Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
5.2%
ER (week)
6.29%
ERR (week)

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 616 results
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
1
813
Ҳаво транспорти ва курьерлик жўнатмалари орқали Ўзбекистонга асосан қандай маҳсулотлар олиб келиняпти?

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жисмоний шахслар томонидан ҳаво транспорти ва курерлик жўнатмалари орқали Туркия, БАА, Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон давлатларидан асосан қуйидаги товарлар олиб келиняпти:

уяли алоқа (смартфон) воситалари (импорт божи 5 фоиз);

планшетлар (0 фоиз);

ноутбуклар (0 фоиз);

электрон қўл соатлари (5 фоиз);

ўйин консуллари (playstation) (15 фоиз);

ҳаво тозалагичлар (10 фоиз);

аёллар кийим кечаклари (20 фоиз ёки донасига 2 доллардан 4 долларгача );

болалар кийим-кечаклари (10 фоиз);
дори воситалари (2 фоиз);

заргарлик буюмлари (20 фоиз);
парфюмерия (30 фоиз ёки 2,5 доллар/кгга);

биологик фаол қўшимчалар (30 фоиз).

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 18:59
t.me/yuristlar_maslahati/7561
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
6
2.0 k
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, қандай йўл тутилади?

Қонунчилик талабларига асосан, товарларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган қисмига соддалаштирилган тартибда импорт божи, қўшилган қиймат ва акциз солиқлари ўрнига божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир кг учун 3 доллардан кам бўлмаган миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Масалан, хориждан учиб келган фуқаро томонидан киймати 1300 доллар бўлган 12 кг шахсий эҳтиёж учун товарлар олиб келинган. Бу ҳолатда йўловчининг 1000 доллар божсиз олиб кириш нормаси чегириб ташланади ва қолган 300 доллар қисмига 30 фоиз ёки килосига 3 доллардан кам бўлмаган ягона божхона тўлови ундирилади.

Агар йўловчи божсиз нормаларидан ортиқча олиб келинган товарлар учун тўловларни тўлай олмаса, ушбу товарлар чегара постларидаги вақтинча сақлаш жойларида олиб қолинади. Кейинчалик маҳсулот йўловчи томонидан 30 кун ичида тўловларни тўлаган ҳолда олиб кирилиши ёки қайтариб олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолда аниқланади. Бу нархни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаган тақдирда, божхона органи товарларнинг қийматини мустақил равишда белгилаши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 16:59
t.me/yuristlar_maslahati/7560
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
25
2.0 k
Яхши янгилигимиз бор. Насиб бўлса, яқин кунларда сизлар билан оффлайн қабулларни ҳам режа қилмоқдамиз. Бу қабуллар ҳафтанинг бир кунига белгиланади ва бепул- беғараз амалга оширилади.

Қабул куни ва жараён ҳақида батафсил яна маълумот берамиз. Айтганча, онлайн мулоқотларни ҳам тўхтатиб қўймаймиз…

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 15:57
t.me/yuristlar_maslahati/7559
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
7
697
ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА СМЕТАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

Фуқаролик кодексининг 671-моддаси ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли «Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 6-бандида қуйдаги тушунтириш берилган.

👉 Агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг 10 фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, пудратчининг қўшимча ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мустақил равишда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга ҳақли.

👉 Бундай ҳолатда пудратчининг хабарномаси ва буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳаракатлари тарафларнинг қўшимча ишлар бажарилиши зарурлиги бўйича келишувини англатади ҳамда бу масала бўйича қўшимча келишув тузилиши мажбурий эмас.

👉 Агар қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг 10 фоизидан ошса ва буюртмачи бундай ишларни бажаришга рози бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш келишувга кўра амалга оширилади ва бу ҳақда тарафлар томонидан келишув расмийлаштирилади.

❗️ ФК 670-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган аниқланган ишлар тўғрисида буюртмачини хабардор қилмаса ёки тегишли ишлар бажарилишини тўхтатмаса, у бажарган қўшимча ишлар учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

👉 Шунга кўра, агар суд томонидан низони ҳал этишда пудратчи томонидан ФК 670-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги аниқланса, пудратчининг бажарган қўшимча ишлар учун ҳақ тўлаш ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплаш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад этилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 14:06
t.me/yuristlar_maslahati/7558
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
1
Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи

Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғриси»да Низом 54-бандининг 2-хатбошиси).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарорининг 4 прим 1-банди

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 12:13
t.me/yuristlar_maslahati/7557
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи

Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғриси»да Низом 54-бандининг 2-хатбошиси).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарорининг 4 прим 1-банди\

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 12:13
t.me/yuristlar_maslahati/7556
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
1
Фуқароларнинг неча кун чет давлатда бўлгани қай тартибда аниқланади?

Божхона қўмитасига кўра, бугунги кунда фуқароларнинг 76 фоизи автомобил чегара божхона постлари орқали, 20 фоизи аэропортлардаги божхона пунктлари орқали, 4 фоизи эса темирйўл чегара божхона постлари орқали ҳаракатланади.

“Божхона органларининг ахборот тизимлари бошқа ваколатли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинган. Бунинг натижасида чегара орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг чет давлатда бўлган муддатини реал вақт режимида аниқлаш имконияти мавжуд. Ушбу тартиб йўловчиларнинг ортиқча вақтларини олишга умуман сабаб бўлмайди”, дейилади қўмита хабарида.

Божсиз товар олиб кириш учун Ўзбекистондан ташқари камида 2-3 кун бўлиш тўғрисидаги қоида 2025 йил 20 июлдан кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 11:45
t.me/yuristlar_maslahati/7555
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
4
30
7.8 k
Банкларга улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Марказий банки бошқарувининг қарори, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3618

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 09:44
t.me/yuristlar_maslahati/7554
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
21
103
10 k
#Кадровик
Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси 397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/24/2025, 09:13
t.me/yuristlar_maslahati/7553
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
63
125
24 k
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 17:07
t.me/yuristlar_maslahati/7552
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
45
127
29 k
⚡️Янги боғ ва узимзорлар барпо қилганларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 18 фоизли кредитлар ажратилади.

Янги қабул қилинган низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

💸Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

🔹1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

🔹2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

🔹3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

🔹4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

✔️Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 13:44
t.me/yuristlar_maslahati/7551
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
11
29
23 k
❗️Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш мезонлари тасдиқланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 13:41
t.me/yuristlar_maslahati/7550
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
7
16
23 k
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тугрисида"ги низом тасдиқланди.

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 12:49
t.me/yuristlar_maslahati/7549
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
12
55
22 k
"Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида". Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1060-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 12:35
t.me/yuristlar_maslahati/7548
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
11
44
20 k
Хусусийлаштириш доирасида Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун 2025 йилда устувор равишда мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш РЕЖАСИ

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 11:59
t.me/yuristlar_maslahati/7547
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
5
38
21 k
Хусусийлаштириш доирасида Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлар) РЎЙХАТИ

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 11:51
t.me/yuristlar_maslahati/7546
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
19
201
26 k
"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778-4

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 11:24
t.me/yuristlar_maslahati/7545
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
16
26
21 k
Гаровга қўйилган мулк билан боғлиқ низоларда эътибор қаратиладиган масалалардан бири

Гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади.

Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 09:55
t.me/yuristlar_maslahati/7544
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
10
23
20 k
📢 Бухгалтеры, завтра ваш учёт станет легче на семинаре «Новые НСБУ-2025»!

Вы каждый день работаете с отчётами, цифрами и срочными задачами, а новые НСБУ №1, 5, 21, 22 добавляют вопросов. Мы понимаем, как важно быстро разобраться в изменениях, чтобы ваш учёт был безупречным, а руководство видело в вас эксперта.

Завтра, 24 апреля, с 10:00 до 15:00, на семинаре «Новые НСБУ-2025: Как вести учёт и отчитываться» мы дадим вам готовые инструменты, чтобы работать легко и уверенно.

🌟 Что вы получите за 5 часов?
▫️ Чёткое понимание НСБУ: Разберём №1 (учётная политика), №5 (основные средства), №22 (курсовые разницы) на примерах из вашей практики.
▫️ Идеальная отчётность: Научим сдавать новые формы по новым срокам без лишних правок.
▫️ Практичные шаблоны: Чек-листы и таблицы, чтобы ускорить учёт и подготовиться к проверкам.
▫️ Решения для вас: Задайте свои вопросы Ольге Шабановой, и она предложит ответы для вашей компании.

📣 Спикер: Ольга Шабанова, бухгалтер-практик с более чем 20 годами опыта и 18 годами преподавания, объяснит всё так, что вы начнёте применять знания уже на следующий день.

🎁 Ваши бонусы:
▫️ Шаблоны для учёта, которые сэкономят вам часы работы.
▫️ Уверенность в каждом документе перед любой проверкой.
▫️ Новые идеи и контакты от общения с коллегами за кофе.

📅 Когда и где?
24 апреля 2025, 10:00–15:00, Учебный центр АКТИОН-МЦФЭР, Ташкент.

⏳ Сегодня- последний день регистрации! Бухгалтеры из Ферганы, Бухары и других городов уже с нами — зал почти заполнен.

👉 Забронировать место

💬 P.S. Ваша работа — это сердце компании, и мы хотим сделать её проще. 5 часов завтра — и вы готовы к НСБУ-2025. Не упустите свой шанс, запишитесь сейчас!
04/23/2025, 09:02
t.me/yuristlar_maslahati/7543
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
13
58
18 k
⚡️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 08:54
t.me/yuristlar_maslahati/7542
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
24
73
19 k
Президент қарори:

➖бозорлар уставида маҳаллий ҳокимликларнинг мажбурий иштирок этиши талаби бекор қилинди.

➖ 2030 йил қадар давлат иштирокида корхона ташкил этишга мораторий жорий қилинди.

➖UzAuto Motors, UMS, иссиқлик электр станциялари каби 29 та йирик давлат корхоналари халқаро очиқ савдоларга олиб чиқилади.

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 08:31
t.me/yuristlar_maslahati/7541
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
17
23
19 k
❗️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;

🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;

🔹дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.

🔴Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.

✔️Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.

📝Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.

❗️Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 08:15
t.me/yuristlar_maslahati/7540
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
22
27
19 k
❗️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;

🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;

🔹дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.

🔴Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.

✔️Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.

📝Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.

❗️Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 07:45
t.me/yuristlar_maslahati/7539
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
33
32
22 k
#Суд_амалиёти
Иқтисодий низоларда исботлаш муҳим

Ҳимоямиз остиаги "ХХХ Бек" тадбиркорлик субекти "xxxx Halal" МЧЖ билан шартнома тузади. Шартнома шартларига асосан "ХХХ Бек" сотиб олаётган маъсулотларига 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширишга келишилади. Бироқ "ХХХ Бек" томонидан тўлов вақтида амалга оширилмагандан сўнг "xxxx Halal" талабнома асосида мурожаат қилиб шартнома шартларига риоя қилишни ёки 15 фоиз шартнома суммасидан жарима тўлашни талаб қилади.

Талабнома хатига жавобан "ХХХ Бек" ҳисоб рақамда маблағ йўқлиги сабабли тўлов амалга ошира олмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг, "xxxx Halal" Судга мурожаат қилиб шартнома шартларини амалга оширмаганлиги сабабли "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг 32-моддасига асосан 15 фоиз миқдорда жарима ундиришни сўраган.

Бироқ суд дахъвогаринг даъво аризасни қаноатлантирмай ҳимомиз остидаги "ХХХ Бек" МЧЖ фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилди.

Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги асослар билан асослантирилган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг 32-моддасига асосан Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Бироқ Олий хўжалик суд Пленумининг қарори, 04.03.2002 йилдаги 103-сонли "Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг 12-бандида Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарурлиги белгиланган.

Бундан ташқари, ФКнинг 420-моддаси 2-қ га асосан Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.

ФКнинг 256-моддаси 1-2 қ лари қуйидагича белгиланган. Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Суд жараёнида "xxxx Halal" МЧЖ жавбгарнинг махсулот ҳақини тўлаш имконияти бўла туриб тўловни амалга оширмаганлигини исботлаб бера олмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришсиз қолдирди.


Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/23/2025, 06:35
t.me/yuristlar_maslahati/7538
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
Олий суд: 3 ойда 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди❗️

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2025 йил биринчи чорагида кўрилган ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни ташкил этган.

Апелляция тартибида 2 минг 706 нафар шахсга нисбатан 2 минг 64 жиноят иши кўриб чиқилди. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 1 минг 523 нафар шахсга нисбатан 1 минг 330 жиноят иши кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 1 минг 598 нафар шахсга нисбатан 1 минг 360 жиноят иши кўриб чиқилди. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 жиноят иши кўриб чиқилди. 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 20:38
t.me/yuristlar_maslahati/7537
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
59
95
27 k
❗️Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

✔️Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

📋Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

☑️Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

🔹чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

🔹хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

🔹йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

🔹немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

💸Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 17:18
t.me/yuristlar_maslahati/7536
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
253
74
29 k
Тўйлар билан бирга туғруқхоналардаги коррупция ҳолатларга ҳам эътибор бериш керак.

Айниқса, “суйинчи” ниқоби остида ҳар бир туғруқхонада белгилаб олинган “ставкалар” ҳақидаги миш-мишлар бор гап. Бу ҳолат тиббиёт ходимларининг маоши етарли эмаслиги ёки соҳага оид тизимли муаммолар билан боғлиқ. Бу масала ҳам тизимли ечим талаб қиладиган ҳаётий муаммолардан бири.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 14:15
t.me/yuristlar_maslahati/7535
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
140
136
32 k
❗️davletovuz хабар беришича Тўйлар тартибга солинади

Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 13:47
t.me/yuristlar_maslahati/7534
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
41
73
28 k
#Бизнес_солиқ
Президент фармони: мол-мулк ва ер солиғини ҳар ой ёки ҳар чоракда эмас, балки икки марта тўлаш мумкинми?

2025 йил 18 апрель куни Президентнинг ПФ-67-сонли “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди.

🔍 Фармондаги эътиборга тушадиган бандлардан бири -
20 нафар ва ундан ортиқ ходими мавжуд бўлган юридик шахсларга 2025 йил учун:
– мол-мулк солиғи,
– ер солиғи,
– ва ижара тўлови бўйича ҳисобланган солиқлар
икки қисмда — 15 июлгача ва 1 декабргача — тўлаш имконияти берилади.

‼️ Эътиборли жиҳат шундаки, фармонда тўғридан-тўғри “юридик шахслар” деб кўрсатилган — ҳеч қандай алоҳида чекловлар ёки истиснолар берилмаган.

📌 Агар бу нормани бевосита ва ҳуқуқий нуқтаи назардан талқин қиладиган бўлсак, унда ушбу имконият барча юридик шахсларга, яъни кичик бизнесдан тортиб йирик корхоналаргача, шу жумладан тижорат банклари, НКМК, АКМК каби стратегик субъектларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

Факт шундаки: Фармон имзоланган, ва ҳозирча айнан шундай формулировкалар амалда.

Агар бу норма айнан шундай кўринишида амалга ошса — бу солиқ тўловчилар учун 2025 йилда энг катта енгилликлардан бири бўлади.

Фақат қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича савол бор
Энди улар ҳам, масалан ер солиғини 1 сентябрда 30% эмас, балки 15 июлгача 50% миқдорида тўлаши керакми?
Агар шундай бўлса, ҳосил йиғим-терими бошланиши арафасида хўжаликлар молиявий қийналишларга дуч келмайдими?

📝 Солиқ қўмитасининг расмий изоҳларини кутиб қоламиз.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 13:29
t.me/yuristlar_maslahati/7533
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
17
126
31 k
Qishloq xo‘jaligi yerlariga qanday tartibda yer solig‘i hisoblanadi?

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 10:12
t.me/yuristlar_maslahati/7532
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
22
42
28 k
⚡️ 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади — Президент фармони

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 08:20
t.me/yuristlar_maslahati/7531
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
8
141
30 k
Яйловлар бўйича янгидан тузилаётган шартнома наъмунаси.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 08:10
t.me/yuristlar_maslahati/7530
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
9
22
26 k
Yaylovdan foydalanuvchilarning huquqlari buzilayotgani haqidagi xabarlar asossiz – rasmiy munosabat

So‘nggi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda yaylov yer uchastkalaridan foydalanayotgan ayrim fuqarolar va xo‘jaliklarning huquqlari buzilayotgani haqida tarqalgan xabarlar yuzasidan Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo‘mitasi rasmiy munosabat bildirdi.

Qo‘mita bayonotiga ko‘ra, davlatimiz rahbarining "Yaylovlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi farmoniga asosan, yaylovlardan samarali va maqsadli foydalanish bo‘yicha tizimli ishlar olib borilmoqda. Jumladan, yaylovlarni chorvachilik ehtiyojlari uchun foydalanilishini ta’minlash, boshqaruvning ixcham va shaffof tizimini yaratish, ularni noqonuniy daromad manbaiga aylantirishga chek qo‘yish maqsad qilingan.

Hozirda vakolatli tashkilotlar bilan hamkorlikda yaylov yer uchastkalari xatlovdan o‘tkazilib, hududiy yaylov xo‘jaliklari balansiga qabul qilinmoqda va ularning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilishi ta’minlanmoqda. Farmon kuchga kirgan sanada ushbu yerlardan doimiy va samarali foydalangan xo‘jaliklar bilan shartnomalar farmon talablariga muvofiq tarzda rasmiylashtirilmoqda.

Qo‘mita bayonotida qayd etilishicha, Respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlangan tartib asosida faqat rasmiy xatlovdan o‘tgan va davlat ro‘yxatiga kiritilgan yaylovlar ijaraga berilmoqda. Shu bois, ayrim ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari tomonidan tarqatilayotgan huquqiy asosga ega bo‘lmagan haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi va ular asossizdir.

Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo‘mitasi jamoatchilikni ishonchli manbalarga tayanishga, farmon ijrosi bo‘yicha aniqlashtirilgan ma’lumotlar olish uchun tegishli hududiy yaylov xo‘jaliklari boshqarmalariga murojaat etishga chaqirdi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 07:52
t.me/yuristlar_maslahati/7529
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
32
35
22 k
❗️“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади

⚡️Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

🌐Порталда:

🔹“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;

🔹“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.

📚 Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.

✅ Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

📕 Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

✔️ Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 07:34
t.me/yuristlar_maslahati/7528
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
30
25
23 k
2027-yil 1-yanvargacha huquqiy eksperiment tariqasida:

▫️Sog‘liqni saqlash, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi , Suv xo‘jaligi vazirliklari, “O‘zbekneftgaz” va “O‘zsuvtaʼminot” AJlarning korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘linmalari Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga o'tkaziladi;

Ular bevosita Agentlikka bo‘ysunadi, shuningdek, faoliyatini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish eksperiment o‘tkaziladigan tashkilotlar bilan birgalikda amalga oshiriladi;

Mazkur bo'linmalar rahbarligiga Agentlik xodimlari tayinlanadi va ularga Agentlikning bo‘lim boshlig‘iga belgilangan mehnatga haq to‘lash, moddiy rag‘batlantirish va ijtimoiy himoya qilish shartlari qo‘llaniladi.

Agentlik huquqiy eksperimentning amalga oshirilishi haqida har yarim yilda Korrupsiyaga qarshi kurashish milliy kengashiga axborot kiritib boradi.

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘linmalari faoliyatini muvofiqlashtirish va uslubiy taʼminlash, ularning xodimlarini stajirovka va attestatsiyadan o‘tkazish hamda malakasini oshirish bo‘yicha maxsus vakolatli organ etib belgilandi.

- markaziy apparatdagi korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘linmalariga ilk marta lavozimga tayinlangan rahbar xodimlar – Agentlikda;

- hududiy va tizim tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashishga masʼul xodimlari –  markaziy apparatdagi korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘linmalarida ikki haftalik stajirovka o‘taydi.

Agentlik:

- bo‘linmalar rahbar va xodimlarining har yili qisqa muddatli malaka oshirish kurslari hamda har uch yilda attestatsiyadan o‘tkazilishini tashkil etadi;

- bo‘linmalar rahbar va xodimlarini lavozimga tayinlash va ozod etishni Agentlik bilan kelishish tartibini, ular faoliyatining eng muhim samaradorlik ko‘rsatkichlari (KPI) hamda xodimlarning kasbiy standartlarini tasdiqlaydi.

Joriy yil 1-iyulga qadar “E-anticor.uz” elektron platformasida quyidagilar amalga oshirilishi ko'zlangan:

▫️korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘linmalari rahbar va xodimlari elektron reyestrini yaratish;

▫️korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qilingan ishlar haqidagi hisobotni elektron shaklda taqdim etish;

▫️anonim so‘rovnomalar o‘tkazib, natijalarini jamoatchilikka eʼlon qilish imkonini beruvchi elektron modulni ishga tushirish.

Davlat xaridlarida sotib olinadigan tovar va xizmatlar narxi hamda uning o‘rtacha bozor narxi o‘rtasidagi tafovutning eng ko‘p yo‘l qo‘yiladigan chegarasidan chetga chiqqan holda xaridlarni amalga oshirgan mansabdor shaxslar javobgarlikka tortiladi.

2025-yilning 1-iyulidan yirik investitsiya loyihalarida korrupsiyaga qarshi xalqaro standartlar hamda yirik auksion shartlarini raqobatbardoshlik ekspertizasidan o‘tkazish tartibi joriy etiladi.

“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi qamrovi yanada oshirilib, bosqichma-bosqich xalqaro tashkilotlar ishtirokidagi loyihalarga joriy qilinadi.

Byudjet va byudjetdan tashqari mablag‘lar hisobidan asosiy vositalarni xarid qilish bo‘yicha talablar kuchaytiriladi.

Davlat buyurtmachilari tomonidan to‘g‘ridan-to‘g‘ri shartnomalar bo‘yicha xarid qilinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) turlarini kamida ikki karra qisqartirish choralari ko'riladi.

Shuningdek:

2025-yil yakuniga qadar xalqaro tender obyektlari bo‘yicha subpudratchilarni “Shaffof qurilish” tizimi orqali jalb qilish, qiymati 2 mln AQSH dollarigacha bo‘lgan xalqaro moliya tashkilotlar hisobidan moliyalashtiriladigan mahalliy tenderlarni “Shaffof qurilish” tizimida o‘tkazish hamda xalqaro tenderlar bo‘yicha jalb qilingan chet el pudrat tashkilotlari shartnoma qiymatining kamida 60 foizini o‘z kuchi bilan bajarish tartibi joriy etiladi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/22/2025, 06:52
t.me/yuristlar_maslahati/7527
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
37
346
29 k
Кўчмас мулкингиз ҳақидаги маълумотни онлайн олишни биласизми ❓

👉 Мулкдор ўзининг шахсий кабинети орқали davreestr.uz сайтининг бош саҳифасида жойлашган қидирув панелига кўчмас мулк объектининг кадастр рақами ёки ўзининг СТИР рақамини, сўнгра расмдаги ҳимоя коди киритилиб излаш тугмаси босилади.

Излаш тугмаси босилгандан сўнг кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотлар келиб чиқади ва бу ердан 📄 кўчирмани юклаб олиш тугмасини босиш орқали кўчмас мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани юклаб олиш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 17:19
t.me/yuristlar_maslahati/7526
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
49
167
31 k
Ўзини ўзи банд қилган шахслар қуйидаги фаолият турлари чиқариб ташланди.

1 январдан рўйхатдан (Фармоннинг 2-иловасидан) қуйидагилар чиқарилади: чакана савдо, сартарошлик ва косметология хизматлари, фото ва видеотасвирга олиш, қандолат маҳсулотлари, салатлар ва тузланган маҳсулотлар, ичимликлар тайёрлаш, гид хизматлари, риэлторлик хизматлари, автотранспортни таъмирлаш, ёғоч ўймакорлиги, бижутерия, галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уйда репетиторлик, тўгараклар олиб бориш, тил таржима хизматлари (ёзма, оғзаки) ва таҳрир ишлари (матн билан ишлаш хизматлари, копирайтинг, стенография) ва бошқалар.

Ушбу фаолият турлари билан шуғулланишни давом эттириш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш зарур бўлади. Ёки мақбул бўлса, ёлланма ишчи бўлиш лозим бўлади.

Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 25 мартда кучга кирган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 14:14
t.me/yuristlar_maslahati/7525
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
64
236
34 k
#Кадровик
2025 йил 1 мартдан пенсия тайинлашда янги тартиб кучга кирган. Унга кўра, пенсияга чиқаётган шахс пенсия бўлимига мурожаат қилиши шарт эмас. Фуқарога пенсия проактив (автоматик) тарзда тайинланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 12:43
t.me/yuristlar_maslahati/7524
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
22
26
27 k
Педагог кадрлар ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 10:59
t.me/yuristlar_maslahati/7523
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
15
60
26 k
Шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш нима?

Шартномадан бир томонлама бош тортиш уни бекор қилишнинг бир усулидир. Фуқаролик кодексининг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама воз кечиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартириш қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ман этилади.

❗️Эътибор беринг, шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечиш фақат қонун ҳужжатларида ёки шартноманинг ўзида кўрсатилган ҳоллардагина мумкин бўлади.

Фуқаролик кодекси 382-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, шартномани бажаришдан бир томонлама тўлиқ ёки қисман воз кечилган тақдирда, бундай воз кечишга қонун ёки тарафларнинг келишуви билан йўл қўйилса, шартнома тегишли равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 256-моддасига мувофиқ, мажбуриятли томон шартномада келишилган мажбуриятни бажармаса ёки бундай бажариш белгиланган муддатда амалга оширилмаслигини аниқ кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, муқобил ижрони зиммасига олган томон ўз мажбуриятини бажаришни тўхтатиб туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан воз кечишга ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, масалан, Фуқаролик кодексининг 455-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича бир томонлама воз кечишга йўл қўйиладиган ҳоллар кўрсатиб ўтилган.

👉 Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ шартномани бир томонлама тартибда бажаришдан воз кечиш қуйидаги шартларга риоя этишни талаб этади:

👉 бундай ҳуқуқ Фуқаролик кодекси, бошқа қонун ёки шартномада назарда тутилган бўлиши лозим.
👉 ҳуқуқ оқилона ва ҳалол тарзда амалга оширилиши керак.
👉 шартномадан бир томонлама воз кечилганда, бир томон иккинчи томонни ўз нияти ҳақида албатта хабардор қилиши шарт.
👉 шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечилса, шартнома автоматик равишда бекор қилинган ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 10:27
t.me/yuristlar_maslahati/7522
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
54
373
29 k
❗️Янги ўқув йилидан бошлаб хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификати талаб қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган эди.

Бироқ ўтган йили вазирликнинг кўрсатма хати билан. Бу тартиб 2025-2026 ўқув йилига қолдирилган. Агар яна вазирликнинг бирон хати чиқмаса, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаб қилинади.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорида инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари хирижий тил ҳисобланади. “Рус тили” фани ўқитувчилари хорижий тил ўқитувчиси сифатида қайд этилмагани сабабли “Рус тили” фани ўқитувчиларига мактабда ишлаши учун миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 07:28
t.me/yuristlar_maslahati/7521
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
41
249
27 k
#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллаш тартиби

Интизомий жазо ким томонидан қўлланиши мумкин?
Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни иш берувчи томонидан.

Интизомий жазо қўллашдан олдин ёзма тушунтириш олиш ходимдан шартми?

Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Интизомий жазони расмийлаштириш тартиби қандай?

Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкинми?

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/21/2025, 06:31
t.me/yuristlar_maslahati/7520
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
71
152
33 k
Яйлов ерлари ижараси ҳақида қанча ёзишимизга қарамасдан жойларда Президент фармонини нотўғри талқин қилиш давом этмоқда.

Вужудга келаётган муаммонинг моҳияти нимада? Президентининг 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармони қабул қилингунга қадар яйловларда фақат фермер хўжаликлари фаолият олиб борган. Юқоридаги фармон қабул қилингандан сўнг яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига берилиб, қўмита томонидан ерлар турли кластерларга ижара шартномасига асосан берилди. Бугунги муаммонинг илдизи анашу пайтга бориб тақалади. Сабаби айни шу пайтдан бошлаб яйлов ерларида иккита фойдаланувчи пайдо бўлди.

Биринчиси, ердан доимий фойдаланувчи сифатида эътироф этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси. Иккинчиси, ижара шартномаси бекор қилинмай қолган фермер хўжаликлари. Чунки, 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармон қабул қилингандан сўнг, баъзи фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномалари бекор қилинмаган ва улар ерларидан бугунги кунгача ижара ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда фойдаланиб келишмоқда.

Бугунги кунда вужудга келаётган муаммога тўхталсак. 2025 йил 30-январдаги 15-сонли "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли бўлган ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилди. Уларга ер ижарачилари билан қайта ижара шартномаси тузиш вазифаси юклатилди. Бироқ қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари биз юқорида таъкидлаган ери Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг таркибига кирмаган фермер хўжаликлари билан ҳам янги шартнома тузиш учун шартномаларни тарқатишаётган экан.

Бизга айнан шу тоифадаги фермерлар бу масалага тушунтириш беришимизни сўраб мурожаат қилишган. Сабаби Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси фермерлар билан 10 йилга ва ерларни қайта тақсимлаган ҳолда шартнома тузаётганларидан норози бўлишмоқда. Чунки уларнинг маҳаллий ҳокимият билан тузган шартномалари 49 йилга мўлжалланган.

2025 йил 30 январдаги 15 сонли Президент фармонининг 1-бандига асосан яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялар — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилган. Яъни бу ерда Ветеринария қўмитаси тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тегишли бўлган яйловларни бошқара олади. Аслида ижара шартномаси ҳокимият билан тузилган ва бугунги кунга қадар шу ҳужжатлар билан ердан фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари билан қайтатдан Ветеринария қўмитаси шартнома туза олмайди, чунки, бу ерлар Ветеринария қўмитасига қарашли эмас ва уларнинг ҳисобига давлат рўйхатидан ўтмаган.

Иккинчидан, Ветеринария қўмитаси Ипакчилик қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Яъни мазкур нома ҳам Ветеринария қўмитаси томонидан тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг мажбуриятлари юзасидангина ҳуқуқий ворис бўлиш кераклигини кўрсатмоқда.

Учинчидан, аввалдан тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан шартнома тузмай, ҳокимият билан тузилган шартнома асосида ерга бўлган ижара ҳуқуқлари эътироф етилган фермер хўжаликлари билан Ветеринария қўмитаси қачон шартнома тузиши мумкин? Қачонки бу фермер хўжаликлари ердан воз кечганда (нотариал тасдиқланган ариза билан) ёки ерга бўлган ижара ҳуқуқлари суд томонидан бекор қилингандан сўнг ер Ветеринария қўмитасининг балансига давлат рўйхатидан ўтказилганда бўлиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/20/2025, 12:41
t.me/yuristlar_maslahati/7519
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
12
25
27 k
"Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2025 йилдаги 244-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/20/2025, 11:06
t.me/yuristlar_maslahati/7518
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
24
54
28 k
Президентнинг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/20/2025, 09:07
t.me/yuristlar_maslahati/7517
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
126
148
30 k
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

➖ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

➖темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);

➖автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;

➖халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

➖халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 22:25
t.me/yuristlar_maslahati/7516
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
31
18
29 k
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 6-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинди.

Йиғилишда Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Этика” комиссияси томонидан қабул қилинган “Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид” мажбурий тушунтиришлар ҳам тасдиқланган.

Бунда қайси ҳолларда ахборотнинг тарқатилиши касб этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 18:01
t.me/yuristlar_maslahati/7515
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
14
32
30 k
Юқоридаги қонун билан Факторинг фаолияти Фуқаролик кодексида мустаҳкамланди.

Унга кўра кодекс 758-1 ва 758-2-моддалар билан тўлдирилди. Факторинг фаолияти нима? Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантиришдир.

Яъни, бу молиявий операция, кўпинча ҳуқуқий ва тижорат доирасида қўлланилади. Бу ҳолатда, кредитор (пул талаб қилиш ҳуқуқига эга шахс) ўзининг пул талаб қилиш ҳуқуқидан (масалан, қарздордан) бошқа бир шахс фойдасига воз кечади ва эвазига шу шахсдан маълум миқдорда молиявий компенсация олади.

Масалан, Фирма А Фирма Б дан 100 млн сўм олиши керак. Фирма А бу талаб ҳуқуқини инвестор Фирма C га 80 млн сўм эвазига сотади. Фирма C энди Фирма Б дан 100 млн сўм ундириб олади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 13:41
t.me/yuristlar_maslahati/7514
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
18
41
25 k
"Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1058-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 13:12
t.me/yuristlar_maslahati/7513
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
"Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1058-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 13:01
t.me/yuristlar_maslahati/7512
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
28
26
24 k
Кечаги Президент йиғилишида:

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 12:58
t.me/yuristlar_maslahati/7511
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
46
72
23 k
Уйдан чиқмай, ҳеч қандай харажат қилмай онлайн ҳуқуқий консультация олиш, судга ва бошқа давлат ташкилотларига ҳужжатларни онлайн юбориш мумкин.

Юрист маслаҳати канали ўз фаолиятини бошлаганига қарийб 5 йил бўлди. Мазкур йиллар давомида фуқароларнинг ўзини қийнаб келган мурожаатларига ҳуқуқий асосланган жавоблар бериб, уларнинг муаммолари юзасидан судга ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар тайёрлаш ва уларни онлайн юбориш билан шуғулланиб келмоқда. Натижада ўз муаммоларини уйдан чиқмай ҳал қилиш имконига эга бўлишмоқда.

Сизда ҳам мана шундай имконият мавжуд. Ҳуқуқий муаммонгиз борми, уни бизга, ўз мутахассисларига топширинг ва кўнгилни хотиржам қилган ҳолда ишингизни давом эттиринг. Мурожаат қилганда масалангизни матн ёки аудио шаклда тўлиқ тушунтиринг, ҳолат юзасидан ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни юборинг.

👉 Боғланиш учун @yuristgamurojaat
04/19/2025, 10:46
t.me/yuristlar_maslahati/7510
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
42
45
25 k
❗️Taдбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилмоқда

Президент фармонига кўра:

👉 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

👉 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

👉 умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

👉 Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

👉 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 09:12
t.me/yuristlar_maslahati/7509
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
Taдбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилмоқ
04/19/2025, 09:09
t.me/yuristlar_maslahati/7508
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
38
207
24 k
#Кадровик
Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзигахосликлар, билиш мухим бўлган қоидалар

Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.

Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.

Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?
1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.

Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ..."). Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.

❗️Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.

❕Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.

2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).

3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.

4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.

❗️Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/19/2025, 08:39
t.me/yuristlar_maslahati/7507
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
38
147
25 k
Endi aliment bo`yicha barcha savollarga javob topish mumkin

Yurist podcastning navbatdagi sonida "Aliment to'lash" mavusini olib chiqdik va aliment bo'yicha turlli holatlarni ko'rib chiqdik. Ushbu suhbat advokatlar Muxriddinxon Fayzullayev, Muxriddin Shamsiddinov va Azimjon Zuxurovlar tomonidan olib borildi.

Suhbat davomida:

- Alimentni oshirish usullari;
- Davlatdan aliment olish;
- Kam oylik ishga kirganlar uchun javobarlik masalasi;
- Alimenti to`lab turib chetga chiqish yo`llari va boshqa qiziq holatlar muhokama qilindi.

Maroqli tomosha qiling: https://youtu.be/jt12F23rO-8?si=GRpcyeUu0czkPskm

👉 @yurist_shamsiddinov 👈
04/19/2025, 07:09
t.me/yuristlar_maslahati/7506
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
64
95
29 k
ИИБ ходимини видеога олиш таъқиқландими ?

👉 @yuristlar_maslahati
04/18/2025, 21:15
t.me/yuristlar_maslahati/7505
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
26
34
28 k
❗️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

Қонун (ЎРҚ-1059-сон, 18.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг аъзолари бўлган ЯТТларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

✔️Шунингдек, мазкур ЯТТларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.

📝“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:

🔸заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

🔸қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

📃Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

📌Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 15:29
t.me/yuristlar_maslahati/7502
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
44
40
25 k
✅1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмайди‼️

Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,
- деди Президент.

Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 14:43
t.me/yuristlar_maslahati/7501
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
33
57
24 k
Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Диққат қилинг. Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 11:33
t.me/yuristlar_maslahati/7500
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
23
89
23 k
#Бизнес_солиқ
Ходимга моддий ёрдам учун пул берилганда солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Ассалому алайкум. Корхонада ходимимиз фарзандини уйлантирди. Моддий ёрдам қилиб 7 млн сўм пул бердик. Бошқа бу йил моддий ёрдам бермаганмиз. Солиқлардан қанча имтиёз бор?

📍ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378-моддаси 1-бандига асосан ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда (жумладан, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам) — солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади ва шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобварағига ажратма (ШЖБПХ) хисобланмайди.

Солиқ кодекси 403-моддаси, 1-қисмига асосан юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромади бўлганлиги учун ижтимоий солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди ва (суммасидан қатъий назар) ижтимоий солиқ хисобланмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 11:32
t.me/yuristlar_maslahati/7499
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
31
6
19 k
🚨Yevropaning eng nomdor brendlari kolleksiyalariga arzon va chegirma narxlarda ITS PREMIUM OUTLET orqali buyurtma bering!

❗️Eng mashhur brendlar "Corneliani, Tombolini, Boss, Emporio Armani, Bikkembergs, Canali, Brioni, Dolce&Gabbana, Santoni, Zegna" va boshqa ko'plab brendlarning kostyum-shimlari, ko'ylaklari va boshqa aksessuarlari 70% gacha bo'lgan chegirma narxlarda buyurtmalar orqali yetkazib beriladi.

"ITS PREMIUM" onlayn autlet magazini bilan ko'nglingizdagi brend liboslarga bir qadam!

Manzil: Toshkent shahar, Furqat ko'chasi 15 (Xalqlar Do'stligi, Cambridge Learning Centre)

Buyurtma uchun Telegram'dagi kanalimiz:  ITS PREMIUM OUTLET

Reklama
04/18/2025, 11:02
t.me/yuristlar_maslahati/7495
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
7
25 k
04/18/2025, 11:02
t.me/yuristlar_maslahati/7497
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
7
25 k
04/18/2025, 11:02
t.me/yuristlar_maslahati/7496
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
7
22 k
04/18/2025, 11:02
t.me/yuristlar_maslahati/7498
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
20
8
22 k
❗️Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Қонун билан (ЎРҚ-1058-сон, 17.04.2025 й.) айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, резидентлар ўртасидаги валюта операцияларига мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари амалга оширилаётганда йўл қўйилиши белгиланди.

Илгани бундай норма мавжуд эмас эди.

✔️ “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга Марказий банк, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилаш ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни белгиловчи қўшимча киритилди.

🏢 Шунингдек, Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдорлиги белгиланди.

Илгари фақат Аудиторлик қўмитасига ҳисобдор бўлган.

📋 Марказий банк қуйидагилар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериши назарда тутилмоқда:

▪️кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;
▪️факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга

📜 Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаби белгиланди:

🔹факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;

🔹жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) 10 фоиздан 20 фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 10:21
t.me/yuristlar_maslahati/7494
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
24
10
24 k
❗️Факторинг бўйича замонавий қонунчилик базаси яратилади

⚡️Қонунга мувофиқ, Фуқаролик кодексига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар киритилди.

📢 Факторинг ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учинчи шахсларга нисбатан кучга эга бўлади.

📜 Факторинг шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантириш тартиби белгиланди.

🔘 Бунда, айнан бир мижоз томонидан айни бир пул талабномасидан ёки унинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига бир мартадан ортиқ воз кечиш амалга оширилган тақдирда, молия агентларининг талаблари навбат тартибида қаноатлантирилади.

📚 Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) қаторига қуйидагилар киритилди:

➖Кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга ошириш;
➖Факторинг ташкилоти фаолиятини амалга ошириш.

📕 Бундан ташқари, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▫️Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш олинганлиги тўғрисида хабарнома;
▫️Факторинг ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/18/2025, 09:34
t.me/yuristlar_maslahati/7493
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
53
369
34 k
Туҳмат қилганлар “қамалиши” мумкинми ?

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 20:06
t.me/yuristlar_maslahati/7492
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
16
23
26 k
"Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда
технологик жараёнларни "Яшил сертификат" экологик
сертификатлаштириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.04.2025 йилдаги 230-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 19:53
t.me/yuristlar_maslahati/7491
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
70
113
28 k
Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали хонадонлар ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда

🟥 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

2025 йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

📉 Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:
- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);
- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);
- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).

‼️ Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали - $443);
- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).

🏡 Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1%);
- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);
- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида - $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.

‼️ Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);
- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 17:50
t.me/yuristlar_maslahati/7490
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
32
39
28 k
Шартнома тузилаётганда шартномада неустойкани суд томонидан камайтиришни чеклашнинг имконияти йўқ.

Ўтган кунлар давомида юридик шахслар ўртасида ижара шартномаси билан боғлиқ шартномаларни ўрганганимда шартномада ижарага олувчи ижара ҳаққини тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг 0.5 фоизи миқдорда пеня тўлаши, бунда Фуқаролик кодексининг 326-моддасида ҳамда Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида белгиланган тартиб-қоидалар қўлланилмаслиги, яъни амалда қанча пеня ҳисобланган бўлса, шунча пеня ундирилиши ҳақида ёзилган. Шартнома тузишда эътибор берингки, шартномада қонун ҳужжатларига зид бўлган қоидалар киритилиши мумкин эмас. Чунки:

Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Яъни қонун билан судга мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги тўғрисида ҳуқуқ берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандига асосан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Агар томонлар ўртасида айнан шундай қоидалар киритилган шартнома тузилса нима бўлади? Фуқаролик кодексининг 116-моддасига асосан Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Яъни агар томонлар ўртасида низо келиб чиқиб иш судга ошса, бундай битим ўз ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.

Суд амалиёти: Икки юридик шахс «Саховат» МЧЖ ва «Марат бизнес» МЧЖ ўртасида мулк ижара шартномаси тузилади. Шартномада ижарага олувчи ижара ҳаққини тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг 0.5 фоизи миқдорда пеня тўлаши, бунда Фуқаролик кодексининг 326-моддасида ҳамда Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида белгиланган тартиб-қоидалар қўлланилмаслиги қоидалари бўлган шу сабабли низо келиб чиққанда Ижарага олувчи «Марат бизнес» МЧЖ шартноманинг айнан мазкур бандини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича иқтисодий судга мурожаат қилади. Ва суд ФКнинг 116-моддаси қоидаларини қўллаб шартноманинг айнан шу бандини ҳақиқий эмас деб топади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 08:37
t.me/yuristlar_maslahati/7489
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
24
67
26 k
❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

✅Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

📝2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 07:23
t.me/yuristlar_maslahati/7488
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
53
189
28 k
Судланганлик қачон олиб ташланади?

Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

📌Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Жиноят кодексининг 79-моддаси (судланганликнинг олиб ташланиши) 3-қисмига кўра, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

❗️Яъни, шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлиб, озодликка чиққанидан сўнг 15 йил мобайнида бошқа янги жиноят содир қилмаса, судланганлик ҳолати суд томонидан олиб ташланади (бу ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар учун)

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 3-бандида қуйидагича келтирилган:

Судланганликнинг олиб ташланиши ундан келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар судланганлик ҳолати барҳам топиши учун қонунда белгиланган муддатлар ўтгунига қадар суд қарорига асосан тугатилишини англатади. Судланганлик олиб ташланиши учун шахснинг жазони ўтаб чиққандан кейинги бенуқсон хулқ-атвори (унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаганлиги), жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки шахснинг ўзи ЖК 79-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг берган илтимосномаси асос бўлиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/17/2025, 06:29
t.me/yuristlar_maslahati/7487
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
64
49
26 k
#cуд_қарори #ғалаба

Хабарингиз бор яқинда ҳимоямиз остидаги мактаб директори билан қонунга зид равишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси (меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) тартибида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ва судда ғалаба қозониб, директор ишга тиклангани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборингизга суд қароридан бир қисмини тақдим этмоқдамиз. Яъни суд меҳнат шартномаси иш берувчининг қистови таъсирида қонунга зид тарзда бекор қилинганлиги ҳақида хулоса келган.

Қувонарлиси шундки, судларимиз Пленум қарорида келтирилган ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчининг қистови важларини (Меҳнат кодексининг 160-моддаси) судлар синчковлик билан текширмоқлари лозимлиги ҳақидаги қоидаларни тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 157-моддаси) меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларига ҳам қўллашмоқда.

Адвокат хизматидан фойдаланиш: @yuristgamurojaat

👉 @yuristlar_maslahati
04/16/2025, 20:44
t.me/yuristlar_maslahati/7486
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
43
9
28 k
Жорий йилнинг I-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар юзасидан статистика.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 162 665 нафар шахсга нисбатан 138 557 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 105 418 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.

Ярашилганлиги муносабати билан 19 201 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини

👉 майда безорилик,
👉 ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик,
👉 автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш,
👉 электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш,
👉 ҳақорат қилиш,
👉 транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши,
👉 савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,
👉 жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш,
👉 транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш,
👉 совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Апелляция тартибида 1 924 нафар шахсга нисбатан 1 632 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 637 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 577 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 2 540 нафар шахсга нисбатан 2 380 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 1 021 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 625 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 467 нафар шахсга нисбатан 420 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 102 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 83 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 16:12
t.me/yuristlar_maslahati/7485
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
27
58
28 k
❗️Энди техникум директорлари ҳам рағбатлантирилади

Президент - Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 12:35
t.me/yuristlar_maslahati/7484
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
23
58
27 k
❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;

🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;

🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;

🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

✅Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:

▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;

▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 12:21
t.me/yuristlar_maslahati/7483
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
30
35
26 k
❗️Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

⛔️Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.

✔️2025 йил 1 июлдан:

🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;

🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;

🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;

🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 10:16
t.me/yuristlar_maslahati/7482
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
49
186
38 k
❗️Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби ортга сурилди

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, мопед ва скутерни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этиладиган сана ўзгартирилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 09:13
t.me/yuristlar_maslahati/7481
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
14
29
24 k
❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 08:33
t.me/yuristlar_maslahati/7480
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
31
174
25 k
#Кадровик
Иш берувчилар томонидан ходимни ишга олишда йўл қўйиладиган яна бир хатолик тўғрисида.

Бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг ўрнига бошқа ходим олишда аксарият иш берувчилар бу ходим билан меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузиб қўяди. Бу қонун бўйича хато. МКнинг 112-моддаси биринчи қисми 1-бандида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши белгиланган.

Агар иш берувчи бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг ўрнига олинган ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузган тақдирда ходим ишга қайтган тақдирда ўрнида ишлаётган ходимни ишдан бўшатишда муаммо бўлиши тайин.

Агар ходим билан муддатли меҳнат тузилган тақдирда МКнинг 158-моддаси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин, гарчи ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор ёки 3 ёшга тўлмаган боласи бўлган тақдирда ҳам. Чунки МКнинг 158-моддаси 3-қисмига кўра иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт (МК 408-м-2қ)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 07:34
t.me/yuristlar_maslahati/7479
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
23
23
23 k
Как у вас дела с Excel?

❌Каждый месяц вы сталкиваетесь с одним и тем же:

«Опять вручную проверять цифры и искать ошибки?»

«Эти отчёты снова заберут часы моего времени…»

«Неужели снова придётся пересчитывать таблицу заново?»

Время идёт, а вы всё ещё тратите его на задачи, которые можно автоматизировать одним кликом.

😤Excel – не причина ошибок и штрафов. Excel – ваш лучший друг, который может избавить от рутины и пересчётов, если научиться его правильно использовать.

🛑 Как поступает большинство?

🥵Продолжают вручную перепроверять десятки таблиц.
😢Тратят часы на сверку цифр и пересчёты.
🥶Теряют энергию и концентрацию на повторяющихся действиях.

Но ведь вы не хотите быть как большинство, правда?

🚀 Как делают успешные специалисты?

✅Один раз понимают ключевые настройки Excel и забывают про рутину навсегда.

👉И делают это через игру, которая обучает быстрее и эффективнее традиционных курсов и тренингов.

«Игра в Excel» – это профессиональное практическое обучение, которое сделано специально для решения задач бухгалтеров, кадровиков, директоров и юристов.

Это не развлечение, а инструмент, который экономит ваше рабочее время и сохраняет силы.

🎯 Почему именно вам это поможет?
🔸 Бухгалтерам – потому что вы перестанете тратить часы на повторяющиеся отчёты и пересчёты. Excel будет проверять цифры за вас – быстро и без стресса.
🔸 Кадровикам – потому что отпускные и кадровые таблицы будут считаться в один клик. Больше никаких мучительных перепроверок.
🔸 Директорам – потому что вы получите инструмент для быстрого анализа и принятия решений на основе точных и понятных графиков.

⚠️ Почему нельзя откладывать?
🚨Количество мест в марафоне ограничено.
🚨Бесплатное участие доступно только сейчас.
🚨Не упустите шанс за один вечер решить проблему, которая забирала у вас часы и нервы годами.

✅ Зарегистрируйтесь прямо сейчас

P.S. Excel – это не просто программа. Это время, спокойствие и уверенность в результате.

Вы хотите продолжать тратить жизнь на таблицы, или наконец использовать Excel так, как он задуман?

Решать только вам.

🔥🔥🔥
04/16/2025, 07:01
t.me/yuristlar_maslahati/7478
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
122
221
28 k
❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади

Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.

“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/16/2025, 06:40
t.me/yuristlar_maslahati/7477
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
75
94
31 k
#Кадровик
Бизга қарши курашган томони биздан консультация сўради.

Ўтган кун бир меҳнат низоси бўйича суднинг ҳал қилув қарорига кўра бизнинг ҳимоямиз остидаги фуқаро ишга тикланди. Суддан кейин иш берувчи биздан ишга тикланган шахсни ўрнига ишга олинган ходимни ишдан бўшатиш қай тартибда бўлишини сўраб қолди.

Фаолиятимиз давомида бундай қизиқ ҳолатларга кўп дуч келамиз ва бундай ҳолатларга ижобий ёндашамиз. Суд орқали ишга тикланган ходимнинг ўрнини қайтариш учун унинг ўрнига ишга олинган ходимни ишдан бўшатиш керак бўлади, бунинг қонуний тартиби ва у фуқарога тўланиши керак бўлган пуллар бор иш берувчилар буларга қаттиқ эътибор беришлари керак.

Меҳнат кодексининг 168-моддаси Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур модданинг 1-қисм 2-бандида шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан ишлаб турган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги айтилади. Демак, ходим ишга тикланса, унинг ўрнига олинган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Бунда меҳнат шартномасини бекор қилишда нималарга эътибор бериш керак?

1. Бундай ходим билан ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиши керак.
МКнинг 100-моддаси 1-қисмига кўра, шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги муносабати билан ходим ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши кераклиги белгиланган. Яъни бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ойлик ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

2. Яна бир ой қўшимча ойлик тўланиши мумкин.
МКнинг 100-моддаси 4-қисмига кўра агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

3. Ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак.
МКнинг 173-моддаси 1-2 қисмларига кўра МКнинг 168-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 6 ва 9-бандларида назарда тутилган тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинганда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши белгиланган. Яъни бизнинг ҳолатимизда ходим билан меҳнат шартномаси 168-модда биринчи қисм 2-банд билан бўшатилаётгани сабабли унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак. (Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори ҳақида МКнинг 173-моддаси 3-қисмига қаранг)

Шундай қилиб, ўзимизга судда қарши турган иш берувчига ишга тикланган ходимнинг ўрнида ишлаётган фуқарони ишдан бўшатишда юқоридаги қоидаларга эътибор бериши ҳақида маслаҳат бердик.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/15/2025, 10:47
t.me/yuristlar_maslahati/7476
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
36
83
31 k
Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/15/2025, 08:54
t.me/yuristlar_maslahati/7475
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
33
21
29 k
Қайси турдаги товарларга экспорт божи солинади?

Президентнинг тегишли фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди. Бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилиши ҳақида ушбу видео орқали билиб олиш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 19:27
t.me/yuristlar_maslahati/7474
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
Онлайн юридик хизмат — муаммоларингизга қонуний ечим!

Фуқаролар орасида кенг танилган ушбу канал орқали сиз онлайн тарзда малакали юридик хизматлардан фойдаланишингиз мумкин. Биз кўп йиллик тажриба асосида фуқароларни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга қонуний ечимлар таклиф қилиб келмоқдамиз.

Ҳар куни юзлаб мурожаатлар қабул қилинади ва уларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашув асосида ечим топилади. Зарур ҳолларда сизга тегишли давлат органлари ёки судларга расмий мурожаат тайёрлашда ҳам ёрдам берамиз. Мурожаатларимизнинг аксарияти ижобий натижа билан якунланмоқда.

Бугунги кунда фақат онлайн хизматлар эмас, балки адвокатлик, ташкилотлар учун юридик ҳамроҳлик, ҳужжатлар тайёрлаш, ҳуқуқий хулосалар бериш каби хизматларни ҳам амалга оширмоқдамиз.

Агар сиз ишончли ва малакали юридик хизматдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, @yuristgamurojaat манзили орқали мурожаат қолдиринг. Бизнинг профессионал жамоамиз сизнинг ҳар бир масалангизга алоҳида эътибор қаратади ва тезкор ҳамда қонуний ечим топишингизга кўмаклашади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 11:56
t.me/yuristlar_maslahati/7473
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
65
22
33 k
Р а с м и й б а ё н о т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А. С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Бироқ айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 10:12
t.me/yuristlar_maslahati/7472
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
35
167
46 k
❗️15-aprelga qadar joriy yil uchun hisoblangan mol-mulk va yer solig'i summasining birinchi yarmini to'lashni unutmang!

Fuqarolar soliq toʻlovlarini:

✅ elektron toʻlov tizimlari (“Soliq”, “Click”, “Payme”, “Paynet” mobil ilovalari);

✅mahallaga biriktirilgan soliq inspektorining “SAYT” terminali;

✅ bank kassalari orqali toʻlashlari mumkin.

Soliqlar muddatida to‘lanmagan taqdirda, kechiktirilgan har bir kalendar kun uchun penya hisoblanadi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 09:30
t.me/yuristlar_maslahati/7471
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
20
48
31 k
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали биржа савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2025 йилдаги 220-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 08:49
t.me/yuristlar_maslahati/7470
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
60
88
32 k
Фоизга олинган қарз бўйича билишингиз муҳим бўлган қоида.

Ҳар биримиз ҳаёт йўлимиз давомида қарз муносабатларига киришамиз ва бу қарзнинг қайтарилиши таъминоти сифатида турли воситалардан фойдаланамиз. Масалан, қарз шартномаси, тилхат, гаров ва ҳоказо. Мажбур бўлганда баъзида фоизга ҳам пул олишга мажбур бўлинади. Аммо бундай фоизда қарз олишда эҳтиёт бўлган шарт сабаби бунда мажбуриятни олдиндан бажариш бошқа мажбуриятни бажаришда фарқ қилади.

Масалан, кредит шартномаси бўйича мажбуриятни муддатидан олдин бажариш мумкин. Яъни сиз бугун 20% ҳисобида 10 млн сўм кредит олдингдан бу мажбуриятни ҳатто кредит олинган куннинг эртаси куни ҳам тўлашингиз мумкин. Фоиз эвазига олинган қарз қоидалари сал бошқачароқ. Фуқаролик кодексининг 735-моддасига асосан агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Яъни фоизга қарз олинганда мажбуриятни муддатидан олдин бажариш фақат қарз берувчининг розилиги билан амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 07:37
t.me/yuristlar_maslahati/7469
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
128
2
31 k
Бир неча кунлик танаффусдан сўнг, Юрист маслаҳати канали яна хизматингизда.

Биз яна сизларга энг қизиқ ва долзарб ҳуқуқий тушунтиришлар беришда давом этамиз.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/14/2025, 06:51
t.me/yuristlar_maslahati/7468
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
51
13
23 k
#диққат_муҳим

Оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар.

Бунда шуни унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига ва «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ жиноят содир эганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, у айбсиз ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/12/2025, 15:47
t.me/yuristlar_maslahati/7467
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
73
269
29 k
Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Ҳукумат қарори билан ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;

➖ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;

➖ республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи (аввал 25 фоизи) миқдорида белгиланди.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
04/10/2025, 13:47
t.me/yuristlar_maslahati/7466
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
60
27
28 k
Яна Олий суд серверларида муаммо

Ҳозиргина видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётган суд мажлисимизда узилиш бўлди. Текшириб кўрсак Олий суд серверларида узилишлар бўлмоқда.

2025 йил 12 март куни Қонунчиликка ўзгартириш киритилди, Ҳаттоки, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш тартиби ҳам белгиланди.

Лекин нега билмайман ҳали-ҳануз судлар мобиль видеоконференцалоқага рухсат бермаяпти. Ва натижада сервердаги муаммолар сабаб жуда кўп вақтимизни компютер қаршисида соатлаб кутиш билан ўтказмоқдамиз.

Қачондир бу доимий тарорланаётган техник муаммолар баратараф этиладими ? Майли ҳеч бўлмаса камайтиралидими ?

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/10/2025, 10:48
t.me/yuristlar_maslahati/7465
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
22
79
27 k
Умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.

❇️2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун 3 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади. Бунда:

▪️қишлоқ хўжалиги кооперативларининг мева-сабзавот маҳсулотларини йиғувчи ва тайёрловчи аъзолари маҳсулотларни сифатли тайёрлаш ва экспортга чиқариш бўйича “Edukarantin.uz” ахборот тизими орқали ўқиб, сертификатга эга бўлиши лозим;

▪️сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар аъзоларининг “Agroko‘makchi” мобиль иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича рейтинг тизими юритилади.

🟢Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини самарали ташкил этиш, сифатли транспорт-логистика (автомобиль, темир йўл ва авиа ташув) хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “E-logistika” платформасида экспортёр ва ташувчи корхоналарнинг тўғридан-тўғри ишлаш имконияти таъминланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/10/2025, 09:42
t.me/yuristlar_maslahati/7464
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
35
79
21 k
#Кадровик
Қандай ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан қўшимча келишув қилиниши шарт

Кўпчилик кадровиклар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходими 14 кунлик огоҳлантириш муддатидан фойдаланмаганда у билан иш берувчи ўртасида қўшимича келишув қилиниши шарт деб ўйлайди, аслида бу нотўғри МКнинг 160-моддаси 4-қисмига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни бу модда талаби бўйича алоҳида қўшимча келишув тузиш назарда тутилмаган.

Буни МКнинг турли моддаларида келтирилган таътилни муддатидан олдин бериш, таътилни қисмларга бўлиб беришни тартибга солувчи моддаларга қиёслаш мумкин. Масалан, ходим меҳнат таътилининг 14 кунини олмоқчи, бу вазиятда ходим МКнинг 231-моддаси асосида иш берувчига ариза ёзади, иш берувчининг ходимнинг аризасига қўл қўйиб беришини унинг таътилдан 14 кунни олишга асос бўлади. Яъни иш берувчи билан алоҳида келишув тузилмайди.

Яъни МКнинг 160-моддаси 4-қисмида келтирилган қоида ҳам шундай, яъни ходим ўз аризасида мени палон санадан ишдан бўшатишингизни сўрайман деб ариза ёздими иш берувчининг аризани қабул қилиб ишдан бўшатиши учун алоҳида келишув шарт эмас. Бироқ иш берувчилар эътибор қаратиши лозимки, ходим аризада сана кўрсатмаган бўлса, унда ходимни 14 кунлик огоҳлантириш санаси тугамасдан ишдан бўшата олмайди.

Бироқ меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси,Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда қўшимча келишув тузилиши шарт. Модда қоидасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/10/2025, 09:26
t.me/yuristlar_maslahati/7463
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
1
16
2.8 k
#Кадровик
Қандай ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан қўшимча келишув қилиниши шарт

Кўпчилик кадровиклар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходими 14 кунлик огоҳлантириш муддатидан фойдаланмаганда у билан иш берувчи ўртасида қўшимича келишув қилиниши шарт деб ўйлайди, аслида бу нотўғри МКнинг 160-моддаси 4-қисмига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни бу модда талаби бўйича алоҳида қўшимча келишув тузиш назарда тутилмаган.

Буни МКнинг турли моддаларида келтирилган таътилни муддатидан олдин бериш, таътилни қисмларга бўлиб беришни тартибга солувчи моддаларга қиёслаш мумкин. Масалан, ходим меҳнат таътилининг 14 кунини олмоқчи, бу вазиятда ходим МКнинг 231-моддаси асосида иш берувчига ариза ёзади, иш берувчининг ходимнинг аризасига қўл қўйиб беришини унинг таътилдан 14 кунни олишга асос бўлади. Яъни иш берувчи билан алоҳида келишув тузилмайди.

Яъни МКнинг 160-моддаси 4-қисмида келтирилган қоида ҳам шундай, яъни ходим ўз аризасида мени палон санадан ишдан бўшатишингизни сўрайман деб ариза ёздими иш берувчининг аризани қабул қилиб ишдан бўшатиши учун алоҳида келишув шарт эмас. Бироқ иш берувчилар эътибор қаратиши лозимки, ходим аризада сана кўрсатмаган бўлса, унда ходимни 14 кунлик огоҳлантириш санаси тугамасдан ишдан бўшата олмайди.

Бироқ меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси,Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда қўшимча келишув тузилиши шарт. Модда қоидасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/10/2025, 08:29
t.me/yuristlar_maslahati/7462
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
21
14
19 k
Устали от тонны новостей про налоговые изменения, но ищете реальные ответы на налоговые поправки-2025?

Мы понимаем, что для опытного бухгалтера важна не «мотивационная вода», а конкретика: какие именно статьи Налогового кодекса меняются, какие нормы вводят новые НСБУ, и как корректно работать с Постановлением Кабмина № 758, чтобы не нарваться на штрафы.
Вы много лет на передовой бухгалтерии: через ваши руки прошли горы отчётов и не одна налоговая проверка. Вы знаете, что каждая «мелочь» в учёте может стоить дорого (буквально).

Что даёт конференция «Бухгалтер Будущего»?
1️⃣ Разбор налоговых изменений 2025. Без лишней теории — только правки в НК, которые уже утверждены или планируются. Вы узнаете, на что нужно будет обратить внимание, чтобы не бегать за аудиторами в последний момент.
2️⃣ Обновлённые НСБУ и новые формы отчётности. Мы покажем практические кейсы, как на практике вести учёт аренды, формировать бухгалтерские документы и отражать операции по-новому.
3️⃣ Расчёт среднего заработка по новым правилам: ТК, Постановление № 758 и формулы, которые часто вызывают путаницу. Мы пройдёмся по этим пунктам пошагово, чтобы вы смогли настроить расчёт в своей программе и избежать ошибок.
4️⃣ Оптимизация в 1С и Дидокс. У нас выступят спикеры, которые реально работают с программными продуктами, а не «знают понаслышке». Покажем, какие настройки помогут избежать дублирования данных и как автоматизировать рутинные операции.
5️⃣ Практика налоговых споров. Три эксперта, которые провели уже сотни камеральных и выездных проверок, разберут типичные ошибки и расскажут, как их не допустить. Вы получите готовые алгоритмы для снижения риска конфликтов с налоговой службой.

Почему можно доверять?
6+ спикеров с реальным стажем в сфере аудита, налогового консультирования и ведения бухучёта.
• Цифры и факты: каждая рекомендация подтверждена ссылками на законодательство или проверенным кейсом из практики.
• Формат «вопрос-ответ»: можно будет задать свой вопрос — хоть про реализацию аренды в 1С, хоть про нюансы экспертизы при налоговых спорах, — и получить конкретный совет.

Мы знаем, что бухгалтеры — самые внимательные и недоверчивые слушатели. И именно поэтому мы даём максимум конкретики: формулы, таблицы, комментарии юристов и аудиторские лайфхаки.

Что вы получите в итоге?
• Готовые чек-листы и инструкции под законы 2025 года — без «домыслов», только проверенные моменты из первоисточников.
• Экономию времени на ручной рутине
• Уверенность, что вы не пропустите важные нововведения и не получите штраф из‑за одного неверного расчёта.
• Доступ к профессиональному сообществу, где можно уточнить, как коллеги решают те же задачи и какие инструменты уже «прижились» на практике.

Формат мероприятия
• Дата: 22 мая 2025, г. Ташкент, место конференции сообщим дополнительно (так как уже купили много билетов, а зал рассчитан на меньшее). Успевайте.
• Продолжительность: 7+ часов контента и живого общения.
Выступления чередуются с сессиями вопросов и ответов, чтобы вы могли сразу прояснить любые нестыковки.
• Перед стартом: доступ в закрытый чат, где мы обмениваемся дополнительными материалами и ссылками на новые нормативы в течение всего года.

Никаких обещаний «Вау-эффектов», только решение конкретных задач и точные рекомендации, как соответствовать обновлённому законодательству.

Сомневаетесь, стоит ли тратить день на «ещё одну конференцию»?
Спросите себя: «Готов ли я потратить кучу времени (и нервов), чтобы самостоятельно мониторить каждый пункт новых законов, или лучше получить готовые решения и избежать лишнего стресса?»

Если ответ очевиден — переходите по ссылке и забронируйте место. До 30 апреля действует льготная цена! Цену вопроса вы узнаете сразу, без скрытых платежей и непонятных условий.

👉 Забронировать место

Для нас важен ваш результат — стабильная и корректная работа бухучёта в 2025 году, без штрафов и недочётов.

Выбирайте: идти наугад или с проверенной картой.
Мы предлагаем вам карту. Приходите 22 мая и получите все ключи к обновлённой бухгалтерии!
04/10/2025, 08:08
t.me/yuristlar_maslahati/7461
YU
YURIST MASLAHATI
347.7K subscribers
20
16
21 k
❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸2025 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини жами 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;

🔸2025 йил якунигача 8 та давлатга янги 30 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитария рухсатномаларини олиш;

🔸истиқболли бозорларга 2025 йилда 442 миллион АҚШ доллари, 2026 йилда 575 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таъминлаш;

🔸2025 йилда ҳудудларда жами 2,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича 40,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

☑️2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:

▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;

✅2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
04/10/2025, 07:47
t.me/yuristlar_maslahati/7460
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria