✅Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда
АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Соатмурод Қулмирзаев иштирокида ўтказилган
брифингда "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида маълумот берилди:
📌Шунингдек,
1️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.
2️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан:
🔷суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
🔷қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
3️⃣Янги институт жорий этилмоқда - суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини ўрганиш, суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин қишлоқ хўжалиги суғуртаси объектини кўздан кечири, қишлоқ хўжалиги суғуртадаги йўқотишларни баҳолаш, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Агрономлар ва ветеринарлар мустақил экспертлар бўлиши мумкин.
4️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиланмоқда;
🔷Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, воситачилар ва мустақил экспертлар қишлоқ хўжалиги суғуртасининг субъектлари ҳисобланади.
5️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлашидан фойдаланганда, етиштириладиган маҳсулотларни нобуд бўлишидан суғурта қилдириши шартлиги белгиланмоқда.
✍️
БатафсилTelegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Медиабанк