Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
AN
Andijonnoma Расмий канал
https://t.me/andijonnomapress
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
12.4%
ERR (week)

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Мурожаат учун : @and_press_services Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 2 286 results
Ёш ғоя эгалари ва тажрибали инвесторлар учрашуви

28 апрель куни Андижон нафақат саноат маркази, балки истиқболли ғоялар ҳамда инвесторлар бир нуқтага жамланган ҳудудга айланади. Инвесторлар куни - бу ёш, соғлом фикрлар ва катта капитал эгаларини боғловчи кўприк вазифасини бажаради.

Кун давомида:

• ғояларингизни тўғридан-тўғри инвесторлар эътиборига тақдим этасиз;
• имтиёзли кредитлар ва сармоя имкониятлари ҳақида билиб оласиз;
• келажакда бизнес ҳамкорларингизни топасиз.

Манзил: Андижон вилояти Олтинкўл тумани "Мебелсозлик комплекси" саноат зонаси.
Соат: 10:00 - 18:00

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/27/2025, 19:04
t.me/andijonnomapress/23013
Совуқ чой хақида Ибн Сино ва японларнинг фикри

✅ Хеч қачон янги дамланмаган, эски чойни ичманг.
✅ Японларни шундай гапи бор: кечаги чой захарли илон чақишидан ёмонроқ.
✅ Совуқ чой ошқозон деворларини шунчалар қўзғатадики, хитойликлар уни захар деб хисоблашади.
✅ Ибн Сино дамланган чойни 24 соатдан ўтказмай ичишни тавсия қилган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 17:46
t.me/andijonnomapress/23012
❗️NASA Ойдаги сув қуёш шамолидан пайдо бўлишини аниқлади.

Ушбу назария биринчи бор 1960 йилларда илгари сурилган эди, лекин уни эндигина Ой тупроқ намуналарини водород ионлари билан қуёш шамолини тақлид қилувчи зарралар тезлатгичи билан «отиб» тасдиқлашди — натижада ҳақиқатдан ҳам H₂О молекулалари пайдо бўлди.

«Сув ҳосил бўлиши учун фақат қуёш шамоли ва ой тупроғи етарли бўлиши ажабланарли — бошқа моддалар йўқ. Бу кашфиёт ҳайратга солади», — деб таъкидлади NASA ходими.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 17:45
t.me/andijonnomapress/23011
Андижонда заргарлик кластери фаолиятини бошлади

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/27/2025, 16:46
t.me/andijonnomapress/23010
04/27/2025, 14:34
t.me/andijonnomapress/23009
#Бахши_2025

⚡️ Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафарга яқин бахши, оқин, жировлар, фольклоршунос ва мусиқашунос олимлар иштирок этмоқда.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 14:33
t.me/andijonnomapress/23008
Павел Дуровнинг 5 та ҳаёт қоидаси:

⚫️ Барча вақт сарфланган тиллардан фақат инглиз тилига сарфлангани ўз самарасини берди. Унга эътибор қаратишга арзийди.

⚫️ Телевизор кўрманг ва оммавий янгиликларни камроқ ўқинг.

⚫️ Ўзингиздан билими оз одамларга камроқ вақт ажратинг.

⚫️ Пулдан юқори даражадаги қийматларга эга бўлинг.

⚫️ Эсингизда бўлсин: нима қилинса ҳаммаси яхшиликка.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 14:31
t.me/andijonnomapress/23007
1 майдан қуйидаги асосий ўзгаришлар кучга киради

1. Мувофиқлик рўйхати ва божхона қоидалари
Мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатга олиш талаб қилинмайди, ҳаммаси онлайн.
Шахсий товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари аниқ белгиланди (авиада - 1000$, темирйўл - 500$, авто - 300$ ва ҳ.к.).

2. Банклар ва тадбиркорлик учун енгилликлар
Давлат улуши катта бўлган банклар ўзлари қарздорликка олинган мол-мулкларни сотишлари мумкин.
Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари: даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 50% камайтирилади.

3. Давлат назорати ва кадрлар бўйича янгиликлар
Қурилиш назорати шартномага асосан қисқа муддатли тарзда амалга оширилади, онлайн тизимга киритилмайди.
Ижро ҳокимият органлари кадрлар бўлимлари раҳбарлари аттестациядан ўтади.

4. Ижтимоий соҳада ўзгаришлар
Камбағал оилалар учун электр ва газ нархи ортишига компенсация берилади.
"Тоза қўллар" дастури — мактаб ва шифохоналарда санитария талабларини яхшилаш.

5. Маданият ва ижод соҳасида
Давлат молиялаштирадиган концертларда фонограмма чекланади ва рекламада аниқ белгиланиши шарт.
Давлат мукофотларига ижодкорларни танлашда жонли ижрога эътибор берилади.

6. Аёллар тадбиркорлиги ва "Hamroh" дастури
"Ёшил лойиҳа" ва IT лойиҳаларга грантлар ва кредитлар ажратилади.
5 нафар аёл тадбиркорлигини йўлга қўйган "устоз"ларга ҳам грант берилади.

7. Солиқ тизимида янгиликлар
Солиқ текширувлари солиқ хавфи таҳлили натижаларига асосан огоҳлантиришсиз ўтказилиши мумкин.
Солиқ қоидабузарликларни тан олган тадбиркорларнинг банк операциялари вақтинча тўхтатилиши мумкин.

8. Саноат ва муҳит муҳофазаси
Асбест, цемент, парранда фабрикалари ва бошқа хавфли ишлаб чиқариш лойиҳалари Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида тақиқланади.

9. "Ҳалол" стандартларини жорий этиш
"Ҳалол" белгиси билан маҳсулотлар ва хизматлар маркировка қилиниши шарт қилинади.

10. Сув транспорти учун талаблар
Фақат GPS тизимига уланган ва тезликни автоматик пасайтириш ускунаси бўлган катер ва моторли қайиқлардан фойдаланишга рухсат берилади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 12:13
t.me/andijonnomapress/23006
#агро_ҳаёт

🎃 Қовоқ экиш мавсуми бошланди!

📌 Қовоқ уруғлари апрель ойининг охири, май ойининг бошларида гектарига 4-6 кг миқдорида экилади. Уруғлар 10-15°C да униб чиқади, 20-30°C ҳароратда нормал ривожланади. Қовоқ навларига қараб 110-140 кунда пишиб етилади.

📎 Ниҳоллари ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач 20–25 кун ўтгач, 2–3 чинбарг пайдо бўлгандан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади. Дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.

✅ Қовоқнинг ўсув даври мобайнида тупроқ намлигини суғориш олдидан энг кам нам сиғимига нисбатан 75–80% сақлаш талаб қилинади. Экинга 1 сотихга 4–5 м³/га меъёрда 5–6 марта сув бериб, тупроқнинг шу даражада нам бўлишига эришилади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 11:18
t.me/andijonnomapress/23005
Товуқ гўштини мунтазам истеъмол қилиш ошқозон саратони ва эрта ўлимни келтириб чиқаради, — Тадқиқот

Ҳафтасига 300 граммдан ортиқ товуқ гўшти истеъмол қилиш ошқозон-ичак тизими саратони ва эрта ўлим хавфини 27% га оширар экан.

Олимлар буни 20 йил давомида 5000 кишида синаб текшириб кўрган. Товуқ гўштининг хавфсиз дозаси ҳафтасига 100 граммдан кам экани маълум бўлган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 10:18
t.me/andijonnomapress/23004
04/27/2025, 10:15
t.me/andijonnomapress/23001
04/27/2025, 10:15
t.me/andijonnomapress/23002
🇺🇿🥇 Тошкентда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Тахмина Икромова кўпкурашда Олимпиада чемпионини ортда қолдириб, олтин медал соҳиби бўлди.

Гуруҳ машқларида қатнашган Ўзбекистон жамоаси эса кумуш медални қўлга киритди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 10:15
t.me/andijonnomapress/23003
04/27/2025, 09:31
t.me/andijonnomapress/23000
Альфа авлоди офисда ишлашни ва ҳатто олий маълумотга эга бўлишни хоҳламайди. Йиллар давомида влог ва летсплейлар орқали миллионлаб пул топган блогерларни кўриб улғаяётган болалар ҳамда ўсмирлар улар каби бўлишни истайди.

12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 30%дан кўпроғи ютюбер бўлишни орзу қилади, 21% эса ТикТокка видеолар ёзишни режалаштирмоқда. Энг ёши кичик альфалар Леди Гага клипида дарахт ролини ўйнашни ёки рақсида қатнашишни хоҳлашмоқда.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 08:14
t.me/andijonnomapress/22999
Зайтун мойи барча аъзо ва тизимларга фойдали таъсир кўрсатади, соч, тери ва тирноқларни чиройли қилади

🫙Зайтун мойини қандай ичиш мумкин?

Тонгда оч қоринга 1-2 чой қошиқ зайтун ичиш энг самарали усул ҳисобланади. Овқатдан 30 дақиқа олдин бир стакан илиқ сув билан оч қоринга ичсангиз ҳам бўоади. Бир ой ичида сиз жуда ёқимли ўзгаришларни ҳис қиласиз.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 07:07
t.me/andijonnomapress/22998
#кун_тарихи

Бугун 27 апрель ҳафтанинг якшанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🌏Бутунжаҳон ветеринария куни.
🌏Бутунжаҳон график дизайн куни.
🇨🇴Колумбия – Болалар куни.
🇮🇷Эрон – Миллий транспорт хавфсизлиги куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1667 – Инглиз шоири Жон Милтон ўзининг энг машҳур “Йўқотилган жаннат” поэмаси муаллифлик ҳуқуқини 10 фунтга сотиб юборди.
🔹1828 – Лондонда ҳайвонот боғи ишга тушди.
🔹2009 – Тошкентда Турин политехника университети ташкил этилди.
🔹2014 – Ерда чучук сувнинг янги захиралари топилди.
🔹2014 – Америкалик олимлар какао кексалик давридаги заифликка қарши энг кучли восита эканлигини аниқлашди.

#таваллудлар

🔹 1820 – Герберт Спенсер – инглиз файласуфи ва сотсиологи.
🔹1878 – Садриддин Айний – тожик адиби ва шоири, тожик адабиётининг асосчиси.
🔹1926 – Абдуқодир Хайитметов – адабиётшунос олим.
🔹1927 – Евгений Моргунов – таниқли рус комик актёри, кинорежиссёр.
🔹1975 – Дилфуза Раҳимова - хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/27/2025, 06:59
t.me/andijonnomapress/22997
04/27/2025, 06:57
t.me/andijonnomapress/22996
​​Тафаккур вақти:

Баъзан биз инсонларга шошиб баҳо берамиз. Кимдир ташқи қиёфаси ёки ширин сўзлари билан бизга ажойиб ва ўзгача туюлади. Аммо унинг қалбига чуқурроқ назар ташласак, ҳақиқий гўзаллик ва самимиятни кўрамиз.

Гоҳида эса, фариштадек кўринган инсон билан яқинлашган сари, унинг қалбида бахиллик ва ичиқоралик яширинганини англаймиз.

Шунинг учун инсон ҳақида хулоса чиқаришга ошиқманг. Ҳар бир қалб — очиш учун вақт ва сабр талаб қиладиган сирли дунё.

Ташқи кўриниш ва сўзлар эмас, инсоннинг асл қиймати унинг қалбидан маълум бўлади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 19:18
t.me/andijonnomapress/22995
🇷🇺 Россия 1 майдан ҳужжатсиз мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборади.

30 апрел куни Россияда ҳуқуқий мақомни тиклаш учун берилган муддат тугайди. 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз шахслар депортация қилиниб, кейинчалик қайта кириши тақиқланади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 18:03
t.me/andijonnomapress/22994
04/26/2025, 16:36
t.me/andijonnomapress/22993
🇺🇿🇸🇦 Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 16:35
t.me/andijonnomapress/22992
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22983
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22989
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22986
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22984
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22982
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22987
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22990
Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф майдонида эл суйган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
 
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиёт мухлислари, олий ўқув юртлари,  умумтаълим мактаблари ўқитувчи, талаба ва ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Муҳаммад Юсуф бюсти пойига гулчамбарлар қўйилиб, марҳум шоирга эҳтиром кўрсатилди.  

Муҳаммад Юсуф ўз она халқининг юксак орзу-интилишлари, армонлари, эртанги кунга бўлган умид ва ишончини ўз овози, ўз сози билан жўшиб куйлаган. Айниқса, унинг ватанпарварлик, миллатсеварлик мавзусидаги шеърлари ҳар бир ўзбекнинг юрагидан мустаҳкам жой олган.  

Тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шоир ҳаёти ва ижоди, айниқса, унинг юртни, юксак инсоний фазилатларни улуғловчи бетакрор сатрлари халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олганлиги, ёшларимизда ватанпарварлик, юртга фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.  

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22991
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22985
04/26/2025, 15:50
t.me/andijonnomapress/22988
⚡️1 майдан маҳалла раислари медиаторга айланади!

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Фуқаролар йиғини раислари оилавий медиатсия ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

✅ 2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;

✅ Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади; Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.

Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 14:12
t.me/andijonnomapress/22981
🇹🇷🇩🇰 Туркияда миясидан операция қилинган эркак она тилини унутиб, дан тилида гапира бошлади

Коня шаҳрида яшовчи, етти фарзанднинг отаси Раҳми Карадемир тиззасидан ўтказилган операциядан икки кун ўтиб, тўсатдан ўнг қўли ва оёғи фалаж бўлиб, гапира олмай қолган. Текширувлар натижасида унинг мияси чап томонидаги катта қон томирларидан бирида ивиб қолган қон аниқланиб, зудлик билан олиб ташланган.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор операциядан сўнг турк тилида гапира олмасдан, узоқ йиллардан бери ишлатмаган дан тилида (дания тилида) сўзлашишни бошлаган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 14:09
t.me/andijonnomapress/22980
“Ҳар ой маошидан албатта китоб сотиб олардилар” – Муҳаммад Юсуф ҳақида қизи хотиралари

“Сиёсий маърифат соати”нинг навбатдаги сонини томоша қилинг.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 11:23
t.me/andijonnomapress/22979
Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 11:07
t.me/andijonnomapress/22978
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади

Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 09:27
t.me/andijonnomapress/22977
04/26/2025, 09:16
t.me/andijonnomapress/22976
Кальций етишмаслиги белгилари

🔹Тирноқ, суяк ва сочларнинг синувчанлиги кузатилади
🔹Сочлар хиралашиб, тўкила бошлайди, тирноқлар эса юпқа бўлиб, секин ўсади
🔹Тишлар ҳолати кескин ёмонлашади.
🔹Киши асабий, тез таъсирланувчан, тез чарчайдиган бўлиб қолади.
🔹Болалар ўсишининг секинлашуви кузатилади.

Юқоридаги расмда кальцийга бой маҳсулотлар кўрсатилган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 08:41
t.me/andijonnomapress/22975
❗️🇺🇿 Бундан роппа-роса 57 йил илгари Тошкент тарихидаги энг вайронкор зилзила содир бўлди

1966 йил 26 апрель куни 8 балли ер силкинишлари пойтахтнинг деярли барча марказий кўчаларини вайроналарга айлантирди, 300 мингдан зиёд кишини бошпанасиз қолдирди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 08:02
t.me/andijonnomapress/22974
#live
Асл шоирлар ўлмайди. Уларнинг умри ўзидан қолдирган ашъорларида яшайди.

Тадбир Муҳаммад Юсуф уй музейида давом этди.

Содда ва равон сўзлар билан битилган – Ватанга муҳаббат, она мадҳи куйланган асарлар айтувчилар тилида ўзгача оҳанг бериб жаранглайди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/26/2025, 08:00
t.me/andijonnomapress/22973
Ўзбекнинг танти шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласидан бошланди.

Дастлаб вилоят ҳокими бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, меҳнат фахрийлари, оқсоқоллар томонидан шоир қабри зиёрат қилиниб, қуръон тиловат қилдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/26/2025, 07:56
t.me/andijonnomapress/22971
26 апрель –Эл ардоғидаги шоир Муҳаммад Юсуф туғилган кун

ЮР, МУҲАББАТ…

Ой юзидан нур ёғди сим-сим,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан.
Ширин тушлар кўрсин севгилим,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан…

Биз кетсак ер кенгайиб қолар,
Осмонлар ҳам энкайиб қолар.
Бир қора кўз жилмайиб қолар,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан…

На қилдим, эй юзлари зебо,
Айбим на деб сўрама асло.
Бу дунё шундайин бевафо,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан…

Севги дилда яшнаган чечак,
биз билан қайда яшасак.
Не қипди бир қизга ёқмасак?
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан!

✍️ Муҳаммад ЮСУФ

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 06:04
t.me/andijonnomapress/22970
#кун_тарихи

Бугун 26 апрель ҳафтанинг шанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🇺🇳БМТ – Бутунжаҳон интеллектуал мулк куни.
🇺🇳Халқаро Чернобил фожиасини хотирлаш куни.
🌏Халқаро учувчилар куни.
🌏Халқаро котибалар куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1755 – Москва давлат университети ташкил топди.
🔹1966 – Тошкентда 8 балли зилзила содир бўлди.
🔹1996 – “Амир Темур” ордени таъсис этилди.
🔹1996 – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони таъсис этилди.
🔹2019 – Тарихдаги энг кўп даромад келтирган фильмлардан бири бўлган “Қасоскорлар: Эндгаме” АҚШДА 2,8 миллиард доллар йиғиб кенг прокатга чиқди.

#таваллудлар

🔹1660 – Даниэл Дефо – ингилиз ёзувчиси, публисист, реалистик наср асосчиларидан бири.
🔹1886 – Абдулла Тўқай – татар шоири, адабиётшунос, публицист ва таржимон.
🔹1896 – Лутфихоним Саримсоқова – ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин юлдузи.
🔹1936 – Ботир Зокиров – Ўзбекистон халқ артисти.
🔹1938 – Жамол Камол – Ўзбекистон халқ шоири
🔹1954 – Муҳаммад Юсуф – Ўзбекистон халқ шоири, жамоат арбоби.
🔹1974 – Илҳом Фармонов – хонанда, Ўзбекистон Республкасида хизмат кўрсатган артист.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/26/2025, 06:01
t.me/andijonnomapress/22969
04/26/2025, 05:58
t.me/andijonnomapress/22968
#қизиқ

Ушбу спорт турига жудаям қизиқдим. Бу спортнинг номи: ҳеч нима қилмаслик.

Ҳазил ҳазилкуя, лекин чиндан ҳам шундай спорт тури мавжуд. Жанубий Кореяда ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланишишади. Одамлар бир ерга тўпланишиб, ҳеч нима қилишмайди. Шунчаки ўтиришади.

Ғалати спорт а?

Лекин аслида бу спортдан мақсад дам олиш ҳам муҳимлигини англатишдир.
Чунки, муҳими асабларни тинчлантириш.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 18:14
t.me/andijonnomapress/22967
Компьютерда кўп ишловчилар кўзларини қандай ҳимоя қилишлари керак?

20-20-20 қоидасига амал қилинг. Ҳар 20 дақиқада монитор экранидан 20 сонияга чалғиш ва ўзингиздан 6 метр узоқликдаги нарсага эътиборингизни қаратишингиз керак.

Компьютер монитори ҳолатини созланг. Монитор экрани сиздан 45-70 см узоқ масофада бўлиши керак, бу ҳолда кўзлар монитор юқори қисми билан бир хил даражада бўлиши керак.

Линза тақиб компьютердан фойдаланганда кўзларингиз кўпроқ чарчайди. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда 2 марта линза ўрнига кўзойнак тақиш кўзга тушадиган босимни камайтиради.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 18:14
t.me/andijonnomapress/22966
❗️Ичаётган сувингизни жонлантиринг.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 16:00
t.me/andijonnomapress/22965
Ўзбекистон ва Туркманистон

Ҳамкорлигимиз, дўстлигимиз, яқинлигимиз доим шундай бўлсин.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 15:22
t.me/andijonnomapress/22964
Ўзбекистонликларни Японияга ишга юбориш учун “JPC Corporation” билан келишувга эришилди.

Японияда ишлаш учун япон тилини ўрганиш талаб этилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга БҲМнинг 3 бараваригача харажатлар қоплаб берилади, деб хабар қилди Миграция агентлиги.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 15:08
t.me/andijonnomapress/22963
#2025_йил_1_майдан

⚠️Қонунчиликка кўра, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

🎙Шунингдек, Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 13:34
t.me/andijonnomapress/22962
Англияда симптомлар пайдо бўлишидан олдинроқ 12 тагача рак турини аниқлай оладиган қон таҳлили тақдим этилибди

10 томчи қон билан алгоритм нафақат ўсманинг ўзини бор ёки йўқлигини, балки у қаерда жойлашганини ҳам кўрсата олади. Янги усул 20 минг одамда синаб кўрилди ва натижа ҳайратланарли — аниқлик даражаси 99%.

Бу усул ракни эрта аниқлаш ва олдини олишга катта ёрдам беради.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 12:50
t.me/andijonnomapress/22961
25-апрель — ДНК куни (DNA Day)

Бу санада, 1953-йилда, Nature журналида ДНК молекуласи тузилишига бағишланган учта мақола нашр этилган. Улардан бири — Жеймс Уотсон ва Фрэнсис Крикнинг “Molecular Structure of Nucleic Acids: A Structure for Deoxyribose Nucleic Acid” мақоласи, қолган иккитаси эса Морис Уилкинс, Розалинд Франклин ва уларнинг ҳамкасблари томонидан ёзилган — “Molecular configuration in sodium thymonucleate” ҳамда “Molecular structure of deoxypentose nucleic acids”.

ДНК тузилиши очилиши биологиянинг ривожига катта таъсир кўрсатди, хусусан, замонавий молекуляр биологияга асос солди ва генетиканинг тараққиётига кучли туртки берди.

Суратда Genentech компаниясидан 2600 киши ДНК шаклини ҳосил қилишган

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 12:13
t.me/andijonnomapress/22960
#факт

Кангина

Афғон халқида кенг тарқалган узум ва бошқа меваларни сақлаш услуби. Мева янги ҳолатини йўқотмаслиги учун уларни махсус лой ва сомондан ясалган тўлиқ ёпиқ идишга солиб суваб қўйилади. Бу ҳолатда узум 6 ойгача ўз ҳолатини йўқотмаслиги мумкин.

Лой контейнерлар қуёш нуридан узоқ, салқин жойда сақланади. Идишлардан кислород бемалол кириб, узумнинг «тирик» ҳолатини сақлаб туради. Лой эса ортиқча намликни сингдириб олиб меваларнинг моғор босиши олдини олади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 11:40
t.me/andijonnomapress/22959
Дубайдаги ўзбек жиноий тўдалари ўртасидаги пичоқвозлик ортидан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 11:36
t.me/andijonnomapress/22958
25 апрель куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига старт берилди. Кубокда 26 мамлакатдан 100 дан ортиқ гимнаст иштирок этмоқда.

Бугун саралаш ва очилиш маросими, эртадан медаллар учун кураш бошланади. Ўзбекистон шарафини Тахмина Икромова, Анастасия Сарансева ва гуруҳ гимнастикачилари ҳимоя қилмоқда.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 10:49
t.me/andijonnomapress/22957
Азиз юртдошлар, ҳурматли ишбилармонлар!

Сизда тадбиркорлик қилиш ёки тадбиркорлигингизни ривожлантириш истаги мавжуд бўлса, Андижон вилояти Бобур шаҳрида (Янги Андижон) қурилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари учун ажратилаётган жойларни таклиф қиламиз.

Умумий ер майдони 30 гектар бўлган ушбу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча қулайликлар мавжуд.

Газ, электр ҳамда сув таъминотининг узлуксизлиги таъминланади.

Мурожаат учун: +998995332020

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/25/2025, 10:01
t.me/andijonnomapress/22956
Октябрьдан бошлаб Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида ҳафтасига 3 марта мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу борада “AirAsia X” авиакомпанияси ва Туризм қўмитаси ўртасида музокаралар ўтказилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 09:51
t.me/andijonnomapress/22955
04/25/2025, 08:43
t.me/andijonnomapress/22953
04/25/2025, 08:43
t.me/andijonnomapress/22952
Тунда Венера ва Сатурн сайёралари “кулиш” эможисини ҳосил қилибди:)

24 апрелдан 25 апрелга ўтар кечаси осмонда ажойиб воқеа содир бўлган. Ҳилол тепасида икки сайёра: Венера ҳамда Сатурн шундай тартибда жойлашганки, машҳур смайлик ҳосил бўлган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 08:43
t.me/andijonnomapress/22954
04/25/2025, 07:45
t.me/andijonnomapress/22951
04/25/2025, 07:43
t.me/andijonnomapress/22949
🇺🇸 The Economist газетасининг муқовасидаги бинтлар билан ўралган АҚШ рамзи бургут ва Трампнинг президентлик муддатига қолган кунлар сони (1361) тасвирланган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 07:08
t.me/andijonnomapress/22948
#Кун_иқтибоси

🔥 Энг ёмон хасислик ўзингизга қилинган хасисликдир. Қувончли кунларда ўзингиз ва оила аъзоларингизга кенглик қилинг.

⚡️ Унутманг, ҳаётда доим муаммо бўлади. Бу ҳаво ва сув кабидир. Сиз эса уларга кўмилиб қолмай, устига чиқиб баланддан қарашга ўрганинг.

📚 "Ҳикматлар" китобидан

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 07:02
t.me/andijonnomapress/22947
#кун_тарихи

Бугун 25 апрель ҳафтанинг жума куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🇺🇳Бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни.
🇺🇳Халқаро АКТ соҳасида қизлар куни.
🇺🇳Халқаро делегатлар куни.
🌍Бутунжаҳон пингвинлар куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1719 – Лондонда Даниэл Дефонинг “Робинзон Крузо” романи биринчи нашри чоп этилди.
🔹 1826 – Англияда ички ёнувчан двигательли биринчи автомобильга патент берилди.
🔹1931 – Фердинанд Порше “Порсче” компаниясига асос солган.
🔹1954 – “Белл Пҳоне” компаниясининг Америка тадқиқот маркази қуёш батареяларини яратишни эълон қилди.
🔹2022 – Илон Маск Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди.

#таваллудлар

🔹1874 – Гуглиэлмо Маркони – италиялик радиотехника муҳандиси, радио ихтирочиларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби.
🔹1919 – Ҳамид Ғулом – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
🔹1921 – Адҳам Тенишев – туркийшунос олим.
🔹1940 – Ал Пачино – америкалик театр ва кино актёри, режиссёр, продюсер.
🔹1993 – Рафаэл Варан – француз футболчиси, жаҳон чемпиони.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/25/2025, 07:01
t.me/andijonnomapress/22946
04/25/2025, 06:57
t.me/andijonnomapress/22945
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22940
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22942
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22939
Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги илк шоколад музейи ўз фаолиятини бошлади. Янги музей пойтахтдаги “Наврўз” боғида жойлашган бўлиб, у ердаги экспонатларни тайёрлаш учун 850 килограмм шоколад сарфланган.

Музей очилишининг асосий мақсади — миллий анъаналаримизни шоколад санъати орқали намоён этиш ҳисобланади. Экспонатлар 35°C ҳароратгача чидамли.

Музей ҳар куни, дам олиш кунларисиз, соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22944
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22943
04/24/2025, 19:37
t.me/andijonnomapress/22941
Шавкат Мирзиёев Андижонга келганида ёшлар билан расмга тушди ва уларнинг ҳар бирига шахсан ўзи имзо қўйиб беришини маълум қилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 19:06
t.me/andijonnomapress/22938
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 18:46
t.me/andijonnomapress/22937
04/24/2025, 18:45
t.me/andijonnomapress/22936
⚡️Саида Мирзиёева Бердимуҳамедовнинг қизи Огулжаҳон Атабаева билан учрашди

Улар биргаликда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Самарқанд шаҳридаги инклюзив таълим марказида бўлди.

Мирзиёева ва Атабаева аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, таълим олиш имкониятидан тенг фойдаланиш учун шароит яратиш ишлари билан танишди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 18:45
t.me/andijonnomapress/22935
04/24/2025, 18:45
t.me/andijonnomapress/22934
04/24/2025, 18:45
t.me/andijonnomapress/22933
Меҳнатдан бахт топган булоқбошилик пиллакор аёллар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
04/24/2025, 18:19
t.me/andijonnomapress/22932
#агро_ҳаёт

🍒 Гилос парвариши

Гилос унумдор, нам, мўътадил ерларда яхши ўсади, ёруғлик ва иссиқликка талабчан. Кўчати экилгандан кейин 4 — 5-йили ҳосилга киради. Дарахти 100 йилгача яшайди, тупи 150—300 кг ҳосил беради. Асосан март—апр. да гуллайди, май—июнда пишади.

Ёзи иссиқ худудларда яхши ўсмайди. Намга талабчан. Асосан магеллаб олчаси ёки ёввойи олчага пайвандлаб кўпайтирилади. Кўчати суғорилиб, таги юмшатилиб турилади. Гилос ёшартириш мақсадида 2—3 йиллик шохлари буталиб, дарахти қўшимча озиқлантирилади. Гилос учун айниқса елим оқиш касаллиги ғоят хавфли. Эрта баҳор ва ёзда инсектицидлар ва фунгицидларнинг бирон тури билан 2 — 3 марта ишлов берилади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 14:22
t.me/andijonnomapress/22931
04/24/2025, 14:20
t.me/andijonnomapress/22930
🇺🇿🇹🇲 Самарқандда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини ҳам топширди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 14:19
t.me/andijonnomapress/22929
04/24/2025, 14:19
t.me/andijonnomapress/22927
04/24/2025, 14:19
t.me/andijonnomapress/22928
04/24/2025, 11:56
t.me/andijonnomapress/22923
04/24/2025, 11:56
t.me/andijonnomapress/22922
04/24/2025, 11:56
t.me/andijonnomapress/22924
04/24/2025, 11:56
t.me/andijonnomapress/22925
МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Одилжон Маматкаримов Андижонда бўлди.
Қайд этиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда МИЗ, яъни махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этишда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш борасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун билан МИЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Вилоятдаги махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлган масъуллар дастлаб вилоят “Ипак йўли” эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишдилар. Инвесторлар билан суҳбатлар чоғида уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга кўмаклашдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 16 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳамда йилига 20,1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик 580,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилиши белгиланган. Чунончи, Андижон туманида ташкил этилган қалампир етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “UZ-TIAN JIAO HONG AN” корхонасида бўлган сенат вакили хитойлик инвесторларнинг фикр-мулоҳаза, таклифларини тинглади. Таклифларини қўллаб-қувватлади.
Иссиклик радиаторлари ишлаб чиқарувчи “Nawas” корхонаси ҳамда гибрит уруғлар етиштириш билан шуғулланувчи “LONGPING-BEREKE” МЧЖ қўшма корхона фаолияти ҳам эътибордан четда қолмади. Сенатор инвесторлар билан тадбиркорлик фаолиятига халақит бераётган омиллар ва уларга яратилаётган енгилликлар ҳақида суҳбатлашди.
Кейинги манзил Андижон тумани Жевачи қишлоғидаги “Malika labaratories” МЧЖ фармацевтика корхонаси бўлди. Ўрганишлар давомида сенат вакили томонидан вилоятда иқтисодиётни янада либераллаштириш, инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бизнес юритиш учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш чоралари кўрилаётганига гувоҳ бўлгани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида инвесторлар билан биргаликда Андижонда инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати, шунингдек амалиётда учраётган айрим муаммо ҳамда камчиликлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, қулай ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш учун ҳар бир раҳбар шахсан масъул эканлиги таъкидланди.
04/24/2025, 11:56
t.me/andijonnomapress/22926
❗️Каспий денгизи сатҳи энг паст даражага пасайди

Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазирининг ўринбосари Болат Бекниёз парламентнинг қуйи палатаси – Мажлисда Каспий денгизининг сатҳи тарихий минимал даражада пасайиб кетганини билдирди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 11:10
t.me/andijonnomapress/22921
🇺🇿 Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев ФИФА томонидан Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида эътироф этилди.

ФИФА сайтида Алиевнинг 2025 йилги U-17 Осиё кубогидаги ёрқин ўйини, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиши ва Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлидаги муҳим ўрни алоҳида қайд этилди.

У мусобақанинг дастлабки 4 учрашувида 5 та гол урган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 11:09
t.me/andijonnomapress/22920
Бухорода матбуотга муносабат ачинарли аҳволда – Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

"…Бухоро йўқотилган қадимий шон-шавкатини тиклаб боряпти. Аммо камчиликлар, тузатиш, тўғрилашга муҳтож ўринлар ҳам оз эмас.

…Ислоҳотлар кўзгуси бўлмиш матбуотга муносабат эса... Вилоятнинг отахон газетаси ҳисобланган «Бухоронома» бор-йўғи 1000 нусха атрофида чоп этиляпти. «Когон ҳаёти»нинг адади 200 та... Маҳаллий амалдорлар ичида «Бизга газета-журналларнинг кераги йўқ» дейдиганлари кўпайиб бормоқда. Коррупция, порахўрлик каби иллатлар урчишининг сабабларидан бири шунда эмасмикан?"...

📝 «Ishonch» газетасининг 2025 йил 24 апрелдаги 51-52-сонидан.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3768

Расмий саҳифаларимиз �
Telegr
am / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
04/24/2025, 10:07
t.me/andijonnomapress/22919
💳 Йирик тўлов операторлари поезд чипталари, коммунал хизматлар ва маркетплейслардаги харидлар учун 100% нақдсиз тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек, автотураргоҳларда ҳам фақат нақдсиз тўловни қабул қилиш мажбуриятини белгилаш таклифи билдирилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 10:01
t.me/andijonnomapress/22918
04/24/2025, 10:01
t.me/andijonnomapress/22917
#факт

Ҳар йили Италиянинг Рим шахридаги машҳур Треви фонтанидан миллион евродан ошиқ қийматдаги маблағ «тутиб олинади». Бу пуллар урф бўйича сайёҳлар томонидан омад учун фавворага отилган тангалардан ташкил топган. Йиғилган сумма шароити оғирлар учун мўлжалланган махсус дўконларни молиялаштириш учун сарфланади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 08:00
t.me/andijonnomapress/22916
04/24/2025, 07:51
t.me/andijonnomapress/22915
🚘 Япониялик йигит 10 йил давомида пул йиғиб Феррари сотиб олди, лекин уни етказиб беришганидан бир соат ўтгач автомобиль ёниб кетди

Хонкон исмли йигит ниҳоят орзусига эришган эди: у Феррари 458 сотиб олди, тўғри кўргазма залидан ҳайдаб чиқиб кетди ва бир соатдан кейин автомобиль ўз-ўзидан ёнишни бошлади.

Ҳечқандай авариясиз — шунчаки йўлда ўз-ўзидан ёнишни бошлади. Ўт ўчирувчилар келгунича Феррари тўлиқ ёниб бўлганди, суперкар йигитни кўз-ўнгида кулга айланди. Ҳозирда суғуртачилар ёнғин сабабини излашмоқда, йигит ҳеч бўлмаганда суғурта йўқотилган маблағнинг қанчадир қисмини қоплаб беришига умид қилмоқда.

Ҳаётда шундай воқеалар ҳам бўлиб туради.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 07:50
t.me/andijonnomapress/22914
Ўзбекистонда янги боғлар ва узумзорлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Кредитлар 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк ставкасига 4 фоиз қўшиб берилган ҳолда берилади. Маблағлар ер тайёрлаш, кўчат экиш, суғориш тизими ўрнатиш ва парваришлаш учун босқичма-босқич ажратилади.

Максимал сумма — 1 гектарга БҲМнинг 500 бараваригача.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
04/24/2025, 07:49
t.me/andijonnomapress/22913
04/24/2025, 05:48
t.me/andijonnomapress/22912
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria