Замонамиз “муқбил тошотари”....‼️
🛑 52 Та Камера, 1 Миллиард Сўм Зарар: Бир Фуқаро, Бир Сабоқ
Яқинда ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги фуқаронинг мурожаати кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У ўз мурожаатида 52 та радар камерасини уриб синдирганини тан олиб, келтирилган зарар учун фуқаролардан моддий ёрдам сўради. Бу воқеа нафақат жиноий, балки ижтимоий ва ахлоқий жиҳатдан ҳам ўрганилиши лозим бўлган ҳолатдир.
🧑⚖️ Ҳуқуқий нуқтаи назар: Жиноят учун жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» бандига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп миқдорни ташкил этган. Андижон шаҳар ИИБ маълумотларига кўра, бу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Зарар миқдори 1.1 миллиард сўм этиб баҳоланган.
💸 Жарималар ва жамиятдаги муносабат
Фуқаро ўз мурожаатида жарималар миқдори ортиб кетгани, доимий жарима хатлари туфайли асабийлашганини ва бу ҳаракатни "аччиқ устида" амалга оширганини таъкидлаган. Аммо жарима — бу жиноят эмас, балки қоидабузарлик оқибатида бериладиган ҳуқуқий чора. Унга қарши курашишнинг ягона йўли — қоидаларга амал қилишдир, эмаски, қўполлик ва давлат мол-мулкини йўқ қилиш.
Лекин уни бундай жиноятга етаклашига нима сабаб бўлди.
Кейинги йилларда жарималар сони кўпайгани, айниқса, автоматлаштирилган тизим (радар камералари) орқали жарималар юборилаётгани айрим фуқароларда “адолатсиз жазоланяпман” деган ҳисни уйғотаётганлигими...
🤲 Хайрия орқали жавобгарликдан қутулиш мумкинми?
Фуқаро пластик карта рақамини қолдириб, келтирилган зарарни тўлаш учун моддий ёрдам сўраган. Лекин ҳуқуқий нуқтаи назардан бу жиноий жавобгарликни енгиллаштирмайди. Халқ орасида хайрия орқали жавобгарликдан қутулиш ҳақида нотўғри қараш шаклланмаслиги лозим.
Молиявий ёрдам сўраш — инсонпарварлик асосида қабул қилиниши мумкин, аммо бу ҳеч қачон жиноятни оқлай олмайди.
Зўравонлик орқали адолат излаш — бу нотўғри ва жавобгарликка олиб келади.
Дўстларга улашам
из✅
@Himoyachi1981