Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
EF
EFFECT.UZ | Расмий канал
https://t.me/effectuz
Channel age
Created
Language
Tajik
0.64%
ER (week)
17.8%
ERR (week)

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live

Сайт: www.effect.uz

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 3 009 results
Хитой делегацияси Навоий шаҳрида ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишди

Хитой Халқ Республикасининг йирик қурилиш компанияларидан бири — “Xinjiang Transportation Investment (Group) Co. Ltd” корхонасининг делегацияси, жаноб Ванг Ченг бошчилигида Навоий шаҳрида бўлди.

Ташриф давомида меҳмонлар шаҳардаги бир қатор йирик саноат ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик имкониятлар ва ишчи шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, саноат ва инфратузилма соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 17:44
t.me/effectuz/83346
"Қонун ҳаммага баробар. Иккита ишчи ишлатаётган тадбиркорга ҳам, гигант компания "Enter Engineering"га ҳам" — Кушербаев

Собиқ депутат, экология вазири маслаҳатчиси, Расул Кушербаев Enter Engineeringʼнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши масаласи алоҳида ўрганилиши кераклиги борасида муносабат билдирди.

"Enter Engineering"да Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши масаласи алоҳида ўрганилиши керак. Айниқса, ишчиларнинг ҳуқуқлари, уларга яратилган шароит, иш ҳақларининг берилиши масаласи назоратга олинмаса бу компания нафақат ўзини балки бутун мамлакатнинг ҳам обрўсини тушириши мумкин.

Бугунги тўполонлар ҳам мана шу талабларга риоя этилмаётгани билан боғлиқ. Қонун ҳамма учун баробар: иккита ишчи ишлатаётган тадбиркорга ҳам, гигант компания "Enter Engineering"га ҳам,
дейилади хабарда.

Аввалроқ Enter Engineering компаниясининг ходими Effect.uzʼга мурожаат қилиб, мазкур компания ишчилари ишлаб ойлик ололмаётганини маълум қилганди ва “Ушбу мурожаатимни президентга йўлламоқчиман” – Enter Engeneering ишчилари маоши ҳамон берилмаган" сарлавҳали мақола эълон қилган эдик.

Бироқ ҳеч бир мутасадди ташкилот ушбу масала юзасидан муносабат билдиргани гувоҳи бўлмадик.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 17:27
t.me/effectuz/83345
Туркияда ёнғин оқибатида 19 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 21 апрель куни Истанбул шаҳри Кадикой туманининг Фикиртепа мавзесида содир бўлган ёнғин оқибатида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

👉 https://effect.uz/6404

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 17:21
t.me/effectuz/83344
Тошкентда 21 ёшли йигит севган қизини кўчада калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида кўчада 18 ёшли қиз севган йигити томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 апрель куни тахминан соат 11:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 2003 йилда туғилган С.А. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган А.Ж. билан келишмовчилик оқибатида тортишиб қолгани сабабли унга куч ишлатган. Жанжал вақтида С.А. қизга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 16:52
t.me/effectuz/83343
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83336
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83339
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83338
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83334
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83342
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83337
"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг ҳудудий босқичи якунланди

Бугун Навоий шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида президент соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова ҳамда вазирлик масъул ходими Иброҳим Исматовлар танлов иштирокчиларига омад тилашди.

Танловнинг мазкур босқичида ҳудудлардан сараланган 55 нафар иқтидорли ёшлар қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказди.

Ҳудудий босқичда энг юқори балл тўплаган мактаб жамоаси танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритади ҳамда фахрли ўринларни эгаллаган мактаб жамоалари совриндор сифатида, мос равишда 250, 200 ва 150 миллион сўм миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси президентининг соврини билан рағбатлантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83333
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83341
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83335
04/26/2025, 16:45
t.me/effectuz/83340
Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ сурати эълон қилинди

Европа Космик Агентлиги томонидан 12544х12544 пиксел ўлчамдаги Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ тасвири дея эътироф этилаётган расм эълон қилинди.

Маълум қилинишича, унда «Solar Orbiter» зондининг ЭУИ қурилмаси ёрдамида 77,8 миллион километр узоқликда олинган 200 та сурат жамланган.

Ультрабинафша диапазонда олинган расмда Қуёш атмосферасининг миллион даражали тожлари, протуберанслар, толалар ва фаоллик зоналари каби мураккаб тузилмалари аниқ кўринган. Бу сурат илм-фан учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, бизга энг яқин бўлган юлдузни ўрганишда қулайликлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 16:33
t.me/effectuz/83332
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023-йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 16:23
t.me/effectuz/83331
Охиригача кўринг!

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 16:14
t.me/effectuz/83330
Дональд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга сафари чоғида президент Мирзиёевнинг Дональд Трампга ташриф таклифини етказган. АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникка кўра, Оқ уй бундан мамнун ва таклифни жиддий ўрганмоқда. Мустақилликка 30 йилдан ортиқ вақт ўтаркан, АҚШ президенти минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри пайт, дея қўшимча қилди Ҳеник.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 15:54
t.me/effectuz/83329
1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 15:35
t.me/effectuz/83328
04/26/2025, 15:29
t.me/effectuz/83327
Туркияда операция қилинган эркак она тилини унутиб қўйди

Туркиянинг Конья шаҳрида яшовчи 67 ёшли Раҳми Қорадемир исмли эркак жарроҳлик амалиёти ва артерия тиқилиб қолганидан сўнг ўз она тили – турк тилини унутиб қўйди ва ўн йил ичида биринчи марта фақат Дания тилида гапира бошлади.

Шифокорлар ўтган ҳафтада унинг тиззасини операция қилишган. Икки кундан сўнг эркакнинг ўнг қўли ва оёғи фалаж бўлиб, гапирмай қолган. У шошилинч текширувдан ўтказилган, шифокорлар миясининг чап томонидаги катта томирни тўсиб қўйган қон қуйилишга ўхшаш ҳолатни аниқлаган. Муваффақиятли муолажадан сўнг Қорадемирнинг аломатлари сезиларли даражада яхшиланган, лекин у туркча гапира олмаган.

Бунинг ўрнига у кўп йиллар давомида гапирмаган Дания тилида мулоқот қила бошлаган. Унинг тўсатдан тилини ўзгартириши хотини ва болаларини ҳайратда қолдирган, шундай бўлсада уларнинг баъзилари данча гапирган ва бу эркак билан осонроқ мулоқот қила олишга ёрдам берган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 15:15
t.me/effectuz/83326
Тошкентда BYD пиёдани уриб кетди

Тошкент шаҳри Миробод туманида BYD русумли автомашина 22 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 25 апрель куни соат 13:30 ларда Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида содир бўлган. 1971 йилда туғилган Г.А. BYD русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, 2003 йилда туғилган У.Т. (пиёда)ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган У.Т.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 14:57
t.me/effectuz/83325
Вазир Фидан: «Турк дунёсида нифоқ яратишга уринишлар муваффақиятсиз бўлади»

Фидан Туркиянинг кенг турк бирдамлиги доирасида Кипр туркларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади: «Турк дунёси бир бутун бўлиб Кипр туркларининг ёнида бўлишда давом этади. Бу сиёсатни сабр билан давом эттирамиз», деди.

Вазир туркий дунё идеали Совет Иттифоқи даврида ҳам сақланиб қолгани ва туркий республикалар мустақил давлатга айланган бугунги кунда ҳам долзарблигича қолаётганини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 14:39
t.me/effectuz/83324
1
5
1.3 k
Матбуот котибларининг иш самарадорлиги баҳоланди

АОКА томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

Рейтингда марказий ташкилотлар орасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (90), Марказий сайлов комиссияси (88), Марказий банк (87,5), Бизнес-омбудсман (87), Олий Суд (86) ва Бош прокуратура (83) энг юқори натижаларни қайд этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 14:21
t.me/effectuz/83320
04/26/2025, 14:21
t.me/effectuz/83323
04/26/2025, 14:21
t.me/effectuz/83322
04/26/2025, 14:21
t.me/effectuz/83321
Эроннинг Бандар-Аббос порт-шаҳрида кучли портлаш юз берди

Tasnim ёзишича, ёқилғи омборида ўт чиқиши портлашга сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 115 нафарга етди, деб хабар берди Mehr агентлиги.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 14:16
t.me/effectuz/83317
04/26/2025, 14:16
t.me/effectuz/83318
04/26/2025, 14:16
t.me/effectuz/83319
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83313
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83309
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83310
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83316
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83311
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83314
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83315
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83312
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83308
“Талабалар баҳори – 2025” якуний гала-концерти — унутилмас оқшом!

Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Навоий давлат университети талабалари учун катта тантана – “Талабалар баҳори – 2025” лойиҳасининг якуний гала-концерти бўлиб ўтди.

Тадбирда 5000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди. Концерт дастурида талабаларнинг ижодий чиқишлари, турли кўнгилочар саҳна кўринишлари, мусиқали перфоманслар, жонли ижродаги куй-қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди.

Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида ўтказилган спорт мусобақалари, фан олимпиадалари ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашган талабаларга университет ректори, профессор Мухиддин Калонов томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 14:13
t.me/effectuz/83307
1
1
1.8 k
Шерзод Асадов МТРК фахрийлари ва устоз журналистлар йиғилган тадбирда қатнашди

«Тадбирда қатнашиб, фидокорона меҳнати, профессионал маҳорати ва серқирра ижоди билан юртимизда телевидение ва радио соҳасининг ривожига хизмат қилган қадрли устозларимиз ва фахрийларимизга, нафақат телеэкранларда, балки кадр ортида хизмат қиладиган ҳамкасбларимизга ҳам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим», деб ёзди Шерзод Асадов Telegram'даги каналида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83300
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83301
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83306
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83302
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83304
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83305
04/26/2025, 13:59
t.me/effectuz/83303
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

👉 https://effect.uz/6403

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 13:40
t.me/effectuz/83299
6
12
1.5 k
1 майдан маҳалла раислари медиаторга айланади

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;

Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади; Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.

Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 13:20
t.me/effectuz/83298
1
4
2.1 k
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

Перуда археологлар юқори ижтимоий мавқега эга бўлган ёш аёлнинг мумиёланган қолдиқларини топди, деб хабар берди мамлакат Маданият вазирлиги.

👉 https://effect.uz/6402

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 12:59
t.me/effectuz/83297
5
4
1.8 k
Рим папасининг дафн маросимида 200 минг одам қатнашгани айтилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 12:36
t.me/effectuz/83296
1
4
2.0 k
Қашқадарё вилоятида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаётган цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 952 дона қалбаки акциз маркалар, 4 232 дона QR-код ва турли номдаги ёрлиқлар, 360 дона бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 12:20
t.me/effectuz/83295
6
3
1.9 k
Давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик даражасини кўрсатувчи очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, энг очиқ ташкилот сифатида 91,8 балл билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати тан олинди. Ундан кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ турибди.

Баҳолаш жами 98 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимиятлари фаолиятини ўрганиш орқали амалга оширилган. Индекс 8 та индикатор ва 84 та мезон асосида шакллантирилди.

Умумий натижаларга кўра, 50 та ташкилот «яшил» тоифага киритилди (бу кўрсаткич 2023 йилдаги 31 та ташкилотга нисбатан анча юқори), 35 та ташкилот «сариқ» тоифага киритилди (2023 йилда бу рақам 43 тани ташкил этган), 13 та ташкилот эса «қизил» тоифага тушди (бу ўтган йилдаги 29 та ташкилотга қараганда икки баравар кам).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 12:03
t.me/effectuz/83294
4
3
2.2 k
10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

— 2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар

— 2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар

— 2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар

— 2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар

— 2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар

— 2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар

— 2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар

— 2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар

— 2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар

— 2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/26/2025, 11:45
t.me/effectuz/83293
90
60
4.5 k
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 19:29
t.me/effectuz/83292
14
10
4.3 k
“Чашма” икки қардош халқнинг умумий бойлиги

24 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида чегара масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда икки давлат ўртасидаги охирги тартибга солинмаган чегара участкасини белгилаш ва “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш шартлари муҳокама қилинди.

Томонлар “Чашма” булоғини икки халқнинг умумий бойлиги сифатида эътироф этиб, ўзбекистонлик фуқароларнинг булоқдан тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони учун учдан икки қисмдан фойдаланиш ва ҳар қандай таъсирни келишиб амалга оширишга келишиб олди.

Шунингдек, икки давлат дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида булоқдан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликка ва тез фурсатда расмий битимни имзолашга келишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 19:19
t.me/effectuz/83291
13
39
4.4 k
Янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 18% ставкада 7 йиллик кредит берилади, шундан 3 йили имтиёзли

Кредит босқичма-босқич: ер тайёрлаш (10%), кўчат ва экиш (40%), суғориш тизими (30%) ва парвариш (20%) учун ажратилади. 1 гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилади.

Низом 2025 йил 23 апрелда тасдиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 18:50
t.me/effectuz/83290
Андижонда 15 суткали қамоқ отанинг «ақли«ни киритиб қўйди

Суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Х.нинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмагани сабаб, қарздорлик 42 млн. сўмдан ортиб кетган.

Шунга кўра, қарздор А.Х.га жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 05.11.2024 йилда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи фойдасига 42,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ундирувчи Д.Х. фойдасига тўланмаган 42,4 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлаб берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 14:05
t.me/effectuz/83289
8
7
4.4 k
Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев раислигида, ҳоким ўринбосари Насиба Рахимова, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 13:55
t.me/effectuz/83288
32
59
5.6 k
Андижонда ИИБ бошлиғи ўринбосари катта миқдордаги пора билан қўлга олингани айтилмоқда!

Манбаларга кўра, кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Қ икки нафар фуқарони ИИБ тизимига ишга олиб кириб қўйиш учун 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланиб, қўлига кишан солинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 13:25
t.me/effectuz/83286
2
6
4.5 k
Покистон армиясининг ҳарбий техникаси ва шахсий таркиби колонналари шимолга, Кашмир томонга кўчирилмоқда — ОАВ

Кадрларда Равалпинди шаҳри бўйлаб ҳаракатланаётган колонналар акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 13:05
t.me/effectuz/83285
22
8
4.3 k
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин – ТИВ

Жорий йил 24 апрель куни Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотича, 15 нафар фуқаро ушланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда. БАА томони бундай ҳолатлар визасиз режимга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазири матбуот котибининг маълум қилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида бўлган пичоқвозлик ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.

Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”,
- дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 12:15
t.me/effectuz/83284
5
8
3.9 k
3 ойда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Кўмир – 1,2 млн тонна

— Нефть – 160,8 минг тонна

— Табиий газ – 11,3 млрд куб.м

— Газ конденцати – 296,6 минг тонна

— Юк автомобиллари – 915 дона

— Автомобиль двигателлари – 70 020 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 89 848 дона

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 10:50
t.me/effectuz/83283
7
24
4.6 k
Самарқандда ҳайдовчи бир гуруҳ пиёдаларни уриб юборди

Жорий йил 11 апрель куни соат 20:00да 1997 й.т. шахс бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 08:22
t.me/effectuz/83282
6
18
6.3 k
Open budget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.

Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 06:42
t.me/effectuz/83281
4
4
3.8 k
Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган шахсга суд ҳукми ўқилди

Судланувчи 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қизиқчининг ўғли судланувчига ҳеч қандай давоси йўқ эканини айтди.

Ҳурматли ҳайдовчилар ҳеч қачон машинангизни очиқ қолдирманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 06:38
t.me/effectuz/83280
6
5
4.0 k
Рим папасининг дафн маросимида 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх иштирок этиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда.

Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Володимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Аргентина етакчиси Хавьер Милей, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филлип VI, Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа етакчилар қатнашади.

АFP агентлиги маълумотларига кўра, дунё етакчилари ташрифидан аввал Рим ва Ватикан ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган — Италия пойтахти узра 24 соатлик учиш тақиқланган зона жорий этилган, шунингдек, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилиационе кўчаси бўйлаб бинолар томларида снайпер бўлинмалари жойлаштирилган.

"Биз ўта юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги бир неча кун жуда мураккаб ва масъулиятли бўлади", — деди Ватикандаги хавфсизлик учун масъул Швейцария гвардиясининг ҳарбий хизматчиларидан бири агентликка.

Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшда вафот этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/25/2025, 06:23
t.me/effectuz/83279
11
26
5.5 k
Ўзбекистонда 9 та дарахт халқаро ноёб дарахтлар рўйхатига киритилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан яна 9 та ноёб дарахт «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.

Улар орасида Қорақалпоғистондаги 100 йилдан ошган 5 та қайрағоч, Жиззах шаҳридаги 200 йилдан ошган тут, Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Паяриқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтлари бор.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди. Бундан аввалроқ Россия ва Озарбайжон ҳам бу рўйхатга кирган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1500 ёшли шарқ биотаси дарахти ҳам «MonumentalTress.com» рўйхатига киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 18:59
t.me/effectuz/83278
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83277
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83276
7
14
2.9 k
Навоий вилояти ҳудудларида зарарли чигирткага қарши кураш олиб борилмоқда ва зарарсизлантирилмоқда

Республикамизда  чигирткаларнинг 200 га яқин турлари аниқланган бўлиб  8-10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлари ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказади. Чигиртка ўз вазнига нисбатан 300-400 баробар кўп миқдорда озиқланишини ҳисобга олсак катта майдонларга зарар етказиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий ҳавф  солиши мумкин.

Навоий вилоятида ҳам ушбу хавфга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вилоят Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари ташкил қилинган. Зарарли чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва ўз вақтида кимёвий кураш ишларини ўтказиш мақсадида вилоятда 4 та махсус отряд ташкил этилган.

Хизмат техникалари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, Навоий вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсуми учун 3 дона (IZUSI- DMAX) махсус умо машиналари ва 2 дона IZUSI сув ташувчи  машинаси,  5 дона  (ОБХ-600) трактор пуркагичлари, 7 дона моторли осма қўл пуркагичлар мавсумга тайёр. Хизмат агрономлари ва мутахассислари томонидан ҳудудларда доимий кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга вилоят туманларининг қир-адир, яйловларида  ва қўшни Қозоғистон билан чегара ҳудудларида алоҳида назорат ва доимий мониторинг ишлари йўлга қўйилган, шунингдек,  зарарланиши башорат қилинаётган майдонлар алоҳида назоратга олинган.

Вилоятнинг зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, фермерлари, чорвадорлари, маҳалла фаоллари диққатига!

Зарарли чигирткаларга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, чигиртка босқини ҳақидаги барча  маълумотлар борасида тўғридан тўғри тезкор штабга мурожат қилишингиз мумкин. Шу ўринда аҳоли ваҳима ва саросимага тушмасликка чорланмоқда.

Шу билан бирга кенг жамоатчилик ва журналист  ҳамда блогерлар  ушбу офатларнинг олдини олишда ҳамкорликка чақирилмоқда.

Мурожаат келиб тушган дақиқадан бошлаб махсус гуруҳ ҳудудга бориб зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва сизга талафотларсиз зарарли чигирткалардан қутулишингизга ёрдам беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, шу вақтгача келиб тушган барча мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилган.

Мурожаат учун 94-282-26-27, 94-827-81-81 вилоят штаби телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83268
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83273
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83272
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83269
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83271
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83275
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83274
04/24/2025, 18:37
t.me/effectuz/83270
2
3
3.2 k
Тошкентда юк ташиш караси ёниб кетди

Бугун, 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида юк ташиш караси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 апрель куни соат 16:54 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида юк ташиш карасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 17:01 да етиб бориб, ёнғин соат 17:13 да ўчирилган. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 18:21
t.me/effectuz/83267
6
4
3.0 k
Туркия Президентлиги велотурига 27 апрелда старт берилади

Туркия Президентлиги велотури (ТУР 2025) Туркия ва дунёнинг энг муҳим велоспорт мусобақаларидан бири бўлиб, бу йилги 60 тури 27 апрелдан 4 майга қадар Туркиянинг хушманзара йўналишларида бўлиб ўтади ва дунёнинг турли ўлкаларидан энг яхши профессионал жамоалар ҳамда спортчилар иштирок этади.

👉 https://effect.uz/6400

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 18:01
t.me/effectuz/83264
04/24/2025, 18:01
t.me/effectuz/83265
04/24/2025, 18:01
t.me/effectuz/83266
4
14
3.2 k
Қонун кучи етмаётган — "қонунсизлар"!

Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. 2 кун давомида видеонинг кўришлар сони 100 мингдан ортди.

Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ.

👉 https://effect.uz/6396

👉 Тўлиқ видео

👉 Биринчи видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 17:29
t.me/effectuz/83263
3
4
3.1 k
Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.К. “Янги қишлоқ” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода яширин равишда ёғ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу бинодан 550 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 53 кг. чигит, қўлбола жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 17:12
t.me/effectuz/83262
11
3
3.3 k
«Владимир, тўхта!» — Трамп Киев ўққа тутилишидан кейин Путинга мурожаат қилди

АҚШ президенти Truth ижтимоий тармоғида камида тўққиз киши ўлимига олиб келган ҳужумдан «норозилиги»ни айтди.

«Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан мамнун эмасман. Бунинг кераги йўқ эди ва жуда бемаврид бўлди. Владимир, тўхта! Ҳар ҳафтада беш минг аскар нобуд бўлмоқда! Кел, тинчлик келишуви тузайлик!», дейилган хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 16:52
t.me/effectuz/83261
9
11
3.3 k
Энди машинани пул эвазига уйда расмийлаштириш ҳам мумкин

1 кун ичида бориш — 4 БҲМ (1 500 000 сўм)
3 кун ичида бориш — 3 БҲМ (1 125 000 сўм)
5 кун ичида бориш — 2 БҲМ (750 000 сўм)

Бу нарх ЙҲХБ идорасидан 10 км.гача бўлган узоқликка қадар амал қилади. Ҳар бир қўшимча км учун 18 750 сўм (БҲМнинг 5 фоизи) тўлов қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтиш, рақам олиш (жами 4,2 млн сўм) учун тўловлар алоҳида олинади. Ҳозирча бу хизмат тури синов тариқасида фақат Файзободда ишламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 16:34
t.me/effectuz/83260
2
21
3.4 k
Қашқадарёлик йигит АҚШда логистика хизматини йўлга қўйди

Ушбу мақолада Қарши шаҳрида яшовчи ва Америкада логистика хизматини йўлга қўйиш ортидан нафақат ёшларнинг бандлигини таъминлаб, балки ахборот тармоғи орқали хизматлар экспортига ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган Элдор Аҳмедов ҳақида сўз юритилади.

У ўтган йил якунига қадар ахборот тармоғи орқали хизматлар экспорт қийматини 300 минг долларга етказган бўлса, жорий йил якунига қадар эса жами экспорт қийматини 600 минг доллардан оширишни мақсад қилган.

Батафсил “Янги Ўзбекистон” газетасининг 83-сонида ўқишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 16:14
t.me/effectuz/83259
6
4
3.4 k
Истанбулдаги зилзила сабаб Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/6399

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 15:54
t.me/effectuz/83258
5
4
3.2 k
Андижонда зилзила рўй берди

Бугун, 24 апрель куни соат 17:22 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда, Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган. У ерда магнитуда 3 баллни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
Асака туманида 2 балл, 13 км.
Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
Қува туманида 2 балл, 22 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 15:37
t.me/effectuz/83257
10
5
3.2 k
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан тушириб қолдирилди

У сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган. Натижада, самолёт парвози икки соатга кечиккан ва аёл авиакомпаниянинг «қора рўйхати»га киритилган.

Қайд этилишича, йўловчи сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган. Шундан сўнг, кекса аёл Batik Air авиакомпанияси самолётидан зудлик билан тушуриб қолдирилган.

Воқеа жойидаги кадрларда аёл хотиржамлик билан ўз буюмларини тўплаётгани ва авиация хавфсизлиги ходимлари кузатуви остида бортни тарк этаётгани тасвирланган. У ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган ва ходимларнинг кўрсатмаларига бўйсунган. Бошқа йўловчилар эса қоидабузар фуқаро эвакуация қилинаётганида ўз жойида қолган.

Самолёт парвози икки соатга кечиккан. Batik Air вакили аёл «таҳдид туғдирадиган баёноти» учун авиакомпаниянинг «қора рўйхати»га киритилганини маълум қилди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 15:19
t.me/effectuz/83256
2
6
3.3 k
«Танзиландия» боғчаси лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди. Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди. 23 апрель куни Тошкент шаҳар судида жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Очиқ маълумотларга кўра, «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчасининг 66 фоиз улуши Мақсуда Кудбиевага тегишли.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 14:59
t.me/effectuz/83255
5
3
3.2 k
Доллар курси яна ошди

2025 йил 24 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 апрель куни амалда бўладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Курсга кўра, АҚШ доллари 36,74 сўмга ошиб, 12 927,17 сўмни ташкил қилди. Бу долларнинг сўнгги кунлардаги ўсишини кўрсатади.

Евро курси 3,29 сўмга пасайиб, 14 717,58 сўмга белгиланди.

Россия рубли эса 0,31 сўмга арзонлашиб, 155,73 сўмни ташкил қилди.

Бу ўзгаришлар иқтисодий ҳолатга ва валюта бозорининг динамикасига боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 14:44
t.me/effectuz/83254
5
2
3.2 k
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Регулятор ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этганини маълум қилди.

24 апрел куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 14:24
t.me/effectuz/83253
6
4
3.4 k
АҚШнинг 12 та штати Трамп божларига қарши судга мурожаат қилди

Даъвога Ню-Ёрк, Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Иллинойс, Мен, Миннесота, Невада, Ню-Мексико, Орегон ва Вермонтдан демократ бош прокурорлар қўшилди.

Улар “ноқонуний тарифлар”га қарши чиққан ва “президент конституциявий тартибга путур етказди ва Америка иқтисодиётига тартибсизлик олиб келди”, деб ҳисоблайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 14:06
t.me/effectuz/83252
4
9
3.5 k
Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.

Хабарлар берилишича, Швейцария ҳукумати томонидан мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозиргача Ўзбекистонга қайтарилган 87 млн доллар маблағ соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 13:46
t.me/effectuz/83251
27
4
3.5 k
Гурбангули Бердимуҳамедов «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти топширилиши кўп миллатли халқимизнинг атоқли давлат арбоби, бугунги Туркманистоннинг миллий етакчиси ва меъмори сифатида унга нисбатан самимий ҳурмат-эҳтироми ифодаси бўлгани таъкидланди.

👉 https://effect.uz/6398

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 13:26
t.me/effectuz/83250
8
6
3.3 k
Олмалиқда рухсатсиз ширинлик егани учун 8 ёшли боласининг қўлларини ёққан аёл қамалди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган 8 ёшли боласининг қўл ва оёқ бармоқларига пахта тиқиб ёққан аёл 2 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳри судининг ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” бандида (вояга етмаган шахсни қийнаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 13:00
t.me/effectuz/83249
2
3
3.6 k
Ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган фуқаро жамият ва давлатга 263 миллион сўм зарар етказди

Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.

👉 https://effect.uz/6397

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 12:35
t.me/effectuz/83248
4
5
3.5 k
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 12:09
t.me/effectuz/83247
7
8
3.4 k
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/24/2025, 11:50
t.me/effectuz/83246
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria