Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
PI
📢Piskentdan gapiramiz
https://t.me/piskentdangapiramiz
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
22.51%
ERR (week)

🔊Мамлакатимизда ва туманимизда содир бўлаётган барча воқеа ва янгиликлар канали.

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 124 results
04/27/2025, 02:26
t.me/piskentdangapiramiz/1249
Repost
81
“Ҳар ой маошидан албатта китоб сотиб олардилар” – Муҳаммад Юсуф ҳақида қизи хотиралари

“Сиёсий маърифат соати”нинг навбатдаги сонини томоша қилинг.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 17:08
t.me/piskentdangapiramiz/1248
⭕️⭕️⭕️ Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига ўзгача видеоролик

Тўғриси, юртимизда Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини ёд билмас киши йўқ. 26 апрель шоирнинг 71 йиллик таваллуд куни.

Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этган мазкур роликда Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов, актёр Ғайрат Аҳмедов, журналист Хайрулла Ҳамидовлар ҳамкорликда ижод қилган.

Видеони сифатли форматда кўриш учун Ютубга ўтиш

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
04/26/2025, 17:03
t.me/piskentdangapiramiz/1247
МУҲАММАД ЮСУФДАН, НАЗИРА АС САЛОМга...

Кўзларингдан сачрайди соғинч,
Ютинасан армонни ночор.
Азизам, Назирам қисматимизда,
Билмам яна қанча изтироблар бор?!

Шам ёқаман ишқнинг меҳробларига,
Малаклар учади қаноти куюк.
Азизам биламан висолдан кўра,
Бизга насиб этган ҳижронлар буюк.

Бир нарса аёндир азал азалдан,
Чин ошиқлар бирга бўлолмаганлар.
Ишқимиз боқийдир сатрларимда,
Унутилиб кетар севолмаганлар!

Назирам, азизам, ёлғизим, эркам,
Биз бирга яшаймиз сатрларимда,
Унутилиб кетар севолмаганлар!

Мирзоҳид Ботиров

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/26/2025, 14:53
t.me/piskentdangapiramiz/1246
04/26/2025, 05:22
t.me/piskentdangapiramiz/1244
Repost
65
#Хотира

Муҳаммад Юсуфнинг ушбу шерини мактаблик чоғида ёдламаганлар кам бўлса керак...

Бугун 26-апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.
Муҳаммад Юсуфдан чиройли шеърлар ва ажойиб қўшиқлар хотира бўлиб қолди.

https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy
04/26/2025, 05:18
t.me/piskentdangapiramiz/1243
#аудио_китоб

✍️Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари"  қиссаси.

5⃣ ~ якуний қисм.

🎙Қиссани журналист Шоира Умрзоқова  ва Аҳмаджон Мирзаевлар ўқиди.

Бизни кузатишда давом этинг!🥰

@shodiqul_hamro_ijo
di
04/25/2025, 20:50
t.me/piskentdangapiramiz/1242
#аудио_китоб

✍️Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари"  қиссаси.

4⃣ ~ қисм.

🎙Қиссани журналист Шоира Умрзоқова  ва Аҳмаджон Мирзаевлар ўқиди.

Бизни кузатишда давом этинг!🥰

@shodiqul_hamro_ijo
di
04/25/2025, 20:50
t.me/piskentdangapiramiz/1241
#зилзила

Бугун Истамбулда юз берган 6,2 балли  зилзила вақтида CNN Turk  бошловчиси ўзини мардона тутди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/23/2025, 14:39
t.me/piskentdangapiramiz/1239
Repost
84
ТЕЛЕГРАМ ЭНГ ИШОНЧЛИ ЖОЙ!

Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини расман маълум қилди.

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Telegram 12 йиллик фаолияти давомида бирор марта ҳам шахсий хабарларнинг бирор байтини ошкор қилмаган. Мессенжер ҳеч қачон шифрлашни заифлаштириб, инсон ҳуқуқларини бузмаган. Биз бундай қилишдан кўра бозорни тарк этишни афзал кўрамиз", — дея қайд этди Дуров.

___

Дўппини бундоқ бошдан ечиб фикрласак, бизнинг шахсийдаги ёзишмаларимиз аслида кимларгадир сир эмас-да. Шунинг учун ҳамма нарсани ижтимоий тармоқ орқали гапириб, ёзавермаслик керак.

@jurnalistuz
04/22/2025, 20:11
t.me/piskentdangapiramiz/1238
#киборлар_аҳлоқи

"Титаник” чўкаётганида унинг бортида миллиардер Жон Жейкоб Астор IV ҳам бор эди.

Унинг пуллари шу қадар кўп эдики, банкдаги ҳисоб-рақамидаги маблағларга 30 та “Титаник” қуришга қурби етарди. Ўшанда ўлим билан юзма-юз келганида ахлоқий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаган танловни амалга оширди ва қутқарув қайиғидаги ўрнини икки нафар қўрқиб кетган болага бўшатиб берди.

“Титаник”да бўлган, Американинг энг йирик «Macy's» дўконлари тармоғининг эгаси Исидор Страусс шундай деганди:

"Мен ҳеч қачон бошқа одамлардан олдин қутқарув қайиғига тушмайман".

Унинг рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортди ва ўз ўрнини янги ёлланган хизматкори Эллен Бирдга берди. У умрининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга яшашга қарор қилган эди.

Бу бадавлат инсонлар ахлоқий сийратларини йўқотишдан кўра,  бойлик ва ҳатто ҳаётларини йўқотишни афзал кўришди.

Энг муҳими, одамларнинг қадр-қимматга эга бўлишлари, одоб-ахлоққа амал қилишлари ва ўз қадриятларига эгаликларидир.

Орамизда шундай инсонлар борми? Албатта, бор...

Шундай экан уларни қидиринг...

Олижаноблик фазилатига эга бўлиш, ишонинг, ҳар қандай молу-давлатдан юқори турувчи даражадир.

©️ Сарвар Раҳимий
таржимаси

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/22/2025, 11:09
t.me/piskentdangapiramiz/1237
04/22/2025, 11:08
t.me/piskentdangapiramiz/1236
#аудио_китоб

✍️Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари"  қиссаси.

3⃣ ~ қисм.

🎙Қиссани журналист Шоира Умрзоқова  ва Аҳмаджон Мирзаевлар ўқиди.

Бизни кузатишда давом этинг!🥰

@shodiqul_hamro_ijo
di
04/21/2025, 08:29
t.me/piskentdangapiramiz/1235
Repost
80
#жонли_эфир

Кредит керакми, марҳамат, фақат уни ўз вақтида қайтаришни уддаланг!

Марказий банк масъуллари иштирок этган лойиҳани эътиборингизга тақдим этаяпмиз.

Пискент тумани халқ қабулхонаси мудири Акром Эгамбердиев туман иқтисодиёти ривожи йўлида истиқболли лойиҳаларни таклиф этди.

Бизни кузатиб боринг.
Лойиҳа муаллифи Шоира Умрзоқова

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
04/19/2025, 20:43
t.me/piskentdangapiramiz/1234
#дур

ФИКРАТ ЧАШМАЛАРИ

Бу ёруғ дунёни кўзингга тор кўрсатадиган ҳам, кенг кўрсатадиган ҳам одамлар. Ишинг фақат шуларга тушади. Улар билан хисоблашиб муомала қилсанг, йўлинг очилади, бўлмаса йўқ! Муомала санъатгина эмас, балки илм ҳамдир. Уни эгаллаш учун сендан катта тадорик сўралмайди: муҳими доим зийрак тур, бировга ботадиган иш тутма, яъни танлаётган сўзинг, овозинг қайси пардага кўйиб гапиришинг, кийинишинг, харакатинг, хаттоки юз ишораларингни-да назорат қил, бировга малол келмайдиган бўлсин. Кишининг холига айланиш, яхшилик илиниш, кечириш хам бировга ёқиш йўлидир. Хеч качон, хеч кимни ўзингга чидашга мажбур қилма!
Бировнинг ғазаби, норизолиги ичра яшаш заволга учрашдир, биродар.

Турсуной Содиқова

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/18/2025, 19:26
t.me/piskentdangapiramiz/1233
#аудио_китоб

✍️Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари"  қиссаси.

1⃣ ~ қисм.

🎙Қиссани журналист Шоира Умрзоқова ва Аҳмаджон Мирзаевлар ўқиди.

Устоздан берухсат бугун ушбу қиссанинг аудио шаклини бериб боришни бошладим. Бу учун танбеҳ бермайдилар деган умиддаман. Қисса ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни беришни давом эттирамиз. Фақат фикрларни бериб бориб, сиз азиз канал аъзоларини зериктириб қўймай дедим. Ўқиб тушунишни ҳам, эшитиб тушунишни ҳам ўз ўрни бор. Балки қисса ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингиз яна янгиланар.

Бизни кузатишда давом этинг!🥰

@shodiqul_hamro_ijo
di
04/18/2025, 10:28
t.me/piskentdangapiramiz/1231
#аудио_китоб



✍️Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари"  қиссаси.



2⃣ ~ қисм.



🎙Қиссани журналист Шоира Умрзоқова  ва Аҳмаджон Мирзаевлар ўқиди.



Бизни кузатишда давом этинг!🥰



@shodiqul_hamro_ijo
di
04/18/2025, 10:28
t.me/piskentdangapiramiz/1232
Умид энг охирида ўлади!

Курт Рихтер деган олим бу ҳодисага жуда қизиқди ва экстремал шароитлар, яъни ўз ўлимининг аниқлиги ҳайвонларга қандай таъсир қилишини аниқлаш учун тажриба ўтказишга қарор қилди. Олим каламушларни сувга ташлади, ўн беш минутдан кейин улар умтдсизланиб чўка бошладилар, олим уларни сувдан чиқариб, дам берди. Кейин каламушларни яна сувга туширди.
Сизнингча, каламушлар иккинчи уринишда қанча давом этишди? Яна 15 дақиқа? Йўқ!
60 соат! Тасаввур қилинг-а, бу ақл бовар қилмайдиган ходиса!
Тажриба қаҳрамонлари умид асосий ҳаракатлантирувчи куч эканлигини бизга исботлашди. Айнан умид бизга қийинчиликларга қарши курашиш, ҳеч қачон таслим бўлмаслик учун куч беради. Каламушлар нажот топишларига ишонишгани учун шунча вақт чидаб беришди
Агар буни каламуш уддалай олган бўлса, нега одам қила олмас экан. Қила олади!

Ёдингизда бўлсин, муваффақият кўпинча энг ақллиларга эмас, балки ўз мақсадига эриша олишига ишонадиганларга келади!
Фейсбукдан

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/18/2025, 08:26
t.me/piskentdangapiramiz/1230
Repost
87
АНОНС

Пискент тумани
Халқ қабулхонаси мудири Акромжон Эгамбердиев билан мулоқотни "O‘zbekiston 24" канали "Халқ қабулхонаси" лойиҳасининг 19 апрель сонида кузатишингиз мумкин.
Шунингдек, ўша сонда марказий банк масъуллари иштирок этади. Савол ва мурожаатларингизни +998908252684 телеграмм рақамига юборишингиз мумкин.

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
04/16/2025, 16:08
t.me/piskentdangapiramiz/1228
- Оҳ, нимадан хавотирдасан? Чандиқ балки яхшиликка хизмат қилар?! Бу чандиқ сени янада сирли этиб кўрсатади! Дудуқланишинг эса... Икки лунжинга ёнғоқ солиб, гапириб машқ қил. Барча дикторлар буни бажаришади.

- Ёрдам бермайди. Ёнғоқ ҳам, тош ҳам. Бироз ўхшагандек туюлади, лекин отамни эслаганимда ҳаммаси қайтадан бошланади. Уни ўшандан буён ҳеч ким кўрмаган. Эҳтимол, энди у қайтмас.

Саша Светлана Николаевнанинг ўқитувчилар хонасида қандай иш билан машғуллигини билмас эди. Уни доскага ортиқ чиқармай қўйишди, Сашанинг ёзма ишлари асосида унга баҳо қўйишни бошлашди.

Ғалати жиҳати шунда эдики, у бўш синфда ёлғиз ўзи қолганида ундаги дудуқланиш бутунлай йўқоларди. Дўконда, кўчада, уйда яна пайдо бўларди. Светлана Николаевна билан ёлғиз қолишганида ҳам равон гапирар эди.

Ўнинчи синфда, ҳатто уларнинг отаси энди ҳаётларида пайдо бўлмаслиги ҳақидаги хабардан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Отаси оламдан ўтган эди. Жасадни қўшни вилоятнинг қаердадир бармоқ изларидангина аниқлашган эди. Бу орада Светлана Николаевна туғруқ таътили олди.

Саша бу хабарни қандайдир қайғу билан қабул қилди. Қувониш кераклигини ич-ичидан тушунар, ўқитувчисига бахт тилар, аммо яна ўша нуқсонли нутқи билан мактабда ёлғиз қолишдан қўрқарди.

- Саша, ҳеч кимга айтма, акс ҳолда улар устимдан кулишади, лекин мен аҳмоқ хотин, эримни бир фолбиннинг олдига боришга кўндирдим. Унинг айтишича, фарзандимиз ўғил бўлармиш, туғруқ енгил кечаркан, ҳатто санасигача айтибди. Кейин биз УЗИга бордик, шифокор барчасини тасдиқлади. Мен у хотинни яна чақирмоқчиман. Менга расмингни берсанг, ундан сен ҳақингда сўрамоқчиман. Ахир, ўтмишда кекса аёллар қўрқув ва шунга ўхшаш нарсаларни даволашган-ку...

Саша ўқитувчисидан бундай бидъатчиликни кутмаган эди, лекин унинг порлаб турган кўзларига қараб, ўқитувчисининг сўзларига ишонди. Унга ўзининг фотосуратини берди. Шу билан Светлана Николаевна билан бошқа учрашишмади.

- Бўлди, Саша! Ўхшади! Кампир менга қуйидагиларни айтди. Диққат билан тингла. Сен ердан омадли тангани топишинг керак бўлади. Шундан сўнг, барчаси ўтиб кетаркан! Фақат бургутли томони билан ётган танга бўлиши керак. Топганингдан сўнг, уни чўнтагинга солиб қўйсанг бас. Эртага қидир. Мен кечқурун қўнғироқ қиламан ва сен нималар бўлганини гапириб берасан!

Светлана бу кўрсатмани ўқитувчисидан телефон орқали олди. Ҳеч ким унинг туғруқ таътилининг биринчи куниданоқ “сохранения”да ётганини, уни оғир туғруқ кутаётганини, буйраги болалигидан заиф эканлигини, шифокорлар қаршилигига қарамай туғмоқчи эканлигини билмасди. Ҳа, ҳеч ким билмасди. У, айниқса, Саша буларни билишини истамасди. Қизнинг қалбида ҳаётда яшашга умид учқунларини ёқишга ёқдики, уни яна сўндиришни хоҳламасди. Унинг эри ҳеч қандай фолбинга бормаган, бундай хотиннинг ўзи йўқ, Светлана Николаевна ўзи ўйлаб топган уйдирма ортидан, ўқувчисининг совиб бораётган ҳаётига умид гулхани ёққан эди.

--------------------------

Тонг саҳарда фаррошнинг эътиборини уйнинг бир четидан турган шубҳали эркак тортди. Шунда бир гуруҳ мактаб болалари эркакнинг ёнидан ўтиб қолишди. Улардан бири тўхтаб, энгашиб ердан ниманидир олди-да, чўнтагига солиб йўлида давом этди. Ҳалиги эркак эса ўша ерга яна ниманидир отиб юборди ва ҳатто бориб уни тўғирлаб ҳам қўйди.

Кутилган онлар содир бўлди - Саша унинг олдидан ўта туриб, кўзи ерда ётган тангага тушди. Танга бургут томони билан ётарди. У энгашиб ялтироқ тангани олди. Юзида майин табассум пайдо бўлди. Воқеалар ривожини кузатиб турган бурчакдаги эркак ғойиб бўлди. У Светлана Николаевнанинг турмуш ўртоғи эди.

-----------------------------------

- Қара, қара, Дим! Бу Саша-ку!

Светлана ўзларининг плазма телевизорлари экранида дунёнинг сўнгги янгиликлари ҳақида маълумот бераётган дикторни, ўзининг ўқувчисини эрига кўрсатаётганди. Орадан кўп йиллар ўтган бўлса-да, қанча ўқувчиларни ўқитган бўлса-да, у ўша масъум қизни, ўша омадли танга қидирган ўқувчисини таниган эди.

Муаллиф: Татьяна Бро

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/15/2025, 04:09
t.me/piskentdangapiramiz/1227
Александра болалигидан бенуқсон нутққа эга эди. Айримлар айтганидек, унча-бунча логопед унинг олдида “дамини оларди”. У уч ярим ёшида савод чиқаришга улгурганди. У ширин ва очиқ қиз эди.

У ҳовлида ўтирган, зерикиб кетган пенсионерларнинг “қандайсан, қизалоқ?”, деган одатий саволларига: “Раҳмат, мен яхшиман, онам билан боғчадан қайтаяпман. Ҳозир кечки овқат пиширамиз, кейин ҳарфларни ўрганамиз. Тез орада мен бутун алифбони ёдлаб чиқаман ва ўзим мустақил дадамга хат ёзиб, уларга жўнатаман”, дея жавоб берарди.

Ўша пайтда Саша қўшнилар унга нега ғалати қарашганини тушунмаган эди, онаси эса қизини тезда уйга олиб кириб кетганди.

Кейинчалик, у алифбони ўрганиб, саводхонлигини оширгач, билдики, отасига ҳарфлар керак эмас экан. Балки унга онасидан пул ва посилка зарур экан холос. Акс ҳолда, у "ташқарига чиқиб”, уларнинг олдига келиши ва териларига сомон тиқиши мумкин экан.

Александра бехосдан онасининг холасига йиғлаб ёзғираётганини эшитиб қолди. Ўшанда холаси онасига ғалати тарзда тасалли берганди – унинг “сроги” кам эмас, балки ўша ерларда ўлиб кетар...

Саша улғайиб қолган, онаси қизининг чиройли нутқи ва ташқи кўриниши уни катта экранларга олиб чиқишидан умидвор эди. Қизи машҳур дастурларнинг диктори ёки бошловчиси бўлишини орзу қиларди. Бундан ташқари, ўқишда ҳам муаммолар йўқ эди. Она қизини телевизорда кўришни жуда хоҳларди. Саша ҳам онасининг орзусини амалга оширишга қарши эмас эди.

Аммо ота ўз муддатини ўтаб, уйга қайтди. Ўқишга вақт йўқ эди, чунки отаси ҳар куни “озодлигини ювиш учун” дўстларини уйга таклиф қиларди. Гарчи бир сўм ишлаб топишни хаёлига келтирмаса ҳам, музлатгич ва ундаги овқатларни ўзиники, деб ҳисобларди.

У уйдаги нарсаларни бирин-кетин сота бошлади. Сашанинг онасига тааллуқли норка шляпани бир-икки шишага алмаштириб юборди. У баъзи дўстлари ташриф буюришини кутаётган эди, лекин рафиқаси уни маломат қилишни бошлагач, бутунлай ваҳший бўлиб кетди. Навбат қизининг конькиларига етди.

Улар онаси билан конькини сақлаб қолишолмади, лекин навбат ноутбукка етганида уни йўлбарслардек ҳимоя қилишди. Ноутбук уларга сув ва ҳаводек зарур эди. Сашага ўқиш учун, онасига иш юзасидан. Айниқса, отаси уйдаги телевизорни сотиб юборгач, ноутбук уларнинг ягона овунчоғига айланган эди. Қўшнилар 02 га қўнғироқ қилишди. Улар етиб келгунга қадар отаси уриб, қизининг учта тишини синдирди. Уни олиб кетишди.

Ушбу воқеадан сўнг, Сашанинг тишларига каронка қўйилди ва шу туфайли унинг нутқида нуқсон пайдо бўлди. Бунинг устига лабларида чандиқ қолиб кетди. Бу ёшлик даврига қадам қўйган қиз учун, орзулари осмон қиз учун ҳаётнинг шафқатсиз “безаги” эди.

У энди одамларга табассум қиладиган ширин қизалоқдан “иркит ўрдакча”га айланган эди. Саша саккизинчи синфга ўтган, гоҳида уни “Ҳой, дудуқ?..”, дея масхара қилишарди.

Ўша даҳшатли воқеадан кейин Саша даволанаётган ва реабилитация қилинганида, кўп нарса ўзгарди. Ўша йили отаси улар билан яшаганида руҳияти бузилган, бунинг устига мактаб дунёси ҳам қулаган эди. Доскада, синфдошларининг масхараси остида жавоб беришга уяларди; дарсларни ўзлаштириш ҳақиқий қийноққа айланганди. Синф журнали икки-уч баҳо билан тўла эди.

Она эса эри исталган пайт пайдо бўлиб қолишидан қўрқиб яшарди. У қизига нима бўлаётганини сезмаётганга ўхшарди. Саккизинчи синфнинг якуний баҳоларини кўриб гўё уйқудан уйғонгандек бўлди. Улар тиш коронкаларини ўзгартиришди, чандиқни имкон қадар даволатишди, аммо Сашанинг қулоқлари остидан “Ҳой, дудуқ”, дея камситишлари кетмасди.

"Бу кўпроқ психологик муаммо", деди мутахассислар уни текширишар экан.

Тўққизинчи синфда мактабга янги адабиёт ўқитувчиси келди. Ёш, кулгили ва чиройли. Бировга қўшилмайдиган Саша унинг эътиборини тортди ва бир куни қиздан дарсалардан сўнг қолишини сўради.

Бўш синфда Саша уй вазифасига ҳеч қандай муаммосиз жавоб берди ва кейин уларнинг суҳбати "қизларнинг шахсий сирлари"га уланиб кетди. Светлана Николаевна биринчи дарс пайтида тиззалари қалтираб қўрқиб кетганини тан олди. Саша эса, ўзидаги очиқликдан ҳайратланганча, лабидаги чандиқ воқеасини ўқитувчисига сўзлаб берди.
04/15/2025, 04:09
t.me/piskentdangapiramiz/1226
Буюк Депрессия даврида одамлар ҳар қандай воситалар ёрдамида омон қолишга ҳаракат қилишган. Ана шундай оғир кунларнинг бирида нью-йорклик кекса чиқиндифуруш қалбаки пул ясовчи бўлишга қарор қилди. Йирик пулларни қалбакилаштирадиган профессионал фирибгарлардан фарқли ўлароқ, у ўз ошхонасида бир долларлик купюра ясашни бошлади! Махфий хизматга биринчи сохта пуллар келтирилганида, детективлар ҳайратдан лол қолишди. Биринчидан, ҳеч бир ўзини ҳурмат қиладиган қалбаки пул ясовчи 1 долларлик пулларни қалбакилаштириш учун вақт ва куч сарфламасди. Иккинчидан, қалбаки пул ясовчилар одатда ўз ишлари билан фахрланишарди: улар ўз ишининг устаси эдилар ва шундай банкнотлар ясашга ҳаракат қилишардики, уларни ҳақиқий пулдан ажратиб бўлмасди.

Аммо бу сохта пуллар шу даражада даҳшатли эдики, махфий хизматдагилар жиноятчи уларни шунчаки масхара қиляпти, деган қарорга келишди. Пул энг арзон қоғозга босилган, детективларга кўра, президент Вашингтон унда "мурдага ўхшаб қолган" ва унинг исми «Wahsington» деб нотўғри ёзилган эди.

Аммо шунга қарамай иш очилди. Фирибгарга жиноий иш рақамига мослаб “Жаноб 880” номи берилди. Бир ой ичида суд-тиббиёт лабораториясида яна 40 та худди шундай векселлар пайдо бўлди. 1938 йил ўрталарига келиб, уларнинг сони 585 тага етди. Муаммо шунда эдики, “Жаноб 880”ни топиш қийин кечаётган эди. Аксарият қалбаки пул сотувчилар очкўзлик туфайли ўлдирилган, аммо “Жаноб 880” ҳеч қачон бир жойда икки марта пул сарфламас эди. Ва ҳеч қачон ҳафтасига 15 дан ортиқ сохта доллар тайёрламасди. Детективлар ўз офисига Нью-Йорк шаҳрининг улкан харитасини осиб қўйиб, қалбаки пуллар пайдо бўлган жойларни қизил игна билан белгилаб қўйишарди. Ва тез орада бутун Нью-Йорк қип-қизил тусга кирди. Детективлар 200 000 га яқин огоҳлантириш варақаларини чоп этишди ва тарқатишди. Улар 10 000 дан ортиқ дўконларга кўрсатма беришди. Аммо бари беҳуда кетаётган эди.

Йиллар ўтаверди, “Жаноб 880”ни қидириш Махфий хизмат тарихидаги энг қиммат терговга айланди. У фақат 1948 йилда қўлга олинди. Энг қизиғи тасодифан. Кунлардан бир кун шаҳардаги уйлардан бирида ёнғин чиқди ва ўт ўчирувчилар ёниб кетиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсани кўчага улоқтиришни бошлашди. Уларнинг ичида сохта долларлар босиладиган қолип ҳам бор эди.

Эмерих Юттнер қонунга бўйсунувчи фуқаро бўлиб чиқди. У қалбаки пулларини фақат озиқ-овқат ва зарурий нарсаларни сотиб олишга сарфлагани маълум бўлди. У ҳеч қачон битта савдогарни бир доллардан ортиқ пулга алдамаган эди. Суд жиноятчининг ёшини, у ясаган қалбаки пулларининг арзимас миқдорини ҳисобга олди ва Юттнерни бир доллар жарима ва бир йилу бир кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тўрт ой ўтгач, Эмерих Юттнер шартли равишда озод қилинди. У афсонага айланди ва унинг ҳикояси 1950 йилда "Мистер 880" деб номланган фильмнинг мавзуси бўлди. Фильм унга барча қалбаки долларлари йиғилганидан кўра кўпроқ фойда келтирди.

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/15/2025, 03:54
t.me/piskentdangapiramiz/1225
04/15/2025, 03:53
t.me/piskentdangapiramiz/1224
Адриано Челентано туғилганида онаси қирқ уч ёшда эди. Аёл ҳомиладор эканлигига узоқ вақт ишона олмади. Ўшанда бу ҳақда хабар берган шифокорга бақириб ташлаган эди. Жудитта Челентано боланинг отаси кекса бўлганлиги туфайли, чақалоқ ё ўлик туғилади ёки туғилгандан кейин кўп ўтмай вафот этади, деб ишонарди. У бунга шунчалик амин эдики, бола учун ҳатто таглик ва кийимчалар ҳам тайёрламади. Уни ҳайратлантирганча, чақалоқ соғлом туғилганида, аёл шошиб қолди, кийимчалар йўқлиги сабаб, уни отасининг эски кўйлагига ўраб қўйишди.

Чақалоқни 9 ёшида оламдан ўтган опаси Адриана шарафига Адриано деб номлашди. Адрианонинг онаси уни жуда яхши кўрарди ва айнан у унинг карьерасини башорат қилган эди. Бир куни у тўсатдан ўғлига шундай деди: “Катта бўлганингда ё қўшиқчи, ё сартарош бўлишинг керак”. Ёш Адриано шундай жавоб берди: "Йўқ, қўшиқчи сифатида ўзимни тасаввур қилолмайман. Уддалай олмайман, қаердан бошлашни ҳам билмайман ва бундан ташқари, мен ҳеч қачон қўшиқ ҳам айтмаганман. Ҳамма қўшиқларни сиз куйлайсиз-ку ахир! (Оилада ҳақиқатан ҳам ижодий муҳит бор эди.)

Охир-оқибат у соатсозлик билан шуғулланишни бошлади. Шу билан бирга, ўша пайтда модага айланиб бораётган Америка рок-н-роллига қизиқиб қолди.

Машҳур Адриано Чэлентанонинг ҳикояси ана шундай бошланди.

Унинг онаси эски классик услубдаги қўшиқларни афзал кўрса-да, ўғлини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзини рок-н-роллга меҳр қўйишга мажбур қилди. Гоҳида бу жанрдаги қўшиқларни овозини баланд қўйганча, узоқ вақт давомида тингларди.

Адриано гўзал Клаудия Морига уйланганида, у келинини жуда илиқ кутиб олди (Челентанонинг фикрича, унинг онаси ва хотини бир хил турдаги аёллар эди). Агар Челентано хотини билан жанжаллашса, онаси ўғлининг ҳақ эканлигини тушунса ҳам, келинининг ёнини оларди. Ва у уни дунёдаги энг гўзал аёл, деб атарди.

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/14/2025, 21:43
t.me/piskentdangapiramiz/1223
Ҳудудлар бўйича Ўзбекистон аҳолиси сони

Самарқанд вилояти — 4,3 млн нафар;
Фарғона вилояти — 4,1 млн нафар;
Қашқадарё вилояти — 3,6 млн нафар;
Андижон вилояти —3,5 млн нафар;
Тошкент шаҳри — 3,1 млн нафар;
Наманган вилояти — 3,1 млн нафар;
Тошкент вилояти — 3,1 млн нафар;
Сурхондарё вилояти — 2,9 млн нафар;
Бухоро вилояти — 2,1 млн нафар;
Хоразм вилояти — 2 млн нафар;
Қорақалпоғистон Р. — 2 млн нафар;
Жиззах вилояти — 1,5 млн нафар.
Навоий вилояти — 1 млн нафар;
Сирдарё вилояти — 930,8 минг нафар.

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/10/2025, 16:29
t.me/piskentdangapiramiz/1221
Repost
86
Ижтимоий тармоқларни кузатар эканман, Ўзбекистонда, ўзбеклар орасида бирорта ҳам яхши одам қолмаганига амин бўлиб бораяпман. Бир-биримизни қоралаш, шахсиятимизга қора чаплаш билан овора бўлиб бораяпмиз. Ҳатто зиёлилар – журналисту блогер, шоиру ёзувчилар, диний арбоблар ҳам гуруҳларга бўлиниб олиб, турли сохта профиллар очиб иккинчи гуруҳни қоралаш билан банд. Шулар ҳақида ўйлар эканман, Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар”да куйиниб ёзгани ёдимга тушиб кетди ва китобни қўлимга олиб ўша ибораларни қидиришга тушдим. Қидирган нарсамни осонлик билан топдим. Ўша вақтларда белгилаб қўйган эканман. Диққат билан ўқинг ва хулоса чиқаринг. “Фақат мен ҳақман” дея нотўғри фикрга борманг. Миллат келажаги учун бағрингизни кенг очинг ва кечиримли бўлинг.
- Мақсадлари жуда очиқ,- деди ҳожи, - биттаси мингбоши бўлмоқчи,иккинчиси Нормуҳаммаднинг ўрнига минмоқчи,учунчиси яна бир шаҳарни ўзига қарам қилмоқчи.Хон эса Мусулмонқулға бўлған адоватини қипчоқни қириб аламдан чиқмоқчи. Менга қолса ўртадашундан бошқв гап йўқ ўғлим, -деди ва бироз тўҳтаб давом этди: -Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқоронинг осойиши учун сарф қилиб,ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилмадим.Иттифоқни не эл эканини билмаган,ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб,ичкан мансабпараст,дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб,бизнинг одам бўлишимизга ақлим етмай қолди.Биз бу холда кетадирган,бир-биримизнинг тегимизга сув қуядтрған бўлсақ,яқиндирки,ўрис истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрис бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширғувчи – биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар,ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун(дафн қилинган) Туркистонимизни тўнғизхона қилишга ҳозирлаган биз итлар яратғучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз!
(Абдулла Қодирий. “Ўткан кунлар” Тошкент .Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа бирлашмаси. 1992 йил. 237-238 бетллар)
Ҳурматли ўзини зиёли деб атанган дўстлар, келинг ҳиссиётга берилмай, осмондан пастга тушайлик, бир-биримизни тушунайлик. Миллат, Ватан ривожи йўлида Юсуфбек ҳожи(Абдулла Қодирий) нинг гапларини қулоғимизга олайлик.
Акс ҳолда йиллар ўтиб, авлодлар сизни ҳам, бизни ҳам унутишади.Насллар номимизни лаънат билан эслайди.

https://t.me/tnews247
04/10/2025, 05:10
t.me/piskentdangapiramiz/1220
#қалдирғочларим
(Оилавий шароит тақазоси билан 1992-95 й. мактабда ишлаганман)

Шу митти қоракўзларни мен ўқитганман.
Яхшики, ўша пайтларда мактабда камералар, болажонларнинг қўлларида устозни яширинча суратга олишга, ҳиёнатга ўргатадиган телефон деган бало йўқ эди.
Мен шу болакайларни баъзан жазолардим.
Уларнинг орасида бири мактабга келмаганда уйига бостириб бориб, у яшириниб олган кўрпанинг остидан суғуриб, судраб дарсга олиб келганман.
Адабиёт дарсларини ўтаётганимда улар кўз ёшларини тиёламай, йиғлаб, тиқ этмай эшитарди.
Улар кичкина бўлсалар ҳам юраклари катта ОДАМлар эди. Булар ўқувчиларни табақалайдиган мактабнинг энг беозор, содда ва самимий ўқувчилари. Уларни жудаям яхши кўрардим.
Қаердасиз, менинг қалдирғочларим.
1993-94 ўқув йили, 1-мактаб, 6-в синф.

https://t.me/piskentdangapiramiz

(Сурат шахсий архивимдан)
04/08/2025, 14:58
t.me/piskentdangapiramiz/1219
https://www.instagram.com/reel/DH-7C-Op-_m/?igsh=anNzazhhYTl2N3ho

Дониёр Абдураззоқов саҳифасини кузатиб боринг.

Тавсия қиламан.

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/03/2025, 20:54
t.me/piskentdangapiramiz/1218
#ҳикмат

"Хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Лекин унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизлар учун ажр бермайди.
Нодонларнинг иши – ривоят қилиш, оқилларнинг иши - риоя қилишдир".

✍️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/01/2025, 18:00
t.me/piskentdangapiramiz/1217
#Умрзоқовадан_танқид

Эски муаммолар билан бошланган янги кун муборак.

Пискент тумани марказидан пиёдалар йўлагининг кўприкка тақалувчи қисмини ҳоким бувага айтганимдааа, шундай ишонч билан "ҳал қиламиз", деган эдики, мен содда, "эртага ҳамма ишини қўйиб шу билан шуғулланишади", деб ўйлабман.

https://t.me/piskentdangapiramiz
04/01/2025, 09:41
t.me/piskentdangapiramiz/1216
Зебра ҳақидаги ҳикоя ва унинг жамиятдаги инсон билан боғлиқлиги

Зебраларнинг чизиқлари бор ва кўпчилик бу ерқичлардан ниқобланиш учун деб ҳисоблайди. Аммо бу фикр бироз нотўғри, чунки шерлар сариқ рангда ва чўл (Саванна) ўтлари билан бир хил тусда. Аммо зебралар оқ-қора, уларни ҳатто беш километр узоқликдан ҳам кўриш мумкин. Демак, бу назария ишламайди.

Олимлар буни аниқлаш учун зебраларни ўрганишга қарор қилишади. Улар битта зебрани кузатишга ҳаракат қилишади, бироқ бироз вақт ўтиб, қайси зебрани кўзатаётганларини аниқлай олмай қолишади. Чунки зебралар бир-бирига жуда ўхшайди, шунинг учун улар тўдаларда ҳаракатланади. Бу ерда ниқоб (камуфляж) атроф-муҳитга эмас, балки тўда билан бирга амалга оширилади.

Олимлар зебраларни ажратиш учун уларнинг танасига қизил ранг билан белги қўйишади. Аммо қизил белги қўйилган зебрани шерлар жуда тез ов қилади!

Нега? Чунки шерлар бутун тўдани овлай олмайди, балки битта зебрани танлаб олишлари керак. Шунинг учун агар зебра қандайдир ажралиб турадиган белгига эга бўлса – масалан, жароҳатланган ёки янги туғилган бўлса – шерлар уни танлаб, ҳужум қилишади. Бу шерларнинг овини осонлаштиради.

Бу ҳикоя фақат табиат ҳақида эмас.

Баъзи тизимларда жамиятда тартибни сақлаш учун ҳар доим "қурбон" керак деб ҳисоблашади. Уларнинг учун бутун жамиятни назорат қилишнинг иложи йўқ, аммо агар кимдир кўзга кўриниб қолса – фикрини очиқ айтади, қабул қилинган меъёрлардан четга чиқади – у одам "қизил белги" қўйилган зебра каби айланиб қолади. Ва биринчи бўлиб у билан ҳисоб-китоб қилинади.

Бу жамиятга таъсир кўрсатади, чунки қурбон қилинган инсон бошқалар учун "ибрат" вазифасини бажаради. "Қаранг, у ажралиб чиқди ва нималарга учради", дейишади. Бу эса қолганларнинг ҳаракатларини чеклашга олиб келади.
Нега одамлар жамиятда ажралиб чиқишдан қўрқади?

Чунки кўзга ташланган одам биринчи бўлиб танқидга учрайди.
Чунки биринчи бўлиб гапирган одам кўпроқ босимга дуч келади.
Чунки "қизил белги"га эга бўлган одам – жамият эътиборида қолади.

Бу эса инсонларнинг ўзини ҳимоя қилиш стратегиясига олиб келади. Одамлар эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилади, чунки ўзига керакмас муаммоларни юзага келтиришни хоҳламайди.

Бу жамиятнинг умумий кайфиятига таъсир қилади. Одамлар ўзларини чеклайди, ўз фикрини айтмасликни маъқул кўради, тажрибадан қочади. Чунки улар ажралиб чиқишнинг қандай оқибатларга олиб келишини кўрган.

Хулоса

Зебра ҳикояси бизга шунни кўрсатадики, жамиятдаги кўпчилик маълум бир тарзда ҳаракат қилади, ўзини ҳимоя қилиш учун маълум стратегияларни қўллайди. Бу стратегия баъзан тўғри бўлиши мумкин, баъзан эса одамнинг имкониятларини чеклаши мумкин.

Жамиятда ўз тинчлигини четга суриб, ўзини қизил белги билан белгилaётган фаоллар мавжуд бўлиши, жамиятни умидсизликка тушишдан ҳимоя қилади.

@ Khoorshid Alimardanov

#Жамият  #ҚўрқувСиндроми #ИжтимоийПсихология
04/01/2025, 09:41
t.me/piskentdangapiramiz/1215
Repost
72
Ривожланган давлатлардаги инсонларни ҳайратга солаётган иморатлар табиий офат бўлса, бўлмаса баъзан инсонлар учун катта хавф майдонига айланиши мумкин.

@jurnalistuz
03/31/2025, 07:01
t.me/piskentdangapiramiz/1214
#кайфият

Янги тонг муборак.
Кунингиз хайрли бўлсин.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/29/2025, 03:45
t.me/piskentdangapiramiz/1212
Repost
67
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовнинг, шунингдек мамлакатимизнинг барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларини шахсий қабуллари ташкил этилмоқда.

2025 йил Рамазон ҳайити байрами 30 март (якшанба) куни нишонланиши муносабати билан, аҳолининг қулайлиги учун, Ички ишлар вазирининг шахсий қабули жорий йилнинг 29 март (шанба) куни, соат 10:00 да Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ўтказилади (Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62).

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий ва сайёр қабулларини ўтказиш манзиллари расмий каналлар орқали алоҳида эълон қилинади.

Қабулларда аҳоли дарди тингланиб, уларнинг қўяётган асосли важлари қаноатлантирилади ва давлатга бўлган аҳоли ишончи ошади, деб умид қиламиз.

@generalissimo_marshal
03/28/2025, 12:18
t.me/piskentdangapiramiz/1211
Repost
60
Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми, йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб, ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, ебди ва ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...

P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини билиб олинг! https://t.me/manzuruz
03/28/2025, 08:35
t.me/piskentdangapiramiz/1210
#шеърият

Йўлдош Эшбек
"Йиғлаётган қиз"

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/28/2025, 07:25
t.me/piskentdangapiramiz/1209
ЧИН ДУНЁДАГИ ОНАЖОНИМГА...

Аяжоним!.. Жону жаҳоним, борлиғим, суянчим, юпанчим, мунисим, мушфиқим, дардкашим...
Йигирма кундан ошибдики, сизсизликка чидолмаяпман. Бирор дақиқаям Сизни эсламасдан яшолмаяпман, аяжон. Шунча кундан бери қўлимга қалам ололганим йўқ. Арзирли бирор нарса қоралай десам, кўзимдан дувиллаб ёш келиб, кўнглим тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлайман. Ҳозир ҳам бошладиму, изиллаб юбораяпман, аяжон. Қийин бўларкан. Онаси ўтганларни, уларнинг дарди дунёсини яқинроқ ҳис қилаяпман.
Мен-ку, шу ёшда, оқу қорани бироз таниб, шунча қийналаяпман, Сиз – ўн бир ёшда онадан етим қолиб, мурғак укаларини бировга ўкситмай, катта қилган, кейинроқ – ҳам ўзи ўқиб, ҳам бизни вояга етказиб, умри шу ташвишлар аро ўтган фидойигинам, қийналмаганмидингиз? Бировга бир оғиз нолиганингиз йўқ эди-ку, аяжон.
Ҳа-я, бир воқеани эсладим. Ёдингиздами, Сиз тандир-тандир нон ёпардингиз, мен – ўша атрофда кулча илинжида ўралашиб юрган серсавол гўдакнинг шўх қилиқлари ортиқча, денг. Бир гал “Нон ёпишни қаерда ўргангансиз, ая?” деб сўрасам, дабдурустдан йиғлаб юборгансиз. Ҳайрон қолиб, кўзимни катта-катта очиб турсам, “Онам ўтганларида, кичкина, сочлари жамалак қизалоқ эдим. Ўшанда тандиргаям бўйим етмасдан, ноиложликдан, оёғим тагига тоғорани тўнкариб, нон ёпардим. Кўрган кунларим қурсин” дедингиз-у, ўзингизни тутолмай, бўзлаб юборгансиз.
Кейин, йиллар оша, яна бир марта, атиги бир бора, ўшандаям, тўрт йил давом этган сурункали дард жонингизни ўртаб юборгандагина, “Дунёга фақат азоб чекиш учун келган эканман-да, болам” деб зорлангандингиз. Дардингизга дармон бўла олмаган ўғлингизни, фарзандларингизни кечиринг, аяжон!..
Баҳор келишини, мартнинг илк кунларида ёққан қорни шунчалар ёмон кўриб қоламан, деб ўйламагандим. Шу пайтгача, Сиз билан қувониб кутиб олардик-да бу кунларни, меҳрибоним. Биз – баҳорни интиқиб кутган, завққа ошно кўнгиллар – кўкламдан, Сиз эса – ниҳоят, кунлар исиб, оёқ оғриғингиз босилишидан шод эдингиз. Айни яшариш фасли келиши билан Сиздан айрилиб қолишимни ҳечам ўйламагандим...
Ўша машъум кунда ҳам бошингиз узра титраб-қақшаб, изиллаб турган фарзандларингизни – умр бўйи шуларни ўйлаб, шуларни деб, яшаганингиз етмагандек, яна бир бор аядингиз-а, аяжон. Тизза бўйи ёққан қор то эриб кетмагунча, жон таслим қилмадингиз. 5 март куни, ҳаво сал илиши биланоқ...
Тўғри, ҳеч биримиз гуноҳлардан фориғ эмасмиз. Аммо Рамазон ойида вафот этганларга сўроқ-савобда енгиллик бор, дейишади. Наздимда, Сиз шундоғам жаннати эдингиз, шу дунёсининг ўзидаям савобларингиз олам-жаҳон эди, беозорим.
Оҳ, менинг ердаги фариштагинам!..
Каминани китобга, шеърияту санъатга ошно қилган ҳам, илмга меҳр уйғотган ҳам, бошқа яқинларим “Мактабни олтин медаль билан тугатган йигит дурустроқ, жиддийроқ касб-корнинг бошини тутгани афзал”, деб оёқ тираб турганида, “Кўнглингга қулоқ тут, болам”, деб, ҳозирги машғулотимга йўллаган ҳам, сирдошим, кўнгилдошим, суянчим ҳам Сиз бўлдингиз, аяжон. Шунданми, кўпроқ Сиз билан дардлашдим, ҳеч кимга айтолмаган, пинҳон дардларимниям болаликдан сизга ёрдим. Бу шўр-талх дунёсидаги энг қийин синовлардаям ёнимда, қошимда, бошимда турдингиз. Мени, саркаш ўғлини ҳаммадан яхши тушунган ҳам – Сиз эдингиз.
Энди нима қиламан...
Ҳар гал дадам билан Сизни кўргали олдингизга бориб, Тошкентга қайтар чоғимда муштдеккина бўлиб, дуолар қилиб, то бизнинг қорамиз кўринмай қолгунча йўлга мунгли термулиб қолардингиз. Бу ёқда эса мен ҳам сиз кўринмай қолгунингизча ортга қарай-қарай, “Эй, худойим, ишқилиб шу сафарги кўриб қолишим – сўнггиси бўлмасин, аяжоним билан яна дийдорлашай”, деб кетардим. Мана, ўша ўзим бир умр қўрққан кун келди. Наҳот!..
Мени бу гал Қўрғоннинг “Сармозор”ида янги пайдо бўлган қабр мунгли кузатиб қолди. Э-воҳ!.. “Дод” дегиларим келаяпти...
Аяжон, совуқда оёқларингиз шишиб, оғрирди-ку, улар нам ернинг остида оғримаяптими? Ё яна сабр қилаяпсизми?.. Умрингиз шундоғам сабр билан, сабот билан, чидам билан ўтиб кетди-ку, мунглиғим.
03/27/2025, 18:26
t.me/piskentdangapiramiz/1207
Эсимда – тўнғич фарзанд бўлганим сабаб, мендан кейин синглим туғилиб, иккита чақалоқ билан онаси қийналмасин, дея, каминани 10 ойлигидан ўзи олиб, катта қилган бувим – сизнинг қайнонангиз ўтганларида, худди шундоқ қабр бошига келиб, титраб-қақшаб, бўзлагандим. Ўшанда, “Унақа қилма, болам. Ўзинг-ку, қийналиб кетдинг, бувинг ҳам қийналадилар”, деб овутганингизда, жаҳл устида “Бувимни ҳаммадан, ҳатто сизданам яхши кўрардим” деб юборгандим. Нимагаям шунақа дедим, шу гапни айтган тилларим узилиб тушса бўлмасмиди. Нодон ўғлингизни кечиринг, мушфиқим.
Бўлди, аяжон, бошқа ёзолмаяпман, қийналиб кетаяпман. Кечиринг!..
...Ё Оллоҳим, энди сенга муножот қиламан! Аввало камина бандангга – шундоқ мўътабар онани ато этганингга шукур! Бугун эса қошингга ёруғ юз билан равона бўлган волидагинамни ўзинг ёрлақагин, ўзинг раҳматингга ол, жаннатларингдан жой бер! Ёлвораман, эй, парвардигори олам!..
Менга эса... Менга эса гўё дунёлари ҳувиллаб қолгандек...

Комилжон Шамсидинов саҳифасидан.

Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин.


https://t.me/piskentdangapiramiz
03/27/2025, 18:26
t.me/piskentdangapiramiz/1208
Оналар-дунёнинг устуни
03/27/2025, 18:25
t.me/piskentdangapiramiz/1206
Repost
63
❗️РАМАЗОН ОЙИ НЕЧА КУН БЎЛАДИ?

Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати👇


https://t.me/Ishqimkitobid
a
03/27/2025, 17:40
t.me/piskentdangapiramiz/1205
#нажот_илмда

Бирорта мусулмон мамлакати йук, афсус.
03/27/2025, 11:47
t.me/piskentdangapiramiz/1204
#юртим_жамоли

Андижонда павлония дарахтлари гуллади, гўзалликни қаранг, кўз қувнайди.

Андижон шаҳрига 5 йил олдин экилган  "павлония" дарахтлари бугун жуда чиройли ҳолатда гуллади.

Кеча Юқори Чирчиқ йўлларида шундай гўзал манзарани кўриб, япон сакураси бўлса керак, деб ўйлагандим.
Пискентдаям павлония экилганди, шахсан ўзим ҳам амфитеатр ҳудудига павлония экишда қатнашганман, улар ҳам гулладими?

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/27/2025, 09:32
t.me/piskentdangapiramiz/1203
Ўшанда ҳали бола эдим.

Онам ишдан ҳориб қайтса-да, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди.

Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим.

Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради. Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида.

Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”, деди. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.
— Ўғлим, онанг кун бўйи ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ёмон сўз онангни ранжитган бўлар эди, — деди.

Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизнинг камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Чунки ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.

Доктор Абдул Қалам

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/27/2025, 06:57
t.me/piskentdangapiramiz/1202
03/27/2025, 06:57
t.me/piskentdangapiramiz/1201
Repost
81
Россиялик хонанда Севара Назархоннинг қўшиғини ўзбек тилида ижро этибди. Жуда ажойиб!

https://t.me/manzuruz
03/26/2025, 19:02
t.me/piskentdangapiramiz/1199
Repost
86
Бу эса грузин биродарларимизнинг “Метехи” гуруҳи томонидан ижро этилган варианти.

https://t.me/manzuruz
03/26/2025, 19:02
t.me/piskentdangapiramiz/1200
#аудио_китоб

Ёзувчи Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари" қиссаси.

3-қисм.

Асарни Аҳмаджон Мирзаев ҳамда Шоира Умрзоқова ўқиди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/25/2025, 19:57
t.me/piskentdangapiramiz/1198
Repost
91
#жонли_эфир

"Ўзбектелеком"га келаётган мурожаатлар қандай ечим топаяпти, абонентлар интернет сифати ва тезлигидан розими?"
"Халқ қабулхоналарида" лойиҳамизнинг 2025 йил 25 март сонида шу ҳақида сўз юритилди.

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/25/2025, 19:56
t.me/piskentdangapiramiz/1197
#аудио_китоб

Ёзувчи Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари" қиссаси.

2-қисм.

Асарни Аҳмаджон Мирзаев ҳамда Шоира Умрзоқова ўқиди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/24/2025, 10:12
t.me/piskentdangapiramiz/1196
Repost
79
#жонли_эфир

Эътиборимиз марказида хотин-қизлар муаммолари: аёлларимиз қандай масалаларда халқ қабулхонасига мурожаат қилаяптилар?

Республика оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъули Ўғилой Ўрозова билан мулоқотимизда шу ҳақда сўз юритилди.
2025 йил 22 март

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/23/2025, 09:58
t.me/piskentdangapiramiz/1195
#аудио_китоб

Шодиқул Ҳамронинг "Муҳаббат мактублари" қиссаси.

Асарни Аҳмаджон Мирзаев ҳамда Шоира Умрзоқова ўқиди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/23/2025, 03:38
t.me/piskentdangapiramiz/1194
#кайфият

Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бугун кўнглингиздан бииир сўранг, у нимани истайди, балки табиат қўйнига чиқмоқчидир.
Балки дўстлар билан суҳбат қурмоқчидир.
Кўксингизда доим ақлингизга қулоқ солиб, ўзини намойиш қилмайдиган тирик ва уйғоқ ҚАЛБ бор. Бугун у билан бўлинг.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/23/2025, 03:31
t.me/piskentdangapiramiz/1193
“ТОҒАМ РОЗИ БЎЛСИН ДЕСАНГ...”

Устоз Эркин Воҳидов бир воқеани гапириб берган эдилар. У кишининг тоғалари Саҳибоев деган киши, адашмасам, прокурор бўлиб хизмат қилган. Ҳазрати Шайх Алихонтўра Соғуний суҳбатларини бот-бот ташкил қилиб турган. Устоз тоғалари туфайли ҳазрати Соғунийнинг суҳбатларига эришиб, назарларини топишга муваффақ бўлганлар.

“Қуёш маскани” деган достонида тоғалари ҳақида мана бундай меҳрли эътироф сатрлари бор:

Жигар бўлиб боқди неча мушфиқ кўз,
Неча дўст-ёр топдим, неча биродар,
Эсим таниб, менга
«Тоға» деган сўз
«Ота» деган сўзга бўлди баробар.

Демак, тоғалари ота ўрнида у кишини парвариш қилган. Устоз ҳикоя қиладилар:

– Бир кун тоғам айтдилар: “Ўғлим Эркинжон! Мен сени ўстириб-улғайтирдим. Мана, университетда ўқитдим. Энди сен таниқли шоир бўла бошладинг. Агар икки дунёда тоғам мендан рози бўлсин десанг, муқаддас динимизга қарши бирор нарса ёзмагин!”

Устоз айтадилар:
– Шу гапдан кейин бирор мажбурият бўлиб қолганда ҳам, ёки, ҳеч қандай зарурат бўлмай, шунчаки, жамиятга ёқиш учун бўлса ҳам, ҳеч қачон муқаддас ислом динига қарши бирор нарса ёзмадим...

Бу сўз ёшу қари барча қалам аҳлига тегишли ибратдир. Ҳали вақту соати келадики, жаҳон адабиётининг баъзи машҳур намуналари ҳам иймон нуқтаи назаридан қайта баҳоланади.

ХХ асрнинг энг муҳташам алломаларидан бўлган ҳазрати Шайх Мавлавий-Ҳиндистоний эндигина “Ёшлик девони”ни нашр эттирган шоир ҳақида: “Эркин Воҳид деган шоир чиқибди, унинг шеърларида маъно бор” деган эканлар. Бундай азиз зотларнинг назари ва эътирофига эришиш ҳар кимга ҳам насиб бўлавермайди.

✍ Мирзо КЕНЖАБЕК,
“Ёшларга дил сўзларим” китобидан.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/23/2025, 03:31
t.me/piskentdangapiramiz/1192
Repost
63
03/22/2025, 13:26
t.me/piskentdangapiramiz/1191
Repost
61
22-март буюк аллома, давлат арбоби, улуғ бобокалонимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун. Бу йил аллома Мирзо Улуғбек таваллудига 631 йил тўлди.


Абдулла Орипов

...Боболардан сўз кетса зинҳор,
Бир калом бор гап аввалида.
Осмон илми туғилган илк бор
Кўрагоний жадвалларида.
Қотил қўли қилич солди маст,
Қуёш бўлиб учди тилла бош.
Дўстлар, кўкда юлдузлар эмас,
У, Улуғбек кўзидаги ёш.
Ерда қолган, о, таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним...

@abdullaorifijodi
03/22/2025, 13:25
t.me/piskentdangapiramiz/1190
03/21/2025, 11:58
t.me/piskentdangapiramiz/1188
Repost
58
#наврўз_муборак

"Халқ қабулхоналарида" лойиҳаси муаллифлари Лола Асомзода ва Шоира Умрзоқовадан байрам табриги

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/21/2025, 11:56
t.me/piskentdangapiramiz/1187
Халкимиз ҳозиргача баҳорий таом "сумалак" сўзининг маъносини тўғри англамайди. Гўёки, бу атама форс тилидан олинган ва "ўттиз малак" маъносини беради. Лекин, "малак" сўзи ислом даврида араб тилидан кириб келган форсий ва туркий тилларга. Форсларда "фаришта" атамаси бор.
"Сума" - сувда ивитилиб ундирилган буғдой. У майса бўлиб кўкаради ва унга "лоқ" сўз ясовчиси қўшилиб "сумалоқ" атамаси келиб чикди. (Худди ўт+лоқ, деганидек).

Тарих фанлари доктори Ўктам Мавлонов саҳифасидан
03/21/2025, 05:31
t.me/piskentdangapiramiz/1185
03/21/2025, 04:14
t.me/piskentdangapiramiz/1184
Стив Жобс умрининг охирида тушуниб етган бешта ҳақиқат:

Фарзандларингизни бой қилиб тарбияламанг. Уларни бахтли бўлишлари учун тарбияланг. Шунда улар улғайгач, нарсанинг нархини эмас, қадрини билишади.

Дори сифатида овқат истеъмол қилинг. Акс ҳолда, сиз дори-дармонларни овқат сифатида истеъмол қилишингиз керак бўлади.

Сизни севадиганлар сизни тарк этиш учун 100% сабаблари бўлса ҳам, сизни ҳеч қачон тарк этмайди. Улар доим қатъиятли бўлиш ва сизни тарк этмаслик учун битта сабаб топади.

Одам бўлиш билан инсонпарварлик ўртасида катта фарқ бор.

Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз боринг! Аммо узоққа боришни истасангиз, бирга боринг!https://t.me/piskentdangapiramiz
03/20/2025, 07:44
t.me/piskentdangapiramiz/1183
#жонли_эфир

Ўзтрансгаз АЖ мурожаатлар билан қандай ишлаяпти?

"Болангиз қачон катта бўлади, қачон мустақил бўлади?

Халқ қабулхонасига ким кўпроқ мурожаат қилаяпти, аёлларми, эркакларми, ёшларми?

"Кексаларни тинглаш керак!"

Лойиҳанинг 2025 йил 18 март сонида шу ҳақда сўз юритилди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/18/2025, 14:48
t.me/piskentdangapiramiz/1182
#нишолда_енг

РАМАЗОНДА НЕГА НИШОЛДА ЕЙИЛАДИ?

Саудияга Рамазон ойида сафарга борганимизда шамоллаб қолдим. Аввалига тезда олган дори-дармонларимни ичиб юрдим. Бироз вақт ўтди лекин тузалмадим. Кейин шифокорга мурожаат қилиб ичган дориларимни айтгандим, шифокор ҳайрон бўлиб: Рамазонда нишолда емайсанми? — деб сўради. “Йўқ” деб жавоб берганимда, у жаҳл билан: “Шукр қил, шу пайтгача бир балога йўлиқмаганингга!”— деб сабабини айтиб берди. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим! Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим.

Гап шундаки, Рамазонда ойида нишолда ейишни бир қанча сирлари бор. Демак бошладим:

Ҳар бир одамнинг организмида ҳар хил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Ўша нишолда таркибидаги модда ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган. Тажрибадан ҳам ўтган.

Унинг таркибида етмак деган илдиз бор. У ўсимлик одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди.

Бундан ташқари нишолда👇

1. Иммунитетни мустаҳкамлайди

Нишолда таркибида табиий глюкоза ва озиқ моддалар бўлиб, улар организмни қувватлантириб, иммунитетни оширишга ёрдам беради.

2. Энергия манбаи

Ушбу ширинлик углеводларга бой бўлиб, тез энергия беради. Шунинг учун чарчаган ва кучсизланган пайтда фойдали бўлиши мумкин.

3. Йўтал ва томоқ оғриғини енгиллаштиради

Нишолда анъанавий равишда йўтал ва томоқ оғриқларига қарши ишлатилади. У томоқ шиллиқ қаватини юмшатиб, енгиллик беради.

4. Ошқозон учун фойдали

У модда алмашинувини яхшилаб, ҳазм жараёнини енгиллаштириши мумкин. Айниқса, ошқозон шиллиқ қаватини муҳофаза қилиши ва юмшатиши мумкин.

5. Кальций ва оқсил манбаи

Нишолда таркибида тухум оқи бўлгани учун у оқсил ва кальций манбаи ҳисобланади, бу эса суяклар ва мушаклар учун фойдали.

6. Руҳий ҳолатни яхшилайди

Ширинликлар, жумладан, нишолда, мияда “ҳурсандлик гормони” (серотонин) ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтариши мумкин.

Эҳтиёт чоралари
• Қандли диабети бор одамлар кўп истеъмол қилмаслиги керак.
• Ҳаддан ташқари кўп ейиш семизликка олиб келиши мумкин.

Шунинг учун нишолдани меъёрда истеъмол қилиш тавсия этилади!

https://t.me/piskentdangapirami
z

Ижтимоий тармоқдан
03/18/2025, 04:38
t.me/piskentdangapiramiz/1181
03/18/2025, 04:38
t.me/piskentdangapiramiz/1180
#кун_ҳикмати

Бахтиёр одамлар ҳеч кимга ёмонлик қилмайдилар.
Бахтиқаролар уларга ёмонлик қилмасангиз ҳам аламзадалик билан сизга тош отаверадилар.
Аллоҳ барчамизни шундайлардан асрасин.

"Менга тўқнаш келар бахтли чеҳралар,
Уларда барқ урар бахтиёр соғлиқ".

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/16/2025, 06:03
t.me/piskentdangapiramiz/1178
Ҳайратдан ёқамни тополмай қолдим.
😳😳😳
03/12/2025, 10:51
t.me/piskentdangapiramiz/1177
Repost
57
Жиззахдаги туман маданият бўлимлари ходимлари уйида картошка, пиёз, помидор экаётган одамлар хонадонига кириб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиб бермоқда.

Мазкур тадбир вилоятда “Обод қишлоқ” номли лойиҳа доирасида оммавий ўтказилмоқда экан.

@platformauzb
03/12/2025, 10:50
t.me/piskentdangapiramiz/1176
Repost
57
03/12/2025, 10:50
t.me/piskentdangapiramiz/1175
Repost
64
FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: O'zbekiston Respublikasi hududida mahalliy vaqt bilan 12.03.2025 06:16 da (12.03.2025 yil, Grinvich bo'yicha 01:16 da) zilzila sodir bo'ldi. Episentr: Toshkent viloyati, Toshkent tumani. Zilzila koordinatalari: 41,43 gradus shimoliy kenglik; 69,16 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=3,6. Chuqurlik 10 km. Zilzila episentri Toshkentdan 19 km shimoliy-g'arbda.
O'zbekiston Respublikasi hududia sezilish kuchi:
Toshkent tumanida 3 ball, 6 km.
Olmazor tumanida 3 ball, 10 km.
Shayxontoxur tumanida 2-3 ball, 15 km.
Uchtepa tumanida 2-3 ball, 16 km.
Chilonzor tumanida 2-3 ball, 17 km.
Mirzo Ulug'bek tumanida 2-3 ball, 18 km.
Yakkasaroy tumanida 2-3 ball, 18 km.
Mirobod tumanida 2 ball, 19 km.
Toshkent shahrida 2 ball, 19 km.
Zangiota tumanida 2 ball, 20 km.
Yashnabod tumanida 2 ball, 22 km.
Sergeli tumanida 2 ball, 23 km.
Bektemir tumanida 2 ball, 26 km.
Yangi Hayot tumanida 2 ball, 27 km.
Qibray tumanida 2 ball, 27 km.
--------------
Республиканский центр Сейсмопрогностического мониторинга МЧС сообщает: На территории Республики Узбекистан 12.03.2025 года 06:16 по местному времени (12.03.2025 года, 01:16 по Гринвичу) произошло землетрясение.
Эпицентр: Ташкентская область, Ташкентский район. Координаты землетрясения: 41,43 градусов северной широты; 69,16 градусов восточной долготы. Магнитуда М=3,6. Глубина 10 км. Расстояние от эпицентра до Ташкента 19 км в северо-западном направлении.
Сила подземных толчков на территории Узбекистана:
Ташкентский район: 3 балла, 6 км.
Алмазарский район: 3 балла, 10 км.
Шайхантахурский район: 2-3 балла, 15 км.
Учтепинский район: 2-3 балла, 16 км.
Чиланзарский район: 2-3 балла, 17 км.
Мирзо-Улугбекский район: 2-3 балла, 18 км.
Яккасарайский район: 2-3 балла, 18 км.
Мирабадсккий район: 2 балла, 19 км.
Юнусабадский район: 2 балла, 19 км.
Зангиатинский район: 2 балла, 20 км.
Яшнабадский район: 2 балла, 22 км.
Сергелиский район: 2 балла, 23 км.
Бектемирский район: 2 балла, 26 км.
Янгихаётский район: 2 балла, 27 км.
Кибрайский район: 2 балла, 27 км.
--------------
Batafsil ma'lumot uchun:
https://rcsm.fvv.uz/
--------------
Kanalimizga qo'shiling:
https://t.me/joinchat/AAAAAEmVUN9featEd1PJCQ
03/12/2025, 04:25
t.me/piskentdangapiramiz/1174
ЗЎР ТУШУНТИРИШ
Бир киши испаниялик машҳур рассом Пабло Пикассога: Сиз мана шундай бир-бирига қоришиб кетган ранг баранг чизиқлардан бошқа нарсаларни чизолмайсиз шекилли? деди. Шунда Пикассо қаламини олиб ерда ётган бир дона буғдой донини чизди. Расм шу даражада табиий чиққанидан, донлаб юрган товуқ югуриб келиб донни чўқишга ҳаракат қилди. Буни кўрган киши Пикассога: Шунчалик маҳоратингиз бор экан, нега шундай нарсаларни чизмасдан, қаердаги ноаниқ нарсаларни чизасиз? деди. Пикассо босиқлик билан: Чунки мен расмни товуқлар учун чизмайманда деди...
Ўзгаларнинг хоҳиши ва дунё қарашига қараб яшаманг. Барибир ҳеч қачон одамларни рози қила олмайсиз...

Бахтиёр КАЛОНОВ саҳифасидан

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/12/2025, 01:40
t.me/piskentdangapiramiz/1173
#оғриқларим

Юракни тирнаб-тирнаб қонатадиган шеър.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/10/2025, 20:29
t.me/piskentdangapiramiz/1172
#аудио_ҳикоя

Журналист Башорат Саттрованинг "Бу менинг онам" туркумли ҳикояси.

Ҳикояни Шоира Умрзоқова ўқиди.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/10/2025, 19:55
t.me/piskentdangapiramiz/1171
#шукрона

Байрам кунлари ҳам мурожаатлар тинмади.
Қўнғироқларда руҳимни кўтарадиган, байрамона кайфият бағишлайдиганлари ҳам кўп бўлди.

"Ўзимнинг Шоира опам, байрамингиз муборак бўлсин, Нуралиман, Самарқанддан, раҳмат ёрдамингиз учун..."

"Ассалому алайкум, опажоним, сизга катта раҳмат, дунё тургунча туринг, рўзаю рамазон ойида Аллоҳ паноҳида асрасин.
Сизнинг ёрдамингиз билан менга уй беришди. Кўчиб кириб, сизни дуо қилиб ўтирибман.
Навоийдан Ойсанам Эшпўлатова" (Ижтимоий уй бўлса керак, Ш.У.)

Байрам арафасида аравача сўраб бизга Форишдан мурожаат қилган отахонга аравачани 2 соатда етказиб беришди.

Аллоҳим, Ўзингга осон бўлган ишда мени сабабчи қилганинг учун Ўзингга чексиз шукроналикдаман.

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/09/2025, 20:14
t.me/piskentdangapiramiz/1170
Repost
74
#эътироф_ва_эътибор

Аёллари эъзоз топган юрт, Ўзбекистоним.

https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/08/2025, 09:12
t.me/piskentdangapiramiz/1169
03/08/2025, 09:01
t.me/piskentdangapiramiz/1168
03/08/2025, 07:15
t.me/piskentdangapiramiz/1167
1.8 k
#энг_яхши_тилак

"Болангизнинг роҳатин кўринг"


https://t.me/piskentdangapiramiz
03/05/2025, 04:24
t.me/piskentdangapiramiz/1166
УМР...

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Қўлимга бир китобни тутиб
Тақдиримни битиб кетибди.

Хатто юзин бир бор кўрсатмай
Изларини чизиб кетибди
Мени ҳаёт жангига ташлаб
"Кураш" - дея, ёзиб кетибди.

Кетаяпман ортидан қувиб
Болаликни, ёшликни ташлаб
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб.

Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш
Гўё, менда алами бордек
Сочимга қор тўкиб кетармиш.

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Пешонамга ажинлар тортиб
Суратини чизиб кетибди.

Мен умрни кўрмай қолибман...

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/05/2025, 04:19
t.me/piskentdangapiramiz/1165
#омонат

Латифхўжа Эшон саҳифасидан:

Кеча қишлоғимизда, иккита жанозада иштирок қилишимга тўғри келди. Биринчиси бомдоддан кейинга, иккинчиси асрдан кейинга тўғри келди.
Қизиғи, иккинчи майит билан биринчи майитнинг жаноза намозида ёнма-ён тургандик.
😢😢😢😢😢.

Одамзоднинг жони қил устида тургандай.
Ҳар бир нафасимиз ғанимат бўлган дунёда яхшилик қилиш қўлимиздан келмаса, ёмонлик ҳам қилмайлик.

https://t.me/piskentdangapi
ramiz
03/04/2025, 19:04
t.me/piskentdangapiramiz/1164
#комментарий

Шоира опа, оналар учун уйини фарзандлари бн тўлиб туриши, ҳатто бўлак бб “чиқиб” кетганларининг ҳам таом вақти келиши бахт экан. У пайт ёш келинчак эдим. Бир кун чучвара қиладиган бўлдик. Қайнонам ( илоҳим, гўрлари нурга тўлсин) пазанда, ўқлов- тахта учун эринмайдиган аёл эдилар. Қарасам, олам-жаҳон хамир қордилар. Кейин катта -катта зувалани бир текис ёйдилар. Мен тугиб турдим, улар қийма солиб… учта катта сават чучвара чиқди. Музлатгичга солиб қўйсак керак деб ўйладим. Қайнонам эса: ”кўп бўлгани яхшида, келин. Обидга бачалар кеб қолади”, дедилар.
Тушлик бўлди. Уйдагиларни таомга чақирдик. Эшикдан эса бир қайноғам, кейин бошқаси кириб келди. “Зодалими?” деб бирин кетин дастурхонга ўтираверишди. Бир зум ўтмай дастурхонга яна бир дастурхон уланди.”Бачалар” деганлари 40-50 дан ошган қайноғаларим экан… Қайнонам эса бизга ҳам ишонмай ўзлари суздилар таомни. Билсам, бири ёғли, бири ёғсиз, бири тўлатиб, бири косани тагида сузилган овқатни хуш кўраркан…
Бир вақтлар болалари билан тўлиб турган уйини, яна шундай кўриш, ўз қўли билан тайёрлаган овқатини, ўз қўли билан сузиб бериш ва уларни ҳатто таомдан камчилик топиб, эътироз билдириб ейишини ҳам соғинавераркан Оналар…
Ўтганларнинг оҳирати обод бўлсин!

Мавлуда Раупова, журналист.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/04/2025, 06:44
t.me/piskentdangapiramiz/1162
#табрик

Умиджон, байрамингиз муборак бўлсин.
Сизга ҳар соҳада омад тилаймиз.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/04/2025, 05:20
t.me/piskentdangapiramiz/1161
#кун_тарихи

🇺🇿 4 МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.

Илоҳим, юртимизда табиий офатлар юз бермасин. ФВВ ходимлари фақат байрам нишонлаб юраверсин. Соҳа ходимларини муборакбод этамиз. Уларнинг орасида қадрдоним Умиджон борлигидан шарафдаман.

https://t.me/piskentdangapiram
iz
03/04/2025, 05:13
t.me/piskentdangapiramiz/1160
Repost
80
#умид_чироқларини_ёқаётган_аёл

Шу аёлнинг бир куни билан яшаб кўрингларчи.


https://t.me/wwwradiodaxalqqabulxonasi
03/03/2025, 19:25
t.me/piskentdangapiramiz/1159
#комментарий

Ассалому алайкум, Шоирахон яхшимисиз? Ўзимнинг онажоним ҳам эсимга тушди. Рамазон кунлари бизнинг оиламизда ҳам бошқача бўларди. Ҳар куни байрамдек дастурхон тузаларди. Оиламиз жамул-жам бўлиб сахарлик ва ифторликлар қилар эдик. Шу дамларни соғиндим. Раҳмат  ибратли хотиралар учун. Ўтганларимизни Аллохим раҳмат қилсин. Шу улуғ кунларда Қодир  Аллоҳим умрингизга, ризқингизга касбу-корингизга барака берсин.

Хамротош Шодиева,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Каттақўрғон шаҳар халқ қабулхонаси мудири.
https://t.me/piskentdangapiramiz
03/03/2025, 19:25
t.me/piskentdangapiramiz/1158
давоми

Майиз,  ёнғоқ солиб сутдан ҳолва пиширардилар.  Ҳамма қариндошларга,  қўни-қўшниларга улашардик. Биз талабалик давримизда ўртоқларимизга ҳам бериб юборардилар.  Ва орадан 30-40 йиллар ўтса ҳамки, ҳамон ўртоқларим ўша ҳолваларни эслайдилар.

Тилларидан ҳам дилларидан ҳам шукроналик тушмасди.
Рамазон биз, 9 фарзанднинг тасаввурида Онамнинг ошиғич ҳаяжонли,  шукроналикка тўлиб-тошган байрамлари эди. Рамазон, биз учун ҳар куни саҳарликдаги байрам эди. Уйқусирасак ҳам шу байрамдан қолиб кетмаслик учун туриб олардик.  Хатто гўдак укаларим ҳам шу насибадан четда қолмасди.
Рамазон, биз учун меҳру оқибат,  саҳоват байрами эди.

Сиздачи,  рамазон фарзандлару набираларингиз тасаввурида  қандай хотиралар қолдираяпти?!

Эҳтиром билан Шоира Умрзоқова.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/03/2025, 06:17
t.me/piskentdangapiramiz/1157
#рамазон

Рамазон ойи билан боғлиқ энг чиройли хотираларимда Онам яшайдилар.
Онам рамазон ойини интиқлик билан ҳудди байрамни кутгандек кутардилар. Рўзада ҳар куни саҳарликка ош дамлардилар.
Ҳаммамиз бир дастурхон атрофида жам бўлишиб, отамизнинг ибратли ривоятларини тинглаб, саҳарлик қилардик. Онам "ол-ол, е, болам, катта-катта е", деб ҳар биримизга алоҳида эътибор қилардилар. Сариёғга қилинган ўша ошнинг таъмини ҳозиргача унутолмайман.
Майиз-ёнғоқ, қаймоққа қорилган талқон мазасини ҳозир ҳам ҳеч қайси таомдан тополмайман.
Онам ўзлари еб улгуриб-улгурмай, ҳадеб бизга тутардилар. Кейинчалик ҳам "умма-жумма" бўлиб тутайлик", деб, бўлак чиққан укаларим, келинларни ҳам чақирардилар. Невараларку, жони-диллари эди. Ҳаммадан кўп бош неваралари Жамолидинни яхши кўрардилар. "Ҳамманг манга бирдексан", деганлари билан, "Жўмол, Жўмал" деб айрича меҳрларини ошкор қилиб қўярдилар.
Ифторликка яна байрамга тайёрлангандек, хурсандчилик билан киришардилар.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/03/2025, 05:29
t.me/piskentdangapiramiz/1155
#борингизга_шукрлар

Оталар, оналар меҳри шундай чексиз уммонки, уларнинг иссиқ бағрида ҳамма дарду ташвишларингиз унут бўлади.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/02/2025, 07:35
t.me/piskentdangapiramiz/1152
#баҳорингдан_айланай

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/02/2025, 05:07
t.me/piskentdangapiramiz/1151
#шукрона

Баҳорнинг биринчи куни, моҳи рамазон ойи муборак бўлсин.

https://t.me/piskentdangapiramiz
03/01/2025, 06:45
t.me/piskentdangapiramiz/1149
03/01/2025, 06:42
t.me/piskentdangapiramiz/1148
#ҳаётни_англаш

“РАҲМАТ, РОББИМ, ГЎЗАЛ ОЛАМИНГ УЧУН! ДУНЁИНГДА РИЗҚИМНИ ҚЎШИБ БЕРГАНИНГ УЧУН”

“Ер юзида сайр қилингиз…” Анъом сураси 11-оят.

“Сизга осмондаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни - Ҳаммасини ўз томонидан бўйсундириб қўйди…” Жосия сураси 13-оят.

“Ер юзида сайр этиб юринглар ва маҳлуқотларни У зот аввал бошдан қандай яратганига назар солинглар…” Анкабут сураси, 20-оят.

Шеър муаллифи - Екатерина Ван
Таржимаси - Юлдуз Хайдарзода.

"Кредит тўладим, худойим", демасайдик.
😭😭�

https://t.me/piskentdangapira
miz
02/24/2025, 05:31
t.me/piskentdangapiramiz/1147
Repost
89
#ijtimoiy_rolik

Farzandingizni halokatdan saqlang!

💻Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Faceboo
k │ Instagram │ Telegram │Telegram_bot
02/22/2025, 19:50
t.me/piskentdangapiramiz/1146
Repost
146
#Қойил
⚡️Фарғоналик 17 ёшли Азизбек дунё бўйича энг топ бўлган Гарвард университетини 100% (салкам 400 минг долларли)грандини қўлга киритди ва президентдан табрик олди!

Ота-оналарга юборинг фарзандларини ўқитишсин бизни фақат илм қутқаради!

👉 @Toshkentliklar_uz - Энг сўнгги янгиликлар канали!
02/19/2025, 12:41
t.me/piskentdangapiramiz/1145
Repost
107
#тавсия

Ижтимоимй тармоқларда кўрилган видеоларнинг энг таъсирлиси.

Ягона сабаби — бировнинг марҳаматига эмас, ўзининг меҳнатига ишониб кун кўрадиган катта қалб соҳиблари. Тилида шукронаси, дилида иймони мустаҳкам оила вакиллари ҳикояси берилган.

@jurnalistuz
02/17/2025, 21:13
t.me/piskentdangapiramiz/1144
#табассум

Тонгингиз хайрли бўлсин.
😁😁😁
Бугун наҳорги ошга бордингизми?

https://t.me/piskentdangapira
miz
02/16/2025, 05:48
t.me/piskentdangapiramiz/1142
#табассум

Ялтираб кўринган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам олтин бўлавермайди.
"Мустаҳкам оила" дегани аслида ҳеч қанақанги бахтли оила эмас, кимнингдир мустаҳкам сабри ва мустаҳкам асаблари дегани.

https://t.me/piskentdangapiramiz
02/16/2025, 05:17
t.me/piskentdangapiramiz/1141
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria