Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
1.38%
ER (week)
23.67%
ERR (week)

Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.

Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot

Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 167 results
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
27
67
4.0 k
#кредит

Энди кредитни тўлашни кечиктирсангиз, банк сиздан барча кредит суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилолмайди!

‼️ ЎРҚ-1060-сон билан Фуқаролик кодексига кўшимча киритилди.Унга кўра:

✅ агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади.

📌 Агар қарздор муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаса, кредитор қредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтаришни суд орқали талаб қилиши мумкин.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/24/2025, 08:49
t.me/advokatqosimov/747
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
12
42
2.9 k
Энди ундирув гаровдаги мулкка қаратилмаслиги мумкин!

‼️ ЎРҚ-1060-сон билан "Гаров тўғрисида"ги қонунга кўшимча киритилди.Унга кўра, агар :

✅ агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан камроқни ташкил қилса;

✅ агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет 3 ойдан ошмаган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши жуда арзимас деб ҳисобланади.

❇️ Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/23/2025, 10:00
t.me/advokatqosimov/746
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
16
60
3.1 k
#прописка

Уйингизда пропискада турган бегона шахсларни битта ариза билан пропискадан чиқариш мумкин!


‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✅ мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;

✅ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/23/2025, 08:22
t.me/advokatqosimov/745
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
11
97
3.2 k
Чет элга чиқишга тақиқ бор-йўқлигини ўзингиз хам текшириб кўришингиз мумкин!

Батафсил👇

‼️ Бунинг учун :

✅ мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтига кирилади;
✅ республикадан чиқишга чеклов бўлимига ўтилади;
✅ паспорт маълумотлари киритилада ва қидириш тугмаси босилади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/22/2025, 08:23
t.me/advokatqosimov/744
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
16
3.1 k
Тўй харажатларини ундириш мумкинми?

Биздан мурожатчиларимиз энг кўп сўрайдиган саволлардан бири бу " никоҳдан ажрашаётганда тўй харажатларини ундириб олиш мумкинми?"

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига кўра :

✅ Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

❌ Демак тўй харажатларини ундириб олиш мумкин эмас.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/22/2025, 07:14
t.me/advokatqosimov/743
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
13
35
2.9 k
Алиментни чет элда шартнома асосида ишлайдиган қарздорнинг иш хақидан ундириш мумкинми?

Ассалому алайкум, эрим Россияда катта ойликка ишлайди.Алиментга берсам, Россиядаги иш хақидан алимент ундилиши мумкинми?

Албатта👇

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра:

✅ Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

📌 Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/21/2025, 11:19
t.me/advokatqosimov/742
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
14
31
3.0 k
Алкаш отани оталик хуқуқидан маҳрум қилса бўладими?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-онани қуйидаги ҳолларда ота-оналик хуқуқидан маҳрум қилиш мумкин:

✅ ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

📌 Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/21/2025, 08:31
t.me/advokatqosimov/741
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
36
7
2.4 k
✅2025 йил 18 апрелда қабул қилинган 1059-сон Қонунда 2 та давлат ташкилоти номи хато ёзилган:

🟡Молия вазирлиги эмас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

🟡Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси эмас, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси.

Энг қизиғи, бу қонунни Қонунчилик палатаси қабул қилган, Сенат тасдиқлаган, Президент имзолаган.

Давлат раҳбарига олиб киргунча шунча босқичдан ўтган қонунда наҳот шундай қўпол хатолар бўлса?

@generalissimo_marshal
04/19/2025, 22:08
t.me/advokatqosimov/740
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
11
54
2.3 k
5-пост
Бугун юқорида 1, 2, 3, 4-постларда бир неча ой аввалги, ҳаттоки бир йилга яқин муддат аввал йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима тайинлаш ҳақида қарорлар келаётганлиги ва бу ҳолатда нима қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритдик.

Шундай ҳолатларда фойдаланиш мумкин бўлган шикоят намунаси тақдим этилмоқда.

Бу шикоят намунасидан сизга нисбатан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилганда, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилиб, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт билан қарор чиқарилган вақт ўртасидаги муддат 17 суткадан ортиб кетган ва 1 йилга етмаган бўлса фойдаланишингиз мумкин.

Агар бу муддат 1 йилдан ортиб кетган бўлса, МЖтК нинг 36-моддасига асосан бекор қилинади, яъни бошқа намунадан фойдаланиш керак.

Шикоят ЙТҲ содир этилган жойдаги ёки автомашина рўйхатга олинган жойдаги жиноят ишлари бўйича суднинг тергов судьясига берилади.

Шикоятни қарорни олган кунингиздан бошлаб 10 кун муддат ичида беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/18/2025, 10:54
t.me/advokatqosimov/739
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
11
29
2.0 k
4-пост
Савол: Менга 2025 йил 11 апрель куни чиқарилган қарор келди. Унда 2024 йил 14 июнда тезликни ошириб радарга тушганлигим учун жарима қўлланилган. Агар мен йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигим ҳақида маълумот 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаганлигига асосланиб судга қарорни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилсаму, судга келган ЙҲХБ инспекторлари маълумотлар 48 соат ичида юборилганлигини исботлаб берса нима бўлади?

Бу ҳолатда қарор ўз кучида қолади. Сиза нисбатан МЖтК 332-1-моддасига асосан қўлланиладиган 50 ва 30 фоизлик чегирма қўлланилмайди, жаримани тўлиқ тўлашингизга тўғри келади.

Бироқ бу ҳолатда маълумот ўз вақтида юборилганлиги исботланиши, ЙҲХБ масъул ходимларининг МЖтК нинг 305-моддаси қоидаларини бузганлигини тасдиқлайди. Бу моддага кўра маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.

“Ички ишлар органлари тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддасига кўра
Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.

Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Яъни бундай ҳолатда қарорни ўз вақтида чиқарилишига масъул бўлган шахс МЖтК нинг 305-моддасидаги муддатни бузганлиги учун жавобгарликка тортилиши лозим.

Бу вазиятда сиз ишни кўраётган суддан ЙҲХБ масъул ходимларини МЖтК нинг 305-моддасидаги муддатни бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича ўз ваколати доирасида тегишлича муносабат билдиришини сўрашингиз мумкин.

Ҳулоса қиладиган бўлсак, судда ЙҲХБ ходимлари ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотлар 48 соат ичида ваколатли органга келиб тушганлигини исботлаб берса, бу ҳолат ЙҲХБ нинг белгиланган муддатга риоя қилмаган ходимлари жавобгарликка тортилишини келтириб чиқариши мумкин.

Менимча, ЙҲХБ ходимлари қайсидир ҳамкасблари жавобгарликка тортилишини истамаса керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/18/2025, 10:33
t.me/advokatqosimov/738
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
10
42
2.0 k
3-пост
Савол: Агар мен йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигим ҳақида маълумот 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаганлигига асосланиб судга қарорни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилсам, маълумотлар 48 соат ичида юборилган ёки йўқлиги қандай исботланади?

Жавоб: Маълумотлар 48 соат ичида юборилганлигини исботлаш қарор чиқарган орган ёки мансабдор шахснинг мажбуриятидир. Сиз айбсизлигингизни исботлашга мажбур эмассиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомнинг 22-бандига асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-ma’muriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.

Демак иш судда кўрилишида қарор чиқарган мансабдор шахс ёки орган маълумотлар электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-ma’muriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан қачон тақдим этилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиши керак бўлади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/18/2025, 09:59
t.me/advokatqosimov/737
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
7
27
2.2 k
2-пост
Мана бу постимиз бўйича савол йўллашибди: МЖтК нинг 17-1-моддасидаги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилиши ҳақидаги ўзгартириш 2025 йил 29 январдан кучга кирган.
Сиз айтган мисолда ҳуқуқбузарлик бундан анча аввал 2024 йил 14 июнда содир этилганку.

Тўғри ҳақиқатан ҳам ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни билан киритилиб, 2025 йил 29 январдан кучга кирган.

Бироқ МЖтК нинг 9-моддаси 4-қисмига кўра
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир.

Шунинг учун ҳам бу қоида кучга киришидан аввал бўлиб ўтган ҳолатларга ҳам қўлланаверади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/18/2025, 08:08
t.me/advokatqosimov/736
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
25
82
2.6 k
1-пост
Бир неча ой аввалги ҳуқуқбузарлик учун жарима келса тўлашга шошилманг

Охирги пайтларда жуда кўпчиликка бир неча ой аввалги, ҳаттоки бир йилга яқин муддат аввал йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима тайинлаш ҳақида қарорлар келмоқда. Масалан, сиз 2024 йил 14 июнда тезликни ошириб радарга тушгансиз, бироқ қарор 2025 йил 11 апрель куни чиқарилган.

МЖтК нинг 17-1-моддасига кўра йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юбориши, 305-моддага кўра ваколатли орган ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши керак.

Демак, қарор узоғи билан 17 кун ичида чиқарилиши керак. Агар шу муддат ичида қарор чиқарилмаса, қайсидир босқичда қонун ҳужжатлари бузилган бўлади.

Бироқ МЖтК нинг 36-моддасида маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

МЖтК нинг 271-моддасидаги иш юритиш тугатиладиган ҳолатлар рўйхатида 305-моддадаги 15 кунлик муддат бузилганлиги кўрсатилмаган, демак қарор кечикиб чиқарилганлигининг ўзи қарорни бекор қилишга асос бўлмайди.

Бундай ҳолларда МЖтК нинг 17-1-моддасида белгиланган қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги маълумот ваколатли шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилмаганлиги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

Бунинг учун қарорни олган кунингиздан бошлаб 10 кун ичида ЙТҲ содир этилган жойдаги ёки автомашина рўйхатга олинган жойдаги жиноят ишлари бўйича суднинг тергов судьясига қарор устидан шикоят қилиш керак. Шикоятда МЖтК нинг 17-1-моддасида ва 271-моддаси 13-бандига асосан махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилмаганлиги сабабли қарорни бекор қилиб, иш юритишни тугатишни сўраш керак бўлади.

Фақат бир нарсани унутманг, агар судда маълумотлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилганлиги исботлаб берилса, қарор бекор қилинмаслиги ва МЖтК 332-1-моддасига асосан қўлланиладиган 50 ва 30 фоизлик чегирмадан қуруқ қолишингиз мумкин.

Каналимизни кузатиб боринг, бугун шунга ўхшаш ҳолатлар учун ариза намунасини юклаймиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/18/2025, 07:53
t.me/advokatqosimov/735
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
35
3
2.6 k
Эҳҳ, Шайхонтоҳур!

ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судидаги вазиятни тўғрилаш учун нима қилиш керак? Ахир, ҳар қанча гапирмайлик, бу ердаги муаммо тўхтамаяптику. Нима қилсак бўлади-а?

Яқинда бўлган воқеа. Бир давлат ташкилотидан ходимлар ёппасига ишдан бўшатиб юборилган. Шунда учта ходим биргалашиб битта ариза билан даъво киритса, судьялардан бири ҳаммаси алоҳида-алоҳида даъво аризаси киритиши керак ва алоҳида-алоҳида почта ҳаражати тўланиши керак деб даъво аризасини қайтариб юборган.

Лекин бошқа бир ҳолатда худди шу ташкилотга қарши бошқа ходимлар биргалашиб битта даъво аризаси киритганида, шу суддаги бошқа судья аризани иш юритувга қабул қилган ва ҳозирда ишни мазмунан кўриб чиқмоқда.

Энг қизиқ жойи, юқоридаги судья қайтарган даъво аризаси шу судга худди шундай ҳолатда қайтадан киритилди, буни қарангки, бу ариза бошқа судьяга тушди ва у аризани қайтармай, аксинча иш юритувга қабул қилди.

Адвокатлар жим ўтирмади. Улар ҳалиги судьянинг даъво аризасини қайтариш ҳақидаги хато ажрими юзасидан юқори судлов ҳайъатига хусусий шикоят киритди, юқори суд кутилганидек, бу ажримини бекор қилиб берди. Тўғри бўлди, ҳаммаси жойига тушгандек.

Лекин, ўртоқлар, ўртада ходимлар ва адвокатлар битта судьянинг қонунларни яхши билмаслиги ва хато ишлари ортидан сарсон бўлгани қоляптида. Энди уятда, битта суд биносида, битта масалада, бўлибам оддий масалада икки хил амалиёт бўлиши.

Балки “қонунларни яхши билмаслиги” деган гапларим ўша судьяга оғир ботар. Унда нима десам тўғри бўлади? “Қонунларни билади, лекин атайлабдан, одамларни сарсон қилиш учун, ёки бу ишга ташқаридан кимдир аралашгани учун шундай қилган” дейинми?

Балким шуниси маъқулдир ўша судьяга?

👉@yuristkadr
04/17/2025, 14:51
t.me/advokatqosimov/734
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
16
18
2.7 k
Мурожаатчимиздан келган савол:

Эрим мени ва 3 нафар фарзандимизни кўчага хайдаб юборди ва хозир қизлик уйимда яшамоқдамиз.Мана 18 ой бўлдики бирор марта ҳам хабар олмади.Хеч бўлмаса фарзанларингиз учун ёрдам беринг деганимда ҳам моддий ёрдам бермади.Олиб кетар деб алиментга бермадим.Энди мен ўтган 18 ой учун алимент ундироламанми?

Албатта (Батафсил👇)

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 136-моддасига кўра:

✅ Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

✅ Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/17/2025, 06:07
t.me/advokatqosimov/733
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
8
3
2.6 k
Effect.uz интернет нашри раҳбари Акмал Эшонхонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси 1-қисми (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 11 млн 250 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда суд жараёнида қатнашган «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига асосан, Effect.uz сайти раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилган эди.

16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Акмал Эшонхоновнинг уч адвокати ҳамда жараённи ёритишга борган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди. Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмади. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди.

Ҳуқуқбузарнинг адвокати Зебо Комилова судья Жаҳонгир Саидовга бир қанча масалалар юзасидан ёзма илтимоснома киритди. Унда қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномада қайси судьянинг дахлсизлиги бузилганлиги аниқ ифодалаб берилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда айнан қайси шахснинг обрўсига путур етказилганлиги аниқламаган ва бу иш ҳужжатларида кўрсатилмаган. Шунингдек, иш ҳолатларида Судьялар олий кенгаши ҳам, Бош прокуратура ҳам, ички ишлар органлари ҳам Effect.uz нашри томонидан ёлғон ахборот тарқатганлик ҳолатларини исботлаб бера олмаган.

Адвокат Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ёки унинг ишончли вакили суд мажлисида иштирок этиши бўйича ҳам оғзаки тақдимнома киритди. Бироқ, унинг ҳар икки илтимосномаси судья томонидан рад этилди.

Яна бир адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўлими инспектори, катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан 7 апрель куни расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги электрон баённомани сохта деб ҳисоблашни сўраб, судьяга илтимоснома киритди. Судья унинг ҳам илтимосномасини рад этди.

Адвокатлар судья Жаҳонгир Саидовнинг илтимосномаларни кетма-кет рад этиши уларда ишни холис ва шаффоф кўриб чиқишига шубҳа уйғотганини таъкидлаб, судьяни алмаштириш юзасидан раддия киритди. Лекин судья адвокатларнинг раддиясини рад этди.

Акмал Эшонхонов адвокатларнинг барча илтимосномаларини қўллаб-қувватларкан, иш шаффоф кўрилмаётганига эътироз билдирди.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди у.

P.S. Судьялар олий кенгашининг раиси ўз таъсир остидаги судга ариза берса уни рад қиладиган судья топилишига мен ишонмайман. Ричаг ўзларини қўлида бўлса… Бу орган ўзи ё мана бундай судга берадиган ё раддияниям ҳақоратомуз қилиб келтирадиган қиёфага кириб қолди.

Нима деб ўйлайсиз, судда сайт раҳбари ютиб чиқишиям мумкинмиди?

👉@bahodirahmedoff👈
04/16/2025, 16:15
t.me/advokatqosimov/732
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
17
44
4.7 k
Мопед ва скутер учун хайдовчилик гувоҳномаси ва номер талаб қилиш муддати узайтирилди!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2025 йилдаги 224-сонли қарори билан:

❗️Мопед ва скутерларни бошқариш учун хайдовчилик гувоҳномасини талаб қилиш муддати 2025 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача узайтирилди.

📌 Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш муддати 2025 йилнинг 28 февралидан 30 сентябригача узайтирилди.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/16/2025, 12:53
t.me/advokatqosimov/731
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
15
35
5.5 k
Фарзанд туғилганда туғилганлик хақидаги гувоҳнома олиш шарт эмас!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 540-сонли қарорига кўра:

✅ Туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

✅ Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

❇️ Бу дегани туғилганлик ҳолати қайд қилинганлиги хақидаги маълумотнома туғилганлик хақидаги гувоҳнома билан бир хил кучга эга.Бола вояга етганда бу маълумотнома билан мурожаат қилиб бемалол паспорт олиши мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/16/2025, 11:58
t.me/advokatqosimov/730
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
32
16
3.3 k
"Оқсаётган “Адолат”

Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси нимагадир яхши ишлаб кетмаяпти.

Бир ярим ойча аввал тизим орқали жўнатилган апелляция шикояти қайтариб юборилганди. Нима сабаб бўлди деб қайтарган ходимга чиқсак, шикоят келган, лекин шикоят ҳам бирорта ҳужжат ҳам бириктирилмаган, деган жавобни олдик. Бизда эса барча файллар бириктирилган турганди. Файлларни суднинг электрон почтасига жўнатишга тўғри келганди.

Икки кун аввал ҳам худди шу ҳолат яна такрорланди. Тафтиш шикояти ҳеч қандай асоссиз қайтарилди. Қайтарган одамга чиқсак, яна ўша ҳолат. Бизда ҳамма ҳужжат бириктирилган, судда эса кўринмаган.

Агар шундай ҳолатлар даъво муддати ёки процессуал муддатларнинг охирги кунларига тўғри келса, кўрасиз томошани.

Ўзи шу тизимни номини ҳам ўзгартириш керак. Кеча шикояти кетмай қолган акамизга адолат яхши ишламаяпти, шунга биз жўнатган ҳужжатлар судда кўринмабди, десак, ўзи бизда адолат қачон ишлаган, адолат бормидики яхши ишласа... деб бошлаб кетди.

Унга мен айтаётган “Адолат” у айтаётган адолат эмаслиги, бу электрон тизимнинг номи эканлигини тушунтиргунча анча вақт кетди.

Тушунгандан кейин "Ҳа энди мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўладида" деб турибдику.

2024 йил 27 февралда Президентга қилинган тақдимотда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилиши, бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилиши ҳақида ваъдалар берилди.

Бироқ оддий ҳужжатлар алмашинувини эплолмаётган тизим билан Президентга берилган ваъдаларни бажариб бўлмаса керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/15/2025, 14:57
t.me/advokatqosimov/729
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
16
92
3.4 k
#алимент

Агар эр ҳеч қаерда ишламаса ва унинг бошқа даромади аниқланмаса, алимент тўлаш қандай тартибда бўлади?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддаси иккинчи қисмига кўра:

✅ Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Бундай ҳолда :

📌 бир бола учун -1 592 000 сўм;
📌 икки бола учун - 2 122 719 сўм;
📌 Уч ва ундан ортиқ бола учун - 3 184 000 сўм алимент ундирилади!

Юқоридаги алимент тўловларини ўзингиз мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг сайтидаги алимент хисоблаш калькулятори орқали хисоблаб олишингиз ҳам мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/15/2025, 12:01
t.me/advokatqosimov/728
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
5
363
Тонировкали автомобил сотиб олганда тонировка рухсатномасини қайтадан расмийлаштириш керак!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги 465-сон қарори иловасига кўра тонировка учун ухсатнома қуйидаги ҳолатларда ЯИДХП орқали қайта расмийлаштирилади:

❗️автотранспорт воситасини ҳисобга олиш маълумотларига ўзгартириш киритилганда (қайта жиҳозлаш, давлат рақам белгиси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси ўзгартирилганда);
❗️автотранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда;
❗️эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда.

✅ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача, қўшимча тўловларсиз қайта расмийлаштирилади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/15/2025, 11:01
t.me/advokatqosimov/727
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
29
84
3.7 k
Банкдан кредит бўйича телефон қилиб безовта қилишяптими?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 19/03-сонли қарори иловасига биноан, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

✅ соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
✅ ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
✅ телефон алоқа орқали:
➡️ кунига бир мартадан ортиқ;
➡️ ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
➡️ ойига саккиз мартадан ортиқ.


📌 Агар сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни юқоридаги холларда безовта қилиши мумкин эмас.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/14/2025, 10:49
t.me/advokatqosimov/726
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
23
54
3.6 k
Эр-хотиннинг умумий мулки бўлинаётганда қарз ҳам иккига бўлиниши лозим!


‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 28-моддаси учинчи қисмига кўра:

✅ Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади.

📌 Демак, эр-хотиннинг умумий мулкидан улуш ажратиш вақтида уларнинг умумий қарзлари (кредит ҳам қарз хисобланади) ҳам бўлиниши керак экан.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/14/2025, 08:46
t.me/advokatqosimov/725
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
26
60
3.9 k
Алиментдан воз кечса, қайта алимент ундиришга ариза берса бўладими?

Албатта бўлади!
Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг "Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорига кўра:

❗️Агар суднинг бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки буйруғи ижро этилиши вақтида бола алимент тўлаётган ота(она)нинг тарбияси ва қарамоғига ўтган бўлса, ундирувчи эса, алиментдан воз кечса, ижро иш юритуви тугатилади.

✅ Агар ота ёки она яна болани моддий таъминлашдан бош тортса, даъвогар алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга қайта мурожаат қилиши мумкин.

📌 Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/13/2025, 15:59
t.me/advokatqosimov/724
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
24
36
3.2 k
ЎРҚ-1053-сон билан Уй-жой кодексига хам қўшимча киритилди. Унга кўра:

✅ Турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

‼️ Масалан, хотин турар-жойга киритиб қўйишни сўраб судга мурожаат қилганда, суд тарафларнинг келишувига кўра хотинни эрнинг номида бўлган бошқа турар-жойга киритиб қўйиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара хақини тўлаш мажбуриятини эрнинг зиммасига юклаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/12/2025, 08:13
t.me/advokatqosimov/723
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
10
78
5.7 k
Электр ва газ хисоблагичлар ким томонидан ўрнатилиши керак?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори иловасига кўра:

✅ Маиший истеъмолчиларда (хўжалик учун электр истеъмол қилувчилар) ўрнатилган электр ҳисоблагичларни сотиб олиш (электр тармоқларига янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар), ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд ҳисоблагичларни алмаштириш электр энергиясини етказиб берувчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

✅ Истеъмолчининг айбисиз бузилган электр хисоблагичлар, электр энергиясини етказиб берувчи маблағи эвазига таъмирланади ёки янгисига алмаштирилади.

📌 Янги газлаштирилаётган хонадонларга ҳисоблагичлар истеъмолчининг ўз ҳисобидан сотиб олиниши ва газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилиб, пломбаланиши лозим.

📌Ҳисоблагичларнинг алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, қиёсловдан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиниши тегишли сарф-харажатлар ҳисоблагичнинг мулкдори ҳисобидан қопланган ҳолда ҳамда газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотининг вакиллари томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/11/2025, 13:52
t.me/advokatqosimov/722
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
6
17
3.0 k
Ўқишни кундузги (очный) таълим шаклидан сиртқи(заочный) таьлим шаклига кўчириш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сон қарорига 3-илованинг 9-бандига кўра, қуйидаги ҳолатларда фуқаронинг ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаси рад этилади :

✅ кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
✅ сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига.

📌Кўришимиз мумкинки, ўқишни кўчириш хақидаги аризада кундузги таълимдан сиртқи таълимга ўқишни кўчиришни сўраш, уни рад қилиш учун асос бўлмайди!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/11/2025, 12:06
t.me/advokatqosimov/721
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
39
88
3.2 k
Эр-хотин никоҳдан ажрашаётганида бола она билан қолиши шарт деган норма йўқ!

Кўпчилик мурожаатчиларимизда "болам барибир онаси билан қолдирилади" деган нотўғри фикр бор экан.

Аслида бу масала қуйидагича хал қилинади:

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади.

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд:

✅ боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
✅ боланинг ёшини;
✅ ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
✅ ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
✅ болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.

Демак оталар ҳам болани улар билан қолишини суддан бемалол талаб қилишлари мумкин.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/11/2025, 06:05
t.me/advokatqosimov/720
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
40
126
3.2 k
Алиментда хорижга чиқиш чеклови бўйича МИБ ноқонуний қарори

Алимент тўлайман. Мен чет элга чиқолмайман деган гаплар қонунга тўғри келмайди. Нега?

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-1-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бунда алимент тўловларини ундириш бўйича қўзғатилган ижро иши юзасидан алимент тўловчининг қарзи мавжуд бўлмаганда, давлат ижрочиси мазкур қонун нормасига асосан алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин эмас.

Сизда алиментда қарздорлик йўқми, тамом. Сизга нисбатан чеклов қўйилиши ноқонуний. Сиз шу ҳолатда чекловга сабаб бўлган қарорни аниқлайсиз. Ўша қарор устидан маъмурий судга ариза киритасиз. Юқорида аризани намунасини жойладик.

Суд жараёнларида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун яхшиси адвокатлар хизматидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз

👉@bahodirahmedoff👈
04/10/2025, 14:14
t.me/advokatqosimov/719
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
47
86
3.4 k
Энди никоҳдан ажратишда муддат берилмаслиги мумкин.

09.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1053-сонга кўра Оила кодексига қўшимча киритилди. Унга кўра:

✅ Энди никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради (Ҳозирча расман эълон қилинмади).

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/09/2025, 15:36
t.me/advokatqosimov/718
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
24
35
5.0 k
ВМ нинг 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарори билан коммунал тўловларнинг 2025 йил 1 майдан оширилиши тасдиқланди.

Яна бир ўзгариш: Эски қоида бўйича 1 майдан бошлаб ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача 1000 сўмдан тўланиши белгиланган бўлса, киритилаётган ўзгаришларга кўра энди 800 сўмдан тўланади.

Асосий ўзгартириш шуки, 2026 йил 1 январдан бошлаб Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси таклифларига асосан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/09/2025, 07:09
t.me/advokatqosimov/717
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
22
27
3.2 k
Аввалроқ бир постимизда табиий газ ва элекрт энергияси учун тўловларни 1 апрелдан юқоридаги кўринишда оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан табиий газ ва элекрт энергияси учун тўловлар 1 майдан ошириладиган бўлибди.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/08/2025, 22:08
t.me/advokatqosimov/716
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
10
3.3 k
Мурожаатчимиздан келган савол:

Топиб олинган мол мулкни яширганлик учун жавобгарлик борми?

Бор албатта👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 62-моддасига кўра:

📌 Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари(хозирги кунда 1 125 000 сўм) дан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш —базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❇️ Жавобгарлик келиб чиқиши учун топиб олинган мол-мулкнинг қиймати БХМнинг 3 бараваридан ортиқ бўлиши лозим!


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/08/2025, 13:03
t.me/advokatqosimov/715
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
13
46
3.5 k
Қуйидагиларнинг тўлов-контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори иловасига кўра:

✅ "Ёшлар дафтари"га киритилган шахсларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилади.

‼️ Қуйидагилар ёшлар дафтарига киритилади :
✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёшлар;
✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшлар;
✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ;
✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ёшлар;
✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар;
✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар;
✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган ёшлар;
✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган ёшлар;
✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар;
✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган ёшлар;
✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган ёшлар;
✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оилали ёшлар;
✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган ёшлар.

📌 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ёшлар хисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/08/2025, 10:45
t.me/advokatqosimov/714
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
44
4.1 k
Ўзбекистонда 1 июлдан баъзи хужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади!

Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 - йилдаги 897-сонли қарорига кўра 2025-йил 1-июлдан ЯИДХП (my.gov.uz) ва " Ижтимоий карта" мобил иловасида қуйидаги хужжатларнинг унификациялашган рақамли сервислари жорий қилинади:

✅Ўзбекистон  фуқаросининг биометрик паспорти
✅Ўзбекистон  фуқаросининг  ID-картаси
✅Ҳайдовчилик гувоҳномаси
✅Туғилганлик ҳақида гувоҳнома
✅Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома
✅Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома
✅Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон)
✅Пенсия (нафақа) гувоҳномаси
✅Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси)
✅Ногиронлик тўғрисида маълумотнома
✅Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси
✅Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат
✅Талабалик гувоҳномаси
✅Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома
✅ Турар жой объектларининг кадастр паспорти
✅Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

‼️ Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатишда ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
04/08/2025, 09:14
t.me/advokatqosimov/713
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
55
38
3.2 k
Тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Тергов судлари ташкил топганига кўп бўлмаган бўлсада, турли ноқонуний талаблар билан фуқароларни сарсон қилишни бошлаб юборибди. Бугун бир танишимга кадастр органининг қарори устидан шикоят ёзиб бердим. У шикоятни олиб судга борса, давлат хизматлари марказига бориб судланганлик ҳақида маълумот олиб келмасангиз, аризангизни қабул қилмаймиз дейишибди. У ярим кун вақтини кетказиб шу маълумотни олиб келибди.

Ваҳоланки, МЖтК да маъмурий органнинг жарима қўлаш ҳақида қарори устидан шикоят қилишда давлат хизматлари марказидан судланганлик ҳақида маълумотнома олиб шикоятга илова қилиниши ҳақида ҳеч қандай талаб мавжуд эмас.Бу тергов судларининг ўз ишларини камайтириш учун қилаётган иши, бироқ бунинг ортидан фуқаролар сарсон бўлмоқда.

Камига, аризангни муддати ўтиб кетибди, ололмаймиз, дейишибди. Фуқаро аризани муддати ўтмаганлигини ҳисоблаб берибди.

Кейин ариза қабул қиладиган суд ходими шикоятни қабул қилмаслик учун "Бу аризанг билан барибир ҳеч нарса қилолмайсан, ариза берганингни фойдаси йўқ, сенга жаримани қўллаб бўлган, бу қарор барибир ўзгармайди", дебди.

Майли, нима бўлсаям пешонамдан кўрдим, шикоятимни олиб қолаверинг, дегандан кейин, "Ие ариза тепасига жиноят ишлари бўйича туман суди раисига" деб ёзилган эканку, буни жиноят ишлари бўйича тергов судьясига деб ўзгартириб келмасангиз олмайман, дебди.

Танишим эрталаб соат 10 да судга борган бўлса, соат 16-30 ларда шикоятни топширибди. Энг қизиғи, шунча овора қилиб шикоятни қабул қилиб, шикоятни олганлиги ҳақида имзо ҳам қўйиб беришмабди.

Ҳуқуқини тиклаш учун судга шикоят қилиб борган фуқаро ҳали судга кирмасдан тергов судлари томонидан адолатсизликка дуч келиб турибди. Шу ўринда савол туғилмоқда: Бу тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Энди ҳаммасини битта қилиб, Олий судга ва Судьялар Олий кенгашига шикоят қилмоқчимиз.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, Олий суднинг (+998 71) 207-73-77 ишонч телефонига ёки Судьялар Олий кенгашининг 71 200 26-00 ёки 1194 рақамига телефон қилиб шикоят қодиринг. Шунда сиздан кейинги одам бунақа сарсон бўлмаслигига ёрдам қилган бўласиз.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/07/2025, 15:42
t.me/advokatqosimov/712
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
6
50
4.3 k
#моддийёрдам

Айрим тоифадаги оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади!

ПҚ-134 га кўра, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

✅ Реестрларга киритилган оилаларга;
✅ “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

📌 боқувчисини йўқотган оилалар;
📌 аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;
📌 ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
📌 узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;
📌 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;
📌 ногиронлиги бўлган шахслар;
📌 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

❇️ Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/07/2025, 08:13
t.me/advokatqosimov/711
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
23
44
4.2 k
👨‍✈️🚔 Тунги вақтда кўчада юрганларни ППС олиб кетиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги 399-сонли қарорига кўра, ППС ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
❗️шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
❗️шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
❗️қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

📌 Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

‼️ Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
➡️ унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
➡️ қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
➡️ шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
➡️ жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

❇️ Демак, агар ППС ходимлари сизни ўша жойда шахсингизни аниқлай олишмаса, ИИБга олиб боришлари мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/07/2025, 05:58
t.me/advokatqosimov/710
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
69
4.0 k
Фарзандли бўлган талаба қизлар ўқишини масофавий шаклда давом эттиришлари мумкин!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг " Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори иловасига кўра, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

✅ ҳарбий хизматни ўташ учун;
✅ саломатлигини тиклаш учун;
✅ ҳомиладорлик ва туғиш учун;
✅ болаларни парвариш қилиш учун;
✅ оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

✅ Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

❗️Бунда олий таълим муассасасида муайян бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича сиртқи ёки масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/06/2025, 16:48
t.me/advokatqosimov/709
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
15
22
3.6 k
Мурожаатчимиздан келган савол:

Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғига аосан :
✅ Синф раҳбари қуйидаги меьзонларга асосан танлаб олинади ва мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:

📌 камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

📌 мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

📌 бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;

📌 ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;

📌 бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.

‼️ Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/06/2025, 10:42
t.me/advokatqosimov/708
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
23
37
3.7 k
Бировга қарз берганлигингизни кимнингдир гувоҳлиги билан исботлай олмайсиз!

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига кўра:

✅ Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) дан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

📌 Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

❗️Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/05/2025, 15:55
t.me/advokatqosimov/707
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
14
11
3.5 k
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 28.03.2025 йилдаги  3264-4-қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 2 июлдан бошлаб, БХМнинг 30 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларда қуйидагилар бўлиши лозим:
✅Жўнатувчининг номи, жисмоний шахслар учун шахсни тасдиқловчи хужжат , унинг серияси ва рақами;
✅ Агар операция жараёнида хисобварақ ишлатилган бўлса,унинг рақами ва операциянинг хос рақами;
✅ Жўнатувчининг манзили ёки СТИРи ёхуд мижознинг lD рақами;
✅ Жисмоний шахслар учун туғилган сана, жой ва олувчи хақидаги маълумотлар.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/04/2025, 11:42
t.me/advokatqosimov/706
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
22
38
3.5 k
Транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин бўлган яқин қариндошларга кимлар киради?


‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА" ги 141-сон қарори иловасига кўра:

✅ Транспорт воситаси эгасининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошларига ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар киради.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/04/2025, 09:16
t.me/advokatqosimov/705
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
44
16
3.1 k
#tavsiya

Шогирдларим, меҳнат ҳуқуқи бўйича яп-янги адвокатлар Юлчиев Хуснитдин ва Оппоқхонов Азизхонлар.

Ёрдам керак бўлса, мана бу рақамга чиқораслар:

☎️99-994-11-26

👉@yuristkadr
04/03/2025, 15:58
t.me/advokatqosimov/704
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
8
13
3.4 k
Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг юрисдикция ҳудудлари

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/03/2025, 14:02
t.me/advokatqosimov/703
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
38
68
5.6 k
Мактабларда ҳар жума миллий либос кийиш мажбурий бўлдими?

Мурожатчимиздан келган савол:

Мактабда қизимни жума куни миллий либос кийиб бормаганлиги учун дарсга киргизмапти.Мактабларда ҳар жума миллий либос кийиш мажбурий бўлдими?

📌 Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси Азизбек Турдиев вазирлик ўқувчиларга мактабга миллий кийимда келиш бўйича мажбурият юкланмаганлиги ҳақида баёнот берган.

✅ Мактабларда ҳар жума миллий либос кийиш мажбурий эмас.Миллий либосни ўқувчи хохласа кияди, хохламаса киймайди.Мактабда ҳеч ким ўқувчини миллий либос кийишга мажбурлашга хақли эмас.


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/03/2025, 12:17
t.me/advokatqosimov/702
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
37
51
4.3 k
Сенсираганлик учун жавобгарлик борми?

❇️ Қонунчилигимизда айнан сенсираганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланмаган.

📌 Лекин кўпчилик орган,ташкилот ва муассасалар ходимлари амал қилиши лозим булган  одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа ички хужжатларда ходимларнинг бир-бирига ёки бошқа шахсларга "сиз"деб мурожаат қилишлари белгиланган.

Бундай талабга риоя қилмаслик, интизомий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Масалан:

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарорига кўра:

✅ ЙПХ ходимлари ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчиларига «Сиз» деб мурожаат қилишга мажбур.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/03/2025, 07:48
t.me/advokatqosimov/701
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
40
66
3.8 k
Мурожаатчиларимиз томонидан энг кўп сўралаётган оилавий муносабатларга оид саволлар ва уларга қисқача жавоблар👇

✅ Шаръий никоҳдан туғилган бола учун ҳам алимент ундириш мумкинми?
Албатта мумкин. Фақат бунинг учун аввал оталикни белгилатиш керак. Ота ёки она ўз фарзандини моддий томондан таъминлашга мажбур. Лекин шаръий никоҳ асосидаги эр-хотин бир-биридан таъминот талаб қилолмайдилар.
✅ Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алиментдан озод қиладими?
Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алимент тўлашдан озод қилмайди.

✅ Никоҳдан ажрашмай туриб бошқа никоҳдан ўтса бўладими?
Йўқ. Ўзбекистон Республикасида фақат битта никоҳга рухсат берилади ва тан олинади.

✅ Эримни мендан бошқа шаръий никоҳ асосидаги хотини бор.Бунинг учун жавобгарлик борми?
Агар эрингиз сиз билан ҳам шаръий никоҳ асосидаги хотини билан ҳам бир том остида ва бир рўзғор асосида яшаётган бўлса, бу "кўп хотинлилик" сифатида баҳоланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Акс холда йўқ.

✅ Никоҳдан ажрашганда эр хотини ва болаларига алохида уй олиб бериши керакми?
Хозирги кунда қонунчилик нормаларимизда бундай тартиб белгилангани йўқ.

✅ Қайнонам келинлик сепимдаги нарсаларни бермасликка хаққи борми?
Йўқ. Талаб қилиб олишингиз мумкин.Бунинг учун судга даъво ариза киритасиз.

✅ Никоҳдан фақат суд ажратадими?
Агар фарзандингиз ва ўртангиздаги мулкий низо бўлмаса, ФХДЁ орқали ҳам ажрашиш мумкин.

✅ Никоҳдан ажратишга қачон ариза қилиб бўлмайди.
Хотин хомиладорлик вақтида ва бола бир ёшга киргунча бўлган вақтда никоҳдан ажратиш учун аризалар қабул қилинмайди.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/02/2025, 09:31
t.me/advokatqosimov/700
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
44
5.7 k
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат (бир ойлик армия)га бориш учун қанча тўлов қилинади ва бу тўловни бўлиб-бўлиб тўласа ҳам бўладими?

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2003 йилдаги 99-сон қарорига кўра :

✅ Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

✅ Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

📌 Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун тўлов миқдори ---- меҳнатга хақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари (бугунги кунда 8 млн 85 минг сўмга тўғри келади).


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/02/2025, 06:03
t.me/advokatqosimov/699
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
67
18
3.9 k
Коррупциянинг туғилиши: Дастлабки тергов мисолида

Олмазор ИИБ да битта ишим бор (эди). Ҳолат қуйидагича:

Ҳимоям остидаги шахс январь ойида яндекс таксида Тошкент шаҳрига кираверишда Минерал сувлар блок постида тўхтатилган. Унинг кийимларини кўздан кечиришганда чўнтагидан 0,73 грамм гашиш (анаша, смола каннабиса) номли гиёҳванд модда топилган. Бу нима деб сўрашганда тўғрисини айтган, ўзимни истеъмолим учун телеграмм орқали кеча сотиб олган эдим, бир қисмини истеъмол қилдим, қолганини кейинроқ истеъмол қилиш учун қолдиргандим, деб жавоб берган.

Наркологик экспертиза айбланувчи гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилади деб ҳулоса берган.

Жиноят ҳуқуқидан озгина хабардор бўлган одам бу ҳолат ЖК нинг 276-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш) билан малакаланишини яхши билади.

Бироқ Олмазор туман ИИБ тергов бўлими томонидан бу ҳолат ЖК нинг 273-моддаси 3-қисми билан малакаланиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб озгинадан кўпроқ гиёвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланган. Камига, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Юқоридаги ҳолат ЖК 273-моддаси 3-қисмига тортиши учун айбланувчининг шериги бўлиши ва у шу шериги билан ўзаро тил бириктириб гиёҳвандлик воситасини кимгадир ўтказмоқчи бўлганлигини тасдиқловчи далиллар бўлиши керак. Бироқ бундай далиллар умуман мавжуд эмас.

Мен дастлаб иш билан танишиб чиққанимдан кейин, ҳимоям остидаги шахснинг онасига бу ерда 273-модда 3-қисми йўқ, агар қонун тўғри қўлланса, 276-моддага ўтиши керак, дегандим. Лекин терговчига ёзилган илтимоснома ҳач қандай асос кўрсатмасдан рад қилинди, прокуратурадан эса жавоб ҳам олмадик.

Бугун ҳимоям остидаги шахснинг онаси билан телефонлашдим. Унинг гапларини имкони борича ўзидек келтиришга ҳаракат қиламан: “Бугун турмага бориб озиқ-овқат киритдим, ҳар киргазганимда яхшигина пул кетяпти, шунча пул сарфларканман, уни ўрнига йўлини топиб, шу пулни терговчига берганимда ўша сиз айтган қонунларни ўғлимгаям қўллардимикан, деб ўйланиб қоляпман. Энди, бунақа ишга биринчи марта иши тушган одам билмасаканда, нима қилишни.”

Бу гаплар менга жуда ёмон таъсир қилди, чунки шу аёл “Одамлар таниш топиб пулини бермасанг ишинг битмайди, деб айтишяпти, нима қилай?”, деб мендан маслаҳат сўраганда, бу иш нотўғри деб қайтаргандим. Унинг бугунги гаплари менга худдики, сен мени йўлдан қайтармаганингда, шу ишни қилган бўлардим, сени айбинг билан бу ишни ҳал қилолмадим, дегандек эшитилди.

Тасаввур қилдим, агар шу аёл ҳаётида яна терговга иши тушса ёки яқинларидан бирортасида шунақа ҳолат юз берса, “одамини топиб пулини бермасанг, ишинг битмайди” деган қоида билан иш қилади.

Шунақа. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонунларни асоссиз нотўғри қўллаши одамларда коррупцияга мойилликни кучайтириб, йўқ жойдан порахўрлик пайдо бўлишига олиб келади.

Лекин минг афсуски, буни ўйлаб кўрадиган одам йўқ.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/01/2025, 18:28
t.me/advokatqosimov/698
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
44
34
6.1 k
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари қўлланилмаслиги белгиланган. Масалан ЖК 167, 168, 184-моддалари.

Биринчи инстанцияда ушбу моддалар билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, апелляциягача зарар қопланган тақдирда апелляция инстанциясида судланувчи озодликка чиқарилиши деярли аниқ бўлиб қолади.

Судланувчининг қариндош уруғлари зарарни қоплаб апелляция суди мажлисини кўзлари тўрт бўлиб кутишади. Чунки судланувчи озодликка чиқарилишини улар ҳам билишади.

Бироқ айрим судьялар борки, шундай пайтларда ҳар хил баҳоналар билан суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни бошлашади. Арзирли сабаб йўқ, лекин нимадир сабаблар билан ишни кўришни бошқа кунга қолдирилади. Бу ёқда қарз ҳавола қилиб, нимасинидир сотиб, ана бугун чиқади, ана эрта чиқади, деб судланувчини қариндошлари кутишади.

Энг ёмони, шунақа пайтларда судланувчининг қариндошлари ўртасида "Судья нимадандир умидвор шекилли", деган нотўғри қарашлар пайдо бўлади. Адвокат "Қонун бўйича суд барибир озодликка чиқаради, озгина сабр қилайлик", деса, "Бирорта одам топиб беш-ўн сўм бермасак бўлмайди, шекилли" деган фикрлар айтилади. Судья судраб юриб нималар қилиши ҳақида халқ оғзаки ижодидан намуналар айтилади. Шу пайтда "Бизни судларимизда бунақа нарса йўқ" деб тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрингда, биров ишонармикан. Ҳохлаймизми-йўқми, шундай ҳолатлар ҳам суд обрўсига жиддий путур етказади.

Шунинг учун ҳам, ҳурматли СУДЬЯЛАР, Сизнинг кичик бир ҳаракатингиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда бутун суд тизими ҳақида нотўғри қарашлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Илтимос, шуни эсдан чиқарманг!!!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/01/2025, 11:25
t.me/advokatqosimov/697
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
23
48
5.0 k
Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ("Гендоверенность") сизга мулк хуқуқини бермайди!

Бугунги кунда кўпчилик автомобилни "викуп" га сотиб оляпти ва тўловни тўлаб бўлгунига қадар ишончнома асосида автомобилни бошқариб юрибди ва энди автомобил меники деб ҳисоблашмоқда.

‼️ Лекин одамларни бу масалада эътиборлироқ бўлишга чақирмоқчимиз.  Чунки "генералний" ишончнома ҳам ишончноманинг ишонч билдирилувчи шахсга кўпроқ хуқуқ берувчи тури хисобланади. Бунда ишонч билдирилувчи шахсга мулк хуқуқи ўтмасдан, фақатгина бу мулкни ижарага бериш, сотиш, хадя қилиш каби тасарруф қилиш хуқуқлари ўтиши мумкин.

📌 Лекин бу ишончнома ишонч билдирувчи шахс томонидан исталган пайтда бекор қилиниши мумкин.

Масалан, агар ишонч билдирувчи шахс вафот этиб қолса хам бу ишончнома бекор бўлади.

Бундай холда сиз пулингизга ҳам, автомобилга ҳам куйиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун одамларга автомобилни  нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси асосида олишни тавсия қиламиз.


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
04/01/2025, 08:30
t.me/advokatqosimov/696
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
57
80
4.9 k
Ҳеч қандай тилхатларсиз берилган қарзни ҳам ундириш мумкин!

📌 Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз берган шахс қарздордан қарзни ундиришни сўраб фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкин.

‼️ Агар қарздорга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжат мавжуд бўлмаса, қарз берган шахс ИИБ га мурожаат қилиши лозим.Бунда ИИБ ходимлари :

✅ Қарз олган шахсдан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш хати олади. Шунда сиз ушбу тушунтириш хати нусхасини судга далил сифатида тақдим қилиб қарзни ундириб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/31/2025, 06:35
t.me/advokatqosimov/695
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
6
2.9 k
03/29/2025, 19:06
t.me/advokatqosimov/694
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
16
6
2.8 k
Олий суддаги конференцияда давлат ташкилотларини қайта ташкил этишда юзага келаётган айрим муаммолар ҳақида фикр билдирдим.

➖МК 156-моддасига асосан ташкилот қайта ташкил этилганида, ходимларнинг меҳнатга оид муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этаверади. Бироқ, айрим мутасаддилар қайта ташкил этишни тугатиш деб талқин қилиши натижасида, юзлаб ходимлар ёппасига бўшатиб ташланмоқда.

Бунга бир томондан, қайта ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашдаги хатоликлар ҳам сабаб бўлмоқда. Масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ташкилотининг тугатилиши кўрсатилиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини негизида ташкил этилаётган янги ташкилотга ворислик тартибида ўтказилиши белгиланмоқда. Аслида ФКнинг 50, 53-моддаларига кўра ҳуқуқ ва мажбуриятларни ворислик тартибида ўтиши ташкилотни қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Бироқ ҳужжатда “тугатиш” деган хато жумла кетганлиги учун ходимлар асоссиз равишда бўшатиб юборилмоқда. Бунинг оқибатлари эса жуда оғриқли бўлмоқда.

Саидали Мухторалиев
03/29/2025, 19:06
t.me/advokatqosimov/693
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
42
118
4.5 k
Агар алиментни ўз вақтида тўлаётган бўлсангиз , сизнинг чет элга чиқишингизга тақиқ қўйилмаслиги керак!

Батафсил 👇

📌 Ўзбекистон Республикаси " Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунининг 42*1-моддасига кўра:

❗️Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

✅ Демак агар қарздор ойлик алимент тўловини ўз вақтида, кечиктирмасдан тўлаётган бўлса, уни чет элга чиқишига тақиқ қўйилмаслиги керак экан.

Агар шундай холатда ҳам тақиқ қўйилган бўлса, бу тақиқ қўйишга асос бўлган қарорни хақиқий эмас деб топтириш ва натижасида тақиқни бекор қилиш мумкин.


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/29/2025, 13:14
t.me/advokatqosimov/692
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
28
23
5.9 k
Каналимиздаги фойдали ва қизиқарли постлар:

"Мусор" йиғиш хизмати учун қачон пул тўлаш мажбурий?

Болаларни диний таълим учун ўқишга бериш таъқиқландими?

Қизилдан кейинги сариқ чироқ билан яшилдан кейинги сариқ чироқни фарқи бор.

Ногирон фарзанди бор шахслар даромад солиғидан имтиёзга эга!

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?

Мактабларда ўқитувчилар ўқувчининг телефонини текшириши мумкинми?

Кимлар хусусий клиникаларда бепул даволанишлари мумкин?

Мактабларда ўқувчиларининг телефондан фойдаланиш тартиби қандай?

Ўзбекистонда 1 июлдан баъзи хужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади!

Меҳнат кодексининг 333-моддаси бўйича пулли компенсация учун формула.

Қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилманг!

Жума билан табриклаш таъқиқландими?

Ўн олти ёшга тўлмаганлар хам паспорт олиши мумкин.

Пенсионерларга солиқ имтиёзлари мавжуд.

ID карта учун расмга тушганда соқол бўлиши мумкин эмасми?

ППС ходими тўхтаб турган авто машинани эшигини очиб хужжат сўраб, баённома тузиши мумкинми?

"Аваренка” ни ёқиш исталган жойда тўхташ ҳуқуқини бермайди.

Судни судга бериш мумкинми?!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 18:23
t.me/advokatqosimov/691
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
33
42
5.6 k
3.27(«Тўхташ тақиқланган») белгиси йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди

Савол: Мен иккита туман ўртасидаги йўналишда одам ташийман. Лицензиям бор. 3.27 («Тўхташ тақиқланган») белгиси қўйилган жойда тўхтаб одам тушираётган пайтимда ГАИ келиб менга протокол тузди. Ҳозир менга 750 минг сўм жарима келибди. Мен бу белги таксистларга тегишли эмас деб эшитгандим. Жаримани олиб ташлаш ёки камайтириш учун нима қилсам бўлади?

Жавоб: МЖтК нинг 1286-моддаси 1-қисмига асосан Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бироқ Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-илова 3-бўлимига кўра 3.27 («Тўхташ тақиқланган») белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.

Шунингдек ушбу 3.27(«Тўхташ тақиқланган») белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушуриш-чиқариш (юкларни ортиш-тушуриш) вақтида таъсир қилмайди.

Сиз йўналишли транспорт воситасини бошқарганингиз учун сизга жарима нотўғри белгиланган.

Сиз автомашинангиз рўйхатдан ўтган жойдаги ёки сизга жарима белгиланган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман судига мурожаат қилсангиз, суд жарима тайинлаш ҳақида қарорни бекор қилиши мумкин.

Судга мурожаат қилишда юқоридаги намунадан фойдаланишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 14:12
t.me/advokatqosimov/690
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
17
30
5.2 k
Профилактика инспектори хайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги учун протокол қилишга хақлими?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра:

✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Ушбу кодексининг 248-моддасида профилактика инспекторининг қандай хуқуқбузарликларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллашга ва қандайларини протокол қилишга ваколатли эканлиги белгилаб қўйилган. Лекин 135-моддада назарда тутилган хуқуқбузарлик учун жазо қўллаш ҳам баённома расмийлаштириш ҳам профилактика инспекторининг ваколат доирасига кирмайди.

Лекин шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги 2896-сон қарори иловасига кўра:
❗️Профилактика инспектори фуқаролар ва мансабдор шахслардан қонунчиликка риоя этиш ва ғайриқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилишга хақли.Лекин бу дегани хайдовчига 135-модда бўйича жарима қўллаш ёки протокол қилишга ваколатли дегани эмас.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 13:05
t.me/advokatqosimov/689
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
12
27
4.3 k
"Банкдан кредит олганлар, хорижга чиқиши мумкинми?" Кўпчилик мурожатчиларимизни хавотирга кўяётган савол.

Биз мурожатчиларимизнинг саволларига жавобан банкдан кредит олганларнинг чет элга чиқишига тақиқ йўқлигини аввал ҳам айтган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот котибининг бу масалада берган маълумотини ушбу видео орқали тўлиқ кўришингиз мумкин !


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 08:30
t.me/advokatqosimov/688
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
1
"Банкдан кредит олганлар, хорижга чиқиши мумкинми?" Кўпчилик мурожатчиларимизни хавотирга кўяётган савол.

Биз мурожатчиларимизнинг саволларига жавобан банкдан кредит олганларнинг чет элга чиқишига тақиқ йўқлигини аввал ҳам айтган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот котибининг бу масалада берган маълумотини ушбу видео орқали тўлиқ кўришингиз мумкин !


Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 08:28
t.me/advokatqosimov/687
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
12
6
3.6 k
Меҳнат низоларида судлар "МК 174"га риоя этишлари керак

Олий судда бугун судлардаги меҳнат низолари бўйича конференция ўтказилмоқда экан. Мана шундай ўзаро мулоқотлар бизга доим керак. Бу масаладаги Олий суд ташаббусларини олқишлайман. Иккала томон учрашиб ўзаро масалаларни айтиб олиб, "соат милларини тўғрилаб" олиши лозим. Масалан адвокатлар қайсидир эътирозларини, мулоҳазаларини суд жараёнларида билдира олмайди. "Суд баҳо беради" деган совуққина расмий жавобни олишини билган тажрибали адвокатлар фикрларини билдирмай қўя қолишади.

Судлар томонидан йўл қўйилаётган меҳнат масаласида биз амалиётда дуч келаётган айрим камчиликлар бор. Булардан бири сифатида буйруқни қонунийлигини иш берувчилар томонидан исботлаш мажбуриятига судлар кўпинча эътибор қаратмаяпти. Нариги томон бўлган иш берувчи (агар оддий бир МЧЖ бўлмаса) кўпинча ички локал хужжатларни яширишга ҳаракат қилади.

Мисол тариқасида ички ишлар билан судлашаётганимизда кўпинча аттестация тартибида бўшатиш учрамоқда. Навбатдан ташқари аттестация ўтказишга асослар нима, аттестация баёни борми ва уни исботловчи далиллар мавжудми дея адвокатлар томонидан берилган саволлар судларда юмшоқ айтганда "ҳавога учмоқда". Аслида аттестацияниям ўтказиш тартиби бор. Судлар охиригача жим туриб "суд баҳо беради бу масалада адвокат, ҳавотир олмай суд баҳо беради" дея тинчлантиришади охирида қарорда ўқисез боплаб бежаб қарор чиқариб беришади.

Мана шунақа вазиятларда Меҳнат кодексининг 174-моддаси Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади деган қоида аниқ ва ҳамма учун ишлаши керак. Олий суднинг фуқаролик ҳайъати бунга менимча ақли етса керак?!

👉@bahodirahmedoff👈
03/28/2025, 05:54
t.me/advokatqosimov/686
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
20
67
3.7 k
Агар МИБ ходимлари ундирувни ўз вақтида амалга оширмаса қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Масалан , МИБ ходимлари асоссиз равишда алимент қарздорлигини ўз вақтида ундирмаяпти.Бундай холда сиз уйда  ўтирган холда, МИБ ходимининг устидан МИБнинг юқори турувчи органига ёки Бош прокуратурага мурожаат қилишингиз мумкин.

✅ Бунда сиз ушбу хавола https://pm.gov.uz/uz#/authorities/1/835/_info орқали Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг бош аппаратига  ва https://pm.gov.uz/uz#/authorities/1/808/_info хавола орқали эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига онлайн мурожаат қолдиришингиз мумкин бўлади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/28/2025, 04:51
t.me/advokatqosimov/685
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
13
4
3.2 k
Бугун Олий судда "Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти" мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

Telegram
03/27/2025, 16:46
t.me/advokatqosimov/684
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
30
57
7.9 k
Савол: Газ ва электр нархи 1 апрелдан қимматласа, мен уйимнинг коммунал тўловларини олдиндан бир йиллигини тўлаб қўйсам, келгуси 1 йилда мен билан эски нархда ҳисоб-китоб қилинадими?

Жавоб: ВМ нинг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 101-бандига кўра кўра Тариф ўзгарган тақдирда, электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг тарифи ўзгарган кундан бошлаб:
маиший истеъмолчилар — икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 110-бандига кўра тарифлар ўзгарган ҳолларда, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан (ушбу давр мобайнида аванс тўловига тенг миқдордаги газ ҳажмидан ортиқ истеъмол қилмаган ҳолларда) озод қилинади.

Демак маиший истеъмолчилар, яъни яшаш хонадонлари учун табиий газ ва электр тўловларини нархлар ошишидан аввал келгуси давр учун тўлаб қўйган тақдирингизда, фақат дастлабки 2 ой учун эски нархда ҳисоб-китоб қилинади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/27/2025, 16:09
t.me/advokatqosimov/683
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
27
87
5.8 k
‼️ Ушбу миқдорларни билиш муҳим!

❗️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

❗️ Алиментнинг энг кам миқдори - ойига 306 075 сўм;

❗️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

❗️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

❗️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

❗️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;

❗️ Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм;

❗️ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

Асос: ПФ-108.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/27/2025, 12:26
t.me/advokatqosimov/682
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
16
38
5.0 k
Моддий ёрдам кимларга берилади?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига кўра:
📌 Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади.

Моддий ёрдам қуйидаги меъзонларга тўғри келадиган оилаларга берилади:

✅ Oиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари(669 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган оила бўлиши;
✅ Биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлмаслиги;
✅ Фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлмаганда:
ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси ва
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси;
✅Тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари(5 775 000) ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлмаслиги;
✅ оилада камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлмаслиги;
✅ Оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) рад этилган бўлмаслиги;
✅ Расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлгмаслиги лозим

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/27/2025, 11:58
t.me/advokatqosimov/681
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
17
22
3.5 k
ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз борлиги учун автомобилингизни жарима майдончасига қўйиши мумкинми?

📌 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра:

✅ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

❗️Демак , автомобилингизни жаримаси борлиги учун жарима майдончасига қўйиш учун:
👉 Қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган бўлиши;
👉 Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда жойлаштирилган маълумот бўлиши шарт экан!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/26/2025, 15:14
t.me/advokatqosimov/680
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
25
96
6.5 k
Бола пули кимларга берилади?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига кўра:
📌 Болалар нафақаси 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олишга муҳтож бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан холда, 12 ой муддатга тайинланадиган нафақа тўлови хисобланади.

Ушбу нафақа тўлови қуйидаги меъзонларга тўғри келадиган оилаларга берилади:

✅ Oиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари(669 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган оила бўлиши;
✅ Биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлмаслиги;
✅ Фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси ва
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси бўлмаслиги;
✅Тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари(5 775 000) ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлмаслиги;
✅ оилада камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлмаслиги;
✅ Оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) рад этилган бўлмаслиги;
✅ Расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлгмаслиги лозим

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/26/2025, 09:04
t.me/advokatqosimov/679
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
19
88
3.5 k
03/25/2025, 16:02
t.me/advokatqosimov/677
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
84
3.6 k
03/25/2025, 16:02
t.me/advokatqosimov/678
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
1
27
6.3 k
Чиқинди хизмати бўйича чиқарилган суд буйруғи асоссиз деб ҳисоблаганингизда ушбу намуналардан фойдаланишингиз мумкин.
03/25/2025, 16:02
t.me/advokatqosimov/676
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
20
31
3.5 k
Савол: Мени чиқиндиларни йиғиб кетадиган ташкилот судга бериб, мендан чиқинди йиғилганлиги учун тўлов ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилибди. Бунга 2 ой бўлибди, мен бу ҳақда уйимга МИБ ходими келганда хабардор бўлдим. Мен чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича умуман шартнома тузмаганман, бу ташкилотга чиқинди олиб чиқиб топширмайман. Суд мени чақирмасдан мендан тўлов ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарибди. Мен бу суд буйруғини бекор қилиш учун нима қилсам бўлади?

Жавоб: ФПК нинг 170-моддасига кўра суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир.

ФПК 181-моддасига кўра қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради.

ФПК 155-моддасига кўра
ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддатни суд (судья) узрли деб топган сабабларга кўра ўтказиб юборган бўлса, мазкур муддат тикланади.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома процессуал ҳаракат амалга оширилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим бўлган судга берилади ва ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим.

Демак, бу ҳолатда сиз арз қилинган талабга қарши эътирозларингизни судга тақдим этишингиз ва эътироз билдириш муддати ўтиб кетганлиги сабабли муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома беришингиз керак.

Шунда, суд сизга нисбатан чиқарилган суд буйруғини бекор қилиши мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/25/2025, 16:00
t.me/advokatqosimov/675
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
34
22
3.5 k
Ўғридан солиқ ундириш мумкинми?

Жуда қизиқ савол: Ўғри ўғрилик қилиб топган даромади бўйича солиққа тортилиши мумкинми?

Тасаввур қилинг, ўғри 1 миллиард сўмлик мулкларни ўғирлаб қўлга тушиб, жавобгарликка тортиляпти.

Солиқ келяптида, ҳисоблаяпти: 1 миллиард мулк учун 120 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи, 150 миллион сўм акциз солиғи, 150 миллион сўм фойда солиғи.

Тергов ва суд ўғрини ўғирликда ва солиқ тўлашдан бош тортишда айблаб, ўғридан ўғирланган 1 миллиард сўмдан ташқари 420 миллион сўм солиқларни ҳам ундиради. Ўзи ўғирланган сумма 1 миллиард сўм, қўшимчасига солиқ.

Бу қанчалик ғалати ва тушунарсиз кўринмасин ҳозирда тергов ва суд амалиётида шундай жараёнлар давом этмоқда.

Тергов ва суд органлари "Ўғри барибир ўғри, унга шунақа муомала қилиш керак", деб ўйлашса керак.

Шунақа ишларда энг камида ўғрида солиқ тўлашдан бўйин товлашга қасдни ўзи мавжуд бўлмайди. Шу тарафдан олганда, солиқ тўлашдан бўйин товлаш жинояти ҳам бўлмаслиги керак. Ўғирланган мулк ёки унинг қиймати жабрланувчига қайтарилгандан кейин ўғрида даромадни ўзи ҳам қолмайди, бу суммага солиқ ҳисоблаш бутунлай абсурд.

Бошқа тарафдан олганда, кўплаб жиноятлар моддий манфаат топиш учун қилинади ва ўша жиноятларни ҳаммасига қўшимча тарзда 184-моддани (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ҳам қўшиш керак бўлади.

Олий суд ва Бош прокуратурадан адолат бўлиши учун ўғри ўғрилик қилиб топган даромади бўйича солиққа тортиш амалиётини қайта кўриб чиқишни сўраб қолардик.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/25/2025, 14:12
t.me/advokatqosimov/674
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
21
54
4.6 k
Ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги солиқ имтиёзлари бор:

✅  Уруш ногиронлари ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

✅ Уруш ногиронлари мулк солиғидан тўлиқ озод қилинган.

✅ Уруш ногиронлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

✅ Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/25/2025, 10:52
t.me/advokatqosimov/673
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
35
74
5.6 k
Ассалому алайкум мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман.Ўтган ойда ойлигим кам чиқди.Сабабини сўраганимда , "eMaktab.uz"га бир хафта давомида баҳо қўймагансиз дейишди.Айтингчи бу қонунийми?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 24.06.2022 йилдаги 205-сон буйруғининг 1-иловасига кўра:

📌 Ўқитувчи "eMaktab.uz" платформаси орқали ўқувчиларни ўз вақтида баҳоламаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун хақ тўланмайди.

Бунда баҳолаш учун:

👉 1 сменали мактаблар учун дарс ўтилган куни 09:00 дан 21:00 гача вақт берилади.
👉 2 сменали мактаблар учун эса дарс ўтилган кундан эртаси куни 13:00 гача вақт берилади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/25/2025, 06:40
t.me/advokatqosimov/672
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
24
28
3.8 k
Мурожатчимиздан келган савол:
Қонуний никоҳнинг  шаръий никоҳдан қандай фарқли ва афзал томонлари бор?

Батафсил👇

📌 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра:
✅ Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.Бу дегани сиз шаръий никоҳда расман эр-хотин хисобланмайсиз.
Демак шаръий никоҳда:
✅ Эр-хотин улушли мулкка эга бўлмайди.Натижада келишмовчилик юзага келганда,  хотин эрдан ёки эр хотидан мол-мулк талаб қилолмайди.
✅ Шаръий никоҳ асосидаги эр-хотин бир-биридан таъминот талаб қилолмайдилар.

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47*3-моддасига кўра:
📌 Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/24/2025, 18:55
t.me/advokatqosimov/671
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
18
28
4.1 k
Тез тиббий ёрдам чақирувга кўра  қанча вақтда етиб келиши лозим?

Хозирги кунда бу масала  ҳеч қайси норматив хуқуқий хужжатда аниқ тартибга солинмаган.
Лекин  16.10.2018 йилдаги ПҚ-3973-сонга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг  норматив хуқуқий хужжатлар лойиҳалари  мухокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган "Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш тартиби тўғрисида"ги буйруғи лойиҳасига кўра:
✅ Тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақириқ манзилига чақириқ тез тиббий ёрдам бригадага етказилгандан кейин шошилинч чақириқлар( оғир тан жароҳатлари , беморнинг ҳушдан кетиши, турли шок ҳолатлари, профуз қон кетиши, туғруқ, терининг термик куйиши совуқ уриши, беморнинг кимёвий моддалар ёки дори воситаларидан ўткир заҳарланиши, электрдан жароҳатланиш кабилар)да 20 минутдан кечикмасдан;
✅ Шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқлар ( ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, юрак ритмининг бузилиши , астма ҳуружи, ўрта ва енгил тан жароҳатлари, ёт жисм, аллергия, бош огриги, қорин, кўкрак қафасидаги огриқлар, психикани ўткир бузилиши, буйрак хуружлари, қусиш, тошма, юқори иситма кабилар)да 30 минутдан кечикмасдан етиб боиши лозимлиги белгиланган.

📌 Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Матбуот котибининг бу масала хақидаги сўнги маьлумотларига кўра:
👉  Тез тиббий ёрдамнинг чақириқларга етиб бориш вақти ўртача  8-12 дақиқани ташкил қилади.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/24/2025, 17:41
t.me/advokatqosimov/670
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
16
130
4.1 k
Судланганликни олиб ташлаш учун ушбу илтимоснома намунасидан фойдаланиш мумкин.
03/24/2025, 08:06
t.me/advokatqosimov/669
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
8
30
4.1 k
Савол: Мен судланиб, жазони тўлиқ ўтаб чиққанман. Судланганликни муддатидан олдин олиб ташлаш учун нима қилсам бўлади?

Судланганлик ҳолати ЖК нинг 78-моддасида белгиланган муддатлар ўтгач тугалланади.

Бироқ ЖК 79-моддасига асосан бу муддатлар ўтмасдан аввал суд томонидан олиб ташланиши мумкин.

Унга кўра агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

Жиноят Кодексининг 178 — 184, 185 — 1852, 189 — 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин.

Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/24/2025, 08:05
t.me/advokatqosimov/668
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
30
45
3.9 k
Савол: Алимент тўлайман, четга чиқишимга тақиқ қўйилган Россияга чиқиб ишлаб келмоқчиман, тақиқни бекор қилишни қандай йўллари бор?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин. Шунда суд қарори билан тақиқ бекор қилинади.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Бу ҳақда мана бу постда батафсил ёзганмиз.

Тақиқни бекор қилишнинг энг осон йўли, хотинингиз билан ярашиб, уни қайтариб олиб келиш.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/24/2025, 07:47
t.me/advokatqosimov/667
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
43
15
4.0 k
МИБ га ислоҳот керак!!!

МИБ суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартиролмайди, лекин Қувасой МИБ да мумкин экан.

А ташкилот банкдан кредит олган, таъминот сифатида Б, В, Г фирмаларнинг мулки гаровга қўйилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан банк фойдасига А ташкилотдан 3 миллиард сўмдан ортиқроқ кредит қарзи ундирилиб, ундирув гаровга қўювчиларнинг мулкига қаратилган. Шу жумладан, Б фирманинг 520 миллион сўмлик транспорт воситасига ҳам ундирув қаратилган.

Буни қарангки, Қувасой МИБ томонидан гаровга қўювчи Б фирма қарздорга айлантирилиб, унга 3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик учун таъқиқлар қўйилган.

Аслида, Б фирманинг фақатгина гаровга қўйилган 520 млн сўмлик транспорт воситасига таъқиқ қўйилиши керак эди. Бу таъқиқ унинг бошқа мулкларига таъсир қилмаслиги керак эди. Чунки суд қарори шунақа.

Қисқача айтганда, МИБ давлат ижрочиси лавозим ваколати доирасидан четга чиқиб, ҳал қилув қарори мазмунини ўзгартириб, гаровга қўювчи Б фирмага А ташкилотни қарзини тўлиқ юклаб қўйган. Ҳаттоки, Б фирманинг ҳисоб рақамидан 35 миллион сўм пул маблағларини ҳам ечиб олган.

Бу тадбиркорлик субъектининг мулк ҳуқуқини бузиш ҳисобланиб, бунинг учун жавобгарлик мавжуд. Бироқ икки ярим йилдан буён айбдорларни жавобгарликка тортиш тугул, ҳеч ким ҳеч нарсани кўрмагандек жим.

Шунча иш билан ҳам давлат ижрочисини кимдир жавобгарликка тортишини кутиш қийин, чунки МИБ уларни жавобгарликка тортиши мумкин бўлган прокуратуранинг бир қисми.

Агар шунга ўхшаш ишлар бошқа бир ташкилотда, масалан ички ишлар тизимида юз берганда, прокуратура айбдорларни аяб ўтирмаган бўларди.

Шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун ҳам МИБ прокуратура тизимидан чиқарилиши шарт!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/24/2025, 05:52
t.me/advokatqosimov/666
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
17
13
4.2 k
Ҳозирда тезликни белгилашда хатоликлар учун соатига 10 км чегириб ташланиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, МЖтК нинг 128-3-моддаси 5-қисмида тезликни ошириш бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилиши белгиланган.

ВМ томонидан ушбу хатоликни 10 км га ўзгартириш ҳақида қонун лойиҳаси киритилган.

Менимча, бу масала соф техникага оид масала. Чунки бу ерда гап тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳақида кетмоқда.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ги Қонуннинг 25-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг қарорига кўра иқтисодий, молиявий, илмий, лингвистик, экологик экспертизадан, шунингдек бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилиши мумкин.

Бундан кўринадики, лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар бўйича тегишли техникавий экспертиза ўтказилган бўлиши керак. Ушбу экспертиза натижаларини эълон қилиш барча муҳокамаларга нуқта қўяди.

Агар бундай экспертиза ўтказилмаган бўлса, дарҳол ўтказилиши ва унинг натижаларидан келиб чиқиб қонун қабул қилиниши керак.

Экспертиза давомида махсус мутахассислар томонидан хатолик ўрганиб чиқилиши керак. Агар ҳақиқатан ҳам хатолик 10 кмни ташкил қилса, 10 км, 7 км ни ташкил қилса, 7 км ўрнатилиши керак, агар 5 кмни ташкил қилса, 5 км қолиши керак.

Бу адолатни таъминлаш учун керак.

Масалан, мен соатига 70 км юриш мумкин бўлган жойда 69 км тезликда юрдим. Лекин менга хатолик 7 км бўлганлиги учун соатига 76 км юргансан, деб жарима келди. Ваҳоланки, мен қоидани бузмаганман. Бу ҳолатда менга нисбатан адолатсизлик қилинган ҳисобланади. Чунки мен қоидани бузмадим, лекин жарима тўлашга мажбурман.

Бу ҳолатда адолатни таъминлаш давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳақиқий хатолик аниқланиши ва қонунчиликда акс этиши шарт.

Яна бир масала, хатоликни 10 км га ўзгартирилиши 10 км ортиқча тезликда юришга рухсат берилди, дегани эмас.

Агар ҳозирда белгиланган тезлик чегаралари автоаварияларнинг асосий сабабчиси бўлса, ҳақиқий хатоликни камайтириш ҳисобига буни бартараф этиб бўлмайди. Бунинг учун қонунчиликда белгиланган тезлик чегаралари камайтирилиши керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/24/2025, 04:54
t.me/advokatqosimov/665
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
46
383
17 k
2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар юқоридаги кўринишда оширилади:

👉 Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

👉 Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек суюлтирилган газ 25 фоизга, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/23/2025, 14:28
t.me/advokatqosimov/664
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
19
30
4.9 k
Савол: Мен мактаб ўқитувчисиман. Мен 11 ноябрда декретга чиққандим,  15 мартда декрет таьтилим тугади.17 мартдан "отпуска"га ариза ёздим, менга неча кунга "отпускной" тўланади?

‼️ Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

МКнинг 237-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилади. Шунингдек ушбу кодекснинг 226-моддасига кўра,ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига  ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари хам киради.

Демак ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилади.

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  26.06.2023 йилдаги 263-сонли қарори иловасига кўра:

✅  Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар  педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 кунни ташкил қилади.

МКнинг 233-моддасига кўра ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди

Бундан хулоса қилиш мумкинки, сизга "отпускной" МК 233-моддасига мувофиқ тарзда 56 кундан якшанбаларни айириб ташланиб, ўртача иш хақингиз бўйича берилади.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/23/2025, 14:23
t.me/advokatqosimov/663
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
39
15
4.8 k
Савол: Қайнотам вафотидан олдин ўзига тегишли уй жойни хўжайиним номларига ҳадя қилиб расмийлаштириб берганлар, турмушидан ажралган қайнопам шу уйда доимий рўйхатга қўйилган, хўжайиним ҳадя қилиб олинган уйни қайнопамнинг розилигисиз сотиши мумкинми?

Жавоб: Ҳа, сотиши мумкин, Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Бироқ ФК нинг 488-моддасига кўра сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти –– бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир.

Демак, агар қайнопангиз пропискадан чиқиб кетишни хоҳламаса, тузиладиган олди-сотди шартномасида унинг яшаш ҳуқуқи сақланиб қолиши кўрсатилиб, у уй сотилгандан кейин ҳам шу уйда яшашни давом эттириши мумкин.

Агар янги мулкдор кейинчалик қайнопангизнинг яшаш ҳуқуқи сақланиб қолишига қарши бўлса, улар ўртасидаги низо суд тартибида ҳал этилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/23/2025, 10:08
t.me/advokatqosimov/662
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
34
77
6.5 k
Йиртиқ пуллар ҳам тўловга қабул қилинади!

⭕️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 июнда 3028-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори 25-иловасига  кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган барча хўжалик юритувчи субъектлар тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлган қуйидаги банкнотларни ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим:

❗️ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва (ёки) ёзувлар ёзилган банкнотлар;
❗️йиртилиб бўлакларга ажралган ва елимланган пуллар — агар пулнинг қисмлари шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
❗️бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;
❗️умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/23/2025, 08:25
t.me/advokatqosimov/661
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
48
29
9.8 k
Каналимиздаги фойдали ва қизиқарли постлар:

"Мусор" йиғиш хизмати учун қачон пул тўлаш мажбурий?

Болаларни диний таълим учун ўқишга бериш таъқиқландими?

Қизилдан кейинги сариқ чироқ билан яшилдан кейинги сариқ чироқни фарқи бор.

Ногирон фарзанди бор шахслар даромад солиғидан имтиёзга эга!

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?

Мактабларда ўқитувчилар ўқувчининг телефонини текшириши мумкинми?

Кимлар хусусий клиникаларда бепул даволанишлари мумкин?

Мактабларда ўқувчиларининг телефондан фойдаланиш тартиби қандай?

Ўзбекистонда 1 июлдан баъзи хужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади!

Меҳнат кодексининг 333-моддаси бўйича пулли компенсация учун формула.

Қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилманг!

Жума билан табриклаш таъқиқландими?

Ўн олти ёшга тўлмаганлар хам паспорт олиши мумкин.

Пенсионерларга солиқ имтиёзлари мавжуд.

ID карта учун расмга тушганда соқол бўлиши мумкин эмасми?

ППС ходими тўхтаб турган авто машинани эшигини очиб хужжат сўраб, баённома тузиши мумкинми?

"Аваренка” ни ёқиш исталган жойда тўхташ ҳуқуқини бермайди.

Судни судга бериш мумкинми?!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
03/21/2025, 20:45
t.me/advokatqosimov/660
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
28
19
8.9 k
Ҳар қандай ҳолатда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” ги Қонунда тиббий ёрдамнинг бир нечта турлари санаб ўтилган. Улардан бири шошилинч тиббий ёрдам бўлиб, зудлик билан ёрдам берилмаса, касалнинг аҳволи жиддий тарзда оғирлашиши мумкин бўлган ҳолатларни ифодалайди.

Қонуннинг 30-моддасига кўра фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Яъни, ҳар қандай шифохонада (у далат ёки хусусий бўлиидан қатъий назар) ҳамда ҳар қандай тиббиёт ва фармацевтика ходимлари томонидан (қаерда бўлишидан қатъий назар) фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлганда шундай ёрдам кўрсатилиши шарт.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/21/2025, 19:55
t.me/advokatqosimov/659
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
36
26
7.8 k
Ва ниҳоят, бизни бир неча кундан буён қийнаб келаётган саволга суд нуқта қўйди.

Гап шундаки, Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, ВМ ҳузуридаги Миграция агентлигига қайта ташкил этилган.

Чунки Фармонда Миграция агентлиги тугатилаётган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган эди.

Бироқ мана шу фармон асосида агентлик ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари корхона тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинган.

2025 йил 20 март куни ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг раиси Г.Шукурлаева раислигида ўтказилган суд якунида Х.Қодировани ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан киритилган даъво ариза бўйича юритилган ишда 6 та адвокат Х.Қодирова манфаатларини ҳимоя қилдик ва якунда суд бизнинг фойдамизга қарор чиқарди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/21/2025, 19:09
t.me/advokatqosimov/658
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
37
106
12 k
Мактабларда ремонт учун пул йиғиш қонунийми?

Яқинда май! Мактабларда ремонт учун пул йиғиш масаласи кўтарилиши табиий холат. Бу вазиятда мактаб ремонтига пул йиғиш қонунийми ўзи деган савол туғилади?

‼️ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида”ги наъмунавий низомнинг 31-бандига кўра :

✅ Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомига кўра, давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
✅ Умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонунчиликда тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;
✅ жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Демак, мактабларда ремонт учучн пул йиғиш тақиқланади.
Лекин жисмоний ва юридик шахсларнинн қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик ва хайриялари бундан мустасно. (Эслатиб ўтамиз хомийлик ва хайрия ихтиёрий бўлиши лозим. "Фалончи ўқувчининг дадаси мактабимиз учун фалон нарса оберди, сиз ҳам фалон нарса оберинг" каби буйруқ майлидаги гап кўринишида эмас)

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/21/2025, 18:30
t.me/advokatqosimov/657
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
138
628
19 k
Алимент бўйича хорижга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш мумкин!

Тақиқни ечишнинг 2 та йўли бор:

✅  Алиментни олдиндан тўлаш (камида беш йиллигини) ;

✅ Алимент бўйича гаров шартномасини тузиш.

1. Алиментнинг қанча даврини олдиндан тўлаш керак?

📌 Алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

2. Гаров шартномаси миқдори қанча?
📌 Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (93 млн 750 минг сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобил, дўкон, уй-жой, квартира) гаров предмети бўлиши мумкин.

3. Қаерга мурожаат қилиш керак?

➡️ Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун ижро ҳужжатини берган  судга мурожаат қилинади.

➡️ Бунда судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза берилади.
➡️ Аризага МИБ томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши керак.
➡️ Алимент гаров билан таъминланганда эса гаров шартномаси ҳам илова қилиниши керак.
➡️ Зарурат бўлганда, аризага алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатлар(бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.) тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

4. Гаров шартномаси қандай тузилади?

➡️ Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади.
➡️ Алимент 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/20/2025, 10:21
t.me/advokatqosimov/655
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
11
10
691
📌 Энди навбат адвокатларга?

Солиқ органи адвокатуранинг 93 283 197,60 сўм маблағини ғайриқонуний эгаллади.

Ёки адвокатга шу йўл билан босим қилинмоқдами?

👉
Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

Солиқ кодексининг 5-моддасида агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

✅ 2025 йил феврал ойи учун адвокатлик фирмаси 2025 йил 17 март (душанба) куни 78-сонли тўлов топшириқномасига асосан 46 825 722,32 сўм ижтимоий солиқ ва 80-сонли тўлов топшириқномасига асосан 46 652 147,13 сўм даромад солиғини ҳисоблаб, бюджетга тўлаган.

❌ Бироқ, Солиқ органи 2025 йил феврал ойи ижтимоий солиқ ва даромад солиғидан қарздорлик мавжуд деб, 2025 йил 19 март куни Адвокатлик фирмамизнинг жами 93 283 197,60 сўм (46 825 722,32 сўм ижтимоий солиқ ва 46 457 475,28 сўм даромад солиғи) маблағларини ғайриқонуний равишда инкассо топшириқномаси билан ечиб олган.

❓Солиқ органи томонидан адвокатуранинг маблағларини ғайриқонуний эгаллашдан мақсад нима?

⁉️ Планни адвокат ҳисобидан тўлдиришми? Ёки адвокатга босим ўтказишми?

Сабабни бошқа жойдан ҳам излаб кўрдик ва қуйидагича шубҳага ҳам бордик.

Жорий ҳафта ҳам адвокатлик фирмамиз томонидан манфаатлари ҳимоя қилинган тадбиркор фойдасига суднинг солиқ органи мансабдорларининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва солиқ органи зиммасига тегишли мажбурият юклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилишига эришилган.

Шунингдек, солиқ органинг 3 та тадбиркорлик субъектидан жами 20.0 млрд сўмдан ортиқ қўшимча солиқ ундириш ҳақидаги қарорларини бекор қилиш юзасидан биз муҳим бўлган ҳимоя ишлари олиб бормоқдамиз.

Солиқ органи бу ҳимояларимизга имкони борича тўсқинлик ва далилларни тўплашда қаршилик қилмоқда, яъни, адвокатлик сўровларига тўлиқ ва етарли жавоб тақдим этмаган.

Ундан ташқари, адвокатлик фирмамиз солиқ низолари билан боғлиқ кўплаб ишларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Бизнингча, солиқ органи мансабдор шахслари адвокатлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши лозим, чунки солиқдан бўйин товламаслик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан адвокатлар тадбиркорлик субъектларига юридик масалаҳатлар беришда имкониятлари кўпроқ.

Солиқ органи адвокатлик фирмамиздан ғайриқонуний ечиб олган маблағларини зудлик билан қайтариб бериши шарт деб ҳисоблаймиз.

Адвокатлик фирмамиз бир йилда ўртача 1 025,5 млн сўмдан ортиқ солиқ тўлайди.

📞 +998 88 101 00 04
🌍 www.verinlex.uz / ✈️ Telegram / 📸 Instagram / 📹YouTube
03/19/2025, 16:43
t.me/advokatqosimov/654
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
2
10
947
Қонун лойиҳасига кўра қуйидаги ҳолатларда шахсларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш талаб этилмайди:

✅ Тасвирдан жамият ва давлат манфаатлари учун қуйидаги мақсадларда фойдаланишда:
❗️тасвирдаги шахсга нисбатан қидирув эълон қилишда;
❗️давлат органлари ва ташкилотлари томонидан уларга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида шахсларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда;
❗️содир этилган ёки этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа воқеа-ҳодисалар тўғрисида хабар беришда, уларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда (жабрланувчининг шаъни ва қадр-қиммати камситилмаслиги шарти билан);
✅ Хизмат вазифасини бажариш, жамоатчилик фаолиятини амалга ошириш жараёнида давлат хизматчиси ва ҳокимият вакилини тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда;
✅ Жамоат жойлари ҳамда митинг, йиғилиш ва намойишлар, шунингдек, оммавий ва шахсий (тўй, оилавий, юбилей, дафн маросими ва бошқа) тадбирларда умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида шахсларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда;
✅ Тасвир шахс томонидан ҳамма фойдалана оладиган қилинган бўлса ёки ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган бўлса (тасвирдан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно);
✅ Шахснинг ҳақ эвазига туширилган (яратилган) тасвиридан ушбу тасвирни олишдан (яратишдан) кўзланган мақсадда фойдаланилганда;
✅ Жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олиш ва ушбу мақсадларда фойдаланишда.
‼️ Жамоат жойларида (ёки жамоат жойларига қаратилган объектларда) видеокузатув тизимлари ўрнатилган тақдирда, бу ҳақда аниқ ва барчага тушунарли огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шарт.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/19/2025, 10:51
t.me/advokatqosimov/653
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
2
5
892
Энди шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин!

Фуқаролик кодексига  қўшилиши мумкин бўлган янги "Тасвирга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш" номли модда лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.Унга кўра:

📌 Шахсни тасвирга (фототасвир, видеоёзув, у акс этган тасвирий санъат объекти ёки уни идентификaция қилиш имконини берадиган бошқа ташқи белгилар йиғиндиси) олиш (тасвирини яратиш) ва ундан фойдаланишга фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.

➡️ Башарти, шахс муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, розилик унинг қонуний вакили томонидан, шунингдек, шахс вафот этган тақдирда, агар у ҳаётлиги чоғида розилик бермаган бўлса, унинг ворислари томонидан берилади.

➡️ Ўн олти ёшга тўлмаган вояга етмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади.

Шахсларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш талаб этилмайдиган холатларни кейинги постда баён қиламиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/19/2025, 10:47
t.me/advokatqosimov/652
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
20
5
1.1 k
1-сонли тергов ҳибсхонасида адвокатларга яратилган шароит ўзи яхши эмасди. Янги тартиб уни янада оғирлаштирган.

Бизни мансабдорларда муаммони ҳал қилишнинг шунақа зўр усули бор.

Кимдир мавжуд вазиятдан шикоят қилса, сунъий йўл билан вазият янада оғирлаштирилади. Шунда ҳамма янги пайдо бўлган муаммолар ҳақида гапиришни, шикоят қилишни бошлайди.

Шикоятлар кўпайгач, янги пайдо қилинган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамма нарса эски ҳолатига қайтарилиб, "Мана биз муаммони ҳал қилдик" деб ахборот беришади.

Шу тажрибадан келиб чиқилса, тергов ҳибсхонасида адвокатлар учун янгидан яратилган муаммолар тез кунда "ҳал қилиниб", тергов ҳибсхонасида адвокатларга шароит яхшилангани ҳақида баёнот берилишини кутсак бўлади.

Аслида эса, ўша ўзимиз билган эски "бардак" ка қайтган бўламиз. Нима бўлгандаям, янгисидан анча яхшида.

Муаммони ҳал қилишнинг ўта инновацион усули, шундай эмасми?!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/19/2025, 05:14
t.me/advokatqosimov/651
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
Repost
15
7
602
“Тоштурма”га кириш яна қийинлашди: бу янги вазирнинг “адвокатлар учун қулайлиги” эмиш

Адвокат Гулмира Бобожонова “Тоштурма” номи билан машҳур 1-сонли тергов ҳибсхонасига адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахслар билан учрашиш учун кириб-чиқиши қийинлашганини хабар қилмоқда.

Гулмира опа ҳибсхона ичкарисида олган видеосида масъуллар коридор (йўлак)ни темир панжара билан тўсиб, учрашувга борган адвокатларни биттадан, навбати билан киритаётганини ва ичкарига ўтказиб юборилган адвокат чиқмагунича бошқаси кира олмаётганини айтади.

“Унгача йўлакда 40-50 талаб адвокат кутиб ўтиришимиз керак экан. Бу абсурд”, дейди ҳамкасбимиз.

Гулмира Бобожоновага кўра, янги тайинланган ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга гўёки адвокатлардан бири “Тоштурма”даги аҳволдан шикоят қилганидан сўнг “қулайлик бўлсин деб” шу “тартиб” жорий қилинган эмиш...

Бу гап қанчалик рост, билмадик, аммо, Гулмира опанинг видеосига қараганда, аҳвол аввалгидан бешбаттар бўлган.
03/19/2025, 03:47
t.me/advokatqosimov/650
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
8
12
1.1 k
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъати кассация инстанцияси қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилибди.
Иш мазмуни қуйидагича:

Даъвогар "М" судга жавобгар "О" га нисбатан умумий мулк ( "Cobalt" автомобили ва банкка қўйилган омонат)дан улуш ажратиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Иш хужжатлари ва мазмунига кўра  "Cobalt" автомобили даъвогар ва жавобгарнинг никоҳ давомидаги биргаликда орттирган мулки бўлган. Лекин банкдаги  пуллар омонатга  никоҳ бекор бўлмасдан, эр ва хотиннинг оилавий муносабатлари тугатилган даврда қўйилган экан.

❗️ Биринчи инстанция судининг қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, "Cobalt" автомобили ва банкка қўйилган омонат Даъвогар "М" ва  жавобгар "О" нинг биргаликдаги мулки деб топилган ва уларнинг ҳар бирининг улуши 
1/2 қисмдан белгиланган.

❗️ Апелляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъати кассация инстанциясининг ажрими билан суд қарорларининг Банкка омонатга қўйилган пул маблағларини умумий мулк деб топиш ва улуш ажратиш қисмини бекор қилиниб, шу қисми бўйича даъво талабларини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул
қилинган.
Олий суди бундай қарорга келишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол
мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 3-сонли қарорининг 7-банди тушунтиришларига асосан, жавобгар томонидан Банкка омонатга қўйилган пул маблағлари жавобгарнинг даъвогар билан оилавий муносабатлари тугатилган даврда орттирилган шахсий мол-мулки ҳисобланишига асосланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/18/2025, 15:23
t.me/advokatqosimov/649
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
13
33
1.3 k
Кўпчилик даъво муддати ўтиб кетиши натижасида бузилган хуқуқларини ҳимоя қилишга улгурмайди.Кўпчилик холларда узурли сабабларга кўра ўтказиб юборилган даъво муддатини тикланиши мумкинлиги белгиланган. Лекин амалиётда эса  даъво муддатини тиклашни сўраб киритилган ариза ва илтимосномалар аксарият холларда қаноатлантирилмайди.

Лекин қуйидаги талаблар учун даьво муддати қўлланилмайди:

✅ Шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга;
✅ Омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлигига кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўланишига доир талабларига;
✅ Фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга.
✅ Жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
✅ мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
✅ Мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
✅ Қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/18/2025, 04:15
t.me/advokatqosimov/648
AD
Advokat Qosimov
9 211 subscribers
5
52
14 k
Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилганми ёки ВМ ҳузуридаги Миграция агентлигига қайта ташкил этилганми, деган саволга жавоб излаш жараёнида қўлимга Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими тушиб қолди.

Айнан шу вазият билан деярли бир хил.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, Фармоннинг 14-бандида, Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини тугатиш белгиланган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари — тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланиши кўрсатилган.

2022 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан келтирилган протести кўриб чиқилиб, ажрим чиқарилган.

Ушбу ажримга кўра Олий суд томонидан ПФ-6035-сонли Фармондаги ҳолатлар тугатиш эмас, балки қайта ташкил этиш сифатида баҳоланган. Олий суд судьялари ажримдаги қуйидаги жумлалар билан тугатиш ва қайта ташкил этиш тушунчалари ўртасидаги нозик фарқни таҳсинга лойиқ тарзда ифодалаб берганлар:
“Фуқаролик кодексининг 53-моддасига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.

Қайд этилган Фармоннинг 14-бандида Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари — тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланиши белгиланган.

Мазкур ҳолатда ФКнинг 50-моддаси талабида кўра, юридик шахснинг фаолиятини бекор қилишни ифодалаб, унинг мол-мулки тугатилмайди, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмайди, балки бошқа юридик шахсга - ҳуқуқий ворисга ўтказиб берилишини англатади.

Демак, фаолияти тугатилиши назарда тутилган Агентлик ва Инспекция қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворис саналмиш Санитария-эпидемиология хизматига ўтиши аниқ белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этиши лозим эди.”
Ҳулоса шуки, Президент фармонида тугатиш жумласи ишлатилган бўлсада, ундан юқори турувчи Фуқаролик кодекси қўлланилиб, вазият қайта ташкил этиш деб баҳоланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03/16/2025, 16:10
t.me/advokatqosimov/645
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria