Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
Other usernames
jurnalistuz, jurnalist_live
1.71%
ER (week)
12.7%
ERR (week)

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"

Реклама:

Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 298 results
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
41
9
1.7 k
Замон биздан тезликни истяпти. Аммо ҳақиқий бойлик - хотиржамликдир

Реелс: “тез ўрган”
Реклама: “тез бойиб кет”
Хабарлар: “тез жавоб бер”, "тез ўқи" (2х тезликда)
Дунё эса ҳар лаҳза “шошил” дея ундаяпти.

Ҳар томонда тезлик тарғиб қилиняпти. Лекин тезлик бор жойда хотиржамлик йўқолади. Хотиржамлик бўлмаса, сифат ва самарадорлик пасаяди.

Шунинг учун шошилманг, зеро секин лекин узвийлик билан натижа бўлади!

@jurnalistuz
04/25/2025, 20:54
t.me/jurnalistuz/3714
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
34
7
2.1 k
Битта дарахт бир йилда ҳаводаги 27 килограммгача ифлосланишни тозалаш қобилиятига эга.​

Дарахтлар ҳаводаги азот диоксиди, углерод оксиди, озон, чанг кабиларни ютиб, атроф-муҳитни тозалайди. Шунингдек, улар кислород ишлаб чиқаради ва инсон саломатлиги учун муҳим бўлган экотизимни барқарорлаштиради. Аҳоли зич жойлардаги кўчат экканида фойда нафақат кўркамликда, балки соғлом ҳаётда ҳам намоён бўлади.

___

Шунинг учун эканда, кўкармаса ҳам, суғорилмаса ҳам дарахт экаверамиз. Доим экдик деб мақтанамиз, мана ўша навниҳоллар дарахт бўлди, деб қачон мақтанар эканмиз-а!?

@jurnalistuz
04/25/2025, 19:52
t.me/jurnalistuz/3713
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
77
12
3.4 k
Дубайдаги ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқвозлик визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

——-
Бизни қадамимиз етган жой борки, қовун туширадиганлар албатта топилади.

@jurnalistuz
04/25/2025, 12:10
t.me/jurnalistuz/3712
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
108
44
4.2 k
❗️IQ даражаси бўйича дунё давлатларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Аммо бу рўйхатда Ўзбекистон йўқ, биздагиларга санъаткорлар қизиқ, биздагиларга спортчилар ва уларга автомобиль совға қилиш муҳим, биздагиларга бузиб қуришлар муҳим, биздагиларга солиқларни ошириш муҳим. Бу рўйхатни анчааа давом эттириш мумкин.

Рўйхатда биринчи ўринда турган Хитой эса Ўзбекистонда ишлаб чиқаришларини очиб, ўзбеклардан энг арзон ишчи сифатида фойдаланаётгани бизни ҳали бери IQ даражамиз ўсмаслигига ишорадир.

@jurnalistuz
04/24/2025, 18:42
t.me/jurnalistuz/3711
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
118
30
4.1 k
Бозорчилар вазирликка гўштни 70 000дан сотишганми ё...?

Бизни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги суратдаги статистика билан алдаб тургандан кейин кимга ишонишни ҳам билмайсан?

Ё вазирликдагилар бозорга яқин ўртада киришмаган ёки бозоркомлар Вазирликни ёлғон цифралар билан алдашган! Ёки гўштни вазирликдагиларга 70 000 сўмдан сотишган!

@jurnalistuz
04/24/2025, 17:33
t.me/jurnalistuz/3710
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
80
14
3.7 k
1 кг — 2000 $, 3000 кг — 6 млн $

Рений авиация, электротехника, нефтни қайта ишлаш, ядро саноати ва тиббиёт соҳаларида кенг қўлланилади. Жаҳон бозорида 1 кг ренийнинг нархи ўртача 2000 долларни ташкил этади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари томонидан 2021-йилда 99,9% соф рений металлини олишга эришилган бўлиб, жорий йилдан бошлаб ушбу металлни саноат миқёсида йилига 3 тонна ишлаб чиқариш режалаштирилган.

___

Озгина математик ҳисоблаш қиламиз, 1кг рений 2000 доллар бўлса, 3 тонна(3000 кг)си шунда 6 млн доллар бўлар экан. Албатта, бу соф фойда эмас. Аммо янги маҳсулотдан миллион долларлаб фойда олиш саноатдаги ўсишдир. Аммо бир савол, бу даромаднинг ишчилар маошига таъсири бўлармикан?

@jurnalistuz
04/24/2025, 17:32
t.me/jurnalistuz/3709
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
41
5
3.9 k
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди

Январь–март ойларида Ўзбекистон бўйлаб жиноят судларида қарийб 20 мингга яқин иш кўрилган бўлиб, уларда 15 369 нафар шахс судланган. Оқланганлар эса 108 нафарни ташкил қилмоқда. Олий судга кўра, ушбу даврда энг кўп – фирибгарлик, транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ўғрилик ва гиёҳвандликка доир жиноят ишлари кўрилган.

___

Юқоридаги рақамлар аслида қўрқинчли. Лекин биз тўғри, нотўғри статистикаларни ҳам оддий қабул қилиш даражасига етдик. Бу эса жиноятлар кўрсаткичидаги рақамларданда даҳшатли. Шунча жиноятлар содир этилаяпти, аммо биз шунчаки ҳисоботларни ёпиш учунгина ишлаётганимиз, рақамлар йилдан йилга ошиб бораётгани билан исботланмоқда. Бизни оиламиз, уйимиз тинч бўлса бўлдида, қабилидаги хатти-ҳаракатларимиз эртага бизга ҳам катта зиён келтириши мумкинлигини ўйлаб кўриш вақти келмадимикан?

@jurnalistuz
04/24/2025, 15:15
t.me/jurnalistuz/3708
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
123
12
3.9 k
Лавров мигрантлар рус тилини билиши кераклигини яна эслатди

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондан Россияга бораётган меҳнат мигрантлари рус тили ва Россия қонунларини билиши керак.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 23-апрель куни Ўзбекистонга ташрифи ва Самарқандда республика раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

——-
Қисман гапига қўшиламан. Рус тилини билмаган фуқарони ДПС тўхтатиб ҳужжат сўраганида, гаранг одамдек шоковый состояниеда турганидан, оз бўлса-да, рус тилини ўзи учун билиб, кейин ишлашга борса нафақат ўзи учун, ўзбекларни шаъни учун ҳам яхши.

@jurnalistuz
04/24/2025, 03:35
t.me/jurnalistuz/3707
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
113
69
4.8 k
Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

___

Ўзбек орзу хавас йўлида ўзини қурбон қилиш билан овора бўлаётган бир вақтда, бу қарор ёруғ кунларга ишорадек гўё. Чунки дабдабани орқасидан қанча оилалар қарзга ботиб қолаётган эди. Фақат камхарж тўй учун долларга тўйга борадиган, фонаграммачи, бирровчи артистларни чақириш авжига чиқмаса бўлди?

@jurnalistuz
04/22/2025, 21:01
t.me/jurnalistuz/3706
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
40
18
4.1 k
#ҳаж_2025

78 миллион 670 минг сўм!

Ўзбекистонда 2025 йилги Ҳаж зиёрати учун янги нархлар маълум бўлди!

Бу тўланган суммага нималар кириши ҳақида батафсил видеода билиб олинг.

___

Бизда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳам, Дин ишлари бўйича қўмита ҳам доим бир эмас, икки қадам ортда юради. Буни исботини ҳар йили Рамазон ойида ва ҳайит айёми арафаларида кўрамиз.

Ҳаж зиёрати учун эса олаётган 3-4 млн ойлигингиздан 1 миллионини фоизда кредит тўлаяпман, деб тасаввур қилиб йиғиб борсангиз, тахминан 7-8 йилда шу пулни йиғиб қўяр экансиз. Аммо бу нарх яна ҳам ошиб кетиши аниқ...

@jurnalistuz
04/22/2025, 20:26
t.me/jurnalistuz/3705
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
21
3
3.1 k
207,2 млрд сўмлик шартномалар

Нурафшон шаҳрида ўтказилган Тошкент вилояти саноат ярмаркасида 300 дан ортиқ корхоналар 2,5 мингдан зиёд маҳсулотларини намойиш этди.

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ҳам 50 дан ортиқ маҳсулоти билан иштирок этди ва 207,2 млрд сўмлик шартномалар имзоланди. 2025 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ОКМК ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида жами 900 млрд сўмлик шартномалар тузилган.

___

Млрдлар ҳақидаги рақамларни эълон қилаётган шу корхона ишчилари млн маош олиши аниқ. Аммо мана бу қарор корхона ишчилари маошларига таъсир қилмасмикан?

@jurnalistuz
04/22/2025, 20:25
t.me/jurnalistuz/3702
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
3
3.1 k
04/22/2025, 20:25
t.me/jurnalistuz/3704
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
3
3.2 k
04/22/2025, 20:25
t.me/jurnalistuz/3703
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
60
8
3.4 k
ТЕЛЕГРАМ ЭНГ ИШОНЧЛИ ЖОЙ!

Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини расман маълум қилди.

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Telegram 12 йиллик фаолияти давомида бирор марта ҳам шахсий хабарларнинг бирор байтини ошкор қилмаган. Мессенжер ҳеч қачон шифрлашни заифлаштириб, инсон ҳуқуқларини бузмаган. Биз бундай қилишдан кўра бозорни тарк этишни афзал кўрамиз", — дея қайд этди Дуров.

___

Дўппини бундоқ бошдан ечиб фикрласак, бизнинг шахсийдаги ёзишмаларимиз аслида кимларгадир сир эмас-да. Шунинг учун ҳамма нарсани ижтимоий тармоқ орқали гапириб, ёзавермаслик керак.

@jurnalistuz
04/22/2025, 19:33
t.me/jurnalistuz/3701
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
106
10
3.6 k
❗️🇹🇷 Турк сериалларини Туркияда ҳам тақиқлаш таклиф қилинди

Туркия парламенти депутати Маҳмуд Арикан тонгги ток-шоу ва турк сериалларини тақиқлашни таклиф қилди. Депутатнинг фикрича, улар анъанавий оилавий қадриятларга таҳдид солмоқда.

«Тонги ток-шоу ва сериаллар сценарийлари бугун анъанавий оилавий қадриятларимиз остига динамит қўймоқда. Бундай дастурлар эфирдан олиб ташланишини истаймиз. Бунга қарши курашишнинг ягона йўли — тақиқлаш», — деди депутат.

___

Ҳатто Туркияда ҳам депутатлар сериаллар ҳисобига қайсидир режиссёр ёки актёрни бойишини эмас, аксинча халқ манфаати йўлида гапиришмоқда. Биздаги сериаллар +18 бўлиб ётган бўлса ҳам, депутатларимиз оилавий уни кўришиб, дам олишмоқда. Ҳозирча улар сукутдалар. 5 йилдан кейин, сайлов арафасида озроқ "қовун" туширишиб, ўзларини пиар қилишади, тамом. Эски тос, эски ҳаммом.

@jurnalistuz
04/22/2025, 18:40
t.me/jurnalistuz/3700
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
151
8
3.9 k
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионларига автомобиль совға қилинади

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.

___

Спортчиларга бу даражадаги дабдаба ортиқча. Чунки улар давлатдан меҳнатига яраша маошини олишади. Чемпион бўлди, дарров уларга машина ҳадя қилиш керак, деган тушунча бора-бора қатъий қарордек қабул қилинаяпти. Моддий рағбатга муҳтож қанча ташкилотлар бор, арзимаган маошга ишлаётган қанча ходимлар. Бироқ биз шундоқ ҳам катта ойлик оладиганларни тинимсиз рағбатлантиришдан тийилмаяпмиз.

@jurnalistuz
04/21/2025, 18:55
t.me/jurnalistuz/3699
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
60
10
3.4 k
Инсон ва қонун ёки қонунлар инсонлар учун ишлаши хақида қисқача факт...

Немис армиясининг аскарлари, берилаган буйруқ уларнинг фикрича, инсон қадр-қимматини бузадиган бўлса, у қандай буйруқ бўлишига қарамай бўйсунмасликка ҳаққилари бор экан.‌‌

——-
Бу ҳолат Германияда. Бизда эса қонунлар бўйича тарғибот деярли йўқлиги боис, расмий тилда ёзилган қонун ҳужжатларини тушунмаган одамлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳам тўлиқ билишмайди.

@jurnalistuz
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3698
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
14
3.2 k
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3695
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
15
3.3 k
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3697
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
44
14
3.0 k
"Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни"

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент вилоятининг "Кумушкон" зиёратгоҳи масканига ташкил этилган саёҳатда 175 нафар профессор-ўқитувчи ва уларнинг оила аъзолари, 75 нафар ишчи-ходим, 50 нафар фаол талаба, “Қалқон” гуруҳи аъзолари, факультет координаторлари, жами 300 нафар саёҳатчи иштирок этди.

___

Айрим ташкилот раҳбарлари ходимларини саёҳатга юбориш у ёқда турсин, уйига боришга бўш вақтини қолдирмаяпти. Ишдан бўшамаётган ходим ҳатто оиласи билан ҳам саёҳат қила олмайди. Баъзиларнинг луғатида на саёҳат, на зиёрат сўзлари бор, улар ўзларини иш учун яралган ходим ҳисоблашади. Лекин дам олмаган мия, яроқсиз мебель каби эканлигини улар англашмайди. Видеодаги каби жамовий саёҳатлар руҳиятни тетик қилади.

@jurnalistuz
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3693
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
14
3.2 k
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3694
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
15
3.3 k
04/21/2025, 15:21
t.me/jurnalistuz/3696
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
145
17
4.0 k
Расул Кушербаев: Кеча менинг ИИБда ушлаб турилишим ва телефоним олиб қўйилишига асос бўлган матн мана шу.

Бу фикрдан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаган кимдир ариза ёзган экан.

Қачондан бери матнни экспертиза қилиш учун шахснинг телефони олиб қўйиладиган бўлган, буниси тушунарсиз.

Яна кимдир бу фикрим учун ўзини ҳақоратланган деб ҳисобласа бемалол ИИБга ариза ёзавериши мумкин, қолган телефон ва техник қурилмаларимни ҳам бераман.

Яшасин сўз ва фикр эркинлиги!

——-
Шундай юртда туғилганимга, яшаётганимга минг… л.. йўғе, шукр!

@jurnalistuz
04/21/2025, 05:58
t.me/jurnalistuz/3692
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
109
22
4.0 k
Энди, Ўзбекистонда Wildberries/Ozon/AliExpress ва бошқа дўконлардан товарларга буюртма бериш анчагина қимматлашади.

2025-йил 1-майдан бошлаб мамлакат ҳукумати янги чекловлар жорий қилади. Энди сиз хорижий онлайн-дўконлардан ойига 200 АҚШ доллари миқдоридаги товарларга буюртма беришингиз мумкин (илгари - ҳар чоракда 1000 доллар эди). Ушбу суммадан юқори бўлса, сиз 30% бож тўлайсиз.

Илгари ҳар бир буюртма учун 7500 сўм (1 кг гача) божхона тўлови жорий қилинган эди.

___

Енгиллик бераяпмиз деб, чегараларда ҳам чегириб қолиш усуллари изланаяпти. Халқ нимага қизиқса, амалдорлар томонидан дарров назоратга олинади ва халққа "енгиллик" қилинади. Харид кўп қилишаяпти, халқимиз бой, зудлик билан уларга божларни оширинг, деб янги қарорлар қабул қилишадия?

@jurnalistuz
04/20/2025, 19:12
t.me/jurnalistuz/3691
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
72
16
4.3 k
Қадимги римликлар фойдаланган, замонавий цементдан ҳам мустаҳкам бўлган қотишма сири очилди.

Улар ишлатган бетон 2000 йил давомида денгизнинг эрозиясига чидай олган. Замонавий олимлар эса яқиндагина бу мустаҳкамликнинг "сирини" очишди.

Қадимги Римлик қурувчилар табиий вулқон кулини оҳак билан аралаштириб, жуда барқарор бетон ясашган. Бу аралашма сув билан реакцияга кириб, вақт ўтиши билан структурани янада мустаҳкамлаган.

___

Италияда ҳали ҳам вулқон кулини топса бўлади
. Демак, Италия пойтахти Римнинг марказида жойлашган Колизейни аввалги ҳолига келтириш мумкин. Аммо Италия бир неча асрлик бу амфитеатрни меъморий обида сифатида асраб келишмоқда. Биздагиларга ўхшаб меъморий обидаларни Ҳавас дўконига айлантиришмайди.

@jurnalistuz
04/19/2025, 21:57
t.me/jurnalistuz/3690
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
50
12
3.8 k
Этна вулқони ўзидан ҳалқасимон тутун чиқариб, барчани ҳайратга солди

Бу манзара жуда томошабоп кўринса-да, бу оддий тутун эмас — унинг 80 фоизи сув буғидан, қолгани эса вулқон газларидан иборат.

Маълумот учун, Этна Европадаги энг баланд вулқон бўлиб, унинг сўнгги фаоллиги 2023 йил ноябрида кузатилган.

___

Италиядаги бу вулқон лавалар оқими, кул ёғиши, газлар чиқиши ҳамда иқтисодий зарар билан содир бўлади, шу билан бирга, Этна фаоллиги доимий кузатув остида. Италия ҳукумати тайёргарлик чораларини кўрган. Шунинг учун катта талафотлар кам учрайди. Бизда эса табиий офат у ёқда турсин, касаллик тарқалиб, касаллар сони ортса ҳам, баъзан огоҳлантиришга иккиланиб туришади.

@jurnalistuz
04/19/2025, 21:31
t.me/jurnalistuz/3689
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
37
3
3.5 k
Олий таълим вакиллари ОКМКда

OKMK ва Yangi O‘zbekiston университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Қалмоққир кони ва “Yoshlik-1” конларига саноат экскурсияси ташкил этилди.

Экскурсияда қатнашчилар 3-Мис бойитиш фабрикаси, рақамлаштириш жараёнлари ва мутахассислар тайёргарлиги билан яқиндан танишишди. Семинар ва муҳандислик мактабидаги замонавий таълим шароитлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

___

Охирги вақтлар бу гигант корхонага ташриф буюрувчилар сони кўпайиб бормоқда. Ҳуддики йирик ишлаб чиқариш корхонасига эмас, музей экспонатларини томоша қилишга келишаётгандек...

@jurnalistuz
04/19/2025, 21:30
t.me/jurnalistuz/3688
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
1
Тошкентда ЙПХ ходимига бўйсунмасдан, ўнлаб машиналарни уриб кетган аёл ушланди

ЙҲХХ ахборот хизматига кўра, ҳайдовчи автомашинани наркотик модда таъсирида бошқарган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

___

Ҳайдовчи аёл ҳам чекволганми нима бало? Одамлар хато қилаётганда шердек бўлишади-ю, қўлга олингач, ўзларидан жабрдийда ясаб олишади. Одатда, "шерюрак ҳайдовчилар" ичиб, чекиб олишган, ёки коттаконни боласи эканлиги ва пули борлиги учун ҳам қоидаларга бўйсунишмайди.

@jurnalistuz
04/19/2025, 20:28
t.me/jurnalistuz/3687
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
51
12
3.3 k
Тошкентда ЙПХ ходимига бўйсунмасдан, ўнлаб машиналарни уриб кетган аёл ушланди

ЙҲХХ ахборот хизматига кўра, ҳайдовчи автомашинани наркотик модда таъсирида бошқарган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

___

Ҳайдовчи аёл ҳам чекволганми нима бало? Одамлар хато қилаётганда шердек бўлишади-ю, қўлга олингач, ўзларидан жабрдийда ясаб олишади. Одатда, "шерюрак ҳайдовчилар" ичиб, чекиб олишган, ёки коттаконни боласи эканлиги ва пули борлиги учун ҳам қоидаларга бўйсунишмайди.

@jurnalistuz
04/19/2025, 20:27
t.me/jurnalistuz/3686
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
62
12
3.5 k
#Диққат

Айтишларича, энди битта банк битта ҳудудга масъул бўлади. “Маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агентлар” штатлари ҳудудга бириктирилган банкка қайта расмийлаштирилади.

___

Бор товоғим, кел товоғим, ўртада сарсон товоғим, деб бугун яратамиз, эртага бузамиз, бугун ёзамиз, эртага ўчирамиз, бугун гапириб, эртаси тан олмаймиз. Хуллас, ҳаммаси синовда. Синалмаган отни ёнидан ўтмаяпмиз, аксинча...

@jurnalistuz
04/19/2025, 19:51
t.me/jurnalistuz/3685
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
175
38
4.2 k
Тошкентда ободонлаштириш ходимларига киберсаводхонлик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилибди

Киберпрофилактика инспекторлари йўл бўйлаб ишлаётган ходимлар билан доимий тарғибот тадбирларини ўтказмоқда...

——-
Ҳисобот учун ишлайдиган бу инспекторлар расмга тушиш учун бошқа одам топа олмай қолишган шекилли!?

Командирни орқадаги аёлга гапи ўтмаганми, ялпайиб телефон қавлаб ўтирибди!🤣

@jurnalistuz
04/18/2025, 19:48
t.me/jurnalistuz/3684
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
103
18
4.6 k
«Қозоқлар 10 йилдан кейин Ўзбекистонга стройкага боради»

Қозоғистонлик тадбиркор Ўзбекистонда олиб борилаётган ўзгаришларни эътироф этиб, ўз давлати эса хонанда Женнифер Лопесни Қозоғистонга келаётганини ҳукумат даражасида мақташлик ва бу нарса халқига ҳеч нарса бермаслигини танқид қилибди.

___

Қўшниларимиздаги очиқчасига танқид қила олишлик мақташга арзигулик, аммо Ўзбекистонни мақтаганига қараганда, бу тадбиркор ҳам бизни ҳавода тез-тез нафас олиб туради чоғи?

@jurnalistuz
04/18/2025, 18:36
t.me/jurnalistuz/3683
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
15
4.2 k
04/18/2025, 15:55
t.me/jurnalistuz/3682
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
44
12
4.2 k
Тошкентда Tesla ёқиб юборилди

Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳасидаги кўп қаватли уйлар ёнида турган Tesla электромобили номаълум шахс томонидан қасддан ёқиб юборилган.

Кузатув камерасига тушиб қолган тасвирлардан кўриш мумкинки, шахс ўзи билан олиб келган суюқликни машина устига сепган ва шундан сўнг унга ўт қўйган.

___

Ёқиб юборган одамни битта Тeslaга етадиган пули бормикан, ҳали жарима ҳам тўлаши керак. Бу одам энг кўп зарарни ўзига қилаётганини англаб етдимикан?

@jurnalistuz
04/18/2025, 15:55
t.me/jurnalistuz/3681
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
46
84
4.6 k
Футболчилар семиз ва қориндор бўлганда қандай бўлар эди?!

Сунъий интеллект тасаввурларни ҳам жонлантириб беришга қодир. Семизлик касаллиги оқибатларини машҳурлар мисолида кўрсатиб берибди. Кулгили, аммо замирида ачинарли бўлган ўзбекларга хос ҳолатлар ҳам намоён бўлган.

@jurnalistuz
04/16/2025, 21:49
t.me/jurnalistuz/3680
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
52
9
3.8 k
🇰🇬 Қирғизистон собиқ президенти 11 йилга қамалиши мумкин

Қирғизистон Прокуратураси 2019 йил август ойидаги тартибсизликлар бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбоевни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни сўрамоқда.

___

Прокуратурани сўзи ҳукуматга ўтса, қонун ишлаётган бўладими ёки ҳукуматми, прокуратура собиқ президент тақдирини ҳал қилса-я!?

@jurnalistuz
04/16/2025, 21:21
t.me/jurnalistuz/3679
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
40
17
5.6 k
‼️Россияда 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жасадларда зўрлик аломатлари аниқланмаган.

___

Ис гази ўзбекларни Россияда ҳам таъқиб қилаяптими ёки Россия ҳам бизга ўхшаб баёнот беришни ўргандими?

@jurnalistuz
04/16/2025, 20:19
t.me/jurnalistuz/3678
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
24
1
3.5 k
Ким манфаатдор?

2025 йил 15 апрел куни Германиянинг KfW банки делегацияси ОКМКга ташриф буюриб, комбинат фаолияти ва мега лойиҳалари билан танишди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, комбинатнинг “Ёшлик-1” кони доирасидаги янги мис эритиш заводини молиялаштириш учун Германия банклари билан $2,5 млрд. ҳажмдаги молиявий келишувлар имзоланган.

___

Германия банкларига комбинатни катта миқдорда молиявий қўллаб-қувватлаш нимага керак? Импорт бўлса, ҳа энди бизда бу ускуналар йўқда деймиз, бироқ лойиҳа қурилиши учун ажратилган млрд.лардан комбинат манфаатдорми ёки Германия банкларими?

@jurnalistuz
04/16/2025, 20:19
t.me/jurnalistuz/3677
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
81
19
5.7 k
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби ортга сурилди.

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, мопед ва скутерни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этиладиган сана ўзгартирилди.

Аввал 2025-йил 1-март санаси белгиланган бўлса, эндиликда бу талаб 2025-йил 1-октябрдан бошлаб кучга киради.

___

Саналарни вақтинча ортга суриб, халқни алдашдан кимга нима наф?

@jurnalistuz
04/16/2025, 18:56
t.me/jurnalistuz/3676
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
106
49
4.7 k
Олимлар тиш ўстириш йўлини ўйлаб топишди

Лондон Қироллик коллежи олимлари илк бор лаборатория шароитида инсон тишини ўстиришга муваффақ бўлишди.

Тадқиқот натижалари келажакда пломба ёки имплантацияга эҳтиёж қолмаслигига, йўқолган тишларни қайта тиклаш имкониятига йўл очиши мумкин.

Тадқиқотчилар тиш ривожланиши учун зарур бўлган муҳитни симуляция қилувчи материал яратишди. Бу муҳит ҳужайраларга сигнал узатиб, тиш шаклланишини бошлашга ёрдам беради. Кингс коллежи (King’s College) регенератив стоматология бўйича директори доктор Ана Анжелова Волпони бу ёндашув стоматологияда инқилоб ясашини айтди.
___

Дунё хабарларини ўқисанг, олимлар янги ихтиролар қилишаётгани, давоси йўқ касалликларга шифо топиш йўлида турли тажрибалар ўтказишётгани ҳақида хабарлар берилади. Биздаги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эса, эскисини бузиб янгисини қуриш, газ, электр муаммоси, оширилаётган тўловлар ва санъаткорларнинг ҳаёти ва ҳоказо. Халқимиз учун бундан муҳим нарсалар йўқдек...

@jurnalistuz
04/16/2025, 12:58
t.me/jurnalistuz/3675
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
102
67
5.9 k
Янги тартибга асосан Болалар нафақаси ва Моддий ёрдам тайинлаш ушбу ҳолларда рад қилинади. (Батафсил расмда)

___

"Бор бўлса, кўролмайди,
Йўқ бўлса, беролмайди", деб шилишда давом этишмоқда.

@jurnalistuz
04/15/2025, 20:44
t.me/jurnalistuz/3674
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
61
63
4.6 k
Тартибсиз иш графиги инсон юрагини "ўлдиради"!

Олимларни фикрича энг яхши иш вақти, соат 9:00-18:00 оралиғидир. 18:00 дан кейин ҳам қолиб ишлайдиганлар депрессияга кўпроқ тушганлар ва миялари зўриққани боис юраклари нисбатан тезроқ ишдан чиқади...

___

Ўзбекистондаги ходимларнинг кўпчилиги 7/20 режимда ишлашади. Улар 3-4 соатлик уйқуга зўрға вақт топишади. Ҳатто депрессияни ҳис қилишга вақтлари йўқ.

Вақтни ҳис қилмай қўйган юртдошларга хайрли тун!

@jurnalistuz
04/14/2025, 21:52
t.me/jurnalistuz/3673
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
96
268
8.1 k
Ўзбекистонда барча давлат хизматчилари учун мукофот ва нафақалар бекор қилинади

Тез орада давлат ташкилотлари ходимларига устама ва нафақаларсиз фақат ойлик маош олишади. Ушбу тартиб жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб амал этилади.

Шунингдек, жарималар, давлат божи ва мажбурий йиғимлар ҳисобидан шаклланган бюджетдан ташқари маблағлар ҳам қисқартирилади.

___

Нега бунча умидсиздир туришинг?...
Нима учун борлиғингда бу даража бузғунлик?...
Бу сатрларда Чўлпон ўлпонлару солиқлар, камайтирилаётган ойликлар дастидан мунғайган халқни ифода этгандек, гўё?

@jurnalistuz
04/14/2025, 19:21
t.me/jurnalistuz/3672
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
132
13
4.3 k
Ўз халқини манфаатларини кўзлаб…

@jurnalistuz
04/14/2025, 12:47
t.me/jurnalistuz/3671
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
221
32
5.0 k
52 камера тош билан эмас, пневматик милтиқ билан отиб синдирилган!

Аниқланишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона
фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб,   жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

___

Акани радарга тушиш жонига теккан шекилли, мана сенга деб, ҳамма радарларни кўзидан урибди. Ҳайдовчилар дуосига қолибди.

@jurnalistuz
04/13/2025, 21:51
t.me/jurnalistuz/3670
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
55
4
4.3 k
Малака ошираётган мўғуллар

Мўғилистон давлат иқтисодиётида кон саноати, айниқса мис, кўмир ва олтин қазиб олиш муҳим ўрин тутади.

Шунинг учун бўлса керак, ОКМК Ўқув маркази ҳузуридаги Муҳандислик мактабида Мўғилистоннинг “Эрденет” давлат корхонаси вакиллари малака оширмоқда.

Айни кунларда 36 нафар мутахассис 10 кунлик курсларда уч босқичда ўқитилмоқда.

___

Шунча жойдан келиб, Ўзбекистонда нимадир ўрганаётган мўғуллар, ҳиндларга ўхшаб шу ерларда қолиб кетмаса бўлди.

@jurnalistuz
04/13/2025, 21:50
t.me/jurnalistuz/3669
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
109
25
4.6 k
ЛОЛАЗОРГА КИРИШ 10 МИНГ СЎМ! 

Энди лолазорга бормоқчи бўлсангиз, ўзингиз билан 10 минг сўм оволинг )

——-
Президент "Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни" деб эълон қилди. Бу хабардан кейин оддий далалардан ҳам пул ишлаш авжига чиқаяпти, шекилли. Яна мана бунақа муносабат бериб юришмасин матбуот котиблари, бу ерда инвестиция йўқ, шунчаки табиат иноми бу.

@jurnalistuz
04/13/2025, 12:28
t.me/jurnalistuz/3668
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
33
1
4.4 k
❗️Бўстонлиқда қум-шағални ноқонуний қазиш оқибатида 4,5 млрд сўмлик зарар етказилди

Экология вазирлиги хабар беришича, натижада қонунлар талаблари бузилган ҳамда табиатга 4 млрд 504 млн 378 минг 636 сўм миқдорида зарар етказилган.

——-
"Беш қўлини баробар оғзига соладиган" тадбиркорларга ерларни бериб юборишнинг оқибати бу. Бу сумма халқни чўнтагини қуритаётган тадбиркор учун ҳеч нима бўлмаса керак. Енгиллик берилаяпти дегани, қонунни истаганча бузиш дегани эмасда...

@jurnalistuz
04/13/2025, 12:15
t.me/jurnalistuz/3667
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
177
26
4.4 k
Шунчалик чора кўргиларинг келаётган бўлса, нега шунақаларга чора кўролмаяпсанлар?

Ҳа-я, эсим қурсин, сизларни кучингиз оддий қора халқни судрашга, блогерларни жавобгарликка тортишига етиши ёдимдан кўтарилибди.

Қолаверса, мени назаримда сизларга ақлли халқ керак эмас, оми халқ керак. Гапларим қаерингизгадир кириб кетган бўлса, узр-а!..

@jurnalistuz
04/12/2025, 19:26
t.me/jurnalistuz/3666
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
127
11
4.0 k
Норозилик кайфиятини келтириб чиқараётганларга чора кўрмай, кучингиз менга етдими?

Ҳеее ўйнаб қўяй, сизга ўхшаган …ларга!

@jurnalistuz
04/12/2025, 18:43
t.me/jurnalistuz/3665
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
154
158
16 k
Москвада мигрантларни ҳаммомдан бўлса ҳам олиб чиқишяпти, ҳаммасини кўзларида қўрқув.

Ўз фуқароларини Россияда ишлаб шу аҳволда хўрланаётганини кўрган давлат раҳбарлари қандай чора кўришаркан!?

Ўзбекка кун йўқ. Юртида радар, солиқлар тўйдирган бўлса, ўзга юртда хор. Қани Ўзбекистонда битта ўрис шу ҳолатга тушсин, етти букилиб узр сўратмагунича тинчимайди.

@jurnalistuz
04/12/2025, 14:03
t.me/jurnalistuz/3664
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
64
80
5.7 k
Биз қадрига етмаётган вақт ҳақида

​​ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…

Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

@jurnalistuz
04/11/2025, 21:51
t.me/jurnalistuz/3663
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
87
58
15 k
Тез орада Тошкентда палов музейи очилади

Машҳур ўзбек реставратори Тимур Мусин Тошкентда дунёдаги биринчи палов музейини қурди. Биздаги маълумотларга кўра, у ерда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан барча палов рецептлари тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «Плов индекси»нинг ўсиши уч йил давомида қарийб 50 фоизни ташкил қилган.

——-
Миллийликни сақлаб қолиш учун энди кунимиз, овқат музейларини ташкил қилишга қолаяпти, ихтиролар қилолмаётган халқнинг онги овқат билан тўйинтирилаётгандек гўё!?

@jurnalistuz
04/11/2025, 21:00
t.me/jurnalistuz/3662
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
67
10
3.9 k
“Ўзбекларнинг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш жавобгарликка сабаб бўлади” — Адлия вазирлиги

"Активист" лойиҳаси асосчисининг рус тилидан фойдаланишга оид чиқишларидан кейин Адлия вазирлиги ушбу соҳани тартибга солувчи қонунларни эслатди.

___

Ишламаётган қонунлар Адлияни ҳам эсидан чиқиб қолаяпти, шекилли?

@jurnalistuz
04/11/2025, 20:27
t.me/jurnalistuz/3661
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
44
46
5.0 k
Ширинликлар миянинг қаришини тезлаштириши мумкин!

Тадқиқотларга кўра шакар меъёрдан кўп бўлган егуликлар қон микроциркуляциясини ишдан чиқариб, миянинг қон билан таъминланишини бузар экан. Бундан ташқари атеросклероз ва кислород очлигини қўзғатиб, хотира ва терининг бузилишига олиб келиши мумкин экан. Шифокорлар ширинликларни мунтазам истеъмол қилишни Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфи билан боғлашади.

——-
Овқатдан кейин ширинлик ейиш урфдаку ҳозир. Одамларнинг кайфиятлари ўзгарувчан бўлиб қолган, стрессга сезгирлик кучайган, электр ошса ҳам негатив, газ ошса ҳам негатив бўлиб кетишаяпти. Ширинлик кўп егандан эканда! Шунда ширинлик ишлаб чиқаришни тўхтатишса, қўша-қўша саломатлик йўлаги қурдириб, 10 000 қадам юргизишга мажбурлашмас эдими!? Бу ҳақда юқоридагилар ўйлашсин, яхшиси ширинлик еб, яхши дам олинг.

@jurnalistuz
04/10/2025, 21:59
t.me/jurnalistuz/3660
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
78
215
6.0 k
#ибрат

• Эркакнинг либосида аёлнинг покизалиги кўринади;
• Аёлнинг либосида эрнинг эркаклиги кўринади;
• Қизнинг либосида онанинг ахлоқи кўринади;
• Ўғилнинг либосида эса отанинг дунёқараши кўринади.

@jurnalistuz
04/10/2025, 21:09
t.me/jurnalistuz/3659
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
85
21
5.3 k
"Қордан қутилиб, дўлга тутилиш(ми?)"

Экология вазирлигининг маълум қилишича, “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида автомобилларнинг экологик ҳолати текширилади.

Қоидаларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳайдовчиларига Маъмурий жавобгарлик кодекси асосида чора кўрилади.

Тадбир 2 босқичда ўтказилади:
🔸1-босқич: 10 апрел – 10 май
🔸2-босқич: 10 август – 10 сентябрь (Тошкентда 10 сентябрь – 10 октябрь).

___

Ҳамма Вазир ўтирволиб халққа қанаққилиб солиқ солсак экан, деяптими, нима бало? Экология вазирининг бу қарори ҳам радарлардан чарчаган ҳайдовчилар учун ёқмаслиги аниқ. Тадбир вақти маълум экан, ҳайдовчиларга маслаҳат, экологик қоидаларга риоя қилинг))

@jurnalistuz
04/10/2025, 18:58
t.me/jurnalistuz/3658
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
95
15
4.0 k
Энди бир ками, халқимиз Хитой тилини билиши шартми? Ўзи ўрисларга ўз юртимизда ўрисча гапиришимиз етарли бизга. Агар сен оми бўлмасанг, нега ўзинг Хитой тилини билмаяпсан? Таржимон қўйиб қўйибсан. Нега акамизга ўзинг таржима қилиб беролмаяпсан?

Тағин, “халқимиз оми эмас-ку”, деб гапиряпти. Оми аслида ўзинг-ку! Она юртингда товарларингга хитойча ёзиб қўйгансан. Тилни сотган — к*тни сотишдек гап.

@jurnalistuz
04/10/2025, 16:31
t.me/jurnalistuz/3657
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
99
147
7.2 k
Ўқиб олим, бой бўлармидинг?!

Дунёнинг бой-бадавлат кишилари учун китоб ўқиш қандай аҳамиятга эга деб ўйлайсиз? 1,200 нафар бадавлат одамлар устида ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, уларнинг барчасида китоб ўқиш умумий одат эканлиги аниқланган...

Билл Гейтс 1 йилда ўртача 50та китоб ўқийди. Бу 1 ҳафтада ўртача 1 китоб дегани;

Илон Маск ракеталарни қандай қуришни китоблардан ўзи ўқиб ўрганган. У асос солган СпаcеХ ҳақида билсангиз керак;

Уоррен Баффет кунининг 80%ини ўқишга бағишлайди ва кунлик ўртача 500 варақ ўқийди.

Марк Цукерберг ҳар 2 ҳафтада 1 янги китоб ўқиб тугатади;

Марк Кубан 1 кунда 3 соатни ўқишга бағишлайди ва 1 китобни тугатиш ўртача 5 соат вақтини олади;

Муваффақиятли кишилар учун китоб ўқиш, бу - кунлик одатларининг ажралмас қисми. Сиз ҳам китоб ўқишни кундалик одатга айлантиринг.

@jurnalistuz
04/09/2025, 21:30
t.me/jurnalistuz/3656
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
40
6
4.3 k
"Сувни кўрмасдан, этигингни ечма"

"Millar" доим воқеа жойида ҳозиру нозир. Ажабланарлиси, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "ТОШКЕНТДА ЙИГИТЛАР ПИЧОҚЛАБ КЕТИЛДИ. УЙ ЭСА ЁҚИБ ЮБОРИЛДИ..." сарлавҳалари остидаги шу видео билан тарқалаётган хабарлар, ҳали ўрганилмаган ва тасдиқланмаган. Шунчаки, тахминлар асосидаги қуруқ гаплар.

Хабарлар сўнгидаги "Гумонланувчи ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган" деган хабар эса прокуратура ходими томонидан айтилган.

Одамларни эътиборини тортиш учун расман кўриб чиқилмаган ишларни шов-шув қилиш обрў учунми, кузатувчиларни кўпайтириш учунми ёки машҳурлик учунми?

@jurnalistuz
04/09/2025, 21:04
t.me/jurnalistuz/3655
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
37
7
3.9 k
Рақамлар нотўғри "сўзлаяптими?"

2024 йилдаги давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши кураш рейтинги эълон қилинганини кеча ёзган эдик.

Бугун эса Ўзбекистоннинг гигант корхонаси бўлган ОКМК ҳам “Самарадорлик рейтинги”да “ЯШИЛ” зонага кириб, 100 баллик имкониятдан 85 баллик натижа қайд этилишига эришганини ўз расмий манбаларида эълон қилди.

___

Корхона 100 баллдан 85 балл эканлигини таъкидлаб, коррупциядан 100 фоиз ҳоли эмаслигини тан олаётгандек гўё. Рейтингни биринчисида турган "Навоий конь-металлургия комбинати" АЖ ҳам аслида бу даражада юқори балга муносиб эмас.


@jurnalistuz
04/09/2025, 21:03
t.me/jurnalistuz/3654
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
48
43
5.1 k
⚡️Болангизнинг дарсини ChatGPT қилиб бераяпти (ми?)

ChatGPT чатботи ва DALL-E рақамли тасвирларни яратиш модели ишлаб чиқувчиси бўлган OpenAI сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

___

Болангизни телефонига қараб қўйинг, чунки унинг дарсини ChatGPT қилиб бераяпти. Орамизда жуда кўпчилик ChatGPTдан фойдаланади. Айниқса, ёшлар, бу эса уларнинг фикр доираси торайишига сабаб бўлмоқда.

ChatGPTда тезкорлик, кўп тиллилик, кенгайтирилган билимлар базаси ва интерактив мулоқот бор. Аммо унинг жавоблари ҳис-туйғусиз, мулоқот ва маълумотлар базаси чекланган.

@jurnalistuz
04/09/2025, 20:03
t.me/jurnalistuz/3653
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
84
8
4.2 k
❗️Фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт -томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" ва "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи" давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

___

Бу дегани концертлар сони қисқаради деганими, чунки деярли ҳамма концертлар фонограмма-ку! Энг ёмони, энди буёғига "халқ ва хизмат кўрсатган" мукофотлари ҳам ўз эгасини тополмаса керак!?

@jurnalistuz
04/09/2025, 17:54
t.me/jurnalistuz/3652
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
77
20
5.3 k
Рақобат қўмитаси «парковка»ларда ноқонуний тўлов талаб қилинганда хабар беришга чақирди

Рақобат қўмитаси тўхташ жойлари ва автотураргоҳларда ноқонуний тўлов талаб қилиш ҳолатлари бўйича 1159 рақамига мурожаат қилишга чақирди. Уларнинг махсус рухсатномасиз тўлов ундириши қонунга зид ҳисобланади.

——-
Рақобат қўмитаси энди уйғонди, шекилли. «Парковка»лар аллақачон тадбиркорларга берилганку. Тадбиркорларга нима дея оларди қўмита?

@jurnalistuz
04/08/2025, 20:24
t.me/jurnalistuz/3651
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
70
13
5.3 k
2024 йилдаги давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши кураш рейтинги эълон қилинди

Баҳолаш натижаларига кўра энг юқори кўрсаткичлар:

🔹"Навоий конь-металлургия комбинати" АЖ – 96 балл;
🔹 Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги – 95 балл;
🔹 Марказий банк – 94 балл.

Энг паст натижалар:

🔹 Агросаноатни ривожлантириш агентлиги – 9 балл;
🔹 Ғазначилик хизмати қўмитаси – 17 балл;
🔹 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 26 балл.

——-
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги агар бу рейтингни ўша ташкилотлардаги ўз вакиллари фаолияти орқали шакллантирган бўлса, етиб келибди, тугатиш керак агентликни. Чунки агентликнинг жойлардаги вакиллар раҳбарлар билан ҳамфикрку!? Яхшиси сўровнома ўтказинг, халқни ўзи сизга коррупционер ташкилотларни айтиб беради...

@jurnalistuz
04/08/2025, 19:10
t.me/jurnalistuz/3649
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
112
30
7.7 k
Тиланчилик вақтинча отмен..

Жорий йилги 1-мавсумда 2 011 та маҳалла ғолиб бўлди, шундан 329 таси илк бор. 2024 йилги 2-мавсумда ҳам ғолиб чиққан 826 та маҳалла бу мавсумда такроран ғолиб деб топилди.

Шу сабабли, ушбу маҳаллалар 2025 йилги 2-мавсум ва 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус олади.

——-
Ўша 286 та маҳалла оз муддат тиланчилик қилмай турар экан-да, бошқаларга нон қолдиришмабди-ку...

@jurnalistuz
04/08/2025, 17:49
t.me/jurnalistuz/3648
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
16
15
5.6 k
💸 Тўй-маросимлар, уй-жой, кийим-кечак учун энг кўп пул сарфлайдиган миллат биз бўлсак керак

Урф-одатларимиз, маданиятимиз ҳақида ўйлаганимиз яхши, лекин ажратадиган маблағимиз кўплиги сабабидан молиявий қийинчиликларга учраймиз.

❌ Кимдир қарзга ботади, кимдир кредит билан ҳал қиламан деб каттароқ муаммога дуч келади.

Молиявий муаммоларимизни асл сабаби пулни бошқариш бўйича етарли саводхонликка эга эмасмиз. 

✅ Кўпчилик яхши таниган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов “Пул илми” мавзусида 2 кунлик БEПУЛ онлайн дарс ўтиб бераётган эканлар. 

Шахсий пулларингизни тўғри ва аниқ назорат қилишни, бизнесингиз бўлса, бизнесингиздаги молияни бошқаришни энг самарали усулларини дарс давомида кўрсатиб берар эканлар.

Агар сиз харажатларингизни назорат қила олмасангиз, топаётган даромадингиз ой охиригача етмаса, қарзларга боғланиб қолган бўлсангиз, бу дарсда албатта қатнашинг. 

Дарсда иштирок этиш учун дарс бўлиб ўтадиган ёпиқ телеграм каналга қўшилиб олинг:
https://t.me/+WMb6hblyzuc2M2Vi
https://t.me/+WMb6hblyzuc2M2Vi
https://t.me/+WMb6hblyzuc2M2Vi
04/08/2025, 17:36
t.me/jurnalistuz/3647
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
71
79
5.5 k
❗️"Не нормалний" иш графиги инсон юрагини ўлдиради

Олимларни айтишича энг яхши иш вақти, соат  9:00-18:00 оралиғи, 18:00 дан кейин хам қолиб ишлайдиганларни юраги тез ишдан чиқади, депрессияга тушади, мия чарчайди

___

Бу факт чет элликларга тегишли. Ўзбеклар 24 сутка ишда бўлса ҳам, юраги зўр ишлайверади. Озроқ негатив фикри бору, уни фақат комментарияда ёза олади. Бунинг устига ўзбекистонликлар учун пенсия ёшини яна ҳам узоқроққа чўзиш чоралари кўрилаяпти. Пенсияга етволса, кейин юраги безовта қилаётганини сезади-да!

@jurnalistuz
04/07/2025, 20:57
t.me/jurnalistuz/3646
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
55
19
4.7 k
1 МАЙДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАББИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВЛАР НАРХИ ОШИРИЛАДИ.

1 апрелдан табиий газ учун базавий меъёр 100 кубга туширилди

Демак, буёғига бир ойда 100 куб метргача газ истеъмоли учун 650 сўмдан, 101 дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан тўланади.

1 майдан 200 кWh'гача Электр энергияси учун — 600 сўм (ҳозир 450 сўм);
201 дан 1000 кWh'гача — 1000 сўм (ҳозир 900 сўм) тўланади.

Табиий газ учун 100 кубометрча — 1000 сўм (ҳозир 650 сўм);
101 дан 2500 кубометргача — 1800 сўм (ҳозир 1500 сўм) тўлов қилинади.

___

Табиий газ етиб бормаган ва электр маълум муддатга берилишига кўниккан кузатувчиларимиз, гази ва электри бор юртдошларимиз энди сизга "шукур қилинг" деган пурмаъно гапларни айтишмаса керак!?

@jurnalistuz
04/07/2025, 17:17
t.me/jurnalistuz/3645
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
70
51
5.7 k
#ибрат

Японияда ёш бола бирон нимага қоқилиб йиқилса турғазиб қўйишмас экан, сабаби – боланинг ўзи оёққа турсин, дейишар экан. Шунинг учун Японияда биров бировдан камдан кам ҳолларда ёрдам сўраркан, деярли сўрамайди ҳам. Ўзининг муаммосини ўзи ҳал қилади. Биров бировни "суявориш", "қўлловориш" деган гаплар йўқ. Ҳар бир одам ўзига ишонади.  Биздагидай битта акаси ёғлироқ ишда ишлаб қолса, саккизта қариндоши оёғидан тортиб ўлигини ортмайди.

Боқимандаликни йўқотишнинг энг ишончли йўли – ҳеч кимга ёрдам бермаслик. Ана ўшанда ҳар бир одам ўз устида ишлайди, изланади, меҳнат қилади, бировларининг садақасидан, ёрдамидан ор қилади.

——-
Биз эса япон эмас, ўзбекмиз. Албатта, ёрдам қўлини чўзамиз. Яна ёрдам қилган одамнинг орқасидан гапириб ҳам қўямиз. Кейинги сафар ўша одам бошқага ёрдам қилса, жимжимадор қарғишларимизга ҳам қолиб кетади.

@jurnalistuz
04/06/2025, 21:44
t.me/jurnalistuz/3644
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
68
196
17 k
Бир қарашда ёш йигитча, хоразмнинг миллий рақсини қойиллатиб ўйнади.

Аммо раққоса болага қараб нималарнидир ўйлагани, раққосани ҳаёлига аён, ўзини эркак билан ўйнаётгандек, ҳис қилиб ҳиром айлашига сабаб, болача ўзини дадил тутганида бўлса керак!?

@jurnalistuz
04/06/2025, 20:23
t.me/jurnalistuz/3643
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
87
20
4.0 k
Акс -садо

Кеча мана бу постни қўйганимиздан кейин, айрим одамлар, норози кайфиятда одамлар оч, қанақа бахт ҳақида гапираяпсан, дея эътироз билдиришибди.

Вақти келганда халқни муаммоси ҳам олиб чиқилди. Аммо халқ журналистга айтган муаммосини, нега ҳокимликка очиқ-ойдин айта олмаслигини ҳалигача тушунмайман.

Биз кимларнидир паноҳида ўз муаммоларимизни кўтарамиз. Халққа паноҳ бўлганни вақти келса, ҳимоя қилишга қодирмасмиз.

Юқоридаги видеода ёшлар, мағрур туриб гапиришибди. Халқ иккига бўлиниб, муҳокама қилишаяпти, кимлардир ёшларни ношукур деса, кимлардир тўғри айтишибди, деб маъқуллашаяпти. Аммо ёшлар жавобгарликка тортилса, ҳар икки тараф вакиллари жим туришади. Хулоса ўзингиздан.

@jurnalistuz
04/06/2025, 20:03
t.me/jurnalistuz/3642
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
56
47
15 k
🇲🇲 Мьянмада юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3301 нафарга етди

Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 4,8 минг киши жароҳат олган, 220 нафардан ортиғи бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

___

Ижтимоий тармоқларда жаҳонда юз бераётган юқоридаги каби ҳодисаларни ўқиб, биз учун энг катта бахт нима, деган савол пайдо бўлади?
Тинч замонда яшаётганимиз, соғлом эканлигимиз, қорнимиз тўқ, устимиз бутлиги, дастурхонимиз тўкинлиги... Буни чексиз давом эттириш мумкин.

Лекин энг катта бахтсизлигимиз, мана шу бахтни ҳис қилмай, вақтдан ютқазаётганимиздир.

Луғатида бахтсизлик бўлмаган барча бахтлиларга хайрли тун.

@jurnalistuz
04/05/2025, 21:48
t.me/jurnalistuz/3641
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
41
63
3.8 k
#ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни бир маромда сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.

@jurnalistuz
04/05/2025, 21:18
t.me/jurnalistuz/3640
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
25
1
3.2 k
Меҳмонларга кўникаётган мезбонлар

"GP Gunter Papenburg AG" консерни Германияда қурилиш материаллари, машина ва ускуналар, логистика ва қайта ишлаш соҳаларида фаолият юритади. Консерн таркибида 69 та компания бўлиб, у глобал миқёсда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиради. Куни кеча худди шу компания вакиллари комбинатда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

___

"Бор товоғим, кел товоғим, ўртада сарсон товоғим," деб ОКМК роса меҳмон кутади, меҳмонга боради. Ишчилар ҳам ўрганиб қолишгандир, тез-тез келадиган меҳмонларга!?

@jurnalistuz‌‌
04/05/2025, 21:18
t.me/jurnalistuz/3639
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
44
101
4.2 k
#кайфият_учун

Ютдимми ё ютқиздимми?

@jurnalistuz
04/05/2025, 21:05
t.me/jurnalistuz/3638
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
75
29
5.2 k
🐎Дунёдаги илк робот от тақдим этилди

Kawasaki компанияси Осака Кансай Expo кўргазмасида тоғли ва нотекис ҳудудларда ҳаракатланиш учун мўлжалланган Corleo номли роботлаштирилган мото-отнинг концептуал моделини тақдим этди.

___

Ривожланган давлатлар буюк ихтиролари билан мақтанаётган бир вақтда, энди ривожланаётган бизлар атторчилар, Кокош ва опен бюджет каби майда нарсалар билан ўралашиб юрибмиз.

@jurnalistuz
04/05/2025, 20:32
t.me/jurnalistuz/3637
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
27
27
3.8 k
Танлов

Бу ҳаёт биз учун турли танловлардан иборат. Қайси бирини танлаш эса ўз ихтиёрингизда.

Яхши хордиқ учун бу видео ҳам яхши танлов: 👇
https://youtu.be/KDBlmM_CHFQ

@jurnalistuz
04/04/2025, 21:38
t.me/jurnalistuz/3636
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
60
9
3.8 k
Метан газ нархи 5 фоизга ошди

Автомобиль ёқилғиларига акциз солиғининг ошиши сабабли метан газ нархи айрим шохобчаларда 4 100 сўмгача етган.

——-
Видеода солиқ ходими акциз солиғи оширилиши натижасида давлатга тушаётган пулларни тиббиёт, таълим соҳасидаги муаммолар ечими учун сарфлаймиз, дейди. Шунда, ҳамширалар ва ўқитувчилар ишхоналари учун опен бюджетдан овоз йиғишмайдими?

@jurnalistuz
04/04/2025, 21:23
t.me/jurnalistuz/3635
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
72
21
3.9 k
Жарроҳлик столи қурбонига айланманг!

Бу ҳафтанинг энг тренд видеоси Кокошники (блогер) бўлди. Блогер нотўғри операция сабаб соғлиги ёмонлашганини айтди. Аслида бу ердаги энг нотўғри иш бу Кокошнинг қарори бўлган.

Соғликни ҳеч қандай пулга ҳам топиб бўлмаслигини жуда кўп гувоҳи бўлгансиз. Кўпчилик озишнинг осон усули жарроҳлик, деб ўйлашади. Аслида бу қарор энг катта хато.

Видеони томоша қилинг.

Айтганча, блогер Кокошни ҳамма мен каби энди танигандир-а!?

@jurnalistuz
04/04/2025, 20:48
t.me/jurnalistuz/3634
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
167
92
4.8 k
Бу итдан тарқаганми, Худо билади, ўйлайманки, боғча опага Тошкент вилоятида чотига кетмон дастани тиқиб қўядиганлар топилади.

Ит эмганга шунчаки узр, ишдан бўшатиш чораси камлик қилади.

Кечаси эри қоқмаган бўлса, аламини болачалардан олаётган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳурматли эркаклар, аёлингизни вақтида қоқиб туринг, бошқаларга зарари тегмаслиги учун ҳам…

@jurnalistuz
04/04/2025, 02:26
t.me/jurnalistuz/3633
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
102
18
4.5 k
Солиқ қўмитаси солиқ кешбэкини 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш имкониятини ўрганмоқда.

Бизнесни қонунийлаштириш ва яширин айланмани қисқартириш бўйича амалдаги чора-тадбирлар самарадорлиги таҳлил қилингандан сўнг қарор қабул қилинади.

——-
2 фоизлик кешбек билан одамларни чалғитиб, ҳамма нарсани нархини оширишади (Ҳозир ҳам арзон эмас). Одамлар миллион-миллион кредитларни катта фоизларда давлатга тўлаб, 2 фоиз кешбегини картасига тушириб, хурсанд бўлиб юрсин, дейишган шекилли?!

@jurnalistuz
04/03/2025, 19:47
t.me/jurnalistuz/3632
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
92
27
6.2 k
1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ОКМК спортчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлишди. Мураббий Баҳодир Шеранов шогирдларидан Бунёд Баҳодиров чемпионликни қўлга киритган бўлса, Худойберди Тоҳиров кумуш медалга эга чиқди. Комрон Хошимов, Меҳроб Тошпўлатов, Исмоил Сайдалиев ва Самандар Муҳиддиновлар бронза медалларини қўлга киритишди.

___

Спортнинг барча тури бўйича чемпионатга чиқиш маълум суммани талаб қилади. Комбинат пули борлиги учун спортга катта эътибор қаратаяпти. Аммо спортчилар буни қанчалик оқлаяпти? Курашчилар ҳаракат қилишаяпти экан, футболчиларни озроқ югуртириш керагов?

@jurnalistuz
04/03/2025, 18:56
t.me/jurnalistuz/3631
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
142
15
4.4 k
Ўзбекистонда бойлар учун алоҳида солиқ тизими жорий этилади

Режалаштирилган тизим нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олинган даромадларни ҳам солиққа тортишни назарда тутади.

——-
Ўзбекни ҳеч косаси оқармасин. Газни, электр, жарималарни нархи ошди, кўчада ҳаракатланишни имкони бўлмай қолди, камера кўтарган қулоқчаларини ортидан.

Қора халқ нимадир қилиб амаллаб кун кўряпти. Энди 20 йил деганда ишлари юришиб рўзғорини тўлдираман деганида, бойлар учун ҳам солиқ жорий қилиниши ошиб тушди.

Ҳой солиқ жорий қилаётганлар, айтинглар, сизлар учун қора халқ нима қилса қутилади? Сизлар ҳеч ўйлаганмисиз, нима қилсак қора халққа яхши бўлади, нима қилиб ойликларни оширсак бўлади? — деб йиғилиш қиласизларми? Ё фақат халқни терисини шилиш ҳақида бош қотирасизларми?

Жорий қилинаётган жарима ойига 50-100 минг $ топадиганлар учун бўлса майли, лекин ҳалол ишлаб бир неча бор уринишларда банкрот бўлиб энди 4/5/6 минг $ топадиган кунга етишганлар учун ҳам жорий қилсангиз, ҳеч иккиланмай “виждонсизлар”, дейман!

@jurnalistuz
04/03/2025, 03:31
t.me/jurnalistuz/3630
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
109
26
4.7 k
Қашқадарёдаги мактабда директор ва ўқитувчи аёл соч юлишиб жанжаллашди.

——-
Юлинган сочларни лўлига топширинглар.

@jurnalistuz
04/02/2025, 18:10
t.me/jurnalistuz/3629
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
121
217
19 k
❗️Мактаб ва олий таълимда ўқиш ва ишлаш 5 кунлик бўлиши мумкин

Овоз беришга қўйилибди.

Жамоавий мурожаатлар порталига таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш юзасидан петиция қўйилибди.

——-
Агар 10 000 та овоз йиғилса, муҳокамадаги фикр тасдиқланаркан. 86 кун вақт қолди. Овозлар 5000 дан ошди. Опен бюджетдан қутилган ўқитувчи, 5 кунлик иш кунига ўтиш учун яна овоз йиғиш билан овора.

@jurnalistuz
04/01/2025, 21:30
t.me/jurnalistuz/3628
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
78
12
3.8 k
2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади

“Санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берамиз.

2027 йил 1 январдан бошлаб агар улар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, биз солиқ назорати текширувлари ўтказиб, солиқларни ҳисоблаймиз ва ундирамиз”,  — Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

——-
Артистларимиз солиқчилар тўйига қимматроқ сумма айтворишган шекилли, ёки ижтимоий тармоқда уларнинг битта тўйга бориш нархлари ҳақидаги эълонни кўриб қолишган. Хуллас, артистлар яна 2 йил халқни шилиб, тўйига бориб, "бирровчилик нархи"ни осмон қилиб юришлари мумкин.

@jurnalistuz
04/01/2025, 21:18
t.me/jurnalistuz/3627
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
49
14
3.8 k
Калифорнияда эркак кичик юк машинасини ўғирлаб, томоша кўрсатди

Таъқибдан қочишга уринган ўғри қарама-қарши йўналишда 13 та автомобилга зарар етказди ва охир-оқибат дўконга бориб урилди, сўнгра ҳеч нарса бўлмагандек машинадан тушиб, йўлида давом этди.

Аммо кўп ўтмай полиция уни ҳибсга олди.

___

Тентакликнинг чегараси йўқ. Зарарни эса чегараси бор. Қамоқдан чиққанча зарар қопланар, лекин чегарасизлик яна қандай жинниликлар кўрсатиши ўғрига аён...

@jurnalistuz
03/31/2025, 20:07
t.me/jurnalistuz/3626
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
22
3
3.6 k
Тарихий янгилик аслида нимада?

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг "Ёшлик I" кони маъданларини қайта ишлашга мўлжалланган 3-Мис бойитиш фабрикасининг йирик майдалаш цехида биринчи концентрат олинди.

Шунингдек, экологик зарарларни камайтириш учун чангни камайтириш тизими ўрнатилди. Ҳозирда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва автоматлаштирилган бошқарув тизими босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

___

Бу ердаги янгилик заводни ишга тушиб, концентрат олинганида эмас, аксинча, экологик чанглардан асраш учун автоматлаштирилган юқори босим остида сув пуркаш тизими жорий этилгани, аслида.

@jurnalistuz
03/31/2025, 20:06
t.me/jurnalistuz/3625
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
175
53
5.0 k
Хитойда туғуруқ марказидаги ҳамширалар ер силкиниши пайти янги туғилган чақалоқларни ҳимоя қилди

Мянмада 28-март куни юз берган зилзила кучи Хитойнинг Юннан провинсиясигача етиб келган.

___

Касбга садоқат ва ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шундай бўлади.

@jurnalistuz
03/31/2025, 09:05
t.me/jurnalistuz/3624
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
65
15
4.5 k
Самарқандга кириш вақтинча чекланади

3-5 апрель кунлари “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча ёпилади. Шу кунлари шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам транспорт ҳаракати қисман чекланади.

___

Болалигимиздан бизни меҳмон келадиган уйга киритмай, улар ейдиган нозик таомларни едирмай халқаро меҳмондорчилик учун тайёрлашганов?!

@jurnalistuz
03/31/2025, 07:55
t.me/jurnalistuz/3623
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
18
3
4.2 k
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
03/30/2025, 19:04
t.me/jurnalistuz/3622
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
43
16
4.6 k
"Иш ҳақини тўлашни кечиктирганлик жавобгарликка сабаб бўлади"

ОКМК масъуллари учун "Иш ҳақи тўлаш ва тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги" мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти суди судялари, Оҳангарон туманлароаро суди раиси ва бошқа мутахассислар иштирок этиб, меҳнат қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва компенсация тўлаш тартиблари ҳақида маълумот берилди.

___

Иш ҳақи масаласи кўриб чиқилиши керак бўлган жиддий масала. Катта корхоналарда балким бу борада муаммо камдир, аммо хусусий корхонада ишчилар шароитдан ҳам кўра, ойлик маошларини вақтида ололмасликдан қийналадилар. Тегишли жойга мурожаат қилишса, қонунлар тадбиркор фойдасига ишлайди фақат. Судьялар хусусий корхона ходимлари билан гаплашсин яхшиси!

@jurnalistuz
03/30/2025, 18:58
t.me/jurnalistuz/3621
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
79
4
3.9 k
Энг кўп тахтда қолган сулола бу Япон сулоласидир.

Япон императорлик сулоласи ҳеч қачон алишмаган. 2019-йилга қадар ҳукмронлик қилган император Акихито милоддан авалги 711-йилда Японияга асос солган биринчи император Дзимунинг бевосита авлодидир.

___

Бир аср ўтиб, Япон императорлигига хавас қилаётган давлатлар кўпайиб бораётгандек, гўё?!

@jurnalistuz
03/30/2025, 18:51
t.me/jurnalistuz/3620
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
54
37
3.9 k
🌙 Ҳурматли ватандошлар, рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Қалбимизда қандай эзгу ниятларимиз бўлса, барчасига етказсин. Кейинги Ҳайитга ҳам бир-биримизни табриклаш насиб қилсин!

@jurnalistuz
03/30/2025, 05:38
t.me/jurnalistuz/3619
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
54
7
3.5 k
Туркиядан Ўзбекистонга қанча турист келгани очиқланди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-феврал ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

🔸 хизмат юзасидан – 9 396 нафар

🔸 сайёҳлик – 6 884 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш – 6 069 нафар

🔸 тижорат – 92 нафар

🔸 ўқиш – 68 нафар

🔸 даволаниш – 11 нафар

___

Кўп миллатли халқмизда, аввал ҳиндлар дедик, кейин хитойлар. Турклар эса индамай кўпайишаётган экан. Қариндош-уруғчилик ҳам яхшигина ўсибди. Статистика эълон қилинмаганда, турклар юртимизга серқатнов бўлганлигини сезмай ҳам қоларканмиз.

@jurnalistuz
03/29/2025, 20:32
t.me/jurnalistuz/3618
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
131
27
5.4 k
"Озни бежа, кўпни тежа"

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида "Рақамли ОКМК-2030" концепцияси доирасида манфаатлар тўқнашуви декларациялари ва хабарномани электрон шаклда тўлдириш модули яратилди. Бу йилига 1,3 млн варақ (130 млн сўм) тежаш имконини беради.

___

Шу халқ мақоллари охирги вақтлари олиб борилаётган сиёсатга роса мос келаяптида. "Озни бежа, кўпни тежа" деб корхонада айрим фаолият турлари электронлаштирилиб, молиявий харажат камайтирилмоқда.

@jurnalistuz
03/28/2025, 21:19
t.me/jurnalistuz/3617
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
74
13
3.7 k
Электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш 1 майга қадар узайтирилди.

___

#хушхабар хештеги остида тарқатилаётган бу хабар одамларга икки ой вақтинг бор, бошқа харажатларингни қилиб ол, кейин топганинг ток билан газга кетади, дея огоҳлантиришдек туюлмаяптими? Ё мен ҳамма нарсага негатив қараяпманми? Нима бўлганда ҳам, максимал даражада тежамкорликка ўзимизни тайёрлашимиз керак.

@jurnalistuz
03/28/2025, 17:10
t.me/jurnalistuz/3616
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
124
28
4.2 k
Google компаниясидa иш жойи учун уйқу подлари мавжуд экан.
Агар сиз чарчаган бўлсангиз, исталган вақтда дам олишингиз мумкинмиш.

___

Бизда эса йиғилишлар дастидан фуқароларни уйда хотиржам ухлашларига қўйишмайди. Худдики, иш вақтидан сўнг ҳам қолиб ишлаш юқори самара бераётгандек.

Ҳозир постни ўқиб, уйқуга кетмоқчи бўлганлар орамиздаги энг бахтли инсонлардир.

@jurnalistuz
03/27/2025, 21:57
t.me/jurnalistuz/3615
JU
Jurnalistuz
19 449 subscribers
78
25
4.6 k
❗️Бозорлар тўлиқ хусусийлаштирилади!

Ҳозирда республикадаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли. Энди бу тартиб ҳам ўзгаради.

Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Бу ҳам тадбиркорлар учун қўшимча имконият бўлади.

___

Ҳокимлар кўп байрам харажатлари ва совғаларни одатда "бозоркомлар"га юклашарди. Бозорлар хусусий бўлса ҳам, йўлини қилишса керак-а, "сиздан угина, биздан бугина" дегандай қилиб...

@jurnalistuz
03/27/2025, 21:08
t.me/jurnalistuz/3614
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria