ўрганилиши айбдорлар жазоланиши, зиённи қоплаши, бошқалар каби халқдан узр сўраши шарт. Бу Асосий қонун талаби.


Мулкдор Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборовга аниқ савол қўйди. Мулкимни бузишга суд қарори борми деяпти у.
Ҳоким эса жим.

@manifestcanal
04/16/2025, 07:48
t.me/manifestcanal/1624
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
19
1.0 k
04/16/2025, 07:48
t.me/manifestcanal/1625
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
25
1.1 k
Сизга узатилган ҳамма қўлни тутаверманг, чунки инсон ниқобидаги неча шайтонлар бордир.

©️Жалолиддин Румий

@manifestcanal
04/16/2025, 05:01
t.me/manifestcanal/1623
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
12
959
Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.

@manifestcanal
04/15/2025, 19:42
t.me/manifestcanal/1622
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
6
811
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси фракциялар ўртасида қизғин баҳс-мунозара ва тортишувларга сабаб бўлди.

@manifestcanal
04/15/2025, 19:32
t.me/manifestcanal/1621
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
9
11
1.0 k
“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДП ФРАКЦИЯСИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН ШАХСНИ ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА ОЛИШГА ҚАРШИ!

@manifestcanal
04/15/2025, 19:02
t.me/manifestcanal/1620
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
7
3
822
Ҳурматли ўқирмонлар!

Ажрим Буни эр-хотинни ажратиш ҳақида суд чиқарадиган ҳужжат деб ўйлаётган бўлсангиз, янглишасиз. Умуман олганда, ажрим ишни мазмунан ҳал этмайдиган, лекин уни ҳал бўлишига кўмаклашувчи ёрдамчи суд ҳужжатидир. У жиноий, маъмурий, фуқаровий ва иқтисодий ишларда қабул қилиниши мумкин.

Қонун тилида эр-хотинни ажрашишга оид ишлар "никоҳдан ажратишга оид ишлар" деб айтилади.

Маълумот учун, Судьялар олий кенгашининг асосий вазифасига судьялик лавозимларига номзодларни энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлов асосида танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантириш киради.

Фото Судьялар олий кенгаши расмий каналидан олинди.

@manifestcanal
04/15/2025, 18:45
t.me/manifestcanal/1619
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
6
3
856
“Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилда $2,1 млрддан кўпроқ соф фойда олди

Жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар ТОП-4 лигига кирувчи “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ 2024 йилни 2,1 млрд долларлик (27,7 трлн сўм) соф фойда билан якунлади. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 659 млн долларга кўпроқдир.

Шунингдек, 2024 йил давомида “Навоий КМК” $1,45 млрд (18,8 трлн сўм) миқдорида даромад солиғи тўлаган. Жами солиқ тўловлари тақрибан $2,7 млрдга (35,5 трлн сўм) тенг бўлиб, комбинат Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи сифатида қайд этилган.

@manifestcanal
04/15/2025, 17:38
t.me/manifestcanal/1618
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
6
1
842
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни профилактик ҳисобга олиш масаласига депутатлар қаршилик қилди

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан шахсни профилактик ҳисобга олиш асослари ва тартиби замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, ўзига нисбатан юритилаётган жиноят иши айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб тугатилган, реабилитация қилинмайдиган асослар бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилган шахслар, шунингдек, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчилар профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар қаторидан чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиш назарда тутиляпти.

Қонунчилик палатасининг мажлисида ушбу норма кўпчилик депутатларнинг жиддий эътироз ва қаршилигига сабаб бўлди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганининг ўзи етарли, уни яна профилактик ҳисобга олиб, маҳалла нозири томонидан назорат қилиниши фуқаронинг шахсий эркинлигига дахл қилади. Бу норма бир ҳуқуқбузарлик учун икки марта жазо беришга асос бўлади. Шунинг учун ҳам Конституция ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назардан қаралганда, бу нормани лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Эътирозларга жавобан Ички ишлар вазирлиги вакиллари бу борадаги статистик маълумотларни қайд этди. Унга кўра, 2024 йилда 1 минг 22 та ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. Бунинг оқибатида 296 та фуқаро вафот этган, 875 киши жароҳат олган. Жорий йил 3 ой давомида эса 153 та ана шундай шахслар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 44 таси ўлим билан якунланган.

“Маълумки, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан яна транспорт бошқарилиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Агар улар профилактик ҳисобга олинса, ҳам жиноий жавобгарликка тортилишининг олди олинади, ҳам йўл транспорт ҳодисалари бартараф этилади”, деди вазирлик масъули.

Қизғин баҳс ва муҳокамаларда кўпчилик депутатларннг эътирозлари ҳамда таклифлари инобатга олиниб, лойиҳадаги ушбу нормани қайта таҳрирлаш учун масъул қўмитага қайтарилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

@manifestcanal
04/15/2025, 15:10
t.me/manifestcanal/1617
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
3
856
Ma'muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning 46-moddasiga 2-qo‘shimcha kiritilmoqda:

Sun’iy intellektdan foydalanib, shaxsga doir ma’lumotlarga noqonuniy ishlov bergan va tarqatganlarni ish qurollari musodara qilinadi, o‘n besh sutkagacha ma’muriy qamoqqa olinadi yoki bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravargacha jarimaga tortiladi!

©️@alisherQodir

P.S. Яна нимани ўйлаб топсам экан? 🙄

@manifestcanal
04/15/2025, 15:05
t.me/manifestcanal/1616
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
Ma'muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning 46-moddasiga 2-qo‘shimcha kiritilmoqda:

Sun’iy intellektdan foydalanib, shaxsga doir ma’lumotlarga noqonuniy ishlov bergan va tarqatganlarni ish qurollari musodara qilinadi, o‘n besh sutkagacha ma’muriy qamoqqa olinadi yoki bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravargacha jarimaga tortiladi!
04/15/2025, 15:02
t.me/manifestcanal/1615
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
813
“Effekt.uz” директори судга берилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда!

Журналистнинг суд қилинишига Судялар олий кенгаши раисининг тақдимномаси сабаб бўлган.

2025 йилнинг 14 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида судья Жаҳонгир Саидов раислигида бўлиб ўтган дастлабки суд мажлисида сайт директори Эшонхонов ёлғон ахборот тарқатишда айбланаётгани айтилди.

Суд аввалида сўз олган судья Саидов мажлис очиқ эканини, аммо ОАВ ходимларига фото, видео ҳамда аудиоматериаллар олиш тақиқланганини маълум қилди. Улар шунчаки кузатувчи мақомида эканини, маълумотларни қўлёзма тарзида олиши мумкинлигини, шунингдек, кейинчалик бундан фойдаланиб материаллар тайёрлашига қарши эмаслигини айтди.

“Бу ҳаракат билан келгусида шу масалада киритишимиз керак бўлган барча илтимосномаларимизни ҳам рад этиб бўлдингиз. Бу эса бизда ишни холис кўришингизга шубҳа туғдиряпти”, дейди адвокатлардан бири судьянинг ҳаракатига норозилигини билдирар экан.

Мажлисга раислик этувчи эса бу ҳақда хусусий ажрим чиқарганини, мазкур масалани қайта муҳокама қилиш нияти йўқлигини айтди. Шунда ҳимоячилар раислик этувчи ёки ёрдамчиси кўмагида суд мажлисида овоз ёзиш имконияти яратилиши кераклигини, кейинчалик иш якунлангач, томонларга тақдим қилиниши мумкинлигини айтиб, илтимоснома киритди. Судья бу илтимосномани ҳам рад этди. Сўнгра адвокатлар ва жавобгар томон судьянинг холислигига шубҳа қилиб, унга раддия берди. “Отвод” ҳам рад қилинди.

Суд мажлисида сўз олган жавобгар Акмал Эшонхонов Судьялар олий кенгаши ва унинг фаолияти ҳақидаги мақолалар муаллифи эмаслигини, ИИБ ходими ишни судга оширишдан олдин буни текширмаганини маълум қилди.

"Агар мақола муаллифи мен бўлиб, жавобгар қилинаётганимда ҳам алам қилмасди", деди у.

Акмал Эшонхонов, шунингдек, Судьялар олий кенгаши таҳририятдан мақола учун раддия эълон қилишни сўрамаганини, агар сўралса, раддия беришга тайёр эканлигини айтди.

Суд ишида 16 апрель куни соат 10:00 га қадар қисқа танаффус эълон қилинди.

@manifestcanal
04/15/2025, 15:00
t.me/manifestcanal/1614
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
4
772
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

2022 йил 17 мартдан 2023 йил 2 январ, яни қамоққа олингунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бошқарган Афзал Ирматов оқланди. У “уюшган гуруҳ аъзолари билан Кореяга кетган фуқаролардан қарийб 14,5 млрд сўм ортиқча маблағ йиғиб олган”ликда айбланганди. Дастлабки инстанция судининг ҳукми билан Ирматов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

@manifestcanal
04/15/2025, 14:46
t.me/manifestcanal/1613
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
2
799
Bizga zudlik bilan yo‘l harakati xavfsizligi bo‘yicha ombudsman kerak! деб таклиф қилибди Sherzodxon Qudratxo‘ja.

Шахсан мен, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман)га ваколати доирасидаги иш билан мурожаат қилганман. Бироқ, мурожаатим бир тепилиб Бош прокуратурага юборилди ва ўша жойда изсиз йўқолди.

Айтмоқчи бўлганим яна бир шундай фойдаси кам бюджет хўр ташкилот халққа ортиқча юклама.

Радарлар масаласида таклиф қилиб айтишим мумкин.

Ҳуқуқбузарлик учун жарима (пулли) жазо бор экан, ҳеч қачон камаймайди. Бошқа бир усулдаги жазо қўллаш чораларини излаш керак. (In my humble opinion)

@manifestcanal
04/15/2025, 14:41
t.me/manifestcanal/1612
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
6
937
«Рисовий» бозори сотувга қўйилди

Тошкентнинг Миробод туманидаги «Рисовий бозор» E-auksion орқали сотувга чиқарилди.

➖ Бошланғич нархи: 15,94 млрд сўм (1,23 млн доллар);
➖ Майдони: 0,26 гектар;
➖ Шарти: Харидор экобозор ва кўнгилочар марказ қуриши шарт.

Аризалар 28 апрель куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.

@manifestcanal
04/15/2025, 12:36
t.me/manifestcanal/1611
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
15
1.4 k
❗️Янги тартибга асосан Болалар нафақаси ва Моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад қилинади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:

➖ Оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даромад мезони (669,0 минг сўм) дан юқори даромади мавжуд бўлганда;

@manifestcanal
04/15/2025, 10:30
t.me/manifestcanal/1610
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
14
25
1.1 k
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

©️Жалолиддин Румий

@manifestcanal
04/15/2025, 07:16
t.me/manifestcanal/1609
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
13
3
1.1 k
❗️«Leapmotor»га шартли равишда автомобилларни сотишга рухсат берилди

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
Матбуот хизмати.

P.S. Ҳаммаси ҳазил эди...

@manifestcanal
04/14/2025, 21:37
t.me/manifestcanal/1608
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
11
1.2 k
15 апрелга қадар жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммасининг биринчи ярмини тўлашни унутманг.

Солиқлар муддатида тўланмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун пеня ҳисобланади.

@manifestcanal
04/14/2025, 15:47
t.me/manifestcanal/1607
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
998
«Leapmotor машмашалари» давом этади

Ижтимоий тармоқлардаги шов-шувлардан сўнг, UzTest ва фаол блогер полигонга ташриф буюриб, электромобиллар қандай текширилаётгани юзасидан изоҳ олди. Нотўғри ахборот тарқатилганини тасдиқлади.

Хитойлик экспертлар келибди, улар ҳам текширувни бошлашибди.

@manifestcanal
04/14/2025, 15:26
t.me/manifestcanal/1606
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
15
953
«Road24» and «Safe Road»: eks-эклюзив ҳуқуқ эгаси ким эдию, янгиси ким?

Кутилмаганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Road24» иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани, эндиликда «Safe Road» иловасидан фойдаланишни тавсия қилиб, эълон жойлади.

Иловалар кимга тегишли?

1. «Road24». Ушбу илованинг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси «Kash App» МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90% улушига Хасанова Наима Мухаммаджоновна, қолган 10% улушга эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади.

2. «Safe Road». Жарималар ҳақида маълумот бериш бўйича янги эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган мазкур илованинг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлсада, «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан илова тақдим этилган.

Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100% улуш билан таъсисчиси Каримов Билол Баҳодир ўғли ҳисобланади. Шунингдек, у «ORIENT IT» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир.

Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам қизиқ кўринди: «ORIENT IT» МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендерни ютган.
Жарималар ҳақида маълумот беришни бемалол эксклюзив ҳуқуқ, деб аташ мумкин. Чунки бу имкониятдан фойдаланишга барчага ҳам «доступ» берилмаган.

Ишлаб турган иловани даб-дурустдан «ўйиндан чиқариб», ўрнига янгисини тиқиштиришга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Рақобат муҳитини қолдириб, иккиси ҳам ишлайверса-чи? Бошқа иловаларга ҳам шундай «доступ» берилсачи? Ҳа, шунақа қилса ҳам бўлади. Банкларнинг иловалари, тўлов иловалари туппа-тузук ишлаб турибди, рақобат бор.

«Road24» иловаси расмий телеграм каналида жойланган постдаги «ЙХХ ва ИИВга келсак, давлат ташкилоти бўлиб ҳаммага тенг имкон бериш ўрнига дадаси кучли шунга йўл беради» деган жумлалар мавзуни янада қизиқ қилади.

@xojayinuz

@manifestcanal
04/14/2025, 14:46
t.me/manifestcanal/1605
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
12
1.0 k
Иловалар алмашмоқда.

Сабаби нима экан?🧐

@manifestcanal
04/14/2025, 14:07
t.me/manifestcanal/1604
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
14
1.1 k
Судьялар олий мактаби ходими пора билан қўлга олингани ҳақида Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А. С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

@manifestcanal
04/14/2025, 10:23
t.me/manifestcanal/1603
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
6
1.1 k
Хориж ОАВларида ўзбекистонлик талабанинг мурожаати эълон қилинди.

Унда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент филиалида Украина–Россия уруши пропагандаси олиб борилаётгани ҳақида сўз боради.

@manifestcanal
04/14/2025, 09:40
t.me/manifestcanal/1602
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
18
5
1.2 k
Биз ўртоқ Сталинни тинмай сўкамиз албатта, қатоғон учун сўкамиз. Шундай бўлса-да, сўрамоқчиман - тўрт миллион шикоят хатини ким ёзган?

©️Сергей Донатович Довлатов, ёзувчиси ва журналист.

@manifestcanal
04/14/2025, 06:38
t.me/manifestcanal/1601
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
12
10
1.4 k
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди

49 ёшли фуқаро Андижон шаҳрининг марказий кўчаларига ўрнатилган ўнлаб кузатув камераларига пневматик милтиқдан ўқ узган. Моддий зарар миқдори 1,1 миллиард сўмга баҳоланган. Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P.S. Андижонда жами нечта камера бор?

@manifestcanal
04/13/2025, 20:45
t.me/manifestcanal/1600
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
23
1.1 k
Бошқалар ҳақида ҳеч нарса билмасдан ёки кам билган ҳолда ҳукм чиқарамиз. Ўзимиз ҳақимизда эса қанчадан-қанча қабиҳликларни биламиз ва унутамиз.

©️Лев Николаевич Толстой

@manifestcanal
04/13/2025, 02:48
t.me/manifestcanal/1599
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
12
7
899
Чизиқларнинг нотўғри чизилгани учун ҳайдовчилар қоида бузишга ва жарима тўлашга мажбур бўляпти.

Аввал ҳам айтганмиз, Йўлнинг аҳволи, йўллардаги чизиқ, йўл белгилари талаб даражасида эмас. Йўлларга радар, камера, жарима, 12 баллик тизим ўрнатишдан олдин ҳайдовчиларга ва йўл ҳаракати қатнашчиларига шароит яратилиши лозим.

@manifestcanal
04/12/2025, 10:32
t.me/manifestcanal/1598
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
5
943
Судья 1000 АҚШ доллари пора таклиф қилган адвокатни ушлаб берди.

Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.

@manifestcanal
04/12/2025, 10:13
t.me/manifestcanal/1597
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
4
836
"Кичик гуноҳ учун қаттиқ таъна қилма ва ўлим ҳукмини муддатидан олдин чиқарма."

©️Алишер Навоий, буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби.

@manifestcanal
04/12/2025, 07:57
t.me/manifestcanal/1596
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
3
842
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик
воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

ДХХ

@manifestcanal
04/11/2025, 08:08
t.me/manifestcanal/1595
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
883
Ёқилғи-энергетика соҳасида эҳтиёжманд аҳоли давлат томонидан қўллаб-қувватланади!

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, мазкур қарор кеча —10 апрелда эълон қилинди.

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

(а) электр энергияси истеъмоли бўйича — ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

(б) табиий газ истеъмоли бўйича — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилсин:

(а) Реестрларга киритилган оилаларга;

(б) «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

@manifestcanal
04/11/2025, 07:35
t.me/manifestcanal/1594
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
4
881
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ-1055-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):

➖ БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

➖ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

@manifestcanal
04/11/2025, 07:30
t.me/manifestcanal/1593
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
26
22
988
Судда ҳақиқатни излаш марҳумнинг томиридан пульсни қидиришга ўхшайди.

©️Геннадий МОСКВИН

@manifestcanal
04/11/2025, 03:59
t.me/manifestcanal/1592
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
13
7
901
Рухсора Ғафурова иши

Маълум қилинишича, ушбу иш жорий йилнинг 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди биносида кўриб чиқилган.
Ҳужжатга кўра, журналист Г.Б.нинг (Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали ходимаси) шахсига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда оммага ошкор қилганликда айбланган.
...
Суд Рухсора Ғафуровага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида (маъмурий жазо қўлланиш муддатлари) назарда тутилган маъмурий жазо қўллаш муддатлари ўтиб кетгани сабабли кодекснинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 7-бандига асосан тугатишни лозим, деб топган. Қисқача қилиб айтганда, Рухсора Ғафурованинг ишини кўриб чиқиш кечиккани учун бу масала тугатилган.

Qalampir.uz

@manifestcanal
04/10/2025, 21:11
t.me/manifestcanal/1591
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
8
936
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида ер ости туннели қурилиши муносабати билан вақтинчалик йўл ёпилиши тўғрисида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ер ости туннели қурилиши бошланиши муносабати билан барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги йўналиш бўйича вақтинчалик чекланади:

🔺Ёпиладиган йўл қисми: CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача.

📌Ёпилиш муддати: 2025 йил 13 апрель 00:00 дан 1 сентябргача.

@manifestcanal
04/10/2025, 20:34
t.me/manifestcanal/1590
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
15
921
Тадқиқотчи ёшларга уй-жой учун 800 млн сўм ссуда берилади

2025 йил 1 июндан бошлаб, Президент фармонига мувофиқ, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг ТОП-100 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида илмий даража (PhD ёки унга тенг) олган 35 ёшгача бўлган мутахассислар уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз ссуда олиши мумкин.

Асосий шартлар:
➖ 35 ёшдан ошмаган бўлиши керак.
➖ Илмий даража ТОП-100 ОТМдан олинган бўлиши лозим.
➖ Ссуда миқдори уй жойлашган ҳудудга боғлиқ.
➖ 806,25 млн сўм (БҲМнинг 2 150 баравари) 10 йилга фоизсиз ажратилади.

@manifestcanal
04/10/2025, 12:21
t.me/manifestcanal/1589
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
11
907
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

2025 йил 9 апрелда қабул қилинган қонунга (ЎРҚ-1053-сон) кўра, эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига биноан суд никоҳдан ажратишда ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

Шунингдек, Уй-жой кодексига кўра, турар-жой бўйича низоларда суд мулкдор ташаббуси билан мажбурий равишда киритилаётган шахсни бошқа тенг шарт-шароитли уйга киритиш ёки ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини ҳам мулкдор зиммасига юклатиши мумкин.

@manifestcanal
04/10/2025, 11:33
t.me/manifestcanal/1588
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
16
959
Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди

“Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (214-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

▪️Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;

▪️Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;

▪️республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланди.

Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

@manifestcanal
04/10/2025, 11:03
t.me/manifestcanal/1587
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
3
796
Қарорга мувофиқ, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.

2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун 3 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади. Бунда:

▪️қишлоқ хўжалиги кооперативларининг мева-сабзавот маҳсулотларини йиғувчи ва тайёрловчи аъзолари маҳсулотларни сифатли тайёрлаш ва экспортга чиқариш бўйича “Edukarantin.uz” ахборот тизими орқали ўқиб, сертификатга эга бўлиши лозим;

▪️сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар аъзоларининг “Agroko‘makchi” мобиль иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича рейтинг тизими юритилади.

Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини самарали ташкил этиш, сифатли транспорт-логистика (автомобиль, темир йўл ва авиа ташув) хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “E-logistika” платформасида экспортёр ва ташувчи корхоналарнинг тўғридан-тўғри ишлаш имконияти таъминланади.

@manifestcanal
04/10/2025, 10:47
t.me/manifestcanal/1586
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
9
4
893
Мусаев ўрнига Зоҳидов

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Мусаев Беҳзод Анварович «Микрокредитбанк» кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Унинг ўрнига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

P.S. Нима мақсадда қилинади шу иш тушуниб, тушунмайман?

@manifestcanal
04/10/2025, 10:32
t.me/manifestcanal/1585
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
14
1.0 k
"Зўравонликнинг икки тинч шакли мавжуд: қонун ва одоб."

©️Иоганн Волфганг Гёте, немис шоири

@manifestcanal
04/10/2025, 06:58
t.me/manifestcanal/1584
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
15
1.1 k
Зайнилобиддин Низомиддиновнинг Бекобод тумани ҳокими сифатида биринчи иш кунини аҳоли билан учрашишдан бошлабди.

Бардавом бўлсинда!

@manifestcanal
04/09/2025, 22:02
t.me/manifestcanal/1583
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
1
977
Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:

⁃ давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

⁃ концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича “Жонли ижро”, “Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз” ёки “Фонограммали концерт дастури” деб аниқ кўрсатилиши лозим;

⁃ Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” ва “Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи” давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

2025 йил 1 июлдан:

⁃ жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;

⁃ жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.

⁃ ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида “Жонли ижро ҳафталиги” ўтказилади.

@manifestcanal
04/09/2025, 21:58
t.me/manifestcanal/1582
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
9
5
1.0 k
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик университетининг ўқитувчилари Р. Алтиев ва О. Нарзиев томонидан маънавий зарарни ундириш учун кўплаб инсонларга ҳуқуқий ёрдам берган, адолатсизликлар ҳақида бонг урадиган “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановни судга берибди.

Ўқитувчиларни ҳуқуқ фаолини судга беришига расмдаги мақола асос бўлган.

Аввал ҳам мазкур вазирлик ходимлари томонидан маънавий зарарни ундириш бўйича блогерларни судга берганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Бу мавзуга яна қайтамиз!

@manifestcanal
04/09/2025, 19:40
t.me/manifestcanal/1580
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
5
1.0 k
04/09/2025, 19:40
t.me/manifestcanal/1581
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
1.0 k
Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.

@manifestcanal
04/09/2025, 14:25
t.me/manifestcanal/1579
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
974
Туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди. Йиғилишдан

@manifestcanal
04/09/2025, 13:41
t.me/manifestcanal/1578
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
16
1.2 k
Суратдаги йигит Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи экани, у наша чекаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда жуда кўп хабарлар тарқалмоқда.

P.S. Мақсадларига эришган, камбағал ва ишсиз қолмаган худудда раҳбар бўлса керак. Портретни тагида чекишни каефини билади булар. Хаёлий гаплашадида.

@manifestcanal
04/09/2025, 13:11
t.me/manifestcanal/1577
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
1
1
935
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@manifestcanal
04/09/2025, 13:02
t.me/manifestcanal/1576
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
9
1.1 k
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

ChatGPT чатботи ва DALL-E рақамли тасвирларни яратиш модели ишлаб чиқувчиси бўлган OpenAI сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Айни пайтда ChatGPT’нинг ўзбекистонликлар учун 3 хил версияси мавжуд: бепул, 20 долларлик Plus ва 200 долларлик Pro. Компаниянинг расмий солиқ тўловчи сифатида ишлашни бошлаши нархларга қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етди. 2025 йил бошидан бери жами 7 та компания солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

@manifestcanal
04/09/2025, 11:24
t.me/manifestcanal/1575
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
7
12
1.1 k
9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун

... ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим. Иш кўрган, синалган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

..... очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим”, - “Темур тузуклари” асаридан.

@manifestcanal
04/09/2025, 09:20
t.me/manifestcanal/1574
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
16
25
2.3 k
Вазирлар Маҳкамасининг бир-бирига зид қарорлари

2024 йил 15 июнь (298 кун олдин) Вазирлар Маҳкамасининг 337-сон қарори 1-илова 3.банди:
электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.
2025 йил 31 март Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарори 2.банди:
электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

Биринчи қарор билан, электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилиши;
Иккинчи қарор билан, электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар ҳар йили ўзгариб бориши белгиланган.

PS.: Менимча, КабМин қайси ташкилот қандай қарор лойиҳасини олиб келса, ўқиб ҳам ўтирмасдан қўл қўйиб, печат босиб берадиган идорага айланиб қолган шекилли...

©️@platformauzb

P.S. Ўзи нималар бўлаяпти Ўзбекистонда???

@manifestcanal
04/09/2025, 08:57
t.me/manifestcanal/1573
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
3
13
936
Янги қарор: 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Масалан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).

Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун... 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

MINENERGY

@manifestcanal
04/09/2025, 06:26
t.me/manifestcanal/1572
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
854
04/09/2025, 06:23
t.me/manifestcanal/1571
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
11
4
874
2026 йил 1 январдан ҳар йили бир марта 10 фоизгача электр ва газ нархи ошириб борилади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2025 йилдаги 194-сонли қарори.

@manifestcanal
04/09/2025, 06:23
t.me/manifestcanal/1570
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
11
920
Шундай одамлар борки, кўнглига келган гапни айтишга ҳуқуқим бор деб ўйлайди, лекин кимдир уларга қарши гапирса, бу қонунни бузиш бўлади.

©️Уинстон Черчилл, инглиз давлат ва сиёсат арбоби.

@manifestcanal
04/09/2025, 06:20
t.me/manifestcanal/1569
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
12
1.1 k
1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб:

➖ ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм);

➖ ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) этиб белгиланади.

Утилизация йиғими фақат электромобиллар учун белгиланган бўлиб, гибрид ва қолган транспорт воситалари бундан мустасно.

@manifestcanal
04/08/2025, 14:01
t.me/manifestcanal/1568
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
8
972
«Менинг фикрим» порталида таълим тизимини тўлиқ беш кунлик ўқиш ва иш кунига ўтказиш бўйича петиция жойланган эди.

Унга 10 мингдан ортиқ овоз тўпланди. Тез орада ушбу масала юзасидан қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

@manifestcanal
04/08/2025, 11:17
t.me/manifestcanal/1567
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
8
21
1.1 k
"Шуни билиш керакки, душманга қарши икки йўл билан курашиш мумкин: биринчидан, қонунлар билан, иккинчидан, куч билан. Биринчи усул инсонга хос бўлса, иккинчиси ҳайвонга хосдир; лекин биринчиси кўпинча етарли бўлмагани учун иккинчисига ҳам мурожаат қилишга тўғри келади."

©️Никколо Макиавелли,италиялик мутафаккир, файласуф, ёзувчи, сиёсий арбоб

@manifestcanal
04/08/2025, 06:23
t.me/manifestcanal/1566
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
14
13
1.1 k
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Муқаддам Президент администрацияси раҳбари бўлган Низомиддинов охирги вақтларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

@manifestcanal
04/07/2025, 15:08
t.me/manifestcanal/1565
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
10
6
974
Олий суд учун бу уятли ҳолат

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори билан тасдиқланган “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМА 14-1-бандига кўра, адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.

Йўриқномани мазкур бандини тушиб қолганлиги сабабли адвокатлар Олий суд қабул бўлимига телефон апаратларини олиб киришга ички ишлар органлари ходимлари томонидан қаршиликка учрамоқдалар.

@manifestcanal
04/07/2025, 13:21
t.me/manifestcanal/1564
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
12
12
902
Ўзбошимчалик билан қурилиш — энди жиноий жавобгарликка олиб келади

2025 йил 25 мартда қабул қилинган қонунга кўра, қонунчилик талабларига зид равишда қурилиш ишларини олиб бориш жиноят ҳисобланади.

Бу ўзгаришлар сейсмик хавфсизликни таъминлаш, инсонлар ҳаёти ва мулкини муҳофаза қилиш ҳамда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилди.

@manifestcanal
04/07/2025, 11:08
t.me/manifestcanal/1563
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
4
4
906
Eron parlament delegatsiyasi bosh kotibi Isroil parlamenti spikeri nutqiga norozilik sifatida Parlamentlararo ittifoqning 150-yubiley Assambleyasi yalpi majlisini tark etibdi.

@manifestcanal
04/07/2025, 10:57
t.me/manifestcanal/1562
MA
MANIFEST
4 891 subscribers
2
2
904
Президент Шавкат Мирзиёев Украина ва Фаластин масаласига муносабат билдирди

Президент Мирзиёев Тошкентдаги Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида сўзга чиқди ва қуйидагиларни таъкидлади:

➖ Ўзбекистон барча низоларни фақат тинч музокаралар орқали ҳал этиш тарафдори;
➖ Украинадаги музокаралар ижобий натижа беришидан умидвор;
➖ Фаластин-Исроил муаммоси “икки халқ – икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиниши лозим;
➖ Афғонистон халқаро майдонда яккаланиб қолмаслиги керак, у Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида кўрилиши зарур.

Шунингдек, у Афғонистон билан конструктив мулоқот олиб боришда парламентлар кўмагининг муҳимлигини қайд этди.

@manifestcanal
04/07/2025, 10:15
t.me/manifestcanal/1561
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria