Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
0.96%
ER (week)
27.49%
ERR (week)

Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар

Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 53 results
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
30
3.3 k
Бундай [нозик] вазиятларда «дежурний» муносабат билдирувчи расмийларнинг лавозими гарчи юқори бўлмасада, муносабат билдирганининг ўзига дўппини осмонга отадиган жиҳати бор. Сабаби улар ҳеч қачон «тепа» билан келишмасдан туриб, уларнинг рухсатини олмасдан ўзича муносабат билдирмайди. Рухсат берилади ва сўнг улар тилган киради. «Дежурний состав» нима деётганига қараб, улардан юқорида турувчиларнинг кайфиятини билиш мумкин.

@xojayinuz
04/25/2025, 10:46
t.me/xojayinuz/3747
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
110
4.6 k
Солиқ қўмитаси раисининг яқинларига тегишли боғчада болалар мунтазам равишда калтаклаб келинган

Жорий йил февраль ойида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Танзиландия» номли хусусий боғчада болалар мунтазам равишда калтаклаб келингани ҳақида хабар тарқалганди. Бунинг ортидан «ишни босди-босди қилишаётгани» айтилди.

Бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги текширув ўтказиб, қўпол камчиликлар учун боғчанинг лицензиясини бекор қилиш мақсадида судга мурожаат қилди. Вазирлик судда ютди, боғча эса апелляция киритди ва бунда ҳам ютқазди.

Давлат реестрига кўра, «Танзиландия» («YUKSALISH CONSTRUCTION» НТМ)нинг уч нафар таъсисчиси бор: Кудбиева Максуда Муталиповна (66%), Каршиева Мухиба Исроиловна (27%), Турсунова Дилрабо Давлатбой қизи (7%).

Таъсисчилардан бири ва боғча директори — Турсунова Д.Д. солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг синглиси ҳисобланади. Кудбиева М.М. ҳам бегона эмас.

@xojayinuz
04/24/2025, 15:22
t.me/xojayinuz/3746
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
369
7.1 k
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров уни кутиб олишга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан қучоқлашиб кўришишни истамади.

Саидов ўзича қанақадир яқинликни ифодалашга уриниб, Лавров кабиларга ялтоқланмасдан расмий протоколга амал қилишни ўрганиши керак.

@xojayinuz
04/23/2025, 18:59
t.me/xojayinuz/3745
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
91
5.4 k
Гулнора Каримова озодликка чиққани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Ҳалиям қамоқда.

Лекин яқинда у 21-сонли жазони ўташ колониясидан 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.

@xojayinuz
04/23/2025, 11:07
t.me/xojayinuz/3744
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
9
3.1 k
«OCCRP» журналистлари қўшни Қирғизистонда қурилаётганган, битганидан кейин Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиши кутилаётган стадионнинг қурувчиси президент Садир Жапаров ва унинг оиласига алоқадор эканини аниқлашибди.

Қирғизистон ҳукумати стадион 2026 йилда, яъни 2031 йилда бўладиган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги ўйинларига қадар қуриб битказилишини маълум қилган. Мезбонлик учун Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ариза топширган.

@xojayinuz
04/19/2025, 10:32
t.me/xojayinuz/3743
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
108
3.8 k
Схема

Шартли равишда банк номи «А» деб олинмоқда.

«А» банк бирор хизмат учун тендер эълон қилади. Қиймати, масалан, 8 млрд сўм. Йўқ, бу боши эмас, энг охири, мева пишган жойи, аслида.

Демак, бошидан.

«А» банк «зампреди» ўзига яқин фирма эгаси билан келишади. Қанча суммалик тендер чиқишию, ундан қанчаси «узатилиши» кераклиги аниқ қилинади.

Илк иш ўхшади. Пулни босиб олишди. Йил чиройли тугайди, фақат бу тендердаги рақобатга зид ҳолатлар ҳақидаги жамоатчиликка эълон қилинган хабарлар ҳисобга олинмаганда.

Энди янги йилдаги тендерни янада «тозароқ» қилиш учун бошқа режа тузишга тўғри келади.

Тендер эълон қилингунча бир неча ой бор, бунинг устига эски тендер ҳали тўлиқ «еб бўлинмаган», лекин шубҳа уйғотмаслик учун вақт борида янги фирма очиб қўйилади.

Баҳор ойларида, масалан, 8 млрд сўмлик тендер эълон қилинади. Буни ҳалиги янги очилган фирма «қўлга киритади». Яъни шунда «А» банкнинг 8 млрд сўмлик тендерини 9 ойлик фирма ютиб кетади.

Янада ишонарли чиқиши учун бу тендерда рақиб сифатида олдинги йили худди шу мақсадда ўтказилган тендерни ютган фирма ҳам қатнашиб беради. Аслида, ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бир чўнтакка қарашли бўлади.

Юридик томонлама шу даражада тозза иш қилинадики, «прокси» номлар ишлатилади. 19-20 ёшли йигитчалар таъсисчи ва директор қилиб танланади.

Бу битта ҳолатда шундай. Тағин ҳамма банклар ва раис ўринбосарлари биздан хафа бўлиб юришмасин. Ўша «айрим»лар ҳеч кимдан қўрқмайди, чунки кимдир текширмаслигини, текширса қўлидан ҳеч нима келмаслигини яхши билишади.

Яна бир гап: ҳамма нарса келишилиб, тендерда иштирок этиш шартларидан бири ўлароқ кўрсатилган «Иштирокчи оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак» деган жойи келишилмай қолгани чатоқ бўлибди.

Шўринг қурғур 9 ойлик ғолиб фирма шоша-пиша тендер тугашидан 3 кун олдин ОАВ гувоҳномасини олибди. АОКА эса ҳали йўқ сайтга ОАВ гувоҳномасини бериб қўяверган. Фақатгина домен олинган, холос. Сайтнинг ўзи эса ҳали мавжуд эмас.

@xojayinuz
04/16/2025, 15:15
t.me/xojayinuz/3742
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
44
3.8 k
Монопол мавқейидаги «Payme»да янги махинация

«Payme» иловасида мониторинг хизмати учун ойлик тўлов 2 000 сўмни ташкил этар эди. Бироқ 15 апрель куни илова фойдаланувчиларга билдиришнома юбориб, 16 апрелдан тарифга ўзгартириш киритилгани, эндиликда бу хизмат нархи 4 990 сўм бўлганини маълум қилган.

Тариф нархи 2,5 баравар қимматлагани ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш юборганлар нима учун бу ўзгариш амалга оширилганига изоҳ бермаган. Бугундан ошган нархда тўлов ечиб олинмоқда.

Жорий йил январь ойида Рақобат қўмитаси томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори, деб эътироф этилганди.

«TBC Bank»га ўтган бу илова ўйин қоидасини хоҳлаганда ўзгартириши, ўзгартирибам бу ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш беришига тайинли изоҳ бормикан?

@xojayinuz
04/16/2025, 12:06
t.me/xojayinuz/3741
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
150
5.1 k
Отабек Бакиров «Инфинбанк» кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

«Инфинбанк» асосий акциядори (56,42%) Маматджанов Фарход Фахриддинович ўз хоҳишига кўра «Инфибанк» кузатув кенгаши аъзолигини тарк этди. Унинг ўрнига иқтисодчи Бакиров Отабек Орифович сайланди.

@xojayinuz
04/15/2025, 15:30
t.me/xojayinuz/3740
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
68
4.8 k
«AUTODOC» and «SSD»: янги тафсилотлар

Йўл ҳаракати жарималари ҳақида маълумот бериш бўйича эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган «Safe Road» иловаси «Play Market»да «SSD SOFTWARE SOLUTIONS» номидан тақдим этилган. Олдинги постда илова «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан чиқарилгани ҳақида сўз борганди.

«SSD SOFTWARE SOLUTIONS» ёки «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ

Қидирув тизимлари орқали текширганда, «SSD» ортидан «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ келиб чиқади. Ушбу корхонада 2013 йил 26 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 4,6 млрд сўм. Директори Ғофуров Эъзоз Каримович ҳисобланади. Таъсисчилари сифатида Байметов Ровшан Камалович (40%), Ғофуров Эъзоз Каримович (30%) ва Хан Алексей Русланович (30%) кўрсатилган.

Ушбу корхона 2022 йилда Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ўтказган «E-MUHOKAMA» Комплекс ахборот тизими яратиш бўйича тендерда ғолиб бўлган (548 млн сўм). 2023 йилда ИИВнинг «E-HIMOYA» мобил иловасини яратиш бўйича ўтказган тендер ғолиби бўлган (1 млрд 540 млн сўм). 2023 йил ИИВнинг «E-PATRUL» ахборот тизимини яратиш бўйича ўтказган тендерида ғолиб бўлган (1,5 млрд сўм). 2023 йил ИИВнинг криминалистика бўйича ўтказган яна бир тендери ғолиби бўлган (1 млрд 550 млн сўм). 2024 йилда ИИВнинг «NarkoUz» платформасини яратиш бўйича ўтказган тендерида ғолиб бўлган (1 млрд 440 млн сўм).

Демак, очиқ маълумотлар таҳлил қилинса, «AUTODOC» МЧЖ ва «SMART SOFT DEVELOPMENT» МЧЖ ўзаро аффилланган бўлиши мумкин. Тендерлар ҳақидаги маълумотлардан эса ИИВнинг қатор платформалари яратувчиси ҳисобланган корхона энди йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот берувчи платформанинг ҳам эгаси экани ойдинлашади.

Шахсларга чуқурлашилмади. Очиқ манбалардаги «прокси» шахсларнинг номини зикр қилиш билан чекланилди.

@xojayinuz
04/14/2025, 17:08
t.me/xojayinuz/3739
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
187
7.6 k
«Road24» and «Safe Road»: eks-эклюзив ҳуқуқ эгаси ким эдию, янгиси ким?

Кутилмаганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Road24» иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани, эндиликда «Safe Road» иловасидан фойдаланишни тавсия қилиб, эълон жойлади.

Иловалар кимга тегишли?

1. «Road24». Ушбу илованинг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси «Kash App» МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90% улушига Хасанова Наима Мухаммаджоновна, қолган 10% улушга эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади.

2. «Safe Road». Жарималар ҳақида маълумот бериш бўйича янги эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган мазкур илованинг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлсада, «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан илова тақдим этилган.

Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100% улуш билан таъсисчиси Каримов Билол Баҳодир ўғли ҳисобланади. Шунингдек, у «ORIENT IT» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир.

Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам қизиқ кўринди: «ORIENT IT» МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендерни ютган.

Жарималар ҳақида маълумот беришни бемалол эксклюзив ҳуқуқ, деб аташ мумкин. Чунки бу имкониятдан фойдаланишга барчага ҳам «доступ» берилмаган.

Ишлаб турган иловани даб-дурустдан «ўйиндан чиқариб», ўрнига янгисини тиқиштиришга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Рақобат муҳитини қолдириб, иккиси ҳам ишлайверса-чи? Бошқа иловаларга ҳам шундай «доступ» берилсачи? Ҳа, шунақа қилса ҳам бўлади. Банкларнинг иловалари, тўлов иловалари туппа-тузук ишлаб турибди, рақобат бор.

«Road24» иловаси расмий телеграм каналида жойланган постдаги «ЙХХ ва ИИВга келсак, давлат ташкилоти бўлиб ҳаммага тенг имкон бериш ўрнига дадаси кучли шунга йўл беради» деган жумлалар мавзуни янада қизиқ қилади.

@xojayinuz
04/14/2025, 14:19
t.me/xojayinuz/3738
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
54
4.0 k
Мусаев ўрнига Зоҳидов

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Мусаев Беҳзод Анварович «Микрокредитбанк» кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Унинг ўрнига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

@xojayinuz
04/10/2025, 10:18
t.me/xojayinuz/3737
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
274
6.2 k
Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланибди.

З.Низомиддинов ҳақида доим яхши гаплар айтилган. Туман ҳокими этиб тайинланиши эса ишончни оқлаш учун берилган яна бир имконият бўлса ажаб эмас.

@xojayinuz
04/07/2025, 15:13
t.me/xojayinuz/3736
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
63
2.3 k
Солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб пуллари хориж нашларида PR мақола чоп этишга ўтказиб берилди

Ислом цивилизацияси маркази яқинда нуфузли «CNN» нашрида бир нечта PR мақола чоп эттирди. Сўнгра «CNN»да шунақа нарса чоп этилибди» деган мазмундаги хабарни ўзбек медиасида айлантирди. Бунга тўлов қайси манбадан амалга оширилгани кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий ҳолат.

Очиқ жойлардаги манбаларнинг кўрсатишича:

1. Дубайдаги «Adspace Sales Corporation» реклама агентлигига қарийб 2 млрд ўтказиб берилган. Бу компания Ислом цивилизацияси марказининг PR мақолаларини «The Economist», «The Guardian», «Washington Post», «Nyu-York Times», «The Wall Street Journal» каби нуфузли нашрларда чоп этиши керак бўлган.

2. Англиядаги «FGR15 LTD TRADING AS BELGRAVE EUROPE» компаниясига эса 925 млн сўм ўтказиб берилган. Бу компания «Le Figaro», «La Reppublica» ва «ABC»да Ислом цивилизацияси марказининг PR мақолаларини чоп этиш мажбуриятини олган.

3. Рус оғалар ҳам эсдан чиқмабди. ООО «ТЕЛЕКОМПАНИЯ ДИВИ» компаниясига 775 млн сўм ўтказиб берилган.

Шартномалар билан юқорида келтирилган ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин.

@xojayinuz
04/06/2025, 20:04
t.me/xojayinuz/3735
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
86
4.5 k
Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқарув раиси Аннакличев Сахи Сапармухамедович ва «Infrasia Capital» компанияси бош директори Исаков Одилбек Рустамович «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланди.

@xojayinuz
04/02/2025, 15:55
t.me/xojayinuz/3734
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
36
4.5 k
«Қувасойцемент»нинг эгалари ўзгарганми?

myorg.uz сайтининг кўрсатишича, бугунги кунда «Қувасойцемент» АЖнинг 43,7% улушига «Onevizion Inc». ва 9,6% улушига «Afc. Af Limited» (бу компаниянинг кўп жойда улуши бор) эгалик қилмоқда. Мазкур сайтда маълумотлар 31.03.2025 санасида янгиланган. Бугунги кун ҳолатига актуал.*

Охирги марта 09.01.2024 санасида янгиланган orginfo.uz сайтидаги маълумотда эса «Қувасойцемент»нинг 30 фоизи «Raybird Limited», 30 фоизи «Rayblock limited», 29 фоизи «Rayeross limited», 1 фоизи «Ansher finance llр+Ansver investm»га ва қолган 10 фоизи эса жисмоний шахсларга тегишли эди. Бу маълумот бугунги кун ҳолатига актуал эмас.

Очиқ порталдаги ёпиқ ишлар. Бугун корпоратив ахборот ягона порталидан «Қувасойцемент» АЖнинг профили, эълонлари, муҳим фактлари ва бошқа барча очиқ маълумотлари ғойиб бўлди. Бунга КорпИнфо канали эътибор қаратгач яна пайдо бўлди.

Олдинги акциядорлар ичида «Onevizion Inc.»нинг «О»си йўқ эди. Шунда Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланган цемент заводнинг эгаси яна ўзгарганми? Ёки очиқ маълумотлар бу каби жиддий адашувга йўл қўймоқдами?

Улушларда баъзи номутаносибликлар бор.*

@xojayinuz
04/01/2025, 18:17
t.me/xojayinuz/3733
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
145
5.2 k
Россия ҳақидаги дадил нутқлар

«...Ҳар куни Москвага чопиб бориб, нима буюрасиз, деб сўраб юрадиган одамлар ҳозир ҳам бор, мен биламан...» — Ислом Каримов.

@xojayinuz
04/01/2025, 11:34
t.me/xojayinuz/3732
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
111
5.5 k
Сардор Умрзоқов Зомин туманига борибди. Қабристонлар зиёрат қилиниб, ўтганларнинг ҳақларига дуолар ўқилибди.

@xojayinuz
03/30/2025, 21:23
t.me/xojayinuz/3731
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
88
6.0 k
Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ хати билан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши раислигидан кетди. Унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Мирзамаҳмудовнинг ўрнини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Мустафаев Хуршед Бахтиёривич эгаллади.

@xojayinuz
03/24/2025, 15:42
t.me/xojayinuz/3730
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
201
6.4 k
Рустам Азимов ва ўғиллари.

@xojayinuz
03/23/2025, 21:20
t.me/xojayinuz/3729
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
71
3.5 k
«Сингапурлик инвесторлар» ёхуд «YANGI BANK»нинг эгалари

2023 йил 5 май куни Марказий банк «YANGI BANK» АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилгани ҳақида маълум қилган.

«YANGI BANK» АЖ (Ўзбекистон) → «YANGI-GROUP» МЧЖ ХК (Ўзбекистон) → «YANGI HOLDING» PTE. LTD. (Сингапур)

Давлат реестрига кўра, мазкур банкнинг 100% улуш билан таъсисчиси «YANGI-GROUP» МЧЖ ХК ҳисобланади. Ушбу МЧЖнинг ўзига эса 100% улуш билан Сингапурда рўйхатдан ўтган «YANGI HOLDING» PTE. LTD. эгалик қилади.

«YANGI HOLDING» PTE. LTD. 2019 йил 14 ноябрь куни Сингапурда рўйхатдан ўтган. Аввалги номи — «GRAMTON INVESTMENTS» PTE. LTD.

«YANGI BANK» АЖнинг таъсисчиси ҳисобланган «YANGI-GROUP» МЧЖ ХКнинг директори сифатида Амеркулов Одил Гайвиллаевич кўрсатилган. Мазкур МЧЖ билан боғлиқ маълумотлар оrginfo.uz сайтида охирги марта 28.07.2023 санасида янгиланган бўлиб, бу маълумот шу санагача актуал ҳисобланади.

Аммо маълумотларни тез-тез янгилаб борувчи бошқа очиқ платформаларга кўра, банк таъсисчиси ҳисобланган мазкур компания раҳбариятида яқинда ўзгариш юз берган ва бугунги кунда (21.03.2025 ҳолатига) ушбу компанияга Смирнов Тимофей Валентинович директорлик қилмоқда.

Қизиқ жойи шу ердан бошланади. Айни пайтда Тимофей Валентинович «SANOAT ENERGETIKA GURUHI ENERA» МЧЖ ҚКнинг ҳам директори ҳисобланади.

«SANOAT ENERGETIKA GURUHI ENERA» МЧЖ ҚКнинг 99,9995% улушига 2014 йил 16 июнда Кипрда рўйхатдан ўтган, офшор компания ҳисобланган «Belvor Holdings Ltd» эгалик қилади. Қолган 0,0005% улуш эса Фазилов Бахтиёр Шухратовичга тегишли.

Бундан ташқари, «ERIELL» GMBH ВАКОЛАТХОНАСИ вакиллик раҳбар ўринбосари Хусанов Азамат Гусейнович ва «SANOAT ENERGETIKA GURUHI ENERA» МЧЖ ҚК бош директори Смирнов Тимофей Валентинович «YANGI BANK» АЖ кузатув кенгаши аъзолари ҳисобланади.

Қисқача айтганда, «YANGI BANK» АЖнинг таъсисчиси ҳисобланган (илдизи Сингапурга боради) «YANGI-GROUP» МЧЖ ХКнинг директори Смирнов Тимофей Валентинович бир пайтнинг ўзида «SANOAT ENERGETIKA GURUHI ENERA» МЧЖ ҚКга ҳам (илдизи Кипрга боради) директорлик қилмоқда.

Қолганини сўз билан ёзишга эҳтиёж йўқ, ҳаммаси тушунарли бўлиши керак.

Маълумотларнинг барча-барчаси очиқ манбалардан олинди ва қизиқарли боғлиқлик бўлгани учунгина эълон қилинди.

@xojayinuz
03/22/2025, 09:07
t.me/xojayinuz/3728
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
37
3.8 k
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўйинида бош вазир Абдулла Арипов, президент ёрдамчиси Азиз Магрупов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спорт вазири Адҳам Икромов ва Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бошқа масъуллари терма жамоани стадиондан туриб қўллаб-қувватлабди.

@xojayinuz
03/21/2025, 11:30
t.me/xojayinuz/3727
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
37
3.8 k
Эркатойнинг отаси Бобоқул Шукуров жабрланган томоннинг овозини «ўчириш»ни 2000 долларга баҳолабди.

@xojayinuz
03/19/2025, 13:58
t.me/xojayinuz/3726
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
29
3.9 k
Журналист ва блогерлар номига доғ тушириб юрган «журналист» ва «блогер»лар

Ўзбек медиасини диққат билан кузатадиган закий кишилар бугунги вазиятни яхши билади. Соҳада кўплаб ҳалол ва виждонли инсонлар ишласа, орада «бирровчи» шантажчилар ҳам бўй кўрсатиб туради.

Буларнинг ўзига хос ишлаш схемалари бор. Энг кенг тарқалгани – йўқ жойдан негатив қўзғаб, «қачон шартнома таклиф қиларкан» деб кутиб ўтиришдан иборат. Тижорат банклари ва бошқа «пули бор» ташкилотлар уларнинг асосий ўлжаси ҳисобланади.

Масалан, 15 январ куни соат 14:19 да ана шундай канализация оқизиладиган расмий ОАВлардан бирида йирик давлат тижорат банки ҳақида танқидий материал эълон қилинди. Материал ўз йўлига, фақат ундаги келтирилган маълумотларнинг сабаблари аниқлаштирилмаган. Ана шу пост шу куннинг ўзида соат 15:27 да ўчириб ташланган.

Орадан 9 кун ўтиб, айни шу нашрда нишонга олинган ўша банкнинг рекламаси чоп этилди. Нима бўлгани тушунарлидир-а?

Тўғри, дунё тажрибаси билан қаралса, бу нормал ҳолат. Лекин дунё тажрибасида қайсидир ОАВ реклама учун пул олгач танқидий материалини ўчириш ёки овозини ўчириб туриш деган нарса ҳам йўқ.

Мутахассисларнинг айтишича, бугун ташкилотлар баъзи ҳолатларда ривожланиш ёки маркетингдан ҳам кўра, журналист маскасидаги баъзи шантажчиларнинг овозини ўчириш учун пул тўламоқда.

Қайси сайт, унга аффилланган шантаж телеграм каналлар кимлар – ҳаммаси ҳақида маълумот бор. Фақат мақсад уларнинг номини булғаш эмас, бу йўлдан қайтинглар, дейиш. Соҳадаги бошқа ҳалол инсонларнинг номига доғ тушириш, уларни ҳам ўзларингдек кўрсатиб қўйишдан тийилинглар.

Яқин тарихга назар ташланса, кимки бу йўлдан юрган бўлса, ҳаммаси тешиб чиқяпти.

@xojayinuz
03/18/2025, 14:14
t.me/xojayinuz/3725
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
222
6.8 k
Фуқарони уриб, комага тушириб қўйган мана бу йигит Бобоқул Шукуровнинг ўғли Акмал Шукуров экан. Отаси Бобоқул узоқ йиллар Тошкентдаги Интерпол офиси директори бўлган. Буюк Турон ва Т.Шевченко кўчаларидаги анча-мунча мулк эгаси.

Бу йигитча олдин ҳам фирибгарлик бўйича қидирувда бўлган. Кейин негадир қидирувдагилар рўйхатидан олиб ташланган.

Бу иш ҳам «ёпди-ёпди» бўлиб кетмаслиги учун жамоатчилик эсидан чиқиб қолмаслиги керак.

@xojayinuz
03/18/2025, 12:17
t.me/xojayinuz/3724
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
71
4.1 k
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши доирасидаги жабрланувчилар номи jadval2.sud.uz порталида пайдо бўлди.

Воитов 2023 йил декабрь ойида қўлга олинган, 2024 йил 15 августдан бери суди бўлмоқда, тугамабди.

@xojayinuz
03/11/2025, 19:40
t.me/xojayinuz/3723
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
159
4.8 k
«Агробанк» бошқарув раиси Рустам Маматкулов саломатлиги ёмонлашгани сабаб ишдан кетган. У эндиликда банк бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлайди.

@xojayinuz
03/11/2025, 15:52
t.me/xojayinuz/3722
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
231
4.8 k
Кахоров Эркин Азизжонович «Агробанк»нинг янги бошқарув раисига айланди.

@xojayinuz
03/09/2025, 16:59
t.me/xojayinuz/3721
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
191
4.7 k
«Агробанк» бошқаруви раиси Маматкулов Рустам Уктамович ишдан олинган.

Бир неча кун аввал «Агробанк» бошқарув раиси ўзгариши кутилаётгани хабар берилганди. Бугунга келиб, банк расмий веб-сайтидан бошқарув раиси Рустам Маматкулов ҳақидаги маълумотлар олиб ташланди.

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маросимдаги нутқида давлат банкларига топшириқлар берилган ва ҳар бирининг бошқарув раиси номи қайд этилган. Бироқ «Агробанк»да Р.Маматкуловнинг эмас, унинг биринчи ўринбосари Эркин Кахоров номи тилган олинган.

@xojayinuz
03/09/2025, 16:53
t.me/xojayinuz/3720
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
49
4.8 k
Катта-катта хўжайинлар хизмат автомобили ҳисобланган хашаматли машиналардан воз кеч(тирил)япти. Энди хашаматли ҳовлилардан воз кеч(тир)иб, «дом»ларга кўчирилса... «Отопления»лар йилдан йилга расволашиб бораётганини таналарида ҳис қилиб кўрса, қандай ярашади?

Мисол учун, энергетикларнинг устози (исми шартмас, оқилга ишора кифоя) Қўйлиқдаги 9 этажли уйнинг 8-этажида яшаб, ишга қатнаса. Қишда совуқ еб, пойтахт ҳокимлиги ва «Veolia»ни сўкса, уйида свет ўчса... Алишер Қодиров эса ўзи айтганидек газда эмас, ғиштли плитада овқат пишириб еб кўрса – шахсий намуна-да😁

Ўтилаётган маҳаллий машиналарга эса газ қўйдирилса нур устига ало нур. Энергетика вазири Янги Тошкентдаги янги вазирлик биносига боришда ё қайтишда 1-2 кун навбат туриб газ тўлдириб олса, тарихий воқеа бўлиб кетади.

Оддийликка ўтилаётган экан, тўкис бўлсин-да. Буям бир таклиф, тағин ичиқоралик, кўролмасликка олиб ё ҳар хил конспирологияга берилиб, сўкиб юрилмасин.

@xojayinuz
03/09/2025, 16:32
t.me/xojayinuz/3719
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
187
4.6 k
Маълумотларга кўра, «Агробанк» бошқарув раиси ўзгариши кутилмоқда.

@xojayinuz
03/07/2025, 12:12
t.me/xojayinuz/3718
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
112
5.1 k
03/04/2025, 16:50
t.me/xojayinuz/3717
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
112
5.1 k
Давлат тилига эътибор

Чапдаги расм «KDB BANK UZBEKISTAN» АЖнинг муҳим фактларидан бири. Ушбу банкнинг 86,32% улуши Корея тараққиёт банкига тегишли. Ҳужжатни ўзбек тилида қабул қилишган.

Ўнгдаги эса ҳатто номида ҳам Ўзбекистон сўзи бўлган «ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ-ҚУРИЛИШ БАНКИ» АЖнинг муҳим факти. Таъсисчилари ҳам ўзбекистонлик. Ҳужжатни эса рус тилида қабул қилишган.

@xojayinuz
03/04/2025, 16:50
t.me/xojayinuz/3716
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
49
3.5 k
Рақобат қўмитаси «Saneg»ни жаримага тортган

Маълумотларга кўра, «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚК томонидан «ArkChemical» МЧЖнинг устав фондидаги улушини Қўмитани олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун, Қўмита Махсус комиссияси «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилганлиги учун БҲМнинг 1000 баробари миқдорида жарима қўллаган.

@xojayinuz
02/27/2025, 17:01
t.me/xojayinuz/3715
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
28
3.7 k
ОАВни янги зарба кутяпти(ми)?

Ижтимоий тармоқда фуқаро мурожаатини ўрганиб, банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган, бироқ бунинг ортидан гумонланувчи ходима қолиб, журналистнинг ўзи маҳкамага тортилаётган иш кўп муҳокама бўлди.

Мазкур суд иши 27 февраль куни соат 10:00 да Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилиши белгиланган.

Гумонланувчининг эри Олий судда ишлашини Олий суд матбуот котиби ўзи билиб-билмай тасдиқлаб ҳам қўйди.

Журналистни судга бериб, «кунини кўрсатиб қўйиш» ортида ўша муҳтарам Олий суддаги эр турганини сезиш закий кишилар учун қийинмас.

Энди нима бўлади? Агар эри Олий судда ишлайдиган, банкда ишлаб юрган кезлари фуқароларнинг номига кредитни олиб, биғиллатиб юрган гумонланувчи ўрнига журналист жавобгарликка тортилса, бу иш нафақат ўша журналист учун, балки барча ОАВ учун йирик зарба бўлади.

Қўрқинчлиси эса, айни мана шу иш эртага фуқаро мурожаатини ўрганган ҳар қандай ОАВни, блогерни ёки журналистни «кунини кўрсатиш учун» «дежурний» асосга айланиб қолишидир.

Мазкур хабарда бирор шахс номи келтирилмади. Бунда шахслар эмас, жараён муҳим. ОАВга зарба бериладими ёки журналистика учун бир қадам олдинга юриш бўладими – ҳаммасини эртанги суд айтади. Адолатдан умид бор, агар эртага ўлдиришмаса...

@xojayinuz
02/26/2025, 11:14
t.me/xojayinuz/3714
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
33
3.9 k
Теннис федерацияси «Ҳаёт банк» АЖга аффилланган шахслар рўйхатига киритилибди. Эҳтимол, «Ҳаёт банк» АЖнинг 100% улуш билан акциядори ҳисобланган Раҳимов Ботир Икромжонович Теннис федерация раиси этиб сайлангани сабаб шундай ўзгариш юз берган.

@xojayinuz
02/25/2025, 16:30
t.me/xojayinuz/3713
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
108
4.0 k
«Темирйўлинфратузилма» АЖ ўз раддиясига раддия билдиришини кутиб қоламиз!

Файллар манбаси:

1. https://new.openinfo.uz/facts/8/13747

2. https://new.openinfo.uz/facts/6/12062

@xojayinuz
02/24/2025, 15:47
t.me/xojayinuz/3712
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
44
3.9 k
Матбуот хизматининг тайинловлардан хабари йўқ, шекилли😁

Кейинги постда бу ўзгаришларнинг асоси, ҳужжати ҳам келтирилади.

@xojayinuz
02/24/2025, 15:43
t.me/xojayinuz/3711
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
184
5.3 k
«Темирйўлинфратузилма» АЖдаги тайинлов ва ўзгаришлар

Президент администрацияси топшириғига мувофиқ компания раиси С.Норқабилов ишдан олиниб, биринчи ўринбосар қилинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари A.Камилджанов эса ўриндошлик асосида раис бўлди. Қолгани расмда.

@xojayinuz
02/24/2025, 12:55
t.me/xojayinuz/3710
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
21
3.0 k
Кўп ишлар, масалан, дарсликлар сингари бу йўналиш ҳам «такомиллаштирилмоқда».

https://t.me/the_bakiroo/9645
02/22/2025, 14:40
t.me/xojayinuz/3709
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
47
4.0 k
Обидов Зоҳиджон Сидиқович ва Хайдаров Рустам Бахтиёрович «Туронбанк» бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.

@xojayinuz
02/21/2025, 16:38
t.me/xojayinuz/3708
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
66
3.7 k
Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланган Зилемхон Ҳайдаров ҳақида нималар маълум?

Сўз бошидан айтиш керакки, уни президент девони (аппарати / администрацияси)да энг узоқ йиллардан бери (32 йил) ишлаб келаётган инсонлардан бири, дейиш мумкин.

Зилемхон Ҳайдаров 1945 йил 25 июлда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Отаси ингушлардан, онаси эса Қрим татарларидан бўлган. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор.

Зилемхон Ҳайдаров марҳум президент Ислом Каримовнинг энг ишонган одамларидан бири бўлгани айтилади. Қолаверса, Зилемхон Ҳайдарович узоқ йиллик тажрибага эга, садоқатли кадрлардан бири.

У 1993–2018 йил оралиғида Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фолият юритган бўлса, ҳозир президент администрацияси молиявий-иқтисодий департаменти раҳбари сифатида ишлайди.

@xojayinuz
02/20/2025, 16:46
t.me/xojayinuz/3707
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
89
3.7 k
Ахмедов Хасанжон Мухамадович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@xojayinuz
02/17/2025, 16:50
t.me/xojayinuz/3706
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
24
3.3 k
404

«Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Президент Фармони «Lex.uz»да эрталабдан бери 404.

@xojayinuz
02/11/2025, 17:04
t.me/xojayinuz/3704
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
24
3.3 k
02/11/2025, 17:04
t.me/xojayinuz/3705
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
34
3.6 k
Юридик шахсларнинг МИБдан қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўлади - mib.uz. Солиқдан қарзи борлигини ҳам текширса бўлади - soliq.uz.

Электрдан ҳам қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўладиган платформа эса мавжуд эмас. Айрим маълумотларга кўра, анча-мунча қарзи бўлса ҳам электрдан узилмаётган юридик шахслар йўқ эмас. Давлат идоралари ичида ҳам талайгина.

Ташкикот ИНН рақами орқали МИБ ва солиқ қарздорлигини текшириш мумкин бўлган замонда нега электрдан қарзини жамоатчилик текшира олмаслиги керак?

@xojayinuz
02/10/2025, 17:33
t.me/xojayinuz/3703
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
73
4.1 k
Филиппович Александр Александрович «UZUM BANK» бошқарув раиси лавозимидан бўшатилди.

Унинг ўрнига Хе Светлана Зехеновна тайинланди.

@xojayinuz
02/07/2025, 13:18
t.me/xojayinuz/3702
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
44
4.1 k
Ёшларнинг «куратори» ўзгарди

Декабрь ойининг бошида Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Шундан сўнг у ёшлар масалаларининг «куратори»га ҳам айланган. Бунгача Одил Абдураҳмонов ушбу масала билан шуғулланиб келган.

@xojayinuz
02/07/2025, 09:33
t.me/xojayinuz/3701
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
67
4.0 k
Холмурадов Акмал Толмасович «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@xojayinuz
02/03/2025, 18:08
t.me/xojayinuz/3700
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
111
4.1 k
Қурбонов Алишер Самадович «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

@xojayinuz
02/01/2025, 15:17
t.me/xojayinuz/3699
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
322
6.7 k
«Миллийбанк» - қовун, Халқ банки - майиз, «Асакабанк» - узум, «Ўзсаноатқурилишбанк» - анор, «Агробанк» - кўкатлар, «Бизнесни ривожлантириш банки» - помидор, «Туронбанк» - лимон, «Микрокредитбанк» - ҳўл мевалар, «Алоқабанк» - қулупнаю, малина етиштириш билан шуғулланар экан.

Бош прокуратура эса қуёш панеллари ўрнатиш билан банд😁

@xojayinuz
01/31/2025, 10:24
t.me/xojayinuz/3698
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
187
4.9 k
«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг шахсий брендини оммалаштириш хизмати ва банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритиш учун 2,5 млрд сўм сарфламоқда.

Банк хизматларини оммалаштириш учун банк пулини ишлатишни тушунса бўлади. Бошқа харажатларини ҳам. Аммо давлат банки нима учун банк пулидан бошқарув раисини пиар қилиши керак? Шу энди савол остига олиниши лозим.

@xojayinuz
01/29/2025, 17:06
t.me/xojayinuz/3697
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
18
4.3 k
Бутун қиш давомида қорасини кўрсатмаганлар баҳор келишига яқин яна пайдо бўла бошлади 😁

Мирзамаҳмудов ва устозлари «The Economist» нашридаги мақолани бир ўқиши керак. Ўша мақоланинг чоп этилишида уларнинг ҳам «беқиёс» ҳиссаси бор, ахир.

@xojayinuz
01/28/2025, 16:33
t.me/xojayinuz/3696
XO
Xo‘jayin
7 342 subscribers
112
4.9 k
«Дори-дармон» АЖнинг бошқарув раиси лавозимидан кетди

Салихбаева Умида Саидовна «Дори-дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.

Компаниянинг янги бошқарув раиси лавозимига эса Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинланди.

@xojayinuz
01/27/2025, 18:23
t.me/xojayinuz/3695
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria