Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
AD
Advokat Esonaliyev| Rasmiy
https://t.me/advokat_esonaliev
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
-
ERR (week)

Ушбу каналда тергов соҳасида 10 йиллик тажрибага эга адвокат Эсоналиев Улуғбекнинг ҳуқуқий соҳадаги долзарб масалалар, соҳадаги муаммолар ва уларга ечимлар бўйича фикрлари ёритиб борилади. Мурожаат учун тел: +998908570002

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 171 results
Ҳақиқатни камбағал қидирмасин, ё қамалади ёки ўлиб кетади!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/14/2025, 09:36
t.me/advokat_esonaliev/1006
Қонунда адвокат олиш мажбурий эмас. Лекин суд — қонуний кураш эмас, психологик шахмат. Адвокатсиз ўйнаш — “шахмат ўйнашни видеодан кўриб ўргандим” деган бола билан чемпион ўйнаганга ўхшайди.

Интернет

👉 @Advokat_Esonaliev
04/14/2025, 07:48
t.me/advokat_esonaliev/1005
2.8 k
❗ИИВда вазир ўзгарди, лекин тизимчи?!

Ўтган ойнинг бошида ИИВга вазир этиб генерал-майор А.Тошпўлатов тайинланган эди. Орадан салкам 40 кун вақт ўтди. Тизимда ижобий ўзгариш рўй бердими?

❌Афсуски ундай эмас. Янги вазир ҳафтанинг якшанба кунлари ИИВ раҳбарияти ҳамда ҳудудий ИИБ бошлиқлари томонидан сайёр қабулларни ташкил этгани билан ва вилоятларда инспекторлик текширувларини ўтказишга буйруқ бергани билангина эсда қолди.

➖ Тўғриси шу вақт мобайнида ИИО ходимлари ҳаётини яхшилайдиган бирор бир ижобий ўзгариш сезилгани йўқ. Бу эса ходимларни янги вазирдан ҳафсалалари пир бўлишига, умидсиз аҳволга тушишларига сабаб бўлмоқда.

➖ Ходимлар янги вазир А.Тошпўлатовдан лавозимга тайинланиши биланоқ энг муҳим иккита ўзгариш қилишини жуда катта умид билан кутишган эди. У ҳам бўлса, иш вақтининг тартибга солиниши ва ойлик иш ҳақининг оширилиши.

❌ Лекин, минг афсуски, бунинг ўрнига ходимлар баттар сиқувга олинмоқда, инспекторлик текширувлари ўтказилиб, шундоқ ҳам тинка-мадори қуриган ходимлар баттар зўриқиб ишлашга мажбурланмоқда.

➖ Натижада янги вазир келгунча авж олган ўз хоҳиши билан ишдан бўшаб кетишлар тўхтагани йўқ. Аксинча ходимлар янги вазирдан кейин ҳам тизимда ижобий ўзгариш бўлмаётганини кўриб, аризасини ёзиб тизимдан чиқиб кетмоқда.

❗️Ҳурматли ИИВ вазири генерал-майор А.Тошпўлатов қўл остингиздаги минглаган ходимларни сиздан умиди катта!

✅ Сиз аввало уларга муносиб шароит яратиб бериб, кейин улардан иш талаб қилинг. Бу сизнинг қўлингиздан келишига ходимлар ҳозирча ишонишмоқда. Акс ҳолда тизим ўзгармайди, ўзгартира олмайсиз.

👉 @Advokat_Esonaliev
04/13/2025, 16:49
t.me/advokat_esonaliev/1004
Бошқалар ҳақида ҳеч нарса билмасдан ёки кам билган ҳолда ҳукм чиқарамиз. Ўзимиз ҳақимизда эса қанчадан-қанча қабиҳликларни биламиз ва унутамиз.

©️Лев Николаевич Толстой

👉 @Advokat_Esonaliev
04/13/2025, 04:11
t.me/advokat_esonaliev/1003
Судда ҳақиқатни излаш марҳумнинг томиридан пульсни қидиришга ўхшайди.

©️Геннадий МОСКВИН

👉 @Advokat_Esonaliev
04/11/2025, 06:30
t.me/advokat_esonaliev/1002
❗️Интернетда фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун муҳим 5 қоида

Ҳар куни интернетда минглаб одамлар иш, кредит ёки давлат дастури баҳонасида алданиб, фирибгарлик қурбони бўлмоқда. Шунга кўра, халқимизга профилактик нуқтаи назаридан алданмаслик учун энг муҳим 5 қоидани ишлаб чиқдим:

1. «Файлни устига босинг", "Эски видеонгизни юбордик" ва шунга ўхшаш бошқа барча чақириқларни устига босманг, ҳаттоки судьядан келган бўлса ҳам. Бу ҳозирги кунда энг кўп тарқалган классик фирибгарлик турларидан бири бўлади.
❗️УНУТМАНГ: Сизга келган ҳар қандай файлни устига босманг, акс ҳолда пулингиздан айриласиз.

2. Давлат номидан ёзилган аккаунтлар орқали Президентнинг расмини қўйиб муҳтож оилаларга пул тарқатилаётганлиги каби маълумотларга ҳам ишонманг.
– Сайт домени ”.gov.uz” бўлиши керак. Instagram’dagi “Davlat grantlari” саҳифаларига ҳам ишонманг.
❗️УНУТМАНГ: Ҳеч ким Сизга сайт орқали текинга пул бермайди.

3. “Онлайн иш, ойига 5 млн. Фақат паспорт, ИНН ва селфингизни юборинг!” деган таклифларни ҳам текшириб кўринг, гарчи иш таклифи жуда ёқимли бўлсада. Чунки, Сиз текширмасдан маълумотларингизни юборсангиз Сизнинг номингизга микрозаймлар олишади. Ва қарз Сизга ёпишиб қолади.
❗️УНУТМАНГ: Ҳеч ким Сизни кўрмасдан ва суҳбат қилмасдан туриб онлайн тарзда ишга олмайди.

4. “Сизга банкдан қўнғироқ қилаяпмиз…”
Мазмуни одатда бундай бўлади: “Сизнинг картангизга ҳужум бўляпти! Ҳозир SMS код келади, тезда айтинг!”
Бу ким? – Фирибгар! Нима қилиш керак? Ҳеч қачон SMS кодни айтманг, ҳатто агар “банк ходими” дейилса ҳам.
❗️УНУТМАНГ: Аслида банк ҳеч қачон код сўрамайди.

5. “Табриклаймиз, Сиз айфон ютибсиз!”

Кутилмаган хабар, табриклаймиз! Сиз iPhone 16 Pro max ютибсиз. Фақат 500.000 сўм тўланг ва манзилингизни юборинг!”. Сиз атиги 500.000 сўм эканку деб ўйлайсиз, аслида эса улар Сизнинг шахсий маълумотингиз, карта рақамингиз ва бошқа муҳим маълумотларингизни қўлга киритиб, бор пулизни олиб қўйишади.
❗️УНУТМАНГ: Ҳеч ким Сизга шунчаки айфон бермайди.

ХУЛОСА: Интернетда фирибгарлик қурбони бўлишга фақат ва фақат ўзингиз айбдорсиз, бошқа эмас. Шундай экан, юқоридаги қоидаларга тўлиқ амал қилинг ва ушбу хабарни максимал яқинларингиз билан улашинг. Бу ҳамма учун муҳим.

❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advokat_Esonaliev
04/11/2025, 02:57
t.me/advokat_esonaliev/1001
Бизга мустақил суд тизими керак!

Судьялар мустақиллигини таъминлаш борасида қуйидагиларни таклиф қиламан:

1) Судлар фаолиятини моддий жиҳатдан таъминлашни тўғридан-тўғри марказдан, яъни Республика бюджетидан молиялаштириш керак. Биронта масалада судлар маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағларига эҳтиёж сезишмасин.

2) Ҳокимлар ва тизимга алоқаси бўлмаган бошқа ҳар қандай мансабдор шахс, иш учун аҳамиятли бўлмаса, суд органларининг биносига киритилмаслиги керак. Токи, судьялар маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ва бошқа мансабдор шахслар билан ҳеч бир масалада тўғридан-тўғри контактга киришмасин.

3) Барча ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятига судьялар томонидан қабул қилинадаган қарорлардан келиб чиқиб, баҳо берадиган комплекс тизим яратилиши зарур.

Яъни, ишнинг чала тергов қилинганлиги судда аниқланганлиги, шахс оқланганлиги сабабли, прокурор ва терговчининг лавозимга яроқлилик масаласи кўриб чиқилганидек, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳам фаолиятига қайсидир жиҳатдан суднинг қарорини боғлаб қўйиш керак. Масалан, ҳокимлик тасарруфидаги қайсидир мансабдорнинг ҳужжати бекор қилинса ёки улардан кимдир жавобгарликка тортилса, ҳокимларнинг ҳам бунга ўз вақтида эътибор бермаганлик даражасини ўрганиб, чора кўриладиган тизим яратиш керак.

Ана шунда ҳар қандай мансабдор шахс судьяларга умуман ҳеч бир масалада "сўз сола" олишмайди. Бунга ботина олишмайди.

4) Прокурорнинг суд ҳужжатларига протест киритиш ваколатини умуман йўқотиш зарур!

Ҳар қандай ишда бир тарафда айбланувчи бўлса, бошқа тарафда жабрланувчи, ёки вакил иштирок этади. Агар прокурор вакил сифатида иштирок этаётган бўлса, бемалол, шикоят киритаверсин. Лекин, қолган барча ҳолларда агар айбланувчи норози бўлса айбланувчи, жабрланувчи ёки вакил норози бўлса, у шикоят киритсин. Сабаби, ишнинг натижасидан уларда манфаат бор, прокурорлардаги протест киритиш ваколати қайсидир маънода судьяларнинг хаёлларини бир четида "прокурор протест киритса нима қиламан" деган хавфни қўзғаб туради. Суд мустақил бўлсин, қўрқмасин ҳеч бир мансабдордан.

5) Суд ҳужжатларининг қонуний ёки ноқонунийлиги масаласи фақат юқори турувчи суд томонидан ёки Олий суднинг қайсидир департаменти томонидан доимий назорат қилиб бориладиган бўлсин. Бекор қилса ёки ўзгартирса, ўзимизникилар қилади, ташқаридан ҳеч ким аралаша олмайди, деган ишонч билан ишласа агар судьяларимиз, мана шундагина том маънода мустақил бўла олади улар.

@kadamugli_sarvar

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Esonaliev
04/10/2025, 18:00
t.me/advokat_esonaliev/1000
Бугун учаётганлар кеча судралиб юрганини унутмасин!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/10/2025, 09:59
t.me/advokat_esonaliev/999
Товуғингни ўғирлаган тулкини кечирсанг, қўйингни олиб кетади.

👉 @Advokat_Esonaliev
04/10/2025, 09:54
t.me/advokat_esonaliev/998
❗“Буюртма” (заказ) жиноят ишлари ҳақида!

➖ Кўпчилик “заказ” жиноят ишлари ҳақида эшитган. Лекин ҳамма ҳам бундай жиноят ишлари қандай пайдо бўлиши ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмас. Бу ҳақда қуйида тўхталамиз:

➖ Ўзига тўқ, куч ишлатар тузилмаларда яхшигина танишлари бўлган шахс аслида фуқаролик иши бўлган йирик миқдордаги олди-берди юзасидан гўёки у фирибгарлар тузоғига тушиб қолганлиги ҳақида ариза билан ИИО ёки прокуратурага мурожаат қилади.

➖ Буёғига эса олдиндан “заказ” берилган бўлади. Яъни терговга қадар текширувни олиб борадиган ходимга, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борадиган терговчига “юқоридан” шу ариза юзасидан қандай қилиб бўлса ҳам моддий зарар ундирилиши шартлиги бўйича оғзаки топшириқ берилган бўлади. Бу каби топшириқлар "ўз-ўзидан" берилмайди албатта.

➖ Шундан сўнг, қисқа муддатда, гарчи ҳолат юзасидан бирор бир жиноят аломатлари бўлмаса ҳам ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “айбдор” шахсга нисбатан дарҳол қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

➖ Шахсни қамоққа олиш чоғида у келтирган, айбсизлигини тасдиқловчи рад этиб бўлмас далиллар инобатга олинмайди. Ҳаттоки иш ҳужжатлари қўшиб ҳам қўйилмайди. Чунки, уни “ичкарига” олиб киришдан кўзланган мақсад фақатгина моддий зарарни ундириш бўлади.

➖ Умрида бошига бундай мусибат тушмаган одам тўсатдан қамалиб қолгандан кейин яқинларига қандай қилиб бўлса ҳам уни озодликка чиқаришларини сўрай бошлади. Кейин яқинлари қарз-ҳавола қилиб, баъзан ўзлари яшаб турган уйни сотиб бўлса ҳам зарарни қоплаб беришади.

➖ Натижада “ичкари”да ўтирган шахсга “мурувват” кўрсатилиб, унга нисбатан қўлланган эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, озодликка чиқариб юборилади. Кейин эса ундан айбига иқрорлиги, чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган моддий зарарни қоплаганлиги ҳақида кўрсатма олиниб, жиноят иши “ясалиб”, иш айблов хулосаси билан судга юборилади.

➖ Суд ҳам моддий зарар қопланганлиги, айбига иқрорлигини кўриб, тезда ишни якунлаб, “айбдор” шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқариб, жарима ёки ахлоқ тузатиш жазоси тайинлаб қўя қолади.

➖ Афсуски, юқорида келтирилган “заказ” ишлар чет давлатларида эмас, айнан бизда содир бўлмоқда. Бунинг жабрини эса сиз-у, бизга ўхшаган одамлар тортмоқда.

Бу каби ишларга бугунги кунга қадар буткул чек қўйилмаганининг энг катта сабаби бу – мустақил суд тизимининг йўқлигидир. Чунки, айрим ҳолатларда судлар ҳам бу каби ишларда оддий ижрочига айланиб қолмоқда.

Бу каби салбий ҳолатлар эса фуқароларни суд-тергов органларига бўлган ишончини камайишига олиб келмоқда.

👉 @Advokat_Esonaliev
04/10/2025, 09:23
t.me/advokat_esonaliev/997
Бугун Абдулла Қодирий туғилган куни.
Бу шеърни 21 ёшида ёзган экан.

АҲВОЛИМИЗ

Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.

Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.

Улум-илмлар, 1915 йил

👉 @Advokat_Esonaliev
04/10/2025, 07:45
t.me/advokat_esonaliev/996
SOHIBQIRON POYIDA
Erkin Bozorov she’ri

Bugun 9-aprel, Sohibqiron bobomiz Amir Temur tavalludiga 688 yil to’ldi! Bobomizning ruhi shod bo’lsin.

👉 @Advokat_Esonaliev
04/09/2025, 15:43
t.me/advokat_esonaliev/995
Энди никоҳдан ажратишда муддат берилмаслиги мумкин.

09.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1053-сонга кўра Оила кодексига қўшимча киритилди. Унга кўра:

✅ Энди никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради (Ҳозирча расман эълон қилинмади).

Каналга уланиш👇
👉 @Advokat_Esonaliev👈
04/09/2025, 15:38
t.me/advokat_esonaliev/994
👮‍♂️“Орган ходимлари телефонингизни текширмоқчи бўлса, нима қилиш керак?”

❓Кўпчилик сўрайди:
— “Телефонимда шахсий маълумотларим бор. Орган ходимлари PIN-код сўраса, беришим шартми?”
— “Агар бермасам, қаршилик бўлиб қолмайдими?”

✅ Жавоб: Йўқ. PIN-кодни айтмаслик — бу ҳуқуқ.

Қонунга кўра, Сизнинг шахсий ёзишмаларингиз, фотоларингиз ёки бошқа маълумотларингиз шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳисобланади. Шунинг учун, орган ходимлари телефонни текшириш учун :
1. Олиб қўйиш ва кўздан кечириш қарори
2. Ёки Сиз ихтиёрий розилик берган бўлишингиз керак.

Шундай қилиб, PIN-кодни айтмаслик — бу қонуний ҳимоя усули. Бу қаршилик эмас, балки ҳуқуқни ҳимоя қилишдир.

P.S. Агар Сиз PIN-кодни айтмасангиз, улар буни “қаршилик кўрсатди” деб баҳолашга ҳақлари йўқ. Агар шундай дейишса, бу ҳақсиз босим ёки қонунбузарлик бўлиши мумкин.

❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

Шохрух Мирзабеков

� @Advokat_Esonaliev
04/09/2025, 13:10
t.me/advokat_esonaliev/993
9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун

... ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим. Иш кўрган, синалган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

..... очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим”, - “Темур тузуклари” асаридан.

@manifestcanal

👉 @Advokat_Esonaliev
04/09/2025, 09:34
t.me/advokat_esonaliev/992
Вазирлар Маҳкамасининг бир-бирига зид қарорлари

2024 йил 15 июнь (298 кун олдин) Вазирлар Маҳкамасининг 337-сон қарори 1-илова 3.банди:
электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.

2025 йил 31 март Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарори 2.банди:
электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

Биринчи қарор билан, электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилиши;

Иккинчи қарор билан, электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар ҳар йили ўзгариб бориши белгиланган.

PS.: Менимча, КабМин қайси ташкилот қандай қарор лойиҳасини олиб келса, ўқиб ҳам ўтирмасдан қўл қўйиб, печат босиб берадиган идорага айланиб қолган шекилли...

©️@platformauzb

P.S. Ўзи нималар бўлаяпти Ўзбекистонда???

�@Advokat_Esonaliev
04/09/2025, 09:33
t.me/advokat_esonaliev/991
Фирибгарларнинг реестри тузилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, кейинги пайтларда мамлакатимизда фирибгарлик жиноятлари сони кескин ортган. Фирибнинг қурбони бўлаётган, алданаётган ҳамюртларимизга етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ катта муаммолар қаршисидамиз. Ҳатто 5-6 марталаб жавобгарликдан сўнг ҳам бу жиноятларни бемалол содир этаётганлар бисёр.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати қибрайлик эр-хотинга нисбатан фирибгарликка оид ишни кўрмоқда. Эркак қуйи инстанция суди томонидан 8 йилга, хотин эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аёлга қўлланилган жазо 3 йиллик синов муддатига алмаштирилган. Бироқ иш синчиклаб ўрганилса, фирибгарликда айбланган бу хонадон вакилларининг ўзи фириб қурбони бўлгани кўринади.

Муқаддам фирибгарлик, товламачилик жиноятлари билан судланган шахслар эр-хотиннинг ишончига кириб, уй қуриш учун қарз беради. Ўзларини бизнес шерик қилиб кўрсатиб, эски-туски қурилиш материаллари билан ёрдам берган бўлишади. Сўнг қарзни қайтара олмаган хонадон эгаларидан “пулни қайтармасам, уйимни бераман” мазмунидаги тилхат олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади ва содда одамларни қаматишади.

Фирибгарликда айбланган эр-хотин Тошкент вилояти судида мусичадек ўтирган бу жабрланувчиларнинг ягона ўлжаси эмас. Аввал ҳам худди шу сценарий асосида бир неча хонадонни қон қақшатган “жабрланувчи”лар бундан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирса керак. Судланувчиларнинг адвокати ҳайъатга барча ҳужжатларни тақдим қилган, аммо адолатдан умид йўқ. Чунки қуйи инстанция суди ишни синчикаб ўрганмаган, жабрланувчиларнинг “фаолияти”га эътибор қаратмаган.

Постда исми-шарифларни келтирмадим, чунки “фаолият” эгаларининг қўли узун — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳам таянчлари борлиги, менга ҳам ташвиш келтиришлари мумкинлигига ишонаман. Аммо Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати гап нима ҳақида бораётганини яхши билади.

Матбуотдаги чиқишларимизда педофилларнинг, коррупционерларнинг, умуман, оммалашаётган жиноятларнинг “қора рўйхати” — реестри тузилиши кераклиги ҳақида кўп гапирдик. Менимча, фирибгарларнинг реестри ҳам тузилиши вақти келди. Маъмурий ва жиноят ишларида бу ҳуқуқбузарликларнинг улуши ортиб бораётган экан, буни бартараф этиш юзасидан маъмурий ричаглар ҳам қўлланилиши зарур.

Абдураҳмон Ташанов

👉 @Advokat_Esonaliev
04/09/2025, 06:59
t.me/advokat_esonaliev/990
❗ИИО терговчиларининг дардини ким эшитади ёҳуд улар яна бир ноқонуний, ортиқча иш қилишга мажбурланмоқда!

Ҳеч кимга сир эмаски, ДХХ, прокуратура ва ИИО тергов органлари ичида энг кўп иш юкламаси ИИО терговчиларига юклатилган. Ойлик маош камлиги, иш ҳажмининг ҳаддан зиёдлиги орқасидан қанчадан-қанча тажрибали терговчилар тизимдан ўз хоҳишларига кўра бўшаб, адвокатура соҳасига кетмоқда.

Лекин бу ҳолат ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятини унчалик ташвишлантирмаяпти чоғи. Нега деганда энди терговчилардан жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида чиқарилган тақдимнома муҳокамасида
шахсан қатнашиб, бу ҳолатни видео тасвирга олиб, иш ҳужжатларига қўшиш талаб қилинмоқда.

Бу таклиф кимдан чиққан ва буни қандай хаспўшлашади билмадим. Лекин бу амалиёт мутлақо ноқонуний ҳисобланади. Буни қуйида асослаб берамиз:

Биринчидан, ЖПКнинг 299-моддасида тақдимнома чиқарилган орган зарур чоралар кўриши ва кўрилган чоралар ҳақида кечи билан бир ой ичида терговчини хабардор қилиши шартлиги кўрсатилган. Ушбу моддада тақдимнома чиқарган терговчини тақдимнома муҳокамасида шахсан қатнашиши кўрсатилмаган. Бу эса ўз-ўзидан ушбу ҳолатни видео тасвирга тушириш мумкин эмаслигини билдиради.

Иккинчидан, ЖПКнинг 299-моддасининг ўзи Конституцияга зид ҳисобланади. Нега деганда Конституциямизнинг 28-моддасида "Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади" деб кўрсатилган. Бундай ҳолатда ҳали суд томонидан айбдор деб топилмаган шахсни муҳокама қилиш ҳақидаги ЖПКга киритилган қоиданинг ўзи қатор саволларни туғдиради.

Учинчидан, Бош қомусимизнинг 26-моддасига кўра инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Бу каби чиқарилган тақдимномалар эса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини тўғридан-тўғри камситиш ҳисобланади.

Тўртинчидан, Амалиётда жиноят содир этилгандан кейин ўша куни ёки эртаси куни жиноят содир этилган ҳудудда ҳудудий ИИБ бошлиқлари томонидан жиноят муҳокамаси ўтказилади. Шунингдек, бундай тақдимномалар табиийки суд томонидан ҳам шахс айбдор деб топилгандан кейин чиқарилади. Шу ўринда терговчилар томонидан чиқарилган тақдимномалар ортиқчадек туюмаяптими?

Бешинчидан, ўзи шундоқ ҳам ишга "ботиб" кетган, бош қашлашга ҳам вақти бўлмаган терговчиларни камида 2-3 соат вақтини олиб, бундай ишларга жалб қилишдан маъно нима? Ундан кўра, шунинг ўрнига терговчилар ўзининг устида ишласа ёки тергов ҳаракатлари ўтказса фойдалироқ бўлмайдими?

Бу каби сабаблар бисёр. Биз асосийларини санаб ўтдик. Бу мантиқсиз қарор терговчиларга қанчалик салбий таъсир кўрсатганини шу соҳани яқиндан билган инсон яхши тушунади.

Шу боис, Ҳурматли ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти! Қўл остингиздаги ходимларга етарли ойлик маош ва ишлашлари учун муносиб шароит яратиб бера олмаганингизга яраша терговчиларни бу каби ноқонуний, мантиқсиз иш қилишга мажбур қилманглар!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/08/2025, 08:40
t.me/advokat_esonaliev/989
"Шуни билиш керакки, душманга қарши икки йўл билан курашиш мумкин: биринчидан, қонунлар билан, иккинчидан, куч билан. Биринчи усул инсонга хос бўлса, иккинчиси ҳайвонга хосдир; лекин биринчиси кўпинча етарли бўлмагани учун иккинчисига ҳам мурожаат қилишга тўғри келади."

©️Никколо Макиавелли

👉 @Advokat_Esonaliev
04/08/2025, 06:25
t.me/advokat_esonaliev/988
Йиқилма! Йиқилсанг таниганларинг узоқдан, бегоналар эса яқиндан томоша қилишади...!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/08/2025, 05:03
t.me/advokat_esonaliev/987
❗️Суд ҳақида ҲАММА билса яхши бўладиган ГАПЛАР (1-қисм)

СУД – АДОЛАТ ЭМАС. СИЗ ҲАҚ БЎЛСАНГИЗ ҲАМ, ЮТҚАЗИШИНГИЗ МУМКИН.

Бу оғир гап. Лекин бу — реал ҳаёт.

Одамлар ўйлайди:
“Мен ҳақман – суд ўзим томонда бўлади.”
Аммо суд ҳақиқатга эмас, далил ва исботга қарайди. Агар сизда:

– ариза тўғри ёзилмаган бўлса,
– далиллар мавжуд бўлмаса,
– гапингизни қонун асосида изоҳлай олмаган бўлсангиз — Сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, суд бошқа қарор чиқариши мумкин.

Судда “эмоция”, “юртимда адолат бор” деган гаплар ишламайди.
Ишлайдиган нарса — ҳужжат, далил, ҳуқуқий асос ва аниқ гап.

Хулоса:
Суд — тўғри ишлашни талаб қилувчи тизим. У ерда ҳиссиёт эмас, ҳуқуқий онг ва стратегик фикрлаш ютади. Агар Сиз ҳақ бўлсангиз — буни исботлай олишиңиз керак.

P.S Лекин афсуски бугунги кунда суд тизими тўлиқ мустақил, шаффоф, холис эмас. Аксар ҳолатларда ҳақиқат сиз томонда бўлса ҳам, далиллар етарли бўлса ҳам суд сиз томонда бўлмаслиги мумкин. Бу эса инсон руҳиятига оғир зарба беради.

Бундай ҳолатларда энг тўғри ечим — таслим бўлмаслик. Ана шундай ҳолларда бир иборани инсон доимо ёдида сақлаши лозим. Ҳақ олинур, берилмас.

❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advokat_Esonaliev
04/07/2025, 19:37
t.me/advokat_esonaliev/986
Адвокат...

Қанча ишларда ғалаба қозонгансиз❓

Ўйлайманки, "қанча ишларда ғалаба қозонгансиз?" деган савол адвокатлик фаолиятини баҳолашда ҳар доим ҳам тўғри мезон эмас.

Тергов ва суд ишлари одатда кўп қиррали ва ҳар томонлама баҳоланадиган жараён бўлиб, натижага фақат адвокатнинг маҳорати эмас, балки далиллар, қонун нормалари, суд амалиёти ва ҳатто судьянинг шахсий ёндашуви ҳам таъсир қилади.

Яхши адвокат — бу натижага эмас, жараёнга масъулият билан ёндашадиган инсон. У мижозга ишонч бағишлайди, лекин ёлғон умидлар бермайди, балки мижознинг умидларини ҳис қилиб, иш юритадиган, юз бериши мумкин бўлган хавфларни олдиндан тушунадиган ва мавжуд имкониятлардан мижознинг фойдасига қараб улардан максимал даражада фойдаланадиган кишидир.

У мижозга келажакдаги хавфларни тушунтиради ва ҳар бир қадамни стратегик режалаштиради.

Яъни, “ғалаба” баъзида суд залидаги қарор эмас, мижознинг ҳақиқатни тўлиқ англаши, ўзини тайёр ҳис қилиши ва унинг манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилингани бўлиши мумкин.

Сиз ўз тажрибангизда "ютқазган" деб ҳисобланган ишда ҳам мижоз учун маънавий ёки бошқа жиҳатдан ғалабага эришилган ҳолатларни кўрганмисиз ?

@Himoyachi1981

👉 @Advokat_Esonaliev
04/07/2025, 18:08
t.me/advokat_esonaliev/985
Ҳурматли Олий суд раҳбарияти озгина эътиборли бўлинглар Йўриқномани 14-1-банди (атайлабми) тушиб қолибди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қарори билан тасдиқланган “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМА 
14-1. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.
             P.S. йўриқномани мазкур бандини тушиб қолганлиги сабабли адвокатлар Олий суд қабул бўлимига телефон апаратларини олиб киришга ички ишлар органлари ходимлари томонидан қаршиликка учрамоқдалар.

Advokat Mavlyanov

👉 @Advokat_Esonaliev
04/07/2025, 12:52
t.me/advokat_esonaliev/983
❗️Айрим тоифадаги оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади

✅Қарорга кўра, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

🔹Реестрларга киритилган оилаларга;

🔹“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

▪️боқувчисини йўқотган оилалар;

▪️аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

▪️ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

▪️узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;

▪️ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

📝Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

Yuristlar maslahati

👉 @Advokat_Esona
liev
04/07/2025, 07:00
t.me/advokat_esonaliev/982
Мансабни буйруқ билан берадилар, обрўни ишлаб оласан.

Маркс Жуманиёзов

👉 @Advokat_Esonaliev
04/07/2025, 06:59
t.me/advokat_esonaliev/981
👨‍✈️🚔 Тунги вақтда кўчада юрганларни ППС олиб кетиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги 399-сонли қарорига кўра, ППС ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
❗️шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
❗️шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
❗️қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

📌 Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

‼️ Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
➡️ унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
➡️ қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
➡️ шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
➡️ жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

❇️ Демак, агар ППС ходимлари сизни ўша жойда шахсингизни аниқлай олишмаса, ИИБга олиб боришлари мумкин.

advokat qosimov

👉 @Advokat_Esona
liev
04/07/2025, 06:25
t.me/advokat_esonaliev/980
Амалиётимизда кўп мижозлардан бериладиган савол "Муаммойимни 100% ҳал қилиб берасизми?

Ҳар қандай мижоз адвокат ҳузурига борар экан иши ижобий ҳал бўлишига ва осон кечишига умид қилган ҳолда боради. Буни касбимиз ўлароқ тўғри тушунамиз.

Бироқ, ҳуқуқий масалалар контекстида бундай сўров профессионал этика ва қонуний нормаларга зиддир.

Адвокатлар нима учун "100% кафолат" бера олмайди?

Биринчидан, халқаро адвокатлик этикасининг талабларига кўра адвокат ҳеч қандай ҳолатда ишнинг натижасига кафолат бериши тақиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланган "Адвокатлик этикаси” кодексида ҳам мавжуд

Иккинчидан, ҳар бир иш алоҳида индивидуалликни талаб қилади, гарчи ҳолат бир ҳил бўлса-да, судьялар томонидан далилларга баҳо бериш турлича бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳолат, суд қарорлари, далиллар, қонунлар ва бошқа омилларга боғлиқ.

Учинчидан, вада бажарилмаса, нафақат ишонч бузилади, балки қонуний тартибга ҳам путур етиши мумкин.

Қайсидир адвокат сизнинг ишингизнинг натижасига кафолат беряптими, демак бундай адвокатдан эҳтиёт бўлган яхши.

yuristlar maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
04/06/2025, 15:32
t.me/advokat_esonaliev/979
Bir tanishim bor: qachon kimdandir kaltak yesa, ertasiga sport bilan shug‘ullanishni boshlaydi. Lekin ko‘p o‘tmay to‘xtatadi — keyingi kaltak yeguniga qadar.

Kulgulik holat-a?! Lekin, aslida hammamiz shundaymiz...

Kasal bo‘lsak — sog‘lig‘imizga e’tiborli bo‘lamiz. Kimdir o‘lsa — mehribon bo‘lamiz. Aldansak — hushyorlikni oshiramiz. Pulni ko‘p sarflab qo‘ysak — keyin tejamkorlik haqida o‘ylaymiz.

Ammo bularning barchasi vaqtinchalik.

Doimiylik va intizom bo‘lmasa, hech bir o‘zgarish barqaror bo‘lmaydi. Yaxshi hayot o‘z-o‘zidan bo‘lmaydi — uni qurish kerak. Har kuni. Har doim!

Bugun boshlab, ertaga to‘xtamang. Chunki natija — davom etganlarga keladi!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/06/2025, 11:07
t.me/advokat_esonaliev/977
“Гувоҳ сифатида сўроққа чақирилган бўлсангиз, нималарни билишингиз керак?” 👀⚖️

Агар Сизни ҳуқуқ-тартибот идоралари гувоҳ сифатида сўроққа чақирса, бу Сизни жиноятга алоқадор деб гумон қилишаётгани ёки бирор муҳим маълумотга эга деб ҳисоблашаётганини англатади. Лекин кўпчилик бу жараёнда ўз ҳуқуқларини билмайди ва баъзида нотўғри гапириб, ўзига зарар етказади.

❓ Сўроқда нималарга эътибор бериш керак?

🔹 Сўроқ пайтида ўзингизни эркин тутинг, лекин эҳтиёт бўлинг;
🔹 Фақат ўз билганингизни айтинг, тахминлар ёки эшитган миш-мишларни гапирманг;
🔹 “Билмайман” ёки “Эслолмайман” дейиш мумкин – ҳамма нарсани ёдда сақлаш шарт эмас;
🔹 Нима деганингизни ҳужжатлаштиришлари мумкин, шунинг учун ҳар бир сўзингизни ўйлаб гапиринг.

❌ Нима қилиш мумкин эмас?

🚫 Ортга чекиниб, сўроққа келмаслик – Агар расмий чақирув бўлса, келмаслик қонуний муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
🚫 Ўзингизни оқлашга ҳаракат қилиш – Сиз гувоҳсиз, айбланувчи эмассиз.
🚫 Кўнглингизни олиш учун ёки терговчи билан яхши муносабат ўрнатиш учун ортиқча гапириш – Керакмас гап айтиб қўйсангиз, кейинчалик муаммога дуч келишингиз мумкин.
🚫 Адвокатсиз саволларга жавоб беришга мажбурликни ҳис қилиш – Сиз адвокат чақириш ҳуқуқига эгасиз, айниқса, сўроқ Сизга қарши бурилиши мумкин бўлса.

🔹 Гувоҳлик қилишдан бош тортиш мумкинми?

✅ Агар гувоҳлик бериш ўзингизга ёки яқинларингизга зарар етказиши мумкин бўлса, рад этишга ҳақлисиз.
✅ Яқин қариндошлар (ота-она, ака-ука, опа-сингил, фарзанд, турмуш ўртоғингиз) устидан гувоҳлик беришдан қонуний равишда бош тортишингиз мумкин.
✅ Агар ўзингизни гумон остида деб ҳис қилсангиз, адвокат ёрдамисиз жавоб бермаслик тавсия этилади.

📌 Ҳеч қачон билмаган ёки ишончсиз нарсалар ҳақида гапирманг! Ҳуқуқингизни билинг ва сўроқ пайтида ўзингизни ҳимоя қилинг.

Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу ҳамма учун муҳим! ⚖️

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advok
at_Esonaliev
04/06/2025, 11:04
t.me/advokat_esonaliev/976
“Интернетда ҳақорат қилсалар, қандай жавоб қайтариш мумкин?”

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ҳақорат ёки туҳматга дуч келиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Кўпчилик бундай вазиятда нима қилишни билмайди ва ёки жавоб қайтариб тортишиб кетади, ёки эътиборсиз қолдиради. Лекин аслида Сизда ҳуқуқий ҳимоя йўллари бор!

📌 Ҳақорат ва туҳмат нимаси билан фарқ қилади?

🚫 Ҳақорат – Сизнинг шаънингиз ёки қадр-қимматингизга путур етказувчи гап-сўзлар

🚫 Туҳмат – Асоссиз айбловлар (масалан, “Сен ўғрисан” ёки “Бу одам фирибгар” деб айтиш, лекин исбот бўлмаса).

📢 Муҳими: Ҳақорат ҳам, туҳмат ҳам қонунан тақиқланган ва жавобгарликка тортилиши мумкин.

❓ Ҳақорат ва туҳматга қандай жавоб бериш керак?

✅ 1. Далилларни тўпланг
• Ҳақорат ёки туҳмат ёзилган изоҳ ёки хабарни скриншот қилиб сақлаб қўйинг.
• Агар бу овозли ёки видеоли ҳақорат бўлса, ёзиб олинг.
• Санаси, вақти ва ким томонидан айтилганини аниқ ёзиб қўйинг.

✅ 2. Платформа қоидаларидан фойдаланинг
• Instagram, Facebook, ТикТок ёки YouTube каби платформалар ҳақорат ва нафрат сўзларига қарши қоидалар ўрнатган.
• Шикоят қилиш (репорт) орқали фойдаланувчининг аккаунтини блоклаттиришга ҳаракат қилинг.

✅ 3. Ҳуқуқий чора кўринг
• Агар ҳақорат жиддий бўлса ва обрўйингизга зарар етказса, ички ишлар органларига мурожаат қилинг.
• Эътиборингизни обрўсизлантиришга қаратилган махсус “қора ПР” бўлса, адвокат ёрдамини ўйлаб кўринг.

❌ Нима қилмаслик керак?

🚫 Жавоб тариқасида ҳақорат қилиш – Бу сизни ҳам айбдор қилиши мумкин.
🚫 Ҳаддан ташқари ҳиссиёт билан жавоб бериш – Кўпчилик айнан Сизни қизиқтириш учун ҳақорат қилади.
🚫 Изоҳни ўчириб ташлаш – Бу билан далилларни йўқотасиз.

📢 Интернетда ҳақорат ва туҳматга қарши курашиш мумкин. Ҳуқуқингизни билинг ва ўзингизни ҳимоя қилинг. Ушбу постни улашинг – кўпчилик буни билмайди!

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advokat_
Esonaliev
04/06/2025, 08:32
t.me/advokat_esonaliev/975
❗Адвокатлик ростан сердаромад касб(ми)!?

Кўпчилик бугунги кунда адвокатурани жамиятда сезиларли даражада ўз ўрнини топиб бораётганини, адвокатура энг сердаромад касблар қаторида тилга олинаётганини яхши билади. Аслида ҳам шундайми?

➖ Адвокатлик сердаромад касблиги бор гап. Лекин ҳамма адвокат ҳам яхши пул ишлаб топа олмайди. Бу ҳудди шифокорлар кўп лекин малакали, тажрибали шифокор кам дегандек гап.

➖ Чунки адвокатлар кўп, лекин ўзи қатнашган ишларда ютиб чиқадиган адвокатлар кам. Яъни ўз ишининг усталари бўлган, билимли, ишга астойдил ёндашадиган, терговчи ва судьяларга ўз сўзини дадил айта оладиган адвокатлар афсуски кўп эмас.

➖ Бундай адвокатлар сони чекланган. Буни фуқаролар ҳам, ўша терговчи ва судьялар ҳам билади. Табиийки, тергов ёки судга иши тушган одам ҳар доим ўзи учун энг яхши адвокат хизматидан фойдаланишни хоҳлайди.

➖ Шунда бу шахс ўз-ўзидан кучли, билимли адвокат деб ном қозонган адвокатга юзланади. Шу ўринда шундай адвокат ва бошқа адвокатлар ўртасида сезиларли тафовут юзага келади. Моддий томонлама ҳам.

➖ Ўз ишининг устаси бўлган, ўзига ишонган адвокат ҳар ойда 30-40 млн, баъзида эса 100 млн ёки ундан кўп ҳам пул ишлаб топиши мумкин. Ундай бўлмаган адвокат эса 10-20 млн ёки умуман пул ишлаб топмаслиги ҳам мумкин. Бу унга келадиган мижозлар оқимига боғлиқ.

✅ Сўзимиз якунида ҳар қандай юрист адвокатурага ўтиб бирданига яхши ишлаб пул топиши ҳақидаги гаплар беҳуда эканини, бунинг учун энг аввало билим, малака ва албатта тажриба кераклигини, яхши пул ишлаб топадиган адвокатлар кўпчиликни ташкил этмаслигини ёш юристларимизга эслатиб ўтишни жоиз деб билдик.

�@Advokat_Esonaliev
04/06/2025, 07:24
t.me/advokat_esonaliev/974
1.2 k
❗Кучли терговчи бўлиш учун нима қилмоқ керак?

Аксарият кучли терговчилардан кучли адвокат чиқиши кўпчиликка маълум. Хўш, кучли терговчи бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак.

1. Энг биринчи шарт, Олий ўқув юртида таҳсил олиш пайтида назарий билимларни чуқурроқ эгаллаш керак.
➖ Амалиёт ва назария тўғри келмайди деган гаплар сафсатадан бошқа нарса эмас. Фарқ қилиши мумкин. Лекин кўп эмас. Пойдеворсиз баланд иморат қуриб бўлмайди.

2. Терговчиликни бошлаган заҳоти малакали, тажрибали терговчига шогирд тушиш керак.
➖ Унинг дастидан маҳкам тутиш керак. Ишонинг, сизни биринчи устозингиз қандай бўлса, сиз ҳам келгусида шундай терговчи бўлиб етишасиз. Агар устозингиз “грамотный” бўлса, сиз ҳам шундай бўласиз, аксинча бўлса...

3. Иш давомида ҳам ўқиб, изланишдан асло тўхтамаслик керак.
➖ Чунки, эгалланган назарий билимларни амалиётда қўллаш чоғида яна ўша назарий билимлар керак бўлади. Чунки иш давомида ўқиб-изланишдан тўхтамаган терговчигина назария ва амалиётни аъло даражада бирлаштира олади.

4. Билмаганини сўрашдан асло уялмаслик лозим.
➖ Кўпчилик ёш терговчилар ишни энди бошлаган вақтда ўзи учун мураккаб туюлган, аслида эса ечими осон бўлган масалаларни ўзидан олдин иш бошлаган ҳамкасбларидан сўрагани уялади ёки ғурури йўл қўймайди. Бу ҳолат ёш терговчиларнинг энг катта хатосидир. Зеро, "билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим", деб бежизга айтишмаган.

5. Меҳнатдан қочмаслик.
➖ Кўпчилик ёш терговчилар иш юритувида “дело” кўпайиб кетганда бундан нолишади ва иложи борича камроқ “дело” олиш пайида бўлади. Бу нотўғри. Терговчи қанча кўп жиноят ишларини тергов қилса, шунчалик кўп малакаси, тажрибаси ошади. Ўша соҳалар бўйича маълум кўникмага, тасаввурга эга бўлади. Бошида қийин туюлган жиноят иши кейинги сафар оддий бўлиб қолади.

6. Тергов соҳасида камида 7-8 йил ишлаш.
➖ Олдинлари малакали терговчи бўлиш учун 5 йил ишлаш етарли ҳисобланган. Ҳозир ундай эмас. Чунки, сўнгги йилларда ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка жуда кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳар қандай жиноят иши бўйича мустақил тергов ҳаракатларини ўтказа оладиган, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетадиган, барча тан оладиган кучли терговчи бўлиш учун бугунги кунда камида 7-8 йил терговчи бўлиб ишлаш керак. Чунки, профессионализм тажрибага, тажриба эса стажга боғлиқ.

7. Ҳар қандай процесс иштирокчиси шахсиятини ҳурмат қилиш.
➖ У хоҳ ўта оғир жиноятни содир қилган шахс бўлсин, хоҳ арзимаган жиноят содир қилган шахс. Уларга тергов жараёнида қўпол муносабатда бўлиш, сўкиш, ҳақорат қилиш ёки атайин содир қилган жинояти учун оғирроқ модда билан айблов эълон қилиш мутлақо тўғри эмас. Унутманг, ўша жиноят содир қилган инсон сиз унга ноинсоний муносабатда бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам қонун олдида, суд олдида жавоб бериб, жазосини олаверади. Лекин, сиз томонингиздан унга нисбатан қилинган ноҳақликни ҳеч қачон унутмайди.

✅Яна бир муҳим эслатма? Унутманг, терговчилик бу — касб. Тергов соҳасида ишлашдан асло оғринманг. Унинг машаққатига сабр қилинг. Терговчи ҳар қандай соҳада ишлаб кетиши мумкин. Лекин ҳар ким ҳам терговчилик қила олмайди. Сизнинг терговчи сифатида олган билимларингиз сизга бир умрга асқотиши доим ёдингизда турсин!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/05/2025, 17:46
t.me/advokat_esonaliev/973
1.1 k
Бировга қарз берганлигингизни кимнингдир гувоҳлиги билан исботлай олмайсиз!

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига кўра:

✅ Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) дан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

📌 Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

❗️Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.

� @Advokat_Esonaliev 👈
04/05/2025, 16:27
t.me/advokat_esonaliev/972
Изоҳга ҳожат йўқ!

👉 @Advokat_Esonaliev
04/05/2025, 16:20
t.me/advokat_esonaliev/971
1.1 k
Энди телефон, планшет, ноутбуклар мутахассис иштирокида кўздан кечирилади

Яқинда Жиноят процессуал кодексга бир қатор қўшимчалар киритилиб, “Электрон маълумотлар” ва “Рақамли далиллар” тушунчаси ойдинлаштирилган иккита модда қўшилди.

Қодексда электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлар сифатида кўрсатилган.

Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.

Аҳамиятлиси, янги 204-1-моддага кўра, терговга кадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмларни кўздан кечиради.

Бу дегани, сизнинг телефон, планшет, ноутбук, компьютер каби қурилмаларингизни махсус ходимлар кўздан кечирмоқчи бўлишса мутахассисни чақириб, камида иккита холис гувоҳ иштирокида кўздан кечиради. Ўз билганича кўздан кечириш мумкинмас.

Олиб қўйишда ҳам шу тартибга амал қилинади.

☝️Бу кўздан кечириш бахонасида ташқаридан телефон ва бошқа қурилмаларга таъқиқланган материал ташлаб, сўнг сохта айбловлар уюштирилишининг олдини олади.

👉 @Advokat_Esonaliev
04/04/2025, 14:58
t.me/advokat_esonaliev/970
❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларми ёки адвокатура?

Бўлажак юрист талабалардан шахсийга шунақа хабарлар келиб тушмоқда. Барчасига битта қилиб жавоб бермоқчиман.

1. Ўзингизга савол беринг: Эркинликми ёки тизим?
➖ Агар мустақил ишлашни хоҳласангиз, адвокатлик Сизга мос. Адвокат ўз мижозларини танлаши, иш вақти ва фаолиятини ўзи белгилаши мумкин.
➖ Агар тизимли тартибни ёқтирсангиз, ҲМҚО йўналишини танланг. Бу соҳага кирганингиздан кейин қатъий қоидаларга бўйсунишингиз ва тузилмавий ишлашга одатланишингиз керак бўлади.

2. Қандай масъулиятни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО ходимлари давлат манфаатларини ҳимоя қилади, иш юритиш жараёнида уларга раҳбарлари ва бошқалар томонидан босим бўлиши мумкин.
➖ Адвокат эса асосан ўз мижозининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, у шахсий масъулиятни ўз зиммасига олади ва мустақил равишда ҳаракат қилади.

3. Молиявий ва карьера истиқболларини ҳисобга олинг
➖ ҲМҚО тизимида ишлаш барқарор маош ва лавозим бўйича кўтарилиш имкониятини беради, лекин даромад чекланган бўлиши мумкин.
➖ Адвокатлик эса яхши мижозлар билан молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлиши мумкин, лекин муваффақиятли бўлиш учун ном қозониш керак.

4. Стресс ва босимга тайёрмисиз?
➖ ҲМҚО тизими юқори даражадаги босим билан келади – муддати қисқа ишлар, раҳбарият назорати ва давлат тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб қилинади.
➖ Адвокатлар эса мустақил ҳаракат қилишади, лекин мижозларнинг талаблари бўлиши мумкин.

5. Ҳаётингизда қандай муҳитни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО – қатъий интизом, аниқ қоидалар, бир хил тизим ва соғлик йўқотиш.
➖ Адвокатлик – эркинлик, мослашувчанлик ва ўз устингизда ишлаш зарурати.

Хулоса: Қайси йўл Сиз учун?

✅ Агар барқарорлик, давлат тизимида ишлаш ва лавозим бўйича кўтарилишни истасангиз, ҲМҚО йўналишини танланг.

✅ Агар ўзингизни эркин юрист сифатида кўрсангиз, судда ва терговда, умуман ҳаётда инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни хоҳласангиз, адвокатлик тўғри йўл бўлиши мумкин.

P.S. Агар ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, дастлаб прокуратура ёки тергов соҳасида ишлашни тажриба сифатида синаб кўриб, кейинчалик адвокатликка ўтиш мумкин. Кўпчилик юристлар айнан шундай йўлни танлайди. Шахсий фикрларим.

Шохрух Мирзабеков

�@Advokat_Esonaliev
04/04/2025, 08:35
t.me/advokat_esonaliev/969
1.2 k
Тергов тактикаси ёхуд терговчининг “ўйинлари”: Нималарни билиш керак?

Терговчилар жиноят ишини очиш ва айбдорни аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланади. Айрим ҳолларда улар шундай “ўйинлар”ни ишга соладики, шахс ўз ҳуқуқларини билмаса, ўзини хато йўлга бошлаши мумкин. Қуйида тергов тактикасининг асосий усуллари ва уларга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб маълумот бериб ўтмоқчиман.

1. “Дўстона” ёндашув

Терговчи Сизни дўстона кутиб олиб, меҳрибон муомалада бўлиши мумкин. У Сизга ишонаётганини ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, “оддий саволлар” беради. Бунинг мақсади – Сиздан ҳимояни йўқотиш ва тезроқ маълумот олиш.

✅ Нима қилиш керак?
➖ҳатто терговчи дўстона кўринса ҳам, эҳтиёт бўлинг;
➖ ҳуқуқларингиз (жумладан, сукут сақлаш ҳуқуқи ва адвокат чақириш ҳуқуқи) борлигини унутманг;
➖ адвокатсиз изоҳ ёки тушунтириш берманг.

2. “Ёмон ва яхши терговчи” тактикаси

Бу усулда икки терговчи бўлиб, бири қаттиққўллик билан Сизга босим ўтказса, иккинчиси юмшоқ, тушунадиган ва ёрдамчи ролини ўйнайди. Иккинчи терговчи Сизга “чиқиш йўли”ни таклиф қилиши мумкин, лекин бу ҳам Сизнинг маълумот бериб қўйишингиз учун қўлланади.

✅ Нима қилиш керак?
➖ ҳар иккисини бир хил кўринг: уларнинг вазифаси – Сиздан маълумот олиш;
➖ эҳтиросга берилманг, ўзингизни назорат қилинг;
➖ фақат адвокатингиз иштирокида гаплашинг.

3. “Ҳаммаси маълум” техникаси

Терговчи Сиз ҳақингизда “ҳамма нарсани биламан” деб ишонтиришга уриниши мумкин. “Бизда далил бор”, “гувоҳлар кўрсатма берди” каби иборалар билан Сиздан тан олишни кутади. Лекин бу гапларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ терговчига ишониб, фойдага қарши кўрсатма бериб қўйманг;
➖ далил талаб қилинг: “Қандай далиллар бор?”, “Қаерда ва қачон?” каби саволлар билан аниқлик киритинг;
➖ адвокат иштирокисиз изоҳ ёки тан олиш берманг.

4. “Тасодифий суҳбат”

Терговчи Сиз билан расмий эмас, “тасодифий” тарзда гаплашиши мумкин. Масалан, кофехонада, айвонда ёки бошқа норасмий жойда суҳбатлашиб, Сиздан маълумот олишга ҳаракат қилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ ҳеч қачон ўз ҳуқуқларингиздан воз кечманг, ҳатто суҳбат норасмий бўлса ҳам;
➖ терговчи билан мулоқотни расмий тартибда олиб боринг;
➖ агар терговчи охири қамоқ билан якунланишини айтиб таҳдид қилса зудлик билан адвокат талаб қилинг.

5. “Бошқа гумонланувчи ҳамма нарсани айтди”

Терговчи бошқа шахс Сиз ҳақингизда кўрсатма берганини ва Сиз ҳам тан олсангиз, енгилроқ жазо олишингизни айтса, эҳтиёт бўлинг. Бундай усул кўпинча одамларни чалғитиш учун қўлланилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ “Ким, қаерда, қандай далиллар билан?” деб аниқлик киритинг;
➖ шошиб қарор қилманг, адвокатингиз билан маслаҳатлашинг;
➖ ҳақиқий далиллар бор-йўқлигини текширинг.

Хулоса

Терговчилар турли психологик усуллардан фойдаланиши мумкин, лекин Сизнинг энг муҳим қуролингиз – ҳуқуқларингизни билиш ва адвокатингиз иштирокисиз ҳеч қандай изоҳ бермасликдир. Терговчи қанчалик кўниккан ва профессионал бўлмасин, Сиз ўз ҳуқуқларингизга риоя қилсангиз, ҳимояда қоласиз.

Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу ҳамма учун муҳим! ⚖️

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advokat_Esona
liev
04/03/2025, 08:25
t.me/advokat_esonaliev/968
Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ("Гендоверенность") сизга мулк хуқуқини бермайди!

Бугунги кунда кўпчилик автомобилни "викуп" га сотиб оляпти ва тўловни тўлаб бўлгунига қадар ишончнома асосида автомобилни бошқариб юрибди ва энди автомобил меники деб ҳисоблашмоқда.

‼️ Лекин одамларни бу масалада эътиборлироқ бўлишга чақирмоқчимиз.  Чунки "генералний" ишончнома ҳам ишончноманинг ишонч билдирилувчи шахсга кўпроқ хуқуқ берувчи тури хисобланади. Бунда ишонч билдирилувчи шахсга мулк хуқуқи ўтмасдан, фақатгина бу мулкни ижарага бериш, сотиш, хадя қилиш каби тасарруф қилиш хуқуқлари ўтиши мумкин.

📌 Лекин бу ишончнома ишонч билдирувчи шахс томонидан исталган пайтда бекор қилиниши мумкин.

Масалан, агар ишонч билдирувчи шахс вафот этиб қолса хам бу ишончнома бекор бўлади.

Бундай холда сиз пулингизга ҳам, автомобилга ҳам куйиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун одамларга автомобилни  нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси асосида олишни тавсия қиламиз.

@advokatqosimo
v

👉 @Advokat_Esonaliev
04/01/2025, 10:26
t.me/advokat_esonaliev/967
Нурли ўтмишларим қумсайман нечун,
Оҳ, илм ҳаммага етарли бўлган,
Ҳаттоки олимнинг аёли учун
Китоб кундошдан-да ҳатарли бўлган.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/31/2025, 15:25
t.me/advokat_esonaliev/966
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши

Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

@yuristlar_maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
03/31/2025, 13:01
t.me/advokat_esonaliev/965
Эътироф

Бугун бир иш юзасидан тажрибали, адвокатура соҳасида “суяги қотган”, билимли бир ҳамкасбимиз билан
рўпара келиб қолдик.

Тўғриси, бу инсонни ҳам инсон сифатида, ҳам адвокат сифатида ҳурмат қиламан. Чунки бу ҳамкасбимиз билан терговчилик қилган вақтимда
ҳам иш юзасидан кўп тўқнаш келиб қолар эдик. У вазиятга адекват ёндашар, адвокат сифатида ўз сўзига, ўрнига эга эди.

Суҳбат асносида бу
ҳамкасбимиз каналимни кузатиб боришини айтиб, айрим масалалар юзасидан ўзининг маслаҳатини берди.

Унинг каналимни кузатиб боришини эшитиб, тўғриси қувондим. Чунки,
бу каби тажрибали адвокатларнинг бу каби эътирофи бизни қувонтирди. Бизга бундай қўллаб-қувватлашлар қўшимча куч беради. Келгусида канал ривожи учун эса қўлимиздан
келганча ҳаракат қиламиз.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/29/2025, 16:11
t.me/advokat_esonaliev/964
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказишда билишингиз керак бўлган қоидалар

Биринчи қоида, "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қонунининг 11-моддасига асосан биноларга, иншоотларга, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Яъни сиз мазкур мулкнинг ер учаскасини аввал давлат рўйхатидан ўтказиб олишингиз лозим.

Иккинчи қоида, бинонинг бир қисмига (квартираларга, хоналарга) бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш улар жойлашган бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Масалан, сиз янги қурилаган квартирадан сотиб олмоқчисиз аммо квартира жойлашган бутун бино ҳали давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, сиз квартирага нисбатан кадастр хужжатини расмийлаштира олмайсиз

@yuristlar_maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
03/29/2025, 13:03
t.me/advokat_esonaliev/963
Бирор киши чиқиб ҳар замон, Мана мен дейди,

Мол-у, сийму зари бор чунон, Мана мен дейди,

Иш ривож топиб турганда, Ажал ҳам чиқиб,

Тўсатдан ногаҳон (Эйй) Мана мен дейди...

Умар Хайём

👉 @Advokat_Esonaliev
03/29/2025, 12:57
t.me/advokat_esonaliev/962
Қачонгача Ички ишлар органлари “охирги сорт” ташкилот бўлиб қолаверади?

Хеч кимга сир эмаски, ички ишлар органлари жуда бой тажрибага эга ташкилот. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш соҳасида энг асосий ва энг эффектив вазифани айнан шу Вазирлик бажаради. Бошқа хеч қайси ташкилот мамлакат ичкарисидаги криминоген вазиятни ИИОсиз тўлиқ барқарорлаштира олмайди.

Аммо, энг ачинарли жиҳат шуки - ишни ички ишлар қилади, аммо гапни эшитадиган ҳам ички ишлар, халқ кўзига ёмонотлиқ бўладиган ҳам ички ишлар! Гўёки, қудратли ташкилотлар орасида энг охирги ўринда ҳам (охирги сорт) ички ишлар органлари тургандек...

Тергов соҳасида

Ўзбекистондаги жиноят ишлари бўйича энг катта иш юкламаси ички ишлар органлари терговчиларида. Бу инкор этиб бўлмас факт. Терговчи сони кўп бўлса ҳам, бошқа ташкилотлар терговчилари қўлидаги жиноят ишлари сони ва оғирлик даржаси билан ИИО терговчилари қўлидаги жиноят ишларини солиштириб кўринг. Уларнинг иш юкламаси бошқа ташкилотлардан камида икки баробарга кўп, камида!

Аммо, бирор ташкилотда ўзлари ҳал қила олмайдиган, тергови қийин ва ечими йўқ, тергов лағжасида “чалмағ дело” бўлса - худди ахлат қоғозни ўрнага ташлагандек, ички ишлар тергов бўлимларига “тепишади”.

Оператив соҳада

Уюшган жиноятчилик, коррупция, наркомания, мулкий жиноятлар, киберхавфсизлик ва оператив линиянинг бошқа соҳаларидаги энг кўп тезкор-қидирув фаолиятини ИИО оперлари амалга оширади. Улардаги тезкор воситалар бошқа оператив ташкилотлардаги воситалардан кам бўлсада, оператив маконда жуда кўп информацияга эга. Баъзи номдор ташкилотлар хатто битта тезкор-қидирув тадбирини ўзи расмийлаштира олмайди, ички ишлар ходимлари ёрдамида тадбир ўтказиб, улар ёрдамида тезкор тадбир ҳужжатларини расмийлаштиришади.

Аммо, меҳнатни қилган бир четда қолиб, ОАВда ва бошқа ҳисоботларда “очко”ни умуман бошқа ташкилотлар олмоқда. Ўлсин бу “ҳамкорликда” деган гап.

Спец.отрядлар соҳасида

ИИОнинг Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди (МООН) шу вақтга қадар кўплаб операцияларда иштирок этиб, мамлакатдаги сиёсий бошбошдоқликни бартараф этишда беқиёс хизмат кўрсатди, шунингдек халқаро мусобақаларда дунёнинг кўплаб илғор спец.отрядларини енгиб олий ўринларни забт этиб келмоқда. Бундай спец. бўлинмалар бошқа ташкилотларда ҳам бор. Аммо асосий ишни қилаётган МООН билан нисбатан анча кам йиғинларда иштирок этган бошқа отрядлар ходимлари олаётган ойлик маоши ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор.

Жамоат тартибини сақлаш соҳасида

Кўчада фуқаро билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш катта тажриба ва кучли психологияни талаб қилади. Бошқа жамоат тартибини сақловчилар жанжалларни бартараф этиш вақтида ўзига гард юқтирмаслик мақсадида пинагини ҳам бузмай турган бир вақтда, халқ орасига фақат ИИОнинг жамоат тартибини сақловчилари киради. Аммо турли ташкилотлардаги жамоат тартибини сақловчи бўлинмалар билан ИИОдаги худди шундай бўлинмаларнинг куч-воситаларини, моддий таъминотини умуман солиштириб бўлмайди.

Хулоса

Янги Вазир А.Ташпулатовдан тизим ходимлари кўп нарса кутишмоқда. Энг асосийси, тизим ходимлари мавқеини, обрўини, моддий таъминотини, куч-воситасини ва иш ҳажмини бошқа ташкилотлар билан тенглаштириш вазифаси турибди.

Менга энг ёқмаган нарса - ташкилотлар орасидаги табақалаштириш шу даражага келганки, ҲМҚОга ишга кирмоқчи бўлган ёшлар ҳам “фалон ташкилот энг қудратли, фалон ташкилот ундан кейинги ўринда туради, милиция энг охирги ўриндаги мавқейда” деб, ўзларича ИИОга ишга киргиси келмайди. Уларнинг фикрлашидаги бу таассуротлар ўз-ўзидан келиб қолмаган-ку.

Ташкилотлар орасида ўзаро бир-бирини тийиб туриш тизими тўлиқ ишлаши керак, шундагина рақобат бўлади, шундагина Қонун устуворлиги таъминланади! Яқинда муҳтарам Президентимиз томонидан ҳам ташкилотлар орасида ўзаро бир-бирини тийиб туриш механизмларини такомиллаштириш вазифаси илгари сурилди.

Шу тизимнинг нон-тузини еган одам сифатида энг катта армоним, ИИОнинг 2005 йилдан олдинги мавқеи тикланганини кўришдир.

@advocatekulbayev

👉 @Advokat_Esonaliev
03/29/2025, 05:45
t.me/advokat_esonaliev/961
Ватан учун ишламаслар!

Яхшилаб эслаб қолинг: қайси ташкилот раҳбари бўлманг, бир кун келиб нафақага чиқасиз, лавозимдан четлашасиз ёки турли сабабларга кўра ҳокимиятни йўқотишингиз мумкин. Пора олиб қамалишингиз ёки сизга таянган инсонлар кетиб, натижада ўзингиз ҳам ишдан маҳрум бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Ана ўшанда, ҳаятий саволлар устидан чуқур мулоҳаза қилишга мажбур бўласиз:

“Ватан учун нималар қилдим? Фақат юборилган топшириқларни бажардимми ёки қалбдан, сидқидилдан хизмат қилдимми?”

Аммо афсуски, бу саволларга жавоб топиш пайти келганда кеч бўлган бўлади.
Порахўрликка қарши кураш жараёнида кўплаб мансабдорлар ўз лавозимларидан маҳрум бўлишмоқда. Кимлардир қамалмоқда, кимлардир эса ўз обрў-эътиборини йўқотмоқда.

Президентимизнинг коррупцияга қарши қатъий ва адолатли чиқишлари ҳам айнан шу ҳодисаларни олдини олишга қаратилган.

Лавозимдан четлатилган ёки пенсияга чиққан раҳбарларнинг тақдирига назар солинг. Улардан кўпчилиги мансабни йўқотгандан кейин турли йўлларда ўзини топишга ҳаракат қилади: молхона қуришга киришади, тадбиркорликка қўл уради ёки бошқа соҳаларда омад синаб кўради. Бироқ, бу уринишлар кўпинча омадсизликка юз тутади. Нега?

Чунки ҳаётдаги энг катта ҳақиқат шундаки:
Сутники — сутга, сувники — сувга айланади.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳалол меҳнат қилган одамнинг рўзғори тўкис бўлади. Нопок йўллар билан тўпланган бойлик эса бир кун келиб йўқ бўлиб кетади. Ёки яхшиликдан узоқлашган инсоннинг фарзандлари ҳам унинг топганларини исроф қилишади.

Шу пайтда, ўша раҳбар ўзининг аслида ҳеч ким эмаслигини, мансабсиз ва халқ меҳрисиз ўзини йўқотганини англаб етади.
Халқ розилигини олишга ҳаракат қилиш керак. Чунки халқ рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади.
Буюклик мансабда ёки бойликда эмас, балки халққа сидқидилдан хизмат қилишда.

Президентимиз таъкидлаганидек, порага қўл урган, мансабдан фойдаланиб бойлик тўплашга интилаётган раҳбарлар охир-оқибат борини йўқотади. Ҳар бир амалингизда Ватанга фидойилик борми ёки йўқми — мана шуни ўйлаб яшаш лозим.

Халқ дарди

👉 @Advokat_Esonaliev
03/28/2025, 16:40
t.me/advokat_esonaliev/960
Профилактика инспектори хайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги учун протокол қилишга хақлими?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра:

✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Ушбу кодексининг 248-моддасида профилактика инспекторининг қандай хуқуқбузарликларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллашга ва қандайларини протокол қилишга ваколатли эканлиги белгилаб қўйилган. Лекин 135-моддада назарда тутилган хуқуқбузарлик учун жазо қўллаш ҳам баённома расмийлаштириш ҳам профилактика инспекторининг ваколат доирасига кирмайди.

Лекин шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги 2896-сон қарори иловасига кўра:
❗️Профилактика инспектори фуқаролар ва мансабдор шахслардан қонунчиликка риоя этиш ва ғайриқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилишга хақли.Лекин бу дегани хайдовчига 135-модда бўйича жарима қўллаш ёки протокол қилишга ваколатли дегани эмас.

@advokatqosim
ov

👉 @Advokat_Esonaliev
03/28/2025, 13:09
t.me/advokat_esonaliev/959
Кутишдан тўхтанг.

Мен кўп инсонлар билан бирга ишлайман, улар орасида турли касб эгалари бор, мен кўпроқ муваффақиятли инсонларни кузатганимда уларни қандайдир умумий жиҳатларидан яққол кўзга ташланадиган жиҳати шуки: улар ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайди.

Яъни кимнингдир у учун нимадир қилишини кутмайди, давлатдан нимадир келишини, давлатнинг уларга нимадир қилиб беришини, ишхонанинг уларга нимадир қилиб бериши, бошлиқнинг унга қандайдир ёрдам беришини, қулай вақт келишини, имконият пайдо бўлишини, хуллас умуман ҳеч кимдан ҳеч қачон ҳеч нарса кутмайди…

Ҳа, айнан шунақа инсонлар учун муваффақият эшиклари очилади деб ўйлайман, чунки бу инсонлар муваффақият эшигини қидириб вақт сарфлашмайди, улар эшикни ўзлари ясаб қўя қолишади.

Кутишдан тўхтаб ўзингиз яратувчанликни бошлаган кунингиздан бошлаб ҳаётингиз ўзгаришни бошлайди.

@bektoshkhatamov

👉 @Advokat_Esonaliev
03/28/2025, 05:51
t.me/advokat_esonaliev/958
Савол: Газ ва электр нархи 1 апрелдан  қимматласа, мен уйимнинг коммунал тўловларини олдиндан бир йиллигини тўлаб қўйсам, келгуси 1 йилда мен билан эски нархда ҳисоб-китоб қилинадими?

Жавоб: ВМ нинг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 101-бандига кўра кўра Тариф ўзгарган тақдирда, электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг тарифи ўзгарган кундан бошлаб:
маиший истеъмолчилар — икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 110-бандига кўра тарифлар ўзгарган ҳолларда, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан (ушбу давр мобайнида аванс тўловига тенг миқдордаги газ ҳажмидан ортиқ истеъмол қилмаган ҳолларда) озод қилинади.

Демак маиший истеъмолчилар, яъни яшаш хонадонлари учун табиий газ ва электр тўловларини нархлар ошишидан аввал келгуси давр учун тўлаб қўйган тақдирингизда, фақат дастлабки 2 ой учун эски нархда ҳисоб-китоб қилинади. 

Каналга уланиш 👇
� @advokat_Esonaliev 👈
03/28/2025, 05:32
t.me/advokat_esonaliev/957
ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз борлиги учун автомобилингизни жарима майдончасига қўйиши мумкинми?

📌 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра:

✅ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

❗️Демак , автомобилингизги жаримаси борлиги учун жарима майдончасига қўйиш учун:
👉 Қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган бўлиши;
👉 Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда жойлаштирилган маълумот бўлиши шарт экан!

Advokat Qosimov

Каналга уланиш �
👉 @Advokat_Eson
aliev
03/26/2025, 15:16
t.me/advokat_esonaliev/956
1.0 k
Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид.

Бенжамин Франклин

👉 @Advokat_Esonaliev
03/24/2025, 21:14
t.me/advokat_esonaliev/955
Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин,
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.

Абдулла Орипов

👉 @Advokat_Esonaliev
03/24/2025, 14:03
t.me/advokat_esonaliev/954
“Биз жасорат сўрар эдик. Лекин... жасоратимизнинг қолган-қутганини ҳам олмоқ муддаосида эдилар. Биз сўз эркинлиги сўрар эдик.

Лекин тилимизни таг-тугидан кесмоқчи эдилар. Жасорат битган эди, тил кесилган эди. Юрагимиздаги бир оз умидни истисно қилганда, бошқа нарсалар юлиниб-юлқинган эди”.

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

👉 @Advokat_Esonaliev
03/24/2025, 07:53
t.me/advokat_esonaliev/953
Риск.

Пенсия ёши – 65 ёш.

Ўртача умр кўриш давомийлиги – 78 ёш.

13 йил эркин яшаш учун 47 йил ишлаш.

Хулоса:

Тадбиркорлик риски ортиқча баҳоланган.

Энг катта риск – 60 ёшга келганда, умрингнинг қолган қисмини пенсияда ўтказиш кераклигини англаб етиш.

Қайси бири каттароқ рисклигини англаш ўзингизга боғлиқ.

@bektoshkhatamov

👉 @Advokat_Esonaliev
03/23/2025, 20:01
t.me/advokat_esonaliev/952
Бошқарув санъати шундан иборатки, одамларни ўз мансабида қаришига йўл қўймаслик керак.

Наполеон Бонапарт

👉 @Advokat_Esonaliev
03/23/2025, 06:46
t.me/advokat_esonaliev/951
Наврўз байрам тадбирининг менга ёқмаган бир жиҳати бўлди.

3 ҳокимиятли Давлатимизнинг энг Олий Раҳбари олдида: Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ҳар иккала Палаталари раислари бор, Ижро ҳокимияти раҳбари бор, аммо суд ҳокимиятининг раҳбари (Бахтиёр Джахангирович) қани?

Нимага уни ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимини ўтқазиб қўйишган, буни нима деб тушунайлик? Шаҳар ҳокими суд ҳокимиятидан устун деганими ёки Президентга суддан кўра шаҳар ҳокими “яқинроқ” деганими?

Байрам ташкилотчилари ҳуқуқнинг “ҳ” сини билишмаса ҳам, Конституцияни билишса керак, қайси лавозим юқорироқлигини ўзларидан билиб субординацияни сақлашса бўларди-ку!

Бу элементни шахсан мен, “мустақил” суд тизимимизга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилдим!

@advocatekulbayev

👉 @Advokat_Esonaliev
03/22/2025, 07:25
t.me/advokat_esonaliev/950
СССР давридаги “любимчик” раҳбарлар ва уларнинг таъсири

Ҳар қандай даврда раҳбарлар ёнида алоҳида эътиборга сазовор шахслар — “любимчиклар” бўлиб келган. СССР даврида ҳам бундай шахслар раҳбарларнинг ишончини қозониш учун турли йўлларни қўллаганлар. Баъзилар мутеълик ва хушомад орқали, баъзилар эса ўзига ишонган дўстларини ва ҳамкасбларини сотиш йўли билан раҳбарлар ишончига кирган.

Кимдир ўз вақтида Брежнев, Андропов ёки Горбачёвнинг “ишончли” одамларидан бири бўлишни ғурур билан эълон қилган, мукофотларга эришган. Аслида эса бу шахслар жамоатчилик манфаатлари учун эмас, ўз манфаатлари йўлида хизмат қилганлар. Улар ҳақиқий мутахассислар бажарган ишларга эгалик қилиб, барча ютуқларни ўзларига боғлашга уринишган.

Бундай шахслар фақат СССР даврида эмас, балки бугунги кунда ҳам мавжуд ва келажакда ҳам бўлади. Улар раҳбарларга мақбул кўриниш учун ҳар қандай воситадан фойдаланишдан тоймайди. Медаллар ва мукофотларга шунчалик ҳавас қиладиларки, гўё улар ҳаммасига сазовордек кўринишга ҳаракат қиладилар. Аммо ҳақиқий ҳурмат медаллар билан эмас, фидойилик ва ҳақиқий меҳнат билан топилади.

Медалга берилиб кетган жамият ривожланмайди, аксинча, таназзулга юз тутади. Бунга тарихдаги кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Масалан, Шимолий Корея — у ерда ҳарбийлар ва амалдорлар кўкраклари орден ва медалларга тўла, аммо халқ қашшоқлик ва очлик ичида яшамоқда.

Шундай экан, жамиятда ҳурмат медаллар ёки раҳбарларнинг ишончи билан эмас, ҳақиқий билим, меҳнат ва садоқат билан топилиши лозим. Чунки “любимчиклар” ҳар доим ўз манфаатлари йўлида ишлашдан чарчамайдилар ва натижада ҳақиқий мутахассислар соя остида қолиб кетаверадилар.

Халқ дарди

👉 @Advokat_Esonaliev
03/21/2025, 23:11
t.me/advokat_esonaliev/949
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
❗️ Жарима баллари фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида ҳисобланади.

🔹 Баллар “E-jarimaball” модули орқали автоматлаштирилган тартибда юритилади.
🔹 12 ой қоидабузарлик қилмаган ҳайдовчиларнинг биринчи жарима бали ҳисобланмайди.
🔹 6 ой давомида янги қоидабузарлик қилмаса, 2 балл камайтирилади.
🔹 Баллар 2 тадан кам бўлса, тўлиқ ўчирилади ва ҳисоблаш қайта бошланади.

@yuristlar_masla
hati

👉 @Advokat_Eson
aliev
03/21/2025, 22:45
t.me/advokat_esonaliev/948
#Долзарб  #Тарқатинг

❗ Меъёридан бироз кўпроқ қорайиб кетган ойналар бўйича сизга нисбатан жарима расмийлаштирилдими, судга ушбу жарима бўйича ариза беришингиз мумкин.

‼️ Амалдаги МЖТК 126-моддаси биринчи қисмида меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

✔️ Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини "ИЛИШ" эса камида адолатсизликдир.

❌ Бундай ҳолатларда инспектор плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин аммо жаримага торишга ҳаққи йўқ. (Қонуний асоси йўқ)

@yuristlar_maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
03/21/2025, 22:43
t.me/advokat_esonaliev/947
Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг. Овқат танага куч бергани каби орзулар қалбингизни тўйинтиради.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/21/2025, 10:32
t.me/advokat_esonaliev/946
Жарималарни асоссиз оширишдан мақсад нима ёки депутат ва сенаторларимиз йўлларимизда ҳаракатланмай қўйганми?

Кўпчилик ҳайдовчиларга маълумки, йўл чизиғи талабларига риоя этмаганлик учун яъни чизиқни босганлик учун МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисми санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида яъни 187.500 сўм жарима жазоси қўлланилар эди.

Ушбу жазо чораси содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиб эди. Чунки ҳайдовчини билиб ёки билмасдан йўл чизиғи талабларига риоя этмаслиги бирор бир жиддий оқибатларга, хусусан йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига олиб келмайди.

Бироқ, қонун чиқарувчи депутат ва сенаторларимиз йўлларда автомобиль бошқармай қўйган шекилли. Нега дейсизми? Улар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунини ими-жимида қабул қилишиб, ушбу модда санкциясини ҳеч бир асосларсиз базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараварига яъни 375.000 сўмга ошириб қўйишибди.

Тўғриси, бу ўзгартиришдан бирор бир мантиқ кўрмадим. Қандай қилиб йўл чизиғи талабларига риоя этмаслик билан тезликни меёридан ошириб бошқарганлик учун бир хил санкция қўллаш мумкин. Бу мантиқсизлик эмасми?

Аҳоли учун муҳим бўлган бу ўзгартиришдан жамоатчилик хабардор ҳам қилинмади. Бу модда бўйича жарима миқдорини оширилишидан кўзланган мақсад нима? Бундан ҳам ҳеч кимнинг хабари йўқ.

Шундоқ ҳам Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори аҳоли даромидаги мутлақо номутаносиб равишда қўлланилади ва кўпчиликнинг бундан кескин норозилига сабаб бўлмоқда.

Шу каби бошқалар ҳаётига ҳавф туғдирмайдиган йўл ҳаракати қоидалари учун жарималарни оширишдан аввал кабинетингиздан чиқиб йўлларда ҳаракатланиб, аҳоли фикрини ўрганганингизда бу каби ҳеч бир қолипга сиғмайдиган Қонунларни қабул қилмаган бўлардингиз!

Бу каби жарималарни оширишдан мақсад нима ҳурматли депутат ва сенаторлар!

�@Advokat_Esonaliev
03/20/2025, 10:30
t.me/advokat_esonaliev/945
Собиқ вазир ва "қудратли офис" менежери аппеляция судида

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов ва Ҳарбий судда Президент хавфсизлик хизматининг собиқ катта зобити Шуҳрат Расулов устидан аппеляция маҳкамалари бошланди.

Собиқ вазир йирик коррупцион схемаларда айбланган, Шуҳрат Расулов эса Комил Алламжоновга суиқасд гуруҳи судланувчиларидан бири. Икки ишни умумлаштирувчи жиҳат - маҳкамаларнинг ёпиқлиги ва тафсилотлардан жамоатчиликдан бехабарлиги.

Солиқ тўловчилар ўз қаҳрамонларининг қилмишларини билса, адолатдан бўларди...

Абдураҳмон Ташанов

👉 @Advokat_Esonaliev
03/18/2025, 20:16
t.me/advokat_esonaliev/944
Миллий гвардияга берилган дастаклар ўзини оқламадими?

ИИВнинг Миллий гвардиядан "ўз тузилмалари"ни қайтариб олаётгани катта эҳтимол билан кейинги йилларда куч тизимларида олиб борилган структуравий ўзгаришлар, масалан, Миллий гвардияга берилган дастаклар ўзини оқламаганини кўрсатиши мумкин.

Очиғиям, бошқаларга улгу ўлароқ пайдо қилинган бу тизим кўпчиликда моҳиятан яна бир куч бирлиги - ИИВнинг иккинчи нусхасидай таассурот уйғотган бўлса, ажабмас.

Лекин бир нарсани тан олиш керакки, жамиятда тинчликни сақлаш энг муҳим масала. Аммо бу масалада популизмга берилиш, пухта ўйланмаган экспрементлар ўтказиш хосиятли иш эмас.

Чунки бундай лойиҳалар ортида бюджетнинг миллиардлаб маблағи, қолаверса, инсонлар тақдири туради.

@platformauzb

👉 @Advokat_Esonaliev
03/18/2025, 20:16
t.me/advokat_esonaliev/943
Аудио файлларнинг мавжудлиги фактининг ўзи шахсни айблаш учун етарли далил ҳисобланадими

Аудио ва видео файллар иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун ўта муҳим ашёвий далиллар туркумидан ҳисобланади. Жуда кўпгина жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида бундай турдаги далилларни асосан тарафлар, баъзи ҳолларда эса, ҳатто гувоҳлар ҳам тақдим этишлари мумкин. Уларни олиш ва ишга қўшиш бўйича белгиланган процессуал тартибга риоя этилиши уларни мақбул далил деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади.

Бироқ, ишда тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида олинган аудио ёзувлар мавжуд бўлса-ю, унда аниқланганларни тасдиқлашнинг иштирокчиларни сўроқ қилиш орқали амалга оширишни имкони бўлмаса, далил мақбул бўладими?

Мисол учун дейлик, фуқаро А суҳбат чоғида фуқаро Б га кимгадир пора сифатида 1000 доллар берганлигини айтмоқда, бироқ, тергов жараёнида А ҳам, Б ҳам бу суҳбатни инкор этишмоқда, аслида бўлмаган воқеа ҳақида гаплашгандик дейишмоқда. Фақатгина шу аудио файллар билан А ни пора бериш жинояти бўйича айблаш қанчалик қонуний бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 август кунидаги "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 24-сон қарорининг 3-банд 6-кичик бандида "жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан" олинган далил, мақбул эмас деб топилиши қайд этилган.

Яъни, шахснинг кўрсатмаси бошқа далиллар мажмуи билан тасдиқланиши керак. Пленум қарорига кўра, кўрсатма ва далиллар мажмуи бир-бирини тўлдириб келади. Шундан келиб чиқсак, далиллар мажмуи бор бўлса-ю, уларни тасдиқловчи кўрсатма бўлмаса, демак мана шундай ҳолатда ҳам далиллар мажмуининг ўзи, яъни ишдаги далил дея қаралаётган аудио файллар шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланмаса, бу далил ҳам мақбул деб эътироф этилиши мумкин эмас.

Пленум қарори юқоридаги қоида билан кўрсатмалар далиллар мажмуи билан тасдиқланиши кераклигини талаб қилаётган экан, бундан далиллар мажмуи ҳам кўрсатмалар билан тасдиқланиши керак, деган қоида келиб чиқади.

Яъни, мавжуд аудио ёзувларда келтирилган важлар у ерда шахс нимани даъво қилаётган бўлса, терговдаги кўрсатмаси билан ҳам шуни тасдиқлаши керак.

Шахсларнинг кўрсатувлари ЖПК бўйича ўта муҳим далил ҳисобланади. Мазкур Пленум қарори кўрсатувларнинг муҳимлигига яна бошқа бандда ҳам урғу бериб ўтган. Ушбу Пленум қарорининг 9-банди д-кичик бандида "гумон қилинувчи, айбланувчининг суриштирув ва дастлабки тергов даврида гувоҳ сифатида сўроқ қилинганда берган кўрсатувлари суд мажлисида бошқа далиллар билан тасдиқланмаган бўлса", ушбу ҳолатда ЖПК талаблари бузилган деб топилиб, унда олинган далил мақбул эмас деб эътироф этилади.

Бу ерда ҳам кўрсатма бошқа далил билан тасдиқланиши кераклигига урғу берилган. Энди тасаввур қилинг, далил бор-у, кўрсатманинг ўзи йўқ. Бу ҳолда олинган далил ҳам номақбул далил, деб эътироф этилиши лозим.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси кундан кунга мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда терговчи ва суриштирувчилар юқоридагиларга бир сидра кўз югуртириб қўйиши зиён қилмайди, деб ҳисоблаймиз!

@kadamugli_sarvar

👉 @Advokat_Esonaliev
03/18/2025, 09:47
t.me/advokat_esonaliev/942
Агар кимдир юқори лавозимларни эгаллаб, чиройли уйларда яшаса, маълумот ва банк ҳисобига эга бўлса, демак, бу одам шунга муносиб одам деб ўйлаган пайтларим қанчалик аҳмоқ бўлган эканман.

Жек Лондон

👉 @Advokat_Esonaliev
03/18/2025, 03:26
t.me/advokat_esonaliev/941
Узрлар бугунни осон қилади, лекин эртанги кунни қийинлаштиради.

Интизом бугунни қийинлаштиради,
лекин эртанги кунни осонлаштиради.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/16/2025, 10:43
t.me/advokat_esonaliev/940
Қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/15/2025, 15:06
t.me/advokat_esonaliev/939
7. Тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини радарлар орқали қайд этишда қандай талаблар мавжуд?
Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини аниқлашда радарлар бир эмас икки турдаги фотони қайд этиши талаб этилади. Қолаверса, улар икки хил вақтда олиниши керак.

Масалан, ҳайдовчи тўхташ тақиқланган жойда автомобилни тўхтатиб, қоидабузарлик содир этди. Бунда радар қуйидаги икки хил турдаги фотосуратни икки хил вақт оралиғида қайд этиши зарур:
қоидабузарлик содир этилган ҳолат ва унинг вақти акс эттирилади;
1 дақиқадан сўнг ўша ҳолат қайта суратга олиниб, унда худди шу автомобилнинг рақами катталаштирилган ҳолда бўлади.

Шунга ўхшаб тўхтаб туриш қоидаси бузилганда ҳам радарлар орқали жарима чиқарилишида икки хил фото икки хил вақт оралиғида олинмоғи лозим. Яъни тўхтаб туриш қоидасини бузган вақтдаги автомобиль сурати ҳамда орадан 10 дақиқа ўтгач яна битта шу ҳолат акс этган фото.
Юқоридаги расмлар илова қилмай чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳақиқий ҳисобланмайди.

8. Тадбиркорлар қандай қилиб радарларни ўрнатиши мумкин?
Тадбиркорлар томонидан радар ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар «e-auksion» платформасида танловга қўйилади. Онлайн аукционда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъекти радарни ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундан сўнг тадбиркор низомда белгилаган идоралар билан келишиши, ҳужжатлалаштириш ишларини амалга оширади.

Тадбиркорлик субъекти радарни ўрнатгач дастлабки икки йилда радар қайд этган жарималарнинг 50% ини олишга ҳақли. Икки йилдан кейин эса жарималарнинг 25% қисмига эгалик қилиши мумкин. Қолаверса, радар унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги туфайли уни бошқа одамга сотиши ҳам мумкин бўлади.

9. Радарлар орқали чиқарилган жаримани бекор қилиш учун қаерга мурожаат қилса бўлади?
Радарлар орқали чиқарилган жаримани қонунга хилоф деб ҳисобласангиз ҳудудингиздаги жиноят судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

10. Жаримани бекор қилиш юзасидан судга ариза берилганда қанча давлат божи тўланади?
МЖтКнинг 315-моддасига асосан ушбу ҳолатда жарима қўллаш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилсангиз, давлат божи тўламайсиз.

МУҲИМ!: МЖтКнинг 3321-моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида у жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса шахс мазкур чегирмадан маҳрум бўлади.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/15/2025, 09:14
t.me/advokat_esonaliev/938
Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Бугунги кунимизни автомобилларсиз тасаввур қила олмаймиз. Уни бошқариш чоғида билиб-билмай йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, радарларга тушиб қолиш ҳам учраб туради. Бунинг оқибатида эса почтачи уйимизга жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарров етказади. Аттанг, муаммо устига яна бир муаммо. Тўхтангчи, ўзи бу жарима қонуниймикан?!

1. Қандай радар турлари мавжуд?
Радарларни шартли равишда муайян гуруҳларга бўлиб оламиз. Сабаби ҳамма радарлар ҳам бир хил тартибда қоидабузарликни қайд этмайди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.
Мобил комплекс – Одатда «Nexia III» ёки «Cobalt»ларга ўрнатилади. Мультирадарлар мобил комплекс ҳисобланади.
Кўчма фоторадар – Халқ тилида «учоёқ радар» дейилади.

2. Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдовчига маълум қилиниши керакми?
Худди шундай. Низомнинг 31-бандида шундай дейилган: «Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим». Яъни «учоёқ» ёки мультирадарлар орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди

Бундай вазиятда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этгани ҳақида ўша жойнинг ўзида маълумот бериб, унинг иштирокида баённома расмийлаштиради. Масалан, 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда ҳайдовчи 90 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани бузди. Қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди. Энди ЙПХ ходими ушбу ҳайдовчига қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлиги ҳақида маълум қилиши шарт. Бу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган жарима ноқонуний ҳисобланади.

3. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали жарима расмийлаштирилишида ҳам ҳайдовчига қоидабузарлик дарҳол маълум қилиниши керакми?
Йўқ. «Учоёқ» ва мультирадарлар воситасида маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирдагина ҳайдовчи ўша жойнинг ўзида бу ҳақда хабардор қилинади. Ушбу тартиб махсус автоматлаштирилган техника воситалари билан қоидабузарлик қайд этилишига нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда ҳайдовчининг иштирокисиз жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади. Баённома ҳам расмийлаштирилмайди.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга 3 кун ичида почта орқали етказилади.

4. «Nexia III» га ўрнатиладиган мультирадарлар ҳаракатланган ҳолда ҳуқуқбузарликни қайд этиб ўтиши мумкинми?
Мумкин. Низом талабига кўра, мультирадарлардан фойдаланиш ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокация доирасида амалга оширилади. Яъни белгиланган ҳудуд ичида мультирадарлар орқали жарима чиқарса бўлаверади. Демак, кўрсатилган дислокация доирасида қоидабузарликларни мультирадар орқали ҳаракатланиб туриб ҳам аниқлаш мумкин.

5. Радарлар симёғочга ўрнатилиши қонунийми?
Техник талабларга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда, ўнг ёки чап йўналишга «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устунга ўрнатилади. Симёғоч, дарахт ва бошқа нарсаларга ўрнатиш мумкин эмас.
Шунингдек, радар шу металл устунга ердан камида 6 метр баландликда ўрнатилиши зарур.

6. Тадбиркорлар томонидан ўрнатиладиган радарлар қанчагача бўлган тезликни аниқлай олади?
Қонунчиликда келтирилган техник талабга мувофиқ, бундай радарлар 5 — 250 км/ҳ тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва давлат рақами белгисини аниқлаши мумкин. Бу дегани 250 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланганда радарлар автомобиль тезлигини қайд этиш имкониятига эга бўлмайди. Тўғри, бундай тезликда ҳаракатланишда қоидабузарлик эмас ўлим қайд этилиши эҳтимоли юқори).
03/15/2025, 09:14
t.me/advokat_esonaliev/937
- КЕЙИН деган тилинг катта эҳтимол билан “кошки” дейди.

- КЕЙИН инсонлар катта бўлади.

- КЕЙИН ҳеч нима қилмаганинг учун афсусланасан.

- КЕЙИН имкониятлар қўлдан чиқади.

- КЕЙИН тонглар тунгга айланади.

- КЕЙИН қизиқишинг ва шижоатингни йўқотасан.

ҲЕЧ БИР ИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРМА, чунки,

- КЕЙИН ҳаётинг шунчаки ўтиб кетади ва қўлингдаги имкониятлардан фойдаланмаганинг учун афсусланасан.

- КЕЙИН гаплар айтилмасдан бўғзингда қолади.

- КЕЙИН “кошки”лар билан афсусланмаслик учун “ҳозир” қил.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/15/2025, 08:32
t.me/advokat_esonaliev/936
Пул ва вақтнинг ўртасидаги энг катта фарқ шундаки, биз ҳар доим пулимиз қанча эканини биламиз.

Лекин ҳеч қачон қанча вақтимиз борлигини билмаймиз. Шунинг учун ҳаётингизнинг ҳар бир лаҳзасини қадрланг.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/15/2025, 08:25
t.me/advokat_esonaliev/935
Зулматни босиб ўтмай,
Тонгга етиб бўлмайди!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/14/2025, 17:10
t.me/advokat_esonaliev/934
❌ Банк ходими кредитдан қарзи бор фуқароларга:
1 кунда - 1 марта
1 ҳафтада - 2 марта
1 ойда - 8 мартадан ортиқ телефон қилиб безовта қилиши мумкин эмас.

Шунингдек, банк ходими кредитдан қарзи бор фуқароларга кечки соат 22:00 дан эрталабги соат 08.00 гача телефон қилиши ёки телеграмдан хабар юбориши мумкин эмас.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 24 июндаги 19/3-сонли қарорига илова №1040

Кредитдан қарзи бор танишларга юбориб қўямиз.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/13/2025, 16:42
t.me/advokat_esonaliev/932
Далиллар мақбуллиги деган қоида борлигига ҳам бир қараб қўйинглар ҳурматли судьялар!

Қонунчиликда далиллар мақбуллигига оид қоидалардан ҳар қандай чекиниш қонун бузилиши ҳисобланиши ва ўша далилдан шахсни айблаш учун фойдаланиш тақиқланиши кўрсатилган. Бироқ, амалиётда афсуски бунга кўп ҳам эътибор қаратилгани йўқ.

Бу ҳолат айниқса кўчада кетаётган фуқарони ИИО ходимлари тўхтатиб, ёнидан гиёҳвандлик воситалари аниқланган вазиятда яққол кўзга ташланмоқда. Шундай ҳолатларда ИИО ходимлари бирор бир холисларсиз фуқарони ёнини шахсий тинтувдан ўтказишиб, ёнидан тақиқланган гиёҳвандик воситаларини аниқлашиб, ушбу гиёҳвандлик моддани ўзлари билан ҳеч бир ҳужжатларсиз олишиб, баённомани ИИБ биносида тузишмоқда.

Энг қизиғи, бундай ҳолатларда ИИО ходимлари судда фуқародан гиёҳвандлик воситасини холисларсиз олинганини, сўнгра ИИБ биносига борилиб, ўша ерда нарсани олиш тўғрисидаги баённома расмийлаштирилганини тан олиб кўрсатув беришмоқда.

Баъзи ҳолатларда судда айбланувчилар кўчада кетаётган вақтда уларни ИИО ходимлари тўхтатган вақтда у ерда холислар умуман бўлмаганини, баённома расмийлаштириш жараёнида ҳам холислар иштирок этишмаганини айтиб, кўрсатув беришмоқда. Судлар бу каби кўрсатувларни шунчаки эшитмаганга олишмоқда.

Биз гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига мутлақо қаршимиз. Ушбу иллатга қарши кенг миқёсда курашилаётганини ҳам олқишлаймиз. Лекин бу кураш қонунчиликда белгиланган қоидалардан четга чиқмаган ҳолатда, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузмаган ҳолда амалга оширилиши керак.

Судлар далиллар мақбуллигига оид қоидаларнинг ҳар қандай шаклда бузилишига нисбатан кескин реакция билдиришлари, керак бўлса номақбул далилга асосан айбланган шахсларга нисбатан оқлов ҳукмини чиқаришлари керак.

Афсуски бу борадаги қабул қилинган, судлар сўзсиз риоя этишлари шарт бўлган қонун ва қонун ости ҳужжатлари ижро этилмасдан, қоғозларда қолиб кетмоқда ва бу қоидаларни қўллашга судларимизда ирода етишмаяпти. Натижада бу каби қўпол қонун бузилишлари узлуксиз равишда давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 5 март кунги йиғилишда судлар мустақиллигини ошириш зарурлиги юзасидан қилган маърузасидан кейин бу борада судларимизда ижобий ўзгаришлар бўлишини кутиб қоламиз.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/13/2025, 15:12
t.me/advokat_esonaliev/931
Ҳурматли ходимлар иш юзасидан ҳеч кимдан ҳеч қандай моддий қимматликларни олманг. Агар олган бўлсангиз асло қайтарманг!

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жамиятнинг энг хавфли тоифаси билан кўп рўпара келади. Бу тоифанинг асосий қисмини жиноятчилар ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахслар ташкил қилади.

Яна бир тоифа борки, бу тоифа кўринишидан ходимларга ҳеч қандай хавф туғдирмайдигандек кўринади. Аслида ундай эмас. Булар аризачилар ёки жабрланувчилардир. Бу шахслар бир кунда ҳаётингизни остин-устун қилиб юбориши мумкин.

Ҳатто сиз уларнинг ишини сидқидилдан, қонуний ҳал қилиб берган бўлсангиз ҳам. Масалан бир шахснинг аризаси юзасидан унга етказилган моддий зарарни ундириб бердингиз ва у сизга "от души" деб пул ёки шунга ўхшаш моддий қимматликдаги нарсани ташлаб кетди.

Сиз эса бу шахсга ишониб, у берган пул маблағини қабул қилиб олдингиз. Гўёки ҳаммаси жойида. У шахснинг иши битди ва сизни "рози" қилиб кетди. Кўринишидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслидачи? Аслида эса бунинг номи пора олиш дейилади.

Сизга пул ташлаб чиқиб кетган шахс сиз билан бўлиб ўтган суҳбатни телефонига ёзиб олиб, тегишли назорат қилувчи органларга гўёки сиз ундан пора талаб қилиб, у сизга бериб кетган пулларни ундан талаб қилиб олганингиз ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

Шундан сўнг, сизни тегишли ходимлар чақириб, сизга ҳеч нарса бўлмаслигини айтиб, сиздан ташлаб кетилган пулларни тақдим қилишингизни сўрашади. Аслида эса улар сиздан пора предмети бўлган пулларни қайтаришингизни сўраётган бўлишади. Пулларни қайтардингизми, тамом... Уёғини ходимлар яхши билишади.

Шу боис ҳурматли ходимлар! Ҳеч кимга ишонманг. Ҳеч кимдан ҳеч нарсани таъма қилманг. Сизга "совға" сифатида ёки "от души" деб ташлаб кетилган пул маблағларини олманг. Агарда олган бўлсангиз асло қайтарманг. Бу сизга қўйилган тузоқ бўлиши мумкин.

Сизларни жиноий жавобгарликка тортиш учун биргина аризачининг кўрсатуви ва телефонидаги аудио ёзув етарли бўлмаслиги мумкин. Лекин ишда ашёвий далил бор бўлса, сизни айблаш учун асос етарли деб ҳисобланиши мумкинлигини ёдингизда тутинг!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/12/2025, 22:35
t.me/advokat_esonaliev/930
Унутганмиз мақсадларни ҳам
Осмон нима ер нима тенгдир,
Юракларга бегонадир ғам
Беғамликнинг дунёси кенгдир.

Бормаймиз он сана фарқига,
Узилганмиз ой-у, йиллардан,
Қарамаймиз сира орқага
Кетмоқдамиз изсиз йўллардан!

Хайрулла Ҳамидов

👉 @Advokat_Esonaliev
03/12/2025, 21:43
t.me/advokat_esonaliev/929
Яна ўша эски мавзу: Ўзингизни ўзингиз учун асранг ҳурматли ходимлар!

Кеча, 11 март куни "Адолат Шамчироғи" адвокатлик фирмаси адвокати Низомиддинов Элбек Холмурадович тўсатдан вафот этди. У кишини таниганлар яхши билади. Соғлом, энергияга тўла, эндигина 44 га кирган, самимий инсон эди.

Бизга вафот этиш сабаби сифатида тўсатдан юраги тўхтаб қолганини айтишди. Ҳамкасбимиз 20 дан зиёд ИИОда маъсул лавозимларда ишлаб, нафақага чиқиб, адвокатлик қилаётган эди.

Мен бу инсонни яқиндан таниганим учун унинг ўлимига адвокатлик фаолияти эмас, балки ички ишлар тизимида ишлаган пайтда пайдо бўлган касб касалликлари ҳисобланадиган руҳий зўриқишлар, стресслар, босимлар бир бўлиб, уни бу ҳаётдан эрта олиб кетди деб ўйлайман.

Бу ҳолат биз адвокатлар учун, хусусан марҳумни яқиндан таниган адвокатлар учун кутилмаган ва оғир йўқотиш бўлди. Куни кеча бирга судларда қатнашиб юрган, ҳазил-мутойиба қилган ҳамкасбни бир кунда йўқотиш  оғир бўлар экан.

Фурсатдан фойдаланиб, ҲМҚО тизимида, айниқса суд-тергов ва прокуратура тизимида хизмат қилаётган ходимларга икки оғиз айтар сўзимиз бор;

Ўзингизни ўзингиз учун асранг ҳурматли ходимлар! Сизга ҳаёт яшаш учун икки маротаба берилмайди. Бир маротаба берилади. Энг аввало соғлиғингиз ҳақида қайғуринг. Ўзингизга ва оилангизга вақт ажратинг. Иш деб кўп ҳам ўйланманг, стрессга тушманг. Сиз ўтирган мансаб аслида сиз ўйлагандек катта аҳамиятга эга эмас.

Сизга бирор кор-ҳол бўлса, оғир касал бўлиб қолсангиз ёки вафот этсангиз, бошлиқларингиз нари борса бир ойда ўрнингизга бошқа ходимни ишга олишади. Сизни эса 3-4 кунда шунчаки унутиб юборишади. Эслашса ҳам йилда бир ёки икки маротаба унда ҳам байрамларда эслагандек бўлишади.

Бу гапларни менга алоқаси йўқ, ҳали узоқ вақт ишлайман ёки яшайман деб ўйламанг. Сиз каби ўйлаган бир собиқ ходим бугун орамизда йўқ. Бир гап ёдингизда турсин, "Ватан сизни унутмайди, эсламайди ҳам"!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/12/2025, 13:04
t.me/advokat_esonaliev/928
“Давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун тарқатма қўлланма тайёрланмоқда”. Судьялар олий Кенгаши раиси суд ишларига аралашув бўйича

Кенгаш раиси Ҳолмўмин Ëдгоров:

"Суд ҳокимияти мустақиллиги ҳақида гап кетганда суд ишларига аралашиш учун тегишли жавобгарлик мавжудлигини кенг тарғиб қилиш ҳам талаб этилади. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Судьялар олий кенгаши томонидан 2023 йилда 2 та, 2024 йилда 3 та ҳолатда суд ишларига аралашганлик ҳолатлари аниқланган ва натижада қонунийлик таъминланган.

Яна бир масала: судга ишларига аралашувларнинг олдини олиш учун давлат органлари ва уларнинг раҳбарларига суд билан мулоқот масаласида тушунтиришлар беришга ҳам эҳтиёж бор. Негаки, агарда суд қароридан ҳокимлик ёки назорат органи раҳбари норози бўлгани ҳолда тегишли тартибда юқори инстанция судига шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги, лекин бирон ҳолатда ишни кўрган судьяга ўз норозилигини билдириши, уни танқид қилиши мумкин эмас.

Ишни кўраётган судьяга илтимос ёхуд босим қилиш, ундан маълум мазмундаги қарор қабул қилишни талаб қилиши қонунга зидлигини тушунтириш, жавобгарлик мавжудлигини билан огоҳлантириш ҳам ўз самарасини беради.

Бу борада Судьялар Олий Кенгаши томонидан муқаддам “Судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги, суд ишига аралашганлик учун жавобгарлик асослари” номли китоб-қўлланма тайёрланиб тарқатилган бўлса, айни пайтда давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун айни шу мавзуда эслатма тарқатма материаллар тайёрланмоқда".

👉 @Advokat_Esonaliev
03/12/2025, 09:32
t.me/advokat_esonaliev/927
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов барча судьялар ва суд ходимларига мурожаат билан чиқди.

“Судья дахлсизлик ҳуқуқини имтиёз деб эмас, балки ўзининг жамият олдидаги улкан масъулияти деб тушуниши керак.

Афсуски, орамизда нафсини жиловлолмай коррупцияга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун айбдор шахсларга ҳукм чиқарадиган судьянинг ўзи шундай жиноятларга қўл уруши барчамизни чуқур хавотирга солиши керак.

Биз бундай ҳолатларни мутлақо қабул қилмаймиз ва қоралаймиз.

Аксинча, бир жамоа бўлиб, ушбу иллатга қарши аёвсиз курашиб, биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни ҳалоллик билан амалга оширишга қодирмиз деб, ҳисоблайман.

Зеро, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир” демоқда Олий суд раиси.

@yuristkadr

👉 @Advokat_Esonaliev
03/11/2025, 19:55
t.me/advokat_esonaliev/926
«ОАВ бу «кўзгу», танқидлардан тўғри хулоса чиқариш керак» – Олий суд раиси

Бугун, 11 март куни Олий судда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов коррупцияга қарши курашиш бўйича суд тизимида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларни «кўзгу» деб атаган.

Исломов умумий жараёнда ОАВга қарши кампания эмас, балки танқидларидан тўғри хулоса чиқариш кераклигини таъкидлаган. Бу ҳақда Effect.uz манбаси маълум қилди.

«Олий суд раиси чуқур ҳурмат қозонган инсон. Балким унча-мунча каттаконнинг юрак бетлаб унга қўнғироқ қила олмаслиги (иш қонуний кўриб чиқилади деган жавоби тайин бўлганлиги сабабидан) учундир, балки бир қанча шов-шувли масалаларда принципиал позициясини кўрсата олганлигини аниқ инсонлардан эшитганим учундир. Бугунги фикрлари эса алоҳида таҳсинга сазовор. Имкон топди дегунча, блогерлар устидан Бош прокуратурага тақдимнома киритадиган раҳбарлар ўрнак олса арзийди», дейди манба.

�@Advokat_Esonaliev
03/11/2025, 17:56
t.me/advokat_esonaliev/925
Жуда кучли маънога эга видео ролик экан. Вақтингизни аямасдан кўриб чиқишни тавсия қиламан.

Бу видео ролик ҳудди давлат хизматчилари ҳаётидан, хусусан прокуратура, ИИО, суд ходимлари ҳаётидан олинганга ўхшайди. Уларнинг иш фаолияти айнан видео роликдагидек бўлмаслиги мумкин, лекин мазмунан бир хил.

Шу боис, ҳурматли ходимлар, ишга бутун умрингизни бағишлаб юборманг. Ўзингиз учун, оилангиз учун ҳам вақт ажратиб туринг. Сиз тизимга фақат соғлом, ишга яроқли бўлганингиздагина кераксиз.

Агар ишга ярамай қолсангиз ёки касал бўлиб қолсангиз сизни шунчаки четга улоқтиришади. Ана шунда жонингизга фақат оилангизгина оро киради. Бунга мисоллар тўлиб ётибди. Ўзингизни ўзингиз учун асранг ҳурматли ходимлар!

�@Advokat_Esonaliev
03/10/2025, 11:55
t.me/advokat_esonaliev/924
Бу рўза ғалати рўза, бир луқма нон ейсан бузилади. Лекин миллионларнинг ҳаққини ейсан бузилмайди!

Илбер Ортайли (турк тарихчиси ва ёзувчиси)
03/10/2025, 07:38
t.me/advokat_esonaliev/923
Билишинг керак бўлган нарсанинг охирига етганингда, ҳис қилишинг керак бўлган нарсанинг бошида турган бўласан.

Жуброн Ҳалил

👉 @Advokat_Esonaliev
03/10/2025, 06:39
t.me/advokat_esonaliev/922
03/09/2025, 22:12
t.me/advokat_esonaliev/920
Ишинг зўр бўлганда, мартабанг улуғ бўлганда, кетмонинг баланд учганда, ёнингдаги ўртоғу, дўстларингни кўплигини кўриб, мени дўстларим сочимни толасиданам кўп-а дейсан.

Бошингга касаллик келганда, мусибат келганда, мансабинг кетганда, ҳаммаёқ дабдала бўлганда, кимлигингни биласан. Ёнингда эса ҳеч ким қолмайди. На дўстларинг, на яқинларинг.

Сен ҳозир ўтирган мансабингда сендан олдин ўтирганларни бир эсла. Улар ҳам ҳудди сендек бу мансабда ўзим хоҳлаганча ўтираман деб ўйлаган. Бу мансаб сендан олдингиларга вафо қилмаган, сенга вафо қилармиди?

Шунинг учун ҳеч кимга зулм қилма. Инсонларга қилинган яхшиликлар унутилиб кетиши мумкин. Лекин бировга қилинган заррача зулм ҳам мазлумнинг хотирасидан ҳеч қачон ўчиб кетмаслигини доимо ёдингда тут!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/09/2025, 21:36
t.me/advokat_esonaliev/919
✅ Muvaffaqqiyatli insonlarning 5 ta qoidasi


⚡️ 80/20 qoidasi (Pareto qonuni).
Barcha natijalaringiz va daromadingizning 80 foizi faqat 20 foiz faoliyatingizdan keladi. Siz qilayotgan ishlarning aksariyati haqiqatan ham kerak emas. Vaqtingizni optimallashtiring. O'ylab ko'ring: 80% deyarli foydasiz ish!

⚡️ Parkinson qonuni.
Siz qilish kerak bo'lgan narsani tezroq qilishingiz mumkin. Biror vazifaga qancha vaqt ajratsangiz, shuncha ko'p vaqt sarflaysiz. Va agar siz so'nggi daqiqaga qadar narsalarni kechiktirishga moyil bo'lsangiz, unda siz o'zingizga bir hafta yoki bir oy ajratganingizdan qat'i nazar, ish hali ham oxirgi 2 kun ichida amalga oshiriladi.

⚡️ Avval bering, keyin oling.
Aynan shu tartibda, aksincha emas. Vaqt o'tishi bilan siz berganingizdan ko'ra ko'proq qaytarib olasiz. Yer yuzidagi har bir soniyada orzular amalga oshadi. Ertaga sizniki ham amalga oshishi mumkin.

⚡️ Xatolar va muvaffaqiyatsizliklar yaxshi.
Ular sizga bebaho tajriba orttirish, ko'p qiziqarli narsalarni o'rganish va muvaffaqiyatga erishish imkonini beradi, chunki hayotdagi muvaffaqiyat ko'pincha muvaffaqiyatsizliklar va xatolardan keyin chekinmaganlarga keladi. Bu faqat qat'iyatlilarga keladi.

⚡️ Osonlik bilan tanishing va muloqot qiling .
Har bir uchrashuvga eng yaqin do'stlaringiz u erda bo'lgandek munosabatda bo'ling. Agar siz ushbu munosabat bilan suhbatni boshlasangiz, o'zingizga ishonchli, ochiqroq bo'lasiz va yangi odamlarda yaxshi taassurot qoldirasiz. Birinchi ijobiy taassurot qanchalik muhimligini unutmang.

foydali moliya

👉 @Advokat_Esonaliev
03/08/2025, 17:31
t.me/advokat_esonaliev/918
Ҳотиржам бўлиш — ҳазилакам гап эмас. Бу — деярли бахтли бўлиш демакдир.

P.S Буни куч ишлатар тузилмаларида ишловчи ходимлар жуда яхши тушунишади. Кимдандир бир-икки сўм олиб қўйиб, эртага нима бўларкан деб, ҳаловатини йўқотиб қўйиш билан ҳеч кимдан таъма қилмасдан, қорни оч бўлса ҳам ҳотиржам юришнинг ер билан осмонча фарқи бор.

Шунинг учун ҳурматли ҲМҚО ходимлари таъмагирлик қилиб, ҳаловатингизни йўқотманг!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/08/2025, 07:06
t.me/advokat_esonaliev/917
Сабрнинг чегараси бор. Ҳатто энг ҳотиржам одамларда ҳам...

👉 @Advokat_Esonaliev
03/06/2025, 16:55
t.me/advokat_esonaliev/916
2.4 k
ИИВнинг янги вазири А.Тошпўлатовдан ходимлар қандай ўзгаришларни кутишмоқда!

Яқин кунларда А.Тошпўлатов ИИВ вазири этиб тайинланди. Бу ўзгаришдан ҳаммадан кўпроқ ИИО ходимлари ҳурсанд бўлди десак адашмаган бўламиз. Ходимлар янги вазирдан фақат 2 та йўналишда ўзгариш бўлишини кутишмоқда холос. Бири ойлик маош масаласи. Иккинчиси эса иш вақтининг тартибга солиниши...!

Ҳозирги кунда вазирлик ходимларини қийнаб турган энг оғриқлик муаммолар шу. Айни пайтда ИИВда бундан муҳим ислоҳот мавжуд эмас. Буни тизимда ишлаётган ходимлар яхши билишади. Шу икки муаммо ҳал қилинса, қолган муаммоларнинг аксарияти ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Ҳурматли вазир! Сиз ИИВни ислоҳ қилиш учун, уни тубдан янгилаш учун бу лавозимга муносиб кўрилдингиз. Сиз тизимдаги ўзгаришларни энг аввало қўл остингиздаги қуйи бўғинда яъни туман-шаҳарларда хизмат қилувчи ходимларнинг ойлик иш ҳақини оширишдан, уларнинг иш вақтини тартибга солишдан бошланг.

Ана шундагина ИИВ тизимида туб ўзгариш рўй бериши мумкин. Ана шундагина қўл остингиздаги ходимлар сизга ишонишади, ортингиздан эргашишади ва тизимдан ёппасига чиқиб кетишлар кескин камаяди.

Агар сиз бошламоқчи бўлган туб ўзгаришлар шу икки муаммони ҳал қилишдан бошланмас экан, қолган ислоҳотлар ҳақида гапиришни фойдаси йўқ. Ҳар бир ИИО ходими энг аввало оддий инсон. У ҳам қолган инсонлар қатори оиласи яхши шароитда, қийинчилик кўрмасдан яшашини, оиласига вақт ажратишни хоҳлайди.

Афсуски ҳозирги вақтда ходимларнинг моддий аҳволи ачинарли ҳолатга келиб қолган. Иш вақти бетартиблиги ҳақида-ку айтиш шарт эмас. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда гапирмаган одам қолмади ҳисоб. Лекин тизимда бу борада бирор ўзгариш рўй бермади.

Ходимларни фақат қўрқитиш билан, жиноий жавобгарликка тортилиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришнинг ўзи билангина пировард мақсадга эришиб бўлмайди. Агар шу билан кўзланган мақсадга эришилганда шу вақтгача вазирликда ҳал этилмаган муаммолар қолмаган бўлар эди.

Сизга Давлатимиз раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, ушбу юксак лавозимга лойиқ кўрилдингиз. Шу боис сизда қўл остингиздаги ходимлар меҳнати учун муносиб ҳақ тўлаш ва уларнинг иш вақтини тартибга солиш имконияти албатта бор ва сиз ундан фойдаланинг!

Унутманг! Сиздан ИИВ тизимида хизмат қилаётган минглаган ИИО ходимларининг умиди катта!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/06/2025, 13:22
t.me/advokat_esonaliev/914
1.0 k
“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, — деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/05/2025, 11:43
t.me/advokat_esonaliev/913
Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,
- деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

P/S. Бу ўринда энг муҳими судлар фаолиятига айрим "ташкилот"ларнинг аралашувига чек қўйилиши лозим. Суд тизимида бундан долзарб муаммо йўқ.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/05/2025, 11:27
t.me/advokat_esonaliev/912
Энди учатковойларга ҳам "боди камера" берилади

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш торширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

❗️ Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/05/2025, 10:29
t.me/advokat_esonaliev/911
Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритишдан нарига ўтмаётгани, уларнинг муҳокамаси ҳам, жавоби ҳам қуруқ расмиятчилик экани кўрсатиб ўтилди.

Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби йўналишларда коррупция омиллари кўп.

Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши ҳам жуда сустлиги, фаолияти туман, маҳалла билан боғланмагани учун натижа йўқлиги қайд этилди. Парламент масъул қўмиталарининг ҳам ўрни сезилмаётгани айтилди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклиф этилди.

Ҳудудий кенгашлар инсонгача тушиб, коррупциявий омилларни аниқлаши, уларга барҳам бериш учун қайси қонунни ўзгартириш зарур, деган саволларга жавоб топиши кераклиги таъкидланди.

Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади.

P/S. Ҳақиқатан тергов идоралари ва судлар томонидан чиқарилаётган тақдимнома ва хусусий ажримлар ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас.

�@Advokat_Esonaliev
03/05/2025, 09:40
t.me/advokat_esonaliev/910
Чет элда полиция ҳақида кўрган плакатимда шундай дейилган: У бизлардан бири. Фақат унинг вазифаси — бизни ҳимоя қилиш.

�@Advokat_Esonaliev
03/04/2025, 07:40
t.me/advokat_esonaliev/909
Ички ишлар ходимлари кўчат экиш билан банд бўлса, жиноятчиликка қарши ким курашади!?

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоятнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудида 2000 туп кўчат эккани кенг ёритилмоқда. Биз дарахт экилишини, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштиришни, экологияни асраб-авайлашни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ...

Хизмат вазифаларига жиноятчиликка қарши кураш, уни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш кирадиган ИИО ходимларини кўчат экишга, табиатни асраб-авайлашга оммавий равишда жалб қилиш қанчалик тўғри? Ўзи шундоқ ҳам оғир иш шароитида ишлаётган ходимларга қўшимча юклама эмасми бу?

ИИО ходимлари ўзининг функционал вазифасини бажарса жамиятга кўпроқ фойда келтирмайдими? Кўчат экиш функционал вазифаси бўлган тегишли масъул идоралар нима иш қилади унда?

Ишқилиб, ИИВ тизимида шу каби ўз вазифаси қолиб, бошқа идораларнинг вазифаларини бажариш ва шу орқали юқори турувчи раҳбарларга ёқиш анъанага айланиб, ИИО ходимлари бошқа ҳудудларда ҳам кўчат экишга мажбурланмасин.

Қонун устувор давлатда ҳар ким ўзига юклатилган вазифани бажариши керак.

👉 @Advokat_Esonaliev
03/01/2025, 16:44
t.me/advokat_esonaliev/907
Ўн дарвеш бир шолчада ухлайди-ю, икки султон бир дунёга сиғмайди.

Саъдий Шерозий

👉 @Advokat_Esonaliev
03/01/2025, 09:15
t.me/advokat_esonaliev/906
Ҳозир айни вақти!

👉 @Advokat_Esonaliev
03/01/2025, 07:06
t.me/advokat_esonaliev/905
Сизга ачинаман, жаноблар!

Эшитишимча, Тошкент Давлат юридик университетининг бир қатор домлаларига менинг суд-ҳуқуқ тизимида учраётган муаммолар хусусидаги чиқишларимга раддиялар билдириш бўйича топшириқ бўлибди. Шу пайтгача бирор чиқишимга муносабат билдирмаган доцент-у профессорларнинг муносабатлари потраб чиқиб қолди.

Масалан, доцент Раззоқ Алтиев дегани журналист Рухсора Ғофуровани ҳимоя қилиб ёзган постим учун мени саводсиздан олиб саводсизга солади. Ҳолбуки, Рухсоранинг иши ўта жўн, буни тушуниш учун юридик доцент бўлиш шарт эмас.

Ғофурова Жиззахдаги банк ходимаси ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб кетгани ҳақида ТВга лавҳа тайёрлаган. Мен банк ходимасининг қинғирлиги ортида унинг Олий суд судьяси бўлган эри тургани, унинг пластик картасидан кредит сўндирилгани ҳақида ёздим. Банк ходимасига жиноят иши қўзғатилди, эрига хизмат текшируви тайинланди. Энди бу нотовонлар Рухсоранинг ўзини банк ходимасининг шахсий сирини очди, деб судлашмоқда. Доцент Алтиев бу масалада нега шайтонлаётганини умуман тушунмадим.

Отабек Нарзиев деган профессорга кўра, биз марҳум судьяга товон пулининг берилмаётгани ҳақидаги маҳкама иши бўйича судларни танқид қилиб, бу мўътабар соҳанинг эл орасидаги обрўйига соя солибмиз. Эмишки, ҳуқуқшунослар мен каби "хайпчи"га ҳушёр туриши керак экан. Бу профессор тушмагур шунчалик катта қовун туширдики, биз суддан талаб қилган товон пули миқдорини Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти даъво қилаётганини ҳам билмайди. Ишдан хабари йўқ бу амаки мени гўрдан олиб, гўрга солади. Камига изоҳларда унинг бир гуруҳ ҳассакашлари бир овоздан жўр бўлишганига ўлайми?

Буюк Бальзак айтганидек, "Бир парча гўшт итни не кўйларга солмайди". Бечора домлаларимизнинг ҳолини тушунаман, арафа кунида бу домлаларнинг қилмишидан ўзини айбдор санаб, марҳум судьянинг муштипар беваси қўнғироқ қилмаганида ва менга осилишаётганидан хижолатдалигини айтмаганида бу постни ёзмасдим.

Доцент-у профессорларнинг айтишича, мен оммада суд-ҳуқуқ тизимига ишончсизлик уйғотаётган эмишман. Гўё, халқимизда бу ахлат тизимга (президент Мирзиёев таъбири) ишонч юқоридек. Ҳолингиз хароб, домлалар, уялинг! Рамазон ойида сизларни дуо қиламиз, соғайиб кетинг!

Abdurahmon Tashanov

👉 @Advokat_Esonaliev
03/01/2025, 05:43
t.me/advokat_esonaliev/904
02/27/2025, 09:46
t.me/advokat_esonaliev/903
Битта нарсани ўзимиз учун тушуниб олишимиз керак. Ёмонликни ўйламаган инсон яхшиликни кўра олмайди. Бу нарсани иложи йўқ.

Мисол учун семириб кетяпман, ўзимга қарашим керак деган ёмон фикр сизни яхшиликка олиб боради.

Масалан пулим кам, оилам оч ўтирибди, бундай яшаб бўлмайди деган ёмон, кимлар учундир негатив фикрлар сизни позитив ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Доим ҳеч нарса қилмайди, у одам яхши, бу одам яхши ва ҳоказо деб ўйлайдиган одам кун келиб синиши аниқ.

👉 @Advokat_Esonaliev
02/27/2025, 09:09
t.me/advokat_esonaliev/902
Қонун ва буйруқлар кўпайган жойда ўғри ва қароқчилар сони ҳам ортади.

Лао Сзи (хитойлик файласуф)

👉 @Advokat_Esonaliev
02/26/2025, 20:16
t.me/advokat_esonaliev/901
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria