Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
0.56%
ER (week)
22.64%
ERR (week)

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 599 results
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
56
2.8 k
Ходим касаллик варақасида бўлганда уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмасми?

Бизда жуда кўпчиликда, хатто айрим судларда ҳам “ходимни касаллик варақаси даврида уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмас” деган фикр бор.

Лекин бу унча тўлиқ бўлмаган фикр. Меҳнат кодексида ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик даврида фақатгина битта ҳолатда, МК 163-моддасига асосан меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинганда мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МК 161-моддаси иккинчи қисмида 6 та банд (охирги олтинчи банд бошқа асосларга ҳавола қилган)га ажратилган ҳолда бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Буларга қисқартириш (161-модда иккинчи қисм 2-банди), малакасига кўра лавозимига нолойиқлиги (161-модда иккинчи қисм 3-банди), меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги (161-модда иккинчи қисм 4-банди), меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганлиги (161-модда иккинчи қисм 5-банди), ўриндош ходим билан (161-модда иккинчи қисми 6-банди + 441-модда), ташкилот мулкдори алмашганлиги сабабли ташкилот раҳбари, ўринбосари, бош бухгелтар ва алоҳида бўлинма раҳбари билан (161-модда иккинчи қисми 6-банди + 489-модда биринчи қисми 1-банди) билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кирмайдиган бошқа асослар билан бекор қилиш мумкин. Чунки бошқа асослар бўйича чекловлар йўқда.

Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг 30 дан ортиқ тури бор.

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг эса 7 та асоси бор.

Бу дегани, иш берувчи ташаббуси билан боғлиқ асосларни чиқариб ташласак, қолган бошқа барча асослар билан ходим касаллик варақасида бўлса ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 18:53
t.me/yuristkadr/14481
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
67
6.1 k
Хизмат текширувига оид мухим маслахат.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 15:59
t.me/yuristkadr/14480
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
25
6.4 k
#taklif

Текширув комиссиясига ходимга қариндош бўлган шахс киритилмаслиги керак, лекин...

Меҳнат кодексининг 302-311-моддалари хизмат текшируви қоидаларига бағишланган. Хизмат текшируви натижасида текширувдан ўтказилган ходим, агар унда айб бор деб топилса, интизомий жазога тортилиши аниқ.

Эътибор беринг, ходимга нисбатан хизмат текшируви иш берувчининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан ўтказилади. Шунда, МК 304-моддасида кимлар хизмат текшируви комиссиясининг таркибига кириш-кирмаслиги бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Шулардан бири “ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим билан қариндошлик алоқаларида бўлган шахслар”. Яъни, иш берувчи қайсидир ходимга нисбатан текширув ташламоқчи бўлса, комиссия таркибига ўша ходим билан қариндош бўлган шахсларни киритиши мумкин эмас. Агар киритса, текширув ноқонуний деб топилади ва ходимга қўлланилган интизомий жазо бекор қилинади, агар ишдан бўшатиб юборилган бўлса, суд ходимни ишга тиклаб қўяди.

Асосий масалага етиб келдик. Биласиз, хусусий корхоналарда қариндошлар, шу жумладан, яқин қариндошларнинг бирга ишлашига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқ. Мен шундай МЧЖни биламан, унда 15 та ходим ишлайди ва уларнинг барчаси бир-бирига қариндош. Ундан кейин оилавий корхоналар бор, уларда ҳам ходимлар таркиби асосан қон-қариндошлардан иборат бўлиши мумкин.

Яъни, хизмат текшируви комиссияси таркибига ходимга қариндош бўлган шахслар киритилмаслиги керак деган қоида хусусий ва нодавлат ташкилотларига ҳамда оилавий корхоналарга тўғри келмайди. Ушбу чеклов бу турдаги корхоналар учун МК 302-311-моддаларидаги хизмат текшируви қоидаларини ишлатишга амалда имкон бермаяпти. Чунки, ходимларнинг ҳаммаси бир-бирига қариндош. Демак, текширув ўтказиш мумкин эмас. Тушуняпсиз-а?

Шундай экан, ушбу номувофиқликни бартараф этиш мақсадида МК 304-моддаси учинчи қисми тўртинчи хатбошисини қуйидаги жумлаларга ўзгартириш таклиф этилади:

➖“давлат ташкилотларида ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим билан қариндошлик алоқаларида бўлган шахслар”.

Яъни, комиссияси таркибига ходимга қариндош бўлган шахсларнинг киритилмаслиги ҳақидаги талаб фақат давлат ташкилотларига тегишли бўлиши керак.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 15:36
t.me/yuristkadr/14479
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
125
7.5 k
#tavsiya

Ташкилот қайта ташкил этилганда қандай иш тутамиз?

Мана бу ☝️файлда давлат ташкилотларини қайта ташкил этишда меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш бўйича тавсияларимиз берилган.

Қайта ташкил этиш жараёни кечаётган ташкилотларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 14:14
t.me/yuristkadr/14478
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
1
Ишончни_йўқотганлиги_муносабати_билан_меҳнат_шартномасини_бекор.docx
#tavsiya

Ташкилот қайта ташкил этилганда қандай иш тутамиз?

Мана бу ☝️файлда давлат ташкилотларини қайта ташкил этишда меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш бўйича тавсияларимиз берилган.

Қайта ташкил этиш жараёни кечаётган ташкилотларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 14:11
t.me/yuristkadr/14477
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
98
8.8 k
Ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид бир амалиёт ҳақида

Маълумки, ходим ўз ташаббусига асосан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлса, иш берувчига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади.

МК 160-моддаси биринчи қисмига асосан умумий тоифадаги ходимлар иш берувчига 14 календарь кун олдин ариза ёзиб, бу ариза орқали ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишини маълум қилади, ҳам иш берувчини огоҳлантиради.

МК 160-моддаси иккинчи қисмида “огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади” дейилган.

Эътибор беринг, бу ерда иш берувчи томонидан ходимнинг аризаси олинганидан сўнг дейиляпти.

Бу турдаги ишга тиклаш низосини кўриш чоғида судлар ходимнинг аризаси иш берувчи томонидан қабул қилинганлигини, бошқача айтганда, ариза иш берувчига қачон келиб тушганлигини аниқлашга ҳаракат қилади.

Шунда иш берувчилар МК 174-моддасидаги исботлаш мажбуриятидан келиб чиқиб, агар суд талаб қилса, ходимнинг аризаси уларга қачон келиб тушганлигини далиллар билан исботлаб беришига тўғри келади.

Бунда албатта, энг муҳим далиллардан бири сифатида кирим журналидаги қайднома бўлиши мумкин. Яъни, ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси иш берувчидаги келаётган хатларни рўйҳатга олиш журнали (китоби) орқали кирим қилинган бўлади. Ўша журнални судга тақдим этилиши ва тегишли жойида кўчирма нусха берилиши масалага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

Лекин ҳамма ташкилотларда ҳам (масалан, оддий хусусий фирмаларда) кирим журналлари бўлмаслиги мумкин.
Қолаверса, ходимнинг иш жойидан туриб берган аризасига биз ички ёзишма сифатида қараймиз ва агар ички локал ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, бундай аризаларни рўйҳатга олиш мажбурий эмас.

Мана шундай вазиятларда иш берувчининг ходимнинг аризасига устхат сифатида резолюция ёзиб, қўшимча равишда резолюция санаси ва имзосини қўйиши аризанинг келиб тушганлиги бўйича ишончли далил сифатида қабул қилиниши мумкин.

👉@yuristkadr
04/25/2025, 10:40
t.me/yuristkadr/14476
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
39
11 k
Ҳозир жуда кўп ишчи-ходимларнинг банклардан олган кредитлари бор.

Бундай ходимларнинг ноқонуний бўшатилиши жуда оғир кечяпти.

Улар асоссиз ишдан бўшатилганда, зарба икки баробар оғир бўляпти. Даромадсиз қолгани ҳисобига банк кредитларини тўлай олмаяпти. Натижада, банклар кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришга чиқмоқда ва ходимлардан асосий тўловдан ташқари, оширилган фоизлару, пеняларни ундирмоқда. Оғир аҳволда қолмоқда улар.

Иш берувчилар бу масалаларни унутмаса яхши бўларди.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 16:00
t.me/yuristkadr/14475
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
201
11 k
Ходим “декрет”га чиққанида нафақа миқдори қанча бўлади?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ходимга бериладиган нафақалар ходим:

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

*Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 35-банди.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 15:31
t.me/yuristkadr/14474
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
8
11 k
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14473
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
11 k
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14471
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
9
11 k
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14472
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
10 k
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14470
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
8
9.9 k
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14469
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
14
9.0 k
Бугун, 24 апрель куни “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасидаги ўқув жараёни ҳам ниҳоясига етди.

Метро ҳақида, Тошкент метроси ҳақида тасаввурлар етарлича. Лекин бу муҳим транспорт тизими ортида қанчадан-қанча инсонлар, қанчадан-қанча мутахассисларнинг машаққатли меҳнати ётганини ҳамма ҳам билавермайди.

Айниқса, кадрлар хизмати ходимлари ташкилотнинг бошқарув фаолиятидаги асосий устунларидан бири десам, тўғри гап бўлади.

Ўтган 10 кун давомида ушбу кадрлар хизмати ходимлари билан янги меҳнат қонунчилигини амалиётда қўллаш бўйича энг муҳим мавзуларни кўриб чиқдик. Ўз билимларимиз ва тажрибаларимиз билан ўртоқлашдик.

Бугун мана ниҳоя, орада тест синовлари бўлиб ўтди, шундан сўнг иштирокчиларга сертификатларини топширдик. Асосийси, бу ташкилот билан ҳам ўртада ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 13:53
t.me/yuristkadr/14468
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
19
9.5 k
Ёрдамга тайёрмиз.

Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этиладиган бўлди.

Бу жараёнда меҳнат муносабатлари қисмида кўлам катта, ходимлар сони кўп, демак, ўзига яраша мураккабликлар юзага келиши аниқ.

Масъулларга айтиб қўйишим керак, мабодо, маслаҳат ва ҳуқуқий кўмак керак бўлса, ёрдамга тайёрмиз.

Муҳими, ноқонуний оммавий бўшатишларга йўл қўймаслик керак.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 13:02
t.me/yuristkadr/14467
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
9
9.7 k
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14463
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
11
10 k
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14466
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
9
10 k
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14465
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
9.6 k
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14462
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
11
9.3 k
"Тошкент метрополитени" ДУКда кадрлар хизмати ходимлари иштирокидаги малака ошириш курси якунланмоқда.

Ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест топшириш жараёни кетмоқда. Бироздан сўнг, сертификатлар топширилади.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14461
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
10 k
04/24/2025, 11:00
t.me/yuristkadr/14464
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
105
10 k
Яқин қариндошликни аниқлашдаги қизиқ бир ҳолат.

Ўртоқлар, Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндош ёки қуда томондан қариндошларнинг давлат ташкилотларида бирининг иккинчисига бевосита бўйсунадиган ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлган лавозимда ишлашига таъқиқ қўйилган.

Бу моддага қарасангиз, ўзаро яқин қариндошларга ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларга: ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари кириши кўрсатиб ўтилган.

Шу жойида “шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари” деган жумлалар таркибидаги “фарзандлари” жумласи кўпчиликни чалкаштирмоқда. Масалан, “фарзандлари” жумласи “опа-сингиллари” жумласидан кейин келганлиги учун айримлар опа-сингилларнинг фарзандлари ҳам яқин қариндош деб тушунмоқда.

Лекин аслида ундай эмас. Агар шундай бўлганида, бу аниқ қилиб ёзиб қўйилган бўлар эди.

Бу қоидани қандай ёзилган бўлса, шундайлигича қабул қиламиз ва шундайлигича тушунамиз. Яъни, бу ерда “фарзандлари” жумласи ўзидан олдинги жумлалар каби дастлабки “эр-хотиннинг” жумласига боғланган.

Яъни, эр-хотиннинг ота-онаси, эр-хотиннинг ака-укалари, эр-хотиннинг опа-сингиллари ва эр-хотиннинг фарзандлари.

“Ие, эр-хотиннинг фарзанди дейиш мантиқсизку” деб ўйлашингиз мумкин.

Аслида бу ерда эр ва хотиннинг аввалги турмушидан бўлган фарзандлари, ёки фарзандликка олган боласи билан турмушга чиққан ёки уйланган вазияти тушунилмоқда.

Масалан, Турсунбой ва Наргизахон бир-бирига ёқди, улар турмуш қурмоқчи. Наргиза биринчи турмушидан ажралган ва унинг биринчи турмушидан 3 ёшли фарзанди бор. Улар турмуш қуришди. Шунда Наргизанинг биринчи турмушидан бўлган 3 ёшли фарзанди Турсунбойга худди ўз ўғлидек яқин қариндош бўлади.

Гап шу ҳақида кетмоқда.

👉@yuristkadr
04/24/2025, 10:42
t.me/yuristkadr/14460
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
142
9.8 k
Ўқитувчига қўшимча тўловлар бўйича жиноий таъқиблар

Ўқитувчи оклад ойлигидан ташқари бошқа қўшимча тўловлар олишида кўплаб босқичли текширувлар белгиланган. Бу қўшимча тўловларни Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, шунингдек тузилган коммиссиялар ва бошқа раҳбарлар тасдиқлаши зарур.

Ҳозирда шаклланган энг ёмон амалиёт шуки, назорат органлари тафтиш тайинлаб мактаб фаолиятини текширади, ўқитувчи қўшимча тўловлар олиши жараёнидаги арзимаган камчиликни аниқланишлари билан, ўқитувчига, мактаб раҳбарларига, комиссия аъзоларига ёки РайОНО маъсулларига хищение (талон-торож) айблови қўйилади. Кейин сценарий бўйича “зарарни тўламасанг қамаласан, тўласанг қамалмайсан”.

Ўзи бу “зарар” ўқитувчи 2-3 йиллик фаолияти давомида олиб келган қўшимча тўловлар бўлиб, атиги 5-10 млн. сўмни ташкил қилади. Тушунаяпсизми, бу дегани 300 минг - 400 минг сўмдан қўшилганми энди урра-урра қилиб берган қўшимча тўловлари?

Замоннинг Адолатсизлигини қарангки, баъзи ўқитувчи ўқитмаган орган ходимлари миллардлаб Давлат пулини еб юрган муттаҳамларни орқасида “одами” борлиги учун индай олишмайди, лекин 300 минг сўм ортиқча тўлов олган ўқитувчини “қамайман”га тушишади. Қўрқитишга ўқитувчи яхшида.

Қонун ва Адолат нима дейди?

1. Мисол учун сохта сертификат тақдим этиб, қўшимча ойлик олаётган ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатида талон-торож 100% бор, буни инкор этмаймиз.

2. Бир умр битта мураббий тайёрлаган шогирд халқаро мусобақада ўрин олгач умуман бошқа мураббий сохта ҳужжатлар қилиб тақдирлаш учун ажратилаётган суммани олса – бу ҳам 100% талон-торож.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли Қарори асосида ўқитувчиларга берилаётган устама тўловларида – арзимаган камчиликлар рўкач қилиниб аниқланган “зарар”ни максимум тўғри десак ҳам, ҳар бир ўқитувчининг зарари жиноят таркибини эмас, балки маъмурий жавобгарлик таркибини беради.

Аммо, амалиётда юқоридаги уч хил вазиятда ҳам кўпчилик ўқитувчининг биргаликдаги устама тўловлари йиғилиб – “фалон млн.лик зарар” деб бўрттирилиб, ўқитувчилар ушбу зарарни “ўз хоҳишлари” билан қоплаб беришга мажбурланмоқда. Қандай мажбурланмоқда – қароқчилик билан! (мақолани охиригача ўқисангиз қароқчилик нималигини тушуниб оласиз)

Ушбу вазиятларда маъсул комиссия аъзолари ёки бошқа мактаб раҳбарлари оптом ҳаммаси учун жавобгарликка тортилиб, талон-торож белгиси билан, эътибор беринг талон-торож белгиси билан, яъни ЖКнинг 167-168-моддалари билан айбланмоқда. Гарчи, ушбу устамалар асоссиз ажратилиши учун устамани олган ўқитувчилар билан олдиндан жиноий тил бириктиришмаган бўлишсада.

Уларнинг талон-торож ҳақидаги бу сохта айбловлари асоссиз. Бу асоссизликни ва талон-торож аслида нима эканлигини манабу постда асослаб берганман.

Тўғри, гап йўқ, бунда маъсул мансабдорнинг хатти-ҳаракатларида ЖКнинг 205 (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ёки 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлиши мумкин! Лекин асосан бу турдаги жиноят ишларида зарар кўп миқдорни ташкил қилмагани учун мазкур моддалар билан ҳам квалификация қила олмаймиз.

Аммо, терговчилар бу турдаги жиноят ишларини ЖКнинг 205 ёки 207 моддаси билан атайин квалификация қилмайди. Чунки, 205,207 да ўқитувчи зотини қамаб “зарар”ни қоплаттира олишолмайди-да. Ўзи талон-торож нималигини тушунмайдиган судьялар ҳам нотариус каби бу “талон-торож”ларни тасдиқлаб ётибди. Улар ОТМда ЖКнинг “ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” бўлими бошида ўтиладиган “талон-торожнинг умумий тушунчалари” мавзусида ухлаб ётишган.

“Талон-торож” белгисидан бюджетга пул ундириш учун фойдаланиш - асоссиз “зарар” ҳисоблаб, тўламаганни қамаб, кейин зарарни қоплагач қамоқдан чиқариш - бу қип-қизил қароқчилик. ЖК 167-168-моддаларидаги “зарарни қопласа қамалмайди” деган норма қароқчиликка хизмат қилмоқда, Азизлар!

Адвокат Хондамир Кулбаев

👉@yuristkadr
04/23/2025, 23:01
t.me/yuristkadr/14459
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
33
8.4 k
Адвокат ижтимоий тармоқ ёки ОАВда қандай ахборотларни тарқатиши мумкин?

Яқинда Адвокатлар палатаси Бошқаруви "Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАР"ни тасдиқлади.

Ушбу тушунтиришдаги адвокатнинг интернет тармоғи ва ОАВдаги чиқишларда эътибор бериши лозим бўлган айрим кўрсатмаларни келтириб ўтмоқчиман:

"Адвокат томонидан қонун ҳужжатлари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари ва мазкур Мажбурий тушунтиришлар талабларига риоя этган ҳолда Интернет тармоғида ёки оммавий ахборот воситаларида қуйидаги ахборотнинг тарқатилиши этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин эмас:

➖ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот;
➖қонунчиликни тушунтириш ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ахборот;
➖қонун ҳужжатларини, суд амалиётини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ўз ичига олган ахборот;
➖адвокатлик сирини сақлаш тўғрисидаги талабларга риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя позициясига ва уни амалга оширишга тааллуқли бўлган ахборот;
➖шахсни ушлаб туриш факти, вақти ва жойи, ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс сақланаётган жой, ушлаб туришни (қамоққа олишни) амалга оширган ва иш бўйича тергов (суриштирув) олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тўғрисидаги ахборот;
➖терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговнинг бориши ҳамда натижалари тўғрисидаги ахборот, бундан қонунга кўра ошкор қилиниши мумкин бўлмаган маълумотлар мустасно;
➖очиқ суд муҳокамаси ҳар қандай босқичининг бориши ва натижалари, шу жумладан қабул қилинган суд қарорларининг асослантирилган танқидий таҳлилини қамраб оладиган ахборот;
➖ҳуқуқий ва бошқа масалаларга тааллуқли ахборот".

👉@yuristkadr
04/23/2025, 21:25
t.me/yuristkadr/14458
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
29
9.2 k
Ўша судья автомашина олиб қочадиган даражада эдими?

Сизга ҳам автомашина олиб қочган ЖИБ Миробод суди судьяси воқеаси сал, йўқ, сал эмас, анчагина ғалати туюляптими? Менимча, ҳаммага шундай туюлаётган бўлса керак.

Масалан, сиз жиноят ишлари бўйича тажрибали судьясиз, автомашина олиб қочганлик учун жавобгарлик қандай эканини, камида 5 йилга, хатто 20 йилгача қамалиб кетиш мумкинлигини бошқалардан яхшироқ биласиз. Бунинг устига ҳамма нарсангиз етарли, ойлигингиз 25-30 млн. сўм, обрўингиз зўр, уй-жойингиз бор, оилада муаммо йўқ, машинами, яхшисидан бемалол сотиб олишга қурбингиз етади.

Шунда жиноят содир қилиб, кимнидир машинасини олиб қочиб, бор хаётингизни барбод қилишингизга ким ишонади?

Худди Голливуд киноларининг бошланишига ўхшайди.

👉@yuristkadr
04/23/2025, 19:45
t.me/yuristkadr/14457
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
15
9.4 k
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14453
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
15
9.8 k
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14454
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
16
9.4 k
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14452
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
16
8.8 k
Олий суд раиси ташаббуси билан ташкил қилинган конференция ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Бугун Қашқадарё вилоят судида “фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Унда Олий суд судьялари, вилоят суди раҳбарияти, фуқаролик суди судьялари, вилоят прокуратураси вакиллари ва асосийси, вилоятдаги кўплаб иш берувчилар вакиллари иштирок этишди.

Ўртоқлар, бу шунчаки тадбир эмас албатта. Бу конференцияда иш берувчилар йўл қўяётган асосий камчиликлар кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш, жумладан, уларни ноқонуний ишдан бўшатишнинг оқибатлари тушунтирилган.

Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги бундай тадбирларнинг давомли бўлаётганидан ҳурсандмиз.

👉@yuristkadr
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14451
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
15
9.4 k
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14456
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
15
9.7 k
04/23/2025, 19:08
t.me/yuristkadr/14455
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
48
9.5 k
Учта ОТМ негизида Тошкент тиббиёт университети ташкил этилади.

Президент қарори билан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.

Бу албатта қайта ташкил этиш ва бунда МК 156-моддасига асосан ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этаверади.

Бироқ, ушбу 3 та ОТМнинг бирлашиши натижасида айрим ўхшаш ва бир хил лавозимларда (ректор, проректор, бош бухгалтер, маркетинг бўлими бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи ва ҳоказоларда) қисқартириш бўлиши табиий. Бу дегани қисқартиришга тушадиган ходимлар МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-банди билан ишдан бўшатилади. Қолган ходимлар МК 156-моддаси бўйича ишини давом эттириши мумкин.

Масъулларга тавсиям, иложи бўлса қўшиб юбориш эмас, қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш йўлидан юринглар. Булар ўртасидаги фарқларни, қайси бири нисбатан осон ва қулай эканини мана бу постимда тушунтирганман.

👉@yuristkadr
04/23/2025, 18:17
t.me/yuristkadr/14450
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
43 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14449
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
43 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14445
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
42 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14443
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
45 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14447
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
39
41 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14442
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
45 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14448
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
40
43 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14446
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
38
42 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14444
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
40
42 k
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14441
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
48
39 k
Бугун мана бу ажойиб тингловчиларимизга малака оширганлик ҳақида сертификатлар топширдик.

Турли ташкилотлардан келган HR ва кадрлар хизмати ходимлари, юристлар ва бухгалтерлар қарийб 10 кун давомида меҳнат соҳаси ва кадрлар иши бўйича малакаларини оширдилар.

Якунда илиқ фикрлар ва яхши тилаклар билдирилди, фойдали таклифларни ҳам қабул қилдик.

Шу 10 кун давомида бу иштирокчилар бир оиладек бўлиб кетишди, умид қиламизки, бу алоқалар бардавом бўлади. Барчалари соғ бўлишсин, ишларига омад тилаб қоламиз!

Мабодо курсларимизга ёзилмоқчи бўлганлар бўлса, ушбу контактларга чиқишлари мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📲+99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

👉@yuristkadr
04/23/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14440
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
13
10 k
HR ва кадрлар хизмати ходимларини меҳнат ҳуқуқи соҳаси бўйича ўқитиш, агар бу юридик хизмат ходимлари билан биргаликда олиб борилса, ишонинг, жуда самарали бўлади.

Буни тажрибамдан ўтказганман.

👉@yuristkadr
04/23/2025, 14:56
t.me/yuristkadr/14439
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
95
11 k
Ишга тиклаш ўрнига пуллик товон ундирилганда, меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси нима бўлади?

Кўпчилик билади, ишга тиклаш судларида суд ходимнинг илтимосига (аризасига) асосан ишга тиклаш ўрнига, унга иш берувчидан 3 ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда товон пули ундириб бериши мумкин (МК 174-моддаси).

Бунда одатда ходимнинг даъво аризасидаги ишга тиклаш талабидан ташқари бошқа талаблари суд томонидан қаноатлантирилади. Бу ерда асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш ҳамда моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги талабларни назарда тутяпман.

Бироқ, шу жойида битта масала қолиб кетяпти назаримда. Бу меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартириш масаласи.

Яъни масалан, суд ходимнинг даъво талаблари асосли деган хулосага келганда, “меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний деб топилсин ва бу буйруқ бекор қилинсин ҳамда ишга тиклаш ўрнига ходимга уч ойлик иш ҳақи учун фалон сўм ундирилсин. Шунингдек, ходимга мажбурий прогул юрган даври учун моддий зарар сифатида фалон сўм, маънавий зарар учун пистон сўм ундирилсин” деб қарор чиқаради. Табиийки, бундай ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги дейлик, 7 ой олдинги буйруқ бекор қилинган бўлади. Лекин ходим ишига тикланмайди, сабаби ишга тиклаш ўрнига товон пули ундирилган. Шунда агар ўша низоли буйруқ ва ундаги бўшатиш куни ҳам бекор бўлган бўлса, ходим қачондан ишдан бўшатилган бўлади? Ишга тикланмаган, лекин аввалги бўшатиш буйруғи бекор бўлган, хоп, унда ишдан бўшатишнинг ҳақиқий санаси қандай бўлиши ва қандай ҳал этилиши керак?

Юқорида айтганимдек, амалиётда бу масала очиқ қолиб кетяпти. Ишга тиклаш ўрнига товон пули олган ходим барибир ўша иш берувчига мурожаат қиляпти ва меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини суд қарори чиққан санага ўзгартириб беришни сўраяпти. Лекин иш берувчи суднинг қарорида бу ҳақида ҳеч нарса дейилмагани учун ходимга рад жавоби беряпти. Натижада, низо тўхтамаяпти.

Эътибор беринг, баъзан судлашаётган ходим бошқа яхшироқ ишга жойлашиб ишлаётган бўлса, унга судда ютқазган собиқ иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартириш керак бўлмайди. Чунки, у шундоқ ҳам яхшироқ шароитдаги жойда ишламоқда ва ўртадаги ҳужжатлаштириш билан боғлиқ муаммолар унга ортиқча. Лекин ишсиз юриб судлашган ходимларга бу нарса (ишдан бўшатиш санасини ўзгартириб бериш) албатта керак, ҳеч бўлмаса стаж учун, тўғрими?

Менимча, шунақанги ҳолатларда даъвогар ходим ўз вазиятидан (бошқа жойда ишлаётган ёки ишламаётган ҳолатидан) келиб чиқиб, судга ишга тиклаш ўрнига товон пули ундириш ҳақидаги илтимоснома киритиш билан бир қаторда, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартириш ҳақида ҳам ариза киритиши мақсадга мувофиқ.

Шунда бу ишни кўраётган суд ходим ҳақ деган хулосага келганда, ўз қарорида ишга тиклаш ўрнига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда товон пули ундиришдан ташқари, “меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси ушбу суд қарори чиққан кунга, яъни 2025 йил 23 апрель санасига ўзгартирилсин” деб кўрсатиб ўтса тўғри бўлади.

*Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 558-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартириш ҳақидаги ишлар ҳам судларда кўриб чиқиладиган ишлар сирасига киради.

👉@yuristkadr
04/23/2025, 12:44
t.me/yuristkadr/14438
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
290
14 k
Ходимнинг иш йили тугаяпти, таътилини кейинги иш йилига кўчирса бўладими?

Савол.
Ходимнинг жорий иш йили 2025 йил 10 майда тугайди, таътилини олгани йўқ, шунда бу таътилини кейинги иш йилига тўлиқ кўчирсак бўладими?

Жавоб.

МК 230-моддасида мана бундай қоидалар бор:

➖Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

➖Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Эътибор беринг, бу ерда кўчириш учун энг асосий талаб – жорий иш йилида таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган – ишлаб чиқариш ҳусусиятига эга бўлган алоҳида ҳоллар бўлиши шарт.

Кейин, ходимнинг розилигисиз таътил кўчирилмайди ва бунинг учун ҳужжат сифатида ундан розилик аризаси олиниши керак бўлади.

Ундан кейинги талаб эса, таътилнинг фақатгина 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисмигина кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Яъни масалан, 21 кун асосий таътил +8 кун қўшимча таътил = 29 кун. 29 кун–14 кун=15 кун. Демак, кўчириладиган таътил қисми 15 календарь кун бўлади.

Бу дегани, меҳнат таътилининг 14 кунлик қисми иш йили тугагунига қадар албатта берилиши керак.

Ҳозирги вазиятда агар таътилни тўлиқ бера олмаслик билан боғлиқ аниқ бир ишлаб чиқариш зарурияти бўлса, ходимдан розилик аризаси олиниши керакда, битта буйруқ билан таътилнинг 14 кунлик қисмини ҳозироқ бериш керак ва қолган 15 кунлик қисмини кейинги иш йилига кўчириш мақсадга мувофиқ.

👉@yuristkadr
04/22/2025, 10:58
t.me/yuristkadr/14437
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
13
12 k
04/22/2025, 10:21
t.me/yuristkadr/14436
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
12 k
04/22/2025, 10:21
t.me/yuristkadr/14434
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
12 k
04/22/2025, 10:21
t.me/yuristkadr/14435
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
12 k
04/22/2025, 10:21
t.me/yuristkadr/14433
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
10
11 k
Бугун "Тошкент метрополитени" ДУКда қисқартириш ва қисқартириш муносабати меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзуси ҳақида гаплашдик.

Охирги вақтларда жамоат транспорт соҳасига ҳам янги технологиялар жорий этилмоқда. Бу табиий равишда иш ўринларини қисқартирилишига олиб келиши мумкин.

Демак, мавзуимиз анчагина жиддий ва бу мавзуда қанча гапирсак ҳам оз.

👉@yuristkadr
04/22/2025, 10:21
t.me/yuristkadr/14432
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
406
12 k
#namuna

Қисқартиришда ишда қоладиган ходимни аниқлаш ҳақидаги хулосадан намуна.

Жуда муҳим ҳужжатдан намуна беряпман. Биласиз, энг қийин бўшатиш, бу қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишдир.

Лекин қисқартиришда энг мураккаб амалиёт қайси? Тўппа-тўғри, икки ёки ундан ортиқ ходим бир лавозимга ва бир иш ўрнига тўғри келиб қолганда, ишда қоладиган ва ишдан бўшатиладиган ходимни аниқлаш энг қийини.

Бунда аввало, МК 167-моддасига асосан малакаси ва меҳнат умумдорлиги юқори бўлган ходимга ишда қолиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ берилади. Бу ҳақида кўп гаплашганмиза? Лекин ўйлаб қарасам, ишда қоладиган ходимни аниқлаш ҳақидаги ҳужжатлардан намуна бермаган эканман🙄

Шунга юқорида бир лавозимга тўғри келиб қолган иккита ходимдан бирини ишда олиб қолиш ҳақидаги хулосадан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 19:02
t.me/yuristkadr/14431
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
101
11 k
➖Гарчи қарорларда тугатиш дейилган бўлсада, қўшимча равишда ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ворислик тартибида ўтказилиши кўрсатилган бўлса, вазият қайта ташкил этиш деб баҳоланади.

Ўз вақтида Бандлик вазирлиги ҳам мана шундай тушунтириш берган.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 15:56
t.me/yuristkadr/14430
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
171
12 k
Мукофотлар ва ойлик устамаларни тўлаш мажбурийми?

Дўстлар, шу савол атрофида ҳам турлича фикрлар бўлмоқда, хатто бу турдаги меҳнат низоларини кўриб чиқадиган судларда ҳам.

Тўғри, бизда мукофотлар ва ойлик устамаларни тўлаш ташкилотнинг ички молиявий имкониятидан келиб чиқиб, иш берувчининг ҳуқуқи деган қарашлар бор.

Бироқ дўстларим, Меҳнат кодексининг 252-моддаси олтинчи қисмида “мукофотлаш, иш ҳақи асосий қисмига доир қўшимча тўловлар ва устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тизимлари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади” дейилган.

Ушбу Кодекснинг 13-моддаси биринчи қисмида эса “меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин”.

Шундан келиб чиқсак, агар жамоа шартномаси ёки иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси (ходимларнинг вакиллик органи) билан келишилган ички ҳужжатларида тўланиши иш берувчи учун мажбурият сифатида белгиланган бўлса, ходимларга мукофотлар ва ойлик устамаларни бериш мажбурий бўлади.

Бу дегани, судлар бу турдаги меҳнат низоларини кўрар экан, иш берувчилардан жамоа шартномаси ёки иш ҳақи тўлашга доир ички ҳужжатларини талаб қилишлари ва бу ҳужжатлардан келиб чиқиб бир тўхтамга келшилари тўғри бўлади.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 14:18
t.me/yuristkadr/14429
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
31
10 k
Ўртоқлар, суд ишида ишни янгидан очилган ҳолатлар бўйича кўришда, биринчи инстанция судида кўриб чиқилган масалалар муҳокама қилинмайди.

Бундай ишларда янгидан очилган ҳолатга тортадиган ҳолат борми ёки йўқми, шунга аниқлик киритилади, агар бундай ҳолатлар бўлмаса, суд аризани рад қилади.

Янгидан очилган ҳолатлар бўйича бўлиб ўтадиган суд – бу апелляция, кассация ёки тафтиш суди эмас.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 13:31
t.me/yuristkadr/14428
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
16
10 k
Ноҳақ қамалган собиқ суд раиси 24 йил деганда оқланди.

2025 йил 14 феврал кунги Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъати собиқ суд раиси Зафар Атакуловни жиноятда айбсиз деб топган. У 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб ҳам чиққан.

Зафар Атақуловни ўзи адолат ҳимоячиси бўлса-да адолат бузилгани, унинг шаъни, қадр-қимматига путур етказилгани қалбини оғритарди. Бу орада мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятидаги ўзгаришлар рўй берди. Бир вақтлар маълум бир шахсларнинг кўрсатмаси билангина ноҳақ айбланган инсонлар оқланиб, қадр-қиммати жойига қўйилди.

Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат ўрнатишдаги бу саъй-ҳаракат ва имкониятлар туфайли Зафар Атақулов ҳам Олий судга мурожаат қилди. 2021-2022 йилларда иш Олий суднинг кассация, апелляция инстанцияларида кўрилди. Ва ниҳоят шу йилнинг 14 февраль куни Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг 2001 йил 10 майдаги ҳукми бекор қилиниб, Зафар Атақулов айбсиз деб топилди ва оқланди. Орадан 24 йил ўтиб адолат қарор топди.

– Қора кунлар ортда қолди-ку, яна югур-югур қилишдан нима наф, дейдиганлар ҳам бўлди, Тўғри, у кунлар ўтди, лекин ўша пайтларда кун эмас, ҳар лаҳзада ноҳақ жазоланганим, адолатнинг оёқ ости бўлганидан азият чекканман. Шукрки, Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши билан эски тизим ўзгарди, ҳар кимга ўз ўрни кўрсатиб қўйилди. Халқимиз ҳаёти қанчалик ўзгаргани, инсон қадри улуғланаётгани ҳақида гапириб ўтирмайман, бу ҳақда қанча гапирсак, шукрона айтсак оз. Қолаверса, буни ҳар биримиз ўз ҳаётимизда кўряпмиз, халқаро майдонда ҳам бу жараёнлар муносиб эътироф этилмоқда, – дейди Зафар Атақулов.

Манба

👉@yuristkadr
04/21/2025, 13:03
t.me/yuristkadr/14427
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
Repost
37
6.8 k
#БИЛИБ_ОЛИНГ
#ТАРҚАТАДИГАН_ХАБАР

❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бир йил, яъни 365 кундан кечиктирилмаган ҳолда маъмурий жазо қулланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 36-моддаси. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари:

✅ Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

✈️ 10-11 ойдан кейин жарима қарорлари келиши халқнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлаётганлиги сабабли шу муддатни фақат радарлар бўйича 1 ойга тушуришни таклиф қиламан.

@generalissimo_marshal
04/21/2025, 11:28
t.me/yuristkadr/14426
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
29
9.8 k
Мураббийлик осон эмас, шунинг учун...

Одатда тажрибасиз ёки тажрибаси камроқ бўлган ходимларга шу ташкилотдаги катта тажрибага эга ходимлар устоз-мураббий сифатида бириктирилади.

Айтишга осон, лекин бир таржибасиз ходимга маълум вақт мураббийлик қилиб, унга ўз ишини ўргатиш ўзига яраша қийин иш. Биринчи навбатда асаблар кетади, иккинчидан, йиллар давомида машаққат билан эгаллаган кўникмаларини бошқаларга ўргатиш учун одамнинг кўнгли кенг бўлиши керак. Ахир рақобат деган нарсалар бор, шундай эмасми?

Баъзан раҳбарлар тажрибали ходимдан сўраб ҳам ўтирмасдан, буйруқ чиқариб уни кимгадир мураббий-устоз қилиб бириктириб қўядида, иш қисқа вақт ичида иш ўргатишни талаб қилади.

Шу жойида айтиб ўтишимиз керак, МК 368-моддасига асосан мураббийлик меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш йўли билан, ёки мураббий ишга қабул қилинаётган дастлабки этапда у билан тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланади. Яъни, бу дегани тажрибали ходимни кимгадир мураббий қилиб бириктиришдан аввал ундан розилик олиниши керак.

Иккинчидан, МК 368-моддасининг учинчи қисмида мураббийлик вазифаларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори мураббийлик қилишнинг алохида шарти сифатида кўрсатиб ўтилган. Бу дегани, иш берувчи тажрибали ходимларга бошқа ходимларга мураббийлик қилиши учун иш ҳақига қўшимча ҳақ тўлаши керак.

Демак, иш берувчилар тажрибали ва устоз ходимларни мураббий сифатида бириктирир экан, аввал улардан розилик олишни ҳамда мураббийлик учун албатта қўшимча ҳақ тўлаш кераклигини ёдда тутишлари зарур.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 10:17
t.me/yuristkadr/14425
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
54
11 k
Судьялик бошқача касб.

Судьялар Олий кенгаши Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьясига нисбатан унинг хизматдан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошлабди.

Аввалроқ, судьянинг спиртли ичимлик ичиб, бошқа шахснинг автотранспортини олиб қочганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Албатта, буларнинг барчасига хизмат текшируви чоғида аниқлик киритилади. Ҳозирча, хулоса қилишга шошилмаймиз.

Лекин ўртоқлар, ўша-ўша гап: судьялик бошқача касб, бу рутбада ишлаш учун феъл-атвор ўзгача бўлиши керак. Мажозий бўлсада ўтган сафар айтганимдек, судьянинг ошна-оғайниси бўлиши мумкин эмас. Танимаган-билмаган одамлар билан, рўпара келганлар билан ўтириб кетавариш оёққа болта уради. Ишдан кейин ҳам хизмат интизомига риоя қилишлари керак улар. Масалан сиз оддий хизматчи бўлиб ишлайсиз, ишдан кейинги вақтда улфатлариз билан бир жойда ўтирдиз ва бақир-чақир қилиб, хамма ёқни осмонга кўтардиз. Шу ишлар учун сизни майда безорилик учун маъмурий жавобгарликка тортишса ҳам, бу нарса ишингизга таъсир қилмайди. Чунки иш вақтидан ташқари вақтдаги ишга алоқаси бўлмаган ишлариз учун ишхонада интизомий жазога тортилмайсиз. Лекин судьялар, прокурор ёки терговчиларда ундай эмас. Улар иш вақтидан кейинги юриш-туришларига ҳам эътиборли бўлишга мажбур. Уларда ишдан кейин бирор жойда ичиб олиб, тўполон қилиш барибир одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш деб қабул қилинади. Керак бўлса, ишдан бўшатиб юборилади.

Ўшанинг учун доим айтамиз: судьяликни чидаганча чиқарган деб.

👉@yuristkadr
04/21/2025, 09:42
t.me/yuristkadr/14424
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
53
14 k
04/20/2025, 20:16
t.me/yuristkadr/14423
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
53
14 k
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.

Ажойиб! Йигитларнинг бошида миллий дўппимиз.

Насиб қилса, олтин авлод бўлади булар.

👉@yuristkadr
04/20/2025, 20:16
t.me/yuristkadr/14422
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
11
13 k
Ғалабаааа!

Яшасин Ўзбекистон!!!

Ташаккур йигитлар!

👉@yuristkadr
04/20/2025, 20:04
t.me/yuristkadr/14421
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
140
13 k
Ижро этувчи органлар (вазирликлар, идоралар) ва ҳокимликларнинг кадрлар хизмати раҳбарларига

Меҳнат қонунчилигини яхши билмаган шахслар давлат органларида кадрлар хизмати раҳбари бўлиб ишлай олмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сонли қарори билан “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низом”нинг 10-бандида: “Бўлинма раҳбари лавозимига олий маълумотга эга бўлган ва 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, меҳнат қонунчилигини ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади” белгиланди.

Мазкур талаблар маҳаллий ҳокимлик органларида ишлаётган Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарларига ҳам тегишли.

Дўстлар, шу қоидани эътиборга олиб қўйиш керак. Эндиликда вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциялар ҳамда ҳокимликларнинг кадрлар хизмати раҳбарлари лавозимларига меҳнат қонунчилигини яхши ўзлаштирмаган шахслар тайинланмайди.

Қолаверса, амалда бу лавозимда ишлаётганларнинг меҳнат қонунчилигини қай даражада ўзлаштирганлиги ва ўз ишига лойиқ-нолойиқлиги юқоридаги Қарор билан тасдиқланган Аттестация низоми асосида аттестация синовларидан аниқлаб борилади.

Қарорга кўра, кадрлар хизмати раҳбарлари АРГОС ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади. Шу муносабат билан, улар ўзлари ишлаётган давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилиши мумкин эмас.

Бунда бўлинма раҳбари лавозимга тайинланган вақтдан бошлаб 6 ой мобайнида, ёки аттестациядан ўтган бўлинма бошлиқлари аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан 2 ой олдин аттестациядан ўтказилади.

2025 йил 1 майдан ушбу аттестациядан ўтказиш амалиёти ишлашни бошлайди.

Хуллас, бундан буёғига ҳушёр бўлиш керак, ўз устимизда кўпроқ ишламасак, аттестацияда қийин аҳволга тушиб қолишимиз, хатто ишимиздан айрилиб қолишимиз ҳам мумкин.

👉@yuristkadr
04/20/2025, 13:12
t.me/yuristkadr/14420
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
19
11 k
Меҳнат ҳуқуқи соҳаси оёққа туряпти.

2025 йил меҳнат ҳуқуқи соҳасининг янада ривожланиш йили бўлишига аминман. Бундай дейишимга сабаб, бугун меҳнат ҳуқуқи соҳасига алоқадор мутасадди ташкилотларнинг тобора фаоллашаётгани кузатилмоқда.

Йилнинг 1-чораги давомида янги Меҳнат кодекси бўйича жойлардаги фуқаролик судларида судлар ва йирик иш берувчилар иштирокида сайёр семинарлар ўтказиб чиқилди. Ундан сўнг Олий суднинг ўзида меҳнат соҳасидаги қонунчиликни қўллаш бўйича вазирликлар ва давлат идоралари вакиллари иштирокида амалий конференция ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари бир жойга жам бўлди ва йирик иш берувчиларга меҳнат ҳуқуқи соҳасида йўл қўйилаётган қонунбузилишлар олдини олиш бўйича ўз билимларини улашди. Муҳими, судларда бундай тадбирлар ҳозир ҳам давом этмоқда: Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳар ҳафтанинг жума куни ҳудудлар кесимида фуқаролик судлари судьялари ўртасида меҳнат низолари бўйича амалий семинарлар ўтказмоқда. Буларнинг барчаси меҳнатга оид суд ишларидаги вазиятни янада яхшиланишига ва адолатли суд қарорлари кўпайишига олиб келишига аминман.

Ўтган жума куни Адлия вазирлиги мутасаддилари билан учрашдим. Келаётган май ойи “меҳнат ҳуқуқини ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши режалаштирилаётган экан. Жуда ҳурсанд бўлдим. Чунки бу акция бутун май ой давомида барча ҳудудлар бўйлаб ўтказилади. Насиб қилса, биз ҳам бир четда қараб турмаймиз. Адлия вазирлиги, АРГОС ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги каби ташкилотлар билан бир қаторда ҳудудларга семинар тадбирларига чиқиб кетамиз. Ҳам ходимлар, ҳам иш берувчилар учун савол-жавоб ва казус форматидаги брошюралар, кадрлар ишига доир электрон ҳужжатлар намуналарини тарқатамиз. Аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам тадбирларини уюштирамиз.

Шунингдек, олдинги хафтада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири билан ҳам учрашув ўтказдик. Ҳалиги, галстуксиз учрашув дейишадику, шундай. Тўғри, ўртада баъзи масалаларда икки хил қарашлар бор. Лекин муҳими, соҳа бўйича ўртадаги мақсадимиз битта – жамиятимизда меҳнат ҳуқуқларининг балансини мунозанатда ушлаш. Кўп масалаларда фикрлашдик, вазирга ўз таклифларимизни билдирдик. Меҳнат кодексидаги кўплаб нормаларнинг мураккаблиги, ундаги айрим қоидаларни қўллаш иш берувчиларга ҳам, ходимларга ҳам қийинчилик туғдираётгани ҳақидаги фикримиз бир хил бўлиб чиқди. Ўтган икки йилни янги Меҳнат кодексини қўллаш бўйича ўзига хос синов даври деб қабул қилиб, бу даврда юзага келган муаммоларга очиқ қараган ҳолда Кодексга кенг кўламли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керак деган фикрга келдик. Бу учрашув ҳам самарали бўлди, насиб қилса, келаётган хафтадаёқ амалий ишларни бошлаб юбормоқчимиз.

Келаётган хафтада соҳага оид яна иккита мутасадди ташкилот вакиллари билан учрашишни режалаяпмиз.

Айтмоқчи, ҳурсанд қиладиган яна бир воқелик. Ёш ва бўлажак юристлар ўртасида меҳнат ҳуқуқига бўлган қизиқиш кучаймоқда. Яқингача юридик олийгоҳ талабалари меҳнат ҳуқуқи соҳасига унчалик эътибор бермас эди, асосий қизиқишлар жиноят ёки фуқаролик ҳуқуқи каби фанларда бўлар эди. Аслида ён-атроф тўла меҳнатга оид муносабат, қаерга борманг, меҳнат ҳуқуқига доир жиддий бир масалага дуч келасиз. Бугун ёшларимиз мана шу нарсани тез англамоқда. Бу борада Тошкент давлат юридик университетининг Меҳнат ҳуқуқи кафедрасидаги устозларнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ. Ҳа, бу кафедра ҳақида бугун талабалар кўпроқ гапирмоқда.

У деймизу, бу деймиз, орада бизнинг қадрдон соҳа тез оёққа туряпти.

👉@yuristkadr
04/20/2025, 12:15
t.me/yuristkadr/14419
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
186
11 k
Давлат органлари ва ташкилотларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади, 3 ой муддатда барча бўғиндаги HR (кадрлар) бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (212-сон, 09.04.2025 й.) қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги ҳамда ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Қарорга асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан hrm.argos.uz электрон платформаси орқали баҳолаб борилади.

👉@yuristkadr
04/19/2025, 12:52
t.me/yuristkadr/14418
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
60
9.0 k
#taklif

Қисқартириш сабабли ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш мантиқлими?

МК 164-моддасига кўра меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда агар жамоа шартномасида белгиланган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи (кейинги ўринларда – касаба уюшмаси қўмитаси)ги розилиги олиниши шарт.

Лекин иш берувчи ташаббусига оид айрим ишдан бўшатишлар бўйича касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш мантиқсизлигини тушунтирмоқчиман. Масалан, қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиётини мисол қилиб келтирмоқчиман.

Тасаввур қилинг, Президент фармони ёки қарори чиқдида, давлат ташкилотидаги қайсидир лавозимларнинг қисқартирилиши белгиланди. Конституция бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари бутун мамлакат бўйлаб бажарилиши мажбурий. Лекин, ҳалиги давлат ташкилотидаги касаба уюшмаси қўмитаси қисқартиришга тушган ходимни бўшатишга розилик бермади. Хўш, бунда нима бўлади? Президент чиқарган фармон ижросиз қоладими? Ёки бўлмаса, ташкилот кузатув кенгаши маълум бир иш ўринларини қисқартириш ҳақида қарор чиқарди. Лекин бизнинг қонунчилик бўйича агар шу ташкилотнинг жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олмай, қисқартиришга тушган ходимни ишдан бўшата олмайсиз. Бундай ҳолларда кузатув кенгаши қарори бир тийин бўлиб қолади.

Кўриб турибсизки, ушбу амалиётда катта мантиқсизлик бор, бу нарса иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари балансини бузиб турибди.

Бизнингча, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини қисқартириш муносабати билан бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги талаб этилмаслиги керак. Бунинг ўрнига, агар тарафлар жамоа шартномасига киритсалар, дастлабки қисқартириш жараёнини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш амалиётини жорий этиш мумкин.

Шундан келиб чиқиб, таклифимиз қуйидагича:

Биринчидан. МК 164-моддасининг иккинчи қисмидаги касаба уюшмаси қўмитаси розилиги талаб этилмайдиган ҳолатларга - МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига мувофиқ меҳнат шартномасини иш ўринлари ва штатлар сони қисқартирилиши муносабати билан бекор қилиш асосини ҳам киритиш керак.

Иккинчидан. МК 164-моддасига қуйидаги таҳрирда янги бешинчи қисм қўшиш керак:

➖Жамоа келишуви, жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларда технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) сони ёки штатини ўзгартириш касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилиши мумкин, ходимлар сони ёки штатлар ўзгариши қонунчилик билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

👉@yuristkadr
04/19/2025, 12:46
t.me/yuristkadr/14417
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
56
8.2 k
#taklif

Давлат меҳнат инспекцияси бўйича.

Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги конвенцияси 1947 йил 11 июлда Сан-Францискода қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси бу Конвенцияни 2019 йил 27 август куни ратификация қилган ва бу ҳужжат Ўзбекистон учун 2020 йил 19 ноябрдан кучга кирган.

Конвенциянинг 10-моддасида шундай дейилган: Инспекция (яъни Меҳнат инспекцияси) штати давлат хизматчиларидан, яъни мақоми ва хизмат шароити лавозимини барқарор эгаллаб туришга кафолат берадиган ҳамда ҳукуматдаги ҳар қандай ўзгаришлар таъсиридан ёки ҳар қандай ташки таъсирдан холи бўлишни талаб этадиган давлат хизматчиларидан иборат бўлади.

Шундан келиб чиқсак, биздаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таркибидаги Давлат меҳнат инспекциясининг бугунги ҳолати Конвенциянинг юқоридаги талабларига унчалик ҳам тўғри келмайди.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳозирда биздаги марказий Давлат меҳнат инспекцияси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппаратида бир бўлинма сифатида фаолият юритади. Давлат меҳнат инспекцияси тузилмаси бўйича ҳудудий ва туман (шаҳар) меҳнат инспекциялари билан ягона тизим эмас, аксинча, ҳудудларда меҳнат инспекциялари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари таркибига киритилган. Шунингдек, туман ва шаҳарлардаги меҳнат инспекторлари бир вақтнинг ўзида юрисконсульт сифатида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига бўйсинтирилган.

Очиғини айтганда, бугун Давлат меҳнат инспекциялари ўз фаолиятида тўлақонли мустақил эмас ва амалда тизим инспекция фаолиятига алоқадор бўлмаган бошқа шахсларнинг таъсири ва назорати остида фаолият юритмоқда. Натижада, бугун бу инспекция меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ваколатларини етарли даражада амалга ошира олмаяпти. Инспекциянинг ўрни эса борган сари тушиб бормоқда. Жойларда ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат низолари кўпаяётганининг сабабларидан бири ҳам шу.

“Халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонуннинг “асосий тушунчалар” деб номланган 4-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси деганда, Ўзбекистон томонидан чет давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект билан ёзма шаклда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро келишувларни (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ёки ноталар алмашинуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқача номлари ва тузилиш усулларидан)ни тушунамиз. Яъни биз айтаётган Конвенция ҳам ўз мақомига кўра халқаро шартномадир.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 33-моддасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ оғишмай ва мажбурий тарзда бажарилиши кўрсатиб ўтилган.

Таклиф: Ўзбекистондаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимини бирор-бир вазирлик, қўмита ёки агентлик таркибидаги орган эмас, аксинча, уларнинг бўйсинуви ва таъсиридан ҳоли тузилма сифатида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

👉@yuristkadr
04/19/2025, 09:45
t.me/yuristkadr/14416
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
49
8.2 k
Ташкилот юристига

Юрист ташкилотда иш бошлар экан, ушбу ташкилотнинг юқори турувчи органлари ва ташкилот фаолиятини назорат қилиб турувчи органлар тўғрисида ҳам етарли тушунчага эга бўлмоғи лозим.

Ташкилот ўз фаолиятида биргина ўз уставида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш билан чекланиб қолмайди. У хўжалик фаолияти жараёнида дуч келиши мумкин бўлган ҳар бир шахс билан ўзаро мулоқотга киришади.

Агар юрист иш бошлаган ташкилот қуйи ташкилот сифатида ўзининг юқори турувчи ташкилотига ёки юқори турувчи бошқарув органига эга бўлса, бу борада ташкилотнинг қўшимча ҳисобдорлик фаолияти мавжуд эканлигини ёддан чиқрмаслиги керак.

Чунки юқори турувчи ташкилот муассис сифатидаташкилот фаолиятини бошқаришда ва ташкил этишда иштирок этади, ташкилот фаолиятини назорат қилади ва ундан ҳисобот талаб қилади.

Албатта юрист бу борада ўзининг ташкилоти ва юқори турувчи орган ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни мувофиқлаштириб турувчи шахс сифатида муҳим рол ўйнайди.

Юқори турувчи ташкилот деганда биз, бирор бир ҳудудий ёки қуйи ташкилотнинг республика даражасидаги юқори бош идорасини ёхуд юридик шахсни таъсис этган ва унинг устав фондини шакллантирган муассисни тушунишимиз керак.

Республикадаги вазирлик ва идоранинг вилоят бошқармасига, дейлик, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига юрист сифатида ишга кирган ходим мазкур бошқарманинг юқори ташкилоти ҳисобланган вазирлик ёки бош идора аппарати ва ушбу орган билан боғлиқ ҳар бир жабҳани мукаммал ўрганиб чиқиши зарур.

Чунки, юрист ушбу юқори ташкилотда ташкил этилган юридик хизматга билвосита бўйсунади, ўзининг даврий фаолияти юзасидан ушбу бўлинмага ҳисобот бериб боради.

Шунингдек, ташкилот фаолиятини мувофиқлаштришга ва назорат қилишга масъул бўлган назорат органи фаолияти билан, унинг ҳуқуқлари ва ваколатлари билан танишиш ҳам юрист учун жиддий аҳамиятга эга.

Сабаби, биламиз, назорат органлари фаолиятида қонунбузарлик ҳолатлари учрайдиган ташкилотларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш ваколатига эга.

Бундан ташқари, одатда, назорат органлари ўзининг соҳага оид мувофиқлаштириш ва назорат фаолиятини амалга ошириш йўлида юрист ишлайдиган ташкилот билан тез-тез ҳуқуқий мулоқотларни амалга ошириб туради.

Масалан, биламиз, давлат солиқ органлари ташкилотларни солиққа тортиш юзасидан асосий назорат органи саналади, демак, ҳар қандай юрист ўз ташкилотининг солиқ тўловларига оид фаолиятини атрофлича билиши шарт.

Ёки, бирор-бир банк муассасида иш бошлаган юрист банклар фаолиятини назорат қилувчи орган – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини, транспорт компаниясида фаолият юритувчи юрист Транспорт вазирлигининг юк ва йўловчилар ташишга оид назорат фаолиятини яхши ўзлаштирган бўлиши керак ва ҳоказо.

👉@yuristkadr
04/19/2025, 08:34
t.me/yuristkadr/14415
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
24
9.9 k
ЦУМдаги гумма.

Бу ҳам кўнгил истаги. Айниқса, оч қоринга😄

👉@yuristkadr
04/18/2025, 18:16
t.me/yuristkadr/14414
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
16
9.7 k
Ишдан кейин тайёр жонли мусика.

👉@yuristkadr
04/18/2025, 17:59
t.me/yuristkadr/14413
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
82
10 k
Ходим иш берувчининг айби билан мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаса ҳам четлаштириладими?

Бугун ўқув жараёнидаги иштирокчиларимиздан бири мана бундай савол берди:

➖Сиз тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий бўлган ходим тиббий кўрикдан ўтмаган тақдирда, ишдан четлаштирилиши шарт деб айтяпсиз. Лекин қонунда ходимнинг тиббий кўрикдан ўтказиш ҳаражатлари иш берувчи ҳисобидан қопланиши айтилган. Агар иш берувчининг ўзи кўрикни ташкиллаштирмаса ва ҳаражатини қопламаса, ходим иш берувчининг айби билан кўрикдан ўтмаган бўлади. Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Бундай ҳолларда четлаштириш нотўғри бўлса керак, тўғрими?

Жавобимиз шундай бўлди:

➖Барибир ходимни ишдан четлаштирасиз, чунки бу Меҳнат кодекси 151-моддасининг талаби, унда ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда уни ишдан четлаштириш шарт дейилган. Бу бажарилиши шарт бўлган тадбир бўлгани учун, иш берувчи айб кимда бўлишидан қатъий назар кўрикдан ўтмаган ходимни четлаштириши шарт. Фақат битта фарқи бор, МК 152-моддасига асосан ходим ўзининг айбисиз тиббий кўрикдан ўтмаганда, иш берувчи уни ишдан четлаштиради, лекин айб ходимда бўлмаганлиги сабабли, четлаштириш даврида ходимга ўртача иш ҳақини тўлаб беради. Агар ходим ўзининг айби билан тиббий кўрикдан ўтамаса, бундай ҳолатларда четлаштирилган давр учун иш ҳақи тўланмайди. Фарқи шу.

👉@yuristkadr
04/18/2025, 17:33
t.me/yuristkadr/14412
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
5
10 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14408
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
4
10 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14411
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
5
10 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14406
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
5
10 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14407
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
4
11 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14410
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
6
11 k
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14409
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
5
10 k
Бугун кун бўйи бир нечта ўқув тадбирларида иштирок этдим.

“Тошкент метрополитени” ДУКдаги кадрлар хизмати ходимлари билан офлайн, ўқув марказига ёзилган кадрлар ва юридик хизмат ходимлари билан онлайн, шу билан бирга Судьялар олий мактаби ташкил қилган фуқаролик судлари судьялари билан онлайн дарсларимиз бўлиб ўтди.

Барча иштирокчиларга ташаккур, ажойиб бўлди!

👉@yuristkadr
04/18/2025, 15:23
t.me/yuristkadr/14405
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
20
10 k
Охирги пайтларда кузатяпсизларми, судлар бўйича одамларнинг эътирофлари кўпаймоқда, оқловлар ҳам кўпроқ кузатиляпти.

👉@yuristkadr
04/18/2025, 15:15
t.me/yuristkadr/14404
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
142
11 k
Шанба-якшанба кунларидаги ишлар ҳам йилига 120 соатдан ошмаслиги керакми?

Ҳозир менга ёзишяпти, бир ташкилотга аудит текширувчилари келиб, “айрим ходимларни шанба ва якшанба кунлари ишга жалб қилиш йилига 120 соатдан ошиб кетган ҳамда ортиқча иш ҳақлари тўланган” деб далолатнома тузибди.

Нотўғри позиция. Текширувчилар иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш билан, дам олиш кунлари ишга жалб қилиш амалиётини бир-биридан ажрата олмаган кўринади.

Қаранг, Меҳнат кодексининг 189-190-моддалари иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш амалиётига бағишланган. МК 189-моддаси биринчи қисмида “иш берувчи томонидан ходимни ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этиш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади” дейилган. Бу модданинг 3-қисмида иш вақти кунлик ҳисобга олинганда ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) вақтининг давомийлигидан ошадиган иш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланиши кўрсатилган.

Яъни, бунда биз ходим учун белгиланган кунлик иш вақти давомийлигидан (масалан, соат 9.00 дан 18.00 га қадар бўлган иш вақтидан) ташқари вақтда, масалан, 18.00 дан 22.00 га қадар бўлган вақтда бажариладиган ишларни иш вақтидан ташқари ишлар деймиз.

Дам олиш кунлари нима эканлиги эса МКнинг 207-моддасида кўрсатилган. Дам олиш кунлари – бу ҳар хафталик узлуксиз дам олиш вақтидир. Мазкур моддага кўра 5 кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада 2 дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида эса 1 дам олиш куни берилади. 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтасида умумий дам олиш куни якшанбадир. Шунингдек, 5 кунлик иш ҳафтасидаги иккинчи дам олиш куни жамоа шартномасида ёки ички меҳнат тартиб қоидаларида ёхуд сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларида, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади. Демак, биз кўриб чиқаётган мисолда 5 кунлик иш хафтаси амал қилган ташкилотда иккинчи дам олиш куни жамоа шартномаси ёки ички меҳнат тартиби қоидалари билан шанба деб белгиланган. Яъни, хафталик дам олиш кунлари шанба ва якшанба кунлари.

Иш вақтидан ташқари иш нима деганда, ҳар кунги иш вақтининг давомийлигидан ошадиган вақтдаги, яъни масалан, айни шу иш куни соат 18.00 дан кейин 22.00 га қадар бўлган иш вақтини тушундик тўғрими? Дам олиш кунларидаги иш деганда, аниқки, 5 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар учун шанба ва якшанба кунларидаги иш тушунилади. Буларни бир-биридан бошқа-бошқа нарсалар эканини шундан кўриб турибмиз, тўғрими?

Ана энди, МК 190-моддаси биринчи қисмига қараймиз: “иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак” дейилган.

Кўриниб турибдики, йилига 120 соатдан ошиб кетмаслиги керак деган чеклов, иш вақтидан ташқари ишларга тегишли. Тепада эса иш вақтидан ташқари ишларни дам олиш кунларидаги ишлардан бошқа нарса эканлигини ажратиб олганмиз.

Демак, МК 190-моддасидаги йилига 120 соатдан ошиб кетмаслиги керак деган чеклов шанба-якшанба дам олиш кунларидаги ишларга тааллуқли эмас.

👉@yuristkadr
04/17/2025, 20:30
t.me/yuristkadr/14403
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
32
11 k
Ўртоқлар, суд тизими бутунлай бошқа майдон.

Судья бошқаларга ўхшамаган, судьялик принциплари билан бошқалардан ажралиб турадиган шахс бўлишга мажбур.

Унинг характеридаги энг муҳим омил бу – қонун ва адолат (эътибор беринг, қонун ёки адолат эмас, иккиси ҳам бир вақтда) йўлида барча унга бегона эканлигини англашдир.

Жуда кўпчиликка ёқмаса ҳам айтаман, судьялик мандати даврида судьянинг ошна-оғайниси бўлиши мумкин эмас.

Бироз мажозий гап бўлсада, ҳақиқат шундай. Шундан келиб чиқсак, судьяликни чидаганга чиқарган.

Албатта, ким билан ошна-оғайни бўлишингни ҳеч ким чеклай олмайди, лекин амалда судьялик касбининг ҳусусияти ўзи шуни тақозо қилади. Иш бўйича ҳеч қандай таниш-билишчилик бўлмаслиги керак.

Бу касбнинг муқаддаслиги ҳам аслида шунда. Ҳа, аслида қозилик, қозиялик муқаддас касб, лекин сен адолатли бўлсанг шундай. Қонун ва адолат йўлида таниш-билишинг ва ошна-оғайнинг бўлмаса шундай.

Ҳақиқат шуки, суд ишида ҳеч ким судьяга раҳбар эмаслигини токи шу судьянинг ўзи англаб етмагунича, адолатли суд тизимига эришиб бўлмайди.

👉@yuristkadr
04/17/2025, 16:56
t.me/yuristkadr/14402
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
31
9.9 k
Судлар фаолиятига аралашув ҳақида.

Бугун судлардаги энг керакли нарса ташқи ва ички таъсирларга бардошлиликдир.

Давлат раҳбари “Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади” деб бекордан-бекорга айтмади.

Чунки, давлат органлари раҳбарлари томонидан судлар фаолиятига аралашиш билан боғлиқ фактлар бор ва шахсан Президентнинг ўзи ҳам буни эътироф этиб, барчани бу иллатларга қарши курашишга чорлади.

Биласизми, баъзан судларга мулойимлик билан таъсир ўтказиш ҳақида ҳам эшитамиз. Бунда айрим рахбарлар алоҳида учрашувларда қарши томонни гўёки муттаҳам ва зарарли шахс сифатида, ўзларини эса ундан жабр кўрган шахс сифатида кўрсатиш орқали суд раҳбарлари ёки судьяни ўз томонларига оғдиришга уринишади.

Ёмон томони, бундай ҳолатларда қонунлар бир четда қолиб, ана шундай “мулойим” таъсирлар остидаги суд қарорлари чиқиши ҳам мумкин.

Аслида давлат раҳбари эътироф этган иллатни энг аввало ичкаридан туриб тозалашимиз керак. Бунда биринчи навбатда суд раҳбарларини ёки судьяларни муайян суд иши юзасидан тарафлар билан суддан ташқари алоҳида “музокаралар” олиб боришини оғир жиноят сифатида қабул қилиш керак.

Судьялар олий кенгаши биринчи навбатда мана шундай иллатларга қарши курашиши, бу бўйича аниқ тадбирлар амалга ошириши ва ҳаммага яққол кўриниб турган фактларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриши зарур. Масалан, қайсидир судьянинг суд раҳбари ёки юқори турувчи судья томонидан унга муайян иш юзасидан топшириқ бераётгани ҳақидаги ёзма ёки оғзаки билдирувлари жуда-жуда жиддий қабул қилиниши керак. Бу каби масалалар бўйича керак бўлса, аноним сўровлар ўтказиб турилиши керак.

Олий суднинг коррупцияга қарши курашиш гуруҳи ҳар қандай мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Биринчи навбатда, бу тузилманинг ишонч телефони мунтазам ишлаб туриши керак деб ўйлайман.

Кейин, ўртоқлар, ҳудудий судлардаги судьялар малака ҳайъатлари таркибини ҳам танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш вақти келди, менимча.

Хуллас, бу мавзуда гапираман десангиз, гап жуда кўп.

👉@yuristkadr
04/17/2025, 16:35
t.me/yuristkadr/14401
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
4
10 k
Трамп маъмурияти “АҚШ судига ҳурматсизлик қилиш”да айбдор деб топилиши мумкин

АҚШ федерал судяси Жеймс Боасберг президент Доналд Трамп маъмуриятини шу йил март ойида 200 дан ортиқ венесуэлаликларни Салвадорга депортация қилиш бўйича қарорни “атайин эътиборсиз қолдиргани” учун айбдор деб топиши мумкинлигини билдирди.

"Суд бундай хулосага осонлик билан ёки шошилинч тарзда келмайди. Аксинча, жавобгарларга ўз ҳаракатларини тузатиш ёки тушунтириш учун етарли имкониятлар берилади", — деди Боасберг.

Судянинг сўзларига кўра, агар Трамп маъмурияти ўз ҳаракатларини тушунтириб бера олса ва март ойида чиқарилган суд қарорига мувофиқлаштирса, жазодан қутулиши мумкин. Бу иш бўйича зарур ҳужжатлар 23 апрелгача тақдим этилиши керак. Оқ уй эса бу қарорга эътироз билдиришини маълум қилди.

Боасбергнинг айбловлари 8 апрел куни АҚШ Олий суди 1798 йилда қабул қилинган қонунга асосланиб, Трамп маъмурияти одамларни оммавий равишда депортация қилиши мумкинлигини амалда тан олганига қарамай янграмоқда.

Бу қонун президентга суд қарорисиз Қўшма Штатлар билан урушаётган мамлакатлар фуқароларини ҳибсга олиш ва депортация қилиш имконини беради.

Агар Трамп маъмурияти судга ҳурматсизлик қилгани аниқланса, Боасберг "айбдор" деб топилган амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни тавсия қилиши мумкин. Бироқ бу қарорни амалга ошириш Трамп томонидан тайинланган бош прокурорга бўйсунадиган федерал прокурорларга боғлиқ бўлади.

Бурчак

👉@yuristkadr
04/17/2025, 15:12
t.me/yuristkadr/14400
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
66
12 k
Эҳҳ, Шайхонтоҳур!

ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судидаги вазиятни тўғрилаш учун нима қилиш керак? Ахир, ҳар қанча гапирмайлик, бу ердаги муаммо тўхтамаяптику. Нима қилсак бўлади-а?

Яқинда бўлган воқеа. Бир давлат ташкилотидан ходимлар ёппасига ишдан бўшатиб юборилган. Шунда учта ходим биргалашиб битта ариза билан даъво киритса, судьялардан бири ҳаммаси алоҳида-алоҳида даъво аризаси киритиши керак ва алоҳида-алоҳида почта ҳаражати тўланиши керак деб даъво аризасини қайтариб юборган.

Лекин бошқа бир ҳолатда худди шу ташкилотга қарши бошқа ходимлар биргалашиб битта даъво аризаси киритганида, шу суддаги бошқа судья аризани иш юритувга қабул қилган ва ҳозирда ишни мазмунан кўриб чиқмоқда.

Энг қизиқ жойи, юқоридаги судья қайтарган даъво аризаси шу судга худди шундай ҳолатда қайтадан киритилди, буни қарангки, бу ариза бошқа судьяга тушди ва у аризани қайтармай, аксинча иш юритувга қабул қилди.

Адвокатлар жим ўтирмади. Улар ҳалиги судьянинг даъво аризасини қайтариш ҳақидаги хато ажрими юзасидан юқори судлов ҳайъатига хусусий шикоят киритди, юқори суд кутилганидек, бу ажримини бекор қилиб берди. Тўғри бўлди, ҳаммаси жойига тушгандек.

Лекин, ўртоқлар, ўртада ходимлар ва адвокатлар битта судьянинг қонунларни яхши билмаслиги ва хато ишлари ортидан сарсон бўлгани қоляптида. Энди уятда, битта суд биносида, битта масалада, бўлибам оддий масалада икки хил амалиёт бўлиши.

Балки “қонунларни яхши билмаслиги” деган гапларим ўша судьяга оғир ботар. Унда нима десам тўғри бўлади? “Қонунларни билади, лекин атайлабдан, одамларни сарсон қилиш учун, ёки бу ишга ташқаридан кимдир аралашгани учун шундай қилган” дейинми?

Балким шуниси маъқулдир ўша судьяга?

👉@yuristkadr
04/17/2025, 13:46
t.me/yuristkadr/14399
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
6
10 k
04/17/2025, 12:09
t.me/yuristkadr/14395
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
6
11 k
04/17/2025, 12:09
t.me/yuristkadr/14398
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
6
11 k
04/17/2025, 12:09
t.me/yuristkadr/14397
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
8
9.6 k
Дарсларимиз қизғин паллага кирди.

Меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш ва кадрлар ишини ташкил қилиш бўйича ўқув курсларимиз давом этмоқда.

Бугун мен бу ёқда - ўқув марказидаги тингловчиларга ишдан четлаштириш, меҳнат интизоми, рағбатлантириш ва мукофотлаш ҳамда хизмат текшируви мавзуларида чиқиш қилдим.

Дўстимиз Акмалхон Нигмонхўжаев эса "Тошкент метрополитени" ДУКда корхонанинг кадрлар хизмати ходимларига энг нозик мавзулардан бири - таътиллар бўйича тушунтиришлар берди.

👨🏻‍🎓Ҳар икки гуруҳда ҳам дастур бўйича энг қизғин ва энг қайноқ мавзулар бошланди.

👉@yuristkadr
04/17/2025, 12:09
t.me/yuristkadr/14394
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
6
10 k
04/17/2025, 12:09
t.me/yuristkadr/14396
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
98
11 k
Интизомий жазо турини танлаш ҳуқуқи фақат иш берувчига тегишли.

Баъзан иш берувчиларга юқори ташкилотлар ёки назорат органлари томонидан “фалон ходимга хайфсан, пистон ходимга 50 фоиз жарима қўллансин, фалончиев эса ишдан бўшатилсин” деган мазмунда расмий топшириқлар юбориш ҳолатларини кузатамиз.

Ана шундай юқори ташкилотлар ва назорат органларига айтадиган гапимиз:

➖Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмига асосан интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишли ва шунга кўра сиз иш берувчиларга қайсидир ходимига “бундоқ жазо қўлла, бунисига мана бундоқ жазо бер” дея олмайсиз.

👉@yuristkadr
04/17/2025, 11:46
t.me/yuristkadr/14393
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
258
13 k
#дўстимданмактуб

Раҳбарнинг ноласи.

Дўстим, ишонасанми, баъзан ишхонанинг эшигида турадиган қоровулнинг ўрнида бўлсам эди деб орзу қиламан.

Мендан ойлиги анча кам бўлса ҳам, ҳаётида, ишида ҳаловат бор, мендан яшаши яхши унинг.

Эрталаб сахар 6.30 да йиғилиш, ундан кейин ишинг қолиб кун давомида ҳокимият топшириқлари билан юрасан, кечга соат 19-30 да яна йиғилиш. Шу билан тунгги ўн-ўн биргача йиғилишдасан.

Уйга борганингда болаларинг аллақачон ухлаб қолган бўлади. Улар билан гаплашиб, мундоқ ота бўлиб тарбия ҳам беролмайсан.

Энг ёмонини қара, ўз ишинг қолиб ҳокимият топшириқларини бажарасану, уларни ҳаммаси ҳаражат билан боғлиқ. Лекин шу ҳаражатни, шу пулларни қаердан оласан? Айт қаердан оласан?! Ойлигинг етса оилангга зўр-базўр етади. Онасини эмсин, анави ишларга ҳаражатни қаердан топасан? Нималаргадир аралашишга мажбур бўласанми?

Эртага қўлга тушсанг, ҳеч ким “ҳа энди тепадан берилган топшириқларни қилиш учун олган” деб айтмайдику. Тикка қамавориши аниқку!

Дўстим, буёғи юрак касаллигидан тортиб, жигар касалликларини ҳам орттириб олдим.

Ундан кўраси, ишхонада оддий мутахассис бўлиб ишласам яхши эди, қоровул бўлиб ишлашга ҳам тайёрман, тўғриси. Ҳар ҳолда бўш вақтимда уйда мол-қўй боқиб, томорқага қараб оилам, болаларим билан ҳаловатда яшармидим.

Раҳбар дўстимдан.

👉@yuristkadr
04/16/2025, 11:24
t.me/yuristkadr/14392
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
48
10 k
“...негизида ташкил этилсин” дейилган бўлса, бу нима?

Баъзан, давлат ташкилотлари фаолиятини ислоҳ қилишга доир фармон ва қарорларда “фалон ташкилот негизида пистон ташкилот ташкил этилсин” дейилганига гувоҳ бўламиз.

Қонун ҳужжатларида бир ташкилот негизида бошқа бир ташкилот ташкил этилиши белгиланса, бу ўша биринчи ташкилотнинг тугатилишини англатмайди, деб айтиб келяпмиз.

Лекин, ҳалигача айрим вазирликлар ва давлат идоралари ўша “негизида ташкил қилиш” жумлаларини “тугатиш” деб тушунишмоқда. Бунинг натижасида биз доим айтиб келаётган асоссиз оммавий бўшатишлар юзага келади.

Хўш, ҳақиқатдан ҳам “фалон ташкилот негизида пистон ташкилот ташкил қилинсин” деганда, ўша фалон ташкилотнинг тугатилиши тушаниладими?

Бу масалада, баъзи танишларим, “қарорда жумла сал ноаниқ ёзилиптида дўстим” дейишади. Аслида, ундай эмас, фармон ёки қарорда ҳаммаси аниқ ва лўнда келтирилган. Фақат бирор-бир жумлани биз ўз мазмунида тушунишимиз керак ва нотўғри талқин қилмаслигимиз керак.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти томонидан 2007 йилда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” нашрининг “Н” тартибли учинчи жилди 32-бетидаги “негиз” сўзининг изоҳига қараймиз. Қаранг, бу ерда “негиз” жумласи бирор нарсанинг асосини, базасини ташкил этадиган омил мазмунида келяпти, мисол сифатида қуйидаги жумлалар келтирилмоқда: “Ўзбекистонда чорвачиликни саноат негизида ташкил этиш борасида кўп ишлар қилинди”. Яъни, “негиз” жумласи умуман тугатиш мазмунида келмайди, бизнинг масалада бирор-бир ташкилотга нисбат олиб қўлласак, аксинча, жумла тугатмаслик мазмунида келяпти.

Юқоридаги изоҳдан келиб чиқиб, ““А” ташкилот негизида “Б” ташкилот ташкил этилсин” деган жумлалардан, ташкилотни тугатиш эмас, балки шу ташкилотнинг асосини сақлаб қолган ҳолда, бошқа бир ташкилот сифатида қайта ташкил этиш деб тушуниш керак.

Барибир тушунмовчилик тўхтамаётган бўлса, шу жараённинг оқибатига назар ташлаш керак: ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан, мол-мулклари ва асосий воситалари янги ташкилотга ўтказилганми, демак, ФК 49-моддасига асосан бу жараён қайта ташкил этиш эканлиги аниқ.

👉@yuristkadr
04/16/2025, 09:28
t.me/yuristkadr/14391
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
178
11 k
Ходимнинг малакаси фақат савол-жавоблар орқали аниқланадими?

Бугун айрим ташкилотлар аттестация ўтказиб, ходимларни лавозимига ва ишига лойиқ-нолойиқ деб хулоса қилишда бироз шошқалоқлик қилмоқда.

Ўртоқлар, бугун ходимнинг малака даражасини аниқлаш учун, шунчаки савол-жавоб қилиш ёки унинг дипломига қараш етарли эмас.

Қонунчиликка ва Меҳнат кодексига (369-моддасига) асосан малака даражасини аниқлашда, нафақат ходимнинг маълумоти ва билими, балки унинг касбий тажрибаси, лаёқати, кўникмаси ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам эътиборга олиниши керак.

Маслаҳатим, кимдир кенг кўламли аттестация тадбирларини ўтказадиган бўлса, ички ҳужжатларини бугунги кун талабларига мослаштирсин.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 19:58
t.me/yuristkadr/14390
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
113
9.5 k
Миграция агентлиги собиқ раҳбари Афзал Эрматов оқланди, энди нима бўлади?

Эрматов 14,5 млрд сўмни ортиқча ундирганлик ва жиноий даромадларни легаллаштириш айбловлари билан 8 йилга қамалганди.

2025 йил 8 апрелдаги суд ҳукмига кўра эса у айбсиз деб топилиб, оқланди ва суд залидан озод қилинди.

Энг қизиқ жойи шуки, Эрматов оқландими, демак, унинг меҳнат ҳуқуқлари ҳам тикланиши керак.

Агар қонунлар ишласа, Эрматов ҳозирги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Меҳнат миграция агентлиги раҳбарлигига тикланади.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 19:53
t.me/yuristkadr/14389
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
54
8.7 k
АЁЛЛАР САНТЕХНИК ВАЗИФАСИДА ИШЛАШИ МУМКИН ЭМАСМИ?

САВОЛ.
Аёл кишини сантехник, қоровул, сваршик каби лавозимларга ишга олиниши мумкин эмаслиги тўғрисида қандайдир қонун ҳужжатлари борми? Жавоб учун рахмат.

ЖАВОБ.

👉 Қаранг, Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори 1-бандида:

➖ 2019 йил 1 майдан аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши белгилаб қўйилган эди.

Шундан келиб чиқиб, юқоридаги ишлар ҳам кўрсатилган “Аёллар меҳнатидан фойдаланиш қисман ёки тўлиқ тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати” Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 22-2019-к/к, 79-сонли қарори билан бекор қилинган ҳамда 2019 йилнинг 10 июнь кунидан давлат реестридан чиқарилган.

Ҳозирги кунда, юқоридаги Рўйҳат бекор қилиниши муносабати билан, аёлларни юқоридаги касб ва ишларга ишга олинишига нисбатан алоҳида чекловлар мавжуд эмас.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 19:34
t.me/yuristkadr/14388
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
65
9.3 k
“Сиз аёл кишисиз, бизга эркак киши керак”

Банклардан бирида ишлайдиган бир аёл ходимнинг лавозимини қисқартиришибди, лекин шу жойдаги бўш лавозимга уни ўтказишмабди.

“Нега мени ўтказмаяпсизлар бу ишга” деса, “сиз аёл кишисиз, бу ерга эркак кишини олмоқчимиз” дейишибди унга.

Ўртоқлар, мана шундай ҳолатларда ҳушёр бўлиш керак.

Меҳнат кодексининг 4-моддасига асосан меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Яъни, ходимларга уларнинг жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб чекловлар белгилаш мумкин эмас.

“Сиз аёл кишисиз, бизга эркак киши керак” деган иш берувчи ёки унинг вакили жавобгарликка тортилиб кетиши ҳеч гап эмас.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 17:23
t.me/yuristkadr/14387
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
Repost
17
8.8 k
"Судларда адолат бор экан, апелляция инстанциясининг ҳукми билан оқландим, очиғи бунга ишонмагандим..." - Санжар Қодиров суд мажлисидан сўнг ўз таассуротларини баён қилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
04/15/2025, 17:01
t.me/yuristkadr/14386
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
101
9.7 k
Тўлиқсиз иш вақти ҳақида биласиз-а?

Хуллас, МК 181-моддаси бўйича иш вақти давомийлиги бўйича 3 та турга бўлинади: нормал иш вақти, қисқартирилган иш вақти ва тўлиқсиз иш вақти. Сиз билан биз, кўпчилигимиз нормал иш вақти режими бўйича ишлаймиз. Яъни, хафтасига 40 соатдан кўп бўлмаган нормал иш вақтида (МК 182-моддаси).

Қисқартирилган иш вақти (МК 183-моддаси) айрим тоифадаги ходимларга уларнинг ёши, соғлиғи ва меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, асосан меҳнат қонунчилигида кўрсатилган ҳолатларда белгиланади. Қисқартирилган иш вақтини ҳақиқий имтиёз дейиш мумкин, чунки, бунда ходимнинг иш вақти қисқартирилсада, амалда унинг иш ҳақи қисқармайди ва ён-атрофдаги бошқа ходимлар каби нормал иш вақти бўйича иш ҳақи олаверади. Масалан, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ ўқитувчи-педагоглар ҳамда тиббиёт ходимларига, 18 ёшга тўлмаганларга, 1-2-гурух ногиронларига, ноқулай меҳнат шароитли ишларда ишлаётганларга қисқартирилган иш вақти белгиланади. Бироқ, айтганимдек, уларга нормал иш вақти бўйича иш ҳақи тўланаверади.

Лекин тўлиқсиз иш вақти бошқача. Тўлиқсиз иш вақти тарафларнинг келишувига кўра исталган ходимга белгиланиши мумкин. Эътибор беринг, бунда МК 186-моддасига асосан иш ҳақи амалда бажарилган ишга қараб тўланади. Яъни, ходимга тўлиқсиз иш вақти асосида, кунлик 4 соатлик иш вақти белгиландими, тамом, унга мана шу 4 соатлик вақт учун иш ҳақи тўланади. Мана шу томонларидан келиб чиқсак, қисқартирилган иш вақтидан кескин фарқ қилади тўлиқсиз иш вақти.

Тўлиқсиз иш вақтини иш берувчига боғлиқ қисмида ихтиёрий ва мажбурий турларга бўлишимиз мумкин.

Тўлиқсиз иш вақти тарафларнинг келишувига кўра белгиланади дедик ва бунда келишув деганда иш берувчининг ҳам келишуви, яъни унинг ҳам розилиги назарда тутилади. Ходим ариза ёзиб, “шеф, менга ҳар кунлик 8 соат эмас, 4 соатлик тўлқсиз иш вақти белгилаб беринг, қолган вақтда бошқа ишларим бор” деса, иш берувчи рози бўлиши ҳам, рози бўлмаслиги ҳам мумкин. Демак, бу ҳолатда тўлиқсиз иш вақтини белгилаш иш берувчи учун ихтиёрий бўлади.

Бироқ, шундай ҳолатлар борки, ходим асосларини илова қилиб ариза берса, иш берувчи бу ходимга тўлиқсиз иш вақти белгилашга мажбур. Масалан, МК 186-моддасига асосан ҳомиладор аёл, 14 ёшгача бўлган бола (16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола)нинг ота-онасидан бири, шунингдек, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилаётган ходим тиббий хулосани илова қилиб, илтимоснома берса, иш берувчи бу ходимларга тўлиқсиз иш вақти белгилашга мажбур. Бундан ташқари, шу моддага мувофиқ ногиронлиги бўлган шахс ТИЭКнинг тавсияси (хулосаси)ни тақдим этиб, ариза берса ҳам иш берувчи бу ходимга тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт. Фақат МК 186-моддасида кўрсатилган юқоридаги ҳар бир ҳолат бўйича тиббий хулоса (ногиронлиги бор шахс бўйича ТИЭКнинг ёзма тавсияси) бўлиши шарт. Чунки айнан мана шу ҳужжатлар иш кунининг маълум қисмида ходимнинг ўзи ёки унинг фарзанди, ёхуд оиланинг бетоб аъзосига ғамхўрлик қилиш зарурати борлигини тасдиқлайди.

Эътиборга олиб қўярсиз.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 15:34
t.me/yuristkadr/14385
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
48
9.2 k
Учта ташкилот қўшилганда, ходимларнинг таътили “ноль”дан бошланадими?

“А”, “Б” ва “В” ташкилот ўзаро қўшилиб, улар ўрнида “Г” ташкилот қайта ташкил этилди.

Бу Меҳнат кодексининг 156-моддаси биринчи қисмидаги қавс ичида кўрсатилган “қўшиб юбориш” орқали қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Ташкилот ёки ташкилотлар қайта ташкил этилганда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари улар ўрнида қайта ташкил этилган ташкилотга ворислик тартибида ўтади.

Бу борада Фуқаролик кодексининг 50-моддаси биринчи қисмида “юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади” дейилган.

МК 156-моддаси биринчи қисмида эса ташкилотлар қайта ташкил этилганда, ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши кўрсатилган.

Яъни, бизнинг вазиятда бир-бирига қўшиб юборилган “А”, “Б” ва “В” ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайта ташкил этиш орқали янгитдан вужудга келган “Г” ташкилотга ўтади. Ва уч ташкилот ходимларининг меҳнат муносабатлари розиликлари билан “Г” ташкилотда давом этаверади.

Бунда эътибор беринг, “А”, “Б” ва “В” ташкилотларда фаолият юритиб келган ходимларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам “Г” ташкилотга ворислик тартибида ўтади. Ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари “Г” ташкилотга ўтаётганда ўртада ҳеч қандай узилиш-пузилиш бўлмайди.

Ходимларнинг ташкилот олдида зиммасига олган мажбуриятлари, вазифалари ва функциялари, берилган топшириқлар, интизомга риоя қилиш кабилар мажбуриятлар бўлса, иш ҳақи олиш, дам олиш ва меҳнат таътилидан фойдаланиш кабилар уларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ходимларнинг барча ҳуқуқлари, жумладан, меҳнат таътилларидан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ворислик тартибида “Г” ташкилотга қандай келган бўлса, худди шундай тартибда ўтади.

Масалан, “Б” ташкилот ходими Санжар ўша “Б” ташкилотда 2023 йил 30 декабрда тасдиқланган таътил жадвали бўйича 2023 йил 10 октябрдан 2024 йил 9 октябргача даври учун 2024 йил июль ойида таътилга чиқиши кўрсатилган. “Б” ташкилот 2024 йил май ойида “А” ва “В” билан бирга қўшилиб, улар ўрнида “Г” ташкилот пайдо бўлган ва Санжар шу “Г” ташкилотга ўз лавозими бўйича ўтган. Демак, “Г” ташкилот Санжарга 2024 йил июль ойида навбатдаги меҳнат таътилини бериши керак.

Ҳулоса шуки, учта ташкилот қўшилиб, улар ўрнида янги ташкилот қайта ташкил этилганида, олдинги учта ташкилот ходимларининг меҳнат таътиллари “ноль”дан бошланмайди. Аксинча, қандай келган бўлса, худди шундай давомийлик асосида янги ташкилотга ўтади.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 11:46
t.me/yuristkadr/14384
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
14
9.4 k
#дўстимданмактуб

Адвокатнинг виждони.

Бир мижозим бор, ўзи вилоятдан, жуда яхши йигит. Дастлабки судда ютганмиз, лекин кейинги судлар даъво муддатини асоссиз қўллаб, унинг даъвосини рад қилган. Ҳеч умиди сўнмайди, сабаби, асоссиз бўшатилганлиги бор гап. Жажжи қизчаси оғир касал, ҳар 6 ойда Тошкентга даволатгани олиб келади. Ҳар сафар келганида офисимга кирмай қайтмайди.

Кеча шу йигит яна олдимга келди. “Ака, ишни тўхтатманг, илтимос охиригача борайлик, керак бўлса, суддан одамини топсангиз хизматини ҳам бераман” деди. Бу гапдан қаттиқ жаҳлим чиқди. “Биласизку, мен бундай ишларга аралашмаслигимни” деб уришиб бердим. Шунда у кўзига ёш олиб, “нима қилай ахир, бошқа чораси бўлмаса шунга ҳам тайёрман, бизда қишлоқда бошқа иш йўқ, бу ёқда қизимнинг аҳволи бундай, унга кўзим қиймай Россияга ҳам кетолмаяпман” деди. Уйидаги ҳамма мол-қўйларини сотиб пул йиғиб келибди. Иши ҳал бўлиши учун шу пулни беришга тайёр, бечора. Кичкина сумма эмас. Бор-будини шу ишга тикмоқчи. Ўзим ҳал қиламан деб бу пулни адвокатлик хизматига учун олса бўлади. Лекин бу пул у ва оиласининг бор-буди. У ёқда эса ота-онаси, хотини ва ногирон қизчаси умид билан кўз тикиб турибди. Эртага иш ўхшамай қолса, нима бўлади?

Мен унга шундай дедим: ➖Биродарим, ҳудо ҳохласа ҳаммаси яхши бўлади. Бу пулни ололмайман, уни оилага ва қизингизни соғлиғига ишлатинг, менга Аллоҳ берсин. Иш ҳал бўлсин, ўшанда рози бўлиб берарсиз.

Адвокат дўстимдан.

👉@yuristkadr
04/15/2025, 11:27
t.me/yuristkadr/14383
YU
YURISTKADR
55 335 subscribers
42
40 k
Тошкент метрополитенида ҳам ўқиш бошладик.

Бугундан "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонасида ҳам 10 кунлик малака ошириш курсимиз бошланди.

Бу курсда "Тошкент метрополитени" ДУКнинг Кадрлар билан ишлаш хизмати мутахассислари ҳамда барча хизмат ва деполардаги кадрлар билан ишловчи ходимлар иштирок этмоқда.

"Yurist va kadr" ўқув маркази меҳнат соҳаси ва кадрлар ишига оид йўналишда барча ташкилотларни ҳамкорликка чақиради.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

👉@yuristkadr
04/14/2025, 17:30
t.me/yuristkadr/14377
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria