Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
BE
Channel age
Created
Language
Tajik
4.15%
ER (week)
31.06%
ERR (week)

Do not prepare to live a life, just live it.

Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 217 results
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
102
90
2.5 k
18 дақиқа усули.

Кунига 18 дақиқа ўз соҳангиз бўйича ишласангиз, бир йилда шу соҳадаги билимларингиз 95 фоизга ошар экан.

Ростан шунақа экан, тасаввур қилинг, сиз ошпазсиз, кунига 18 дақиқа сарфлаб ҳар куни қандайдир янги рецептларни ўргандингиз, уларни синаб кўрдингиз, яъни бир кун масалан, ютубда бир рецептни томоша қилдингиз, 18 дақиқа кетди, кейинги куни шуни тайёрлаб кўрдингиз, шунақа қилиб ўзингизнинг шу соҳадаги билимларингизни ошириб бордингиз, қарабсизки бир йилда шу соҳадаги билимингиз ўтган йили шу вақтдаги билимингизга қараганда 95 фоиз кўпроқ бўлар экан.

Худди шу нарса ҳар қандай соҳага тегишли экан, атиги 18 дақиқа ва сиз бир йил олдингига қараганда 95 фоиз билимлироқсиз. Дейлик кунига 18 дақиқа инглиз тилини ўрганиш бир йилда инглиз тилидаги билимларингизни 95 фоизга оширар экан.

Умуман спорт, мобилография, дастурчилик, айти ва бошқа барча соҳаларда 18 дақиқа усули аниқ натижа берар экан. Бир синаб кўринг, натижани бир йилдан кейин айтасиз.

@bektoshkhatamov
04/25/2025, 11:53
t.me/bektoshkhatamov/3283
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
94
16
2.8 k
Олаааа…

Техник назорат инспекцияси “Дубай шоколади”да хавфли бактериялар аниқлади

Fix Dessert Chocolatier бренди остида сотилаётган “Дубай шоколади” номли маҳсулот инсон саломатлиги учун хавфли, деб топилди. Бундай хулосага Техник тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси келган.

Маълумотларга кўра, инспекция мутахассислари назорат мақсадида маҳсулот хариди амалга ошириб, намуна синовдан ўтказиш учун UzTest лабораториясига юборган.

Текширув давомида техник регламент талабларига қуйидаги зидликлар аниқланган:

• мезофиль аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлар (МАФАМ), шунингдек, хамиртармоқ замбуруғлар миқдори меъёрдан ошган;

• ичак таёқчаси гуруҳи бактериялари (БГКП) ва Salmonella 25 г миқдорда мавжуд бўлган — бу ҳолат меъёрий ҳужжатлар билан қатъиян тақиқланган.

UzTest деган лабораторияси хоҳлаган товарни бракка чиқариш бўйича ҳозир-у нозир бўлиб қолдими?

@bektoshkhatamov
04/25/2025, 07:29
t.me/bektoshkhatamov/3282
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
141
132
5.4 k
Атиги 18 фоиз.

Фойдаланинг… (#)

@bektoshkhatamov
04/24/2025, 14:59
t.me/bektoshkhatamov/3281
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
66
14
3.6 k
Худо Кали!

Ҳундуларнинг Кали худосини биласизми? Унинг бир боши лекин кўплаб қўллари бор. Бизнесда тизим яратмаган инсонлар Кали худосига ўхшайди. Жуда ҳам кўплаб ходимлари бор, лекин барча қарорларни ўзлари қабул қилишлари керак.

@bektoshkhatamov
04/24/2025, 09:55
t.me/bektoshkhatamov/3280
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
98
12
4.2 k
Салом, Навоий!

Бугун Навоийга йўл олдик. Навоийда ҳам катта бир боғчамиз, хусусий университетимиз борлиги эсимга тушиб қолди, шунга шартта бир ҳол-аҳвол сўраб келай деб дўстим Бахтиёр билан йўлга чиқдим.

Бугун @navoiyprofiuniversity талабалари ва ўқитувчилари билан ажойиб мастер-класс ўтамиз, дилдан суҳбатлашамиз, янги университет биносининг қурилиш ишларига бир қиё боқиб қайтамиз. Навоийда кўришгунча.

@bektoshkhatamov
04/24/2025, 08:25
t.me/bektoshkhatamov/3279
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
117
37
4.0 k
Ўзи руслашиб бўлганмиз-ку.

Ҳа, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мотамсаро она ҳайкали пойи остидаги ёзувларда инглизча ва ўзбекча борлигини, лекин русча йўқлигини айтган, бу кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Мен ҳам кўчадан, айнан шимолдан келиб кимдир бизга русчанг йўқ экан-ку дейишини қоралайман ва лаънатлайман. Лекин бир нарсага эътибор берайлик, ўзи шундоқ ҳам жуда кўп нарсада руслар бизга ўзларининг юмшоқ кучини жойлаштириб бўлган.

Ўша тепада ўтирган чиновникларнинг ўзлари ҳам каттароқ лавозимга кимнидир қўйиш керак бўлса, биринчи сўрайдиган нарсаси русчаси борми бўлади. Жуда кўпчилиги рус мактабда ўқишган ва фикрлаш ҳам русча бўлиб кетган.

Катта шаҳарларнинг жуда кўпчилик аҳолиси, айниқса элита ва элитага яқинлари фарзандларини рус боғча ва мактабларда ўқитишади. Кўп ўзоққа бормайлик, ҳатто ўзимизнинг мадҳиямиз ўша Ўзбекистон ССР мадҳиясининг айнан ўзи, фақат сўзлари бироз ўзгарган холос. Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз…

Худди биз асрлар давомида русларга бўйсунмай келаётган эдик-у, Лавров келиб бирдан бизнинг кўзимизга нос сепгандай ўзимизни тутмайлик… яна билмадим…

@bektoshkhatamov
04/23/2025, 19:29
t.me/bektoshkhatamov/3278
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
91
21
3.5 k
Саёҳат ёқмаса, 100 фоиз пулингиз қайтади.

Охирги пайтларда кўпчилик тур фирмаларнинг ишларини кузатмоқдаман, асосий иш имкон борича арзон турни сотиш билан шуғулланишар экан, лекин саёҳатнинг ўзи, учиш вақтлари ва бошқа майда-чуйда деталлари борки, қанчалик қиммат саёҳат бўлса ҳам дам олишингизни бир тийин қилиб ташлайди.

Дам олиш ҳам расво бўлади, йўқотилган вақт, пул ва кайфиятингиз билан бировнинг иши бўлмайди. Яқинда ҳам бир дўстим Таиландда самолёт рейси ўзгарганлиги туфайли қолиб кетди, чунки рейс ўзгаргани ҳақида турфирма хабар бермаган.

Мана шунақа ҳолатларни олдини олиш учун бугун @unituruz саёҳатчилари учун ажойиб янгилик тайёрладик. Агар сиз @unituruz орқали саёҳат қилсангиз ва саёҳатингиз кўнгилдагидек ташкил қилинмаса, дейлик сизга ваъда берилган нарсалар бўлмаса, 100 фоиз пулингизни қайтариб олсангиз бўлади.

Саёҳат сиз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, аммо бунинг учун кимдир жавоб бериши керак. Сиз ҳақиқий профессионаллар билан ишланг, саёҳатдек масъулиятли ишни фақат @unituruz орқали амалга оширинг.

@bektoshkhatamov
04/23/2025, 15:06
t.me/bektoshkhatamov/3277
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
37
8
2.8 k
Кейинги мастер-класс.

Яқинда Хоразмда тадбиркорлар учун жуда ажойиб бўлган “Бизнесда лидерларни тайёрлаш” мавзусида мастер-класс ўтказдик.

Ўзи аслида бизнесда лидер тайёрлаш жуда ҳам муҳим босқич ҳисобланади, чунки тадбиркорнинг асосий муаммоси ҳам ўзини ўзи бизнесдан чиқара олмай қийналиб юради.

Мана шундай пайтда лидерни тайёрлай олиш, унга ишонч бериш ва тўғри йўл кўрсатиш бизнесни кейинги босқичга олиб чиқиш учун асосий восита ҳисобланади ва энг асосийси лидерни яна янги лидерлар тайёрлашга ўргатиш бизнесни асрлар давомида яшаб қолишига сабабчи бўлади.

Хоразмда турли соҳадаги тадбиркорлар билан айнан шу мавзуда билимларимни, тажрибаларимни ва 20 йиллик бизнес хатоларни ўртоқлашдим. Мастер-класс JCI Uzbekistan ва JCI Urgench ҳамкорлигида ташкил этилди.

Энг асосийси тадбиркорлар қаерда хато қилаётганликларини ва айнан қайси жойдаги бизнес процессни тўғирлаб олишлари кераклигини амалий машғулотларда тушуниб олишди. Кейинги мастер-класс қайси вилоятда бўлсин? Қизиққанлар бўлса, ботга ёзинг. Билим улашишдан чарчамаймиз.

@bektoshkhatamov
04/22/2025, 15:35
t.me/bektoshkhatamov/3276
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
111
21
2.9 k
Энг катта ютуқ.

Мисрлик ёзувчи Мустафо Маҳмуднинг шундай сўзлари бор: Қолоқ давлатларнинг энг катта ютуғи - Жаҳон чемпионига чиқиш энг катта ютуқ, таълим ва тиббиётнинг инқирози эса оддий ҳолат дея ўз халқини ишонтира олишида.

Мен бу фикрга бироз қўшилмаган бўлар эдим, ҳа, спортнинг ривожланиши билан бутун ҳукумат ёки мамлакатни баҳолаб бўлмайди, аммо спорт орқали кўп нарсани ривожлантириш мумкин, мамлакатга инвестиция жалб қилиш мумкин бўлади. Биргина мисол Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер Ситига катта пулга ўтиши бошқа ёш футболчилар учун триггер бўлди, чунки буни уддаласа бўлар экан деган тушунчанинг ўзи жуда катта мотивация ҳисобланади.

Кеча 17-ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионлигини қўлга киритишимиз ҳам аслида ўша триггердан илҳомланган йигитларнинг ҳаракати туфайли бўлди. Ҳа, ҳозир таълимимиз, тиббиётимиз биз хоҳлагандек ҳолда эмас, аммо спорт барча ривожланиш учун юқумлиликни юқтириши мумкин. Ҳеч бўлмаганда бир соҳани ривожлантириб олсак, қолган соҳаларга буни кўчириб ўтказиш осонлашади.

Мустафо Маҳмуднинг гапларига бошқа томондан қўшиламан, ўзи қашшоқ халқни янада қашшоқлаштириш учун бор имкониятни ишга солиб унга бу ўзи нормал ҳолат дея қабул қилишларига ундалса ва халқ бунга ҳеч қандай реакция билдирмаса, халқ шундоқ ҳам қашшоқлашиб кетаверади.

Масалан, охирги божхона бўйича қабул қилинган қарорга ҳам эътибор берсангиз, мутлақо ўйламанган қарорлигига ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз ва бунда асосий эътибор техника маҳсулотлари, яна ҳам аниқ айтадиган бўлсак, айфон маҳсулотларига қаратилмоқда.

Ўзи Дубай ва Истанбул аэропортлари фақат ўзбекистонликлар чиқадиган дарвозада торози туради, энди ўша торози қайтиб келганингизда шаҳарга чиқишда ҳам туради шекилли. Мисол учун сиз Туркиядан келяпсиз, бир кун бўлдингиз, қўлингизда ҳеч қандай техника йўқ, аммо икки чемодан кийим олгансиз, қариндошларга, жиянларга, ака-укаларга, хўш божхоначи ўша кийимларни 1000 доллардан ошиб кетмаганини қандай аниқлайди. Катта эҳтимол билан буни аниқлаш механизми йўқ.

Ўз фуқароларини “ташмачи” деб атайдиган ва “ташмачилик” қилишига “мажбур қилиб қўйганлар” аслида халқнинг қашшоқлашишига ҳам энг асосий сабабчилар бўлса ажаб эмас.

@bektoshkhatamov
04/22/2025, 14:01
t.me/bektoshkhatamov/3275
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
57
22
3.1 k
Имтиҳонга киритилмайдими?

Охирги пайтларда хусусий олийгоҳ талабаларининг шартнома тўламаганлик учун якуний, оралиқ ёки бошқа имтиҳонларга киритилмаслиги турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, аслида ҳуқуқий ҳолат қандай?

Маълумки, хусусий олийгоҳ ҳеч қандай давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайди, ўз молиявий ҳолатини ўзи ҳал қилиши керак, биров кўчадан келиб бир сўм пул бермайди. Асосий тушум талабаларнинг шартнома пулларидан молиялаштирилади.

Хусусий олийгоҳнинг эса кундалик харажатлари бор ва у юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс (хусусий университет) ва жисмоний шахс (талаба) ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома мавжуд, агар ўша шартномада буюртмачи, яъни талаба ўз мажбуриятларини бажармаса, хусусан шартнома пулини вақтида ва тўлиқ тўламаса, бажарувчи, яъни хусусий олийгоҳ уни имтиҳонларга ва дарсларга қўймаслик ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатилган бўлса, демак талаба шунга рози бўлиб ўқишга кирган ва шартнома шартларига кўнган.

Энди ўша шартномада бу ҳолат кўрсатилмаган бўлса-чи? Масалан, бизнинг шартномаларимизда бу ҳолат аниқ ва тиниқ қилиб кўрсатилган, @profiuniversity тўловни вақтида ёки тўлиқ қилмаган талабани имтиҳон ва дарсларга киритмаслик ҳуқуқига эга.

Баъзи олийгоҳларнинг шартномаларида бу ҳолат кўрсатилмаган, лекин бу ҳам талабага тўлов қилмасдан юришга ва тўлов қилмасам ҳам имтиҳон ва дарсларга кириб юравераман дейишга асос бўлмайди, чунки юридик шахс (хусусий олийгоҳ) ва жисмоний шахс (талаба) ўртасидаги шартноманинг асл моҳияти таълим бериш ҳисобланади, хусусий олийгоҳ буюртмачи, яъни талаба асосий мажбуриятларини бажарсагина унга хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади, агар талаба шартноманинг асосий мажбурияти - тўловни амалга оширмаса, хусусий университет унга хизмат кўрсатишга мажбур эмас.

@bektoshkhatamov
04/22/2025, 07:37
t.me/bektoshkhatamov/3274
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
119
35
3.1 k
Туяқуш бўл.

Ўрмонда ҳайвонлар ва қушлар ўртаси уруш бошланибди. Қушлар бир тараф, ҳайвонлар бир тараф эмиш. Урушнинг боришига қараб фақатгина туяқуш ўз позициясини ўзгартириб турар эмиш.

Агар урушда ҳайвонлар ютаверса, туяқушлар биз ўзи ҳайвонлармиз, қанотимиз бўлгани билан фақат ерда юрамиз, емишимизни ҳам ердан топиб еймиз, ҳайвонлардан фарқимиз йўқ деяр эмиш.

Агар қушлар ғалаба қилаётгандек бўлса, шартта қушлар томонга ўтиб биз ерда юрганимиз билан аслида қушмиз, чунки қуш бўлишнинг асосий белгиси қанотдир ва биз уча олмасак ҳам қанотимиз бор деяр эмиш.

Бунинг отини мослашувчанлик дейдилар, бизнесда ҳам айнан шундай бозорга мослашувчанлик жуда муҳим ҳисобланади, бозор бошқа нарсани талаб қилса-ю, лекин сиз ўзингизникида туриб олсангиз, яқин орада синишга тайёр туринг.

@bektoshkhatamov
04/21/2025, 17:04
t.me/bektoshkhatamov/3273
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
112
33
3.0 k
Янада…

Миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 244-сон қарори  қабул қилинди.

Божхона қўмитаси нега божсиз олиб кириладиган нормаларни пасайтирилганлигига изоҳ берибди.

Унга кўра “ташмачилик” билан шуғулланаётган фуқаролар барчасига айбдор экан. Бир ойда 100 марталаб чегарани кесиб ўтиб турли товарларни олиб ўтаётганлар аслида ўз эҳтиёжлари учун эмас, тижорий мақсадда товарларни олиб келишмоқда экан.

Оббо, ярамаслар-эээ, шунақа қилишар эканми? Оббо “ташмачилар-ээ”… энди билиб қолдингларми? Бунинг сабаби ўзи нима экан-а? Шу ҳар куни лукиллаб Дубайга қатнаш бизнинг одамларга қандай кайф берар экан-а?

Балки улкан божлар бунга сабабдир? Шуни ҳеч ўйлаб кўрмадингларми, мободо? Мен бир нарсадан безиллаб қолганман, ҳалиги қарор, фармонларни чиқаришади-ку, шунда қарор ёки фармоннинг номига қарасангиз, бир нималар, бир нималарни янада ривожлантириш мақсадида деб қўйишади…

Шу, барака топгурлар, янада деб ёзманглар, ўша янада деган сўзи янада халқни қашшоқлаштириш учун дегандек туюлаверади менга…

Кейин яна бир гап: “ташмачилик” фаолиятини жиноят деб ҳисоблаш керак ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланиши керак, совет даврида тадбиркорлик қилиш чайқовчилик қилиш ҳисобланар эди ва жиноят эди. Янги Ўзбекистонда ташмачилик деган жиноят деб ҳисобласак нима бўлар экан-а?

Янадааа деб бир қонун қабул қилиб юборасизлар, олам гулистон…

@bektoshkhatamov
04/21/2025, 06:56
t.me/bektoshkhatamov/3272
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
236
15
6.3 k
Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!

Йигитларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига устидан ғалаба қозонди ва Осиё чемпионига айланди. Бу тарихий воқеа бўлди, ҳа, азизлар, барчангизни мана шундай олтин авлод билан табриклайман.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@bektoshkhatamov
04/20/2025, 20:06
t.me/bektoshkhatamov/3271
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
142
12
3.5 k
Умар.

Бу шогирдим, укам Шоҳруҳнинг ўғли Умар. Жуда ажойиб бола, ўзига хос болаликни юқтирувчи энергияси бор, йиллар ўтмоқда, у билан уч йил олдин селфи қилган эканмиз, бугун тарих учун яна бир селфи қилиб қўйдик.

Уч йил олдин шу пайтларда қандай дунёқарашга эга инсон бўлган эканман, уч йилда дунёқарашимда нималар ўзгарди? Кичкина Умар ўсмоқда, менинг дунёқарашим-чи?

@bektoshkhatamov
04/20/2025, 13:01
t.me/bektoshkhatamov/3270
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
168
77
4.5 k
Ўзбекистон аҳолиси янада камбағаллашади.

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

➖ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

➖темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);

➖автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;

➖халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

➖халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

——-

Буни яна оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, энди четдан товар олиб кириш янада қимматлашади, масалан, оддий iphone нархлари тахминан 20 фоизга қимматлайди, бундан ташқари олиб кирилган телефонларга яна UzIMEI олиш керак, бу эса яна харажатни орттиради.

Шу пайтгача,масалан, Дубайга борган фуқаро ўзи билан иккита телефон олиб келиши мумкин эди, энди эса фақат битта олиб кела олади, ундан ташқари бугун Дубайга бориб эртага қайтиб келсангиз, ўша биттани ҳам олиб ўта олмайсиз. Камида 3 кун Ўзбекистондан ташқарида бўлишингиз керак.

Бир нарсага тушунмайман, шу бир кун олдин Президент йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этиб ўтган эди, бир кундан кейин эса Божхона қўмитаси бу қарорни чиқариб турибди. Бизникилар айтилган топшириқни тескари тушунишади шекилли.

P.S. Яна бир нарсани аниқ ва тиниқ қилиб айтиб ўтиш керак, бу ҳар қандай иқтисодиётнинг бошланғич китобида оқга қора билан ёзиб қўйилган: ҳар қандай божлар халқ гарданига тушади ва халқни қашшоқлаштиради. Шуни тушуниш учун Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этиш шарт эмас аслида.

@bektoshkhatamov
04/20/2025, 12:17
t.me/bektoshkhatamov/3269
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
84
15
3.5 k
Чимилдиқ.

Бугун янги ўзбек киноси “Чимилдиқ”нинг очиқ премьерасига таклиф қилишди, анчадан бери ўзбек фильмларини томоша қилмай қўйган эдим. Йигит камбағал, қиз бой, ўртада Нексияда авария, мен севдим, у севмади… шунга ўхшаш сценарийлар асосида ишланган фильмлардан одам чарчаган эди.

“Чимилдиқ” фильм эса ўзига хос ижтимоий муаммони комедия жанрида олиб чиқа олибди, балки чимилдиқнинг ўрни фильмда рамзий маънога эгадир, аммо у кучли ижтимоий юк - оила аталмиш муқаддас ижтимоий бирликнинг енгил-елпи қарашлар туфайли барбод бўлишини очиб берган.

Албатта фильмни томоша қилинг, ҳам куласиз, ҳам йиғлайсиз, ҳам керакли жойида ўйга толасиз.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 16:01
t.me/bektoshkhatamov/3268
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
53
23
3.0 k
Нега бизнинг банкларда кредит фоизлари баланд деган саволга жавоб.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 12:15
t.me/bektoshkhatamov/3267
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
36
29
5.3 k
Кириш имтиҳонлари ва қабул.

Ҳа, бугун биз @profiuniversity олийгоҳида 2025-26 ўқув йиллари учун кириш имтиҳонларини ўтказдик, имтиҳонга қизиқиш жуда юқори бўлди, республиканинг деярли барча вилоятларидан ўқишга кириш истагидаги абитуриентлар йиғилди.

Ростан ҳам илк имтиҳонлар учун бунақа юқори контингент келади деб ўйламаган эдик, чунки рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 5000 нафарга яқин эди, 4000 нафарга яқин абитуриент имтиҳонларда қатнашди.

Бу имтиҳон натижалари бир ҳафта ичида эълон қилинади, аммо бир нарсага эътибор беринг, агар абитуриент имтиҳондан ижобий натижа билан ўтган тақдирда ҳам у ўқишга қабул қилинганлигини жорий йилнинг 1-июнь куни олиши мумкин бўлади.

Ҳа, абитуриент ўқишга қабул қилиндингиз деган хабар олиши мумкин, лекин расман у 1-июнь куни талабалик учун шартнома олиш ҳуқуқига эга бўлади, чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририга кўра республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта (июнь — сентябрь ойлари оралиғида) амалга оширилади.

Биз ҳам қонунчиликдан четга чиқмаган ҳолда қабул имтиҳонларини йилнинг исталган даврида ўтказишимиз мумкин, аммо абитуриентга талабалик шартномасини фақатгина июнь-сентябрь ойларида бера оламиз.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 11:50
t.me/bektoshkhatamov/3266
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
72
12
2.9 k
Энг узоқ яшайдиган паразит - ғоя. Агар у тўғри ғоя бўлса ва ҳаётга тадбиқ этилса, у ижобий натижа бериши мумкин, аммо у хато ғоя бўладиган бўлса, ҳаётни издан чиқариши ҳам мумкин.

Энг ёмони эса ғояни ҳаётга тадбиқ қилиб кўрмасдан, уни тўғри ёки нотўғри эканлигини билолмайсиз.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 10:46
t.me/bektoshkhatamov/3265
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
86
33
5.9 k
Бугун @profiuniversity кириш имтиҳонларининг илк босқичи бошланди, бугуннинг ўзида 4000 нафарга яқин абитуриент @profiuniversity талабаси бўлиш учун куч синашади.

Ҳаммага омад. Профессионаллар қаторида бўлинг ва профессионал бўлинг.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 07:25
t.me/bektoshkhatamov/3264
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
74
59
3.3 k
“Бизда мижоз йўқ” – энг катта ёлғон!

Кеча бир тадбиркор ёнимга келиб, “бизда бозор бор, лекин мижоз йўқ” деди. Савол бердим:

– Контент яратяпсизми?
– Ҳа, сммчи олганмиз.
– Сотув воронкаси борми?
– Йўқ.
– Рақобатчиларни таҳлил қилганмисиз?
– Йўқ.
– Мижозларга қайта алоқа йўли борми?
– Йўқ.

Мижоз йўқ эмас, СИСТЕМА йўқ!

Бизда “ҳамма нарса барибир рекламага боғлиқ” деган психология бор. Лекин бизнесда фақат реклама эмас, “ижро тизими” муҳим. Айнан шунга эътибор қаратганлар – бренд бўлади, қолганлар эса бошқа брендларга муҳтож бўлиб қолади.

@bektoshkhatamov
04/19/2025, 05:12
t.me/bektoshkhatamov/3263
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
1
99
Энергия.

Баъзан ҳаммасини бошидан бошлаш учун ҳам бир тўхтаб олиш керакдек туюлади менга. Бир-неча кундан бери ўзимни ўзимдай ҳис қила олмаяпман, билмадим, кўпчиликда балки бу ҳолат бўлар, аммо менда қандайдир янги тўлқиннинг келишидан олдинги сокинлик каби бир нарсалар рўй бермоқда…

Ҳеч бир нарса ёхуд ҳеч бир инсон ўзим излаган энергия манбаси бўла олмаяпти. Тез орада жуда катта бир бурилиш ясашим керак деган хаёл ҳеч ўзимга тинчлик бермаяпти. Ишқилиб охири бахайр бўлсин-да.

@bektoshkhatamov
04/18/2025, 18:04
t.me/bektoshkhatamov/3262
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
42
26
2.5 k
❗️Kutilmagan yangilik

Aprel oyida bir nafar fidoyi o‘qituvchiga xorijga sayohat uchun bepul yo‘llanma beramiz

Xabaringiz bo'lsa, har oy bir nafar o‘qituvchiga xorijga sayohat qilish uchun bepul yo‘llanma berilishi haqida ma'lum qilgandik.

Bosh homiyimiz "Tanaffus" podkasti muxlislariga ajoyib imkoniyatni taqdim etdi. Endilikda siz ham o‘zingiz tanigan eng fidoyi ustozni (yoki o'zingizni) xorijga sayohatga yuborishingiz mumkin.

Qanday qilib deysizmi?

Buning uchun "Tanaffus" podkasti izohlarida siz munosib deb bilgan ustoz (xohlasangiz, o‘zingizni) haqidagi ma'lumotlarni (viloyat, tuman, maktabi, tel raqami) yozib qoldirishingiz kerak bo‘ladi.

Ushbu izoh ostida esa o'sha o'qituvchining shogird va o'quvchilari yoki ustozni tanigan boshqalar ham o‘z fikr va taassurotlarini bildirib, uni ta’riflab berishlari mumkin.

"Tanaffus" boshlovchilari esa shu izohlar asosida eng munosib deb topilgan bir nafar ustoz haqidagi ma'lumotlarni Unitur sayyohlik agentligiga taqdim etadi va o'sha o'qituvchiga aprel oyida xorijga sayohatga uchun bepul yo‘llanma beriladi.

Marhamat, qaysi o'qituvchiga yo'llanma berilishini siz hal qiling!

➡️ Izoh yozish

▶️ Video davomi — https://youtu.be/wYhP74SfMM0?t=7018

Telegram l Facebook l YouTube
04/17/2025, 17:29
t.me/bektoshkhatamov/3261
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
64
27
2.8 k
Ўзи вазирлик керакми?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тугатилса ёки Олий таълим вазирлиги йўқ бўлса, эртага нима бўлади?

Менимча ҳеч нарса ўзгармайди. Бу албатта менинг бизнесмен сифатидаги қарашларим, лекин ҳар қандай давлат структурасини бизнес субъект деб қараш орқали жуда катта оптимизацияларга эришиш мумкин, ҳа, давлат структураси ҳам ҳар қандай бизнес каби ишлайди, лекин пул тўғридан тўғри давлат структурасига тушмайди, аксинча фуқароларнинг тўлайдиган солиқлари орқали тўланади.

Шунинг учун давлат ҳар қандай бизнес структура каби ўзини доимий равишда ислоҳ қилиб бориши шарт. Биз шу масалада “Танаффус” подкастида атрофлича фикр алмашдик. Жуда кўп яхши фикрлар бўлди.

Подкастни албатта тўлиқ томоша қилишингизни маслаҳат бераман:

Тўлиқ подкаст: https://youtu.be/wYhP74SfMM0

P.S. Мана бу изоҳ эса айнан шу подкаст остида ёзилган реал ҳолатни очиб берган. Нега “облоно”, гороно”, “района”ларни тезроқ тугатиш кераклигига яна бир мисол.

@bektoshkhatamov
04/17/2025, 13:22
t.me/bektoshkhatamov/3260
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
110
15
3.2 k
Сталин - “миллат отаси”.

Сталин замонидага пропаганда машинаси замонавий дунёдаги баъзи пропаганда машиналарининг аждоди ҳисобланади. Доҳий даражасига кўтарилган Сталин ўзини “миллатлар отаси” дея таърифланишидан жуда бошқача хурсанд бўлган.

Ростан ҳам Сталин “миллатлар отаси”миди? Келинг бир таҳлил қилиб чиқамиз.

Сталин ўзини “миллат отаси” сифатида кўрсатиш учун давлат даражасида кучли пропаганда қурди. Газеталар, плакатлар, кинолар ва адабиётлар орқали уни:

• доим ҳақли,
• доим халқ ҳақида қайғурадиган,
• барча муваффақиятларнинг ягона сабабчиси

сифатида тасвирлашди. Унинг шахсияти “оғир замонларда халқни бошлаган буюк раҳбар” сифатида идеаллаштирилди.

Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалаба Сталиннинг шахсий ютуғи сифатида талқин қилинди. Унинг стратегияси, “ўткир ақли” ва “қатъиятлилиги” орқали СССР фашизмни енгди, деган қараш давлат сиёсати даражасида илгари сурилди.

СССР кўп миллатли давлат эди. Сталин эса “барча миллатлар тенглигини таъминлаган”, “уларни бир байроқ остида бирлаштирган” раҳбар сифатида кўрсатилди. Унга “биродарлик”, “интернационализм” тимсоли сифатида қаралди.

Аслида Сталин даврида миллионлаб одамлар қатағон қилинди, ўлдирилди ёки Сибирга сургин қилинди. Лекин бу ҳақиқат халқдан яширилди. Аксинча, халқнинг дардини тинглайдиган “ота” деган образ яратилди.

Масалан, мактаб дарсликларида, шеърлар ва театрларда Сталин “донолиқ”, “меҳр”, “жасорат” тимсоли бўлиб акс эттирилган. Болалар “Сталин учун яшаймиз, Сталин учун ўламиз” деган шиорларда тарбияланган. Микрофон кўтарган журналистлар эса бу идеологияни халқнинг миясига сингдириш билан шуғулланган.

Сталиннинг “миллат отаси” сифатидаги мақоми — бу сиёсий миф бўлиб, халқни назорат остида ушлаш, шахсга сиғинишни кучайтириш ва режимни идеаллаштириш учун хизмат қилган. У ҳақдаги бу образ реал тарихий ҳақиқатдан кўра, махсус яратилган сиёсий афсона эди.

@bektoshkhatamov
04/16/2025, 20:21
t.me/bektoshkhatamov/3259
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
127
12
3.3 k
Ўзбекистон тоғлари.

Ростан ҳам шунақа табиатимиз борки, буни шунчаки кашф қилиш керак. Бу жой Тошкентдан бир соатлик йўлда жойлашган экан. Виқорли тоғлар.

@bektoshkhatamov
04/16/2025, 16:51
t.me/bektoshkhatamov/3257
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
13
3.3 k
04/16/2025, 16:51
t.me/bektoshkhatamov/3258
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
140
99
2.9 k
Ижод қандай буғилади?

“Миллион” концертини ДХХдан раҳбарлар келиб биринчи қаторда ўтириб ўзлари саралаб беришиб кейин сиёсатга ва ўзбекчиликка тўғри келганлари қолдирилар экан.

Цензура мана шундай ишлайди, у ҳатто нимага кулиш мумкин-у, нимага кулиш мумкин эмаслигини ҳам белгилаб беради. Жорж Оруэлл “1984” антиутопиясида ёзган нарсалар ҳаётимизда тобора акс этиб бормоқда.

Бирор бир нормал давлатда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари бориб комедиячининг одамларни нима билан кулдириш мумкинлигини белгилаб бермаса керак-а?

@bektoshkhatamov
04/15/2025, 12:01
t.me/bektoshkhatamov/3256
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
66
43
3.7 k
Яширин шартларсиз.

Бўлиб тўлаш, насия савдо, рассрочка дея номланган ҳар қандай шартномани олиб қарасангиз, ичида штрафлар, пенялар ва ҳакозо бошқа шартлар бўлади, натижада кредит олишдан кўра анча оғир шартлар эзиб қўяди.

Биз ҳам Япониянинг Наюта микромолия ташкилоти билан шунақа тартибда ишлашни бошлаган эдик, яъни бугун саёҳат қиласиз пулини кейин бўлиб-бўлиб тўлайверасиз.

Лекин Наютанинг дастлабки шартномасида баъзи шартлар бор эди, масалан, жарималар, тўланмай қолган учун тўланадиган пенялар ва бошқалар…

Ҳуқуқшунослар билан мукаммал ўйлаб чиқиб энди ўша шартларни ҳам олиб ташладик, энди ҳеч қандай яширин шартларсиз, жарималар, пеняларсиз саёҳат сотиб олишингиз мумкин.

@unitur_aloqa билан боғланинг, бугун саёҳат қилинг, пулини эса кейин тўлайверинг.

@bektoshkhatamov
04/14/2025, 15:34
t.me/bektoshkhatamov/3255
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
109
14
2.9 k
Bottleneck.

Кун келиб ўзим тузган тизимнинг бузувчиси ўзим бўлиб қолишим мумкинлигини ўзим ҳам ўйлаб кўрмаган эканман. Бугун олган энг катта сабоғим вақти келганда четга чиқишим кераклиги экан.

P.S. Бу постни тарих учун ёздим.

@bektoshkhatamov
04/14/2025, 14:25
t.me/bektoshkhatamov/3254
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
180
86
2.8 k
Ҳаётимни ўзгартирган 1 соат...

(ҳаётини ўзгартиришни истамаганлар ўқимасин)

Тўрт йилча бўлди. Кун тартибимга янги бир соатни қўшганимга. Бу-- телефонсиз 1 соат...

Бу пайтда ё китоб ўқийман, ё нимадир ёзаман, ё оилам билан бирор ўйин ўйнайман, ё сузаман, ё югураман, ё қизиқ бир фильм кўраман. Асосий шарти, шу 1 соатда телефонни умуман қўлга олмаслик.

Ишонинг, ҳаммамизни боғлаб олган шу матоҳсиз ўтказган соатларим анча қизиқ, самарали ва фойдали бўляпти менга. Парадоксни қаранг ки, касбим шу буюм билан ҳар жиҳатдан боғлиқ. Лекин уни рад этганим сайин ҳаётимга барака, мазмун кирмоқда.

Кунига бор йўғи 1 соат. (уйқу вақтидан ташқари албатта) Бу вақтда баъзан ҳеч нима қилмай хаёл ҳам сураман, бир нималар ўйлайман. Ўзим учун муваффақиятли ғоялар, келажак учун муҳим қарорлар, молиявий барқарорлик омилларини айнан мана шу 1 соатда топганман.

Шунинг учун ҳам энди уни кўпайтирмоқчиман. 1-2-3... соатга. Биламан, телефондан узоқлашсам осмон узилиб ерга тушмайди, қиёмат қўпмайди, қайтага ҳаётим янада гўзаллашади. Ўзим бўлиб, ўз ҳаётимни яшайман.

Сиз ўқиётган ушбу постни ҳам айнан ўша "телефонсиз 1 соат"да, лекин телефондан фойдаланган ҳолда ёздим. 😄

Эфирда "Тағо тайм"

@hamzajumayev
04/14/2025, 06:43
t.me/bektoshkhatamov/3253
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
104
42
3.2 k
Боблар.

Ҳаётингнинг бобларини ўтказиб юборолмайсан. Ҳаёт китобга ўхшаб тузилмаган, қизиқарсиз ёки ўзингга ёқмаган бобларни ўтказиб юбора олмайсан, ёки ўқимасдан қолдира олмайсан.

Ҳар бир сатрни ўқишинг керак, ҳар бир қаҳрамон, ҳар бир персонаж билан учрашишинг керак. Баъзилари сенга ёқмайди. Ҳатто баъзи боблар сени ҳафталаб йиғлатиши мумкин. Лекин шундай лаҳзалар ҳам бўладики, сен ўша саҳифалар тугамасин деб орзу қиласан. Қандай бўлмасин, давом этишинг керак!

Ҳикоялар дунё ҳаракатини таъминлайди. Ўз ҳаётингнинг ҳикоясини яша, ҳеч нарсани ўтказиб юбормагин ва ҳар биридан завқ ол деган бўлар эдим 20 ёшли ўзимга.

@bektoshkhatamov
04/13/2025, 07:12
t.me/bektoshkhatamov/3252
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
47
47
3.2 k
Энг катта хатоларим, муваффақиятсиз лойиҳаларим, ўқув марказимизга қилинган “маски шоу”… хуллас барчаси ҳақида катта интервью бердим.

Тўлиқ видео: https://linktw.in/bLLpjp

@bektoshkhatamov
04/12/2025, 18:11
t.me/bektoshkhatamov/3251
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
105
7
2.7 k
Кўпми камми?

Бизнесменнинг асосий вазифаси ишчи ўрни яратиш, ишни бажариш эмас. Кўпроқ ишласак, кўпроқ пул бўлиши мумкин, лекин даромад бўладими ёки йўқми?

Маҳсулдорлик (продуктивность) фойдани кўпайтириш учун кўпроқ ишлаш, самарадорлик (эффективность) кўпроқ фойда олиш учун камроқ ишлаш демак.

Менга масалан самарадорликни кўпайтириб даромадни кўпайтириш кўпроқ ёқади, чунки хоҳлаймизми ёки йўқми бизнес даромад олиб келмаса, зарарли паразитга айланади. Лекин баъзи инсонларга маҳсулдорлик лаззат беради. Улар эрталабдан кечгача ишда бўлишади, ҳар куни қандайдир учрашувлар, йиғилишлар…

Сиз бизнесингизда қай бирини жорий қилган бўлар эдингиз?

Маҳсулдорлик - 👍
Самарадорлик - ❤️

@bektoshkhatamov
04/11/2025, 12:50
t.me/bektoshkhatamov/3250
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
46
14
2.8 k
Хоразм, қаердасан?

Хоразмликларнинг бир нарсасига қойил қоламан, билим олиш керак бўлган ҳар қандай жойга пул тикишдан умуман тап тортишмайди. Менимча бу ҳам генетик қонида бўлса керак бу халқнинг.

12-апрель куни Хивадаги “Фаровон” меҳмонхонасида бўлиб JCI Uzbekistan ва JCI Urgench ҳамкорлигидан бўлиб ўтадиган “Бизнесда лидернинг ўрни ва уни ривожлантириш усуллари” номли мастер-классга бунақа катта қизиқиш бўлишини тўғриси ўзим ҳам кутмаган эдим.

Ўзи Хоразмга бир тўй баҳона кетаётган эдим, лекин зарурат ва фойда бир жойда бўлса яна ҳам яхши дея бу тадбир ташкил қилинди. Тўғриси хоразмликлардан бундай активликни олдиндан кутган эдим ўзи, чунки билимга, янгиликка талпиниш шимолликлар ўзига хос жиҳати.

Чунки шу пайтгача рўйхатдан ўтган инсонларнинг кўпчилиги Хоразмнинг деярли барча туманларидан бор экан, Хонқа, Шовотдан тортиб Хива, Урганчгача ҳамма тумандан бор ва ундан ташқари турли соҳада бизнес юритадиган инсонлар жамланмоқда.

Бу ўзимга ҳам яхшигина масъулият юкламоқда, ишончим комилки, бизнес ва ақл одамларининг бир жойга йиғадиган ўзига хос мастер-класс бўлади. Ўзим учун жуда кўп нарсаларни ўрганишимга ишончим комил.

Агар сиз ҳам Хоразмда бўлсангиз, албатта сизни ҳам кутиб қоламиз, келинг бир бизнес мавзусида отамлашамиз.

Алоқа учун: @unitur_aloqa

@bektoshkhatamov
04/11/2025, 10:51
t.me/bektoshkhatamov/3249
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
210
35
3.8 k
Матватса.

Эрталабдан бир обуначи “мен сиқилиб кетяпман, менга мотивация беринг” деб ёзибди. Мендан ҳам мотиватор чиқар эканми деб ўзимча ўйлаб қолдим, кейин шу пайтгача мотиваторлар айтган гапларни ёзиб чиқиб қўя қолдим:

Ҳаётда фақат ғолиблар ғалаба қозонади.

Сув 100 градусда исийди, 50 градусда у илиқ бўлади.

Ҳаётда қийналганлар қийинчилик кўрган бўлади.

Ҳаётда ё ютасан, ё мағлуб бўласан, учинчи йўл йўқ.

100 доллар букилади, эгилади, аммо синмайди, доллардай бўл.

Хуллас интернетни титкиласангиз, бир-биридан кулгули ажойиб мотиваторларни айтган гаплари бор, қулоққа жуда ёқади, лекин на бир маъно, на бир матра бор, лекин шуларни ўқиб туриб… шунчаки кулиб қўйдим… 😂

Эрталабдан кайфиятингизни кўтаринг, бугун билан яшанг, ҳозир яшанг, қолгани бекор… барчага хайрли тонг тилаб қоламан.

@bektoshkhatamov
04/11/2025, 06:57
t.me/bektoshkhatamov/3248
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
150
96
5.0 k
Қурбон бўламан.

Бугун университетда яна ўша “Сиқилма” таронаси қўйилди, дарҳол кириб радиобошловчимиз Ўғилойдан сўрасам, талабалар жуда кўпчилиги шу таронани сўрашган экан.

Бу каби қурбон психологиясини тарғиб қиладиган қўшиқлар авторитар тузумларнинг асосий тарғибот қуролларидан бири ҳисобланади. Бундай мусиқаларда қашшоқлик олқишланади, сабр қилишга чорланади, ёрқин келажак сотилади.

Энг асосий сигналлардан бири чидаш, ҳаракатсизлик, ўзидан бошқа ҳамма айбдор: у эрга тегиб кетди, мен қолиб кетдим, пистончи бойиб кетди, мен эса йўқ, ҳали келажакда кўзига кўрсатиб қўяман каби ўзига хос мессежлар инсонлар миясига қўйилади.

Бундай қўшиқларни эшитган инсонларда активлик тушиб кетади, улар кам ҳаракат бўлиб бораверади, чунки қурбон ролига кириб олиш ва мослашиш осон.

Шунинг учун бунақа қўшиқлардан узоқроқ турган яхши, мен радиобошловчимизга ҳам айнан мотивация берадиган, ҳаракатга ундайдиган, ўзгариш қилишга чорлайдиган мусиқалар қўйишни тавсия қилдим.

P.S. Агар жуда ҳам қурбон бўлишни хоҳласангиз, Абдулазиз Каримнинг “Қурбон бўламан” клипини томоша қилинг ва изоҳларда барибир ўзгармайман деб ёзиб қўйинг. 😂

@bektoshkhatamov
04/10/2025, 19:03
t.me/bektoshkhatamov/3247
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
36
34
3.7 k
Дипломли ишсизлар.

Охирги пайтларда шу гап роса урфга кирди, ана эртага дипломли ишсизлар кўпайиб кетади, ана ундан кейин улар бизни янчиб ташлайди, ундай бўлиб кетади, бундай бўлиб кетади деган гаплар кўпайиб қолди. Лекин бу аслида умуман ўйланмай, шунчаки юзаки айтилган фикр деб биламан ва шу ҳақида Ишонч интернет нашрига интервью бердим, ўз фикрларим билан бўлишдим.

Тўлиқ видео шу ерда: https://youtu.be/yq-Gdok3F7k

@bektoshkhatamov
04/10/2025, 13:08
t.me/bektoshkhatamov/3246
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
60
6
3.8 k
Сиёсий иштаҳа ҳам овқат пайти келади.

@bektoshkhatamov
04/10/2025, 10:47
t.me/bektoshkhatamov/3245
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
12
3.6 k
04/09/2025, 14:03
t.me/bektoshkhatamov/3244
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
85
12
3.5 k
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган гибли усулидаги расмим, биз ҳам тренддан қолиб кетмайлик деб бир ҳаракат қилиб кўрдик, лекин кўзлар рангини ўзгартириб одамни ғалати қилиб қўйди-да. Мана шу усулда фотомонтаж қилиш ҳозирги кунда жуда трендда, компаниялар ўз маҳсулотларини, лого ва брендларини айнан шу усулда оммага олиб чиқишлари учун жуда зўр ечим бўлмоқда. Ўзига хос креативлик мавжуд. Чатга хоҳлаган расмингизни юклаб шу расмни менга гибли усулида фотомонтаж қилиб бер десангиз, у сизга расмни гибли усулига ўзгартириб беради. Ҳар қандай маркетинг тренддан унумли фойдаланинг.

@bektoshkhatamov
04/09/2025, 14:03
t.me/bektoshkhatamov/3243
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
10
3
3.5 k
Хивадаги мастер-классга жойлар оз қолди, ўз жойингизни мана бу
👉 линк 👈 орқали банд қилинг.

@bektoshkhatamov
04/09/2025, 11:18
t.me/bektoshkhatamov/3242
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
310
108
3.4 k
Эрингиз ягона муҳаббатга содиқ инсон бўлганида катта эҳтимол билан у сизгача етиб келмаган бўлар эди. Бўрига гўшт ема деб таъқиқлаб бўлмайди, барибир еб қўяверади.

@bektoshkhatamov
04/09/2025, 07:33
t.me/bektoshkhatamov/3241
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
82
61
3.7 k
У фақат ҳимоя қилади.

Инсон мияси ўзининг қанчалик қудратга эга эканлигини тушуниб ҳам етмаса керак. Охирги пайтларда миянинг фаолияти билан боғлиқ бўлган илмий мақолалар ва китоблар ўқимоқдаман. Мия ўзининг асосий вазифаси деб танани ҳимоя қилиш деб билар экан.

Мия умуман ўзгариш қилиш, ривожланиш ҳақида ўзидан ўзи ўйламайди, максимал танани конфорт зонадан чиқармаслик ҳаракатида бўлар экан. Бу айниқса жисмоний машқлар қилганда яққол кўзга ташланади, биз ҳаракатни бошлашимиз билан мия дарҳол бундан қўрқув сигналиги ёқиб танани тўхтатишга ҳаракат қилади.

Қачон тана буни одатий деб қабул қилади? Қачонки сиз ўша мияга босим ўтказадиган яхши одатларни кундалик одатингизга айлантирсангиз, мия буни нормал ҳолат деб қабул қилади ва ўзи шундай бўлиши керак дея тушуна бошлайди.

Ёмон одатларнинг инсонларга тезроқ ёпишишининг ҳам асосий сабаби улар мияга босим қилмайди, яъни ҳимоя вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмайди. Айнан шунинг учун ҳам бирор ёмон одатга ўрганиб қолиш яхши одатни шакллантиришдан кўра қийинроқ кечади.

@bektoshkhatamov
04/08/2025, 19:01
t.me/bektoshkhatamov/3240
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
65
113
39 k
❗️20 ЙИЛЛИК БИЗНЕС ТАЖРИБАСИ — 2 СОАТДА. ХИВАДА БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БУНГАЧА БЎЛМАГАН.

12 апрель куни Хивада бирорта Telegram пост, YouTube видео ёки китобдан топиб бўлмайдиган билимлар тақдим этилади.

Мавзу: “Бизнесда лидерларни тайёрлаш ва улар орқали бизнесни тизимли бошқариш”
Жойи: “Форовон” меҳмонхонаси
Вақти: 10:00 – 12:00 (орқасидан кофе-бреак, танишув, савол-жавоб)
Нархи: 500 000 сўм

Бу мастер-класс эмас. Бу – сиз ва бизнесингиз учун узоқ кутилган силжиш нуқтаси.

Мен – Бектош Хатамов - 20 йилдан ортиқ тажрибага эга тадбиркорман.
“Profi University” хусусий олийгоҳи, “Profi School” хусусий мактаби, “Profi Education” ўқув маркази, “New Era Kids” хусусий боғчаси, “Unitur” сайёҳлик агентлиги ва яна бир неча бошқа муваффақиятли бизнесларни нолдан қурганман. Ва, айтганча, шунча тажриба ичида қилган ХАТОЛАРИМ, йўқотган пулларим ва қайта тикланган йўлларимдаги тажрибалар сизнинг вақтингизни, асабларингизни ва маблағларингизни тежаб қолишига кафолат бераман.

Бизнесингиз жойида туриб қолганми?
Ходимларсиз ҳаракат қилолмаяпсизми?
Ишончли “менежер” тополмаяпсизми?
Тизимли бошқарув керакми?
Ходимнинг устида турмасангиз, иш юрмаяптими?

Унда бу учрашув сиз учун.

Ҳозироқ ёзинг. Жойлар сони чекланган.
Кейин афсусланмаслик учун – ҳозир ҳаракат қилинг.

Мурожаат учун: @unitur_aloqa

@bektoshkhatamov
04/08/2025, 10:54
t.me/bektoshkhatamov/3239
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
109
30
2.5 k
Хаёлдаги ишлар…

Яқинда бир дўстим савол бериб қолди: “Бектош, ўзи нима иш қилмагансан?”.
“Хаёлингга келган ҳар қандай ишни айт, мен шуни қилган бўлиб чиқаман”, дедим.

Ростан ҳам бизнесда турли соҳага бошимни суқиб кўрганман, бугун фейсбук уч йил олдин Чорбоғда “Илик” деган кафе очганимни эслатиб қолди, ростан ҳам шу жойларда ҳам кафе очган эканман, кейин уни дўстим Шуҳратга сотиб юбордим, кейин у ҳам яна сотиб юборди. Хуллас буни ҳам қилиб кўрганман, бу ҳаммаси қизиқишдан бўлган, албатта кафе очиб ресторатор бўлиб кетаман деб ўйламаганман, шунчаки қани бу бизнеснинг ичида нима бор экан деган қизиқиш мени шу йўналишда ҳам инвестиция қилиб кўришга чорлаган.

Тадбиркор инсонларнинг бошқа инсонлардан энг катта ажратиб турувчи характерини энди-энди тушуниб етяпман, у ҳам бўлса, “қани, нима бор экан, бир қилиб кўрайлик”, дея рискдан қўрқмаслигида ва ўша рискдан келадиган масъулиятни кўтара олишида. Ҳали хаёлимда жуда ҳам кўп ишлар бор, уларни амалга ошириш учун эса энергия тугаб қолмаслиги керак, атрофимда фақат энергия берувчи инсонлар бўлиши керак деб биламан. Шунинг учун ҳар қандай энергия сурувчи инсонлардан узоқроқ туришга ҳаракат қиламан, сизларга ҳам шуни тавсия қиламан.

@bektoshkhatamov
04/07/2025, 11:40
t.me/bektoshkhatamov/3238
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
98
20
2.8 k
Мен бу бизнесни биламан.

Бу албатта “подписка”, яъни обуна бўлиш орқали сотиш, масалан, Netflix обуна бизнесига яққол мисол бўла олади, маҳсулот ўзида қолади, лекин яратилган маҳсулот учун пул олади. Обуна бизнеси бу жиҳатдан ҳатто фоҳишабозликдан ҳам устун туради, чунки жой, макон, вақт танламайди ва энг асосийси бизнес эгасининг ўзи ишламайди.

Бизнесингизни қандай қилиб обуна бизнесга ўзгартириш мумкин? Шу ҳақида бош қотиринг.

@bektoshkhatamov
04/06/2025, 20:55
t.me/bektoshkhatamov/3237
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
183
36
2.9 k
Тун иқтибоси.

Ҳозиргина бир тажрибали тадбиркор ака билан суҳбатлашиб турувдим, бир гап айтиб қолдилар: дунёдаги энг уникал бизнес фоҳишалик экан, чунки маҳсулот учун пул оласан, лекин маҳсулот ўзингда қолади, иложи бўлса, шунақа бизнес ярат, ҳам маҳсулот учун пул тўлашсин, ҳам маҳсулот сенда қолсин.

@bektoshkhatamov
04/06/2025, 20:49
t.me/bektoshkhatamov/3236
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
123
154
6.9 k
Феруз Аллаев ажойиб савол қўйди, ростан ҳам охирги кунларда Машҳурбекнинг “Сиқилма” қўшиғи анча оммалашди. Қўшиқ ўзига хос қурбон психологиясини тарғиб қилмоқда, бизда бу каби қўшиқлар, кино ва китоблар оммалашувининг бир неча сабаблари бор:



1. Тарихий мерос: тоталитар тизимнинг излари

Совет иттифоқи даврида одамлар мустақил фикрлашга ўргатилмаган. Доимий назорат, репрессия, ва “ютуқлар учун раҳмат айтиш керак, лекин норозилик билдириш мумкин эмас” деган қараш шаклланган. Бу туфайли одам ўз муаммолари учун ўзини масъул деб билмасдан, “тақдир шундай, давлат шундай, одамлар шундай” деб ўзини оқлашга ўрганган.

Бу қараш ҳали ҳам ижтимоий маданиятимизда яшаб турибди. Шунинг учун ҳам:
• Қўшиқларда “мен севдим, лекин у кетди”, “мен бахтсизман, чунки ҳаёт шундай”
• Китобларда эса қаҳрамон ҳар доим жабр чекувчи, у ўзгариш қилмайди, фақат интизорликда яшайди.



2. Қурбон психологияси одамга таскин беради

Агар одам муаммоси учун ўзини айбдор деб билса, у ҳолда ўзгариш қилиш керак бўлади. Бу эса оғриқли жараён.

Лекин:

“Мен қурбонман, менга ёмон қилишди, мен бахтсизман, чунки ҳаёт шундай” — дейиш анча осон.

Бундай ёндашув одамни ўзгаришдан сақлайди, лекин шу билан бирга ўша оғриқли ҳолида сақлаб туради. Афсуски, кўпчилик учун бу кўпроқ руҳий таскин беради, шунинг учун ҳам бу турдаги контент машҳур.



3. Миллиий эстрадамизда қурбонлик романтика сифатида кўрсатилади

Қарийб ҳар иккинчи қўшиқда:
• Йигит: “у кетди, мен ҳали ҳам уни кутаман…”
• Қиз: “мен севдим, лекин тақдир қўшмади…”

Эътибор беринг — ҳаракат йўқ, фақат кутув, азоб, интизорлик. Бу пассив ҳолат, ва у романтик сифатида кўрсатилади. Бу эса томошабиннинг ҳиссиётини уйғотади, лекин унда фаолият уйғотмайди.



4. Қурбонлик – маркетинг жиҳатидан яхши сотилади

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар қайғули контентни кўпроқ эслаб қолишади. Шунинг учун ҳам продюсерлар, нашриётлар ва муаллифлар одамнинг кўнглини ўйғотадиган, лекин уни фаол ҳаракатга ундамайдиган нарсаларни кўпроқ яратишади.



5. Умумий саводхонлик ва шахсий ривожланиш пастлиги

Ўз-ўзини ривожлантириш, масъулият, танлов ва психологик етуклик каби тушунчалар ҳали кенг тарқалмаган. Аксарият аудитория ҳали ҳам “ташқи омиллар менинг тақдиримни ҳал қилади” деб ўйлайди. Шунинг учун ҳам илҳомлантирувчи, фаолликка ундовчи китоблардан кўра, “азоб, дард, интизорлик” ҳақидаги романлар кенг тарқалади.

@bektoshkhatamov
04/06/2025, 13:11
t.me/bektoshkhatamov/3235
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
56
23
3.3 k
Мен бизга айланадиган жой.

Мен барча корхоналаримда маркетингга аралашиб тураман. Одатда ҳар ҳафта маркетинг йиғилишлар қилиб турар эдик. Лекин мана шу йиғилиш охирги икки ойда тўхтаб қолди. Бир марта жамоа йиғилишини бекор қилдим. Оқибатини икки ойдан буён тузата олмаяпман.

“Ҳамма югур-яланг, ҳозир жуда кўп иш бор, йиғилишларга вақт йўқ”, деган эдим. Тўғри қарордек кўринган. Лекин жамоа бир-бири билан бегоналаша бошлади.
Кам гап, кўп шубҳа, муҳитда муз. Иш самараси пасайгандек туюлмоқда ўзимга.

Бошқарув — бу фақат топшириқ эмас. Инсонларни бир жойда тутадиган руҳий боғлам керак. Йиғилишлар – бу фақат ҳисобот эмас, жамоадагилар “биз” деб ҳис қилишининг ягона масканидир, яъни мен “биз”га айланиши керак.

Умуман ўзи бизда маркетинг йиғилишлар жуда ғалати ўтади, биз йиғилиш деганда ҳеч кимни койимаймиз, турғизиб сазойи қилмаймиз, шунчаки ҳамма маълум бир ҳолат бўйича ақлига келган энг тентак фикрларни ҳам тўкиб солади.

Баъзан мен жамоа аъзолари айтган фикрларга Ҳожибой Тожибоев айтгандек: “олдин куламан, кейин тасаввур қилиб тушуниб яна баттарроқ куламан”, хуллас хатолар ҳам очиқ тан олинадиган, фикрлар кураши бўладиган майдон. Шуни кейинги ҳафтадан қайтармасам, нимагадир узоқлашиб кетгандекмиз.

P.S. Ҳа, корхонанинг қони молия бўлса, ана шу қоннинг қон томирлари маркетинг ҳисобланади, шунинг учун бу соҳани бутунлай қўйвориб бўлмайди.

@bektoshkhatamov
04/06/2025, 08:15
t.me/bektoshkhatamov/3234
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
45
40
2.6 k
Реклама ва контент.

Баъзи тадбиркорлар маслаҳат сўраб келишганда мижозлар камлигидан, хитойликлар бостириб кираётганидан, яна алламбало баҳоналардан гапиришади. Шунда биринчи саволим: “бизнес контент яратяптими?”.

Жуда кўпчилик тадбиркорлар, “ҳа, реклама қиляпмиз, сммчиларни олганмиз, блогерларни ёллаганмиз, катта-катта бизнесменларга пул бериб бизга амбассадор қилиб олганмиз”, дейишади.

Яъни тадбиркор ҳали контент ва рекламанинг фарқига бормайди ва бу нормал ҳолат, ҳеч ким онасининг қорнидан контент яратиб тушмайди.

Фарқлари:

Реклама орқали келган мижозларга бирор нима сотиш учун жуда катта ҳаракат қилиш керак. Контент орқали келган мижозлар тайёр келишади.

Рекламада сиз тўғридан тўғри сотишга ҳаракат қиласиз, контентда эса шунчаки қизиқарли маълумот берасиз, яъни ўзингизни мутахассис сифатида кўрсатасиз, тўғридан тўғри сотув бўлмайди.

Рекламада орқали бўлажак мижозни ҳаракатга келтириш қийин, контент орқали эса ҳаракат жуда тезкор бўлади.

Бизнинг бозоримизда энг йирик муаммолардан бири — контентга пул тикишни вақт сарфи деб ўйлаш. Тадбиркор рекламага миллионлаб пул тикади, лекин ҳафтасига бир марта контент чиқаришга ҳам эринарди. Натижа? Мижозлар рекламада кўради, лекин ишонмайди. Сабаби — сиз ҳақингизда интернетда етарли маълумот йўқ.

Контент бу — сизнинг сукутдаги савдогарингиз. У 24 соат дам олмасдан ишлайди. Мижоз ухлаётганда ҳам сиз ҳақингиздаги мақола, видеоларни ўқийди, кўради. Кейин эса ўзи сизни топади.

Қизиғи шундаки, бугунги кунда ҳатто хитойлик ишлаб чиқарувчилар ҳам контентга пул тика бошлади. Улар маҳсулот сифати ҳақида блогерлар орқали видео чиқаряпти, ҳикоялар орқали ишонч уйғотяпти, ўзларининг ютуқлари ҳақида постлар ёзяпти. Улар “арзон” эмас, “ижодий” бўляпти.

Контент — бу сизнинг аудиториядаги капиталингиз. Рекламада пул бериб мижозни бир марта оласиз. Контентда эса бир марта ишонч қозонасиз — у эса кейинги 10 марта сотувда ишлайди.

Шу сабабли контентга инвестиция қилиш — бу рекламани камайтиришга эмас, рекламани самарали қилишга қаратилган қадам. Иккаласини тўғри қўшиб олган тадбиркорнинг иши узоққа боради.

Яхши контент — бу жозибали, самимий ва шахсий тажрибаларга бой контент. Мижозлар бугун рекламага эмас, самимиятга ишоняпти. Контент сиз ва мижоз ўртасидаги кўприк. Хитойликлардан эмас, кўприк қурмаётганлингиздан қўрқинг.

Хулоса: Агар сизда контент йўқ бўлса, мижоз сиз ҳақингизда фақат реклама орқали билса — у сизга эмас, чегирмага келади. Агар контентингиз кучли бўлса — у сизга ишонгани учун келади.

@bektoshkhatamov
04/05/2025, 14:47
t.me/bektoshkhatamov/3233
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
66
45
2.8 k
Ҳамма нарса яхши кетаётганда ҳам, сиз ҳали ҳам хавфдасиз. Негаки сиз одам билан эмас, одат билан ютиб турибсиз.

Бизнесингиз юришяптими?
Даромад бор. Мижозлар кўпайган. Ходимлар ишлаяпти.
Ҳаммаси яхши. Аммо шу ҳолатнинг ўзи энг катта хавф эканини билганмисиз?

Сизни йўқ қилиш учун рақибингиз эмас, ўзингизнинг тинчликка алданганингиз етарли.

“Ҳозирча яхши кетяпти…” деган фикр кўплаб компанияларни охирги марта тинчлантирган гап бўлган.



Nokia ўзига ишонди. iPhone чиққанида кулиб қаради. Йўқ бўлди.

Kodak рақамли камерани ўзи ихтиро қилди. Лекин бозорга чиқармади. Чунки “биз етакчимиз” деб ўйлади.

Yahoo Google’ни 1 миллионга олмади. Кейин ўша Google дунёга ҳукмронлик қилди.

Улар ютаётган эди.
Лекин улар тизим билан эмас, одат билан ютаётганини англамади.

Одат — бу кечаги кунингиз. Тизим — бу эртанги кунингиз.



Сиздан сўраш керак бўлган савол: “Ҳозирги муваффақият менинг ўзимдан мустақилми, яъни менга боғлиқ эмасми?

Агар йўқ бўлса — сиз ҳали бизнес қурмадингиз. Сиз фақат омад ёки шахсий ишчанликни бозорга тиқаяпсиз.

Бу эса, кеча яхши ишласа ҳам, эртага сизни синдириб қўяди.



Хулоса:

– Сиз яхшиланганингиз учун бизнес юрмаяпти. Бозор шунчаки ҳозирча сизга йўл берди.

– Муваффақиятда маст бўлиш — наркозда бўлиб операция қилишдек. Қони кетяпти, аммо оғриқни сезмаяпсиз.

Тизимсиз ҳар қандай “ютиш” — вақтинчалик иллюзия. Ва иллюзия – охирида жазолайди.

@bektoshkhatamov
04/05/2025, 09:50
t.me/bektoshkhatamov/3232
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
74
61
3.1 k
“Кичик тиранчалар”.

Карлос Кастанеда ўзининг машҳур “Дон Хуан” серияси орқали кўплаб эзотерик ва психологияга оид ғояларни оммага етказган. Уларнинг энг қизиқарли ва ҳаётга яқинларидан бири — “кичик тиранчалар” (испанчада los tiranitos) назариясидир.

Кичик тиранчалар — бу ҳаётимиздаги асабимизга тегадиган, қўпол, ёмон муомала қилувчи, безовта қилувчи инсонлар. Улар биздан юқори турадиган раҳбарлар, давлат идорасидаги одамлар, ўқитувчилар, ҳамкасблар ёки ҳатто яқинларимиз бўлиши мумкин. Улар ҳаётимизда гўёки “бизга қаттиққўл руҳий машқ” бериш учун пайдо бўлади.

Кастанеда “кичик тиранча” тушунчасини Дон Хуан орқали шундай изоҳлайди:

“Одам руҳий ўсишга эришиши учун ўзининг ички қўрқуви, нафрати ва эҳтиросларини енгиши керак. Буни эса фақат жиддий ташқи синов орқали амалга ошириш мумкин. Кичик тиранчалар айнан шу вазифани бажаради.”

Нима учун кичкина тиранча керак?
• Улар инсоннинг ички барқарорлигини синаб кўради.
• Инсон ўз ҳиссиётларини назорат қилишни ўрганади.
• Эгосини бошқариш, асабийлик ва интиқом ҳисларини енгишга ёрдам беради.
• Инсон ўзини қурбон эмас, кузатувчи сифатида тарбиялайди.

Бу назарияни ҳаётда қўллаш шуни англатадики: агар кимдир сизни безовта қилаётган бўлса — у сизнинг руҳий ўсишингиз учун юборилган “ўқитувчи” деб қараш керак. У билан курашиш, унга қарши чиқиш эмас, балки у орқали ўз устида ишлаш ва ички барқарорликка эришиш асосий мақсад бўлиши керак.

Қизиқ мисол:

Apple компаниясининг собиқ СЕОси Стив Жобс кўпчилик учун “кичик тиранча” бўлган. Унинг иш услуби қаттиқ, танқидий ва талабчан бўлган. Бироқ айнан шундай муносабатлар кўплаб ходимларнинг салоҳиятини очган. Улар синовдан ўтган, сабр-тоқат, масъулият ва мустаҳкамликни ўрганишган.

Хулоса:

Ҳар бир “кичик тиранча” — бу руҳий машқ. Унга нафрат билан эмас, миннатдорлик билан қараш — катта психологик ютуқ. Агар ҳаётингизда шундай инсонлар бўлса, у сизни чарчатиш учун эмас, ўзингизни топишингиз учун келган.

@bektoshkhatamov
04/05/2025, 07:25
t.me/bektoshkhatamov/3231
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
56
47
5.6 k
ДУБАЙ. ФУТБОЛ. БИЗНЕС. НЕТВОРК. ҲАЁТНИ ЎЗГАРТИРАДИГАН 5 КУН.

Аниқ эслайман: сўнгги марта ўзим бевосита ташкил қилган сафар — Грузиядаги унутилмас лаҳзалар эди. Энди эса ундан-да каттароқ, тарихийроқ сафарга навбат келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқишга бир қадам қолди. Бу фақат спорт эмас. Бу — миллат, фахр, тарих. Ва бу тарихга гувоҳ бўлиш, уни стадионнинг ўзида туриб ҳис этиш имкони — камдан-кам одамларга насиб этади.

Шунинг учун 3–7 июнь кунлари сиз билан биргаликда БААга, яъни ДУБАЙ ва АБУ-ДАБИГА сафар қиламиз.

Йўлбошловчи — ўзим, Бектош Хатамов. Бу сафар шунчаки туризм эмас. Бу:

1. ФУТБОЛ – ТАРИХНИНГ ИЧИДА БЎЛИШ.
БАА–Ўзбекистон ўйинида термамизга стадионнинг ўзида туриб бақирасиз, ҳаяжонланасиз, қўллаб-қувватлайсиз. Ғалабанинг таъсири ва энергияси танангиз орқали ўтади. Агар жамоамиз ЖЧга чиқса, бу ҳаётингиздаги ЭНГ УНУТИЛМАС лаҳзаларидан бири бўлиб қолади.

2. САЁҲАТ – БАА’НИ ҲИС ҚИЛИНГ.
Абу-Даби ва Дубайда илғор технологиялар, лукс ҳаёт, ваҳимали архитектура ҳамда замонавий араб дунёси билан юзма-юз келасиз. Instagram учун контент ҳам, руҳ учун энергия ҳам истаганча топасиз.

3. НЕТВОРК – КИМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШИНГИЗ МУҲИМ.
10 нафар фаол, ишбилармон ва мақсадга интиладиган инсон билан 5 кун бирга бўласиз. Уларнинг орасида ҳамкорларингиз, инвесторларингиз ёки келажакдаги дўстларингиз бўлиши мумкин. Ҳар бир гап, ҳар бир кечки чой — янги ғояларга эшик очади.

4. БОНУС – МАСТЕР-КЛАСС.
Бизнесни автоматлаштириш ва тизимлаштириш бўйича шахсий мастер-классим — ҳаётингизни янада енгиллаштирадиган билимлар - сизни кутади.



ПАКЕТ НАРХИ: $1300 (барча нарса кирган):
• Тошкент–БАА авиачипталар (қайтиши билан);
• Меҳмонхонада яшаш;
• Нонушта;
• Стадионга кириш чиптаси;
• Шахсий трансферлар;
• Тиббий суғурта;
• Бизнес бўйича битта эксклюзив мастер-класс.

ЖОЙЛАР СОНИ: ФАҚАТ 10 КИШИ.
Бу кичик, лекин кучли жамоа бўлади.

Ҳозироқ ёзинг: @unitur_aloqa
Имкониятни қўлдан бой берманг.

@bektoshkhatamov
04/04/2025, 17:25
t.me/bektoshkhatamov/3230
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
216
78
3.7 k
Бир фаннинг нархи 500$ долларга чиқибди.

Компанияни қанчалик қадриятлар билан бошқарсангиз, айнан ўша қадриятларга қарши чиқадиганлар кўпайиб бораверади. Бугун Profi University устозларидан бири бир фанни ёпиб бериш учун 500$ олганини ўзимиз тутиб олдик.

Қанчалик пул олмасликнинг йўлини қилиб тешикларни ёпиб чиқсангиз, шунчалик “ставка” ҳам кўтарилиб бораверади. Ҳа, тушуниб турибман, ўзим асосчиси бўлган университетда шунақа воқеа бўлиб турибди. Ҳозир ўзимни устимдан ўзим ёзаяпман, ҳа, четдан қараса, бу тентак бўлиб қолибди дейишингиз мумкин, аммо шундай бўлди.

Ўқитувчи ишдан бўшатилди, иш албатта прокуратурага оширилади, шахсан ўзимиз топширамиз. Гуруч ҳам курмаксиз бўлмайди деганларидек, катта шаҳарларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради.

P.S. Мени бошқа нарса ўйлантиради, рўза кунида ҳеч кимга айтманг дейишга нечи баҳо қўйса бўлади?

@bektoshkhatamov
04/04/2025, 16:19
t.me/bektoshkhatamov/3229
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
209
36
4.7 k
Тадбиркорга ҳалақит қилмасликнинг ўзи катта нарса.

Кеча Бектемир туман ҳокимиятидан келиб “Profi University” ётоқхонаси атрофидаги панжараларни олдириб ташлашибди, айтишларича, Президент админстрациясидан келганларнинг кўзига ёмон кўринган эмиш.

Бугун эса туман электр тармоқлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз чироқларни профилактика баҳонаси билан ўчириб кетибди. Ишқилиб ҳар куни бир сюрпризимиз бор.

Мен буни олдин ҳам айтганман, яна бир бор қайтараман, “тадбиркорликни ривожлантиришнинг ягона йўли - тадбиркорга ҳалақит бермаслик, қолганига ўзи йўл топади.”

@bektoshkhatamov
04/04/2025, 09:57
t.me/bektoshkhatamov/3228
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
157
159
8.9 k
“McDonald’s эгаси битта бургер ҳам пиширмаган. Лекин миллиард бургер сотган.”

Ҳа, сиз тўғри эшитдингиз. McDonald’s асосчиси Рэй Крок — ошпаз эмас, ҳатто овқат тайёрлашни яхши кўрмайдиган одам бўлган.
Лекин у бутун дунёга миллиардлаб бургер сотди. Нега?

Чунки у “бургер”ни эмас, тизимни сотган.
– Ҳар бир гамбургер бир хил.
– Ҳар бир ходим бир хил кийимда.
– Ҳар бир менюда вақт чекланган.
– Ҳар бир мижоз бир хил тажриба олади.

Бу мўъжиза эмас. Бу – тинимсиз тизимлаштириш натижаси.



Ҳозир эътибор беринг:

Сиз ҳам кунда 30 та бургер сотаётгандурсиз, лекин ҳар гал:
• нархни ўйлайсиз,
• мижозга “ичимлик қўшайми?” деб ўйлайсиз,
• ходимингиз “қандай қилиб тайёрлашим керак эди?” деб сўрайди.

Нима учун? Чунки сиз бургер сотяпсиз, тизим эмас.



Тизим – бу шундай нарсаки, сиз ухлаб ётган пайтда ҳам бургер сотилади.

Сиз дўконда эмассиз, лекин савдо кетяпти.
Сиз бошлиқни сўрамайсиз, чунки скрипт бор.
Сиз ҳар гал тушунтирмайсиз, чунки ўқув видео бор.
Сиз нотўғри тайёрланишдан қўрқмайсиз, чунки рецепт деворда илинган.

Бу – сизнинг ўрнингизни автоматизм эгаллаган ҳолат. Ва фақат шу ҳолатда бизнес сиз учун ишлай бошлайди.



Ҳақиқий бой одам – бургер пиширмайди. У тизим қуради.

Сиз ҳозир қанча ишлаяпсиз – бу аҳамиятли эмас.
Савол: бизнес сизсиз қанча пул ишлаяпти?
Агар жавоб “ҳеч қанча” бўлса – демак, сиз ҳамон бургер пештахтасида турибсиз.

Кетинг. Рецептни қоғозга ёзинг. Қоида қилинг. Видеога олинг. Ишларни бўлиб беринг.
Чунки сиз McDonald’s эгаси бўлишни хоҳлаяпсиз, бургерчи эмас.

@bektoshkhatamov
04/04/2025, 07:44
t.me/bektoshkhatamov/3227
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
119
30
4.5 k
Барча хотин-қизлар олмос хоҳлайди — чунки маркетологлар шундай деган.

Олмос – табиий қадрли тош эмас. Уни De Beers компанияси маркетинг билан “абадий муҳаббат рамзи”га айлантирди.

Биринчидан, олмос камёб эмас. Иккинчидан, унда ҳеч қандай табиий “абадийлик” белгиси йўқ.
Аммо бир шиор етарли бўлди:
“A diamond is forever.”

Ҳар бир эркак “севаман” дейиш учун банкрот бўлиши керакдек қоида яратилди. Ва бу… ишлади.

@bektoshkhatamov
04/03/2025, 19:57
t.me/bektoshkhatamov/3226
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
78
21
2.7 k
Сизни банкрот қиладиган реклама йўқ. Сизни банкрот қиладиган – нотўғри мижоз.

Ҳамма рекламага пул тиқмоқчи. Кўплаб компаниялар “таргетга 5 минг доллар берсак, ҳаммаси ҳал бўлади” деб ўйлайди.

Бироқ ҳақиқат шундай:
Сиз кераксиз одамга реклама қилсангиз, унинг эътибори сиз учун қимматга айланиш билан бирга сизга зарар келтиради.

Мисол: Lush косметика бренди бир пайтлар рекламага йирик бюджет ажратди. Аммо мижозлар нотўғри эди: улар “яхши ва сифатли нарса керак” деган аудитория эмас, “арзон ва тез” деган аудитория эди.

Натижа: арзонлашиш, сифатнинг тушиши, бренд имижининг йўқолиши.

Сўнгги йилларда Lush рекламани тўхтатди. Рекламасиз ишлади. Фақат идеал мижоз билан ишлади. Бу эса компанияни яна янги босқичга олиб чиқди.

Сабоқ: нотўғри одамга айтиш – умуман айтмасликдан ҳам ёмон. Чунки у сизга “арзонлашиш”га мажбур қилади.

———

Кеча ўзимда ҳам шунга ўхшаш бир ҳолат бўлди, бир акахон билан ўтириб қолдик, у бошқа бир хусусий университетда ишлар экан, у менга университет нархини арзонлаштириб ҳеч қандай имтиҳонларсиз келган абитуриентни қабул қилавериш керак деб маслаҳат берди.

Лекин бу бизнинг стратегия эмас деган гапимни тушунтириб ҳам ўтирмадим, чунки у ишлаётган университет стратегиясини биламан, кўчадан адашиб кириб қолган одамни ҳам “талаба” қилиб юборади.

Шунинг учун бизнесда стратегия танлаётганингизда биринчи навбатда мақсадли аудиторияни аниқланг, шунга яраша стратегия танланг ва йўлдан оғишманг.

@bektoshkhatamov
04/02/2025, 16:30
t.me/bektoshkhatamov/3225
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
49
41
4.9 k
Жамоа эмас, оила яратинг!

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ҳар бир бизнес раҳбари бир хил муаммо билан юзма-юз келяпти: яхши ходимни топиш қийин, уни ушлаб қолиш эса янада қийинроқ. Оддий маош, бонус ёки оффисдаги кофе машинкаси етарли эмас. Бугун ходимларга нафақат иш, бизнеснинг бир қисми эканлигини ҳис қилиш, жамоанинг ажралмас аъзоси бўлиш керак.

Шунинг учун ҳам, етакчи компаниялар ўз ходимларини чет эл саёҳатларига юборишаяпти — лекин ҳамма саёҳат ҳам бир хил самара бермайди. Ҳақиқий таъсир қилиш учун саёҳат нафақат дам олиш, балки жамоавий руҳни шакллантириш, бир-бирини тушуниш ва ҳамфикрлик муҳитини яратиш учун хизмат қилиши керак.

@unituruz айнан шундай инновацион ёндашувни таклиф қилади:
Биз оддий туризм эмас, технологик teambuilding саёҳатларини ташкил қиламиз. Сиз яхши ишлаган ходимларни рағбатлантирасиз — биз эса уларни жамоа эмас, оилага айлантирамиз.

Ҳар бир саёҳатга тажрибали психолог-тренер ва teambuilder мутахассис бирга боради. Улар:
• Жамоани бирлаштирувчи ўйинлар ўтказишади,
• Ҳар бир иштирокчининг кучли томонларини очишади,
• Ишдаги муомалаларни енгил ва самарали ечишга ўргатишади,
• Саёҳатни нафақат эсдалик, балки жамоавий бирдамликка айлантиради.

Натижа:
Ишга қайтган ходимларингиз энди шунчаки “коллега” эмас, балки бир-бирига суянадиган, бир мақсадга хизмат қиладиган якдил оилага айланади.

Жамоангизни кучли брендга айлантиринг.
Жамоангизни оилага айлантиринг.
Ҳозироқ @unitur_aloqa’га ёзинг ёки 1277 рақамига қўнғироқ қилинг.

@bektoshkhatamov
04/02/2025, 12:24
t.me/bektoshkhatamov/3224
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
62
16
3.0 k
Университетлар ўзи нима билан шуғулланиши керак?

Ўзи университетнинг энг асосий шуғулланиши керак бўлган йўналишларидан бири тадқиқот ҳисобланади, яъни илмий тадқиқотларни олиб бориш ва уларга шароит яратиш энг муҳим иш ҳам аслида шу. Биздаги университетлар эса фақатгина маълумотни бир шахсдан бошқа шахсга етказиш билан шуғулланганидан, яъни инсон ўзи амалиётни қилиб, тадқиқотлар олиб бормаганлигидан янги билимларни эгаллаш техникасини ўзлаштира олмай қолмоқда.

Чунки шу пайтгача унга тайёр материалдан тайёр маълумот етказилган, янги билимни ўзлаштириш кўникмаси эса иш жараёнида жуда ҳам муҳим ҳисобланади, тасаввур қилинг, сиз фотографсиз, фотографлик бўйича университетда ўқидингиз, лекин университетда фақат сизга назария бериб борилди. Қоғозда сиз фотографиянинг Микеланжелосисиз, лекин амалиётда ҳеч нарса қилиб кўрмагансиз, сиз ўқишни битирган вақтингизда турли янги технологиялар чиқиб кетган, сиз ўрганган материал эскириб қолди, лекин сиз янги билимни ўзлаштириш кўникмасига эга эмассиз.

@bektoshkhatamov
04/02/2025, 10:16
t.me/bektoshkhatamov/3223
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
32
6
2.8 k
USDT ортидаги ҳақиқат: долларга боғлиқ валюта қанчалик ишончли?

USDT — криптовалюта оламидаги энг оммалашган стейблкойн. Унинг мақсади шунчаки: 1 USDT = 1 АҚШ доллари бўлиши керак. Лекин сўнгги йилларда шундай саволлар пайдо бўлди: “У долларга қай даражада боғланган?”, “Ортидаги кафолатчи активлар ҳақиқатан борми?”

2022 йилда Tether (USDT ишлаб чиқарувчи компания) молиявий захиралари тўғрисида маълумот берди: у 80% атрофида активларни қисқа муддатли АҚШ давлат облигацияларига ва қолганини нақд пул ва бошқа активларга сармоя қилган. Бу – нисбатан барқарор. Аммо ишонч муаммоси бор: уларнинг ҳисоботлари мустақил аудит эмас, балки “кўриб чиқиш” шаклида эълон қилинади.

Бу нима учун муҳим? Сабаби, аксарият трейдерлар ва инвесторлар криптода “паркинг” сифатида USDT’дан фойдаланади. Агар у ишончсиз бўлса, тизимнинг асосий устуни қулайди. Криптобозорни танлашда нафақат валюта ўсишини, балки унинг молиявий кафолатларини ҳам ўрганиш жуда муҳим.

USDT ҳозирча ўзини барқарор сақламоқда. Лекин сиз ҳар қандай криптовалютани танлаётганда, “нега мен унга ишонишим керак?” деган саволни доимо беришингиз керак. Пулда ишонч – барқарорликнинг юраги.

@bektoshkhatamov #kriptobozor
04/01/2025, 14:51
t.me/bektoshkhatamov/3222
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
2
2.9 k
04/01/2025, 10:33
t.me/bektoshkhatamov/3220
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
2
2.9 k
Miyanmarda Zilzila yuz berdi.

Miyanmar davlatida 28-mart sanasida sodir bo'lgan 7,7 magnitudali zilzila natijasida 1000dan ortiq ob'ektlar zarar ko'rgani va 2376 dan ortiq qurbonlar aniqlangani aytilmoqda.

Hozirda Miyanmar davlatida qayta tiklash ishlari davom etmoqda va jabrlanuvchilar uchun yordamlar ko'rsatilmoqda.

JCI Miyanmar tashkiloti ham jabrlanuvchilar uchun yordamlar ko'rsatmoqda va xayriyalar tashkil etmoqda. Bunda JCI Uzbekisan tashkiloti ham o'zining moddiy va boshqa turdagi yordamlarini ko'rsatmoqda.

Siz ham Miyanmar davlatiga yordam berishni va jabrlanuvchilar uchun yordamni qo'llab quvvatlaysizmi unda bizga qo'shiling.

Uzcard: 6262 7201 9889 3508
Ma'sul shaxs: Saidjon Rahimov

Murojaat uchun bu yerga bosing



Link :
https://t.me/jciuzbekistan
04/01/2025, 10:33
t.me/bektoshkhatamov/3221
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
42
2
2.8 k
04/01/2025, 10:33
t.me/bektoshkhatamov/3219
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
70
24
2.8 k
Позициялаш.

Жейсон Стэтхем бош ролни ижро этган “Мастер” фильмига тушдим. Шу бизнесда позициялаш деган тушунча бор, масалан, Жейсон Стэтхем ўзини қутқарувчи ролида позициялайди, яъни шундай кўрсатади, у иштирок этган фильмларда у асосан қайсидир одамни қутқаради, бунинг учун бутун мафияни ҳам ўлдириб юборади.

Америка боевикларида бўлгани каби душман 5000 та ўқ отса ҳам, Жейсонга тегмайди, аммо Жейсонжон битта ўқ билан тўғри нишонга олиб қўяверади. Худди шундай Брюс Уиллсни ҳам позициясига қарасангиз, у бутун дунёнинг қутқарувчиси ролида намоён бўлади.

Яъни томошабин, яъни мижоз нимани кутса, айнан шуни етказиб беради, ҳозир ҳам бутун зал айнан шу фильмда Жейсондан кимнидир қутқаришни кутган ва шундай ҳам бўлди, қолгани шунчаки фантазия.

Энди нега буни бизнесга боғладим?

Бизнесда ҳам сиз ўзингизни қандай позицияласангиз, мижоз сиздан шуни кутади, масалан, шаҳар марказида қиммат бутикка кириб қолиб бозордаги арзончи товарни кутмайсиз.

Ёки арзон ошхонага кириб қиммат ҳисоб келишини кутмайсиз, мана шу нарса бизнесда позициялаш дейилади, сиз бизнесингизни қайси томондан позицияласангиз, мижозларингиз ҳам сиздан шуни кутишади.

Энг асосийси мижозларнинг характери ҳам шунга қараб ўзгаради.

@bektoshkhatamov
03/31/2025, 16:41
t.me/bektoshkhatamov/3218
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
83
48
2.7 k
“Компания ўсиши учун эгаси орқага чиқиши керак”

Кўплаб тадбиркорлар бизнесни ўзидан ажралмас нарса деб ҳисоблайди. Ҳар бир процесс, ҳар бир қарор, ҳатто мижоз билан гаплашишни ҳам ўзи бажаради. Бошланғич босқичда бу нормал. Аммо бизнес улғайганда эгаси бошқарувдан орқага чекина олмаса — компаниянинг ўсиши ҳам тўхтайди.

Apple мисоли. Стив Жобсни биз барча нарсани назорат қилган, перфекционист сифатида биламиз. Аммо у иккинчи маротаба Apple’га қайтганида энг катта ютуғи — ишончли менежерлар жамоасини тузиш бўлган. Уларга ваколат берган, натижа сўраган. Шу орқали Apple тарихдаги энг қиммат компанияга айланган.

Бизнес ўсаётганини билмоқчимисиз? Қуйидаги саволни беринг: “Агар мен 1 ойга йўқолиб қолсам, компания ишлайдими?” Агар йўқ — демак, сизда ишловчи тизим эмас, балки сизга боғлиқ ишхона бор. Бизнес ўсиши учун унинг эгаси орқага чиқиши шарт.

@bektoshkhatamov
03/31/2025, 11:29
t.me/bektoshkhatamov/3217
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
92
72
3.0 k
Диққат тарқоқлиги – замонавий дунёдаги янги заифлик.

Биз ҳар куни юзлаб маълумотлар, хабарлар ва тавсиялар ичида яшаймиз. Бу шундай иллюзияни берадики, гўё ҳамма нарсани билиб турибмиз, аммо аслида чуқурлик, яъни бир ишга етарлича чуқур эътибор билан ёндаша олмай қолганмиз. Бу ҳолат — “диққат тарқоқлиги” деб аталади.

Бу замонавий дунёда деярли ҳаммада бор. Бу ҳолат ёш чегарасига эга эмас, диққат билан кузатсангиз, буни ўзингизда ҳам сезишингиз мумкин. Буни телефонингиздаги таҳлиллардан ҳам осонгина билиб олиш мумкин.

Ҳар бир янги signal (тармоқ, электрон почта, YouTube) миямизнинг чуқур фикрлаш қобилиятини йўқотади. Масалан, Cal Newport “Deep Work” китобида шундай дейди: “Сиёсий, иқтисодий ва илмий соҳалардаги энг катта муваффақиятлар чуқур эътибор билан ишлаш туфайли юзага келади.”

Агар ҳаётингизни ҳақиқий ўзгаришлар билан бойитишни истасангиз, диққатни жамлашни ўрганинг. Куннинг маълум қисмини телефон, ижтимоий тармоқлардан узоқлашиб, биргина вазифага бағишланг. Бу қийин, лекин натижаси сизни ҳайратга солади.

@bektoshkhatamov
03/30/2025, 19:29
t.me/bektoshkhatamov/3216
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
88
52
3.0 k
Ишни кўп қилиш эмас, тўғри қилиш муҳим.

Бизнинг жамиятда ишбилармонлар ўзини доимо банд тутишга урингани ҳолати кўп учрайди. Эртадан кечгача йиғилишлар, қўнғироқлар, югур-югур… Лекин, савол туғилади: “Бу ишлар бизнесни олға силжитармикан?”

Amazon асосчиси Жефф Безос ҳар куни фақат 2 та, жуда муҳим бўлса, 3 та асосий қарор қабул қилар экан. Унинг фикрича, “тадбиркорлик – бу муҳим қарорлар учун ақлий тозаликни сақлаш санъати”. Кўп иш қилиш эмас, асосий ишни тўғри қилиш муҳим.

Ўз бизнесингизда ҳам ўзингизга савол беринг: бугунги ишим стратегик мақсадга олиб боряптими? Агар йўқ бўлса – кам ишланг, лекин яхшироқ ишланг. Самара сондалигида эмас, таъсир кучида.

@bektoshkhatamov
03/30/2025, 15:16
t.me/bektoshkhatamov/3215
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
169
16
3.2 k
Барча мусулмонларга ҳайит байрами муборак бўлсин. Шу ҳаммаси яхши-ку, лекин шу шайтонлар занжирдан озод қилиниши ёмонда, шуни кутиб юргандай биродарлар ҳам типирчилаб қолишади. Унгача гуноҳлар учун кимни “подстава” қилишни билмай юришади.

@bektoshkhatamov
03/30/2025, 07:31
t.me/bektoshkhatamov/3214
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
130
124
7.0 k
Бугун саёҳат қилинг, пулини кейин тўланг.

Саёҳат қилиш аслида унчалик ҳам қиммат эмас экан. Ўрта қатламда, ойликка ишлайдиган инсонлар ҳам хоҳиш бўлса, пул топилади. Биз шу туризм бизнесига кириб келганимдан бери жамоа билан фақат қандай қилиб саёҳатни ҳамма учун ҳамёнбоп қилиш йўлини ўйлаб келамиз.

Бугун сизларга яна бир янгиликни эълон қилмоқчиман, энди саёҳат қилиш учун пулни ҳозироқ тўлашингиз шарт эмас, бугун саёҳат қилинг, пулини кейин бўлиб тўланг.

Ҳеч қандай фоизлар, тўлолмай қолсангиз, ҳеч қандай пенялар ҳам йўқ, энг асосийси саёҳат қилинг, пулни ҳам топарсиз, аммо ўтаётган умрингизни кейин топа олмайсиз. Сиз ҳеч қачон бугунгидек ёшда бўлмайсиз, бугунгидек эртага ҳам актив бўла олмаслигингиз мумкин.

Аммо умрингиз ўтгани сайин саёҳат қилмаганингиздан афсусланиб юрманг. Биз, @unituruz саёҳат компанияси, бугун сизга саёҳат қилиш учун имконият яратиб берамиз. Бизга @unitur_aloqa орқали мурожаат қилинг ва кўнгилингиз истаган жойга саёҳат қилинг. Пулини эса кейин бераверарсиз. Ўзингизга ширин хотиралар яратинг, фарзандларингизга эса бахтли болаликни совға қилинг.

@bektoshkhatamov
03/28/2025, 14:50
t.me/bektoshkhatamov/3213
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
148
101
5.0 k
Кутишдан тўхтанг.

Мен кўп инсонлар билан бирга ишлайман, улар орасида турли касб эгалари бор, мен кўпроқ муваффақиятли инсонларни кузатганимда уларни қандайдир умумий жиҳатларидан яққол кўзга ташланадиган жиҳати шуки: улар ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайди.

Яъни кимнингдир у учун нимадир қилишини кутмайди, давлатдан нимадир келишини, давлатнинг уларга нимадир қилиб беришини, ишхонанинг уларга нимадир қилиб бериши, бошлиқнинг унга қандайдир ёрдам беришини, қулай вақт келишини, имконият пайдо бўлишини, хуллас умуман ҳеч кимдан ҳеч қачон ҳеч нарса кутмайди…

Ҳа, айнан шунақа инсонлар учун муваффақият эшиклари очилади деб ўйлайман, чунки бу инсонлар муваффақият эшигини қидириб вақт сарфлашмайди, улар эшикни ўзлари ясаб қўя қолишади.

Кутишдан тўхтаб ўзингиз яратувчанликни бошлаган кунингиздан бошлаб ҳаётингиз ўзгаришни бошлайди.

@bektoshkhatamov
03/28/2025, 05:45
t.me/bektoshkhatamov/3212
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
34
2.9 k
03/27/2025, 19:24
t.me/bektoshkhatamov/3211
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
98
33
2.8 k
💊 Tibbiyot yo‘nalishida kontrakt narxlari qancha?

2025-2026 o‘quv yilidan boshlab "Profi University"da davolash ishi va stomatologiya yo‘nalishlari bo‘yicha talabalar qabul qilinadi.

Xo‘sh, bu yo‘nalishlarda shartnoma to‘lovi qanaqa?

100 % lik to'lovda

👉 25% chegirma asosida 24 375 000 so‘m
⌛️ To'lov muddati: 1-iyundan 31-iyulgacha

👉 20% chegirma asosida 26 000 000 so‘m
⌛️ To'lov muddati: 1-avgustdan 30-sentyabrgacha

Ikkiga bo'lib to'lashda

👉 10% chegirma asosida 29 250 000 so‘m.
⌛️ To'lov muddatlari: 30-sentyabrgacha 14 625 000 so'm va 31-yanvar (2026-yil)gacha 14 625 000 so'm

✅ Chegirmasiz narx - 32 500 000 so‘m (4 ga bo‘lib to‘lash mumkin)

1-qism 30-sentyabrgacha 8 125 000 so'm
2-qism 30-noyabrgacha 8 125 000 so'm
3-qism 31-yanvargacha 8 125 000 so'm
4-qism 31-martgacha 8 125 000 so'm

@navoiyprofiuniversity
03/27/2025, 19:24
t.me/bektoshkhatamov/3210
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
31
28
3.7 k
Масштабга ўтиш.

Жуда ҳам кўплаб компаниялар бир бозордан иккинчи бозорга ўтиш учун ҳаракат қилишади, бизнесда компаниялар доимий равишда ривожланиб боришга мажбур, масштаблаштириш эса ана шу ривожланишнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Компанияни масштаблаштириш жараёнига олдин жуда пухта тайёргарлик кўриш лозим. Баъзан компанияни масштаблаштираман деб тадбиркор бир бизнесдан бошқа бизнесга ўтиб кетиб қолганини билмай қолишади, масалан, қурилиш компанияси бетонни ўзимга арзонроқ чиқараман деб бетон завод қуриб олади, лекин аслида бетон завод умуман бошқа бизнес эканлигини, уни бошқариш учун алоҳида жамоа ва мутахассислар керак эканлигини ярим йўлга борганда тушуниб қолади.

Бизнесни масштаблаштириш учун қуйидаги муҳим қадамларни бажариш керак:

1. Бозор тадқиқотини ўтказиш – Янги бозор ёки сегментга киришдан аввал, талаб, рақобат ва трендлар ҳақида чуқур таҳлил қилинг. Ҳозирги шароитларда бу унчалик қийин эмас, сунъий интеллект орқали анча чуқур таҳлиллар қила оласиз, ҳа, айтганча бизнесингизда имкон борича сунъий интеллектни қўллаш жараёнини бошланг.

2. Мижоз базасини кенгайтириш – Янгидан мижоз жалб қилиш ва мавжуд мижозларни сақлаб қолиш стратегияларини ишлаб чиқинг (масалан, маркетинг кампаниялари, бонус тизимлари), бу жуда муҳим жараён ҳисобланади, бир лойиҳага киришишдан олдин унинг маркетинг таҳлилини, яхши маркетологлар, бизнес аналитиклар билан бонуслар тизимини маслаҳатлашиб олинг. Бу жараёнда пулни аяманг, фақат профессионаллар билан ишланг.

3. Маҳсулот ёки хизматларни диверсификация қилиш – Янги маҳсулотлар ёки хизмат турларини жорий этиш орқали янги бозорларга чиқиш, яъни мавжуд маҳсулотнинг ичида янги хизмат таклиф қилиш сотув ва фойдани каррасига кўпайтиради. Масштаб деганда фақат янги лойиҳа тушунилмайди, аксинча мавжуд мижозларга қўшимча хизмат ва маҳсулотлар таклиф қилиш ҳам масштабга олиб чиқади.

4. Сифатни ошириш ва инновация – Маҳсулот ёки хизмат сифатини яхшилаш, янги технологиялар жорий этиш. Бизнес ҳеч қачон бир жойда туриб қолмаслиги керак, у доимий ўзини ўзи янгилаб бориши керак, керак бўлса, ўзингиз яратган янги маҳсулот эски маҳсулотни ўлдириши керак. Apple компанияси бир пайтлар iTunes чиқариб миллионлаб доллар фойда келтириб турган iPod плейерларини ўлдириб юборган эди.

5. Ҳамкорлик ва шерикликлар – Бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали янги имкониятларга эга бўлиш. Турли корхоналар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини қидириш керак, барча ишни ўзингиз қила олмайсиз, қила олган тақдирда ҳам бу сизга қимматга айланиши мумкин.

6. Молиявий режалаштириш ва инвестиция – Кенгайиш учун зарур бўлган сармояни аниқлаш ва унга етишиш стратегиясини белгилаш. Ўзи маълум бир мақсадга аниқ етиш учун қанча пул керак ва қанча пул бўлса, етишиш мумкин деган саволга тадбиркор сифатида аниқ жавоб бера олишингиз керак.

7. Талантларни жалб қилиш – Махсус билим ва кўникмаларга эга ходимларни ёллаш орқали компания имкониятларини кенгайтириш. Сифатсиз, профессионал бўлмаган кадрлардан тежалган пул албатта катта ютқизишлар билан бошқа хатолар билан чиқиб кетади. Мутахассисга пулни аяманг, у албатта ўзини оқлайди. Айнан мутахассисни қандай аниқлаш ва уни қандай ишга олиш кераклиги ҳақида кейинги постларимда хабар бериб бораман.

@bektoshkhatamov
03/27/2025, 11:31
t.me/bektoshkhatamov/3209
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
218
56
10 k
Her şeye rağmen.

“У қилган бўлса, нега сен қила олмайсан?”

Ж. К. Роулинг — “Ҳарри Поттер”нинг муаллифи.
Ёлғиз она. Ишсиз. Қўлида бола, қалбида тушкунлик. Китобини 12 та нашриёт рад этган. “Бу қизиқарли эмас”, дейишган.

Лекин у бир нарсага ишонган — ўзини қидиришни тўхтатмаган. Натижада — дунёнинг энг машҳур ёзувчиларидан бирига айланди.

Биз ҳам кўп нарсани ўйлаймиз:
“Қўлимдан келмайди.”
“Қўллаб-қувватлайдиган одам йўқ.” “Ҳозир эмас, кейин бошлайман.” Изласак, баҳоналар кўп, лекин…

Лекин ҳаётда ғалаба қозонганлар — ҳеч нарсага қарамасдан (her şeye rağmen) иш бошлаганлар.
Сиз ҳам шулардан бири бўлишингиз мумкин.

Биз яқинда буни бутун жамоа билан ҳис қилдик дея оламан, @profiuniversity тиббиёт факультетига лицензия олиш жараёни узоқ давом этди. Ўзи Вазирлар маҳкамасининг 80-қарорида жуда ўзига хос мураккаб талаблар келтирилган, биз ҳам ҳар сафар шу талабларни ўз ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилдик.

Ҳар сафар лицензияга топширганда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилар эдик, тайёргарлик даҳшат бўлар эди, лекин ҳар сафар қандайдир камчилик қолиб кетган бўлар эди.

Кейинги сафар уни ҳам тўғирлаб яна топширавердик, ҳеч нарсага қарамадик, ҳар хил гап сўзлар бўлди, ўзим ўзимдан шубҳаланган пайтим ҳам жамоага буни билдирмадим, чунки менинг кайфиятим жамоага бошқача таъсир қилиши мумкин эди, ичимдан зил кетса ҳам буни билдиришга ҳаққим йўқ эди.

Жамоа ҳам ўз ўрнида жуда катта қўллаб-қувватлади ва эплаш қийин бўлган ишлар ҳам ҳеч қандай коррупциясиз амалга ошди.

Энди нималар қилмоқчимиз?

Биз шунчаки тиббиёт мутахассиси чиқарадиган университет бўлиш ниятимиз йўқ.

Биз ҳозир Туркиянинг икки йирик тиббий шифохонаси билан музокара олиб бормоқдамиз, Навоийда ва Тошкентда катта иккита замонавий шифохона ишга туширилади ва талаба айнан университет қошидаги шифохонада малака оширади.

Биз тиббиёт соҳасида ўзига хос инқилоб ясаймиз ва буларнинг барчаси ҳеч нарсага қарамасдан (her şeye rağmen) бўлади.

@bektoshkhatamov
03/27/2025, 09:04
t.me/bektoshkhatamov/3208
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
162
80
3.7 k
Барча ўлик нарсалар оқим бўйлаб сузади, оқимга қарши сузиш учун тирик бўлиш керак.

Гилберт Кит Честертон
“Абадий инсон”

@bektoshkhatamov
03/26/2025, 10:24
t.me/bektoshkhatamov/3207
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
51
8
1.1 k
Номсиз футболчилар.

Шимолий Корея ва Бирлашган Араб Амирлиги ўртасида ўйин бошланди, ҳозирча ҳисоб 0:1 БАА фойдасига бўлиб турибди. Ўйинда бир жиҳатга эътибор беринг, Шимолий Корея футболчиларининг футболкасида уларнинг исмлари ёзилмаган, яъни ҳеч бирининг исми йўқ.

Нега шундай?

Бунга бир неча сабаблар бор:

1. Жамоавийлик ва тенглик – Шимолий Корея спортда жамоавийликни, якдилликни ва барча аъзоларнинг тенглигини тарғиб қилади. Футболчиларни индивидуал равишда ажратиш ўрнига, уларни бир бутун жамоа сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишади.

2. Идеология ва давлат сиёсати – Шимолий Корея спортни пропаганда воситаси сифатида қўллайди. Уларнинг сиёсатида шахсий шахсиятни таъкидлаш эмас, балки умумий ғоя ва давлат манфаатлари устувордир.

3. Раҳбарият сиёсати – Мамлакатда футболчилар эмас, балки давлат ва раҳбариятнинг аҳамияти биринчи ўринда туради. Шу сабабли, уларнинг кийимларида шахсий маълумотлар эмас, балки давлат рамзлари ва тимсоллари кўпроқ намоён қилинади.

4. Хавфсизлик ва махфийлик – Шимолий Корея ўз фуқароларининг, айниқса, халқаро спорт тадбирларида иштирок этадиган шахсларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратади. Бу орқали улар ташқи дунё билан ортиқча алоқалардан қочишга ҳаракат қилишади.

Бу амалиёт Шимолий Кореяга хос бўлиб, бошқа давлатларда бундай ҳолат деярли кузатилмайди.

P.S. Юқоридаги маълумот сунъий интеллект томонидан берилган, менинг бунга алоқам йўқ. 🙂‍↕️

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 21:31
t.me/bektoshkhatamov/3206
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
209
66
5.7 k
Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин ўз футболчиларига “Бирлашган араб амирлигидан ютқизсаларинг, отувга ҳукм қиламан” деган бўлса-я! Ажаб эмас жонини жабборга бериб ютиб қўйса…

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 21:15
t.me/bektoshkhatamov/3205
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
111
14
4.6 k
Ҳа, дуранг бўлди, аммо йигитларга катта раҳмат, Эрон мундиалга чиқди, бизда яна озгина бор. Лекин жуда яхши ўйин бўлди. Йигитлар бугун ростан ҳам ўзгача ўйин кўрсатишди. Ҳозир 15 дақиқадан сўнг Шимолий Корея ва БАА ўйнайди.

Агар Шимолий Корея БАА устидан ғалаба қозонса, Ўзбекистон тарихида бугунги тун олтин зарварақлар билан ёзилади ва биз Жаҳон чемпионатига йўл оламиз.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 21:07
t.me/bektoshkhatamov/3204
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
60
1
3.9 k
2:2

Эҳҳҳҳ….

Жуда зўр кетаётган эдик.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 20:50
t.me/bektoshkhatamov/3203
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
93
4
4.0 k
Голллл.

Аббос Файзуллаев ҳисобни яна оширди, ҳисоб 2:1 бизнинг фойдамизга.

Олға, йигитлар.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 20:20
t.me/bektoshkhatamov/3202
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
49
3
3.9 k
Оббо…

Эрон ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисоб 1:1

Жуда чиройли гол урилди, ҳаммаси аутдан йўл қўйилди.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 20:18
t.me/bektoshkhatamov/3201
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
133
12
3.8 k
Футболда Жаҳон чемпионатига чиқсак, нима бўлади?

Жуда кўпчилик футболда Жаҳон чемпионатига чиқиш менга ҳеч қандай фойда олиб келмайди деб ўйлайди, лекин аслида ундай эмас, футболнинг ривожланиши билвосита ёки бевосита ҳар биримизга катта фойда олиб келади.

Биргина Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер Ситига ўтгандан сўнг республика бўйлаб 20000дан ортиқ ўсмирлар футбол билан шуғулланиш учун футбол мактабларига мурожаат қилишганлиги ҳақида гаплар тарқалди.

Бу ўз-ўзидан янги иш ўринлари яратади, бизга скаутлар ташриф буюра бошлашди, агар Жаҳон чемпионатига чиқсак, бошқа футболчиларимизда ҳам топ клублар учун ўзини кўрсатиб олиш имкониятини пайдо бўлади, бу эса яна ҳам мамлакатни танитишга ва чет эл пул оқимини шакллантиришга ёрдам беради.

Мамлакатни спортчалик тез танита оладиган бирор соҳа мавжуд эмас, шунинг учун йигитларимизга омад тилаб туришимиз керак. Қўллаб-қувватлайлик, биз ҳам Жаҳон чемпионатига чиқайлик.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 20:07
t.me/bektoshkhatamov/3200
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
78
2
3.5 k
Жуда яқин келяпмиз-эээ.

Гол. Ўзбекистон Эрон дарвозасига биринчи голни урди. Ҳисоб ҳозирча 1:0.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 19:18
t.me/bektoshkhatamov/3199
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
Repost
16
30
3.4 k
💰 OYIGA 5-15 MLN SO‘M DAROMAD QILISHNI XOHLAYSIZMI?

Ham sayohat qilib, ham barqaror daromad topish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

🔹 Tur operatorlik va aviakassirlik kursimizga qabul ochiq!

📆 Kurs davomiyligi: 2 oy

💼 Eng yaxshi natija ko‘rsatganlarni ishga joylashtiramiz!

Oldingi kursimizda o'zini yaxshi ko'rsata olgan 5 kishi ishga qabul qilganmiz.

🏅 70% dan yuqori natija qilganlarga xalqaro sertifikat beriladi.

⏳ Qabul yopilishiga sanoqli kunlar qoldi!

🌍 Daromadli sohani egallang va kelajagingizni o‘zgartiring!

Ssilkani bosib ro‘yxatdan o‘ting, biz siz bilan bog‘lanamiz! 👇

https://forms.gle/ecUFTgdcNzUwZkXq8
03/25/2025, 17:55
t.me/bektoshkhatamov/3198
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
149
38
4.1 k
Умрлик маслаҳат.

Кечага дадамдан ажойиб маслаҳат олдим, шуни бугун сизларга етказмоқчиман.

Мен учун кун маслаҳати эмас, умуман умрлик маслаҳат бўлди.

Сифатга эътибор қаратинг, фақат сонга эмас.

Мижоз учун максимал қиймат берилса, кўплаб вазифаларга югуриб юришга ҳожат қолмайди, мижоз қиймат учун пул тўлайди.

Сифат – ишончни, ишонч эса садоқатни шакллантиради.

@bektoshkhatamov
03/25/2025, 08:06
t.me/bektoshkhatamov/3197
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
133
36
3.5 k
Хеппи бездей туууу йуууу…

Зўр шедевр қўшиқ бўлган-да, ҳар сафар эшитганда одамнинг кайфияти кўтарилади…

https://youtu.be/Lp2riL9OyCY?si=TGXQzLe5Csj7HmEx

@bektoshkhatamov
03/24/2025, 13:32
t.me/bektoshkhatamov/3196
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
76
13
3.8 k
Демоктария кўпчиликнинг диктаторлиги дегани эмас.

Хитойга келиб нега давлат бой бўлса, ҳам халқ унақа бой бўла олмаётганлигига яққол мисоллардан бирига гувоҳ бўлдим.

Мактабларда, университетларда Маркс, Ленин таълимотлари ҳамон ўқитилмоқда, аммо давлат бозор иқтисодиёти режимида яшамоқда, лекин марказлашган ҳукумат ҳар кимни қаттиқ назорат остида ушлайди.

@bektoshkhatamov
03/23/2025, 19:51
t.me/bektoshkhatamov/3195
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
122
130
8.3 k
Риск.

Пенсия ёши – 65 ёш.

Ўртача умр кўриш давомийлиги – 78 ёш.

13 йил эркин яшаш учун 47 йил ишлаш.

Хулоса:

Тадбиркорлик риски ортиқча баҳоланган.

Энг катта риск – 60 ёшга келганда, умрингнинг қолган қисмини пенсияда ўтказиш кераклигини англаб етиш.

Қайси бири каттароқ рисклигини англаш ўзингизга боғлиқ.

@bektoshkhatamov
03/22/2025, 14:19
t.me/bektoshkhatamov/3194
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
10
3.1 k
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3190
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
11
3.2 k
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3192
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
10
3.2 k
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3191
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
10
3.2 k
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3193
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
10
3.1 k
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3189
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
44
10
3.1 k
Ҳамёнбоп туризм.

Бугун Хитойнинг Синьзян провинциясидаги Халқаро туризм кўргазмасига келдик. Хитой туризмни ривожлантириш учун жуда катта куч ва маблағ сарфламоқда. Хитойнинг бу йилга асосий мақсади ҳам туризм орқали истеъмолни ошириш экан.

Олдин бутун дунё Хитойга фақат истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи куч деб қараган бўлса, аммо бугун Хитой максимал даражада ҳамёнбоп туризмни тарғиб қилмоқда. Кейинги ойдан Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга визасиз режим жорий қилиниши режалаштирилмоқда.

Хитойнинг турли туризм компаниялари билан муҳим алоқалар ўрнатилди, Хитойга саёҳат ёки Хитой компаниялари билан бизнес қилишни режалаштираётган бўлсангиз, @unituruz саёҳат агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

@bektoshkhatamov
03/22/2025, 08:11
t.me/bektoshkhatamov/3188
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
100
81
4.4 k
Икки йўл.

Бир нарсага тобора амин бўлиб бормоқдаман, инсон ўз ҳаёти давомида доимо икки йўл танловида боради: ё ўз мақсадлари аниқ қилиб олиб унга қараб интилиб бориш, ҳар бир қилаётган ишини, муомаласини тўғирлаб мақсадидан чалғимасдан ҳаракат қилиш, ёки ўз муваффақиятсизликларида ўзидан бошқа ҳаммани айблаш, вазият ёмон, одамлар айтгандай эмас, об-ҳаво бузуқ, хуллас ундан бошқа ҳамма ёмон.

Биринчи йўлда инсон доимий интилишлар, ўрганишлар, янги билим ва ғоялар билан ишлайсиз, бу эса ҳаётни тобора мазмунли ва қизиқарли қилиб бораверади, иккинчи йўлда эса бу инсонни тобора чўктириб бораверади, чунки мия кўпроқ ҳимояланиш билан шуғулланади, у ўзининг кашф қилиш, янгилик яратиш функциясини ўчириб қўяди.

Ҳар қандай танловни мана шу икки йўлга солиш мумкин, қайси бирини танлаш ўзинингизга боғлиқ.

@bektoshkhatamov
03/21/2025, 20:08
t.me/bektoshkhatamov/3187
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
325
164
7.1 k
Тиббиётга лицензия олдик.

Ҳа, дўстлар, узоқ уринишлардан сўнг @profiuniversity ва @navoiyprofiuniversity учун ва ниҳоят тиббиётнинг “Даволаш” ва “Стоматология” факультетлари учун лицензия берилди.

Бу ғалаба профи оиласининг ҳар бир аъзосиники, ҳар бир жамоа аъзоси қўлидан келган барча ҳаракатни қилди ва натижа эса ўзингиз кўриб турганингиздек.

@bektoshkhatamov
03/20/2025, 21:45
t.me/bektoshkhatamov/3186
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
74
60
3.0 k
Доҳий эффекти.

Биласизми, корхонада кўпинча корхона асосчиси доҳий терисини кийиб олганини ўзи билмай қолади. Бу қандай эффект ўзи?

Лидернинг энг асосий вазифаси – янги лидерларни тайёрлаш ва тарбиялаш.
Агар жамоангизда янги лидерлар пайдо бўлмаса, бошқарув тизимингиз узоққа бормайди.

Ҳозирда бизда шундай ҳолатлар бўлиб турадики, баъзан ҳатто ўзим ҳам қайсидир янги лойиҳа ёки бўлим ишга тушганини билмай қоламан ва буни жуда хурсандчилик билан қабул қиламан!!!1

Лойиҳа қанчалик муваффақиятли чиққани эмас, балки у менсиз, жамоа ташаббуси билан ишга тушгани муҳим. Лидер сифатида мувозанатни ушлаш жуда муҳим, агар сиз доимий равишда микробошқарув (micromanagement) билан шуғулланишни истамасангиз ва ходимларингиз ривожланишини хоҳласангиз.

📌 Ҳар бир бошқарувчига мана бу тавсияларимни берган бўлар эдим, бу тавсияларни албатта ўзингизга сақлаб қўйинг ва вақти-вақти билан такрорлаб туринг:

1. Агар ходим сизга муаммонинг ечими бўйича мурожаат қилса, унга “Сен бу ҳолатда қандай йўл тутар эдинг?” деб савол беринг.

Ҳеч қачон дарҳол ечимни айтманг. Аввал ходимнинг фикрини эшитинг. Агар у ечимни билса, унга: “Агар ўзинг билсанг, нима учун менга келдинг?” деб савол беринг.

Агар унинг таклифи тўғри бўлмаса, тўғирланг ёки қўшимча қилиб беринг. Ходимлар мустақил қарор қабул қилишни ўрганишлари жуда муҳим.

2. Стратегия ишлаб чиқишда жамоага ҳам иштирок этиш имконини беринг.

Ҳаммага аниқ топшириқ бериб, “нима қилиш керак” ва “қандай қилиш керак” деб айтманг. Уларнинг ҳам режалаштириш жараёнига қўшилишларига, фикрлашларига ва бир-бири билан ҳамкорлик қилишларига йўл очинг.

3. Ташаббускорлик ва мустақилликни қўллаб-қувватланг.

Агар ходим янги ғоя ёки таклиф билан чиқса, унга уни амалий синовдан ўтказиш имкониятини беринг. Ҳатто ғоя иш бермаса ҳам, бу ходим учун қимматли тажриба бўлади ва унинг мутахассис сифатида ўсишига ёрдам беради.

4. Объектив ва конструктив фикр-мулоҳаза беринг.

Ходимнинг хатоларини танқид қилиш ўрнига, у келгусида натижани қандай яхшилаши мумкинлиги ҳақида фикр алмашинг.

5. Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил термини бизнесда ҳам ишлайди.

Яъни сиз бошқалар қилиши мумкин бўлган ишларни уларга бўлиб беринг, бу сизга стратегик аҳамиятга эга вазифаларга кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради, ходимлар эса мустақил қарор қабул қилишни ўрганиб, ривожланадилар.

Қисқа муддатда микробошқарув компанияни самарали бошқаришнинг яхши усулидек кўриниши мумкин, лекин узоқ муддатда ҳақиқий ютуқ жамоага сармоя киритган, уларга хатолар қилиш ва ривожланиш имкониятини берган лидерга тегишли бўлади.

Доҳий бўлишдан қочинг, сиз ҳам хато қилишга мойил бир одамсиз, бошқаларга имкон беринг ва уларнинг кўтарилишидан завқланинг.

@bektoshkhatamov
03/20/2025, 06:06
t.me/bektoshkhatamov/3185
BE
Bektosh Khatamov
11 550 subscribers
138
27
3.2 k
Аёллар бор коллектив.

Аёл раҳбарлар эркакларга қараганда самарасизроқ деган стереотип мавжуд. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, менежернинг самарадорлиги гендер билан эмас, балки бошқа омиллар билан белгиланади. Бошқарув услубидаги фарқлар фақат биологияга эмас, балки тарбия, муҳит ва касбий тажриба каби ижтимоий омилларга ҳам боғлиқ.

Аёллар, одатда, юқори ҳамдардлик, кўп вазифали ишлаш қобилияти ва мослашувчанликни намоён этади. Тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, раҳбариятда аёллар сони кўпроқ бўлган компаниялар ходимларнинг ишга жалб этилиши ва корпоратив маданияти бўйича яхши натижаларга эришади.

Эркаклар эса кўп ҳолатда қатъийлик, амбиция ва стрессга чидамлиликни кўрсатади. Улар хавфни қабул қилиш ва ноаниқлик шароитида мураккаб қарорлар қабул қилишга тайёр бўладилар.

Бизнинг компаниямизда менежментнинг 57 фоизини аёллар ташкил этади ва уларнинг бизнесга қўшаётган ҳиссаси яққол кўзга ташланади.

Аёллар кўплаб асосий йўналишларга раҳбарлик қилиб, операцион жараёнларни маҳорат билан бошқариш, инновацияларни жорий этиш ва ноодатий ечимларни амалга оширишда муваффақиятга эришишмоқда.

Мен ўзи аёллар бор коллективда ишлашни ёқтираман, ҳали энди талабаликдан чиққан йилларим, мусулмонлар идорасининг туризм бўлимида ишлаган эдим, бутун жамоа эркаклардан иборат эди.

Уч ой ҳам ишлолмаганман, кейин чиқиб ўзим бизнесга кириб кетганман ва илк очган ўқув марказимизда ҳам асосий коллектив аёллардан иборат эди. Шунинг учун коллективда аёлларни кўпайтиринг, улар эркаклар учун ҳам илҳом манбаи ҳисобланади. Биргина ширин сўз билан тоғларни талқон қилиб ташлашади.

@bektoshkhatamov
03/19/2025, 20:36
t.me/bektoshkhatamov/3184
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria