Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
14.41%
ERR (week)

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 97 results
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
634
Сирдарёда футбол майдонидаги одамлар устига Captiva ҳайдаган эркакка нисбатан чиқарилган суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилди

ХХХ 2024 йил 29 май куни ўзига тегишли, қора рангли “Captiva” русумли автомашинасида Сайхунобод тумани, “Турон” м.ф.й. ҳудудида жойлашган футбол майдонига ҳайдаб кириб, фуқаро У.Э.ни машинанинг олд қисми билан туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

У 1-босқич судининг 2024 йил 18 июль кунги ҳукми билан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида кўрсатилган жиноятни (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда содир этилган безорилик) содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шунингдек, жиноят қуроли деб топилган, 139.676.592 сўмга баҳоланган, “Captiva” русумли автомашина судланувчининг ўзига тегишли бўлганлиги сабабли давлат фойдасига ўтказиш белгиланган.

Мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 январь ва тафтиш инстанциясининг 2025 йил 17 апрель кунги ажримлари билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Изоҳ: ЖПКнинг 211-моддасига кўра, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/25/2025, 13:28
t.me/advokatliksavoljavoblar/1430
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.0 k
Олий суд раҳбариятига илтимоснома

Манбага кўра, 2025 йилнинг 1-чорагида Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Натижада 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Интернет тармоғига жойланган суд қарорлари бўлимида эса Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан қабул қилинган ажримларнинг 10 %и ҳам йўқ (нари борса 20 тача суд ҳужжати бор).

Ҳурматли Олий суд раҳбарияти, шу 240 та жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ажримларини интернет тармоғига жойланглар. Биз ҳам билайлик: 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари нимага ўзгарганини ёки 58 та шахсга нисбатан қуйи судлар чиқарган қарорлар нима учун бекор қилинганини?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/24/2025, 18:08
t.me/advokatliksavoljavoblar/1429
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
779
Болалар боғчасида маиший буюмлар учун электрдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик ҳисобланмайди

Дастлабки тергов органи томонидан И.И. хусусий боғчада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ташқари ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, “бир дона сув насоси, бир дона қўл бола иситгич, бир дона тефаль, бир дона музлатгич ва тўрт дона ёритгич”дан фойдаланиб келиб, 64.615.320 сўмлик эелектр энергиясини ўғирлаганликда, яъни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган (5 йилдан 8 йилгача ОМҚ назарда тутилган).

1-босқич судининг 2025 йил 28 март кунги ҳукми билан боғчада юқоридаги электр жиҳозлари орқали электр энергиясини ишлатганлик ўғрилик эмас, балки электрдан ноқонуний фойдаланиш деб топилган (ЖКнинг 185-2(прим2) моддаси 2-қисми: энг оғир жазо 1 йилгача ОМҚ ва енгилроқ бўлган бошқа муқобил жазолар ҳам назарда тутилган).

Ушбу жиноят иши ҳозирча апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.

Адвокат сифатида биз судларнинг бундай амалиётини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Чунки, юридик шахс муайян тижорат фаолияти билан шуғуллансада, ўзининг ана шу тўғридан-тўғри фаолиятида эмас, балки электр ёки газдан маиший, масалан офис ёки бошқа хоналарни иситиш, совутиш, ёритиш каби мақсадларда ноқонуний фойдаланганлиги ўғрилик деб тавсифланмаслиги керак.

Тадбиркорлар электр энергияси ва табиий газдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида, ўзларининг асосий тижорат фаолиятида ноқонуний фойдаланганларидагина ўғрилик жинояти учун белгиланган жазолар доирасида жавоб беришлари керак деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/24/2025, 13:34
t.me/advokatliksavoljavoblar/1428
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
905
Эндиликда ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши тугатилмайди

Аввалги тартибга кўра, суднинг муайян юридик шахсдан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори бўйича юритилган ижро иши шу юридик шахс банкрот деб топилганда, тугатилиши ва тугатилган ижро ҳужжати қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим эди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга 2025 йил 22 апрель куни киритилган ўзгартишга кўра, иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарори чиқарилганда, давлат ижрочиси ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши юритишни тамомламайди, яъни суд ҳужжати ижро этилишини умумий асосларда давом эттиради.

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасида, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан - ижро ҳужжатларини ижро этишнинг тугатилиши белгиланган ва шу модданинг ўзида бу қоидадан мустасно ҳолатлар санаб ўтилган (масалан, маънавий зиённи компенсация қилишга оид ижро ҳужжати тугатилмайди ва б.).

Келгусида, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасига ҳам тегишли ўзгартириш киритилиши ва истисно ҳолатларга ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ишини ҳам қўшиб қўйиш зарур бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/24/2025, 12:52
t.me/advokatliksavoljavoblar/1427
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.0 k
Гаровга олувчи гаров мулкини энди 32,5%га арзон қийматда олиши мумкин

2025 йил 22 апрель кунги қонун билан киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ижрочиси гаров мулки қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинмаган тақдирда ундирувчига ўша мол-мулкни такрорий аукцион савдоларидаги ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич сотиш нархидан 10 % эмас, балки 25 % камроқ суммада баҳоланган ҳолда ўзида қолдиришни таклиф қилади.

Масалан, 100 млн. сўмлик мулк дастлабки аукционда сотилмаган тақдирда, такрорий аукционга 90 млн. сўмлик нархда чиқарилар, такрорий аукцион ҳам натижа бермаса, гаров мулкини 81 млн. сўм қийматда ундирувчининг ўзида қолдириш таклиф қилинар эди. Янги қонунга кўра, 100 млн. сўмлик гаров мулки такрорий аукционда ҳам сотилмаса, гаровга олувчи уни 67,5 млн. сўм нархда ўзида қолдириши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/23/2025, 13:47
t.me/advokatliksavoljavoblar/1426
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.2 k
Вазирлар Маҳкамаси қарори Президент қароридан устунми?

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 апрель кунги 244-сонли қарори билан 2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормалари тенг бараварга камайтирилганидан хабардорсиз.

Лекин, товарларни божсиз олиб киришнинг аввалги нормалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан эмас, балки Президент томонидан белгиланганини кўпчилик эсдан чиқарди.

Яъни, 2018 йил 6 февраль кунги ПҚ-3512 сонли қарорнинг 1-банди “а” кичик хатбошисида, жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари бошқача миқдорларда ўрнатилган ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳали ҳам кучда.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади (Президент қарори юқорироқ юридик кучга эга).

Яна бир жиҳат: Божхона кодексининг 289-моддаси 4-қисмида, божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши ва 296-моддасида, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормаларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас, бизнингча.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/22/2025, 07:46
t.me/advokatliksavoljavoblar/1425
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
581
Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 45 фоизи ўзини мустақил судья деб ҳисобламаган бўлса, 12 фоизи бирон нарса дея олмайман, деб жавоб берган.

Босим, тазйиқ, таъсир ўтказиш ҳолатлари бўладими, деган саволга судьяларнинг 60 фоизи ҳа деб жавоб берган.

@generalissimo_marshal
04/21/2025, 10:25
t.me/advokatliksavoljavoblar/1424
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
787
Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан тушунтириш берибди.

Барча янгиликлар, албатта, "илғор хорижий давлатлар тажрибаси" билан хаспўшланган. Қайсики давлатда уларга керакли амалиёт бўлса, тушунтиришга тиқишган. Дейлик, 500 нафардан ортиқ айрим йўловчилар йил давомида 100-150 марта парвозни амалга ошириб, товар ташибди. Шу сабабли жонажон ҳукуматимиз шартли 500 кишини (ана боринг 1000 киши бўлсин) деб 37 млн одамни жазолашга қарор қилибди. Бургага жаҳл қилиб кўрпа ёқишда буям.

Тушунтиришда келтирилган важларни ҳал этиши керак бўлган ва 1 майдан кучга кирадиган янги қоидалар ҳам аслида муаммони ҳал қилмайди, божхона маъмурчилиги яна нотўғри йўлдан кетаётганига ишора, аслида. Негаки, арзимаган маблағни деб кенг истеъмолчилар ҳамжамиятини жазолашга, ҳукуматни ёмонотлиқ қилишга хизмат қилади, холос.

Оддийгина мисол, "бугунги кунда республикамизга кириб келаётган курьерлик жўнатмаларининг ўртача қиймати 200 АҚШ долларини ташкил қилади" дейишмоқда — унда нима қиласан абсурдни янада абсурдлаштириб, дейдиган одам йўқ.

Умуман, тушунтиришда келтирилган бир неча ҳолатдаги зарарлар миқдори арзимаган миллиардларни ташкил қилган. Яъни мамлакатда ўмарилаётган бошқа юз-юз миллиардлар, триллионлар олдида ҳеч нарса эмас.

Ўзингиз ҳам ўқиб кўришингиз мумкин.
04/20/2025, 18:55
t.me/advokatliksavoljavoblar/1423
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Фарғона ва Сурхондарё прокуратураларидан “адвокатона” протестлар

Олий суд Пленумининг 2007 йил 27 июнь кунги 6-сонли қарори 22-бандида “агар жабрланувчи баданига оғир шикаст (ёки жабрланувчининг ўлими) айбдорнинг айби билан қамраб олинмаган ҳолатлар бўйича (масалан, зарбадан сўнг йиқилиш натижасида) келиб чиққан бўлса, ЖКнинг 111 (эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) ёки 102-моддалари (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан квалификация қилинади” деб тушунтириш берилган.

Яъни, қасддан баданга оғир ёки ўртача шикаст етказиш учун жавобгарлик - жабрланувчининг баданига тан жароҳат етказишга қаратилган қасд мавжуд бўлгандагина келиб чиқади.

Масалан, А.Р. қўли билан М.М.ни юз соҳасига уриши натижасида М.М. боши билан ерга йиқилиб, “оғир” тан жароҳати олган, 1-босқич судининг 2023 йил 5 декабрь кунги ҳукми билан А.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1501-2301/2148 сонли жиноят иши).

Фарғона вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2025 йил 20 март кунги ажрими билан А.Р.нинг қилмиши ЖК 104-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 2-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ жиноят деб ўзгартирилган.

Ёки, М.Н. қўллари билан М.А.ни итариб юборган ва натижада М.А. йиқилиб, “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати олган. 1-босқич судининг 2024 йил 27 сентябрь кунги ҳукми билан М.Н. ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1901-2403/394 сонли жиноят иши)

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2024 йил 3 декабрь кунги ажрими билан М.Н.нинг қилмиши ЖК 105-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 1-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ қонун қўлланилган.

Прокуратура органлари одатда енгилроқ эмас, балки оғирроқ қонунни қўллаш хусусида протест киритадилар. Масалан, палончига енгил жазо берилибди, пистончининг қилмиши енгилроқ модда билан малакаланибди каби эътирозлар билан. Юқоридаги 2 та ҳолатда эса енгилроқ қонунни қўллаш масаласида протест берилгани эътиборга молик.

Агар ушбу жиноят ишлари бўйича судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ўзлари шикоят берганларида ҳам суд ҳукмлари шу тариқа ўзгарармиди (прокурор протест бермаса) ёки судда қатнашаётган прокурорлар бундай шикоятларни қувватлар эдиларми? Менимча йўқ!

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/18/2025, 09:38
t.me/advokatliksavoljavoblar/1422
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Қамоқдан чиқарилиши мумкин бўлган ва чет элга чиқиб кетиши олди олинаётган маҳкум ким?

2024 йил 7 август кунги қонун билан ЖКнинг 73-моддаси янги мазмундаги 5-қисм билан тўлдирилган эди. Унга кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига бошқа мажбуриятлар қатори Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбуриятини ҳам юклатиши мумкин.

Давлат раҳбарининг 2025 йил 10 апрель кунги ПФ-65 сонли фармони билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмаслиги, бор бўлса, ваколатли органлар томонидан олиб қўйилиши белгиланди.

Яқин даврда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли озод қилиниб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилиши мумкин бўлган маҳкум ким бўлиши мумкин?

Балки мен адашаётгандирман, яъни қонун ҳужжатлари муайян маҳкумлар учун эмас, балки ижтимоий муносабатлар шуни тақозо қилганлиги учун ўзгартирилаётгандир...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/15/2025, 16:02
t.me/advokatliksavoljavoblar/1421
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
547
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ собиқ раиси Б.Эшмуратовга оид жиноят иши судда кўрилмоқда

Интернет тармоғида 2024 йил 19 сентябрь куни пайдо бўлган хабар орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ собиқ раиси Б.Эшмуратовга нисбатан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум бўлган, бироқ бу ҳақда бирор маълумот эълон қилинмаган эди.

Суд мажлислари жадвалига кўра, Эшмуратов Баходир Бешимовични ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а, “в”, “г” бандлари (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (Мансаб сохтакорлиги), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айблаш ҳақидаги жиноят иши ЖИБ Олмазор туман судида кўриб чиқилмоқда (судья А.Ж.Саидов).

Ушбу жиноят иши бўйича Б.Эшмуратовдан ташқари яна 27 нафар шахслар турли жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Б.Эшмуратов оғир жиноятларни содир этганликда айбланаётганлиги сабабли катта эҳтимол билан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган (бизнингча).

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/15/2025, 15:30
t.me/advokatliksavoljavoblar/1420
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.0 k
52 та радарни пневматик милтиқ билан ишдан чиқарган ҳайдовчи нега қамоққа олинмади?

Маълумотларга кўра, ушбу андижонлик “Радар овловчи” ҳамюртимизга нисбатан Андижон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан (“Кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик”) жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят учун БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолари назарда тутилган.

“Радар овловчи”нинг қилмиши ҳозирча ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят сифатида баҳоланмоқда, агар ЖКнинг бошқа моддалари қўйилмаса, уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш мумкин бўлмайди.

Чунки, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ЖКда 3 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/14/2025, 21:03
t.me/advokatliksavoljavoblar/1419
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асослар

- агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;
- қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;
- агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса;
- агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);
- агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача;
- агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;
- агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;
- агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
- агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга суд томонидан Ўзбекистондан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилган бўлса (охирги хатбоши 2025 йил 10 апрель кунги ПФ-65 билан киритилди).

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/12/2025, 10:10
t.me/advokatliksavoljavoblar/1418
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
754
Тротуар, велосипед йўлакларида ва яшил майдонда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланди

МЖтКнинг 128-моддасида ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима назарда тутилган.

2025 йил 10 апрель кунги қонун билан ушбу модда мазмуни (диспозицияси) кенгайтирилиб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Жарима эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида қолдирилди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/12/2025, 09:52
t.me/advokatliksavoljavoblar/1417
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
807
Автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчилар учун алоҳида жавобгарлик белгиланди

Хабарингиз бор, "А" ҳарфи чизилган, алоҳида ажратилган тасмада ҳаракатланган ёки тўхтаб туриб, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит берган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилмоқда.

Яъни, МЖтКнинг 128-моддасига (ҳайдовчиларнинг йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги) кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 1 баравари (375.000 сўм), ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6(прим6)-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилмоқдалар.

МЖтКга 2025 йил 10 апрель кунги қонун билан янги киритилган 128-7(прим)-модда 1-қисмида, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан траснпорт воситаларининг ҳаракатланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375.000 сўм) жарима назарда тутилди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда эса, БҲМнинг 3 баравари (1.125.000 сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/12/2025, 09:37
t.me/advokatliksavoljavoblar/1416
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

2025 йил 9 апрель кунги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/09/2025, 14:55
t.me/advokatliksavoljavoblar/1414
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
744
Ҳукумат қарори:

➖2026 йил 1 январдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

➖201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилди. Яъни 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди. Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.
04/09/2025, 09:09
t.me/advokatliksavoljavoblar/1413
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
744
04/09/2025, 09:09
t.me/advokatliksavoljavoblar/1412
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Метан ўрнига пропан ўрнатган ҳайдовчи янги қонун билан жаримага тортилди

Хабарингиз бор, 2025 йил 20 февраль кунги қонун билан МЖтКга янги 125-3(прим3)-модда киритилди.

Унга кўра, сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 5 баравари (1.875.000 сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса 10 баравари (3.750.000 сўм) миқдорида жарима назарда тутилган.

Янги қонун ишлашни бошлади, масалан ЖИБ Тўрақўрғон судининг 2025 йил 20 март кунги қарори билан “Дамас” ҳайдовчиси Ф.Т. ўз автомашинасидаги метан газ балонини ечиб олиб, ўрнига ҳеч қандай рухсати бўлмаган ҳолда пропан газ балони ўрнатиб, ҳаракатлангани аниқланган.

Суд Ф.Т.ни МЖтКнинг 125-3(прим3)-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, БҲМнинг 3 баравари (1.125.000 сўм) миқдорда жарима жазосига тортган.

Интернет тармоғига жойланган суд қарорларига кўра, қонун кучга киргандан бошлаб МЖтКнинг 125-3(прим3)-моддаси билан 7 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/07/2025, 21:13
t.me/advokatliksavoljavoblar/1411
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
04/07/2025, 20:36
t.me/advokatliksavoljavoblar/1410
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Судлар қонунга “ошнами” ёки бюджетга?

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2025 йил 23 январь кунги ажрими (1-1703-2303/15 сонли жиноят иши, суд қарори интернет тармоғига юкланган) бугунги кунда судлар бюджетга етказилган моддий зарар ва уни ундириш билан боғлиқ вазиятларда қонунчиликка кўз юмаётганларига яққол далилдир.

Ушбу суд ажрими билан маҳкум А.А.Ю.нинг жазони ўташ учун манзил-колониясига ўтказиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддаси 2-қисмида, манзил-колонияларга тузалиш йўлига ўтган ва ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади деб белгиланган.

Маҳкум А.А.Ю. тайинланган 4 йил 2 ой ОМҚ жазосининг ярмидан кўпини ўтаган.

Лекин суд илтимосномани қаноатлантиришдан рад этишни - ЖИК 113-моддаси 2-қисмининг бирор талаби бажарилмаганлиги билан эмас, балки етказилган моддий зарар қисман бўлса-да қопланмаганлиги ва моддий зарар миқдорининг кўплиги билан асослантирган...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/07/2025, 20:35
t.me/advokatliksavoljavoblar/1409
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
4.3 k
“Multiradar”да аниқланган жаримадан қутулиш учун зўр ҳуқуқий асос

Тошкент шаҳар судлари “Multiradar”да аниқланган жарима қарорларини бекор қилишда суд амалиётида аввал қўлланилмаган қонуний асослардан бирини татбиқ этмоқдалар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрель кунги 232-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талаблар”нинг 18-бандида, тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ҳолат акс этган 6-10 сониядан иборат видеолавҳа ва унинг ҳаволаси “Маъмурий амалиёт” КААТга тақдим этилиши шартлиги белгиланган.

Суд қарорларидан кўринадики, мобиль комплекслар (автомобилга ўрнатилган радарлар) қоидабузарликлар тўғрисидаги ҳолат акс этган 6-10 сониядан иборат видеолавҳани олиш ва узатиш имкониятига эга эмас.

Келгусида Сиз ҳам “Multiradar”да аниқланган жаримани бекор қилиш хусусида шикоят бермоқчи бўлсангиз, ушбу ҳуқуқий асосдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/07/2025, 18:12
t.me/advokatliksavoljavoblar/1408
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.9 k
Олий суд раиси 1-ўринбосарининг “ваъдаси”...

“Фатзорб” оздирувчи воситасини сотганлиги учун ЖКнинг 251-1(прим1)-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қамалган мижозимизга оид жиноят иши бўйича тафтиш шикояти билан 2024 йил 2 октябрь куни Олий суд раиси 1-ўринбосари И.Т.Муслимовнинг қабулига кирган эдим.

Қабул давомида “Фатзорб” сотганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазолар қўлланилган 30дан ортиқ жиноят ишлари борлигини, ушбу жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари интернет тармоғига (my.sud.uz) жойланганини, фақатгина Фарғона ва Навоий вилоятларидагина жазо амалиёти бир мунча оғир эканлигини, қолган ҳудудларда очиқда жазолар тайинланаётганини айтиб, мижозимизга нисбатан тайинланган 3 йил ОМҚ жазосини енгиллаштиришни сўраган эдим.

И.Муслимов шикоятдаги важларимизни эшитиб бўлгач, суд қарорларининг интернет тармоғига жойланаётганлиги “бош оғриқ” бўлаётганини ва (электрон базани) ёпиб юборишини айтди.

Олий суд раиси 1-ўринбосарининг “ваъдаси” қисман бажарилди: интернет тармоғига жойланаётган суд қарорлари бўлими тўлиқ ёпиб юборилмадию, аммо ЖКнинг 251-1(прим1)-моддаси (кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан чиқарилаётган суд ҳужжатлари 2024 йил октябрь ойидан бошлаб кўринмай қолди.

Шунда ҳам яхши гумонда бўлдим: чунки 2024 йил 5 октябрь кунги ЎРҚ-971 сонли қонун билан ЖКнинг 251-1(прим1)-моддаси янги таҳрирда баён қилинди ва суд қарорлари базаси ҳам балки ушбу модданинг янги таҳририга мослаштирилаётгандир...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/03/2025, 13:51
t.me/advokatliksavoljavoblar/1407
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
894
Жиноят қонуни ва Олий суд Пленуми қарорининг туризмга салбий таъсири

Президентнинг 2018 йил 6 февраль кунги ПҚ-3512-сонли қарори 1-бандида, Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг олиб ўтишда чегараланган нормалари — 2000 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Агар Ўзбекистонга келувчи норезидентлар томонидан ўзи билан олиб келган товарлар (шахсий эҳтиёж учун ёки совға тариқасида бўлишидан қатъий назар) БҲМнинг 500 бараваридан кам миқдорда баҳоланса, маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Лекин, ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилган бўлса, 30 кунлик муддатда божхона тўловларини тўлашга имконият берилади ва ҳуқуқбузар жазодан озод этилади.

Олиб келинган товарлар БҲМнинг 500 бараваридан ошган тақдирда эса жиноий жавобгарлик келиб чиқади, яъни ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди “божхона тўғрисидаги қонунчиликни жуда кўп миқдорда бузганлик” учун жиноий жавобгарликни белгилайди (БҲМнинг 500 баравари ва ундан кўп миқдор) ва айбдорга божхона тўловларини тўлаш имконияти берилмайди (жиноят қонунчилигида шундай норма йўқ).

Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февраль кунги 2-сонли қарори 21-бандида ҳам, “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича товар-моддий бойликлар давлат эгалигига ўтказилади, агар товар-моддий бойликлар учун божхона тўлови амалга оширилган бўлса, ушбу тўловларни қайтариш масаласи ҳал қилиниши лозим.” деб тушунтириш берилган.

Охирги вақтларда Ўзбекистон божхона қонунчилигини билмаган норезидентлар ўзлари билан бирга жуда қиммат қўл соатлари ва турли хил совға-саломларни олиб келишда шу муаммога дуч келишмоқда.

Оқибатда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳам жиноятчига айланиб, ҳам шахсий буюмларидан айрилмоқдалар, ҳам жиноят учун камида жиноий жарима тўламоқдалар.

Ҳатто, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрь кунги 408-сонли қарори 22-бандига асосан камида 10 йилга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини йўқотмоқдалар (депортация).

Юқоридаги ҳолатлар эса ўз навбатида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу сабабли божхона қонунчилигини жуда кўп миқдорда бўлса ҳам биринчи маротаба бузган чет эллик шахсларга нисбатан муайян муддат ичида божхона тўловларини тўлашга имкон берилиши ва етказилган зарар қопланган тақдирда, уларни жиноий жавобгарликдан озод этиш бўйича ЖКнинг 182-моддасига ва Пленумнинг юқоридаги қарорига ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Адвокат Холиқов Хуршид

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/03/2025, 13:07
t.me/advokatliksavoljavoblar/1406
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.0 k
Бир хил мазмундаги экспертиза хулосасининг судлар томонидан турлича талқин қилиниши...

Мана бу постимизда Рафиқ Камолов муаллифлигидаги “8 март ҳижоблар ечилган кун” номли маъруза бўйича судланганлар оқланаётганлиги ҳақида ёзган эдик.

Ушбу диний материал бўйича Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилаётган экспертиза хулосаларида, “8 март билан аёлларни табриклайдиган аҳолини кофирликда айблаш тўғрисидаги қарашлар жамоат хавфсизлигига таҳдид солиб, аҳоли орасида туҳматона уйдирмалар тарқатиш, жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига қарши қаратилган қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, диний эътиқодига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатларни келтириб чиқарувчи оқибатлар пайдо қилиши, мазкур маърузада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм ғояларини тарғиб қилувчи материаллар мавжуд эмаслиги” кўрсатилмоқда (2024 йил 14 ноябрь кунги SG-002-сонли ва 13 декабрь кунги IT-3850-сонли хулосалар).

Худди шу мазмундаги экспертиза хулосалари асосида 1-1507-2350/43 сонли жиноят иши бўйича Т.М. Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 12 декабрь кунги ҳукми билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди (қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли) билан оқланган бўлса, 1-1602-2301/119 сонли жиноят иши бўйича Р.У.нинг оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги кассация шикояти Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 январь кунги ажрими билан қаноатлантиришдан рад этилган.

Шахсни ЖК 244-1(прим1)-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблаш учун интернет орқали тарқатилган материал ёки маълумот қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган бўлиши талаб этилади.

Кўриб турганингиздек, 2024 йил 14 ноябрь кунги SG-002-сонли ва 13 декабрь кунги IT-3850-сонли хулосаларда бундай жумлалар мавжуд эмас, бироқ Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси Р.У.ни оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги шикоятини қаноатлантирмаслик учун ушбу хулосалардаги “аҳолини кофирликда айблаш тўғрисидаги қарашлар жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши” ҳақидаги тўхтамни асос қилиб олган.

Қонунчиликка кўра, судлар ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо беришлари лозим.

Кўриб турганингиздек, судларнинг ички ишончи бир хил мазмундаги экспертиза хулосаларини бир жиноят ишида оқловчи далил, бошқасида эса қораловчи далил деб баҳолашга асос бўлмоқда...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/02/2025, 13:22
t.me/advokatliksavoljavoblar/1405
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
897
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат (бир ойлик армия)га бориш учун қанча тўлов қилинади ва бу тўловни бўлиб-бўлиб тўласа ҳам бўладими?

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2003 йилдаги 99-сон қарорига кўра :

✅ Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

✅ Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

📌 Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун тўлов миқдори ---- меҳнатга хақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари (бугунги кунда 8 млн 85 минг сўмга тўғри келади).


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqos
imov 👈
04/02/2025, 06:32
t.me/advokatliksavoljavoblar/1404
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
851
⛈JIB Chust tumani sudi raisi yordamchisini kaltaklagani uchun jarimaga tortildi❗️

Jinoyat ishlari bo‘yicha Chust tuman sudi raisi Jahongir Yoqubxo‘jaev o‘z yordamchisini kaltaklagani uchun intizomiy javobgarlikka tortildi. Bu haqda SOK matbuot kotibi Tursunali Akbarov ma’lum qildi.

Unga ko‘ra, Namangan viloyati sudyalarining malaka hay’ati Jinoyat ishlari bo‘yicha Chust tuman sudi raisiga nisbatan jarima tariqasidagi intizomiy jazo qo‘llash to‘g‘risida qaror qabul qilgan. Akbarov jarima miqdoriga aniqlik kiritmadi.

Manbalarning xabar berishicha, Yoqubxo‘jaev o‘rtacha oylik maoshining 15 foizi miqdorida jarimaga tortilgan.

@generalissimo_marshal
04/01/2025, 16:05
t.me/advokatliksavoljavoblar/1403
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
222
Чуст туман суди раиси қуйидаги👇қилмиши учун интизомий ёки маъмурий эмас, балки ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Биз бу ҳақда мана бу постимизда асослантирувчи фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтган эдик.

Каналга уланиш
Advokat G'aniye
v
04/01/2025, 16:05
t.me/advokatliksavoljavoblar/1402
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
803
Махмуд Олақошнинг “Пешонамдаги нур” асари ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилганми?

Интернет тармоғига жойланган суд ҳукимга кўра (1-2201-2404/347 сонли жиноят иши), С.Э. 2024 йил 10 март куни ўз фойдаланувидаги телефон рақамига расмийлаштирилган телеграм мессенжеридаги “S.O” номли профили орқали 46 нафар аъзоси бўлган “Sh.b” номли канал яратиб, ушбу канал орқали Махмуд Олақошнинг “Пешонамдаги нур” асаридан ўрин олган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган “Кўпчиликни ҳидоятига сабаб бўлган ҳикоя” номли аудио-материални тарқатганлиги учун ЖКнинг 244-1(прим1)-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноят ишида мутахассис сифатида сўралган Дин ишлари бўйича қўмита ҳудудий бошқармаси вакили ўзи тадқиқ қилган аудио-материал Махмуд Олақошнинг “Пешонамдаги нур” номли китобидан олинганини, унда Салжуқбейнинг Саид домла билан суҳбатларида имомлар масжидларда ҳақни гапирмаслиги, дин, тавҳид, илоҳ ва тоғут сўзининг асл моҳияти ҳақидаги ҳамда Салжуқбей Саид домланинг фикрларидан руҳлангани тўғрисидаги маълумотлар борлигини, ушбу материал ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини, “Пешонамдаги нур” номли китобни чоп қилишга Дин ишлари бўйича қўмита томонидан рухсат берилмаганини, “Пешонамдаги нур” китоби бадиий асар бўлсада, ундаги айрим жумлалар диний мазмунда ёзилганини маълум қилган.

Тавсия: Агар кимгадир бирор бадиий асар ёки китоб совға қилмоқчи бўлсангиз (ҳадя ҳам тарқатиш ҳисобланади), ҳатто улар расмий нашриётларимизда чоп этилган бўлса ҳам, аввал Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилинг ҳамда ушбу асар ва китобларда “диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материаллар” йўқ эканлигига албатта ишонч ҳосил қилинг!

Ушбу тавсиямиз Сизга катта ноқулайлик туғдираётган ва мантиқсиз туюлаётган бўлсада, бугунги суд-тергов амалиёти шуни тақозо этмоқда...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/01/2025, 09:16
t.me/advokatliksavoljavoblar/1401
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
896
Хусусий нотариус пора олса, қандай жавобгарликка тортилади

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади.

Агар пора хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан олинган бўлса, ЖКнинг 192-9(прим9)-моддаси билан жиноий жавобгарлик келиб чиқади.

Ушбу моддада нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Интернет тармоғига жойланган суд қарорига кўра, Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Х. ўз хизмат хонасида бўла туриб, хизмат вазифасидан келиб чиқиб содир этиши лозим бўлган муайян нотариал ҳаракатни, яъни қарз шартномасини расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни 2024 йил 2 август куни пора тариқасида олган ва ЖКнинг 192-9(прим9)-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
04/01/2025, 08:42
t.me/advokatliksavoljavoblar/1400
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.2 k
Жиноят қонунининг орқага қайтиши...

Интернет тармоғига жойланган 1-1501-2406/2577 сонли жиноят иши бўйича суд ҳужжатлари эътиборимизни тортди: уларга кўра, Х.Х. 2024 йил 1 октябрь куни соат 19.30ларда М.П.нинг чап сон соҳасига металлдан ясалган санчқини суқиб олиб, М.П.га соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳати етказган.

Х.Х. жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 12 декабрь кунги ҳукми билан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан Х.Х.га 2025 йил 13 март куни янги айблов ҳукми чиқарилган ва ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган (суд залидан қамоққа олинган).

ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан баданга енгил шикаст етказиш қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса) Х.Х. жиноят содир этган вақтда амалда бўлмаган, яъни ушбу банд орадан 6 кун ўтиб, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмига қўшилган.

ЖКнинг 13-моддаси 1-қисмига кўра, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади.

Шу модданинг 3-қисмида, қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмаслиги кўрсатилган.

ЖК 109-моддаси 2-қисмида 2024 йил 8 октябргача 1 йилгача ОЧ ва ОМҚ жазолари мавжуд бўлган, 8 октябрдан кейин эса 1 йилдан 2 йилгача ОЧ ва ОМҚ жазолари назарда тутилган (яъни кейинги қонун билан жазо кучайтирилган).

Суд Х.Х. содир этган қилмишнинг жиноийлигини ва жазога сазоворлигини ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан эмас, балки кейинроқ қабул қилинган қонун билан белгилаб, хатоликка йўл қўйган, менимча.

Балки адашаётгандирман...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/29/2025, 14:17
t.me/advokatliksavoljavoblar/1399
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
3.2 k
Жаримани тўлаш муддати узайтирилиши мумкин

МЖтКнинг 332-моддаси 2-қисмига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай тўлаши керак.

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида ушбу муддатни 90 кунгача узайтириш назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/28/2025, 14:35
t.me/advokatliksavoljavoblar/1398
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
486
Тонировка бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Мана бу постимизда тонировкага рухсатномаси бор машинанинг ойнаси меъёридан ортиқ қорайтирилганлиги аниқланган тақдирда, БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги маъмурий жаримадан озод бўлиш мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, МЖтК келгусида “126-1(прим1)-модда билан тўлдирилиши ва ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдаланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375.000) жаримага тортилишлари мумкин.

Бизнингча, лойиҳа ташаббускори бўлган Ички ишлар вазирлиги маъмурий амалиётдаги “тонировкага рухсатномаси бор билан рухсатномаси йўқнинг бир хилда жазоланиши”га оид муаммони шу йўл билан бартараф этмоқчи.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/28/2025, 14:26
t.me/advokatliksavoljavoblar/1397
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
578
Солиқчининг “духи”

Ҳимоямиздаги МЧЖда ўтказилган солиқ аудитида реализация қилинган товарларнинг кирим ҳужжати йўқ дея, 2 млрд. сўм миқдорда фойда солиғи қўшимча ҳисобланган.

Аслида реализация қилинган товарлар жамият таъсисчиси томонидан устав фондига ҳисса сифатида киритилган, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритилиб, давлат хизматларидан рўйхатдан ўтказилган, 2023 йил якуни бўйича бухгалтерия балансининг 410чи, яъни “Устав капитали” деб номланган сатрида ҳам ҳисса сифатида қўшилган товарлар қиймати акс эттирилган.

Солиқ аудити натижаси бўйича қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризамиз ҳозирда туманлараро маъмурий суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Иш доирасида ўтказилган суд-солиқ экспертизасининг 2025 йил 6 март кунги хулосасида, солиқ аудити барвақт тўхтамга келганлиги, текширувда жамият устав фондини ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ва бухгалтерия баланси инобатга олинмаганлиги кўрсатилган.

Ушбу иш бўйича 2025 йил 27 март кунги суд мажлисида қатнашган солиқ органи вакилининг “духи” анча баланд эканлигига далолат берувчи иқтибослар:

“Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Андижон вилоят бўлимининг шу эксперти ҳар доим бизга қарши хулоса беряпти”;

“Бошқа бир иш доирасида экспертизани РСЭМнинг ўзи ўтказсин деб илтимоснома киритсак, яна Андижонга юборибди”;

“Худди шунақа ҳолат бўйича бошқа бир ишни жиноий судга оширганмиз, айблов ҳукми чиққан, буни ҳам охирига етказамиз, ташвиш тортманглар (судья ва аризачига таҳдид кўринишида)” ва ҳоказо.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/28/2025, 13:39
t.me/advokatliksavoljavoblar/1396
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Расман: жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади - президент қарори

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.
03/26/2025, 15:16
t.me/advokatliksavoljavoblar/1395
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан фойдаланиш мумкинми?

Йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандида, транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан (телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бундан мустасно) фойдаланиш тақиқланади деб белгиланган.

Демак, телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мумкин.

Бу рухсат фақат телефондан қўлларни ишлатмасдан туриб қўнғироқ қилиш ва унга жавоб беришга тааллуқлими?

Бизнингча, аудио ва видеотасвирларни олишда, мусиқа тинглашда, фильмлар томоша қилишда ёки ижтимоий тармоқларга киришда - телефондан қўлларни ишлатмасдан туриб фойдаланиш мумкин, чунки йўл ҳаракати қоидаларида бу борада алоҳида чеклов ёки тақиқ мавжуд эмас.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/26/2025, 13:17
t.me/advokatliksavoljavoblar/1394
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Фарзандли бўлдим, фарзандимга давлат қандайдир пул ёки нафақа берадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрь кунги 550-сонли қарори билан тасдиқланган регламентга асосан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади.

Бунда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

Боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ “Халқ банки”нинг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/26/2025, 11:10
t.me/advokatliksavoljavoblar/1393
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1386
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1385
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1387
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1391
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида
баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1392
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1390
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1389
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
03/21/2025, 12:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1388
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.6 k
Наврўз муборак!

Наврўз байрами ҳаммамизга муборак бўлсин!
03/21/2025, 10:24
t.me/advokatliksavoljavoblar/1375
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.7 k
Келишув битими тузилганда давлат божини қайтаришга оид қонун қани?

Давлат раҳбарининг 2024 йил 14 ноябрь кунги ПФ-184-сонли фармонида, 2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини 1-инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизини, апелляция ва кассация инстанцияси судларида — тўланган давлат божининг 30 фоизини қайтариб бериш тартиби жорий этилиши белгиланган эди.

Бугун 20 март, лекин “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ҳалигача ўзгартириш киритилгани йўқ.

Президент қарори ва фармонларида белгиланган, аммо ҳалигача қонунларга кўчмаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини санаш учун бармоқлар етмай қоляпти...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/20/2025, 09:44
t.me/advokatliksavoljavoblar/1374
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.6 k
Ҳушёр суд

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 23 сентябрь кунги ажримига асосан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан айбланаётган 2 нафар шахс қамоққа олинган. Яъни, дастлабки тергов органи уларга қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлаган.

Ўтказилган тергов якунида эса жиноят иши ушбу 2 та айбланувчини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (оғир жиноят) билан эмас, балки ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (кўп миқдордаги гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш) билан, яъни унча оғир бўлмаган жиноятда айблаган ҳолда судга чиқарилган.

Тергов хулосасига кўра, судланувчилар “таркибида 0,98 грамм оғирликдаги мефедрон бўлган нам ҳолдаги оқиш рангли кристалл кукинсимон модда”ни сақлаб келганлар.

Қамоққа олиш учун санкция олиш вақтида эса тегишли процессуал ҳужжатларда катта эҳтимол билан айбланувчиларнинг ушбу мефедрон моддасини сақлаб келганликлари эмас, балки қонунга хилоф равишда сотганликлари кўрсатилган.

Ушбу жиноят иши бўйича айбланувчилар ва туман прокурори ўртасида айбга иқрорлик ҳақидаги келишувлар тузилган, суд эса ўзини қийнаб ўтирмасдан, айблов ҳукми чиқариб, келишувни тасдиқлаб, судланувчиларга ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди асосида жазо тайинлаб қўйсагина бўлди эди.

Суд эса бундай қилмаган, яъни жиноят ишини кўриш чоғида ўз ташаббуси билан судланувчиларнинг телефонларини кўздан кечирган ва уларнинг бири телеграмм мессенджери орқали ёзишмаларида бошқа фуқароларга “Мефедрон” моддасини сотиб, ўтказиб келганлигини, яъни 1 грамм “Мефедрон” моддаси 1.200.000 сўм бўлиши тўғрисида ёзишганини, ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганини аниқлаган.

Шунга кўра суд 2025 йил 14 февраль кунги ажрим билан (1-1004-2504/16 сонли жиноят иши) судланувчиларнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувини тасдиқлашни рад этиб, ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан юритилган жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш учун прокурорга юборган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/19/2025, 12:33
t.me/advokatliksavoljavoblar/1371
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Қадрли мижоз

Баъзи тоифа мижозлар билан адвокатлик ёрдамини кўрсатиб бўлганингиздан кейин ҳам қадрдонлик муносабатларини сақлаб қоласиз. Чунки бундай мижозлар оғири енгиллаган, мусибати ариган, ташвиши ҳал этилган, низоси барҳам топган, муаммоси ечилган бўлса ҳам мен билан шунчаки қўнғироқлашиб, кўришиб, ҳол-аҳвол сўраб, хабар олиб турадилар, яхши-ёмон кунларда ўзаро борди-келди қиламиз.

Шундай мижозларимиздан бири куни кеча 65 ёшда вафот этибдилар, ушбу хабар кўнглимни ранжитди. Мижозимизнинг ўғли бу хабарни етказиш билан бирга, отасига нисбатан суд томонидан тайинланган жиноий жарима жазосининг тақдири энди нима бўлиши ҳақида сўради.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси 1-қисмига кўра, қарздор вафот этганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтиши мумкин бўлмаса, ижро иши юритиш тугатилади деб белгиланган.

Жиноий жазо - жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланадиган ва уни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир, яъни жиноий жазога оид талаб ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтмайди.

Шу сабабли мижозимизнинг ўғлига ўз таъзиямни билдирган ҳолда отасининг ўлим гувоҳномаси нусхасини давлат ижрочисига тақдим этишликни тавсия қилдим.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/19/2025, 11:36
t.me/advokatliksavoljavoblar/1370
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.2 k
03/19/2025, 10:07
t.me/advokatliksavoljavoblar/1369
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.2 k
03/12/2025, 14:38
t.me/advokatliksavoljavoblar/1368
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
829
“Шаффоф”га оид жиноят иши бўйича антиқа солиқ ҳисоблаш!

“Шаффоф” бренди остида фаолият кўрсатган “Фарғона Метан Газ Сервис” МЧЖда ўтказилган солиқ аудитида 2019 йилда 2 млрд. 562 млн. сўм миқдордаги нақд пул тушуми яширилганлиги аниқланиб, ушбу суммадан тегишли миқдорларда ҚҚС, фойда каби солиқлардан қўшимча ҳисобланган.

Шу билан бирга мазкур сумма банк муассасасига топширилмасдан, жисмоний шахсларнинг бошқа мақсадларига сарфланган деган тўхтамга келиниб, Солиқ кодексининг 387-моддаси тартибида 12%лик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 229 млн. 836 минг сўм миқдорда ҳисобланган.

Солиқчи томонидан қўлланилган 387-модда мавжуд бўлган Солиқ кодекси 2019 йил 31 декабрь куни қабул қилинган ва 2020 йил 1 январдан амалга киритилган бўлсада, 1-босқич ва апелляция инстанцияси судлари ушбу ҳолатга “кўз юмдилар”, аввал ёзганимиздек суд-бухгалтерия ва судга оид солиқ экспертизаларини ўтказишга ботина олмадилар.

Ҳолбуки, 2020 йилга оид қонунни 2019 йилга қайтарган ҳолда “Шаффоф” таъсисчиларига тегишли 50дан ортиқ МЧЖлар учун млрдлаб қўшимча солиқлар ҳисобланган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/12/2025, 14:38
t.me/advokatliksavoljavoblar/1367
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.2 k
“15 суткалик”ка қамалган шахснинг яқинлари билан учрашуви

“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ даврида 1 марта қариндошлари ёки бошқа шахслар билан давомийлиги 1 соатгача бўлган учрашув берилади.

Бунинг учун қариндош ёки бошқа шахс ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши лозим бўлади.

Айрим ҳолларда, маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхона маъмуриятининг рухсати билан давомийлиги 1 соатгача бўлган қўшимча учрашув берилиши мумкин.

Юқоридаги қонуннинг 23-моддаси 1-қисми 5-хатбошисида махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлар бериши шарт деб кўрсатилган.

Амалиётда эса, айрим “буюртма маъмурий қамалишлар” борки, бунда қамоққа олинган шахс билан унинг қариндошлари тугул ҳатто адвокатнинг ҳам учрашишига йўл қўйишмайди!

Маъмурий қамоққа олинган шахс билан учрашишнинг рад этилиши - махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари томонидан ўз хизмат мажбуриятларига риоя қилмаслик ҳисобланади ҳамда ички ишлар органларининг юқори турувчи мансабдор шахсларига шикоят қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/11/2025, 13:31
t.me/advokatliksavoljavoblar/1366
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.2 k
Бу видеога ишонманг!

Жарима балларини ёзиш ҳали бошланмади.

Чунки МЖтК нинг 34-1-моддаси 5-қисмида транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан жарима балларини ҳисоблаш тартибини белгиловчи қарор ҳозирча расман эълон қилинмади.

Шу сабабли қайси ҳуқуқбузарликка қанча балл берилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Аниқ маълумотга эга бўлиш учун каналимизни кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/10/2025, 03:08
t.me/advokatliksavoljavoblar/1365
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.0 k
Бизнингча, БҲМнинг 300 баравари миқдоридаги жарима бир мунча оғир!

Обуначиларимиздан бири ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш) билан судланганликлари, жиноят оқибатида етказилган 478 млн. сўм моддий зарарни тўлиқ қоплаганликлари, 1-босқич суди БҲМнинг 300 баравари миқдорида (бугунги кун ҳолатига 112,5 млн. сўм) жарима жазоси тайинлаганлиги ҳақида ёзибдилар.

ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача жарима жазоси назарда тутилган, бироқ судланувчининг жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат ҳисобланади (Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги 1-сонли қарорининг 37-банди).

Бу ҳолатда суд ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда БҲМнинг 300 бараваридан камроқ жарима тайинлаши мумкин эди.

Ҳатто Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 май кунги 4-сонли қарори 12-бандида, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятга оид ишлар бўйича зарарни қисман қоплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЖК 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама этиш мумкинлиги, жиноят натижасида етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор томонидан қопланганлиги жазони жиддий камайтирувчи ҳолат деб топилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Бугунги суд амалиётида ҳам ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан айбланган шахсларга моддий зарар тўлиқ қопланганлиги учун ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда асосан БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланмоқда.

Масалан, 1-1006-2405/1180 сонли жиноят иши (суд қарори интернет тармоғига жойланган) бўйича 602,7 млн. сўм миқдордаги солиқларни тўлаб, моддий зарарни бартараф этганликлари учун судланувчи Ш.Қ., З.Х., У.Ш.ларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 16 декабрь кунги ҳукми билан БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган (ушбу ҳукм апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 январь кунги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган).

Юқоридагиларга кўра, обуначимизга - тайинланган жазонинг бир мунча оғирлиги ва адолатсизлигини важ қилиб, суд ҳукмига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/06/2025, 10:26
t.me/advokatliksavoljavoblar/1363
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.7 k
Реклама

Ҳурматли обуначилар, адвокатлик фаолиятимни 2025 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрига кўчирдим.

Ўз билимим ва иш тажрибамни пойтахт суд-ҳуқуқ амалиётининг адвокатлик жабҳасида синовдан ўтказмоқчиман.

Адвокат ёрдамига зарурат туғилса, албатта мурожаат қилинглар.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
03/06/2025, 09:44
t.me/advokatliksavoljavoblar/1362
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.5 k
03/05/2025, 11:09
t.me/advokatliksavoljavoblar/1361
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.6 k
ЖК 243-моддасини энди барча тергов органлари тергов қилиши мумкин

Мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобланади (ЖК 243-моддаси).

Ушбу жиноятга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилиши лозимлиги, амалиётда эса бу моддани асосан прокуратура ва ДХХ терговчилари қўллашаётганлиги, бу билан ЖПК талаблари бузилаётганлиги, жиноят ишларини тергов органлари ўртасида тақсимлашга оид 345-моддани ЖПКдан чиқариб юборса ҳам бўлавериши ҳақида мана бу постимизда тўхталган эдик.

2025 йил 26 февраль кунги қонун билан ЖПКнинг 345-моддаси 7-қисмига ўзгартириш киритилиб, ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки терговнинг иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Масалан, “Шаффоф” бренди асосичларига нисбатан ДХХ терговчиси томонидан 2022 йил 22 март куни ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ўша пайтда ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми тергови прокуратурага, 243-модда ички ишлар терговига тегишли бўлганига қарамай, дастлабки тергов ДХХ терговчилари томонидан олиб борилган ва терговда тўпланган далиллар асосида айблов ҳукми ўқилган.

Ҳолбуки, ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ёки 243-моддасида назарда тутилган жиноятларга доир ишларни ДХХ терговчиларига бериш учун ЖПКнинг 345-моддаси 11-қисмида назарда тутилган 5 та жиддий важ мавжуд бўлиши керак эди (масалан, агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса ва б.).

Мана эндигина жиноят ишини қўзғатган 4 та дастлабки тергов органининг ҳар бири ЖКнинг 243-моддасида кўрсатилган жиноятга оид ишни тергов қилиши мумкин бўлмоқда.

Бизда жиноят-процессуал жараёнлар жуда қизиқ: қонун ҳали ваколат ва рухсат бермасдан туриб иш юритамиз, кейин эса қонунийлаштирамиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/27/2025, 12:53
t.me/advokatliksavoljavoblar/1359
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.2 k
Моддий зарар қопланганлиги қамоқни бекор қилиш учун асос бўлади

Ҳимоямиздаги И.О. ва А.Қ.лар ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан гумонланиб, 2025 йил 18 февраль куни процессуал тартибда ушланишди.

Тергов органи ва уни назорат қилувчи прокурор қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорани қўллашни сўраб судга илтимоснома беришини яхши билганлигимиз сабабли мижозимизнинг яқинларига моддий зарарни қоплашни тавсия қилдик.

Моддий зарар қамоққа олиш ҳақидаги илтимоснома кўрилгунига қадар қопланиб, жабрланувчининг шу ҳақдаги тилхати 1-босқич судига тақдим қилинган бўлсада, суд уни инобатга олмади ва 2025 йил 20 февраль кунги ажрим билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ёпиқ тарзда кўрилган суд мажлисига терговчини жалб қилиш ва уни зарар қопланганлиги хусусида сўроқ қилиш ҳақидаги ҳимоянинг илтимосномаси қаноатлантирилмади.

Ўз навбатида жабрланувчининг тилхатини қабул қилиб олишни тергов органи ҳам рад этди.

1-босқич суди ажримларига нисбатан берилган апелляция шикоятлари вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан якка тартибда кўриб чиқилиб, терговчи томонидан жабрланувчининг моддий зарар қопланганлиги юзасидан қўшимча тарзда сўроқ қилиниши ва ушбу сўроқ натижалари бўйича терговчининг ўзи эса апелляция суди мажлисида сўроқ қилиниши таъминланди (қамоқ масаласи кўрилаётганда жабрланувчини судда сўроқ қилиш имконияти йўқ).

Моддий зарар қопланганлиги тасдиқлангач эса, 1-босқич судининг И.О. ва А.Қ.ларни қамоққа олиш ҳақидаги ажримлари бекор қилинди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/26/2025, 09:33
t.me/advokatliksavoljavoblar/1358
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
756
Бугун Конституциявий суд судьяси Козимжон Комилов 68 ёшга кирди!

2017 йилдан 2022 йилгача Олий судга раислик қилган Козимжон Фозилович даври "бир суд-бир инстанция" тамойили жорий этилгани, судьялар ойлик маоши оширилгани ва адолатли қарорлар сезиларли кўпайгани билан эсда қолди.

Маълумот ўрнида ва ёшларга мотивация бўлиши учун Козимджон Фозиловичнинг карера йўлини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

—Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг суд ижрочиси

—Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг судьяси

—Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг раиси

—Наманган вилоят судининг раиси

—Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи

—Тошкент шаҳар Миробод туман судининг раиси

—Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьяси

—Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси

—Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи

—Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари

—Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-назорат хизматининг кадрлар билан ишлаш бўйича хизмат раҳбари

—Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси

—Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси

—Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси.

2022 йилдан буён Конституциявий суд судьяси вазифасида ишлаб келмоқда.

Таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклаб, узоқ умр ва соғлик тилаймиз!

@generalissimo_marshal
02/26/2025, 09:23
t.me/advokatliksavoljavoblar/1357
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Жиноят қонунчилигидаги бир бўшлиқ ҳақида...

Жиноят қонунчилигидаги шартли ҳукм ёки синов муддати ҳақида эшитгансиз.

Яъни, суд озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин.

Масалан, суд ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни (одам ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисасини) содир этган шахсга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган бўлсада, марҳумнинг яқинларининг даъвоси йўқлигини, ҳодиса эҳтиётсизлик орқасида юз берганини эътиборга олиб, ушбу жазони шартли деб ҳисоблаши ва 2 йил синов муддати белгилаши мумкин.

ЖПКнинг 541-моддаси 3-қисмида озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ҳақидаги масала шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади деб белгиланган.

Лекин қонунчиликда синов муддати унинг қанчаси ўтганидан сўнг қисқартирилиши, уни қисқартириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ИИБ пробация бўлинмасдан қандай ҳужжатлар олиниши, синов муддатини қисқартириш ҳақидаги илтимосномани қайси асосларга кўра қаноатлантириш ёки рад этиш кераклиги кўрсатилмаган (Пленум қарорларида ҳам бу борада бирор тушунтириш берилмаган).

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органлар ушбу бўшлиқни тўлдириш хусусида ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/24/2025, 13:43
t.me/advokatliksavoljavoblar/1352
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.0 k
Ушбу модда билан маъмурий жавобгарликка тортиш учун қуйидаги асослар бўлиши керак:

➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото - ва (ёки) видеотасвири бўлиши;

➖фото - ва (ёки) видеотасвир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган бўлиши;

➖фото - ва (ёки) видеотасвир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фақат биттагина ходимига эмас, камида икки нафар ходимига тегишли бўлиши, (чунки модда матнида "лар" қўшимчаси ишлатилган ва бу кўплик маъносини англатади);

➖фото - ва (ёки) видеотасвирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари обрўларининг айнан тушишига олиб келадиган маъно, мазмун акс эттирилган бўлиши;

➖шундай фото - ва (ёки) видеотасвир жўнатилган, юборилган эмас, айнан тарқатилган бўлиши (чунки "жўнатиш" билан "тарқатиш" бошқа-бошқа жараёнларни ифодалайди);

👉 @Advokat_Abdullayev
02/24/2025, 10:55
t.me/advokatliksavoljavoblar/1351
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.2 k
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули 3 мартдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/24/2025, 09:34
t.me/advokatliksavoljavoblar/1350
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.3 k
Адолатсизлик бутун борлиқни вайрон қилади.

Бир куни одамлар Ҳазрат Али (р.а.) ҳузурига келиб шикоят қилишди:

— "Эй имом, бизнинг даламиз бор, лекин қанча меҳнат қилмайлик, у ҳосил бермайди. Ер қурғоқчил, ҳеч нарса унмайди. Биз нима қилайлик?"

Ҳазрат Али (р.а.) бироз ўйлаб турди ва қоғоз олиб, унга қуйидаги сўзларни ёзди:

"Эй ер! Агар келаси йил ҳам ҳосил бермасанг, сенга энг адолатсиз судьяни олиб келиб кўмаман!"

Сўнгра у бу хатни ерга кўмишни буюрди.

Одамлар бу ишнинг ҳикматини тушунмаган бўлсалар ҳам, буйруқни бажардилар. Кейинги йил мўл ҳосил бўлди, ер аввалгидек қурғоқчил бўлмай, экинлар сероб бўлиб ўсди.

Одамлар ҳайратда қолиб, Ҳазрат Али (р.а.) дан сўрадилар:

— "Эй имом, бу қандай мўъжиза эди?"

Ҳазрат Али (р.а.) табассум қилиб шундай деди:

— "Адолатсиз судья қаерда бўлса, у ерни қурғоқчил қилади, баракасини йўқотади. Ер ҳам адолатсизликдан қўрқди ва ҳосил бера бошлади. Зеро, адолатсизлик фақат инсонларни эмас, балки бутун борлиқни вайрон қилади."

👉 @yuristlar_maslahati 👈
02/22/2025, 16:25
t.me/advokatliksavoljavoblar/1349
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.3 k
Дрифтчиларга ташлаб қўйинг!

‼️ ЎРҚ - 1033 билан МЖТКга қўшимча киритилди.Унга кўра :

✅ Транспорт воситалари хайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг харакатига қасддан тўсқинлик қилиши, харажатланиш тезлиги ва бурчагини сақлаган холда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартирганлик учун транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, БХМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Худди шундай хуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш хуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, БХМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosi
mov👈
02/22/2025, 12:35
t.me/advokatliksavoljavoblar/1348
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.2 k
Мэн штат губернатори Жанет Миллс АҚШ президентига Дональд Трампга “Судда кўришамиз” деб жавоб қайтаряпти.

Суд мустақиллиги ва холислигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Судга бирор бир тарзда босим қилишни ҳеч ким ўйламайди. Чунки "буюртмали ишни" қиладиган судга эртага ўзининг ҳам иши тушиб қолишидан ҳеч ким кафолатланмаганлигини чуқур тушуниб етишган.

Тарихда эса бунга кўп мисоллар бор.

@manifestcanal

👉 @Advokat_Esonaliev
02/22/2025, 09:25
t.me/advokatliksavoljavoblar/1347
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Праваси лишат бўлганлар диққатига!!!

МЖтКнинг 135-моддаси 3-қисмида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқарганлиги учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида (3 млн. 750 минг сўм) жарима назарда тутилган эди.

2025 йил 20 февраль кунги қонун билан ушбу ҳуқуқбузарлик учун жазо сезиларли кучайтирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 50 баравари (18 млн. 750 минг сўм) этиб белгиланди.

Шунингдек, ЖКга янги 261-2(прим2)-модда киритилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, жиноят деб топиладиган бўлди.

Ушбу жиноят учун эса БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (18 млн. 750 минг сўмдан 37,5 млн. сўмгача) жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/22/2025, 08:46
t.me/advokatliksavoljavoblar/1346
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.1 k
Мурожатчидан савол (ўзгартирилмади):

Ассалому алайкум, ака ман сурамокчи буганим ЎРҚ-1033 бўйича, мани номимда 5 та мошина бор, лекин ман 4 тасини умуман хайдамиман, саволим энди шу 4 та мошинага кеган штрафлар бўйича манга бал езиладими еки ГАИ томонидан тузилган протакол буйича бал хисобланадими?
Агар камерала бўйича хисобланса ман 1 ойда правами йукотаманку!

👇

‼️ Ўрқ-1033 га асосан МЖТКга киритилган ўзгартиришга кўра:

✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.

Демак агар сиз радар ва камера орқали қайд қилинган хуқуқбузарликни бошқа шахс содир этганини исботлаб берсангиз ва ушбу шахс мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган бўлса жарима бали ўша шахсга хисобланади.

✅ Агар хуқуқбузарлик ЙҲХ ходимлари томонидан  аниқланса, жарима бали хуқуқбузарликни содир қилган шахсга хисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosi
mov👈
02/22/2025, 08:04
t.me/advokatliksavoljavoblar/1345
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.3 k
Мубашшир Аҳмад ижтимоий тармоқларда ўта оғир жиноят содир этганлиги ҳақидаги хабарлар қанчалик ҳақиқатга асосланган?

Қуйидаги мақола билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишингиз мумкун.

⚖️ “Verum law firm" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

@verumlf_uz
02/21/2025, 22:32
t.me/advokatliksavoljavoblar/1344
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.8 k
Автомобилда жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жазо кучайтирилди. Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
02/21/2025, 16:34
t.me/advokatliksavoljavoblar/1343
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.6 k
Ва ниҳоят: ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

1 йилдан ортиқ давом этган муҳокамаю мунозаралардан сўнг 2025 йил 20 февраль кунги қонун билан МЖтКга янги 195-2(прим2)-модда киритилди.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача (7,5 млн. сўмдан 18 млн. 750 минг сўмгача) жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазолари назарда тутилди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/21/2025, 14:14
t.me/advokatliksavoljavoblar/1342
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.7 k
01 (транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарганлик) учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди

Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн. 375 минг сўм) маъмурий жарима назарда тутилган эди.

2025 йил 20 февраль кунги қонун билан МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми санкцияси кучайтирилиб, ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 40 баравари миқдорида (15 млн. сўм) маъмурий жарима қўлланилиши белгиланди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/21/2025, 13:53
t.me/advokatliksavoljavoblar/1341
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Йўл-транспорт ҳодисаси учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Йўл-транспорт ҳодисаси айбдори, яъни транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий жавобгарлик келиб чиқади.

Мазкур модданинг санкциясида БҲМинг 50 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари назарда тутилган эди.

2025 йил 20 февраль кунги қонун билан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкцияси кучайтирилди: эндиликда ушбу жиноят учун БҲМинг 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши мумкин.

ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясининг бундай тарзда оғирлаштирилиши – аввало транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишига, агар ЙТҲ юз берган бўлса, айбдор шахсларнинг жабрланувчи билан ярашишга (айбга иқрорлик билдиришга, етказилган зарарни бартараф этишга) астойдил ҳаракат қилишларига сабаб бўлади деб ўйлаймиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/21/2025, 13:38
t.me/advokatliksavoljavoblar/1340
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.7 k
Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 баравари(1.875.000 сўм)дан 10 баравари(3.750.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 баравари(3.750.000 сўм)дан 15 баравари(5.625.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Асос: 2025 йил 20 февраль кунги ЎРҚ-1035-сонли қонун

Advokat G‘aniyev
02/21/2025, 11:12
t.me/advokatliksavoljavoblar/1339
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.5 k
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Юқоридаги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

- Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

- Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

- Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

Йўл безорилиги учун;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/21/2025, 08:18
t.me/advokatliksavoljavoblar/1338
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

- Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

- Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

- Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

- Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

- Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/21/2025, 08:14
t.me/advokatliksavoljavoblar/1337
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.3 k
Адвокатлик фаолиятимиздан...

1-босқич судида ҳимоямдаги Х.А.ни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан айблаш ҳақидаги жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда.

2025 йил 31 январь кунги суд мажлисида судлов ҳайъати томонидан илтимосномамиз қаноатлантирилиб, суд тергови давомида аудио ёзувдан фойдаланишга рухсат берилган эди.

7 февраль кунги суд муҳокамасида эса жабрланувчи Э.М.нинг ишни ёпиқ суд мажлисида кўришни сўраб берган илтимосномаси қаноатлантирилиб, аудио ёзувдан фойдаланиш тўхтатилди.

Шунақа бўлиши ҳам мумкин экан.

Чунки, ЖПКнинг 19-моддаси 6-қисмида, ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундай мажлисни аудио ва видеоёзувга олиш эса амалга оширилмайди деб белгиланган.

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўрилиши бизга яна бир ноқулайликни келтириб чиқармоқда: эндиликда ҳар бир суд мажлисига келишга мажбурмиз. Яъни, судда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда қатнаша олмаймиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/14/2025, 12:52
t.me/advokatliksavoljavoblar/1336
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
722
Тошкент йўлларида

2024 йил давомида Тошкент шаҳрида 1 280 та ЙТҲ содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган.

2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди.

2022 йилда Тошкент шаҳрида 1200 та ЙТҲ содир бўлган. Унда 136 киши, жумладан, 17 нафар вояга етмаган вафот этган.
02/14/2025, 09:39
t.me/advokatliksavoljavoblar/1335
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Янги молиявий институт: микромолия банки

Кеча кучга кирган янги қонун билан Ўзбекистонда микромолия банкларини очишга имконият пайдо бўлди.

Микромолия банкларининг устав капитали энг кам миқдори 50 млрд. сўмни ташкил этиши керак (банклар учун 500 млрд. сўм).

Микромолия банклари бир фуқародан 200 млн. сўмдан ошмаган миқдорда омонат қабул қилиши, бир қарздор ёки ўзаро қарздорлар гуруҳига кўпи билан 5 млрд. сўм кредит бера олиши мумкин.

Кредит портфелининг камида 70 фоизи тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилганларга даромад олиш учун ажратилган кредитлардан иборат бўлиши лозим.

Микромолия банки хорижда вакиллик ҳисобварақлар оча олмайди, шунингдек ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатмайди, кафолатлар бермайди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/13/2025, 13:19
t.me/advokatliksavoljavoblar/1334
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

ЖКга китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1(прим 1)-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга (яъни "УДО" ёки "замена" қўлланмайдиганларга) нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда. Демак, ушбу норма қабул қилинган тақдирда ҳам, ҳамма маҳкумларга эмас, балки фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга татбиқ этилади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (УДО) ёки енгилроғи билан алмаштириш (замена) масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/13/2025, 12:19
t.me/advokatliksavoljavoblar/1333
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.9 k
Қонунчиликдан истисно вақтинча сақлаш ҳибсхонаси!

Бугун ҳимоямдаги Ю.У. билан учрашиш учун ИИВ марказий вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (ВСҲда) бўлдим, лекин менга мобил телефонимдан ёки диктофони мавжуд бўлган қўл соатимдан фойдаланишга рухсат берилмади. Бунга эса - ВСҲнинг Ички ишлар вазирлиги ҳудудида жойлашганлигини, вазирлик ҳудудидга мобил телефон ёки диктофон олиб кириш тақиқланганини сабаб қилиб кўрсатишди.

Ваҳоланки, “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари”нинг 152-бандида адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади деб кўрсатилган.

Қолаверса юқоридаги ички тартиб қоидаларининг 9-бандига кўра, адвокатнинг ВСҲ ҳудудига иш вақти давомида монеликсиз киришини таъминлаш ВСҲ маъмуриятининг вазифаси ҳисоблансада, ИИВ марказий ВСҲда ушбу вазифа терговчи зиммасида экан.

Ички тартиб қоидалардан бундай чекиниш - терговчи хизмат сафарида ёки тергов ҳаракатлари билан банд бўлганда ёхуд бошқа бирор важ билан олдингизга чиқишни рад қилган тақдирда, адвокатнинг ИИВ ВСҲга киришини ва ҳимоясидаги шахс билан учрашишини янада қийинлаштиради деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/12/2025, 12:44
t.me/advokatliksavoljavoblar/1332
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.1 k
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Telegram
02/12/2025, 10:09
t.me/advokatliksavoljavoblar/1331
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.3 k
Дафн этиш нафақаси ҳақида эшитганмисиз? Ҳозирги кунги ҳисобда (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори - 428 000 сўм) давлат томонидан 1 712 000 сўм берилиши ҳақида

�@bahodirahmedoff👈
02/10/2025, 15:04
t.me/advokatliksavoljavoblar/1330
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.5 k
Ёрдамчисини калтаклаган суд раиси маъмурий жавобгарликка тортиладими ёки жиноий?

Кун.уз сайтида эълон қилинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси 2025 йилнинг 18 январь куни ўз хизмат хонасида судья ёрдамчисини калтаклаб, “юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Судьялар Олий кенгаши ушбу хабар юзасидан суди раисининг ҳатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.

Агар эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топса ва судья ёрдамчисида суд-тиббиёт экспертизаси натижасига кўра тан жароҳати аниқланса, суд раиси ахборот манбаларида таъкидланганидек МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка эмас, балки ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмига мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Бу каби ҳолатлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан малакаланган ҳолатлар талайгина.

Масалан, 1-1906-2401/131 сонли жиноят иши бўйича (суд ҳукми интернет тармоғига жойланган) Қизириқ туманида мактаб директори ХХХ 2024 йил 2 март куни мактаб маъмурий биносининг ўқитувчилар хонасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ХХХни уриб, унга “ўнг елка юқори учлиги ташқи юзасида қонталаш” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Суднинг 2024 йил 18 сентябрь кунги ҳукми билан мактаб директори ХХХ ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, узил-кесил ўташ учун ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Халқимизда бир нақл бор: пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса - бировга. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/05/2025, 16:12
t.me/advokatliksavoljavoblar/1329
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
963
Терговчининг жавоби қанақа бўлар экан?

Бугун ИИВ Тергов департаментида ҳимоямдаги У.Ю.га ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинишида иштирок этдим.

У.Ю. менгача бошқа ҳимоячи иштирокида ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, сўроқ қилинган ва 1 нафар шахс билан юзлаштирилган экан.

Ҳимоя позициямни беглилаб олиш ва У.Ю. айбланувчи тариқасида сўроқ қилинаётганида муайян саволларни бериш мақсадида терговчи Ш.Хожимуратовдан унинг иштирокида муқаддам ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомалари, қабул қилинган процессуал қарорлар нусхаларини тақдим этишни сўрадим.

Сўралган ҳужжатларни ололмаганлигим сабабли У.Ю.ни айбланувчи тариқасида сўроқ қилишда бирор мазмунда савол беришдан тийилдим ва терговчининг номига қўлёзма шаклда сўровнома (юқоридаги процессуал ҳужжатлар нусхаларини сўраб) тақдим қилдим.

ЖПКнинг 53-моддаси 1-қисми мазмунига кўра, ҳимоячи гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш ҳуқуқига эга.

Кўрамиз, терговчининг жавоби қанақа бўлар экан?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/05/2025, 14:02
t.me/advokatliksavoljavoblar/1328
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.1 k
Адвокатга нусха кўчиришга бермаган терговчи жавобгарликка тортилган

Суд ҳужжатларига кўра, "DIGESTS GLF" адвокатлик фирмаси адвокати А.Акрамходжаев фуқаро У.Файзиевнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келган. Кейинчалик дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ИИВ Тергов департаменти терговчиси У.Ҳамдамов адвокат А.Акрамходжаевни номаълум сабабларга ишда иштирок этишдан четлаштириш тўғрисида қарор чиқарган.

Шундан сўнг, Акрамходжаев мазкур қарордан нусха олишни сўраб мурожаат қилган лекин мазкур сўровга жавоб олмаганлигини билдириб, судга мурожаат қилган.

Президентнинг 2018 йил 18 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”Фармонининг 2-бандида “адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг судга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади” деб белгиланган.

Суд терговчи У.Ҳамдамовнинг ушбу ҳаракатларини МЖтК 197-1-моддаси адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳолаб, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈
02/03/2025, 15:12
t.me/advokatliksavoljavoblar/1327
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Яхшиси шикоятингизни қайтариб олинг!

Жиноят ишлари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят берганингизда суд муҳокамасида бевосита иштирок этишингизга тўғри келади.

Шикоятингиз 3 та судьядан иборат таркибдаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади, ўртадаги судья судлов ҳайъатига раислик қилувчи, икки ёндаги судьялар эса ҳайъат судьялари ҳисобланадилар.

Шу 3 та судьядан қайси бири маърузачи эканлигини аниқлаб олиш жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Агар судлов ҳайъатига раислик қилувчи “маърузачи ўзим бўламан” деса, иш бўйича қандай суд ҳужжатлари қабул қилинганлиги, улардан кимлар ва нима учун норози эканлиги ҳақида ахборот беради.

Агар маърузачи ундан бошқа судьялар бўлса, худди ўша ахборотни айнан ўша судьялардан эшитасиз.

Шикоятингизда юқори суд томонидан муқаррар инобатга олиниши лозим бўлган важларни баён қилган бўлсангиз (масалан, фирибгарлик билан судланиб, қамалган шахснинг моддий зарарни тўлаганлиги ёки қонуннинг енгиллашганлиги каби), маърузачи киму, судлов ҳайъатига ким раислик қилади, буни билиш шарт эмас.

Лекин шикоятда бошқа важ ва асосларни баён этган бўлсангиз, ишни кўришда маърузачининг ўзини тутишига, Сиз баён этаётган важларга қандай муносабатда бўлаётганига алоҳида эътибор қаратинг. Агар маърузачи Сиз келтираётган важлар бўйича қизиқмаётган, тарафларга саволлар бермаётган ва суд муҳокамасини имкон қадар тезроқ якунлашга ҳаракат қилаётган бўлса, билингки шикоятнинг оқибатсиз қолдирилиши аллақачон ҳал этиб бўлинган.

Бундай ҳолларда, судьялар маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятингизни қайтариб олишни, орадан маълум вақт ўтгач, яна такроран шундай шикоят билан мурожаат қилишни тавсия қиламан. Чунки, апелляция шикоятини қайтариб олсангиз, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқингиз сақланиб қолади. Кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятларни қайтариб олсангиз ҳам, келгусида худди шундай шикоятлар билан яна мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Кун келиб, шикоятингиз албатта шижоатли ва адолатпарвар, фақат қонунга бўсунадиган, том маънода мустақил бўлган судьянинг иш юритувига тушади ҳамда оқибатсиз қолдирилмайди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/03/2025, 10:08
t.me/advokatliksavoljavoblar/1326
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Ерга оид жиноятлар бўйича янги Пленум қарорининг ижобий жиҳати амалга татбиқ этилмоқда

Мана бу постда Олий суд Пленумининг янги, 2024 йил 16 декабрь кунги 36-сонли қарорининг бир ижобий жиҳати, яъни 11-банди 6-хатбошисида “Зарарни ҳисоблашда ўзлаштирилган ҳудуддаги фойдаланишга яроқли ҳудуд чегирилиб, ҳақиқатдан ҳам нобудгарчиликка йўл қўйилган (қурилиш ости) ер майдонидан келиб чиқиш лозим”лиги ҳақида раҳбарий тушунтириш берилгани ҳақида ёзган эдик.

Чунки тергов ва суд амалиётида моддий зарар ушбу тушунтиришгача қурилиш ости ер майдонидан эмас, балки ўзлаштирилган жами ҳудуд ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланар эди.

Наманган вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 1-1610-2402/236 сонли жиноят иши бўйича 2025 йил 28 январь кунги ажрими (интернетга жойланган) билан 1-босқич судининг 2024 йил 9 октябрь кунги ҳукми ўзгартирилган.

Яъни, юқоридаги тушунтиришга амал қилиниб, ЖКнинг 229-1(прим1)-моддаси 2-қисми билан судланган Б.Д.нинг зарари 45,7 млн. сўмдан 11,5 млн. сўмга ва Х.Н.нинг зарари 68,6 млн. сўмдан 5,7 млн. сўмга туширилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/02/2025, 14:47
t.me/advokatliksavoljavoblar/1325
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Прокуратура ходимларининг хизмат кийими

Давлат раҳбарининг 2019 йил 15 июль кунги ПҚ-4394-сонли қарорига мувофиқ, прокуратура ходимлари:

расмий, байрам, тантанали ва халқаро тадбирларда, суд мажлисларида, оммавий ахборот воситалари билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, ўқув машғулотларида— тантанали формали кийим-бош;

хизмат вазифаларини бевосита хизмат хоналарида (бино, транспорт воситаси, ҳарбий қисм) амалга ошириш вақтида — махсус (маҳкама) формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқига эгадирлар.

Бош прокурор буйруғи билан тасдиқланган “Хизмат кийимини кийиш тартиби”га оид умумий қоидаларда ходимлар хизмат вазифаларини бажариш вақтида белгиланган шаклдаги хизмат киймини кийишга мажбурдирлар деб кўрсатилган.

Судларда прокурор иштирокини таъминлаш – ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақти деб ҳисобланса ва юқоридаги Тартиб ҳали ҳам амалда бўлса, Наманган ва Тошкент вилояти судларида прокурор иштирокини таъминлаган ходимлар белгиланган шаклдаги хизмат кийимида бўлмаганликлари учун ҳеч бўлмаганда огоҳлантирилишлари керак бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
02/01/2025, 08:37
t.me/advokatliksavoljavoblar/1324
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
Қамоққа олиш ҳақидаги суд ажрими устидан берилган апелляция шикояти (протести) эндиликда якка тартибда кўрилади

2025 йил 28 январь кунги қонун билан (ЎРҚ-1022) ЖПКнинг 241-моддаси 2-қисми учинчи жумласи янги таҳрирда баён қилинди ва қамоққа олиш ҳақидаги суд ажрими устидан берилган апелляция шикоятининг эндиликда якка тартибда кўрилиши белгиланди (бунгача апелляция инстанцияси суди томонидан 3 та судьядан иборат таркибда кўрилар эди).

Яъни, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи, гаров тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги масала юзасидан суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан 72 соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.

Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, ушбу суд уларни 24 соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.

Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
01/30/2025, 21:40
t.me/advokatliksavoljavoblar/1323
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.1 k
01/30/2025, 10:36
t.me/advokatliksavoljavoblar/1322
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.4 k
Тезкор-қидирув органининг ушбу буйруғи Олий суд раҳбариятини ажаблантирмади!

ЖКнинг 251-1(прим1)-моддаси 3-қисми (таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган, лекин оздирувчи ҳисобланган “Фатзорб” воситасини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан айбланиб, 3 йил муддатга ОМҚ жазоси тайинланган ҳимоямдаги А.А.нинг манфаатида 2024 йил 2 октябрь куни Олий суд раисининг 1-ўринбосари И.Муслимов ва 13 декабрь куни Олий суд раиси Б.Исламов қабулида бўлдим.

Жиноят иши қўзғатилишига ҳимоямдаги А.А. ва яна бир судланувчи М.М.га нисбатан текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш кўринишида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижалари асос бўлган.

“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси 5-қисмида, текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилиши, текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш прокурор билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Жиноят ишида мавжуд бўлган Департамент Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 27 январь кунги 14-сонли буйруғида эса, таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган маҳсулотларни қонунга хилоф муомаласига қарши эмас, балки ноқонуний валюта олди-сотдисини аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказиш белгиланган, бундан ташқари тадбирнинг прокурор билан келишилганлигига оид ҳужжат йўқ.

Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 август кунги 24-сонли қарори
8-бандида, қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-қидирув тадбири давомида олинган далиллар мақбул эмас деб ҳисобланади деб тушунтириш берилган.

Қабулда келтирган яна бир важимиз: назоратли харидда иштирок этган махсус харидор Ш.Н.ни дастлабки терговда ҳам, 1-босқич, апелляция ва тафтиш инстанциялари судларида ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилиш имконияти бўлмаган (уни мажбурий келтириш ҳақида қарор ва ажримлар чиқарилганига қарамай).

Бироқ, суд ҳужжатларига нисбатан берган тафтиш тартибидаги шикоятимиз раис томонидан ҳам, унинг 1-ўринбосари томонидан ҳам қаноатлантирилмади ва ҳатто жавоб хатларида ушбу 2 та важимиз ҳақида умуман сўз юритилмаган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
01/30/2025, 10:30
t.me/advokatliksavoljavoblar/1319
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.7 k
⚡️Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади

Қонун (ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Унга кўра, тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✔️ Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, тергов судьясининг ваколатлари белгиланиб, тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.

📋 Шунингдек, тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.

❕ Бунда, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда қарор чиқаради.

📞 Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш асослари белгиланди.

✳️ Бундан ташқари, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

📜 Бунда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш:
Advokat G‘an
iyev
01/29/2025, 13:40
t.me/advokatliksavoljavoblar/1318
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
2.1 k
Қобил Дўсовнинг қилмиши суд томонидан нотўғри малакаланган (бизнингча)...

Бизнингча, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Қ.Дўсовнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Ф.Боқиевни интернет тармоғида ҳақорат қилганлиги ҳолати ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри малаканган.

Ушбу бандда кўрсатилган жиноятнинг объектив томони жабрланувчи шахснинг ўз хизмат бурчини бажариши муносабати билан ҳақоратланиши билан ифодаланади.

ЖКнинг махсус қисмида қўлланилган “хизмат вазифаси” ва “хизмат бурчи” атамалари бир-бирига яқин тушунчалар ҳисоблансада, улар ўртасида муайян фарқлар мавжуд.

Хизмат бурчи деганда давлат органида ишловчи шахснинг умумий масъулияти тушунилса, хизмат вазифаси эса аниқ лавозимда бажариладиган ишларни ифодалайди.

Масалан, ҳарбий хизматчининг Ватанни ҳимоя қилиш бурчи ёки давлат хизматчисининг фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш бурчи бу хизмат бурчи ҳисобланади.

Хизмат вазифасига эса, ўқитувчининг дарс ўтиши ёки ҳисобчининг молиявий ҳужжатларни юритиши мисол бўла олади.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси орқали “хизмат бурчи” атамаси қўлланилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни изласангиз, барчаси ҳарбий хизмат, ички ишлар, миллий гвардия, давлат солиқ ва божхона хизматига алоқадор бўлган 12 та қонунчилик ҳужжатини топасиз.

Суд амалиётида ҳам ички ишлар, миллий гвардия ходимларининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш бўйича хизмат бурчларини бажариш чоғида ҳақорат қилинганликлари юзасидан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан чиқарилган айблов ҳукмлари кўп учрайди.

Қ.Дўсовга тегишли эканлиги айтилаётган ижтимоий тармоқларда вазир ўринбосари лавозимида ишлаётган Ф.Боқиевга нисбатан бирор конкрет хизмат бурчини бажариши муносабати билан эмас, балки унинг иш фаолиятига, билимига, салоҳиятига, ишчанлик қобилиятига, бошқа жиҳатларига баҳо берувчи умумий ҳақоратли сўзлар ишлатилган.

Агар Қ.Дўсов суд ҳужжатларига нисбатан тафтиш тартибида шикоят бериб, ишни қайта кўриш чоғида асосий урғуни - вазир ўринбосари Ф.Боқиев бирор хизмат бурчини бажариши муносабати билан ҳақорат қилинмаганига қаратса, бизнингча мақсадга мувофиқ бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
01/26/2025, 22:11
t.me/advokatliksavoljavoblar/1317
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Қобил Дўсовга оид суд ҳукми апелляция инстанцияси суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган

Интернет тармоғига жойланган 2024 йил 19 декабрь кунги суд қарорига кўра (1-1006-2402/1058 сонли жиноят иши), Қ.Дўсовни ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблаш ҳақидаги ЖИБ Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрь кунги ҳукми Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.

Қ.Дўсов апелляция инстанциясида: интернетда чиққан лавҳалар унга тегишли эмаслигини, унинг номига очилган каналларга бошқа шахслар кириб, ҳар хил маълумотларни ёзганини, бу текширилмаганини, унга нисбатан иғво уюштирилганини билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Қ.Дўсовнинг қилмиши ўз хизмат бурчини бажараётган жабрланувчига, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Ф.Боқиевга нисбатан содир этилган ҳақорат қилиш жинояти сифатида баҳоланган ҳамда унга нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди санкцияси назарда тутилган энг оғир жазо (1 йил муддатга озодликни чеклаш) танланган (бошқа муқобил жазолар мавжуд бўлишига қарамай).

Жиноят иши доирасида Ҳ.Сулаймонова номидаги РСЭМ ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан бир нечта суд-лингвистика экспертизалари ўтказилган.

Экспертиза хулосаларида: Қ.Дўсовнинг “Telegram”, “Facebook” ижтимоий тармоқларида жойлаштирган постларида - фикр ёки эътибор қаратилаётган адресатга нисбатан ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаш аломатлари мавжудлиги, Ф.Боқиевга нисбатан “аҳмоқ” сўзини қўллаш ёрдамида уни ҳақорат қилиш ҳолати борлиги баён қилинган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
01/26/2025, 17:57
t.me/advokatliksavoljavoblar/1316
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
1.3 k
Интернетдан фойдаланиш юзасидан тақиққа (чекловга) риоя этилиши устидан назоратнинг ўзига хос хусусиятлари

Интернетдан фойдаланиш бўйича суд белгилаган тақиққа риоя қилмаганлиги учун собиқ депутат Қобил Дўсовнинг жазоси 2025 йил 24 январь куни оғирроқ жазога (ОМҚга) ўзгартирилганидан хабардорсиз.

"Пробация тўғрисида"ги қонуннинг 40-моддасига кўра, Интернетдан фойдаланиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилиши устидан назорат мазкур тақиққа (чекловга) риоя этилиши тўғрисида ушбу шахс билан профилактик суҳбатлар ёки текширувлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу турдаги тақиққа (чекловга) пробация назоратидаги шахс томонидан риоя этилишини текшириш мутахассисларни жалб этган ҳолда, махсус техник воситалар ёрдамида амалга оширилади.

ОАВда берилган хабарларда ҳам Қ.Дўсовнинг интернетдан фойдаланганлиги ИИВ Тезкор қидирув департаментининг Киберхавфсизлик маркази мутахассислари томонидан аниқланганлиги қайд этилган.

Алоҳида ҳолларда, Интернетдан фойдаланиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) пробация назоратидаги шахс томонидан риоя этилиши туман (шаҳар) пробация бўлинмаси ходимининг сўровига кўра тезкор-қидирув тадбирлари доирасида текширилиши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
01/26/2025, 17:33
t.me/advokatliksavoljavoblar/1315
AD
Advokat G’aniyev
3 867 subscribers
Repost
1.0 k
Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Айтганча, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси собиқ бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурхонов ҳозирда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишламоқда.

Fayzboguz ясаган бу мем ҳар доимгидек олий даражада😁.

Бу қонуннинг умуман олганда фақат бир нуқтаси—яъни санкциясига қаршиман, маъмурий қамоқ эмас, фақат жарима қолдирилганда эди, адолатли бўларди.

Гарчи, ҲМҚО ходимларини фото ва видеога олиш ҳуқуқи сақлаб қолинган бўлсада, амалиётда бу нормага қанчалик риоя қилиниши ёки судлар томонидан қанчалик тўғри талқин қилиниши масаласи бизни хавотирга солади.

Чунки, амалиётда кўрмоқдамизки, айрим ҳолларда ҲМҚО томонидан олиб борилган асоссиз материаллар асосида одил судларимиз шундоққина қамоққа равона қилиб юбормоқда.

Маълумот учун, Қирғиз Республикасида депутатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини суратга ва видеога олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини яқиндагина рад этишди.

Умидимиз Давлат раҳбаридан ёки одил судларимиздан, бошқа иложимиз йўқ, дўстлар.

@generalissimo_marsha
l
01/25/2025, 10:39
t.me/advokatliksavoljavoblar/1314
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria