Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
AD
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
26.09%
ERR (week)

Мурожаат учун: +998905110808 Савол ва таклифлар учун: @advokat_mavlyanovbot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 658 results
👨‍🦽Умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинланиши учун қанча стаж талаб этилади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган вақтда қонунчиликда белгиланган иш стажига эга бўлган тақдирда ногиронлик пенсияси тайинланиши белгиланган.

☝️Бироқ, айрим I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларда пенсияга чиқиш учун етарлича иш стажи етмаслик ҳолатлари кузатилади.

🔍 Бундай ҳолатларда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб равишда қуйидаги тартибда тайинланади. Яъни:

🟢 I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;

🟢II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Каналга уланиш��👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyano
v_shavkat 👈
04/24/2025, 12:05
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/901
❓ Пенсияга устама ҳақ нима?

🪙 Устама ҳақ – бу айрим тоифа шахсларнинг пенсияларига қўшиб тўланадиган қўшимча тўловдир.

✅ Мазкур тўлов тури қонунчиликда белгиланган шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг турли фоизларида ҳар ойда пенсияларига қўшилган ҳолатда тўланади.

➡️ Устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бу ерда. Каналга уланиш👇👇�
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sh
avkat 👈
04/24/2025, 08:40
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/900
Эгриларга ҳеч ким эътибор бермайди, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушаверади…

Шундоқ экан ҳеч сиқилма. Ҳалоллар доим босимга учрайди. Ҳалол яшаш жуда қийин, лекин ўз навбатида жуда лаззатли!
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/24/2025, 08:01
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/899
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/24/2025, 06:00
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/898
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади

Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.

Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.

Пиримқул Қодиров
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/24/2025, 05:53
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/897
•Эй Инсон!
Мақом ва мартабага алданма.
Энг юксак мақом, Инсонийлик мақомидир.
Ҳазрати Одам алайҳис салом фарзандисан, Одам бўл!
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/23/2025, 17:04
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/896
Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

P.S. Жуда тўғри қарор! Исрофгарчиликка қаршимиз! Инсон камтар бўлиши керак.

Лекин мени ўйлантираётган масала "100 нафар киши" меъёри қаердан олинди? Нимага 50 эмас ёки 200 киши эмас? Таҳлил борми? Асоссиз қўйилган меъёрлар келажакда ўша норматив ҳужжатни ишламаслигига ёки коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

@manifestcanal Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/23/2025, 09:24
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/895
❗️Кўчма фоторадар (уч оёқ) ва мобил комплексларда (WKA) қайд қилинган радар жарималарини бекор қилиш бўйича топ 3 та асосий қоида:

1️⃣бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган бўлиши керак;

2️⃣Сизнинг иштирокингизда маъмурий баённома тузиши ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни тушунтириши шарт;

3️⃣Патруль автомобилларида бўлиши керак (Оддий Нексия-3 ёки Собалт мумкин эмас);

Адвокат Ш.Мирзабеков
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/23/2025, 07:36
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/894
⚡️ГАРОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИЛАНДИ: КИМНИНГ ҲУҚУҚИ КУЧЛИРОҚ – БАНКНИКИМИ ЁКИ ҚАРЗДОРНИ?

2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан, қарздорларнинг мажбуриятларини бажартириш, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ва ипотека шартномаларини амалга оширишга оид тизим тубдан янгиланди. Унга кўра, қуйида асосий ўзгаришларни тушунтириб ўтамиз:

☑️ Гаров ҳисобга олиниши ва реализацияси:
▪️Агар қарз 3 ойдан ортиқ муддатда кечиктирилса ёки қарз миқдори гаров қийматининг 25%идан кўп бўлса, мол-мулк судсиз кредитор ҳисобига ўтказилиши мумкин;
▪️Гаров мол-мулки аукцион, ижара, лизинг, бўлиб-бўлиб сотиш, ёки келишув асосида сотилиши мумкин;
▪️Сотиш нархи бўйича келишув бўлмаса, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
▪️Гаров мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда кредит мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.

☑️ Жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатида гаров: Агар гаров мол-мулки жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликка доир иш юзасидан олиб қўйилса ҳам, гаров олувчи ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тартибда қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

☑️ Ижро ва баҳолаш тартиби:
▪️Агар мол-мулк суд орқали ижро этилса, уни баҳолаш суд қарорлари асосида амалга оширилади;
▪️Сотиш нархи мол-мулкни реализация қилиш пайтидаги баҳоланган қийматдан 25%дан кам бўлмаслиги шарт.

☑️ Ипотекага оид янгиликлар:
▪️Агар қарздор ипотека шартномасидаги тўловларни 3 ойдан ортиқ муддат кечиктирса, мол-мулкни сотишга рухсат берилади;
▪️Қарздорнинг ҳолати жуда оғир бўлса, ипотекага қўйилган мол-мулкни реализация қилиш рад этилиши мумкин;
▪️Ипотекага қўйилган мол-мулкни бошқа шахс рухсатисиз гаровга беришга йўл қўйилмайди;
▪️Агар ипотека гаровидан ташқари қарздорда бошқа мол-мулк бўлса, ўша мол-мулк ҳисобидан талаб қопланади.

☑️ Кредитни муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқи:
▪️Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредитор қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин;
▪️Қарз тўланмаса, қолган тўловларни тўлиқ тўлаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.

☑️ Солиқ ва молиявий ҳисоблар: Агар мол-мулк реализация қилинса ва у солиқ ҳисобидан ташқарида бўлса, у ҳолда реализация нархи билан балансга киритиш баҳоси орасидаги фарқ солиққа тортиладиган асос сифатида белгиланади.
04/23/2025, 07:21
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/893
Савол: Ассалому алейкум устозлар яхшимисизлар. Бир саволим бор эди. Ходим сокрошенияга тушган, огохлантириш хати берилган. Огохлантириш муддати тугашига 15 кун қолганда ўқиш жойидан (сиртқи таълим талабаси эди) чақирув маълумотномасини олиб келди. Бу орада огохлантириш муддати тўхтатилиб турадими.

МК 165-моддаси охирги қисмига кўра, ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

❗️Демак, эътибор беринг МК 165-моддаси (Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш) охирги қисмида таътил ҳақида гап-сўз йўқ. Иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақтида ўтмай туради. Давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақтга қайси ҳолатлар кириши МК 282-моддасида тартибга солинган.

❗️Юқоридагилардан хулоса қилсак, иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати ходимнинг таътилда бўлган вақтида ўтаверади.

❌ Диққат! Лекин МК 163-моддасига кўра (Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни тақиқлаш), ходим таътилда бўлган даврда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади, корхона тугатилган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда ходимнинг қайси таътилда эканлигининг аҳамияти йўқ. МК 213-моддасига кўра таътилнинг 4 тури мавжуд: ҳар йилги меҳнат таътили;ижтимоий таътиллар;иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

❗️Демак, саволдаги ҳолатда ходим ўқув таътилига чиқса огоҳлантириш муддати ўтаверади. Тасаввур қилайлик, ходим 20 кунга ўқув таътилига чиққан, 15 кундан сўнг огоҳлантириш муддати тугайди. Лекин ходим таътилда бўлганлиги учун иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Унда меҳнат шартномасини қайси куни бекор қилиш керак бўлади❓

❌ Бу ҳолатда МК 235-моддасига ҳам чалғимаслик лозим. Яъни ушбу модданинг 1 ва 2- қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилининг охирги куни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кун деб ҳисобланади. 235-модда меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини беришни тартибга солади. Яъни 235-моддани МК 213-моддасидаги бошқа таътил турларига (ижтимоий таътиллар, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил, иш ҳақи сақланмайдиган таътил)ларга татбиқ қила олмаймиз.

❗️Бу ҳолатда ходим ўқув таътилидан ишга чиққан 1- куни меҳнат шартномасини бекор қилиш лозим.

⚠️Диққат! МК 164-моддаси охирги қисмига кўра, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/23/2025, 04:15
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/892
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин. 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/23/2025, 03:52
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/891
Тақдир қулфини бузишга ҳаракат қилма. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Аллоҳнинг ҳоҳиш-иродасини унутма! Аллоҳ таоло ирода қилса, киши тишини сут ичаётиб ҳам синдириши мумкин.
Аллоҳ таоло ирода қилса, киши тишини мармар тошга ҳам ўтказиб қўйиши мумкин. Шу сабабдан тақдирни зўрлаб, ўзингга ташвиш келтирма. Аллоҳга таслим бўл, Унинг розилигига интил!

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/22/2025, 19:34
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/890
Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!

Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?

Аслида бахт ўзимизда бор! Ёнимизда!

Бахт бу — фарзандимиз борлиги, ота-онамиз ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!

Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт — фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт — ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт — тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт — сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил ака-укангда мужассам!

Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша! Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/22/2025, 19:26
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/889
⚡️Яна 6 та кодекс ишлаб чиқилади

Яқин йилларда мамлакатимизда олтита муҳим йўналишда янги кодекслар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши кутилмоқда.

1. Ижтимоий ҳимоя кодекси. Фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини тизимлаштириш, ижтимоий таъминотга оид барча нормаларни ягона ҳужжатда жамлаш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фаровонлик индексини жорий этиш кўзда тутилган.

2. Таълим кодекси. Таълим соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини белгилаш, инсон ҳуқуқлари маданиятига асосланган муҳит яратиш мақсадида ишлаб чиқилади.

3. Екология кодекси.Екологик ҳуқуқларни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик назорат ва экспертиза тартибларини белгилайди.

4. Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси.Тиббий хизматлардан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунларни изчил ва қулай қилиш, сифатли дори воситалари ҳамда эмлаш хизматларини таъминлашни кўзда тутади.

5. Тадбиркорлик кодекси. Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш, ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

6. Бола ҳуқуқлари кодекси.
Бола ҳуқуқларига оид барча қонунларни тизимлаштириш, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг Факультатив протоколларини миллий қонунчиликка тўлиқ ва изчил татбиқ этиш мақсад қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/22/2025, 17:24
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/888
Ҳаёт саҳна. Бу ҳаётда яшаётган ҳар бир инсон ўзига тақдир томонидан берилган ролини бажаради. Кимнинг қандай роль бажариши олган тарбияси, билимига боғлиқ. Кимнинг роли лаҳзалик, кимники абадий".

Уильям ШЕКСПИР
04/22/2025, 12:22
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/887
Савол: Ходимларга иш хакини кечиктириб туланганлиги окибатида етказилган моддий ва манавий зарарларни хамда пулли компенцатсияни фукаролик суди оркали ундиришда даво муддати борми еки екми ек булса кайси конун хужжатига асосан
Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой;
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан 1 йил;
бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой.
Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди.
Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича судга мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади.
Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган, меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги меҳнат шартларини тиклайди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/22/2025, 08:02
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/886
😎Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланиши кутилмоқда‼️

Моддий рағбатлантириш харажатлари учун ажратма мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

а) Бюронинг марказий аппаратида:

ажратманинг 80 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда бевосита ижро йиғимини ундирган давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимга;

ажратманинг 20 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда давлат ижрочиси мақомига эга бўлган бошқа ходимларга;

б) Бюронинг ҳудудий бошқармаларида:

ажратманинг 80 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда бевосита ижро йиғимини ундирган давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимга;

ажратманинг 20 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда бошқа давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларга;

в) Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларида:

ажратманинг 80 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорда бевосита ижро йиғимини ундирган давлат ижрочисига;

ажратманинг 20 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорда Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошқа давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларига. Каналга уланиш👇👇👇 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/22/2025, 06:19
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/885
✅Кўриб турган нарсаларингдан кўзни юмиш мумкин. Лекин сезиб турган нарсаларингдан қалбни ёпиб бўлмайди.

✍Фридрих Ницше
04/22/2025, 06:16
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/884
Сен тўймадинг, одамзод!

Тамагирни тортқилаб,
Нафси қўймас дейдилар.
Нокас ўзи тўйса ҳам,
Кўзи тўймас дейдилар.
Боқ бир ёруғ оламга —
Кимлар зўрга кун кўрар.
Одамлар бор, боғдаги
Булбулдан ҳам пул сўрар.
Ёлгон дунё — бу дунё,
Арзон дунё — бу дунё.
Нэ-нэ ҳоким, беклардан
Қолган дунё — бу дунё.
Киприкдан ҳам қисқадир
Молу дунё йўллари.
Ибрат бўлсин Искандар
Очиқ кетган қўллари!..
Узат дейсан, бер дейсан,
Ҳеч қўймадинг одамзод.
Туя тўйди, фил тўйди,
Сен тўймадинг, одамзод.
Шукр қилар ҳаттоки
Қумурсқа-паррандалар.
Шукр дейсан сен қачон,
Хом сут эмган бандалар?..
Бу уч кунлик дунёда
Савлатинга керилма.
Қаср қурма, боғ қолдир,
Давлатингга керилма.
Ўз элингни қақшатсанг,
Хор бўласан ўзинг ҳам.
Бир кун шу эл меҳрига
Зор бўласан ўзинг ҳам!

© Муҳаммад Юсуф
04/22/2025, 03:39
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/883
❗️КОНТРАКТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН ТАЛАБА ЎҚИШДАН ЧEТЛАТИЛИШИ МУМКИНМИ?

⚡️САВОЛ:
Талаба контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинми?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига 3-илова қилиб келтирилган низомда, талабаларни ўқишдан четлаштириш асослари келтирилган бўлиб,

▪️ҳусусан,

➖ тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинлиги ҳам мазкур низомда кўрсатилган.

✏️ Шу ўринда бир эътиборли ҳолат! Тўғри, таълим муассасалари контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаган талабани ўқишдан четлатиши мумкин, лекин бу мумкин холос. Контракт пулини ўз вақтида тўламаган талабалар ўқишдан четлатилиши шарт дейилган қоида йўқ. Агар талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси ўзи хоҳласа контракт тўловини вақтида тўлай олмаган талабаларга ҳам имконият бериши мумкин ва бунинг учун ўша таълим муассасасига ҳеч ким эътироз билдирмайди.

Манба: юрист_музаффар телеграм канали
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/21/2025, 19:41
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/882
Лев Толстойнинг ҳаётий қоидалари

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

— Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма;
— Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла;
— Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил;
— Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма;
— Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр;
— Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма;
— Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар;
— Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла;
— Шуҳрат учун сарф-харажат қилма;
— Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ;
— Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма;
— Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма;
— Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр;
— Иложи борича кам ухла;
— Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла;
— Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат;
— Яхшилик қилишга имкон изла;
— Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил;
— Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма;
— Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
— Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир;
— Бор нарсаларга қаноат қил;
— Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/21/2025, 18:07
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/881
Савол: Мен шахарда 2007 йилдан бери умумталим мактабда фаррош булиб ишлаб келябман ситажимда узилиш ёк туллик ишлаб келмокдаман. Якинда соглигим туфайли балнисада ётиб даволанмокдаман балнишни очилган. Ишга хали бормасам керак ками 3 ойгача даволанишингиз керак деган духтирлар. Менга ойлик 100 фоиз туланадими 3 та фарзандим бор мактаб укийди хали.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш бўйича эмас) нафақасининг миқдори вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кунда умумий иш стажидан келиб чиқиб (вақтинчалик меҳнат қобилияти юзага келган корхонадаги иш стажидан қатъи назар) меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси), шунингдек унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида белгиланади 31.05.2024 й. 314-сон ВМҚга 1-илова 26-б..

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ўртача ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида тўланади.
умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга – 60%;
умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга, шунингдек 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга – 80%.
Иш стажидан қатъи назар, қуйидаги ходимларга касаллик варақасини ўртача ойлик иш ҳақининг 100% миқдорида тўланади.
байналминал жангчиларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган ходимларга;
пандемия, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда, ушбу фавқулодда вазиятларга сабабчи бўлган инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ва 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар).
Нафақалар тўлашнинг алоҳида тартиби белгиланган яна бир тоифа – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимлар.
Бундай ходимларга нафақани умумий иш стажига қараб ўртача ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида тўланг:
5 йилгача – 60%;
5 йилдан 8 йилгача – 80%;
8 йил ва ундан ортиқ – 100%.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/21/2025, 17:29
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/880
⁉️Савол: Меросдаги улушдан воз кечиш аризасини бекор қилдириш мумкинми?

❗️Қайнионам ва қайниотам мени алдаб келгусида сенга уй олиб берамиз деб марҳум турмуш ўртоғимни номида бўлган мулкларга нисбатан меросдаги улушимдан воз кечиш тўғрисида нотариус орқали розилик аризамни олишган эди. Эндиликда улар ваъдасини бажаришмаяпди. Шу ўринда меросдаги улушимдан воз кечганлик тўғрисидаги аризамни бекор қилдирса бўладими?

Жавоб: Фуқаролик кодексиинг 1157-моддасига кўра “Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.”

Аммо ушбу кодекснинг 123-моддасида “Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.”лиги кўрсатилган.

Меросдаги улушингиздан воз кечиш тўғрисидаги аризани ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳуқуқий нуқтаи назардан мураккаб жараёндир. Одатда, меросдаги улушдан воз кечиш аризаси бир томонлама ҳуқуқий хатти-ҳаракат ҳисобланади ва ушбу ариза нотариус орқали расмийлаштирилган бўлса, уни ҳақиқий эмас деб топишнинг ўзгача тартиби мавжуд.

1. Ваъдага асосланган ҳолат: Агар сизнинг улушингиздан воз кечишингиз қайниона ва қайниотангиз томонидан уй олиб бериш ваъдасига асосланган бўлса, яъни ариза сиздан алдов йўли билан олинган бўлса, бу ҳолда ўз ҳуқуқларингизни тиклаш учун судга мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Аммо судга розилик аризангизни алдов асосида берилганлигини исботловчи далилларни тақдим этишингизга тўғри келади.

2. Исботловчи далиллар: Агар улушдан воз кечишнинг ўзи шошилинч қарор бўлиб, бошқа ҳуқуқий шартлар ёки алдовлар асосида бўлган бўлса, судда ушбу ҳолатларни таъсдиқловчи далиллар аудио, видио запслар, тилхат, гувохларнинг кўрсатмалари орқали исботланиши мумкин.

⚠️3. Судга мурожаат қилиш: Мавжуд вазиятда, ҳуқуқий маслаҳат олиш учун адвокатга мурожаат қилишни тавсия қиламан. У сизга вазиятга мос равишда аниқ тавсиялар бериш ва ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришда ёрдам беришда мутахассис бўлади. манба: Адвокат Бобоноров телеграм канали Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/21/2025, 16:54
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/879
Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанчага тушади?

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширсангиз, бунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича бўлади:

• Тиббий маълумотнома (083 шакл) — 300 минг сўм
• Автомактабда ўқиш — 7 миллион сўм
• Имтиҳон топшириш — 2 миллион сўм
• Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш — 330 минг сўм

Жами: 9 миллион 630 минг сўм.
04/21/2025, 12:49
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/878
04/21/2025, 11:11
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/877
✅Бухоро вилояти ИИБда тозалаш‼️

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, шунингдек Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.
04/21/2025, 07:19
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/876
Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...

🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ 🌺
Бугун 21.04.2025 +23°+11°☁️

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

🕊Бошланган янги иш ҳафтаси барчамизга хайрли келсин! 🕊
04/21/2025, 04:10
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/875
Repost
45
Бир биримизга ёрдам қилиш учун кучли ёки бой бўлиш шарт эмас, шунчаки яхши бўлиш кифоя…✉️
Каналга уланиш👇👇👇 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/21/2025, 03:53
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/874
Зулм жавобсиз қолмас, қилинган зулмни мазлум жавобсиз қолдириши, яъни Аллоҳга қолдиришидан эҳтиёт бўлинг!!!
Каналга уланиш👇👇👇 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/21/2025, 03:51
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/873
Қалби борлар ўқисин.

Аслида ким ютди ҳукум қилганми ёки ҳукум қилинганми? Балким ҳукум қилишга бюрган ютгардур? (ақлни эмас қалбни тинглаб қарор чиқарадиган судяларимизга эслатма)

Ушбу фикрни ақлга суянган адвокатники эмас балки қалбга суянган инсонни фикри сифатида қабул қиласизлар.
Бизда адолатли, илмли, ҳақиқатпарвар шахсан мени ўзим хурмат қиладиган судялар жуда кўп. Лекин шу билан биргаликда айрим судяларимиз томонидан адолатсиз қарорларни қабул қилинганлигига ва жабр кўрган фуқаролар томонидан судяларимизни ланатлаганликларини гувоҳи бўлганман.
Айрим қўштирноқ ичидаги судяларимизга бир нарсани эслатмоқчиман.
Қачондур Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Чўлпон каби юрт учун миллат учун жон куйдирган юртни фахри бўлган аждодларимизни ноҳақ ҳукм қилганлар ва ҳукм қилишга топшириқ берганлар ҳам ғалабани нишонлаганлар. Ҳукм қилинганларни таниганлар ва билганлар раҳми келиб ғам қайғу ҳам чеккан.
Аммо бугунги кунга келиб ҳукм қилганлар ҳам ҳукум қилишга топшириқ берганлар ҳам ҳукум қилинганлар ҳам ҳаттоки ғам қайҳу чеккан оломон ҳам бу дунёни тарк этиб тарихга айландилар.
Ҳақиқат қарор топишини ҳукм қилганлар ва уларга бюрганлар ҳам яхши билардилар, чунки ҳақиқат эгилади аммо синмайди.
Бугунги кунга келиб ҳақиқат қарор топиб ҳукм қилинганлар халқ қаҳрамонига ҳукм қилганлар ва уларга топшириқ берганлар халқ хоинига айландилар.
Биз хохлаймиз хохламаймиз зулмни жавоби албатта зулм бўлади, фақат озгина сабр керак бўлади холос.
Энди ўзингиз хулоса чиқаринг қиёматгача халқни ланати ва қарғишига қолиш яхшими ёки халқни дуосини олиш яхшими.
Бу дунёда яшашдан мақсад нима.
Диққат: Эсингиздан чиқмасин ноҳақ ҳукм қилишга бюрганлар сиз билан бирга қабрга кирмайдилар. Судялик ваколатингиз тугагандан кейин эски бюмга ўхшаб фақатгина иш даврида орттирган халқни ланати ва қарғишини олиб катта бўлган фарзандларингиз билан қолманг.
Дуо олиб катта бўлган фарзанд билан ланат олиб катта бўлган фарзандни фарқини фарзандларимиз катта бўлгандагина биламиз. Лекин унда кеч бўлади.


https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/20/2025, 19:38
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/872
Ибратли воқеа Кимларга юбориб қўйишни биласизлар Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/20/2025, 13:10
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/871
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.

✍️ Мавлоно Румий
04/20/2025, 12:32
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/870
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 330-моддасига кўра, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/20/2025, 08:38
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/869
Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;
Сигарет – 200 дона;
Сигара – 5 дона;
Тамаки – 100 гр;
Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:
суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;
кукун ҳолатида – 0,5 кг;
таблетка –100 дона;
капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;
қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқишнинг қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Гуруч - 3 кг.дан кўп бўлмаган,
Нон-булка маҳсулотлари - 5 кг.дан кўп бўлмаган,
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Шакар - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Ўсимлик мойлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар - 40 кг.дан кўп бўлмаган.

Қарор билан эркин муомалага чиқариш режимига (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди.

Тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, пластмасса, резина, пойабзал, тери, мўйна, тош, керамика, шиша, металл, кимё саноати маҳсулотлари киритилган ушбу рўйхатдаги товарларнинг божхона юк декларациялари расмийлаштируви охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда амалга оширилади. 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/20/2025, 08:07
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/868
Қалб сирини билганлар нима қилади биласизми?

— Хафа бўлмайдилар, хафа қилмайдилар.
— Ғазабланмайдилар, ғазаб қилдирмайдилар...
— Ҳар нарсада бир яхшилик топадилар;
— Ҳеч бир нарсани инсондан деб билмайдилар, Аллоҳдан биладилар. Ҳар бир нарсани ундан кутиб, ундан умид қиладилар... Ва гапирмайдилар...

©Жалолиддин Румий Каналга уланиш👇👇👇 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/20/2025, 08:03
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/867
Эрта тонгдан 10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavka
t
04/20/2025, 04:16
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/866
Умидингни узма! Тушкунликка тушма! Нусрат эшиги албатта очилади. Фақат сен эшикни қоқишни бил! Қачон очилади? Билмайман, лекин сен эшик олдида туришни бил...!

©Жалолиддин Румий Каналга уланиш👇👇👇 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/19/2025, 20:22
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/865
👨‍✈️🚔 Тунги вақтда кўчада юрганларни ППС олиб кетиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги 399-сонли қарорига кўра, ППС ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
❗️шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
❗️шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
❗️қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

📌 Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

‼️ Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
➡️ унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
➡️ қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
➡️ шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
➡️ жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

❇️ Демак, агар ППС ходимлари сизни ўша жойда шахсингизни аниқлай олишмаса, ИИБга олиб боришлари мумкин.
04/19/2025, 20:17
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/864
Эндиликда хориж фуқаролари Ўзбекистонда яшашлари учун 200 минг доллар тўлашлари лозим

1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5-йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
04/19/2025, 14:47
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/863
визаларни муддатини узайтириш тартиби ҳақида тушунтириш беринг?
Визани узайтириш - амал қилиш муддати ўзгартирилган янги виза бериш йўли билан амалга ошириладиган Республика ҳудудида қонуний равишда бўлишига рухсат берилганлиги узайтиришни билдиради.
Хорижий фуқароларнинг тоифасига қараб, Ўзбекистон визаларини амал қилиш муддатини узайтириш Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирлиги (ҳудудий органлари) томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ва унинг Ўзбекистон ҳудудидаги бўлинмалари томонидан қуйидаги шахсларнинг визалари узайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;
дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;
“а” пункти остида кўрсатилган, 2 мартадан кўп бўлмаган, хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга.
Кўп марталик визалар “а” бандда кўрсатилган хорижий фуқароларга уларнинг аккредитация муддатига берилади, “б”,”в” ва “г” бандларда кўрсатилган бошқа фуқароларга эса 1 йилгача муддатда берилади.


Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), ҳудудий ички ишлар органлари томонидан визалар муддатини узайтириш
Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), ҳудудий ички ишлар органлари томонидан юқорида кўрсатилмаган хорижий фуқароларнинг учун Ўзбекистондан кириш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш) бериш ва амал қилиш муддатини узайтиришни амалга оширади.

ИИВ томонидан 1 йил муддатга бериладиган кўп марталик визалар хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:

а) Инвестиция давлат қўмитасида аккредитациядан ўтган фирма ва компанияларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига (ваколатхона ходимининг аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида);

Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонасининг расмий илтимосномаси асосида берилади.

б) Ўзбекистонда қонунчиликда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган хорижий банклар ёки бошқа молия ташкилотлари ходимларига (хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотлари штатига хорижий фуқарони киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида).

Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг расмий илтимосномаси асосида берилади.

в) қўшма корхона ва 100 фоиз хорижий инвестицияли корхона ходимларига, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ёки аккредитацияланган хорижий фирма ходимларига, улар томонидан Ташқи миграция фаолияти бўйича агентликнинг меҳнат фаолиятига рухсати олинганидан сўнг агар бошқа икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро келишувлар кўзда тутилмаган бўлса;

Виза корхонанинг расмий илтимосномаси асосида берилади.

г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига.

Виза Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг расмий илтимосномаси асосида берилади.
04/19/2025, 09:48
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/862
❗️«Тадбиркорлар учун енгилликлар»

Президент фармонига кўра:

➖ 1 октябрдан оқ шакарга акциз солиғи бекор қилинади;
➖ 20 ва ундан ортиқ ишчиси бор корхоналар солиқ ва ижара тўловини 2 қисмда тўлашга рухсат берилди;
➖ ҚҚС қайтарилиши учун даромаднинг 80% реализациядан бўлиши керак;
➖ Экотехник жиҳозлаш муддати:
I тоифа — 2026 йил 1 январ,
II тоифа — 2026 йил 1 июлгача;
➖ 1 июндан хорижликлар $200,000 + $100,000 (оила аъзоси) эвазига 5 йиллик яшаш гувоҳномаси олади.
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/19/2025, 09:15
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/861
Савол: Ассалому алайкум ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаб 6 ой ишга чиқмаган Ўқитувчи "мени нега ишга чиқишим кераклиги ҳақида огоҳлантирмадинг, 6 ой иш ҳақисиз қолдим, энди шу 6 ойлик пулимни тўлаб берасан" демоқда. Мактаб директори ушбу ҳолатда айдорми? директор ходимни ишга чиқиши ҳақида огоҳлантириш, далолатнома тузиши шартми? ушбу ҳужжатларни қилмагани учун директорга жавобгарлик борми ва 6 ойлик иш ҳақини тўлашга мажбурми?

МК 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

МК 405-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

⚠️ Диққат! Иш берувчи таътили тугаган (МК 213-моддасидаги барча таътиллар назарда тутилмоқда) ходимга фалон санада ишга чиқинг деб хабар беришга ёки огоҳлантиришга мажбур эмас. Таътили тугаган ходим, иш берувчининг ҳеч қандай огоҳлантиришларисиз ишга чиқиши лозим.

Агар ходим таътили (МК 213-моддасидаги барча таътиллар назарда тутилмоқда) тугагач узрли сабабларсиз ишга чиқмаса иш берувчи бу ходимга МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллашга ҳақли.

✅ Демак, “декрет” ёки болани парваришлаш таътили тугаган ходим ишга чиқиши лозим эди, иш берувчи ушбу ходимни ишга чиқиши ҳақида огоҳлантириши шарт эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/19/2025, 08:10
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/860
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/19/2025, 06:06
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/859
Савол: Биз чет эллик фуқаро билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузмоқчи эдик. Унга тасдиқнома олиш керакми?

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 107-моддасига кўра, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган чет эллик фуқаро иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёлланиб ишлаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилади https://lex.uz/docs/-5055690

❗️“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1-илова “Амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари” 118-позициясида ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тақдим қилинадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш белгиланган https://lex.uz/ru/docs/-5511879#-5516628

⚠️ Диққат! Эътибор беринг! Гап бу ерда меҳнат муносабатлари яъни ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида кетмоқда. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома - буюртмачи томонидан кўрсатилган муайян ишни (хизматни) бажариш мақсадида тузилади. Бундай муносабатлар Меҳнат кодекси (МК 11-моддасига қаранг) билан эмас, балки Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Яъни бу ерда меҳнат муносабатлари мавжуд эмас. ФҲШ буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. Яъни меҳнат муносабатлари мавжуд эмас.

❗️Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 20-илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома” паспортида ҳам меҳнат муносабатлари ҳақ гап кетмоқда. Масалан, ушбу иловада иш берувчига қўйиладиган қўшимча талаб ва шартлардан бири сифатида: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати тугашидан кейин чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш назарда тутилган https://lex.uz/docs/-5871129#-5874828

📌 Демак, хулоса қиладиган бўлсак, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароси тасдиқнома олиши белгиланган. фуқаролик-ҳуқуқий шартномада эса тасдиқнома олинмайди.

Каналга уланиш👇👇�
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sh
avkat 👈
04/19/2025, 04:06
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/858
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!

Мирзо КЕНЖАБЕК
04/19/2025, 03:24
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/857
Юракларни ларзага келтириб, болалик хотираларини ёдга соладиган Ота уй хақида шеър 😢

Яқинларга, жигарларга юбориб бир хотираларини жунбушга келтириб қўйинглар
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavka
t
04/18/2025, 19:42
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/856
💻 Кўчмас мулкингиз ҳақидаги маълумотни онлайн олишни биласизми ❓

💻 Мулкдор ўзининг шахсий кабинети орқали davreestr.uz сайтининг бош саҳифасида жойлашган қидирув панелига кўчмас мулк объектининг кадастр рақами ёки ўзининг СТИР рақамини, сўнгра расмдаги ҳимоя коди киритилиб излаш тугмаси босилади.

🔍 Излаш тугмаси босилгандан сўнг кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотлар келиб чиқади ва бу ердан 📄 кўчирмани юклаб олиш тугмасини босиш орқали кўчмас мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани юклаб олиш мумкин. https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/18/2025, 17:24
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/855
• Ҳаёт мана шундай бешавқат...
• Натижага энди етганингда йиқитиб юборади...
• Асосийси, тўхтаб қолма! 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/18/2025, 17:00
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/854
Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 январда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/18/2025, 13:26
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/853
04/18/2025, 13:16
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/852
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.

Мирзо КЕНЖАБЕК
04/17/2025, 19:40
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/847
- Яшаяпсизми? Ҳаётни қадрига етинг!

- Чарчадингизми? табиат қўйнига чиқиб дам олинг, тафаккур қилинг!

- Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!

- Сиздан сўрасалар, сиз беринг, ўйланманг!

- Сизни қадрламасалар, хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг!

- Эшикни ёпиб ҳайдадиларми? У жойга асло қайтиб борманг!

- Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг!

- Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг!

- Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз).

ТИРИКМИСИЗ?
- Аллоҳ сиз билан Алхамдулиллах...
04/17/2025, 18:40
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/846
Педагоглар учун қулайлик — аттестация натижаларини текшириш мумкин

Энди педагоглар аттестация (тест) синовида қайси саволларга тўғри ва қайсиларига нотўғри жавоб берганини билишлари мумкин.

Бу учун pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириб, малака синов баллари ёзилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босиш керак.

Шу орқали аттестация тестини топширган педагоглар ҳар бир савол бўйича ўз жавобларини таҳлил қилиб, қаерда хатоликка йўл қўйганини ёки тўғри ечим топганини аниқ билиш имкониятига эга бўлишади.
04/17/2025, 09:28
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/845
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар аукционсиз, тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади!

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.
04/17/2025, 07:37
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/844
Ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш тартиби қандай?
Маълумки, оила зиммасида қарз шартномаси асосида қарздорлик ҳолати бўлиб, ушбу қарз белгиланган муддатларда тўлаб берилмаса, қарз берувчи мавжуд қарздорликни ундириб олиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш фақат унинг мол-мулкига қаратилиши мумкин. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш учун кредитор қарздор эр (хотин) улушини эр-хотиннинг умумий мол-мулкидан ажратиб ундириб берилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Агар суд эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича орттирилган барча ашёлар оила эҳтиёжлари учун ишлатилганлигини аниқласа, эр-хотиннинг умумий мажбуриятлари бўйича, шунингдек эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратилади. Бу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда эр-хотин кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар юзасидан уларнинг ҳар бирига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар.

Агар эр-хотиннинг умумий мол-мулки уларнинг бири томонидан жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига орттирилгани ёки кўпайгани суд ҳукми билан аниқланган бўлса, ҳақни ундириш тегишли равишда эр-хотиннинг умумий мол-мулкига ёки унинг бир қисмига қаратилиши мумкин.

Эр-хотиннинг вояга етмаган болалари етказган зарар учун жавобгарлиги фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.

Яқинларизга юбориш эсдан чиқмасин
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/17/2025, 07:20
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/843
Ҳаёт ўзининг ҳуштамлигини умидли қалбларга улашади, умидсиз қалблар эса ўз ғам ва андуҳларига ўралиб ноумидлик лаззатидан, ҳаётнинг ҳуштам таъмини сезмайди...
Ҳаётни таъмини тотиш учун эса биз аввало қалбларни англашимиз, руҳиятимизга эса яхши ўй ва яхши гумонларни ҳамроҳ этишимиз даркор...
Зеро яхши гумон ва яхши ният, ўзининг ортидан яхшиликлар олиб келади...
Мавлоно Румий айтганларидек...

''Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади.
Гўзал ўйла, гўзал яша.'' Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/17/2025, 04:16
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/842
✅ЙПХ ходимлари мопед, скутер ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиши ноқонуний❗️

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2025 йилдаги 224-сон қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябрдан қилиб ўзгартирилди. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/16/2025, 17:04
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/841
"Safe Road" иловаси — яқин кўмакчингиз!

Жарималарни ўз вақтида тўлашни унутаяпсизми? 15 кунлик имтиёз муддати ёдингиздан чиқиб кетяптими?

Энди хавотирга ўрин йўқ! "Safe Road" иловаси барча жарима ва муддатларни назорат қилишда Сизга яқиндан ёрдам беради.

Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом ТЎХТАТИЛДИ. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/16/2025, 13:54
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/840
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига адвокатнинг мурожаати.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг маъмурий-бошқарув ва педагог ходимлари таркибини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалда қўлланилиб келинаётган Низомига нисбатан.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/16/2025, 08:49
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/839
Элeктрон рақамли имзо калити қандай олинади?

Электрон рақамли имзо калити Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тартибга солиниши назарда тутилган.

Қарорнинг 1-иловаси 2-бандига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш” давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.

ЭРИни қуйидаги усулларда олиш мумкин:

1. https://e-imzo.soliq.uz/ - Давлат солиқ қўмитасининг махсус иловаси орқали;

2. Ҳудудий Давлат хизматлари марказларига шахсан бориб, мурожаат қилиш орқали;

3. my.gov.uz порталига онлайн ариза юбориш орқали (мазкур ҳаволада ариза топшириш кўрсатилган).

Мурожаат этувчи электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш учун давлат божи тўлайди. Ягона портал орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига, умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчи синф ўқувчиларига, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга сертификатлар бепул берилади.

Давлат хизматлари маркази сертификатни бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.

Яқинларизга юбориш эсдан чиқмасин
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/16/2025, 08:10
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/838
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш:
Олтита муҳим қоида (иккинчи қисим)

Тўртинчи қоида: Солиққа оид ҳуқуқбузарлик табиий офат натижасида содир этилса, жавобгарлик истисно қилинади

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбни истисно қиладиган ҳолатлар қуйидагилар:
солиққа оид ҳуқуқбузарлик табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида содир этилганлиги;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган солиқ тўловчи томонидан содир этилганда;
солиқ органининг ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи томонидан бажарилганда;
солиқ мониторинги даврида солиқ органининг солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) юборилган асослантирилган фикри солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганда.

Бешинчи қоида: Оилавий шароит оғирлиги учун содир этилган ҳуқуқбузарлик жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар:
👉шахсий ёки оилавий шароитлар оғир кечиши оқибатида солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этиш;
👉 таҳдид ёки мажбурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этиш;
👉 суд ёки ишни кўраётган солиқ органи томонидан жавобгарликни енгиллаштирувчи деб топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилганлиги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар суд ёки ишни кўраётган солиқ органи томонидан белгиланади ва молиявий санкциялар қўлланилганда инобатга олинади.
Олтинчи қоида: Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларда жарима миқдори икки марта камайтирилади

Cолиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан уч йил ўтган бўлса, шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Cолиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилаётган шахс солиқ текширувини ўтказишга фаол қаршилик кўрсатган бўлса ва ушбу солиқ текширувини ўтказиш ҳамда бюджет тизимига тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини солиқ органлари томонидан аниқлаш учун бартараф этиб бўлмайдиган тўсиққа айланган бўлса, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши тўхтатилади.
Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.
Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлганда, жарима миқдори Cолиқ кодексидаги миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади.


Яқинларизга юбориш эсдан чиқмасин
Каналга уланиш👇��👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_
shavkat 👈
04/12/2025, 14:51
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/837
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш:
Олтита муҳим қоида (биринчи қисим)

Биринчи қоида: Юридик ва жисмоний шахслар солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгар бўлади. Жисмоний шахслар солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун 16 ёшдан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Солиқ кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айни бир ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига ҳуқуқбузарлик факти солиқ органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади.

Иккинчи қоида: Шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор эмаслигини исботлаши шарт эмас
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлганда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши уни тўланиши керак бўлган солиқлар (йиғимлар) ва пеняларнинг суммаларини тўлаш (ўтказиш) мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор эмаслигини исботлаши шарт эмас.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти ва шахснинг уни содир этишда айбдорлиги тўғрисида далолат берувчи ҳолатларни исботлаш мажбурияти солиқ органларининг зиммасига юклатилади.

Учинчи қоида: Муддат ўтиб кетганида жавобгарликка тортиш мумкин эмас
Шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қуйидаги ҳолатларда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
👉 солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
👉 солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда шахснинг айби мавжуд эмаслиги;
👉солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетганда.

Яқинларизга юбориш эсдан чиқмасин
Каналга уланиш👇��👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_
shavkat 👈
04/12/2025, 11:32
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/836
Савол: Фақат ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш мажбурийми, ишончнома ва шартномани электрон шаклда расмийлаштириш мажбурий эмасми. Ёки қонуний бўлиши учун иккаласини ҳам электрон шаклда расмийлаштиришимиз керакми?

Солиқ Кодексининг 47-моддасига кўра Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Шартномаларни қоғоз шаклда расмийлаштиришга ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. 4-сон БҲМСга кўра хўжалик юритувчи себъектларга ишончномаларни электрон расмийлаштириш мажбурияти юкланмаган. Ишончномаларни электрон шаклда талаб қилаётган айрим мол етказиб берувчилар нотўғри талаб қўймоқда. Сизга қоғоз шаклда ишончнома бериш қулай бўлса, ушбу талабни рад этиб, қоғоз шаклида ишончнома расмийлаштиришга ҳақлисиз. Бухгалтер танишларга юбориб қўямиз Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/12/2025, 09:47
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/835
↗️ Менга ногиронлик пенсияси тайинланди. Мен расмий ишлашни ҳам бошладим. Қанча вақтдан сўнг пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун мурожаат қилсам бўлади?

🧑🏻‍🦽Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг фуқаро ишлашни бошласа, пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб берилади.

🔔 Мисол учун, фуқаро унга ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг ишлашни бошлади ва 2 йил давомида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлди. Энди фуқаро пенсиясини қайта ҳисоблатиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

🔴 Эслатиб ўтамиз, ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот олиш тизимида мавжуд бўлмаса, ушбу маълумотларни қоғоз шаклда ҳам тақдим этишлари мумкин.

❗️ Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида кўриниши учун фуқаролар ўз иш берувчиларидан керакли маълумотларни my.mehnat.uz тизимига киритишни талаб килишлари мумкин Каналга уланиш��👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyano
v_shavkat 👈
04/12/2025, 08:18
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/834
📖 Ҳаётингиздан кетганларга ачинманг!
Чунки ўша кетганларнинг ўрнига албатта янгилари келади. Кетганларнинг ўрнини бошқалари тўлдиради. Бир қараганда эшитилиши хунук бўлсада, айнан шундай алмашиш услубида атрофингиздагиларнинг самимийлиги синалади.
Чин ва сохталар тоифаланади. Доимий ва вақтинчалар сараланади.

Зеро, бир нарсани унутмангки, АСЛ ДЎСТ ҳеч қачон кетмайди!
Сизни тарк этишни лозим топганлар эса икки дунёда сизга ДЎСТ бўлмайди.
Айни яшаётган пайтингизни имкон деб билинг ва у билан машғул бўлинг. Ўтмиш учун қайғурманг, келажакдан эса хавотирланманг...

Биз учун бугун яна қуёшли тонг, тоза ҳаводан нафас олиш неъмати ва ҳаётимизни яхши амаллар билан тўлдириш имкони бор...

Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик...
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavka
t
04/12/2025, 05:07
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/832
Дарахт яхши мева бериши учун, уни бутайдилар, Аллоҳ ҳам сени ҳаётингни тўғрилаш учун, баъзи бир нарсалардан воз кечишинг кераклагини сенга синовлар орқали кўрсатиб қўяди...

Ҳаммаси яхшиликка, ҳеч нима ёмонликка эмас, сен фақат ишорани тўғри тушунсанг бўлди...

Аллоҳ сен истаганни эмас, сенга керакли нарсани қаршингга қўядида, қани бор ол дейди...

Бу дунё тиконзор, бу дунёнинг яхши нарсалари, бахти, тиконлар орасидаги гуллар, уларни териш учун тиконзорга киришинг керак...

Бўлмаса гулларни териб ололмайсан!!!
Жонинг оғрийди, оёқларинг қонга ботади, лекин ўша тераётган гулларингдаги хайр ва барокатлар сенга бу оғриқлар, бу қонашлар учун энг гўзал тўлов бўлади!! Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/12/2025, 04:38
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/831
Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..

Мирзо КЕНЖАБЕК
04/11/2025, 20:15
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/830
⚡️Eндиликда ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳам аттестациядан ўтказилади

Бу борада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг “Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи тасдиқланди.

Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари 2025-йил 21–25-апрель кунлари аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрларини тест синовларидан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

➖Педагог кадрлар учун малака синовлари тест шаклида ташкил этилади ҳамда тест синовлари марказлашган ҳолда компьютерларда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади;

➖Тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш ва назорат қилиш қуйидаги йўриқнома (https://api-portal.gov.uz/uploads/7/2025/04/11/f83c6299-ed83-88c0-0931-2e51d4fd786a_media_.pdf)га мувофиқ амалга оширилади;

➖Аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ёки вазирликнинг расмий электрон почтаси (педапелляция@edu.uz) орқали ариза (шикоят) беришлари мумкин.

✅ 2025-йил 15-апрелга қадар педагог кадрларга тест синовларида иштирок этишлари учун рухсатномани pedagog.edu.uz платформаси орқали юклаб олиш имконияти яратилади.

📝Тест синови жараёнларини тест синовлари ўтказиладиган муассасаларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн трансляция қилиш йўлга қўйилади.

📝Тест синовлари онлайн тест синовлари платформаси (test.bimm.uz) орқали ўтказилади (https://t.me/eduuz/32491). Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_s
havkat 👈
04/11/2025, 18:00
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/829
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

ЎРҚ-1055-сон (10.04.2025 й.) қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):

➖ БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

➖ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
04/11/2025, 15:21
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/828
04/11/2025, 14:53
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/827
🤔Ҳикматлар

🟣Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди»лар билан ўт­казган кишининг умри энг қисқа умр бўлади.

* * *
🟣Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тезда йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, ҳой-ҳаваслардан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.

Нажмиддин Кубро

* * *
🟣Дунё дўстлигига берма хотир ҳеч,
Кекдан ўзга ундан бўлмас зоҳир ҳеч.
Юз йил яшасанг ҳам, ўлим келади,
Юз мулкни олсанг ҳам, бўлур охир ҳеч.

Паҳлавон Маҳмуд

* * *
🟣Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг розилигини ўйла. Акс ҳолда, қилган ишларингнинг ҳаммаси зое кетади.

Имом Замахшарий

📖 "Ҳидоят" журналидан
04/11/2025, 14:51
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/826
Ўзингизда йўқ нарсалар ҳақида фикр қилманг! Балки, ўзингизда бор нарсалар ҳақида фикр юритинг! Чунки, сизда бор нарсалар бу Аллоҳнинг неъмати ва фазлидир. Сизда йўқ нарсалар эса Аллоҳнинг ҳикматидир.

Кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/11/2025, 10:55
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/825
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қанчага ўзгарган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37,7 млн кишини ташкил этган.

Аҳоли сони йил бошига нисбатан 154,6 минг кишига кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 2 035,1 минг киши;

Андижон вилояти – 3 474,1 минг киши;

Бухоро вилояти – 2 082,8 минг киши;

Жиззах вилояти – 1 544,3 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3 656 минг киши;

Навоий вилояти – 1 099,2 минг киши;

Наманган вилояти – 3 144,8 минг киши;

Самарқанд вилояти – 4 315,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2 959,8 минг киши;

Сирдарё вилояти – 934,5 минг киши;

Тошкент вилояти – 3 121,5 минг киши;

Фарғона вилояти – 4 162,3 минг киши;

Хоразм вилояти – 2 039,6 минг киши;

Тошкент шаҳри – 3 128,5 минг киши. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/11/2025, 07:06
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/824
Савол: Корхонамизда фаолият юритаётган ходимимиз (эркак) киши 401-моддага асосан 12 ёшга тўлмаган иккита фарзанди борлиги учун 4 кундан иборат қўшимча таътилни меҳнат таътилига қўшиб беришимизни сўраб мурожаат қилди. Ходимни аёли хеч каерда ишламайди деган эди, аммо хотини ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатда турар экан.

МК 401-моддасига кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календар кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Ушбу кафолатдан ота фойдаланмоқчи бўлсачи❓ Бу ҳолатда МК 410-моддасига мурожаат қиламиз.

МК 410-моддасига кўра, ушбу Кодексда боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак.

Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун 45-моддасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар ишсиз деб эътироф этилмайди. Айримлар мана шу қоидадан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар ишсиз эмас, ишлайдиган шахс деб ҳисоблашлари мумкин.

МК 410-моддаси 2-қисмидаги “ишламаса ва ишласа” жумлаларини таҳлил қиламиз. Эътибор беринг, “Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса” дейилмоқда. МК 11-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши: ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларга;
якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Яъни Меҳнат кодексидаги кафолатлар ходимга нисбатан татбиқ қилинади. МК 19-моддасига кўра, меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлган, ушбу Кодексда белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ходимлар бўлиши мумкин.

Яъни ишласа деганда, иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган шахс яъни ходим назарда тутилмоқда. Ўзини ўзи банд қилган шахс эса ходим ҳисобланмайди. Батафсил: https://t.me/mehnathuquqi/9409

МК 237-моддасига кўра, 401-моддада назарда тутилган 4 кун таътил ижтимоий таътил ҳисобланади. МК 236-моддасига кўра, ижтимоий таътил ходимга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун эмас, балки ижтимоий мақсадлар учун, масалан болани парваришлаш учун берилади.

❌ Агар боланинг онаси ўзини ўзи банд қилган бўлсада, боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса отага МК 401-моддасидаги кафолат яъни 4 календар кун таътил берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/11/2025, 07:04
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/823
Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!

Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!

Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!

Алҳамдулиллaҳ соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!

Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун хайрли бўлсин! Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/11/2025, 05:47
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/822
“Сен ўйлайсанки гўзал кунлар келади дебми? Гўзал кунлар сенга келмайди cен уларга борасан”.

✍️Жалолиддин Румий
04/10/2025, 19:30
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/821
Эндиликда кадрлар бўлимлари раҳбарлари ҳам аттестациядан ўтади — янги тартиб жорий этилди!

Ҳукуматнинг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сонли қарорига асосан, 2025 йил 1 майдан бошлаб:

Республика ва маҳаллий ҳокимият органларида кадрлар (инсон ресурслари) билан ишлаш тизими Махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади.

Ҳар бир давлат органидаги кадрлар бўлими раҳбарлари аттестация (баҳолаш) жараёнидан ўтишлари шарт бўлади.

“Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари тўғрисида”ги намунавий Низом тасдиқланди. Унда бу бўлимларнинг вазифалари, фаолияти тартиби ва раҳбарларга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.

Кадрлар бўлими раҳбари лавозимига қоида тариқасида қуйидаги талабларга эга бўлган шахслар тайинланади:
▪️Олий маълумотли;
▪️Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга;
▪️Кадрлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар билан ишлаш бўйича билимли мутахассис. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/10/2025, 18:10
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/820
Ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда қандай имтиёзлар бор?

Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:

1️⃣ Ногиронлиги бўлган фарзандини 8 ёшгача тарбия қилган онага пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига фарзандига қараган даври қўшиб ҳисобланади.

💬 Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирда қўшиб ҳисобланади.

2️⃣ Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇�
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sh
avkat 👈
04/10/2025, 18:06
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/819
Савол: Ассалому алайкум, яхшимисила? Бола парвариш таътилидаги ходим уз ишига келди. Унинг урнига вактинча ишлаетган ходим билан мехнат шартномасини тугатдик (158-модда). Окончательный расчет бердик. Бушаетган ходим 173-модда буйича ишдан бушаш напакасини талаб килябди. Шу тугрими?

❌ Нотўғри. Сабаби МК 173-моддасига кўра, ишдан бўшатиш нафақаси ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир.

⚠️ Демак, эътибор беринг, ишдан бўшатиш нафақаси меҳнат шартномаси ҳар қандай асосга кўра бекор қилинганда тўланмас экан. Шартнома алоҳида асосларга кўра бекор қилинса, масалан, ходим қисқаришга тушиб бўшаса, соғлиғи тўғри келмай 143 ёки 168-модда 1-қисми 5-банди билан бўшаса ва 173-моддада кўрсатилган бошқа ҳолатларда тўланади.

❌ Агар меҳнат шартномаси масалан 157, 158, 160-моддалар билана бекор қилинса ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

МК 172-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:
охиригача олинмаган иш ҳақини;
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

МК 234-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

✅ Лекин меҳнат шартномаси ҳар қандай асосга кўра бекор қилинганда (ҳаттоки ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан (161.2.4 ёки 161.2.5) ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаб берилади.

❌ Бироқ ишдан бўшатиш нафақаси эса МК 173-моддасида кўрсатилган ҳолатлардагина тўлаб берилади! Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/10/2025, 15:01
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/818
Савол: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ вақтида намоз ўқиш тақиқландими❓

Ўзбекистон Республикасининг 29.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1008-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун 03.01.2025 йилда кучга кирди https://lex.uz/docs/-7242584

❌ Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқейи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

❌ Шунигдек, киритилаётган ўзгаришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари, божхона органлари ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ҳарбий хизматчиларининг, ходимларининг, ишчилари ва хизматчилари хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга ҳақли эмас, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг 05.07.2021 йилдаги ЎРҚ-699-сон “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун 9-моддасида (Диний расм-русумлар ва маросимлар) “диний расм-русумлар ва маросимлар” тушунчасига конкрет жавоб берилмаган https://lex.uz/docs/-5491534

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14.09.2019 йилдаги 2736-ИИИ-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорига 1-илова “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги” Низомда ҳам “диний расм-русумлар ва маросимлар” тушунчасига аниқ жавоб берилмаган.

Низомда “Чарлар”, “ақиқа маросими”, “мучал тўйи”, “қиз мажлис”, “куёв чақириқ”, ҳайитда “келин кўриш” каби маросимлар санаб ўтилган.
Шунингдек низомда “келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” каби расм-русумлар санаб ўтилган.

Бундан ташқари Низомда дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирлар (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмаслиги белгиланган

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “маросим” сўзига қуйидагича изоҳ берилган: Диний ёки анъанавий урф-одатлар муносабати билан ўтказиладиган тадбир, йиғин. Диний маросимлар. Тўй маросими. Дафн маросими. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/10/2025, 10:09
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/817
УНУТМА!

Сен дунёга яланғоч келдинг ва худди шундай яланғоч кетасан.

Дунёга келганингда кучсиз эдинг ва кетаётганингда ҳам кучсиз бўласан.

Туғилганингда ҳеч вақосиз эдинг, кетаётганингда ҳам ҳеч вақосиз кетасан.

Туғилганингда ювиб-ўраб қўйишади, ўлганингда худди шундай.

Бу бизнинг ҳаётимиз!

Унақада нима учун бизда бунча нафрат, кибр, ғазаб ва худбинлик мужассам?!

Ердаги бизнинг вақтимиз чегараланган. Шунинг учун ушбу бойликни ақл билан сарфланг.

Яхши ишлар қилинг ва яқинларингизнинг қадрига етинг!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/10/2025, 08:50
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/816
Ходим касаллик варақасида бўлган вақтда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми❓

Савол: Ассалом устоз, битта саволим бор эди, А ходим декретдан ишга кайтяпди, Б ходим (вактинча олинган)касаллик варакасида, Б ходимни 158 модда билан бушатаверсак буладими?

❌ Амалиётда касаллик варақасидаги ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас деган нотўғри тасаввур шаклланиб қолган.

⚠️ Аслида, МК 163-моддасига кўра, ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади (ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилиши бундан мустасно).

Демак, ходимни касаллик даврида иш берувчи ташаббуси яъни МК 161-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас экан.

✅ Бошқа асослар билан, масалан, МК 157, 158, 160-моддалари билан ва бошқа асослар билан ходим болничний пайтида ҳам шартномани бекор қилиш мумкин.

Саволдаги ҳолатда, А.ходим декретдан ишга қайтяпти, Б. ходим эса касал. МК 158-моддаси 3-қисмига кўра, иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Демак, А. ходим қайтса, Б. ходим билан у гарчи болничнийда бўлсада, меҳнат шартномаси МК 158-моддасига кўра яъни муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилинади. Б.ходимни камида 3 кун олдин ёзма огоҳлантириш шарт эмас, чунки иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳолларда камида уч календар кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шарт эмас.

Агар ходим болничнийдан қайтса, кейин шартномани бекор қилсамчи дейдиган кадровиклар диққатига, МК 158-моддаси 2-қисмига кўра, агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан бирортаси ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

⚠️Диққат! 2024-йил 31-майдаги ВМҚ 314-сон қарорга 1-илова 9-бандига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/10/2025, 05:48
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/815
Repost
78
Инсон дунёга хеч нарсасиз
келади…
Кейин хамма нарсани орқасидан қувади..
Хамма нарсани қолдириб,
Ҳеч нарсасиз кетади.
Охирида эса хамма нарса учун жавоб беради! Яқинларимизга жўнатиб қўямиз https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/10/2025, 04:01
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/814
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!

Мирзо КЕНЖАБЕК https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/10/2025, 03:18
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/813
🤲🏻Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин.
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_s
havkat 👈
04/10/2025, 03:08
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/812
❗️Тергов судьялари фаолияти бўйича амалий-ўқув қўлланма тайёрланибди

Қўлланма тергов судьялари, судьялар ва суд ходимлари, шунингдек, юридик соҳада фаолият юритаётган мутахассислар учун мўлжалланган. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/09/2025, 20:39
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/811
Дунёда сир борки, сочма-соч дунё,
Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё.
Азал орифларнинг кўзи ўнгида
Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё!
04/09/2025, 18:58
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/809
унутма, инсон дунёларга ҳоким бўлар лекин, ҳар доим кичкинагина қалбга асирдир.

Румий
04/09/2025, 17:59
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/808
Repost
148
Бургут ва бургутча

Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди:

– Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман.

– Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан...!
Каналга уланиш👇👇👇

👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/09/2025, 13:35
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/807
Счет-фактура маҳсулот сотилган пайтда расмийлаштирилиши керак, кейинги ойнинг 10-санасигача эмас.

Аксарият ҳолларда маҳсулот сотилган ёки хизматлар кўрсатилганда, счет-фактура ўша пайтда эмас, кейинги ойга ўтиб, лекин ўтган ой санаси билан расмийлаштирилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кейинги ойнинг 10-санасигача фактура жўнатса бўлади деган фикр нотўғри фикрдир. БҲМС №2га (https://lex.uz/uz/docs/7051181#7057799) асосан даромад харидор мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда тан олинади. ВМнинг 489-сонли қарорида (https://lex.uz/ru/docs/4948595#4950016) ҳам ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади дейилган. Яъни, фактурани товар ёки хизмат сотилган пайтда расмийлаштириш керак. Қарорнинг 2-илова 6-бандида (Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади.
Бунда, ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади.)ойда бир марта фактура расмийлаштириладиган ҳолатлар келтириб ўтилган. Бухгалтерия қоидаси шундай.

Каналга уланиш
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/09/2025, 13:17
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/806
04/09/2025, 12:37
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/805
Савол: Хусусий корхонани товар моддий бойликлари билан сотиб олмоқчиман, расмийлаштириш тартибини тушунтиринг.

Каналга уланиш
https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat
04/09/2025, 07:29
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/804
❗️Эндиликда Ўзбошимчалик билан қурилган қурилиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 1050-сонли Қонунга мувофиқ, эндиликда белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонун мазмун-моҳиятини инспекция ходимларига етказиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида ходимлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Zoom платформаси орқали эса ҳудудий инспекция ходимларининг иштироки таъминланди. Семинар давомида янги ҳуқуқий нормалар, уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳамда масъул шахслар зиммасидаги вазифалар атрофлича тушунтирилди.

Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигини кафолатлаш, шунингдек, қонуний асосга эга бўлмаган қурилиш ишларининг олдини олишдир.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_sha
vkat 👈
04/09/2025, 06:53
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/803
СОҲИБҚИРОН

Одамзод нафсининг даъво шаштлари –
Оламни бузгувчи не кибру ҳаво!
Қўйсанг, ўлганда ҳам дунё шоҳлари
Ер ости мулкини айлайди даъво!

Дунёни ҳайратга солгувчи урфон –
Тавозуъ не асрор, нечук қоида? –
Амир Темур каби шавкатли султон
Ётар Самарқандда – Пирнинг пойида.

Ким ҳаёт фаслида ўлимдан огоҳ?
Қайси шоҳ фикрати шоҳликдан йироқ?
Билди: ер устида шоҳлик қилур шоҳ,
Билди: ер остида – синиқлик, сўроқ.

Билди: ҳукмдорлик – дунёда оний,
Охират мулкининг шаҳаншоҳи – Ҳақ!..
Мажозий шоҳларнинг остони – фоний,
Мажозий шоҳларниннг ҳақлиги ноҳақ!

Жаҳон ибрат олур хоксор Амирдан:
Ғолибийят сиррин ким англади чин?
Амир муршидига боғланиб дилдан,
Пирнинг амри ила юритмиш ҳукмин.

Дунёю охират йўлида ҳамроҳ –
Мир Саййид Барака – ул муршиди хос.
Қай султонга насиб бўлмиш, баногоҳ,
Тугал таслимият, итоат, ихлос?!

Мангу ҳаёт фикри – не буюк ғоя!..
Бандалик мақомин пеш тутиб ҳар он,
Ўлсам, Пир пойига дафн этинг, дея
Васият айламиш Мир Соҳибқирон.

Пирнинг оёғида ётмоқ бу недир? –
Чексиз Ҳақ қудратин жондан ҳис этмоқ!
Бу улуғ тавозуъ, хавфу ражодир,
Шафоъат онига синиқ ўз тутмоқ...

Фахр эмас, шоҳларни Амир енгса гар,
Лекин азизларни айламиш эъзоз:
Валийлар ёдгорин кафтида тутар
Туркистон, Самарқанд, Тошканду Шероз.

Салтанат зимнида бўлмас мудом ҳақ,
Лекин жаҳон билур, шоҳид одамзод:
Қуръон ҳурматидан Амир мустаҳақ
Ғанимни ўлимдан айламиш озод.

“Ўлсам, Пир пойига дафн этинг!” – На сир? –
Васият – барқарор, ижро – бегумон.
Етар, олти иқлим подшоҳин охир
Пирнинг оёғида дафн этди замон.

Бандалик рутбаси ғолиб келди бот,
Сағона яширди шонли лошини.
Чексиз шавкат билан соҳибқирон зот
Пирнинг оёғига қўйди бошини...

1997

Мирзо Кенжабек
04/09/2025, 04:44
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/802
Дунёга оптимист нигоҳи-ла боқинг.
Зеро, фақат Аллоҳ Таоло хоҳлаган нарсаларгина содир бўлади. Очиқ қалб билан қувноқ, хушчақчақ бўлинг. Атрофингиздаги дунё кенг. Сиз учун барча йўллар очиқ... Бу, албатта, иноятдир...
Каналга уланиш👇
� https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/09/2025, 03:54
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/801
Ассалому алайкум азизларим!

Яна тун ўтдию,  яна тонг отди...
Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди...

Берилди сиз учун яна бир имкон...
Ризқингизга очиқ яна дастурхон...

Шукр этинг,  танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...

Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...

Кафтингизда дуо,  тилларда зикр,
Ақлингиз жойида,  қиляпсиз фикр...

Дўстим,  эрта нима бўлади билмам...
Бугунни йўқотиб унга шошилмам...

Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида,
Турибмиз-яхши кун,  яхши ойида...

Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф...
Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф...

Дўстга зор бўлмайлик,  душманларга хор...
Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор...
Муаллифдан Аллох рози булсин.
04/09/2025, 03:50
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/800
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолияти
самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги Қарори билан танишинг Каналга уланиш 👉 https://t.me/advokat_mavlyanov_shavkat 👈
04/08/2025, 20:19
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/799
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги ПФ–42-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди.
👉қўриқлаш фаолияти соҳасини мувофиқлаштириш;
👉шартнома асосида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва
бошқа объектларни, таълим муассасаларини, жисмоний ва юридик
шахсларнинг мол-мулкини, объектларини, жисмоний шахсларни қўриқлаш;
👉хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик,
консуллик ваколатхоналарини қўриқлаш;
жамоат жойларида жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш,
юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш
бўйича қўриқлаш-патруллик хизматларини кўрсатиш;
👉ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши
курашишда ички ишлар органлари соҳавий хизматларига кўмаклашиш;
👉қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида
ягона техник сиёсатни юритиш, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахбороткоммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.
қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат-ўтказиш
режимларини амалга ошириш ҳамда жамоат тартибини сақлаш,
ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
https://t.me/advokat_mavlyanov_sh
avkat
04/08/2025, 20:15
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/798
МАВЛОНОДАН ИНЖУЛАР!!!

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:
Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
04/08/2025, 19:33
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/797
Баъзилар сен билан алоқани узса ғам чекма! Эҳтимол, қайси бир тунда «Қазои қадаримга битилган ёмонликни мендан даф қил» деган дуоинг ижобат бўлгандир?
04/08/2025, 18:26
t.me/advokat_mavlyanov_shavkat/796
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria