🔴 #LIVE
😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,
➖«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги;
➖«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;
➖«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги;
➖«Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.
#uzlidep #fraksiya
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг