Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
FA
Файзбоғ (ТемурМалик)
https://t.me/fayzboguz
Channel age
Created
Language
Tajik
16.36%
ER (week)
42.05%
ERR (week)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 233 results
45
3
1.6 k
Испан дўстим билан Ўзбекистон ва Испания журналистикасини солиштиряпмиз. Испанлар ўзи ўзбекларга ўхшаб кетади, ишхонада ўтириб-ўтириб билмасдан бюджетдан ўғирлаб қўядиган ё тендерни сотиб қўядиган одатлари бор. Ойликлари ёмонмас, лекин бола-чақа, ўйнаш, тўй-марака каби харажатлар буларда ҳам етарли. Шундай экан, журналистларга иш кўп, зерикишга вақт йўқ. Мадрид даражасидаги катта-катта коррупцион можаролар дейсизми, ё шаҳар ҳокимлигидаги қинғир ишларми - яйраб ёритса бўлади.

Аслида, бу ердаги жиноятлар Ўзбекистондагиларникига сон жиҳатидан етишолмаса ҳам керак, чунки бизда улар шу қадар кўпки, уларни ёритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг ярми журналист бўлса ҳам, иш ортиб қоладиёв. Лекин, Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги энг катта фарқимиз - журналистга бу ерда эркинлик бор. Ҳозир ҳатто Бош вазир Педро Санчеснинг турмуш ўртоғини бемалол суриштиришяпти. Ҳатто Қиролнинг ўзи ҳам қўлга тушгач, шарманда бўлиб тахтни ўғлига топширган. Дўстим маҳаллий AI серверларига қанча сув сарфланишини тергов қиляпти. “Полицияга суҳбатга чақирмайдими”, деб сўрасам, испанча сўкинди. (Аниқ таржима қилиб ўтирмай, лекин мазмуни украин аскари рус кемасини юборган манзилга ўхшаб кетади.) Чақиришини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Лекин, коррупционерни чақиради ва кўп судрашади, кўплари қамалади.

Шунга қарамай, мамлакат обод. Ҳар келганимда қандайдир янги инфратизилма қураётган бўладилар. Қўшни шаҳарга ҳозир янги касалхона тушяпти. Велездан қирғоққача негадир баҳайбат қувурлар ётқизишяпти. Қишлоқларда йўллар равон. Ижтимоий кўмак ҳам бор - дўстимнинг 92 яшар онаси Гранадада қариялар уйида яшайди, харажатнинг 80 фоизини давлат қоплар экан, қолганига пенсиясининг бир қисми етади. Шу жойи жумбоқ, ўғрилар ҳам бор, тараққиёт ҳам бор, ва журналистлар учун энг асосийси - эркинлик бор. Адолат бор. Ва бу адолатга биринчи ўринда журналистлар хизмати орқали эришиляпти.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
04/26/2025, 15:37
t.me/fayzboguz/22516
79
14
12 k
Трамп даврида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражага етди — АҚШ элчиси

24 апрел куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник матбуот вакиллари билан давра суҳбатида учрашиб, Вашингтон ва Тошкент муносабатларига оид саволларга жавоб берди.

"Президент Доналд Трамп инаугурациясидан бери 100 кундан камроқ вақт ичида биз АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг мисли кўрилмаган даражасини кўрдик. Давлат котиби Марко Рубио ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир неча ой олдин телефонда гаплашди, яқинда эса вазир Саидов бошқа юқори мартабали Ўзбекистон ҳукумати амалдорлари билан бирга Вашингтонда бўлиб, Давлат департаментида котиб Рубио ва Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц билан учрашди. Айтиш жоизки, дунёда АҚШ билан бундай даражадаги алоқага эга бўлган бошқа давлатлар жуда кам", дейди у.

Элчининг таъкидлашича, Вашингтонда бўлиб ўтган расмийлар ўртасидаги бир қатор музокараларда сўнгги йилларда Ўзбекистонда АҚШ билан савдо ҳажмини ошириш, Америка компанияларини Ўзбекистонда ишлашга кўпроқ жалб этиш ва Америка компаниялари учун ахборот технологияларидан тортиб муҳим фойдали қазилмалар, ядро энергетикасигача бўлган барча соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш борасида эришган муваффақиятлар муҳокама қилинган.

Марказий Осиё республикалари мустақил бўлганига 30 йилдан ошди. Бироқ узоқ ўтган давр мобайнида бирор АҚШ президенти Марказий Осиёга келмаган. Президент Жо Байден муддатининг охирида Қозоғистон ёки Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида сиёсий доираларда гап бор эди, бироқ у минтақага ташриф буюрмади. Доналд Трампга эса Ўзбекистон делегацияси президент Шавкат Мирзиёевнинг ташриф таклифини етказган. Ҳеникка кўра, Оқ уй бу таклифдан жуда мамнун.

"Хўш, ташқи ишлар вазири Саидов ҳам, президент махсус вакили Комилов ҳам Вашингтонда бўлганларида президент Трампни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилишди, эҳтимол «С5+1» саммитига қатнашиш билан бирга. Оқ уй бундан жуда хурсанд бўлганини биламан. Бу таклифни қабул қилиш учун ва ишончим комилки, улар буни яқиндан ўрганмоқда. Мен сизнинг фикрингизга қўшиламан, аммо саволнинг асоси нуқтаи назаридан, ростдан ҳам 30 йилдан ортиқ вақт ўтди ва менимча, ҳозир АҚШ президентининг минтақага ташриф буюриши учун тўғри вақт”,  – дея фикр билдирди элчи.

Ҳеникнинг қўшимча қилишича, ўтган йили 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШ университетларида таҳсил олган.

"Биз бу рақам ўсишда давом этишини хоҳлаймиз ва кутамиз. Шунингдек, иммиграцион визалар ва АҚШга доимий равишда кўчиб ўтадиган одамлар бор. Бизда ҳали ҳам Green Card лотерея дастури мавжуд. Ҳар йили 4000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари лотереяда ғолиб бўлиб, АҚШга иммиграция қилиш имкониятига эга. Дунёнинг ҳеч бир давлатида бундай имконият йўқ. Мен АҚШ ўтмишда ва келажакда бу имкониятлар билан жуда саховатли, деб ишонаман, бу АҚШга кўчиб ўтишнинг қонуний йўли ҳисобланади", — дея фикр билдирди америкалик дипломат.

🔥 @fayzboguz
04/26/2025, 10:17
t.me/fayzboguz/22515
84
19
6.7 k
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келган. Ҳолат юзасидан БАА расмийлари 15 нафар юртдошимизни қўлга олганини билдирган ва тергов ишлари бошланган.

Энг муҳим жиҳати шуки, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда. БАА томонидан билдирлишича, бу ҳолат икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати бу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, фуқароларимиз хорижда юртдошлар шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирилмоқда.

Бугун чет элга чиқаётган ҳар бир юртдош ўзи билан яна бир нарсани — Ватан шаънини ҳам олиб юраётганини унутмаслиги керак. Бу сўзда эмас, амал ва хулқда намоён бўлади, шуни унутмайлик.

🔥 @fayzboguz
04/25/2025, 18:19
t.me/fayzboguz/22514
79
26
6.2 k
Марказий Осиё-Россия муносабатлари кескинлашяптими?

Сўнгги кунларда Самарқандда бўлган воқеа ўзбек сегментида асосий эътибор марказида бўлиб турибди. Лавровнинг ҳайкал остидаги инглиз ва рус тили ҳақидаги гаплари ҳар қандай ўзини мустақил, суверен деб ҳисоблайдиган давлат учун ёқимсиз сигнал. У буни Ўзбекистонда у келишидан аввал кўтарилган тил можаросига муносабат сифатида айтдими, ёки Марказий Осиёнинг Европа билан яқинлашаётганидан жазавада айтдими, номаълум.

Лекин унинг гапи ўзбекистонликларга, шубҳасиз, ёқмади. Ҳозир тил мавзуси энг юқори нуқтага чиққан.

Қирғизистонда ҳам “Рус уйи” ходимаси Қирғиз фуқароларни Украинадаги урушга ёллаш билан айбланиб, ҳисбга олинди. Табиийки, руслар буни қабул қилолмади ва “Русшериклиги” ташкилоти раҳбари Қирғизистонга дағдаға қилди. У рус армияси Украина шиор қилиб олган — “Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз” девизини қўллаб, рус уйи ходимасини озод қилиб олишини айтган. Россия энди суверен давлатнинг қонунчилигига аралашмоқчи.

Олдинроқ ҳам Қирғизстон ва Россия Москвадаги ҳаммомда қирғизларга ноинсоний муносабат борасида тортишиб қолганди. Бу бир ойдаги иккинчи келишмовчилик.

Қозоғистонда ҳам руслар билан боғлиқ провакациялар бор. Остона уруш юз берган тақдирда Украинадаги каби ҳудудий кўнгилли отрядлар (Тероборона) тузиш имконини берувчи “Ҳудудий мудофаа тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Украинадаги урушда айнан ушбу тузилмалар агрессорнинг Суми ва Чернигов вилоятларидаги юришларни тўхтатди ва режаларини барбод қилди ҳамда машҳурликка эришди.

Рус пропагандон блогер ва фаоллари ушбу қонун Россия билан урушга тайёргарлик доирасида қабул қилинди деб жар солди ва бу интернетда ёйилди. Охири Қозоғистон Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Россия билан урушга тайёрлангани йўқ”, деб баёнот беришга мажбур бўлди.

Европанинг Марказий Осиё билан яқинлашуви, шубҳасиз, Москвани беҳаловат қилади. Улар охирги йирик таъсир доирасидаги минтақадан ҳам айрилишни истамайди. Трамп билан музокаралар ҳам борган сари совуқлашмоқда. Трампнинг ҳам, унинг шартларини бажариб, унга яхши кўринишга уринаётган Путиннинг ҳам сабри тугаяпти.

🔥 @fayzboguz
04/25/2025, 17:20
t.me/fayzboguz/22513
95
28
16 k
UzAuto Motors, UzAuto Motors Powertrain, Uzbekistan GTL, Mobiuz, Технопарк, “Ўзметкомбинат”, “Навоийазот”, бир нечта ИЭСлар – жами 29 та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилади

Асака автомобил заводи ва бошқа қатор активларга эгалик қиладиган “UzAuto Motors” АЖдаги 99,7 фоиз улуш сотилади. Бунинг учун йил охиригача консултант жалб этилиб, оммавий савдо 2026 йил 1-чоракда эълон қилиниши кўзда тутилган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг эса 100 фоиз улуши хусусийлаштилади. Консултант жалб этиш муддати – 2025 йил 3-чорак, оммавий савдони эълон қилиш 2026 йил 2-чоракка белгиланган.

Шунингдек, Mobiuz алоқа оператори – “Universal Mobile Systems”, UzAuto Motors Powertrain, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш”, “Трансгазмахсусқурилиш”, “Махсусэнергогаз” сотувини бошлаш кўзда тутилган. 2025 йилнинг сўнгги чорагида Ўзбекистондаги йирик электр станцияларидан “Сирдарё”, “Тўрақўрғон”, “Ангрен”, “Янги Ангрен”, “Тошкент”, “Навоий” ва “Тахиатош” ИЭСлари ҳамда “Муборак”, “Фарғона” ва “Тошкент” ИЭМлари ҳам сотувга қўйилиши зарур.

Бундан ташқари, “Ўзбекинвест ЭИСК”, “Ўзагросуғурта”, Шеробод цемент заводи, “Шарғункўмир”, “Ўзметкомбинат”, Тошкент трактор заводи, “Технопарк”, “Ўзагролизинг”, Uzbek Leasing International, “Йўлқурилиш”, “Ўзсувқурилиш”, “Навоийазот” сотувга чиқарилади.

Санаб ўтилган корхоналарни хусусийлаштиришга нуфузли халқаро консултантларни жалб қилиш кўзда тутилган.

🔥 @fayzboguz
04/25/2025, 09:05
t.me/fayzboguz/22512
260
61
6.6 k
Яқинда Европа Иттифоқи билан имзоланган янги келишувлардан безовталанган Путин Тошкентга дарҳол парламент спикери Матвиенкони юборганди. Уни ўшанда Саида Мирзиёева қучоқлаб кутиб олди. Лекин Матвиенко мессажни Тошкентга тўғри етказолмай, Кремлга қуруқ қўл билан қайтганми, энди Путин ўз ташқи ишлар вазири Лавровни юборибди. Лекин Лавров қучоқлашиш билан иш битмаслигига ишора қилмоқчи бўлди, шекилли - учоқдан тушар экан, ўзбек ҳамкасби Бахтиёр Саидовнинг ачом таклифини қадрламай, уни елкасидан итариб қўйди.

Бу ҳам етмагандек, Лавров мотамсаро она ёдгорлигида русча ёзув йўқлигидан ёзғирди. (Нега русча ёзув бўлиши керак? Она русми? Ё унинг урушда ўлган Чироқчи ё Олтиариқ ё Тўрткўллик ўғиллари русмиди?)

Барибир қовоғимдан ёғилаётган қор етарли эмас, деб ўйлади шекилли, Лавров “матбуот анжумани”да олдиндан тайёрланган Европа Иттифоқи ҳақидаги саволга ўлаётган империяга мос қатъият билан жавоб берди: “Биз ҳамкорлик жараёнларини сиёсийлаштиришга, у ёки бу гуруҳ давлатларнинг ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлари билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига мутлақо қаршимиз”, — деди Лавров.

“Афсуски, бундай уринишлар ғарблик ҳамкасбларимизнинг ёндашувларида яққол намоён бўлмоқда. Бу ерда Европа Иттифоқи аъзолари айниқса ажралиб турибди. ЕИ раҳбарияти ўз кун тартибини очиқ аксил-Россияча кайфият билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда", - дея нолиди у. Яхшиям халқаро анжуманларда қайта-қайта қилган атом бомбаси таҳдидини бизда қилмади.

Уч кун ичида Киевни босиб олишни ваъда қилган ва уч йил ҳам жанг қилиб ҳеч нарсага эришмаган, ҳамда ўзининг минглаб фуқароларини қурбон бераётган Россия ҳукумати отдан тушса-да, эгардан тушгиси келмаяпти. Унинг томорқаси тобора кичрайиб бормоқда ва кичрайишда давом этади. Ўзбекистон эса саҳнада ачом-ачом дипломатиясини намойиш қилса-да, саҳна ортида ўз билганидан қолмаслиги керак.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
04/24/2025, 15:46
t.me/fayzboguz/22511
125
13
7.5 k
Наманган шаҳри ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни тизимдан ўчиришни сўради. ЙҲХБ бошлиғи ўз жавобида ҳокимлик хизмат машиналари ўнлаб қоидабузарлик содир этиб, жарималарни тўламаганини билдирди

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.

Вилоят ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva машинаси 2024 йил ва жорий йилда жами 47 та қоидабузарлик содир этганини, 11 та ҳолатда 8 млн 170 минг сўм муддати ўтган тўланмаган жарималар борлигини маълум қилган.

“Ҳокимликнинг бошқа транспорт воситалари томонидан (50 023 DAV, 50 024 DAV, 50 025 DAV, 50 028 DAV) жами 41 та қоидабузарлик бўйича 18 млн 750 минг сўм, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги (50 074 DAV, 50 075 DAV, 50 016 DAV, 50 017 DAV, 50 019 DAV ва 50 022 DAV) транспорт воситалари томонидан жами 46 та қоидабузарлик бўйича 16 млн 307 000 сўм миқдорда муддати ўтган тўланмаган жарималар мавжуд экани аниқланди”, дейилади Мансур Газиевнинг жавоб хатида.

Вилоят ЙҲХБ бошлиғи ҳокимдан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар томонидан содир этилаётган сурункали қоидабузарликларни танқидий муҳокама қилишини ҳамда муддати ўтган жарималарни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Рахмонжон Мамадалиевнинг билдиришича, 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva хизмат машинаси сифатида шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга бириктирилган.

"Ҳокимлик машиналарининг қарздорлиги белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келган. Биз судга бермасдан хат қилгандик. Қолганлари бўйича қарздорлик тўланган", — деди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

🔥 @fayzboguz
04/24/2025, 13:22
t.me/fayzboguz/22510
272
47
6.6 k
Лавров «Мотамсаро она» ёдгорлиги ёнида рус тилидаги ёзув йўқлигидан шикоят қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган. Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ёдгорлик ёнида ҳалок бўлган аскарларга аталган хотира сўзлари фақат инглиз тилига таржима қилинган, холос. Ёзувда шундай дейилган: «You are always in our heart, my dear».

«Инглизлар қандай қилиб бу ерга келиб қолишди? Қарасам, инглизча ёзув», — деб сўради у экскурсоводга юзланиб.

«Бу ерда барча тилларда бор, умуман олганда. Туризм шаҳри», — деб жавоб берди у.

«Русча кўрмаяпман», — деб жавоб берди вазир.

Сергей Лавров икки кунлик расмий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув, шунингдек, Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўрин олган. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, Евроосиё интеграцияси ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга биргаликда тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

🔥 @fayzboguz
04/23/2025, 14:26
t.me/fayzboguz/22509
160
20
15 k
"Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошган" — Божхона қўмитаси янги чекловларга изоҳ берди

Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадида хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси изоҳ берди.

Унга кўра, хорижда қисқа муддат (2-3 кунгача) бўлиб қайтган шахсларнинг божсиз товар олиб кириш ҳуқуқи бекор қилинаётгани “жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошгани” билан боғлиқ.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда чегара божхона постлари орқали товарларни нотижорат товар ниқоби остида ноқонуний олиб ўтиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 2024 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган 600 нафарга яқин шахс ана шу ҳуқуқбузарликни такрор ва такрор содир этган. Натижада, айрим фуқаролар айни шу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун бир йилда ўртача 10-20 марта жавобгарликка тортилган.

“Таҳлилларга кўра, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ўзига тегишли бўлмаган товарларни маълум ҳақ эвазига олиб ўтиб бериб, “ташмачилик” фаолияти билан шуғулланмоқда.

Улардан айримлари бир ойда 100 мартагача чегарани кесиб ўтаётганини инобатга олсак, ўз эҳтиёжи учун деган ниқоб остида аслида тижорат мақсадидаги товарларни ташишаётгани ойдинлашади.

Натижада, ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда”, – дейилади Божхона қўмитаси баёнотида.

🔥 @fayzboguz
04/22/2025, 09:17
t.me/fayzboguz/22508
124
38
7.1 k
Россия коррупцияси ҳақида

Россияда айни дамда собиқ ГИБДД (Йўл патрул хизмати ходими) инспектори Сергей Кузнецовнинг коррупция ишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кузнецов иш жараёнидаги “поралар” эвазига Россия ва БААдаги элит турар жой биноларидан бир қатор кўчмас мулклар харид қилган, бундан ташқари, тергов давомида ундан катта миқдордаги пул ундириб олинган.

Ҳозирда Россия Бош прокуратураси БАА расмийлари билан алоқа ўрнатиб, собиқ йўл патрул хизмати ходимига тегишли квартираларни рус ҳукумати номига мусодара қилиш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, 2013 йилдан то 2020 йилга қадар Кузнецов 29 та кўчмас мулк, жумладан Princess Tower'даги ҳашаматли квартираларни ва бошқа турар-жой мажмуаларини сотиб олган. У суриштирув давомида ушбу харидлар, шунингдек, ундан тортиб олинган нақд пуллар (48 миллион рубл, 60 минг доллар ва 23 минг евро) манбасини келтириб беролмаган. Собиқ “гаи” ходимининг оиласи билан биргаликда топган 12 йиллик расмий даромади жами 16,4 миллион рублни ташкил этади.

Бошдан оёғигача коррупцияга ботган рус жамиятининг ҳатто оддий инспекториси ҳам шунча пулни ўзлаштириб олиши мумкин экан. Энди Кузнецовнинг бошлиғи номида нечта кўчмас мулк бор бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг)

🔥 @fayzboguz
04/21/2025, 12:50
t.me/fayzboguz/22507
185
61
17 k
Жисмоний шахслар учун товарларни божхона тўловисиз олиб кириш нормалари кучайтирилмоқда

19 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жисмоний шахсларнинг мамлакатга товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилмоқда. Хусусан, 1 майдан бошлаб чекловлар қуйидагича бўлади:

- ҳаво транспортида — 1000 доллар (шу пайтгача — 2000 доллар эди);
- темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар (1000 доллар);
- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар.

Белгиланишича, темирйўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида эса 3 кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

“Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия чегара божхона постларида фуқаролар томонидан ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, уюшган ҳолда қаршилик қилиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Божхона қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйсин”, дейилади қарорда.

🔥 @fayzboguz
04/21/2025, 08:45
t.me/fayzboguz/22506
286
18
11 k
Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё чемпионига айланди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда мусобақа мезбони Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов шу тариқа ўзининг оғир карерасида фантастик камбэк амалга оширди.

Қайд этиш керак, финалдаги рақибимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ қатарлик ҳакам томонидан Ўзбекистоннинг икки футболчиси майдондан четлатилганди. Шунга қарамай, футболчилар иккинчи бўлимда иккита гол уриб, ўйинда ғалаба қозона олишди.

🔥 @fayzboguz
04/20/2025, 21:01
t.me/fayzboguz/22505
Repost
4.6 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22499
Repost
8.1 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22504
Repost
8.8 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22503
Repost
4.6 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22501
Repost
9.0 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22502
Repost
59
8.1 k
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22498
Repost
8.7 k
04/20/2025, 15:03
t.me/fayzboguz/22500
181
22
8.5 k
Расул Кушербаев Янгийўл туман ИИБ томонидан қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, унга қарши “асоссиз ариза” киритилган.

Унга кўра, кеча уни ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ биносига чақириб, қўл телефонини олиб қўйишган.

“Қанча тушунтиришларимга қарамай, иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди. Мақсад телефонни олиш вассалом. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак”, деб ёзади собиқ Олий Мажлис депутати.

Кушербаев яшаш жойи ҳам, пропискаси ҳам Янгийўлда бўлмай туриб, нега бу иш билан айнан Янгийўл ИИБ шуғулланаётганини тушунмаётганини айтади.

“Тўғриси, мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз”, дея якунланади хабар.

Кушербаев сўнгги вақтларда ички ишлар маҳкамасига чақирилаётган учинчи фаол бўлди. Аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биринчи ўринбосари Вячеслав Пак блогер Отабек Бакировга қарши даъво аризасини киритгани маълум бўлганди.

🔥 @fayzboguz
04/20/2025, 12:05
t.me/fayzboguz/22497
57
118
14 k
Ибрат Сафо, BBC журналисти ёзяпти:

"Ўзгараётган Япония ва ундаги ўзбек/ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмимизнинг 1- ва 2-қисмини чиқардик.

Видеонинг биринчи қисмида ўзбекистонлик бетончи қурувчилар, талаба ва ишчиларнинг келиши учун агентлик очган Ҳасан ва Кимико, Япония парламентидаги ўзбек-уйғур аёл, Токиодаги ўзбек маҳаллий депутат ва талаба ҳамроҳим Умиджонлар билан кўп мавзуларда суҳбатлашганман.

Иккинчи қисмида эса, 1930 йилларда Япония нега жадидларга ёрдам бергани, Токиодаги илк масжидга Бухоронинг алоқаси, ҳамда японларнинг мактаб қизларига носоғлом қизиқиши ҳақида билиб оласиз. Кўриб, улашсангизлар, миннатдор бўламан".

1-қисм:
👉 https://youtu.be/e0mGMWMisak?si=8oK8994PasL_xSYl

2-қисм:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=p5sl3BZohJQ&t=1731s
04/19/2025, 18:33
t.me/fayzboguz/22496
139
21
7.2 k
Ўзбекча «Олтин виза»: 1 июндан хорижий фуқароларга 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Бу ҳақда “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармонида маълум қилинган.

Яшаш гувоҳномаси — бу фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқловчи, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

🔥@fayzboguz
04/19/2025, 16:06
t.me/fayzboguz/22495
110
13
6.9 k
Британияда Иан Ҳислоп деган ажойиб терговчи-журналист бор. У шу қадар кўп судга тортилганки, ҳатто Гиннесс рекордлар китобига кирган. У бошқарувчи Private Eye журнали бир қинғир сиёсат ё ноқонуний бизнеснинг ҳидини сезса, тишлаган жойидан қўйвормайди ва йиллаб ёритади. Уни судга берганлар орасида юристлар, ноширлар, олигархлар, полициячилар, давлат хизматчилари бор. Лекин улар ҳар доим ҳам судда ютиб чиқишмайди, чунки Британияда судлар сотилмайди ва буйруққа бўйсунмайди. Ҳислоп кўп ютқазади ҳам, ва журнал бюджетининг катта қисми шу харажатларни қоплашга сарфланади.

Ўзбекистонда ҳам ишлар судларда кўрилаётгани яхши албатта, лекин “Фемидангни қози сЎкса, додингни кимга айтасан” аҳволида ишлаётган судларга ишонч йўқ. Қатор-қатор журналистлар, Ташанов каби инсон ҳуқуқлари фаоллари устидан тушган шикоятлар холис кўриб чиқилишига кафолат йўқ. Халқаро “Глобал қонун устуворлиги индекси”да ўтган йил Ўзбекистон беш поғонага тушиб 83-ўринни эгаллаганди. Бу жуда аянчли ҳолат. Судларнинг расмийлар томонидан қурол сифатида қўлланиши ҳам танқид қилинган.

Журналистлар эса… Шу пайтгача энг биринчи оилага тил теккизма деган ёзилмаган қонунга ҳамма бўйсуниб ишлаётганди ва қизил чизиқлар озми-кўпми аниқ эди. Энди эса ҳар қандай кичик мулозим ҳам ўзига тил теккизмасликни талаб қилиб журналист/фаол ё блогернинг овозини ўчириш учун судларни ишга сола бошлади. Бу кетишда индекснинг энг тубига қуласак ҳам ажабланмайман.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
04/19/2025, 14:14
t.me/fayzboguz/22494
84
11
7.2 k
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 млн доллар келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келди.Бу ҳақда Давлат Думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, авваллари бу маблағлар «коррупцияга кетган» бўлса, ҳозир «ғазнага тушган».

Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

🔥 @fayzboguz
04/19/2025, 13:35
t.me/fayzboguz/22493
106
16
7.9 k
КХДР Украинадаги урушда 20 млрд доллар ишлаб топди

Шимолий Кореянинг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштироки мамлакат иқтисодиётига аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлил институти (KIDA) таҳлилий маркази ҳисоботига таяниб, “Newsweek” хабар берди.

KIDA ҳисоб-китобларига кўра, бу маблағнинг асосий қисми Россияга етказиб берилган ўқ-дорилар эвазига тушган. Россия армияси Украинадаги жангларда Шимолий Кореядан келаётган артиллерия ўқ-дориларига жиддий даражада боғлиқ бўлиб қолган. “Reuters” нашрининг Россия армиясига оид ҳисоботларга таяниб ёзишича, баъзи бўлинмалар керакли ўқ-дориларнинг ҳатто 100 фоизини айнан Пхеньяндан олмоқда.

Шунингдек, КХДР минглаб ҳарбий хизматчиларини Россияга юбориш орқали ҳам фойда кўрмоқда ва бунинг эвазига ҳарбий техника олаётгани айтилмоқда. Шимолий Корея Россиядан пул ўрнига бартер қилиш орқали моддий ёрдам ва техник кўмак, жумладан, замонавий ҳарбий технологиялар – атом сувости кемалари ҳамда замонавий қирувчи самолётларни олишга устуворлик бермоқда.

KIDA Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка зудлик билан барҳам бериш зарурлигини таъкидлаган.

“Агар бу давом этса, Россиянинг Корея яриморолидаги инқироз ҳолатларига аралашуви эҳтимоли ошади”, дейилади хабарда.

🔥@fayzboguz
04/19/2025, 12:48
t.me/fayzboguz/22492
29
15
15 k
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оиладек, дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшайди. Ҳар бир миллатнинг тили, маданияти ва анъаналарига чуқур ҳурмат билан қаралади. Айнан миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат Ўзбекистон тараққиётининг пойдеворига айланган.

Профессор, тарих фанлари доктори Давлатова Саодат ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Имомназар ана шу мавзуда «Қўштирноқ» подкастида суҳбат қуришди.

Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/2ImLTTNMZ0E
04/18/2025, 19:01
t.me/fayzboguz/22491
62
6
8.5 k
Россия шу ҳафта якунига қадар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак — Трамп

Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.

Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.

The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.

🔥 @fayzboguz
04/18/2025, 16:54
t.me/fayzboguz/22490
Россия шу ҳафта якунига қадар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак — Трамп

Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.

Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.

The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.

🔥 @fayzboguz
04/18/2025, 16:52
t.me/fayzboguz/22489
411
227
19 k
Видеодаги йигит эсингиздами?

Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.

Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларда достон бўлмоқда.

Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.

🔥 @fayzboguz
04/18/2025, 08:04
t.me/fayzboguz/22488
163
16
10 k
Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида рейд ўтказган ҳуқуқ-тартибот органлари "Россия қонунчилигига мувофиқ" иш юритган – Россия ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳаммомда ушланган 25 нафар фуқаро мамлакатда Россия қонунчилигини бузган ҳолда истиқомат қилган, уларнинг айримлари эса "радикал гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинмоқда".

Шунингдек, ТИВ рейд пайтида “чет эл фуқаролари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатгани” сабабли “тегишли чоралар” кўрилганини таъкидлади.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари “Россия қонунчилигига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида” ҳаракат қилишган.

Аввалроқ ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон томони Россиянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди. Суҳбат давомида ҳуқуқ-тартибот органларининг куч ишлатиши асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича тегишли чоралар кўриш сўралган ва расмий нота топширилган.

🔥 @fayzboguz
04/17/2025, 16:48
t.me/fayzboguz/22487
87
26
8.2 k
«Агробанк» банкда коррупция аломатлари кузатилаётгани ҳақида бир йил аввал эълон қилинган материал учун «Uzdiplomat» нашри ва журналист Нодир Нортўраевни судга берди

Қайд этилишича, суд 2025 йилнинг 11 март куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида судья Г. Джумаева раислигида ўтказилган.

Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар «Uzdiplomat» интернет нашри ва журналист Нодир Нортўраевнинг банк ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлик билан боғлиқ ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш, шунингдек, даъво аризаси юзасидан тўланган давлат божи ва почта харажатини банк ҳисоб рақамига тўлаб беришни сўраган.

Суд даъвогар «Агробанк»нинг жавобгар «Uzdiplomat» сайти ва журналист Нодир Нортўраевга нисбатан ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирган. Шунингдек, 750 минг сўм давлат божи ва 37,5 минг сўм почта харажатини ундириш ҳамда эълон қилинган материал бўйича раддия чиқариш мажбуриятини юклаган.

2024 йилнинг 11 март куни «Uzdiplomat» интернет нашрида журналист Нодир Нортўраевнинг «Агробанк» Марказий аппаратида коррупция аломатлари кузатилмоқда" сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. Унда «Агробанк» ўтказган 1,3 миллиард сўмлик тендерда ўзаро боғлиқликлари бор корхоналар иштирок этгани ҳақида сўз юритилган.

🔥 @fayzboguz
04/17/2025, 14:46
t.me/fayzboguz/22486
140
15
7.5 k
ИЛМА блогер Отабек Бакиров устидан шикоят киритди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги блогер Отабек Бакировнинг Temu платформаси тақиқланишига муносабат тарзида ёзган «Қонунсиз суперрегулятор» постини агентликни обрўсизлантиришга уриниш, деб топган ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига шикоят киритган. Бу ҳақда Отабек Бакировнинг ўзи хабар берди.

«Шикоятни Агентлик раҳбари биринчи ўринбосари Вячеслав Пак имзолаган. Шикоятга Агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИББ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда. Кеча оқшом чақирув бўйича терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этдим (иш бўйича ҳужжатлардан нусха ҳали берилмади)», – дейди блогер.

ИЛМА шикоят киритган постда агентлик Ўзбекистонда ҳеч бир қонунсиз суғурта, капитал, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолияти регуляторига айланиб қолгани, унинг фаолиятини тийиб турувчи, тартибга солувчи, манфаатлар тўқнашувининг олдини олувчи бирор қонун йўқлиги ёзилган эди.

Bakiroo канали муаллифи навбатдаги постида ҳам ушбу ташкилот фаолиятини тартибга солиш учун махсус қонун кераклигини, бу фикрда собит қолишини ёзиб чиқди. У дунёдаги ҳеч бир мегарегулятор қонунсиз, қарорлар асосида (Executive order) фаолият кўрсатмаслигини таъкидлади.

Жорий йил 20 мартдан Ўзбекистонда Хитойдан арзон товарлар етказиб берувчи Temu платформаси блокланди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Temu Ўзбекистонга келиб, шу ерда ўз шуъбасини очиши, ёки солиқ идораларида рўйхатдан ўтиб, ҚҚС тўловчисига айланиши кераклигини билдирган.

Шундан сўнг Хитой компанияси ўз олдига қўйилган асосий талаблардан бирига кўниб, Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этди. Аммо Солиқ қўмитаси Temu'га мамлакатда норасмий ишлаган даври учун 46 миллиард сўм солиқни тўлаш мажбуриятини юклади.

🔥 @fayzboguz
04/17/2025, 13:30
t.me/fayzboguz/22485
203
43
10 k
“Сиёсатга тўғри келмайдиган ёки бўрттириб юборилган саҳналар албатта чопилади...”

Таниқли актёр Асқар Ҳикматов DaryoUz нашрига берган интервюсида ижод маҳсули концертларга чиқишидан олдин қандай назорат босқичларидан ўтиши ҳақида гапириб берди. Видеода гап "Миллион" концерти ҳақида борган.

Ўзбекистонда цензура қандай ишлашини очиқ айтиб бергани учун акага раҳмат айтиб, бир дақиқалик сукут сақлаймиз)

🔥 @fayzboguz
04/16/2025, 17:34
t.me/fayzboguz/22484
157
14
8.7 k
Ўзбекистон фуқаролари қаерда бўлишидан қатъи назар доимо ҳимоя остида бўлиб келган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги ўзбекистонликлар бўйича парламент сўрови юборилгани ортидан вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов муносабат эълон қилди.

Бурҳоновга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо ҳимоя қилиб келган ва бу фаолияти устувор бўлиб қолади.

Унинг қайд этишича, мазкур йўналишда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан бевосита алоқалар ўрнатган.

“Ҳар бир ҳолат атрофлича ўрганилиб, фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойлик брифинглари орқали амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб келмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги “Бодрость” номли ҳаммомда Россия махсус мақсадли мобил блоки (ОМОН) мигрантларга қарши рейд ўтказганди. Ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон томони Россия Федерациясининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди ва учрашув давомида куч ишлатиш асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралганди ва расмий нота топширилганди.

🔥 @fayzboguz
04/16/2025, 14:58
t.me/fayzboguz/22483
158
28
11 k
Олий Мажлис депутати Алишер Қодиров Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборилганини маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида парламент сўрови юборилди», дейилади қисқа хабарда.

Аввалроқ "Настояшее время" нашри Россияда Ўзбекистон фуқаросига полиция томонидан куч ишлатилиб, Украинадаги урушга юборишга мажбурлангани ҳақида материал эълон қилинган эди. Унда айтилишича, ватандошимиз ҳолат бўйича Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган, бироқ ҳеч қандай натижага эришолмаган.

🔥 @fayzboguz
04/15/2025, 18:10
t.me/fayzboguz/22482
49
4
7.6 k
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл туркиялик турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда

Турк нашрлари тарқатган хабарларда айтилишича, 6 апрел куни Истанбулнинг Картал туманида яшовчи эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 28 ёшли С.Т. ошхонадан пичоқ олиб, 42 ёшли Э.Э.ни яралаган.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар эркакнинг ўлимини қайд этган. Аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқаросига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани ва унга адвокат бириктирилганини қайд этди.

Консулхона хабарида воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлгани айтилади. «Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди», – дея қўшимча қилинади хабарда.

🔥 @fayzboguz
04/15/2025, 15:06
t.me/fayzboguz/22481
93
40
8.7 k
Мана шу вазир Ўзбекистонни жазолашга чақиряпти. Бу Шимолий Кипр Турк Республикасининг Транспорт вазири Эрхан Ариқли. Кипр турклари туфайли Туркий Давлатлар Ташкилотида илк йирик бўлиниш юзага келган.

Гап шундаки, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон 4-5 апрелда Самарқандда ўтган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё саммити декларациясида Шимолий Кипрнинг мустақиллигига қарши БМТ декларацияларини қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди. "Улар Европа Иттифоқи билан ҳамкорликка анча кўпроқ эътибор беришяпти. ЕИ Марказий Осиё давлатларига 12 миллиард евролик жамғармани ажратди", дея нолиди Ариқли Туркия телевидениесидаги чиқишида ва Эрдўғанни уларга "чора" кўришига чақирди.

Европа Иттифоқи, албатта, бундан хурсанд, чунки у Кипр оролида мустақил турклар давлати бўлишига қатъиян қарши. Туркия 1974 йилда Кипрга қўшинларини киритиб, оролнинг катта қисмини эгаллаган ва 1983 йилда Шимолий Кипр Турк Республикаси эълон қилинганди. Туркиянинг ЕИга киришидаги энг катта тўсиқлардан бири ҳам Кипр масаласи. Энди бу масала Туркиянинг туркий давлатлар билан ҳам алоқаларидаги тиканга айланди ва унинг туркий лидерлик мавқеига хавф туғдиряпти.

15 йилча аввал Кипрга бориб, оролнинг грек томонидан турк томонига ўтиб кўргандим. Бу ғалати буфер ҳудудини БМТ аскарлари қўриқлайди, лекин чизиқнинг кўп қисмларида миналар борлиги туфайли фақат белгиланган жойлардан ўтиш мумкин. Ривожланган грек томонидан турк томонига ўтганимда ўзгариш яққол кўринган - турк томонида бинолар хароба аҳволда, ҳаёт қийин эди.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
04/15/2025, 12:26
t.me/fayzboguz/22480
131
15
7.4 k
Андижонда эркак чорраҳалардаги 52 та камерани ўқ отиб синдирди

Андижон шаҳрида 49 ёшли эркак пневматик милтиқдан ўқ узиб, 29 та чорраҳада ўрнатилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи 51 та фото ва видеокамерани ҳамда 1 та радар комплексни синдирди.

Ҳолат юзасидан Андижон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди — Кўп миқдорда зарар етказган ҳолда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, моддий зарар 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил қилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркакнинг ўзи 52 та камерани синдирганини, ҳозирда машинаси жарима майдончасида эканини билдирган. У 1 миллиард сўм пули йўқлигини айтиб, уни йиғишда одамлардан ёрдам сўраган ва карта рақамини қолдиришини қайд этган.

🔥 @fayzboguz
04/14/2025, 14:49
t.me/fayzboguz/22479
04/14/2025, 13:35
t.me/fayzboguz/22478
04/14/2025, 13:35
t.me/fayzboguz/22477
04/14/2025, 13:35
t.me/fayzboguz/22476
148
32
7.0 k
Қирғизистон «Бодрость» ҳаммомида калтакланган фуқаролари сабаб Россия элчисига нота топширди

Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрость» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширди.

"Россия томонига расмий норозилик нотаси топширилди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган операция асослари ҳамда Қирғизистон фуқароларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Агар фуқароларимизга нисбатан куч ишлатиш ҳолати ҳуқуқий асосга эга бўлмаса, Москва шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши сўралди", дейилади Қирғизистон ТИВ баёнотида.

10 апрел куни Москвадаги асосан қирғизистонликлар борадиган «Бодрость» ҳаммомида рейд ўтказилган, Қирғизистон фуқаролари оммавий ҳибсга олинган ва уларга нисбатан куч ишлатилган.

🔥 @fayzboguz
04/14/2025, 13:35
t.me/fayzboguz/22475
104
11
15 k
АҚШ президентининг махсус вакили Трампга Украинадаги урушни тезроқ тугатишнинг ягона йўли Россиянинг Луганск, Донецк, Запорожя ва Херсон вилоятлари ҳамда Қрим устидан назоратини тан олиш эканлигини айтган

Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Вашингтонда рус амалдори Кирилл Дмитриев билан ўтказилган учрашувдан кейин Доналд Трампга Кремлнинг позициясини етказган. Унга кўра, Россия Украинанинг тўртта ҳудуди — Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятлари устидан тўлақонли назорат ўрнатишни талаб қилган", дея хабар бермоқда агентлик.

Уиткофф Трампга ушбу шартнинг бажарилиши Украина бўйича тинчлик сулҳини тезроқ имзолашга ёрдам беришини айтган.

АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог эса Стив Уиткоффнинг бу фикрини қўллаб-қувватламаган. Келлог Трампга Украина ушбу ҳудудлар бўйича айрим шартларга кўниши мумкинлигини, аммо ҳеч қачон бир томонлама тартибда уларнинг Россияга бериб юборилишига рози бўлмаслигини маълум қилган.

"Россия ўт очишни тўхтатиш учун илгари сураётган шартлар Трамп маъмуриятида келишмовчиликларни кучайтирмоқда. АҚШ президентининг Республикачилар партиясидаги айрим тарафдорлари Стив Уиткофф ушбу масалада “ҳаддан ортиқ россияпараст позицияни эгаллаган” деб ҳисоблаяпти", дея қайд этади Reuters.

Юқоридаги видео Уиткоффнинг Путин билан учрашувидан олинган. АҚШ президентининг махсус вакили ушбу ҳаракати сабаб ҳозирда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🔥 @fayzboguz
04/13/2025, 08:31
t.me/fayzboguz/22474
79
10
7.9 k
Туркия мухолифат лидери 7 йилга қамалиши мумкин

11 апрел, жума куни Истанбул собиқ мэри ва Туркия мухолифати вакили, ҳибсга олинган Акром Имомўғли биринчи марта судга келтирилди. У шаҳар бош прокурорини ҳақорат қилиш ва унга таҳдид қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Собиқ мэр етти йил-у тўрт ойга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Биринчи суд мажлисида Имомўғли ўз айбини рад этиб, унга қарши барча даъволар сиёсий сабабларга кўра эканлигини қўшимча қилди. «Мен Истанбулда учта сайловда ғалаба қозонганим учун шу ердаман. Мен 86 миллион (турк) халқининг қалбидаги президент бўлганим учун шу ердаман», — деди у. Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 16 июнга белгиланган.

23 март куни эрталаб Имомўғли суд қарори билан ҳибсга олинган эди. Шу куни Республика халқ партияси Имомўғлини Туркия президентлигига номзод қилиб кўрсатди. Праймеризлар давомида унинг номзодини 13,2 миллион фуқаро қўллаб-қувватлади. Бу рўйхатга киритилган барча сайловчиларнинг қарийб 20 фоизини ташкил қилади.

Имомўғлининг таъқиб қилиниши Туркияда 2013 йилдан бери энг йирик норозилик тўлқинига сабаб бўлди, деб хабар беради AFP. Reuters хабарига кўра, собиқ мэр ҳибсга олинганидан кейинги 10 кун ичида бутун мамлакат бўйлаб уни қўллаб-қувватловчи 220 га яқин намойишлар бўлиб ўтган.

🔥 @fayzboguz
04/12/2025, 18:09
t.me/fayzboguz/22473
143
17
8.2 k
Хитой АҚШ божларига жавобан унинг товарларига 125 фоизлик бож жорий этди

Хитой Молия вазирлиги АҚШдан келадиган товарларга божлар 84 фоиздан 125 фоизгача оширилишини маълум қилди. Улар 12 апрелдан кучга киради.

Пекин бундай қарорни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан товарлар импортига бож ставкаларини 125 фоизга кўтарганидан икки кун ўтиб қабул қилди.

Хитой раиси Си Жинпин жума куни биринчи марта АҚШ билан савдо урушига изоҳ берди. «Савдо урушида ғолиблар йўқ, дунё билан қарама-қаршилик эса фақат ўз-ўзини изоляция қилишга олиб келади», — деди Хитой раҳбари Пекинда Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой «адолатсиз босимдан қўрқмайди», «ўзига бўлган ишончни сақлаб қолади» ва «ўз ишларини юритишга» эътибор қаратади.

Март ойида Трамп Хитойга 20 фоизли бож ўрнатганди. Апрель ойида у Хитой товарларига нисбатан қўшимча 34 фоизли божларни жорий қилди, умумий ставка 54 фоизни ташкил этди. Пекин ҳам шундай жавоб қайтарди. Кейин Трамп умумий тариф ставкасини 104% гача оширди. Хитой бунга жавобан божларнинг умумий миқдорини 84 фоизга оширди. Шундан сўнг Трамп Хитой товарларига божлар 125 фоизгача оширилишини эълон қилди. Оқ уй вакилининг CNBC телеканалига аниқлик киритишича, АҚШнинг Хитой товарларига божлари ҳозирда 145 фоизни ташкил этмоқда.

🔥 @fayzboguz
04/11/2025, 18:42
t.me/fayzboguz/22472
104
19
6.9 k
“Давлат тили ҳақида”ги қонун республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди — Адлия вазирлиги

«Активист» лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров Ўзбекистонда давлат тилида гапирмай, рус тилида сўзлашаётган айрим корхона ишчиларини гапириб, барчани ўзбек тилида сўзлашишга чақиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу мавзу атрофидаги кўплаб баҳс-мунозаралардан сўнг, Адлия вазирлиги мазкур соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатлари ҳақида эслатиб, фуқароларни миллатлараро тотувликка амал қилиш ва толерантликни сақлашга чақирди.

“Бугунги кунда, ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини тартибга солувчи асосий ҳужжат «Давлат тили ҳақида»ги Қонун ҳисобланади. Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади.

Бироқ фуқаролар ўзаро мулоқот жараёнида фойдаланадиган тил бўйича қонунчиликда қатъий ва мажбурий талаблар кўрсатилмаган. Хусусан, “Давлат тили ҳақида”ги қонунга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди. Зеро, Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Бунда, барча фуқароларга ўз она тилида гапириш, таълим олиш ва маданий бойликларни ривожлантиришда тенг ҳуқуқлилик таъминланади.

Шундай экан, миллатлараро муносабатларга таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ёритишда Ўзбекистон қонунчилиги, шунингдек, умуминсоний ва профессионал этика нормаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш, шу асосда низо қўзғатиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам эслатиб ўтилади”, дейилади хабарда.

🔥 @fayzboguz
04/11/2025, 14:05
t.me/fayzboguz/22471
167
43
7.1 k
Россияда Ўзбекистон фуқаросига полиция томонидан куч ишлатилиб, Украинадаги урушга юборишга мажбурлангани айтилмоқда

Бу ҳақда “Настоящее время” хабар берди.

Қайд этилишича, Юсуф исмли ватандошимиз (исми ўзгартирилган) Москвада ишлаган ва мигрантларга қарши рейддан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган. Мигрантнинг сўзларига кўра, полиция бўлимида унга нисбатан куч ишлатилиб, Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган.

“Мен бу можаро (уруш)да иштирок этишга мажбур эмаслигимни айтдим. Кейин улар паспортимни олишди ва менда кредит борлигини аниқлашди. Мен банкдан 400 минг рубль қарздор эдим. Шунда улар: “Биз сенинг кредитингни ёпамиз, сен эса урушга борасан”, дейишди. Мен эса, мен Ўзбекистон фуқаросиман, шунинг учун урушга бормайман, деб жавоб бердим. Шу пайтда мени икки марта тўпиғим остига дубинка билан уришди ва “нега бормайсан, борасан” дейишди. Кейин бўйнимдан ушлаб, деворга тираб қўйишди. Улар мен рози бўлмаслигимни англашди. Мен уларга элчихонага мурожаат қилишимни ва у ердан ёрдам олишимни айтдим. Ўн дақиқа ўтгач, мени қўйиб юборишди”, дейди мигрант.

Юсуф Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган, бироқ унинг айтишича, у ердан ёрдам ололмаган. Элчихонага мурожаат қилганидан сўнг вазият яна такрорланган. Уни яна полиция тўхтатган, ҳужжатларини текширган ва унинг қарздорлигини аниқлаган. Кейин Ички ишлар вазирлиги ходимлари унга яна армия билан шартнома тузишни таклиф қилган. Юсуф элчихонага қўнғироқ қилган, бироқ унга жавоб берилмаган. У ҳаётидан хавфсираб, вақтинча ватанига қайтишга қарор қилган.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси фақат ҳужжатларни тахлаб берадиган жин, шекилли. Шундай оғир вазиятга тушган ватандошимизни ҳимоя қилолмаса, буларни нима кераги бор? Бюджетдан шунча пул ҳавога совуриляпти. Бу текинхўр идорани кимдир назоратга олиши керак.

🔥 @fayzboguz
04/10/2025, 13:49
t.me/fayzboguz/22470
ОТБ Ўзбекистон ЯИМ 6,6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

Осиё тараққиёт банки 2025 йил апрель ойига мўлжалланган «Осиё тараққиёт истиқболлари» йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати 2025 йилда 6,6 фоизга етишини, 2026 йилда эса 6,7 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда. Ҳужжатда, қолаверса, минтақавий ҳамкорликнинг мамлакат ривожланишидаги муҳим аҳамияти алоҳида таъкидланган.

Таъкидланишича, қатъий пул-кредит сиёсати ва импорт қилинадиган товарлар учун транспорт харажатларининг камайиши туфайли инфляция 2023 йилдаги 10 фоиздан 2024 йилда 9,4 фоизгача пасайиши ҳақида айтилади. Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ учун тартибга солинадиган нархларнинг ошиши туфайли хизматлар соҳасида инфляция 21,8 фоизгача ошган.

"Энергия нархларининг режалаштирилган ошишига қарамай, инфляция секинлашишни давом этади ва 2025 йилда 8,0 фоизни, 2026 йилда 7,0 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бюджет тақчиллиги ҳар икки йилда ҳам ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,0 фоизгача қисқариши кутилмоқда ва бунга фискал консолидация бўйича чоралар ва давлатга қарашли тоғ-кон ва карьерларни қазиб олиш корхоналарининг барқарор даромадлари хиссасини қўшади", дейилади ҳисоботда.

🔥 @fayzboguz
04/10/2025, 11:01
t.me/fayzboguz/22469
98
18
8.6 k
Бандлик вазирлигининг Андижон шаҳар бўлими масъули ишхонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг психотроп модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар тарқалди. Сурат остида қолдирилаётган изоҳларда ушбу шахс Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи экани ва у буни иш вақтида хизмат хонасида содир этгани ёзилмоқда.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси матбуот хизмати суратлардаги шахс бошқарманинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи эканини DaryoUz’га тасдиқлаган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова воқеадан хабардорлигини, ҳолатга аниқлик киритишга уринаётганини билдирган.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥 @fayzboguz
04/09/2025, 18:45
t.me/fayzboguz/22468
78
3
7.2 k
Зеленский Россия томонида жанг қилган икки нафар хитойлик аскар асирга тушганини маълум қилди

Украина президентининг сўзларига кўра, Донецк вилояти ҳудудида Россия томонида жанг қилган икки нафар хитойлик аскар асирга олинди. Украина ҳарбийлари уларнинг ҳужжатлари ва банк карталарини ҳам қўлга киритган. Хитойликлар Украина хавфсизлик хизмати вакилларига топширилган.

Зеленскийнинг маълум қилишича, Украинада Россия армияси бўлинмаларида иштирок этиб келаётган Хитой фуқаролари кўпроқ бўлиши мумкин.

"Мен Украина Ташқи ишлар вазирига зудлик билан Пекин билан боғланиб, Хитой бунга қандай муносабат билдирмоқчи эканини аниқлашни топширдим", – дея таъкидлади Володимир Зеленский.

Хитойнинг муносабати

Хитой расмийлари бу маълумотни рад этмади, бироқ ҳукумат ўз аскарларини ҳеч қачон Украинадаги урушга юбормаганини таъкидлади.

"Хитой ҳукумати ҳар доим ўз фуқароларидан Украинадаги қуролли тўқнашув ҳудудидан узоқда бўлишни, ушбу можаронинг ҳар қандай шаклига аралашмасликни, хусусан, ҳарбий ҳаракатларда ҳар икки томондан иштирок этмасликни талаб қилиб келган", — дея маълум қилди Хитой ТИВ вакили Линь Цзянь журналистларга.

🔥 @fayzboguz
04/09/2025, 12:41
t.me/fayzboguz/22467
103
25
15 k
Андижонда таксичи Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга урингани аниқланди

Суд ҳукмида келтирилишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган Фурқатбек Ҳасанов таксичилик фаолияти билан шуғулланган. У россиялик “Дмитрий Робертович” исмли шахс билан Ўзбекистон фуқароларини Россия-Украина урушига ёллаш бўйича жиноий тил бириктирган. Ф. Ҳасанов урушга ёлланган ҳар бир ўзбекистонлик учун 1000 доллар олиш бўйича келишувга эришган.

Таксичи машинасига йўловчи сифатида минган одамларга Россия-Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда Россия томонидан иштирок этишса катта миқдорда пул, Россия давлати фуқаролиги ҳамда кўплаб имтиёзлар берилишини айтган.

Аксарият фуқаролар таксичининг “ширин ваъдалари”га учмаган бўлса-да, бунга қизиқиш билдиргани ҳам топилган. Жумладан, Фурқатбек Ҳасанов фуқаро Ф.О.ни ёллаб, чипта олиб берган ҳолда уни Россияга жўнатиб юбормоқчи бўлганида Фарғона халқаро аэропортида ушланган. У судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судининг ҳукми билан унга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

🔥 @fayzboguz
04/09/2025, 08:01
t.me/fayzboguz/22466
26
44
17 k
Грузия ва Византия ўртасида асрлар давомида сиёсий, маданий ва диний алоқалар бўлган. Грузия зодагонлари кўпинча Византия саройида хизмат қилган, баъзилари императорлар билан қариндош бўлган. Православ эътиқоди ҳам Византия орқали Грузияга чуқур таъсир кўрсатган. Византия санъати ва меъморчилиги Грузия маданиятининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган.

Қуйидаги видеода Грузиянинг қандай қилиб буюк давлатга айланишга интилгани ва унинг интилишлари охир-оқибат буюк султонлар ва халифалар билан тўқнашувга олиб келганини билиб оласиз. Олтин асрнинг ташқи кўриниши ортида нималар яширинган эди? Шонли ғалабалар ортида қандай сиёсий ва шахсий фожиалар қолган? Грузия тахтида ўтирган биринчи аёл аслида қандай ҳаёт кечирган ва қандай бошқарган?

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/RmPZ66C8Cjw?si=68Rf9m-DCyZ7sJMO
04/08/2025, 20:56
t.me/fayzboguz/22465
112
4
7.3 k
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайган – Антикоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2024 йилдаги антикоррупцион ишлари самарадорлигини баҳолади. Агентликнинг ИИВга таяниб маълум қилишича, 2024 йилда олдинги йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупциявий жиноятлар сони 71 фоизга, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 48 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга, Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга камайган.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 103 та давлат ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди. Шундан 14 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 89 таси эса такроран баҳоланди.

“Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги «яхши» – (81-100 балл), 53 та ташкилот «қониқарли» – (55-80 балл) ва 9 та ташкилот «қониқарсиз» – (55 баллдан паст) тоифага ажратилди”, дейилади хабарда.

🔥 @fayzboguz
04/08/2025, 14:28
t.me/fayzboguz/22464
296
71
8.1 k
Президент Францияга бориб қайтганидан кейин Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга келганди. Бу сафар, Европа иттифоқи раҳбарлари билан бўлиб ўтган саммит якунига етгач, ўша заҳотиёқ Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюрибди.

Айримлар миграция, инвестиция ва яна бир қатор факторларни ҳисобга олиб, мамлакатимиз Россияга муҳтож деган қарашни олға суради. Менинг фикрим эса ўзгача: аксинча, биз уларга кўпроқ керакмиз. Марказий Осиёнинг табиий бойликлари, муҳим ресурс ва географик жойлашуви Россиянинг бугунги сиёсати учун сув ва ҳаводек зарур. Россия учун Марказий Осиё стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли, рус мулозимлари ҳар сафар Ўзбекистон президенти европалик сиёсатчилар билан учрашув ўтказгач, хавотир билан олдимизга югуриб келишади. Улар таклиф қилган нарсалардан ҳам кўпроғини беришга тайёрмиз, дейишса керак-да)

Аслида, устунликларимиз жуда кўп, бирлашиб ундан фойдалансак катта кучга айланишимиз мумкин.

🔥 @fayzboguz
04/07/2025, 13:26
t.me/fayzboguz/22463
51
11
11 k
Эрон Қуролли кучлари жанговар шай ҳолатга келтирилди — Reuters

Эрон Олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг эҳтимолий ҳужум тўғрисидаги баёноти фонида мамлакат Қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Эрон Ироқ, Кувайт, БАА, Қатар, Туркия ва Баҳрайнга АҚШнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаш, жумладан, америкалик ҳарбийлар томонидан ушбу мамлакатлар ҳудудидан (ҳаво маконидан ҳам) фойдаланиш «душманлик ҳаракати» сифатида баҳоланиши ҳақида хабар юборган. Эрон томонининг таъкидлашича, бу улар учун «жиддий оқибатларни» юзага келтиради.

Март ойида Доналд Трамп Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, икки ой ичида янги ядровий битим тузиш шартини қўйгани маълум бўлганди. АҚШ президенти, шартлар бажарилмаган тақдирда, Эронга қарши тегишли чоралар қўлланишини айтган.

🔥 @fayzboguz
04/07/2025, 11:29
t.me/fayzboguz/22462
107
33
12 k
2024 йил октябр ойидан буён Ўзбекистон Қозоғистонга 12,6 миллиард куб метр сув жўнатди

Бу Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари деҳқонларига далаларни суғориш учун керак бўлади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Қозоғистонга аввал режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метр кўпроқ сув жўнатган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Нуржан Нуржигитов Самарқандда бўлиб ўтган форумда маълум қилди.

Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон 2024 йил октябридан 2025 йил октябригача Қозоғистонга 16 миллиард куб метрдан ортиқ сув жўнатиш бўйича келишиб олган эди. Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари деярли бутунлай Қирғизистон ва Ўзбекистондан етказиладиган сувга боғлиқ. Сувнинг 60 фоизи ҳар доим қишлоқ хўжалигига сарфланади.

🔥 @fayzboguz
04/06/2025, 12:13
t.me/fayzboguz/22461
115
18
12 k
ИИБ ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этди. Туман прокуратураси жиноят аломатлари топилмаганини таъкидламоқда

Жорий йил февраль ойида Сурхондарё вилоятидаги қотиллик иши доирасида ИИБ ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этди. Ҳолат бўйича суриштирув ўтказган KunUz нашрига кўра, унинг танасида қийноқ излари бўлган.

Кейинчалик ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманнинг назоратига олинди. Қайд этилишича, фуқаро Т.Ҳайитов Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган пайтда йўлда соғлиғининг ёмонлашгани сабабли вафот этган. Омбудсманга тақдим этилган якуний маълумотларга кўра, фуқаро Тоҳир Ҳайитовнинг 25 февралда Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

“Текширув натижасига кўра, мазкур ҳолатда бирор шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 25 март куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган”, дейилади хабарда.

Туман прокуратурасидан бундан бошқа баёнот кутиш мумкин эмас. Бош прокуратура аралашмаса бўлмайдиган иш.

🔥 @fayzboguz
04/05/2025, 10:54
t.me/fayzboguz/22460
115
34
14 k
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида стратегик шериклик имзоланди

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммитида минтақалар ўртасида стратегик шериклик бошлангани ва 12 миллиард евролик Global Gateway стратегияси ишга туширилганини эълон қилди.

Сумма тўртта соҳа ўртасида тақсимланади: транспорт (3 млрд евро), муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро), сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).

«Марказий Осиё қадимий тарих ва улкан мақсадларга эга мағрур, суверен давлатлар минтақасидир. Сизнинг стратегик мавқеингиз глобал савдо йўллари ва инвестиция оқимларига кириш имконини беради. Бу янги сармоялар суверенитетингизни мустаҳкамлайди, иқтисодиётни кучайтиради ва энг муҳими — янги дўстлик алоқаларини ўрнатади. Улар одамларни бирлаштиради. Биз, европаликлар, сизнинг минг йиллик тарихингизнинг янги бобида шерик бўлишни хоҳлаймиз», — деди Еврокомиссия раҳбари.

У, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилганини маълум қилди.

«Бу Европа Иттифоқига ишониш мумкинлигини кўрсатади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз янги алоқалар, дўстлик ва савдо тармоқлари орқали ҳар икки минтақага фойда келтирадиган янада яқин муносабатларни ривожлантиришимиз мумкин», — деди Урсула фон дер Ляйен.

🔥 @fayzboguz
04/05/2025, 09:46
t.me/fayzboguz/22459
Repost
26
12
12 k
Бизда яна бир янгилик.

1000Kitob'да Таржимон ва муҳаррирлар мактабини бошлаяпмиз. Бундан мақсад — лойиҳада иштирок этувчи таржимон ва муҳаррирлар топиш, уларга билим бериш ва лойиҳага жалб қилиш. Лекин лойиҳада қатнашмайдиган, шунчаки бу соҳада билимга эга бўлиб, бошқа йўналишда ишлайдиганлар ҳам бемалол қатнашса бўлади.

Таржимонларга ва муҳаррирларга алоҳида курслар ўтиб берилади. Дарсларимиз сони унча кўп эмас, қисқа муддатда энг зарур билим ва тушунчаларни беришга ҳаракат қиламиз.

Қизиқиш бўлса, албатта топширинг. Ўзингиз қизиқмасангиз, қизиқадиган танишларга юбориб қўйинг. Қатнашувчиларга тил билиш ва таржима-таҳрирга қизиқишдан бошқа махсус талаб қўйилмайди, иштирок, албатта, бепул.

PS: Видеода нутқимда хато кетган — ўзбекчадан инглизчага таржима деб юборганман. Матнда ҳаммаси тўғри — инглизчадан ўзбекчага. Видеони қайта олишга вақт ва имкон бўлмади, тўғри тушунасизлар деб умид қиламан дўстлар.

Ариза йўллаш учун ҳавола: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976

#1000kitob #1000kitobmaktabi

@AsanovEldar
04/04/2025, 20:06
t.me/fayzboguz/22458
67
17
8.0 k
Уруш ва санкциялар фонида Москва миллиардерлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди

Бир йил ичида Москвада бойлар сони 16 нафарга кўпайди, шундан 11 нафари рейтингда илк бор қайд этилган. 2025 йил 7 март ҳолатига кўра, шаҳарда жами 90 нафар миллиардер бор.

Forbes маълумотига кўра, дунё бўйлаб барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 3,3 трлн долларни ташкил этади. Энг бой москвалик — нефт магнати Вагит Алекперов (бойлиги 28,7 млрд доллар). Бу маблағнинг ярмидан кўпи унга «Лукойл» компаниясидаги улуши ҳисобига тўғри келади.

Миллиардерлар сони кескин ўсгани сабаб Москва ўтган йили у билан иккинчи ўринни бўлишган Ҳонгконгни ортда қолдирди. Бу гал Ҳонгконг 72 нафар миллиардер билан учинчи ўринга тушди. Рейтингнинг доимий етакчиси — Нью Йорк эса ўтган йил ичида яна 13 нафар миллиардерни қўшиб олди. Энди шаҳарда 123 нафар доллар миллиардери бор. Уларнинг умумий бойлиги 759 млрд долларни ташкил этади. Улар орасида энг бойи — Майкл Блумберг (бойлиги 105 млрд доллар).

Шу билан бирга, Россиядаги энг бой олигархларнинг умумий бойлиги мамлакат аҳолисининг банк тизимидаги барча жамғармаларидан ошиб кетди — 63,3 трлн рубл. 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, россияликлар банкларда бор-йўғи 57,5 трлн рубл сақламоқда.

🔥 @fayzboguz
04/04/2025, 12:39
t.me/fayzboguz/22457
72
52
15 k
"Анора" фильмидаги кўплаб саҳналар актёрлар учун кутилмаган ҳолатда суратга олинган. Режиссёр ҳақиқий ҳис-туйғуларни экранда гавдалантириш учун уларга сценарийни охиригача айтмаган!

Фильмнинг монтажи эса жуда тезкор темпда ишланган – кадрлар ўртасидаги ўтишлар классик драмаларга нисбатан анча шиддатли. Бу эса томошабинларга қўшимча стресс ҳиссини беради.

Фильм ҳақида батафсил Сусамбил таҳлилида! Ҳавола мана бу ерда: 🎥👇
https://youtu.be/wGehh9vgsEU?si=cNJMqmD_4ItSx_Ku
04/03/2025, 18:24
t.me/fayzboguz/22456
93
14
8.3 k
Белгия мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга ўтказади

Белгия ҳукумати телекоммуникация соҳасида шартномалар тузишда коррупция ва пул ювиш иши доирасида мусодара қилинган 108 миллион долларни Ўзбекистонга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Брюссел прокуратураси маълум қилди.

Маблағлар Белгияда телекоммуникация шартномаларини бериш билан боғлиқ воситачилик ҳақини ноқонуний олиш ва даромадларни легаллаштириш ҳолатларини тергов қилган Ўзбекистон адлия органларининг сўровига кўра мусодара қилинган.

Гап Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноий иш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. 2022 йил сентябрь ойида адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг Франция, АҚШ, Латвия ва бошқа мамлакатлардаги умумий активлари қарийб 1,4 млрд долларга ёки 15 трлн сўмга баҳоланганини маълум қилганди.

Ўшанда у Адлия вазирлиги Белгия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ушбу мамлакатдан қарийб 240 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича ишларни бошлашни режалаштираётганини таъкидлаганди.

🔥 @fayzboguz
04/03/2025, 16:23
t.me/fayzboguz/22455
249
25
7.9 k
Ўзбекистонда бўлиб турган мана шу хонимни Европанинг ҳозирги “темир хоними” дейиш мумкин. Урсула фон дер Ляйен Европанинг Россияга қарши бирлигини сақлашда жуда катта ўрин тутяпти. У Пекинда Ши Жинпинга кескин гапира олганди. Энди Трампга қарши Европа бирлигини ҳам шакллантирмоқда.

Урсула хоним Германия Мудофаа вазири бўлган биринчи аёл сифатида тарихга кирган. Шунингдек, у ҳозирги лавозими — Европа комиссияси президенти бўлган биринчи аёл ҳам.

Европанинг энг ёрқин раҳбари Ўзбекистонга келиши, шубҳасиз, катта ҳодиса. Бу Ўзбекистон учун ҳам, Марказий Осиё учун ҳам муҳим.

🔥@fayzboguz
04/03/2025, 14:20
t.me/fayzboguz/22454
109
18
7.6 k
Тошкент шаҳар ҳокимлик юрисконсульти чет эл фуқаросидан 70 минг доллар пора талаб қилганликда гумонланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юрисконсультларидан бири чет эл фуқаросига тегишли бўлган кўчмас мулк давлат эҳтиёжлари учун бузилгани сабабли, суд қарори билан давлат томонидан ажратилиши белгиланган 8,8 миллиард сўм компенсацияни тезлаштириб олиб бериш эвазига 70 минг доллар пора талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.

Қайд этилишича, агар талаб қилинган сумма берилмаса, у Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан кассация шикояти бериш орқали кўчмас мулкни қайта баҳолаш ва компенсация миқдорини камайтириш билан таҳдид қилган.

Тезкор тадбир давомида, юрисконсультнинг воситачиси хорижий фуқародан 70 минг АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди. Сўроқ жараёнида у бир муддат аввал юрисконсультга ўз ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари берганини, яна 15 минг АҚШ долларини унга етказишни, қолган 5 минг долларни эса воситачилик хизмати учун олиб қолишни режалаштирганини маълум қилди. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, юрисконсульт 15 минг АҚШ долларини олган пайтида қўлга олинди.

Текширувлар жараёнида у олдинроқ воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 мингини Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига бергани ҳам маълум бўлди. Юрисконсульт кўрсатмасига асосан, бош мутахассис ҳам процессуал тартибда ушланиб, юрисконсульт 40 минг АҚШ доллари, бош мутахассис эса 10 минг АҚШ долларини ихтиёрий равишда тақдим қилди.

🔥 @fayzboguz
04/03/2025, 12:39
t.me/fayzboguz/22453
115
28
8.3 k
Трамп учинчи президентлик муддатига сайланиш эҳтимоли ҳақида гапирди

Якшанба куни Доналд Трамп NBC News телеканалига берган интервюсида Оқ уйда учинчи муддатга сайланишини истисно қилмади.

«Кўпчилик шундай қилишимни хоҳлайди. Аммо мен уларга узоқ йўлни босиб ўтиш кераклиги, бунга ҳали эрта эканини айтяпман», – деди Трамп NBC News учун интервюда.

Журналистнинг аниқлик киритиш учун ҳазиллашмаяпсизми, дея берилган саволига жавобан Трамп ҳазиллашмаётганини айтган. Аммо яна бир бор бу ҳақда ўйлашга ҳали жуда эрта эканини қўшимча қилган.

Трамп Конституциядаги 22-тузатишни қандай қилиб айланиб ўтмоқчи экани ҳақидаги саволга ҳам мужмал қилиб жавоб қайтарган. «Буни амалга ошириш мумкин бўлган методлар мавжуд, буни сиз биласиз», – деган у. NBC News журналисти ҳозирги вице-президент Жей Ди Вэнс президентликка номзодини қўйиб, кейин ваколатларни Трампга топшириши мумкин бўлган сценарий ҳақида сўраганида, давлат раҳбари бу эҳтимолий усуллардан бири эканини айтди. «Аммо бошқа сценарийлар ҳам бор», – дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Трамп учинчи муддат ҳақида аввал ҳам гапирган. У бу ҳақда дастлаб 2016 йилги сайловолди кампанияси давридаёқ айтган, кейин эса сайланганидан кейин ҳам бу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилган. 2020 йил кузида, ўзининг биринчи президентлик муддати охирида Трамп ғалаба қозонса, учинчи марта ҳам номзодини қўйишини бир неча бор таъкидлаган.

🔥 @fayzboguz
04/03/2025, 11:20
t.me/fayzboguz/22452
Баҳор шунчаки об-ҳавонинг ўзгариши эмас, балки онгни қайта тиклаш давридир. У янгиликка интилишни уйғотади, ўзгаришларга ундайди, саволлар қўйишга ва уларга жавоб излашга мажбур қилади. Дунёқарашни кенгайтириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва ҳаётингизни мазмун билан тўлдиришнинг айни пайти.

Биз сизни бефарқ қолдирмайдиган лонгридлар, муҳим хабарлар, кутилмаган нуқтаи назарлар, мақолалар, янгиликлар, видеолар ва шахсий фикрлар тўпланган Telegram каналларни бир жойга тўпладик. Бу ерда воқеалар эмас, балки ғоялар марказида бўлиб, кенг қамровли манзарани кўриш учун барча имкониятлар мавжуд.

Баҳор - янгиланиш фасли. Бу нафақат табиат учун, балки сиз учун ҳам янгиланиш даври бўлсин. Янги босқични онгли равишда бошланг

👉 https://t.me/addlist/U3NwqtUibX45N2Iy
04/01/2025, 19:46
t.me/fayzboguz/22451
177
11
10 k
Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Чеченистон ИИВ бошқармасининг куратори этиб тайинланди

Адам Қодировнинг ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида Чеченистон Ички ишлар вазирлиги йиғилишида эълон қилинди, дея хабар беради “Вайнах”.

Маълумотга кўра, қарор Чеченистон раҳбари топшириғига мувофиқ қабул қилинган. Шунингдек, Адам Қодировнинг таклифига биноан Чеченистон ИИВ хавфсизлиги бошқармасининг тезкор-қидирув бўлими раҳбари этиб Тимур Мусангузов тайинланган.

2024 йилнинг октябр ойида Адам Қодиров Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвонини олган бўлса, ноябрда Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизматига раҳбар этиб тайинланган эди.

🔥 @fayzboguz
04/01/2025, 18:57
t.me/fayzboguz/22450
122
68
9.0 k
Ўзбекистонда томорқа ва ер майдонларидан самарали фойдаланмаганларга чоралар кўрилади

Ҳукуматнинг «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, томорқалар ва ижара асосидаги ер майдонларида самарасиз фойдаланаётганларга қарши чоралар кўрилади. Уларнинг айрим имтиёзлари тўхтатилади, кредитлар берилмайди ва экин экилмагани аниқланган йил учун ер солиғи уч карра миқдорида ҳисобланади.

Ижара ер майдонларида деҳқон хўжалиги томонидан экиш ишлари амалга оширилмаганда (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) туман (шаҳар) штаблари томонидан ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш чоралари кўрилади.

Аввалроқ ердан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилиши хабар қилинганди.

🔥 @fayzboguz
04/01/2025, 14:25
t.me/fayzboguz/22449
49
14
9.6 k
Қатаргейт 2.0 — энди Исроилда

Сўнгги бир неча кундан бери Исроилда навбатдаги сиёсий можаро давом этмоқда. Мамлакат Бош прокуратураси ҳукуматнинг бир нечта юқори лавозимларини Исроилда Қатар имижини яхшилаш учун араб давлатидан пора олиш ва қатарлик инвесторларга қулай бизнес таклифларини сотишда айбламоқда.

Тергов ишидаги асосий фигурантлар Нетаняҳунинг бош маслаҳатчилари: Жонатан Урих ва Эли Фелдштейн. Кеча улар тергов доирасида қамоққа олинди.

Нетаняҳунинг ўзи эса 31 мартда Тел-Авивда коррупция бўйича терговда, тушдан кейин Қуддусда Қатаргейт бўйича терговда кўрсатма берди. Бош вазир терговда гумонланувчи эмас, балки гувоҳ сифатида қатнашяпти.

Нетаняҳу ва унинг тарафдорлари айбловларни рад қилаётган бўлса-да, уларнинг ҳаракатларини айбловларда жон борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, улар Қатаргейт ишини бошлашга буйруқ берган Бош прокурор Гали Баҳарав-Миаранига ишончсизлик вотуми эълон қилди ва уни ишдан бўшатишга уринишни бошлади.

Кейинроқ ушбу ишни олиб бораётган Шин-бет (Исроил ички хавфсизлик ва аксилразведка хизмати) раҳбари Ронен Бар ҳам, гарчи мамлакат Олий суди буни тақиқлаган бўлса-да, Нетаняҳу томонидан ишдан олинди. Олий суд бош вазир қарорини тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди.

Ҳозирча Нетаняҳу гуруҳи терговни тўхтатиш учун имкон борича курашяпти. Бу эса мухолифат ва жамоатчилик гумонларини янада кучайтирмоқда. Ушбу можаро тенглаштирилаётган Уотергейт иши (ўшанда Республикачилар партиясидан бўлган президент Ричард Никсон ҳукумати Уотергейт меҳмонхонасида жойлашган Демократлар партияси мажлиси ўтувчи хонага яширинча эшитиш мосламаларини ўрнатган) натижасида президент Никсон АҚШ президентлари орасида биринчи ва охирги бўлиб, истеъфо берган ва муддатидан олдин лавозимдан кетганди. Нетаняҳу билан ҳам шундай бўлиши эҳтимоли, афтидан паст.

Қатаргейт 1.0 иши 2022 йилда юз берган. Уч йил олдин Европа парламентининг юқори мансабдорлари ҳам Қатар, Марокаш ва Мавритания лоббичилигида айбланган, бир қатор юқори мартабали шахслар, жумладан Европарламент вице-президенти Эва Кайли ушбу иш доирасида ҳибсга олиниб, лавозимидан бўшатилганди. Шундан сўнг Еврокомиссия иттифоқ амалдорлари кимдан, қандай совға ва бошқа имтиёзлар олиши мумкинлиги аниқ кўрсатилган ахлоқ кодексини ишлаб чиқди.

🔥 @fayzboguz
04/01/2025, 12:22
t.me/fayzboguz/22448
86
37
13 k
Ўзбек киносида тирилиш — “Чимилдиқ” суперкомедиясини қарши олинг!

Biz Media, Xon Films ва “Mening yurtim” (My5) телеканали томонидан суратга олинган, инсоний муносабатлар ва қадриятлар, турли синовларни бошдан кечирган персонажлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Чимилдиқ” бадиий фильми ўзбек кинематографиясининг янги ютуқларидан бири бўлди.

Фильм ҳақиқий ўзбек киноси бўлиб, ҳамма соғинадиган ностальгия даврлардагидай, юқори савия, мустаҳкам сценарий ва актёрлик маҳорати билан йўғрилган.

Ҳозирда “Чимилдиқ” фильми қозоғистонлик, озарбайжонлик ижодкорлар томонидан қозоқ ва озар тилларига дубляж қилинди ва 10 апрель куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида, 16 апрель куни қўшни Қозоғистоннинг Олмаота ва 17 апрель куни Чимкент шаҳарларида премьераси бўлиб ўтади.

🔥 @fayzboguz
04/01/2025, 10:14
t.me/fayzboguz/22447
87
11
15 k
Путинга сулҳ эмас, уруш керак. Трамп ҳам буни тушуниб етган — The Times

Россия раҳбари Владимир Путиннинг машҳурлиги ҳар доим уруш ҳисобига ошган. Айнан уруш — унинг шахсий сиёсати учун ҳам, миллионлаб россияликлар учун ҳам сиёсий заруратга айланган, деб ёзмоқда Британиянинг The Times нашри.

Нашрда қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп, эҳтимол, ниҳоят, шуни тушуниб етган бўлиши мумкин: Путин Украина билан урушни якунлашга ҳатто яқинлашаётгани ҳам йўқ, камида ўзининг уруш бошида қўйган барча мақсадларига эришишни истайди. Ва шу сабабли, Зеленский олдига ерости табиий бойликлари ва 100 млрд долларлик компенсация каби шартларни ҳам қўймоқда.

«Трамп энг хоҳламайдиган нарса — Путин билан уришиб қолиш. У Путинга жуда катта ҳурмат билан қарайди... Унинг учун муҳими — келишув амалга ошмаса, барча айбни президент Зеленский зиммасига юклаб қўйиш имкониятига эга бўлиш. Шунинг учун «қабул қилиб бўлмас» таклифни илгари суриш — келишув амалга ошмай қолса, барча айбни Россияга ёки Трампнинг ўзига эмас, айнан Украинага юклашни таъминлашнинг бир усули», — дейилади мақолада.

Бу фикрга терс ўлароқ, NBC News Трамп Путиндан норози экани, АҚШ президенти Россия нефтига қўшимча бож жорий этишга тайёрлиги ҳақида хабар қилди.

«Агар биз Россия билан Украинадаги қон тўкилишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмасак ва агар мен бунга Россия айбдор деб ҳисобласам — ҳар ҳолда, бундай бўлиб чиқмаслиги ҳам мумкин, лекин агар мен шундай деб ҳисобласам — мен Россиядан келадиган бутун нефтга иккинчи даражали божлар жорий этаман», — деган Трамп.

🔥 @fayzboguz
04/01/2025, 08:14
t.me/fayzboguz/22446
161
22
14 k
Исроиллик равинни ўлдирган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ўлимга ҳукм этилди

Бирлашган Араб Амирликлари суди исроиллик-молдовалик раввин Зви Коганни ўлдирганликда айбланган уч ўзбекистонликни ўлим жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда The Times of Israel. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарни тасдиқлаган.

БАА ИИВ олдинроқ гумонланувчиларнинг исм-шарифини маълум қилганди: Олимбой Тоҳирович (29 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим (29) ва Азизбек Комилович (34).

Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлган 28 ёшли раввин Зви Коган (Абу-Дабидаги «Хобод» яҳудий диний ҳаракатининг вакили бўлиб, бир неча йил БААда яшаган) 2024 йил ноябрь ойида Дубайда бедарак йўқолган, унинг жасади бир неча кундан кейин Уммон билан чегарадош Ал-Айн шаҳрида топилганди. БАА қотилликда гумондор сифатида уч нафар ўзбекистонликни қўлга олди. Исроил ҳукумати раввиннинг ўлдирилишини «аксилсемит теракт ҳаракати» деб атаган.

@fayzboguz
03/31/2025, 21:07
t.me/fayzboguz/22445
41
13
9.1 k
“Теғажоғлик, зўравонлик билан курашиш бу эркаклар билан курашиш дегани эмас...”

Парда Подкастда қизлар жамоат транспортида содир бўладиган яширин зўравонлик ҳолатларида ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида сон чиқарибди.

👉 https://youtu.be/f1XRWTbz_ec?si=zHrA8SSDODjC8IBP
03/31/2025, 16:46
t.me/fayzboguz/22444
76
18
9.1 k
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Евроиттифоқда кўпайди. Лекин Россия ва Қозоғистон ҳамон етакчи

Марказий банк ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари оқимининг динамикасига оид ҳисоботини эълон қилди.

Сўнгги йилларда миграциянинг сезиларли ўсиши Европа Иттифоқи мамлакатларида, жумладан, Польша (ЕИга берилган визаларнинг 21 фоизи), Литва (17 фоиз), Германия (16 фоиз) ва Латвияда (7 фоиз) кузатилган.

Буюк Британия томонидан меҳнат муҳожирларига бўлган мавсумий талаб ҳам сақланиб қоляпти. Ўзбекистон фуқароларига берилаётган мавсумий визалар барча мавсумий берилган визаларнинг қарийб 13 фоизини ташкил этган. Маълумот учун, Буюк Британия томонидан Ўзбекистон фуқароларига 2021 йилда 556 та, 2022 йилда 4228 та, 2023 йилда эса 4094 та виза берилган.

2024 йилда макроиқтисодий вазиятнинг босқичма-босқич барқарорлашуви фонида Туркияга миграция оқими кўпайган. Буни Ўзбекистон фуқароларига берилган рухсатномалар (Residence Permit) ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, 2024 йилда иқтисодий ноаниқликларнинг нисбатан камайиши фонида доимий бўлмаган миграция даражаси аста-секин пасайиб бориб, бу мигрантларнинг узоқроқ муддат ишга жойлашишга тайёрлигини кўрсатади.

«Умуман олганда, меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари Қозоғистон ва Россия бўлиб қолмоқда. Пул ўтказмаларининг жорий динамикасини, шунингдек, бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар (валюта курси, иш ҳақи) бўйича сўнгги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ушбу мамлакатларга меҳнат муҳожирлари оқими нисбатан барқарор даражада сақланиб қолмоқда», дейилади МБ шарҳида.

🔥 @fayzboguz
03/30/2025, 14:14
t.me/fayzboguz/22443
122
24
9.0 k
«Сизлар машаққат билан топган долларларингиз Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга сарфланган» — АҚШ Меҳнат вазири Ўзбекистонга ажратилган грантларни бекор қилди

АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 млн доллардан ортиқ хорижий ёрдам грантлари бекор қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Лори Чавес-Деремер хабар берди. Ушбу грантлар, жумладан, Ўзбекистон пахта саноатида шаффофликни ошириш лойиҳасини молиялаштириш учун ишлатилган.

«Сизлар машаққат билан топган долларларингиз Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш, Бразилия ва Колумбияда иқлим ўзгариши дастурлари билан боғлиқ сиёсатни илгари суриш, Индонезия ва Гватемалада жамоавий музокараларни қўллаб-қувватлаш ва Конго Демократик Республикасида меҳнат стандартлари соҳасидаги тараққиётни назорат қилиш каби нарсаларга сарфланаётганини билмас эдингиз. Оддий қилиб айтганда, биз Американи охирги ўринга қўядиган дастурларни бекор қиламиз», — деди АҚШ Меҳнат вазирлиги раҳбари.

Вазирлик сайтида айтилишича, лойиҳа «халқаро меҳнат стандартларига риоя қилиш бўйича ходимлар ва иш берувчиларнинг имкониятларини мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистон пахта саноатида меҳнат шароитларини яхшилаш ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишга» қаратилган. Лойиҳа 2022 йил август ойида бошланган ва 2026 йил декабригача давом этиши керак эди. 2022 йилда унга 2 миллион доллар ажратилган, 2025 йилда яна 1 миллион доллар ажратиш режалаштирилганди.

🔥@fayzboguz
03/28/2025, 15:11
t.me/fayzboguz/22442
42
76
14 k
“Дунёқарашингизни ўзгаритадиган китоб йўқ”, — Фируз Аллаев

Сигма Подкастнинг шу сони китоб мавзусидаги энг яхши подкастлардан бири бўлибди. Анча долзарб мавзулар кўтарилган. Бу йил чиқадиган янги китоблар ҳақида маълумот берилган.

Ўзингиз учун сифатли рўйхат қилиб олишингиз мумкин подкастни томоша қилиб:

https://youtu.be/ZbDSgeNMhWw?si=2V6SM3s13PrGCxgI
03/28/2025, 13:24
t.me/fayzboguz/22441
192
15
7.8 k
Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди — “Ўзатом” раҳбари

“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг 4 йил олдин айтган “Газимиз учта Ўзбекистонни боқишга ҳам етади” деган фикрига муносабат билдирди.

“У ҳақ. Биласизми, қайси нуқтайи назардан гапирилганини? Бошида мен ҳам нега бундай дейилганини тушунмадим. Кейинчалик билдимки, бу истеъмол маданияти ҳақида айтилган. Одамлар газ ўтказишни талаб қилган бир ҳудудда бўлдим. Бир неча қишлоқни газ билан таъминладик. Мен энергетика вазирининг биринчи ўринбосар этиб тайинлангандим, мазкур лойиҳа қандай амалга оширилгани, аҳоли ундан қанчалик рози эканини кўриш учун бордим. Тасодифан қишлоқда тўрт хонали, ҳисоблагичи бор уйга кирдим. Катта хонада уч болали аёл ўтирибди, печкада катта босим остида газ ёнмоқда, форточка очиқ. Қолган хоналар совуқ. Бу қишда содир бўлмоқда. Бу миқдордаги газдан унумли фойдаланилганида бутун хонадонни иситиш мумкин бўларди. Ўша вақтда газ ва электр энергияси жуда арзон эди. Уй эгасига мини-иситиш тизимидан фойдаланишни таклиф қилганимда, у: “Бунинг менга нима кераги бор, ҳозиргидай тўлаб кетавераман-да”, деб жавоб берди. Бу ҳолат мен учун ҳайратланарли эди”, – деди “Ўзатом” раҳбари.

У Алишер Султоновнинг айтган гаплари истеъмол маданияти билан боғлиқ бўлганига урғу берди.

“Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”, дея таъкидлади у.

Агентлик раҳбарининг қўшимча қилишича, келажакда атом энергетикасининг ривожланиши вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.

"Атом электр энергетикасини фаол ривожлантиришни бошласак, газ ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаришни камайтирамиз. Шунда газ қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади”, – деди Аҳмадхўжаев.

🔥@fayzboguz
03/27/2025, 15:38
t.me/fayzboguz/22440
33
50
19 k
Мотам маросимларининг илдизлари қаердан бошланган?

Исломгача бўлган даврда мотам маросимлари жуда муҳим ва ўзига хос тартиб-қоидалар билан ўтказилган. Масалан, марҳум дафн этилгач, таъзияга келганларга "ёғ" деб номланган суюқ овқат тарқатилган. Қизиқ томони шундаки, қаттиқ овқат бериш қатъиян ман этилган. Сабаби, одамлар агар таъзия маросимида қаттиқ овқат еса, марҳумнинг қабри ҳам қаттиқлашиб, унинг руҳи азобланишига ишонишган.

Энг ажабланарлиси, бу қадимий маросимлар ва эътиқодлар Исломгача бўлган даврга мансуб бўлса-да, ҳозирги кунгача айрим жойларда сақланиб қолган.

Қурултой жамоаси тайёрлаган подкастни бу ерда топасиз:
https://youtu.be/aGXOGgtW1DY
03/26/2025, 19:21
t.me/fayzboguz/22439
188
45
8.4 k
Хитойнинг Ўзбекистондаги таъсири ҳақида материал тайёрлаган журналистларга қарши босимлар бўлаётгани айтилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, DemokratUz сайт журналистларига қарши турли босимлар бошланган. Бунга сабаб нашр томонидан чоп этилган Ўзбекистонда Хитойнинг таъсири ошаётганига оид мақола бўлиши мумкин.

“Instagram ижтимоий тармоғида DemokratUz нашри муҳаррири Фазлиддин Меҳмонов таҳририят фаолиятига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ҳамда шахсий автомобилидаги тинтув ҳақида ёзди. Унга кўра, нашрда Тошкентда Хитой ёзувларининг кўпаяётганига оид мақола чоп қилинган ва миллиондан ортиқ фойдаланувчилар томонидан кузатилган. Сўнг таҳририят журналисти Нилуфар Ҳамроеванинг мақоласи олиб ташланиб, унинг ўзи ишдан бўшатилиши талаб қилинган. Меҳмоновга нисбатан эски схемалар билан бугун ҳатто жиноят иши ҳам очилибди”, деб ёзади Ташанов.

Сайт раҳбари ўз видеомурожаатида айтишича, у автомобили билан ўчиқ ҳолатда, автотураргоҳда турган пайтида ички ишларнинг икки нафар ходими ёнига келади ва мошинасида ноқонуний тинтув ўтказади. Меҳмоновнинг қўшимча қилишича, бундан бир неча кун аввал хитойликлар таъсири ҳақида видеомақола чиқарган таҳририят журналисти Нилуфар Ҳамроеванинг уйига ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари келиб, қизнинг ота-онасига тушунтириш ишларини олиб борган ва унга сайтдан бўшаши кераклиги уқтирилган. Натижада, сайт журналистни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

Таниқли ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов бу ҳолатга нисбатан юқори доирадаги эътиборни талаб қилади.

“Аслида, демократик мамлакатларда сиёсий плюрализм туфайли бундай жараёнда Парламент, жамоатчилик, ҳукумат ўз муносабатини изҳор этади, оммани тинчлантиради. Ақл марказлари миграцион жараённинг оқибатлари, яқин истиқболдаги ҳаётимизга таъсири ҳақида мулоҳазаларини баён этади. Бизда эса шу пайтгача Бош вазир Абдулла Ариповдан тортиб, Парламент спикери Нуриддин Исмоиловгача жамоатчилик олдида икки жумла сўз айтганини кўрмадик. Демак, булар сиёсий арбоб эмас, давлат бошқарувидаги нўноқ инструментлардир. Шу боисдан ҳам халқимизда ташқи омилларга нисбатан фобия бор, сиёсий элита исталган пайтда бизга панд беради, деган кўникма мавжуд. Жумладан, Хитой масаласида ҳам”, деб сўзини давом эттиради ҳуқуқ фаоли.

Дарҳақиқат, мадомики Хитойнинг Ўзбекистондаги таъсири ҳақида мақола чоп этган шахс турли сиёсий босимларга учраётган экан, бундай ҳолатда жамоатчилик каттароқ мансаб вакилининг тушунтириш беришига муҳтож бўлади. Нималар бўляпти ўзи? Нега биз Хитойни танқид қилганларга қарши “хитойча услубда” курашяпмиз? Мени, кўпчилик қатори, айни дамда хитойлик ишбилармонларнинг кўпайиб кетганидан кўра, уларни бармоқ билан кўрсатаётган журналистларга бўлаётган босим ҳолатлари кўпроқ ташвишлантирмоқда. Бу масалага жиддий ёндашувни кутяпмиз.

🔥@fayzboguz
03/26/2025, 14:24
t.me/fayzboguz/22438
149
29
12 k
«Қўштепа масаласида сизларни хафа қилмаймиз, дейишди» — Сув хўжалиги вазири Толибон ҳақида

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев 18 март куни вазирлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказган. Қайд этилишича, «Толибон»нинг Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали 2028 йилда битиши кутиляпти.

«Бундай қилиб айтганда, афғонлар ҳам қариндошларимиз. Уларнинг ҳам Амударёдан сув олишга ҳаққи бор-да. Тармоқларда Қўштепасини қуряпти, у бўляпти, бу бўляпти, деб ёзишяпти. Нима, қурол кўтариб, улар билан урушишимиз керакми? Йўқ, биз борди-келди қиляпмиз, қариндош бўляпмиз, яхшироқ муносабат қуряпмиз. Уларга ҳам аста-секин тушунтирамиз, ўзингизнинг ҳаққингизни олинг, деймиз. Кейин ҳужжатлар бўлади, бошқа бўлади, борди-келди бўлса, ҳаммасини гаплашамиз», — деган Ҳамраев.

Унинг сўзларига кўра, толиблар «Қўштепа канали масаласида сизларни хафа қилмаймиз» дейишган.

«Афғонистонга тўрт марта бориб келдим. Бизни ўз қариндошини кутиб олгандек, кутиб олишди. Қўштепа канали масаласида сизларни ҳафа қилмаймиз, деган гапларни айтишди. Мен яхши ният қиламан. Афғонистоннинг тинчлиги бизга ҳам керак ва албатта, сув ва бошқа масалалар босқичма-босқич ҳал бўлади. Агар Қўштепа канали қурилиши тез суръатларда жадаллашса, у 2028 йилга бориб битади», — дея қўшимча қилди ҳукумат вакили.

🔥@fayzboguz
03/25/2025, 17:52
t.me/fayzboguz/22437
47
11
11 k
Европа ва Осиёда ядро қуролига бўлган қизиқиш ортмоқда – Financial Times

Европа ва Осиёдаги баъзи давлатлар ўзларининг шахсий ядро қуролига эга бўлиш ҳақида жиддий фикр юритмоқда. Улар Трамп президентлиги даврида Қўшма Штатларни ишончли иттифоқчи сифатида кўрмаяпти. Financial Times нашрига кўра, бу ҳолат ядро уруши хавфини ошириши мумкин.

"Катта давлатлар ўртасида ядро қуролини тарқатмаслик бўйича келишув тобора заифлашмоқда. Трамп феномени АҚШ иттифоқчиларининг ўзида ядро қуролига эга бўлиш зарурати ҳақида жиддий ўйлашига туртки берди. Улар энди Қўшма Штатларга суяниб қолмасдан, ўз хавфсизлигини таъминлаш йўлини ўзлари топишлари керак, деб ҳисоблашмоқда", – дейди Карнеги жамғармаси таҳлилчиси Анкит Панда.

Мутахассислар фикрича, агар Қўшма Штатларнинг ҳарбий кафолатини камайтириши оқибатида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома тугатилса, дунёда 15-25 та янги ядро давлатлари пайдо бўлиши мумкин. Бу эса катта ядро урушининг бошланишига олиб келиши эҳтимолини оширади.

Financial Times хабарига кўра, ҳозирда ўз ядро қуролига эга бўлиш масаласини жиддий тарзда кўриб чиқаётган тўртта давлат бор, булар — Германия, Польша, Жанубий Корея ва Япония. Қайд этилишича, Жанубий Корея ва Япониянинг қизиқишига асосан Хитой ва Шимолий Корея ядро дастурларининг ўсиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Гарчи Доналд Трамп АҚШ ядро кафолатларини қайтариб олиши ҳақида расмий баёнот бермаган бўлса-да, сўнгги вақтларда Европа медиасида Қўшма Штатлар NATO доирасидаги ҳарбий мажбуриятларини камайтириши ва қитъадаги ҳарбий иштирокини сусайтириши мумкинлиги ҳақида ташвишли маълумотлар пайдо бўла бошлади.

PS. Қўшма Штатларнинг Европадан “юз ўгириш” қарори унинг тарихий иттифоқчиларини Хитой ва Россия билан яқинлаштириши мумкин. Трамп ҳам мамлакатини ёлғизлатиб қўйиш, ҳам Россиянинг азалий орзусини рўёбга чиқариш остонасида турибди. Россия Европа учун собиқ иттифоқ давридан бери АҚШ билан рақобатлашиб келади. СССР тарқалиб кетганда америкаликлар русларни у ердан сиқиб чиқаришга эришганди, энди эса бунинг акси содир бўлиши мумкин. АҚШ бу ҳудуддан чиқиб кетса, Доналд Трамп минглаб рус разведкачилари амалга оширолмаган ишни бажариб берган бўларди. Ундан сўнг, бемалол Ростов томонларда, Янукович ва Асад билан қўшничиликда умргузаронлик қилса ҳам бўлади)

🔥@fayzboguz
03/25/2025, 17:12
t.me/fayzboguz/22436
83
21
10 k
Ўзбекистон бир йил давомида Россия орқали Францияга уран етказиб беради

Ўзбекистон бир йил давомида Францияга уран етказиб бериш учун Қозоғистон компанияси билан шартнома имзолади.

Қайд этилишича, Қозоғистон компанияси 500 контейнер уран концентратини Санкт-Петербург орқали Францияга етказиб беради. Ўзбекистоннинг “Навоийуран” давлат корхонаси бу учун Қозоғистоннинг TOO Logistic Centre компаниясига 9 миллион евро тўлайди. Уран Франция жанубидаги Малвези коммунасига 2026 йилнинг биринчи чораги охиригача ташилади.

Шунингдек, “Навоийуран” ҳозирда “Converdin Enterprise” (АҚШ) ва “Cameco Corporation” (Канада) қайта ишлаш корхоналарига уран ташиш бўйича пудратчи қидираётгани айтилмоқда.

🔥@fayzboguz
03/25/2025, 15:20
t.me/fayzboguz/22435
239
46
9.6 k
Опен бюджет ҳақида бир чимдим фикрим.

Агар бу тажриба халқ орасига демократик сайлов қадриятларини сингдиришни мақсад қилган бўлса, буткул тескари нишонга урилган. Усулнинг ўзи аҳлоқан бузуқ. Демократик давлатларда овозни сотиб олиш сайлов жараёнидаги энг катта жиноят деб ҳисобланади ва бу овозлар сўнг бекор қилиниб, овозни олган тараф судга тортилиши мумкин. Овозни бир шиша колага сотиб оласизми, ё минглаб долларга - фарқи йўқ, бу нодемократик ва қинғир усул. Ўз вақтида энг бадавлат наркобарон Пабло Эскобар ҳам халққа нақд пул улашиб парламент сайловларида ғолиб бўлганди. Яқин ойларда эса Илон Маск сайловчиларга миллион доллардан лотерея улашиб Трампга овозларни кўпайтиришда айбланди. (Шу сабаб ҳам мен "ҳокимларни сайлаш" орзуимизга катта шубҳа билан қарайман, чунки у маҳаллий ўғриларга ҳокимиятларга тўғридан-тўғри йўлни очиб беришидан қўрқаман.)

Опен бюджетнинг яна бир мантиқсизлиги — унга берилаётган овозларнинг жўғрофиясида. Нега муайян маҳаллада яшамаётган сайловчи бу маҳалланинг обод бўлишидан манфаатдор бўлиши керак? Яқинда Японияда бир суҳбатдошим айтиб қолди, ҳатто ундан Японияда туриб Ўзбекистондаги маҳаллага овоз беришни ўтиниб сўрашган. Ҳар бир маҳалланинг ободлиги — ўша ердаги маҳаллий маъмуриятнинг ЭНГ асосий вазифаси. Ҳоким қиммат машинасидан тушиб ҳар бир маҳаллага кириб, илма-тешик йўллар ва бузилган қувурларни текшириши ва уларни тузатишга пул ажратиши керак. Пул кам бўлса, каллани ишлатиб приоритетларни ишлаб чиқади, яъни энг ёмонига эртароқ, бундайроғига кечроққа пул ажратади (ё маҳаллий бойни туртади, бу ҳам баъзида каллани ишлатишга киради).

Сизлардан энди битта Кока-кола.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
03/25/2025, 11:21
t.me/fayzboguz/22434
46
27
15 k
Салибчиларга қарши курашган мусулмон қўшинлари ҳақида кўпчилик билади. Аммо бу қўшин фақатгина Салоҳиддин Аюбийники деб ўйлайдиганлар ҳам кўп. Аслида эса, салибчиларга қарши курашиш учун биринчилардан бўлиб қўшин тузган шахс Имомиддин Зангий эди. Зангийлар давлати салибчиларга қарши курашган илк мусулмонлар уюшмасидан эди.

Салиб юришлари ҳақида "Худди Шундай" Youtube каналидаги ушбу сон орқали билиб олишингиз мумкин:
👉 https://youtu.be/TtiLX9vr0WE?si=dVSPWB4VMYkSQYGN
03/24/2025, 21:41
t.me/fayzboguz/22433
199
27
9.7 k
“ЎзАтом” раҳбари АЭС ҳақида: “Россия қандайдир тугмани босса, бу станцияда нимадир бўлади деган нарса йўқ”

Жиззахда қуриладиган атом электр станцияси Ўзбекистонга тегишли бўлади ва унда маҳаллий мутахассислар ишлайди, дея маълум қилди “ЎзАтом” директори Азим Аҳмахўжаев. Унинг сўзларига кўра, “Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ”.

"Станция Ўзбекистоннинг мулки бўлади, унда маҳаллий мутахассислар ишлайди. Ҳа, бош пудратчи “Росатом” бўлади, лекин улар бизни чеклашга уринишмаяпти. Биз қурамиз ва ҳаммаси қандай бўлишини ҳал қиламиз. Бу жараён бизда тўлиқ шаффофлик ва очиқлик билан кечмоқда. Бизни чеклашга, бирор нарсага кўндиришга қандайдир уринишларни кўрмаяпмиз. Уларга хавотирларимизни, фикрларимизни билдирамиз ва бу қабул қилинади, муҳокама этилади. АЭС – олиб келиниб, керак пайтда сунъий йўлдош орқали ўчириб қўйиладиган автомобил эмас”, деди Аҳмадхўжаев.

Руслар 1991 йилда ўзаро шартномаларга асосан Запорижжя шаҳрида қурилган АЭСни украин ҳукуматига топширади ва уларга “назорат тўлиқ сизларнинг қўлларингизда бўлади” дейди. Бироқ, орадан йиллар ўтиб, Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан кейин Путин армияси уни босиб олди. Украинанинг 20% энергетикасини таъминлаб берувчи Европадаги энг катта АЭС ҳозир руслар назоратида. Россия бугун Украинадан босиб олинган АЭС энергетикасини Украинадан аннекция қилиб олинган Қримга йўналтирмоқда. Бизнинг бошимизга бу кунлар тушмайди, деб ишонч билан гапириш учун энг камида иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли ҳамда Россиядан мустақил бўлиш лозим.

🔥@fayzboguz
03/24/2025, 14:58
t.me/fayzboguz/22432
47
49
17 k
🐎 Фарғона отлари – Хитой афсоналаридаги “Самовий отлар”!

Тарихий манбаларда ёзилишича, қадимда Фарғона водийсида етиштирилган отлар хитойликлар учун жуда қимматбаҳо бўлган. Улар бу отларни "Тиэнма" деб аташган. Хитой тилида "Тиэн" – "осмон", "Ма" – "от" деган маънони англатади. Яъни, "Самовий отлар".

🔸 Милоддан аввалги II асрда Хитой императори У-ди айнан шу отларни қўлга киритиш учун Фарғонага элчилар ва ҳатто қўшин юборган. Чунки улар бу отларни Хитой армиясининг кучайиши ва империянинг қудрати рамзи деб билишган!

🔸 Бу отлар ҳақида афсоналар ҳам мавжуд: улар узоқ масофаларни тез босиб ўтган, сув устида югургандай ҳаракатланган, ҳатто “осмонга” яқин деб тасвирланган!

🔹 Қурултойчилар бу тарихий алоқаларни ҳам чуқур таҳлил қилишди ҳамда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги қадимий боғлиқликнинг илдизларига назар ташлашди.

👉 Подкастнинг тўлиқ видеосини мана бу ҳавола орқали кўринг: https://youtu.be/JznCuTL8_m0?si=lp94L6OMynxFtLTx
03/23/2025, 12:04
t.me/fayzboguz/22431
Ижтимоий-сиёсий воқеаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда долзарб мавзулар ҳақида маълумот олишни истасангиз қуйида келтирилган телеграм саҳифалар рўйхатига қўшилиб олишингизни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон ва хорижий янгиликлар, танқидий ва таҳлилий ёндашувлар, қизиқарли мақолалар ва экспертлар фикрлари битта линкда жамланган. Бу ерда сиз таниқли блогерлар, сиёсатшунослар, юристлар, жамоат фаоллари фикрларини ўқиб боришингиз мумкин.

Қўшилинг: 👉https://t.me/addlist/TzBArAhF2pU1YmYy
03/22/2025, 19:04
t.me/fayzboguz/22430
326
64
11 k
"Манчестер Сити" ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Абдуқодир Ҳусановнинг расмини жойлади.

Ушбу постнинг комментида англиялик мухлис ЎФАга кескин мурожаат йўллади ва жиддий танқид қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси, сизлар жуда ёмон иш олиб бораётганингиз учун Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига қисман жавобгарсизлар.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардан унинг атрофини кўплаб таниган ёки танимаган инсонлар ўраб олгани кўриниб турибди. Бу уни чалғитяпти ва асабийлаштирмоқда.

Унинг хавфсиз ва назорат остида бўлишини таъминлаш сизларнинг бурчингиз. Бу хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ терма билан хориж сафарларига ҳам тегишли.

Унинг бўш вақтини ҳурмат қилиб, эътиборини ортиқча нарсаларга чалғитманг ва футболчилик фаолиятини доимо биринчи ўринга қўйинг.

Сизларнинг бундай бошқарувингиз ва эътиборсизлигингизни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Ишингизни яхшироқ бажаринг", - деб ёзилади изоҳда.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзени ўрнида бўлганимда, Ҳусановни Эронга қарши ўйинда захирада қолдирган бўлардим. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса атайлаб, охирги пайтлар футболчининг боши тадбирлар-у тўйлардан, блогерларнинг пиар видеоларидан чиқмаётгани ҳақида гапириб ташлардим. Эътиборини футболга қаратмаса, нафақат миллий жамоадан, балки Сити таркибидан ҳам тушиб кетиши мумкинлигини айтиб, интервюлар берардим. Терма жамоа бош мураббийининг бундай баёнотлари кўпчиликка таъсир қилган бўларди.

🔥@fayzboguz
03/22/2025, 15:49
t.me/fayzboguz/22429
115
9
8.7 k
«Давлат кўча терроризмига таслим бўлмайди» — Эрдўғон мамлакатдаги митинглар ҳақида

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған давлат кўча терроризмига таслим бўлмаслигини айтди, унинг таъкидлашича, мамлакат «кўчадан топиб олинган эмас».

Туркия президенти мухолифатни турк халқини полиция ходимлари жароҳатланган намойишларда қатнашишга чақириш орқали барқарорликка тажовуз қилаётганликда айблади. Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукумат кўчаларда содир бўлаётган террорга кўз юммаслигига ваъда берди.

«Маргинал гуруҳларга эргашиш, полициямизга ҳужум қилиш, судя ва прокурорларимизга таҳдид қилиш, демократия ва миллий иродага қарши чиқиш, ноқонуний ва нодемократик усулларга мурожаат қилиш орқали биз бу мамлакатда ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Туркия кўчадан топиб олинган давлат эмас. Туркия кўча терроризмига таслим бўлмайди», деди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат «Туркияни террор қилиш» уринишларига ва турк халқининг барқарорлигига қарши ҳужумларга тоқат қилмайди.

Мухолифатдаги Республика халқ партияси раиси Ўзғур Ўзел мухолифат намойишларни тўхтатиш ниятида эмаслигига ишора қилди. Шунингдек, у хавфсизлик кучларини намойишчиларга қарши қалампир газидан фойдаланишни бас қилишга чақирди. Айни дамда Туркиядаги митингларда 300 мингдан ортиқ одам иштирок этаётгани айтилмоқда.

🔥@fayzboguz
03/22/2025, 13:24
t.me/fayzboguz/22428
291
145
12 k
Бирор бир рус мулозими ёки элчисининг ўзбекча гапирганини кўрганмисиз?

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатлари Наврўз байрами муносабати билан ўзбек тилидаги шеърни навбат билан ўқиб, «Европа жамоаси» руҳида табрик йўллади.

Улар орасида Чехия, Германия, Франция, Италия, Латвия, Венгрия, Руминия, Словакиянинг мамлакатдаги элчилари, шунингдек, Болгария ва Испания элчихоналари вакиллари бор.

Видео сўнгида эса ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар қўбиз чалиб берди.

🔥@fayzboguz
03/21/2025, 10:35
t.me/fayzboguz/22427
132
16
11 k
Қозоғистонда «шок терапия» профилактик тадбир доирасида 2 510 нафар давлат хизматчиси қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилди

Қозоғистонда давлат хизматчилари маҳбуслар ўтирадиган камералар, тергов хоналари ҳамда маҳкумлар учун мўлжалланган сайр майдонлари билан таништирилмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Дониёр Бигайдаров маълум қилди.

Қайд этилишича, коррупция оқибатларига қарши «шок терапия» тарзидаги бундай профилактик тадбирлардан 2 510 нафар давлат хизматчиси ўтган.

Бигайдаровнинг сўзларига кўра, жазони ижро этиш муассасаларига давлат органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, турли даражадаги ҳокимият аппаратларининг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари ташриф буюрган.

«Мазкур усуллар билан биз давлат хизматчиларини қўрқитишни мақсад қилмаганмиз. Асосий мақсад — ҳар бир давлат сектори ходими коррупция ҳуқуқбузарликларининг оқибатлари ҳақида тушунчага эга бўлиши, агар у қонунни бузса, нималар кутаётганини билиши кераклигида», — дейди Антикоррупция агентлиги вакили.

🔥@fayzboguz
03/20/2025, 17:33
t.me/fayzboguz/22426
03/20/2025, 11:58
t.me/fayzboguz/22423
76
10
8.4 k
Туркияда мухолиф сиёсатчи Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди — ОАВ

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, минглаб одамлар, жумладан, талабалар ҳам норозилик намойишларига чиқишган. Намойишнинг асосий шиорлардан бири: “Ким қалқмаса, у Тоййибдир”.

Ҳуқуқ-тартибот органлари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, бироқ, шунга қарамай, намойишчилар бир неча марта полиция қаторларини бузиб ўтганлиги айтилмоқда.

Имамўғлу келгуси сайловларда Эрдоғаннинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган эди. Бугун полиция ҳодимлари мухолиф сиёсатчининг уйига бостириб кириб, уни ҳибсга олди. Истанбул мэри коррупцияда гумон қилинмоқда.

🔥@fayzboguz
03/20/2025, 11:58
t.me/fayzboguz/22422
03/20/2025, 11:58
t.me/fayzboguz/22425
03/20/2025, 11:58
t.me/fayzboguz/22424
75
22
12 k
Россияда курьерларнинг маоши дипломли мутахассисларникидан ҳам юқори экани аниқланди

SuperJob иш қидириш хизмати томонидан ўтказилган «Курьер индекси» тадқиқотига кўра, 2025 йил март ойида Москвада курьерлар учун ўртача маош 130 минг рублни ташкил этган бўлса, олий маълумотли мутахассислар учун бу кўрсаткич 105 минг рублни ташкил этган, деб ёзмоқда RBC.

Курьерлар бу борада врачлар, журналистлар ва ҳатто IT дастурчилардан ҳам кўпроқ маош олишмоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, курьерлар учун маош таклифлари 2024 йил давомида 41 фоизга ошган. Ўртачалаштирилган қийматдаги маош олий маълумотли мутахассисларникидан 19 фоизга, олий маълумотсиз мутахассисларникидан эса 38 фоизга юқори бўлган.

«Яндекс» хизматлари маълумотларига кўра, 2024 йилда Россияда курьерларнинг ўртача даромади 91,7 минг рублни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 18,1 фоизга юқори. Москвада эса ўртача даромад 110,3 минг рублни ташкил этган. 2025 йил феврал ойига келиб бу кўрсаткич 114,6 минг рублга етган. Даромадлар электрон тижоратнинг ривожланиши ва мавсумийликка боғлиқ.

🔥@fayzboguz
03/19/2025, 18:37
t.me/fayzboguz/22421
91
22
7.7 k
Temu Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди

Хитойнинг Temu маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

«Temu маркетплейси Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бироқ ўтган даврлар учун маркетплейс билан муҳокама қилинадиган масалалар мавжуд. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу жараён якунига етказилиб, унинг фаолияти юзасидан якуний хулоса эълон қилинади», — дейилади хабарда.

Қўмита матбуот хизматининг аниқлик киритишича, платформа 14 март куни рўйхатдан ўтган, бироқ «ўтган йиллар солиқлари бўйича музокаралар давом этмоқда».

«Temu юридик шахс — резидент сифатида рўйхатдан ўтди. Энди компания мамлакатда расман фаолият юритади ва солиқ тўлайди. Уларнинг норезидент сифатида рўйхатдан ўтиши, солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва ўтган йиллар учун ҚҚС тўлаши бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилди қўмита ахборотида.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси Uzum Market онлайн дўкони устун мавқега эга деб топилганини эълон қилганди.

🔥@fayzboguz
03/19/2025, 13:36
t.me/fayzboguz/22420
125
28
9.8 k
Туркияча репрессия: Эрдўғонга ягона рақиб ҳисобланган мухолифат вакили ҳибсга олинди

Туркияда Истанбул мэри, президент Эрдўғонга мухолиф бўлган Экрем Имамоғлу ҳибсга олинди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари Имамоғлунининг уйида тинтув ўтказмоқда. Юзга яқин кишига нисбатан ҳибсга олиш ордерлари берилган.

"Миллатимиз иродасини поймол қилишга уринган бир ҳовуч одамлар менинг севимли полициячиларимдан бу ёвузлик учун восита сифатида фойдаланди. Улар Истанбулнинг 16 миллион аҳолисининг уйлари олдида юзлаб полициячиларни тўплади. Биз буюк зулмга дуч келдик, аммо мен таслим бўлмайман. Мен ҳаммангизни жуда яхши кўраман, ўзимни миллатимга ишониб топшираман. Мен бу одамга қарши курашни давом эттираман", — дея таъкидлади Истанбул мэри ўз мурожаатида.

NetBlocks мониторинг ресурси хабарига кўра, мэр ҳибсга олинганидан сўнг Туркияда бир қанча интернет ресурслари, жумладан Х, YouTube, ТikTok ва Instagram ишламай қолган.

Аввалроқ Истанбул университети Туркия Бош прокуратурасининг сўровига биноан Имамоғлунинг дипломини бекор қилган эди. Ушбу қарор унга президентликка номзодини қўйишга тўсқинлик қилмоқда, чунки Туркия қонунчилигига кўра фақат олий маълумотга эга фуқаролар сайловда иштирок эта олади.

Истанбул мэри Экрем Имамоғлу Туркиядаги энг йирик мухолифат партияси — Халқ Республикачилар партияси (Cumhuriyet Halk Partisi) вакили, 2027 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайловларида Ражаб Тоййиб Эрдўғонга рақиблик қилиши кутилмоқда.

🔥@fayzboguz
03/19/2025, 09:35
t.me/fayzboguz/22419
18
20
21 k
Сиз радио тинглайсизми? Севимли FM тўлқинингиз ва бошловчингиз ким? Қўштирноқ подкастда 24 йиллик радиобошловчи, собиқ "Квартет" гуруҳи солисти, HIT FM асосчиси Рустамбек Худайберганов, Радио ва ТВ бошловчиси Қундузхон Абдуллаева, Умарбек Султонмуродовлар билан радио ва ундаги қизиқ воқеалар ҳамда машаққатлар ҳақида суҳбат қурилган. Носталгия туйғусини ҳис қилинг.

Видео:
▶️ https://youtu.be/Vr64JLOlqek
03/18/2025, 20:29
t.me/fayzboguz/22418
26
61
15 k
Майкл Микалконинг "Креативлик сирлари" китобида ижод бўйича етакчи мутахассис ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишади. Унда жодкор одамлар қандай фикрлаши ва уларнинг сирларидан янги ғоялар яратиш ҳамда ностандарт ечимлар топиш учун қандай фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу китоб машҳур мутафаккирлар асарларидан кўплаб янги мисоллар ва уларнинг усулларини амалиётда қўллаш учун машқлар билан муаллифнинг аввалги "Thinkertoys" асарига ажойиб қўшимча бўлади.

Китобдан иқтибос:

"Нилуфар гули" диаграммаси – бу ғояларни тизимли равишда таҳлил қилиш ва ривожлантириш усули.

У марказий тушунча атрофида боғлиқ фикрларни жойлаштириш орқали фикрлашни чуқурлаштиради.

Бу усул муаммоларни ечиш, креатив ғоялар ишлаб чиқиш ва режалаштиришда қўл келади.

Визуал тарзда маълумотларни тузиш орқали тушунча ва боғлиқликларни аниқроқ кўрсатади".

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/cpTDhhgfOqc?si=YyXIQgW7QWxKORLF
03/18/2025, 13:52
t.me/fayzboguz/22417
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria