Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
0.45%
ER (week)
20.85%
ERR (week)

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 318 results
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
Исломов Бобир Ҳуснидинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Б. Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@pressuzb
04/21/2025, 10:00
t.me/pressuzb/4679
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
10
833
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

“...Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим”, дейилади давлат раҳбарининг табригида.

@pressuzb
04/21/2025, 09:53
t.me/pressuzb/4678
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

@pressuzb
04/21/2025, 08:37
t.me/pressuzb/4677
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

А.Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@pressuzb
04/21/2025, 07:55
t.me/pressuzb/4676
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
26
2.7 k
04/20/2025, 21:30
t.me/pressuzb/4674
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
26
2.7 k
Бекобод тумани ҳокими этиб тайинлангандан буюн Зайнилобиддин Низомиддинов деярли ҳар куни туман аҳолиси ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган мулоқотлар ўтказмоқда экан.

@pressuzb
04/20/2025, 21:30
t.me/pressuzb/4672
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
26
2.7 k
04/20/2025, 21:30
t.me/pressuzb/4675
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
25
2.7 k
04/20/2025, 21:30
t.me/pressuzb/4673
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
45
4.5 k
Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!

Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига имконият бермади.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@pressuzb
04/20/2025, 20:02
t.me/pressuzb/4671
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
80
5.7 k
Олтин авлод

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@pressuzb
04/20/2025, 19:39
t.me/pressuzb/4670
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.2 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4667
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.1 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4666
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.0 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4665
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.3 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4669
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.1 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4664
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
7
4.0 k
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4663
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
Repost
9
4.3 k
04/20/2025, 14:40
t.me/pressuzb/4668
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
22
7.2 k
Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли Speedtest Global Index рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.

Маълумот учун, Ookla – глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. У Speedtest платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имкониятини беради. Ташкилот ҳар ой Speedtest Global Index рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.

@pressuzb
04/19/2025, 18:55
t.me/pressuzb/4662
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
12
6.2 k
🏦 Асакабанк Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

17 апрель куни “Асакабанк” АЖда янгиланган таркибдаги Кузатув Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгашнинг янги аъзолари, жумладан, мустақил экспертлар ҳам иштирок этди.

Кун тартибидан банк фаолиятини трансформация қилиш ва операцион самарадорликни оширишга қаратилган масалалар ўрин олгани эътиборга моликдир. Шу билан бирга, банкнинг тегишли тузилмалари амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

@pressuzb
04/19/2025, 15:21
t.me/pressuzb/4661
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
43
6.0 k
Ўзбекистон артиллериячилари

Видео: Мудофаа вазирлиги

@pressuzb
04/19/2025, 11:08
t.me/pressuzb/4660
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
79
6.6 k
Рақамлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вазир ўринбосари Олим Омонов батафсил маълумот берди.

Маълум қилинишича, вазирлик UZINFOCOM билан ҳамкорликда ягона тиббиёт ахборот тизими — DMED ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу тизим 24 млн аҳолини электрон мед картасини киритиш имкониятига эга бўлди.

Қолаверса, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган.

Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини беради.

Шунингдек, аҳоли ва шифокорлар учун мобил иловалар яратилган. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидан 2 475 тасига ўрнатилган. Ҳозирда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

@pressuzb
04/18/2025, 17:35
t.me/pressuzb/4659
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
15
6.5 k
18 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистон соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

@pressuzb
04/18/2025, 11:56
t.me/pressuzb/4658
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
18
7.5 k
UZTELECOM — юртимизда энг кўп абонентга ва энг йирик рақамли инфратузилмага эга оператор

Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори — UZTELECOM 12 миллиондан зиёд абонентларни сифатли ва барқарор интернет ҳамда мобил алоқа билан таъминламоқда.

Интернет эндиликда нафақат шаҳарларда, балки олис қишлоқларда ҳам бор.

2024 йил якунига кўра:

⁃ 290 000 км дан ортиқ оптик толали тармоқлар қурилди — бу Ерни 7 марта айланишга тенг масофа!
⁃ Уй хўжаликларининг 96 фоиздан ортиғи оптик тола орқали юқори тезликдаги интернетга уланиш имкониятига эга бўлди.
⁃ 2024 йилда Компания 5.5G технологиясини синовдан ўтказди, дунёдаги учта етакчи оператор қаторига кириб, келажак алоқасини илк бор тажрибадан ўтказди. 

UZTELECOM – бу Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш локомотиви.

Эртанги кун талабларига жавоб берадиган инфратузилма – ҳозирда тўлиқ жорий этилган.

@pressuzb
04/18/2025, 09:08
t.me/pressuzb/4657
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
34
7.0 k
Шаҳноза Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятлар олами”га ташрифи видеосини эълон қилди.

“Марказ Андижонда яшовчи 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатишни режалаштирган”, деб ёзди Ш.Мирзиёева.

@pressuzb
04/17/2025, 21:46
t.me/pressuzb/4656
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
51
7.1 k
Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Шерзод Ахматовнинг Pressuzb’га маълум қилишича, узилишлар Ўзбекистон томон билан боғлиқ эмас.

Айни пайтда Telegram жамоаси муаммодан хабардорлиги ва ҳозир ҳаммаси жойида экани маълум қилинди.

@pressuzb
04/17/2025, 19:39
t.me/pressuzb/4655
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
26
7.0 k
Икки қўлидан айрилган ғазолик боланинг расми йилнинг матбуот фотосурати деб топилди

World Press Photo 2025 йил учун Жаҳон матбуоти фотосуратини эълон қилди. Унга кўра, 2024 йил март ойида Ғазода Исроил ҳаво ҳужуми натижасида икки қўлидан айрилган тўққиз ёшли Маҳмуд Ажурнинг расми 2025 йил учун Жаҳон матбуоти фотоси деб эълон қилинди.

@pressuzb
04/17/2025, 18:48
t.me/pressuzb/4654
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
23
6.8 k
2025 йил 15 апрель куни “InfinBANK” Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши таркибида Банк фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва корпоратив бошқарувни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилди.

Корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш доирасида Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкида (ЕТТБ) фаолият юритган.
Меҳнат фаолияти давомида у бир қатор йирик тижорат банкларининг Кузатув кенгашларига раислик қилган.

Шунингдек, ўзгаришлар доирасида Банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга Банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.

InfinBANK янгиланган Кузатув кенгаши таркиби ва мустақил экспертнинг жалб этилиши назорат тизимини мустаҳкамлаш, стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувни энг яхши халқаро амалиётларга яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирмоқда.

@pressuzb
04/17/2025, 15:36
t.me/pressuzb/4653
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
19
6.4 k
“Эски башоратларни унутиш вақти келди” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби ёзмоқда:

“1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг “Буюк шахмат тахтаси” китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто “порох бочкаси”га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди.

Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда.

Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта.

Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси “порох бочкаси” эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда”.

@pressuzb
04/17/2025, 13:26
t.me/pressuzb/4652
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
40
7.1 k
UZCARD 2024 йилда қарийб 1 трлн сўм соф фойда олди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD тўлов тизими) 2024 йил якунларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Компания ўтган йилда 955,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрган. Бу 2023 йилдаги натижалар билан солиштирилганда, 62,9 фоизга ёки 368,9 миллиард сўмга кўпроқдир.

Молиявий кўрсаткичлардаги бундай кескин ўсиш UZCARD’нинг тўлов инфратузилмаси, технологик имкониятлари ва бозор улушини фаол кенгайтиргани билан боғлиқ.

2024 йилда кўрилган соф фойда ҳажми бўйича UZCARD нафақат тўлов тизимлари ичида, балки молиявий сектордаги кўплаб йирик банклардан ҳам олдинга ўтиб кетган. Фақатгина тўртта банк: “Ўзмиллийбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Капиталбанк” бу борада ундан юқорироқ натижага эришган.

@pressuzb
04/16/2025, 16:47
t.me/pressuzb/4651
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
22
7.0 k
Ню-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТнинг ёшлар форуми (ECOSOC) доирасида Ўзбекистон делегацияси ўз тақдимотини ўтказди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлари номидан нутқ сўзлади.

@pressuzb
04/16/2025, 15:48
t.me/pressuzb/4650
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
114
11 k
04/16/2025, 13:17
t.me/pressuzb/4649
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
115
11 k
04/16/2025, 13:17
t.me/pressuzb/4648
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
116
11 k
Шавкат Мирзиёев таъзия маросимида қатнашди

Давлат раҳбари Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

@pressuzb
04/16/2025, 13:17
t.me/pressuzb/4647
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
16
6.4 k
“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади

Давлат раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

@pressuzb
04/16/2025, 11:38
t.me/pressuzb/4646
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
122
8.1 k
Ҳамшира топиш осонлашади: AloqaVentures “Onlayn Hamshira” стартапига инвестиция киритди

AloqaVentures венчур фонди соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам эътибор қаратиб, уйда тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган “Onlayn Hamshira” стартапига инвестиция киритди.

Платформанинг ишлаш модели:
⁃ Uber принципи асосида;
⁃ Илова орқали жойлашув + хизмат тури танланади;
⁃ Ҳамшира буюртмани қабул қилиб, беморнинг уйига боради.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ ҳамширалар мавжуд.

@pressuzb
04/15/2025, 20:38
t.me/pressuzb/4645
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
54
6.8 k
“Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилда $2,1 млрддан кўпроқ соф фойда олди

Жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар ТОП-4 лигига кирувчи “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ 2024 йилни 2,1 млрд долларлик (27,7 трлн сўм) соф фойда билан якунлади. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 659 млн долларга кўпроқдир.

Шунингдек, 2024 йил давомида “Навоий КМК” $1,45 млрд (18,8 трлн сўм) миқдорида даромад солиғи тўлаган. Жами солиқ тўловлари тақрибан $2,7 млрдга (35,5 трлн сўм) тенг бўлиб, комбинат Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи сифатида қайд этилган.

@pressuzb
04/15/2025, 17:20
t.me/pressuzb/4644
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
39
7.2 k
Киберхавфсизлик ҳодисаларига чора кўриш хизмати (UZCERT) оммавий жойлардаги Wi-Fi хавф-хатарларидан огоҳлантирди ва ҳимоя чораларини эслатди.

@pressuzb
04/15/2025, 16:44
t.me/pressuzb/4643
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
11
6.5 k
Самарқанд вилоятида ASIA ALLIANCE BANK 25 та маҳаллада иш олиб бормоқда, ҳар бирига махсус банкирлар ва ёрдамчи агентлар тайинланган бўлиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳаёт шароитларини яхшилашда ёрдам бермоқда.

2025 йил давомида Нуробод ва Тойлоқ туманларида жойлашган 25 та маҳаллада банк томонидан 256 та микролойиҳалар амалга оширилди, бу эса кўплаб одамларни бандлигини таъминлашга ҳамда иш ўринлари яратишга хизмат қилди.

Бундан ташқари, маҳалла дастурлари доирасида банк томонидан жисмоний шахслар учун 200 миллион сўм ва юридик шахслар учун 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратди.

Шунингдек ASIA ALLIANCE BANK томонидан ҳудудларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида юқорида кўрсатилган ишларни йил охиригача давомий кўринишда жадал суратларда давом эттириш режалаштирилган.

Реклама
04/15/2025, 12:11
t.me/pressuzb/4642
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
14
7.3 k
Ҳайдовчиларга ЙПХ ходими бўлмаса ҳам пиёдаларга йўл бериш кераклиги эслатилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан эксперимент ўтказилди. Бунда ҳайдовчилар пиёдаларга йўл бериш ёки бермаслиги текширилди. ЙПХ ходими йўқлигида ҳайдовчиларнинг кўпчилиги қоидага риоя қилмасдан, пиёдаларга йўл беришмаган.

@pressuzb
04/15/2025, 10:39
t.me/pressuzb/4641
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
13
6.7 k
Рақобат қўмитаси Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва Telegram мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Бунда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи шахслар ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб, ўзининг шахсини яшириб ёки бошқа ном билан ушбу ҳаракатларни содир этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.

Бироқ, бу каби ҳолатлар ўрганилганда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётган электрон ресурслар субъектларини, масъул шахсларини, Telegram канал эгасини ва бошқа маълумотларни аниқлаш имконсиз бўлмоқда.

Ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга ваколат доирасида аниқлик киритиш ҳамда тегишли чоралар кўриш юзасидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига тақдим этилади.

@pressuzb
04/15/2025, 09:20
t.me/pressuzb/4640
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
36
6.9 k
Президент Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Андижон вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

@pressuzb
04/15/2025, 09:02
t.me/pressuzb/4639
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
34
7.1 k
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди

Ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади, таълим муассасаларини замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

@pressuzb
04/14/2025, 18:26
t.me/pressuzb/4638
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
6
6.8 k
UZTELECOM Тошкентдаги IWTC 2025 да фаол иштирок этмоқда

14-15 апрель кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWTC) ўтказилмоқда.

Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этаётган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажаримоқда.

Компания нафақат IWTCнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панел сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.

Маълумот учун, конгресс 120 дан ортиқ мамлакатдан 2300 дан зиёд операторни жамлади – бу янги ғоялар, стратегик ҳамкорликлар ва глобал миқёсда тажриба алмашиш имкониятидир.

@pressuzb
04/14/2025, 16:05
t.me/pressuzb/4634
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
5
7.4 k
04/14/2025, 16:05
t.me/pressuzb/4635
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
5
7.6 k
04/14/2025, 16:05
t.me/pressuzb/4636
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
5
7.6 k
04/14/2025, 16:05
t.me/pressuzb/4637
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
04/14/2025, 14:38
t.me/pressuzb/4631
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
04/14/2025, 14:38
t.me/pressuzb/4632
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
UZTELECOM Тошкентдаги IWTC 2025 да фаол иштирок этмоқда

14-15 апрель кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWTC) ўтказилмоқда.

Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этаётган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажаримоқда.

Компания нафақат IWTCнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панел сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.

Маълумот учун, конгресс 120 дан ортиқ мамлакатдан 2300 дан зиёд операторни жамлади – бу янги ғоялар, стратегик ҳамкорликлар ва глобал миқёсда тажриба алмашиш имкониятидир.

@pressuzb
04/14/2025, 14:38
t.me/pressuzb/4630
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
04/14/2025, 14:38
t.me/pressuzb/4633
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
162
9.9 k
❗️Road24 иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилди.

@pressuzb
04/14/2025, 12:51
t.me/pressuzb/4629
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
252
12 k
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин.

@pressuzb
04/14/2025, 12:39
t.me/pressuzb/4628
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
48
7.0 k
Холмурадов Акмал Толмасович AloqaBank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар А.Холмурадов AloqaBank Корпоратив кредит амалиётларини мувофиқлаштириш департаменти директори лавозимида ишлаган.

@pressuzb
04/14/2025, 10:58
t.me/pressuzb/4627
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
47
7.0 k
Хориж ОАВларида ўзбекистонлик талабанинг мурожаати эълон қилинди.

Унда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент филиалида Украина–Россия уруши пропагандаси олиб борилаётгани ҳақида сўз боради.

@pressuzb
04/14/2025, 09:30
t.me/pressuzb/4626
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
16
7.1 k
БМТнинг ёшлар форумида Ўзбекистон ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 13-18 апрель кунлари АҚШда бўлади ва Ню-Йоркда БМТнинг ёшлар форумида (ECOSOC) Ўзбекистон ёшлари номидан тақдимот ўтказади.

Шунингдек, АҚШдаги ватандошлар ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан мулоқот ҳам режа қилинган.

Бундан ташқари, Калифорнияда жойлашган Кремний водийсида фаолият юритаётган ёш ватандошлар, стартап эгалари билан учрашувлар ҳамда Стэнфорд университети билан ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни давлат раҳбарининг ёшлар билан очиқ мулоқотида кўплаб янги имконият ва ташаббуслар янгради. Бунда хорижда таълим олаётган ёшларга эътибор ва “Эл-юрт умиди” жамғармасининг квоталарини ошириш каби бир қанча масалаларга ҳам урғу берилганди.

@pressuzb
04/14/2025, 09:20
t.me/pressuzb/4625
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
146
10 k
Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
04/13/2025, 18:55
t.me/pressuzb/4624
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
38
6.9 k
Самарқанд БМТнинг давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади

Рақамли технологиялар вазирлигининг хабар беришича, 23-25 июнь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба тарихий Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми — 2025’га (UNPSF) мезбонлик қилади.

Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш” мавзусида бўлиб, вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

Форум 23 июнь — БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Мазкур нуфузли тадбирда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

@pressuzb
04/12/2025, 20:10
t.me/pressuzb/4623
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
31
6.6 k
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги апрелни “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилди

“Муҳандислик ойлиги” доирасида техника йўналишидаги олийгоҳларда турли танловлар ва мусобақалар ўтказилади.

Шунингдек, 15-16-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

“Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилади:
⁃ “Drone racing”
⁃ Ҳаво жанги
⁃ Ракета моделлаштириш
⁃ Роботлар жанги
⁃ Робототехника мусобақаси
⁃ 3D моделлаштириш мусобақаси
⁃ Муҳандислик ишланмалари кўргазмаси
⁃ Авиамоделлар кўргазмаси
⁃ “Art Engineering” намойишлари
⁃ “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони

Муҳандислар сафига қўшилинг ва ўз келажагингиз меъморига айланинг!

@pressuzb
04/12/2025, 19:36
t.me/pressuzb/4622
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
21
6.2 k
12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида кенг кўламли ҳашар ўтказилади. Бунда кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

“Пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади. Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир”, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

@pressuzb
04/11/2025, 19:33
t.me/pressuzb/4621
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
30
6.5 k
Туркия Ўзбекистонда учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқарилишини яширинча қўллаб-қувватламоқда — ОАВ

Ўзбекистоннинг “Лочин” илмий-ишлаб чиқариш маркази мутахассислар тайёрлаш бўйича Анқаранинг кўмаги билан ўз имкониятларини фаол равишда кенгайтирмоқда. Бу ҳақида Франциянинг Intelligence Online нашри хабар берди.

“Муассаса ихтисослаштирилган технологик ускуналарнинг тўлиқ тўпламига, шунингдек, дронларни ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган синов лабораториясига эга.

Марказда ишлаб чиқарилган дронлар разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш, муҳим объектларни кузатиб бориш каби вазифаларни бажариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.

Туркия Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтириб, илғор технологиялар бўйича минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда. Анқаранинг Ўзбекистоннинг учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаши Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан мудофаа, иқтисодиёт ва маданият каби кўплаб соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган кенгроқ стратегиянинг бир қисмидир”, дейилади хабарда.

@pressuzb
04/11/2025, 17:54
t.me/pressuzb/4620
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
8
6.3 k
Соҳанинг асосий илмий-техник манбаси ҳисобланган “O‘zbekiston Neft va Gaz” журналининг янгиланган сони чоп этилди!

Янги учта сон, янги муаллифлар, долзарб мавзулар: геологик қидирув, қайта ишлаш, экология, рақамлаштириш ва бугунги кун энергияси.

Журнал ОАКнинг илмий нашрлар рўйхатига киритилган бўлиб, нефть-газ соҳаси мутахассислари, олимлари ва талабалари учун кундан-кунга замонавий ва фойдали бўлиб бормоқда.

Обуна бўлинг, ўқинг, мақола ёзинг — биргаликда соҳанинг интеллектуал келажагини шакллантирамиз!

📞💬@neft_vagaz уланинг

Реклама
04/11/2025, 15:30
t.me/pressuzb/4619
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
35
6.6 k
Адлия вазирлиги давлат тили бўйича қонунчилик ҳужжатларини эслатди

Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини тартибга солувчи асосий ҳужжат “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ҳисобланади.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

“Реклама тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади. Бунда, реклама мазмунининг таржимасини бошқа тилларда такрор берилишига йўл қўйилади.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

Шу билан бирга, фуқаролар ўзаро мулоқот жараёнида фойдаланадиган тил бўйича қонунчиликда қатъий ва мажбурий талаблар кўрсатилмаган.

Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва толерантликни таъминлаш, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хослигини ҳурмат қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.

Бунда, барча фуқароларга ўз она тилида гапириш, таълим олиш ва маданий бойликларни ривожлантиришда тенг ҳуқуқлилик таъминланади.

Хусусан, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.

Зеро, Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

@pressuzb
04/11/2025, 08:43
t.me/pressuzb/4618
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
40
7.0 k
Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси доирасида нашрга тайёрланган китобларни чоп этиш бўйича босмахоналар учун очиқ тендер эълон қилди.

Лойиҳа доирасида 2024 йилда нашрга тайёрланган 50 та китобдан биринчи босқичда 27 номдаги китоб тендерга қўйилмоқда. Унинг бошланғич нархи 1 млрд 464 млн сўмни ташкил этади.

@pressuzb
04/10/2025, 09:31
t.me/pressuzb/4617
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
77
7.6 k
Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланган Зайнилобиддин Низомиддинов илк иш кунини аҳоли билан учрашишдан бошлабди.

@pressuzb
04/09/2025, 21:56
t.me/pressuzb/4616
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
15
7.3 k
Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади — президент

@pressuzb
04/09/2025, 16:33
t.me/pressuzb/4615
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
33
7.3 k
❗️Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:

⁃ давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

⁃ концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича “Жонли ижро”, “Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз” ёки “Фонограммали концерт дастури” деб аниқ кўрсатилиши лозим;

⁃ Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” ва “Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи” давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

2025 йил 1 июлдан:

⁃ жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;

⁃ жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.

⁃ ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида “Жонли ижро ҳафталиги” ўтказилади.

@pressuzb
04/09/2025, 16:06
t.me/pressuzb/4614
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
280
18 k
AloqaBank томонидан “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредити эълон қилинди

Жорий йил февраль ойида Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжат билан AloqaBank ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиши белгиланганди.

Шу йўналишда AloqaBank томонидан ёшлар тадбиркорлиги учун кенг имкониятлар йўлга қўйилиши бошланди. Хусусан, банк томонидан “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредити эълон қилинди.

Кредит шартлари:

⁃ Йиллик фоиз ставкаси: 18,0%

Максимал сумма:

⁃ Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун – 100 млн сўмгача;

⁃ Якка тартибдаги тадбиркорлар учун – 1,5 млрд сўмгача;

⁃ Юридик шахслар учун – 5,0 млрд сўмгача.

Мазкур кредит “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга берилади.

@pressuzb
04/09/2025, 14:20
t.me/pressuzb/4613
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
41
7.3 k
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди.

@pressuzb
04/09/2025, 14:02
t.me/pressuzb/4612
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
22
6.7 k
“Матбуот уйи” сотилмаган — Давактив агентлиги

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни “Матбуотчилар уйи” гўёки журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилгани, эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан (ЎзА) олиб қўйилгани тўғрисида фараз ва тахминлардан иборат бўлган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқалмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
 
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.

@pressuzb
04/08/2025, 19:06
t.me/pressuzb/4611
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
221
8.2 k
Президент администрацияси собиқ раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

@pressuzb
04/07/2025, 15:06
t.me/pressuzb/4610
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
112
11 k
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

⁃ электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

⁃ табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

⁃ Реестрларга киритилган оилаларга; 

⁃ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

@pressuzb
04/06/2025, 12:39
t.me/pressuzb/4609
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
34
5.9 k
Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди.

@pressuzb
04/05/2025, 11:07
t.me/pressuzb/4608
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
33
5.9 k
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўлаш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди

Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйдиради.

Мазкур жараённи пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Нима учун 3 ойлик муддат қўйилган?

Сабаби, қонунга кўра, вафот этган шахсларга пенсия тўланмайди. Амалиётда гарчи пенсионер вафот этган бўлсада, унинг яқин қариндошлари томонидан пенсия олиб юриш давом этган ҳолатлари мавжуд.

Шунинг учун, бюджет маблағларини тўғри сарфлаш мақсадида 3 ойлик муддат киритилган.

⁃ Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

⁃ Бунда ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Мавзуга доир батафсил маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

@pressuzb
04/04/2025, 19:18
t.me/pressuzb/4607
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
51
6.5 k
❗️UZTELECOM фуқароларни огоҳликка чақирди

Сўнгги пайтларда телефон орқали фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетди. Фирибгарлар қўнғироқ қилиб, ўзларини UZTELECOM ходимлари деб таништиришлари ва турли баҳоналар билан СМС-кодни айтишни ёки шахсий маълумотларни тақдим этишни сўрашлари мумкун.

Компаниянинг эслатишича, UZTELECOM ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, СМС орқали келган кодлар, пароллар, карта рақамлари ва бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди.

Қандай ҳимояланиш мумкин?
⁃ Маълумотни текшириш лозим – ҳар қандай шубҳа туғилганда UZTELECOM расмий алоқа марказига қўнғироқ қилиш мумкин.
⁃ Шахсий маълумотларни асло ошкор қилманг – қўнғироқ қилувчи ҳатто ўзини компания ходими деб таништирса ҳам.
⁃ Шубҳали рақамларни блоклаш ва фирибгарлар ҳақида компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига хабар бериш тавсия этилади.

@pressuzb
04/04/2025, 18:20
t.me/pressuzb/4606
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
117
8.7 k
Китоб ўқиб ота-онасига электромобиль совға қилган қизлар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди.

Ғолибларга BYD Chazor электромобиллари топширилди.

@pressuzb
04/04/2025, 18:13
t.me/pressuzb/4605
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
8
6.2 k
“Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини қўллаб-қувватлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммитида сўзлаган нутқида Украина бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёнлари бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Олдинда жуда мураккаб ва ечими осон бўлмаган масалалар турганини тушунамиз.

Бироқ дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдан бошқа муқобил йўлни биз кўрмаяпмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@pressuzb
04/04/2025, 12:31
t.me/pressuzb/4604
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
124
7.4 k
Давлат хавфсизлик хизмати Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддинович вафот этди.

А.Избосаров яқинда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ДХХ тизимига ишга ўтказилганди.

@pressuzb
04/04/2025, 08:15
t.me/pressuzb/4603
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
51
8.7 k
4 апрель куни давлат раҳбари ташаббуси билан китобхонликни ривожлантириш йўлида ҳар йили ўтказиш анъанага айланган “Ёш китобхон” танловининг бу йилги мавсуми ғолиблари аниқланади. Уларга Президент совғаси — электромобиль топширилиши кутилмоқда.

@pressuzb
04/04/2025, 07:33
t.me/pressuzb/4602
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
1
4 апрель куни давлат раҳбари ташаббуси билан китобхонликни ривожлантириш йўлида ҳар йили ўтказиш анъанага айланган “Ёш китобхон” танловининг бу йилги мавсуми ғолиблари аниқланади. Уларга Президент совғаси — электромобиль топширилиши кутилмоқда.

@pressuzb
04/03/2025, 18:47
t.me/pressuzb/4601
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
16
7.8 k
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен хоним билан.

@pressuzb
04/03/2025, 14:58
t.me/pressuzb/4600
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
23
7.1 k
❗️Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини эълон қилди.

Рўйхат: https://raqobat.gov.uz/ekskluziv-huquqlar-berilgan-hojalik-yurituvchi-subektlarning-reestri-rojhati

@pressuzb
04/03/2025, 14:05
t.me/pressuzb/4599
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
19
7.6 k
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ҳамда Регистон мажмуасида бўлди.

@pressuzb
04/03/2025, 11:33
t.me/pressuzb/4598
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
24
7.8 k
“Европа Иттифоқи Доналд Трампнинг бож тарифларига жавоб қайтаришга тайёр” — Европа комиссияси президенти

Самарқандда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити олдидан Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Доналд Трамнинг 180 дан ортиқ мамлакатга божлар жорий этиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.

“Биз божларга жавобан биринчи чора-тадбирлар пакетини тайёрлаяпмиз”, деди у.

Агар музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Европа ўз манфаатлари ва бизнесни ҳимоя қилиш учун қўшимча чора-тадбирларга ҳам тайёргарлик кўраётгани айтилди.

Аввалроқ Доналд Трамп АҚШга импорт қилинадиган товарларнинг кўпчилигига 10 фоизлик минимал божни эълон қилганди (Ўзбекистон учун 10%). Бу Европа Иттифоқи учун 20 фоиздан юқори бўлган – инфляцияни ошириш ҳамда АҚШ ва жаҳон миқёсидаги иқтисодий ўсишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилувчи глобал савдо урушига олиб келиши мумкин.

@pressuzb
04/03/2025, 09:28
t.me/pressuzb/4597
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
18
6.8 k
Йил бошидан бери AloqaVentures томонидан стартапларга киритилган инвестициялар ҳақида маълумот берилди

2025 йилнинг дастлабги уч ойи давомида AloqaVentures томонидан 3 та истиқболли стартапга инвестиция киритилди. Ушбу лойиҳалар сунъий интеллект, логистика, рақамли бошқарув ва бизнесни автоматлаштириш соҳаларида фаолият юритиб, минтақа рақамли экотизимни ривожлантиришга хизмат қилади.

1. Unitlab.ai – сунъий интеллект асосидаги лойиҳаларни тезроқ, арзонроқ ва самарали амалга ошириш имконини берувчи платформа. Стартап $200 000 миқдорида инвестиция жалб қилиб, сунъий интеллект моделларини бошқариш ва маълумотларни белгилаш жараёнини автоматлаштиришга ихтисослашган.

2. AloqaVentures венчур фонди томонидан иккинчи инвестиция DATATRUCK (Fintruck) стартапига киритилди. АҚШда фаолият юритувчи Freight Tech SaaS платформаси $300 000 миқдорида Pre-Series A (bridge раунди) инвестициясини қабул қилди.

DATATRUCK – юк ташиш соҳасидаги молиявий ва операцион жараёнларни автоматлаштирувчи илғор тизим. Компаниянинг TruckGPT сунъий интеллект механизми ёрдамида юк ташиш компанияларининг ишлари 60% гача автоматлаштирилади. Ҳозирда АҚШда 250 дан ортиқ компания DATATRUCK хизматларидан фойдаланмоқда.

3. Учинчи инвестиция – $200 000 миқдорида BITO ERP томонидан жалб қилинди. Мазкур лойиҳа бизнес жараёнлар учун рақамли экотизим бўлиб, бугунги кунгача 1000 дан ортиқ компанияга ўз бизнес жараёнларини рақамлаштиришда ёрдам берган.

@pressuzb
04/02/2025, 13:30
t.me/pressuzb/4596
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
40
6.9 k
Ҳукумат қарори билан Тураев Илҳом Ҳабибуллаевич “Иссиқлик таъминоти” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Бунга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
04/02/2025, 11:26
t.me/pressuzb/4595
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
96
7.4 k
Хориж фуқаросидан 70 минг доллар “откат” талаб қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги юристконсульти ва унинг шериги — Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассиси қўлга олинди.

@pressuzb
04/02/2025, 10:17
t.me/pressuzb/4594
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
26
6.9 k
Хусусийлаштирилган “Кварц” АЖдаги 89,7 фоиз акциялар пакети давлатга қайтарилади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, “Кварц” АЖнинг фаолияти мониторинг қилиб борилган ва тўлов графиклардаги узилишларни олдини олиш мақсадида харидор — “Қувасойцемент” АЖ огоҳлантириб келинган.

Ўз навбатида, “Қувасойцемент” АЖнинг Жамият устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдаги қийинчиликлари туфайли, “Қувасойцемент” АЖни бошқарув органларининг қарорига асосан олди-сотди шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилиш бўйича Давактив агентлигига мурожаати келиб тушган.

Шунга кўра, “Қувасойцемент” АЖнинг ташаббусини инобатга олиб, олди-сотди шартномаси томонларнинг 2025 йил 14 февралдаги ўзаро келишувига асосан бекор қилинган ва шу муносабат билан Жамиятнинг кузатув кенгаши таркиби қайта кўриб чиқилиб, унга Давактив агентлиги вакиллари киритилган.

Маълумот учун, “Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакети 2023 йил февралда 265 млрд сўм сотиб олиш тўловларини уч йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан “Қувасойцемент” АЖга сотилганди.

@pressuzb
04/01/2025, 19:37
t.me/pressuzb/4593
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
63
6.8 k
“Leapmotor” компаниясига тегишли “C16” русумли автомобил халқаро талабларга жавоб бермаслиги аниқланди — инспекция

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Лабораторияда Хитойнинг “Leapmotor” компаниясига тегишли “C16” русумли автомобил синовдан ўтказилган. Натижада, ушбу автомобил халқаро стандартларга, хусусан, БМТ томонидан белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланган (белгиланган меъёрдан 16 баравар кўп).

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (O‘ZAK.SL.0309) давлат муассасасининг синов лабораторияси томонидан 2025 йил 10 март куни SB-0309-388/25-сонли синов баённомасига асосан UzTR.237-016:2017 стандарти, илова № 3, p.44 бўйича “Устуворлик ва ташқи электромагнит нурланишга бардошлилик (кенг полосали электромагнит шовқинлар)” талабларига номувофиқлик ҳолати аниқланган.

@pressuzb
04/01/2025, 19:32
t.me/pressuzb/4592
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
20
6.6 k
“Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди”.

Президент Шавкат Мирзиёев “Euronews”га эксклюзив интервью берди: https://president.uz/uz/lists/view/8009

@pressuzb
04/01/2025, 16:39
t.me/pressuzb/4591
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
32
7.0 k
3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.

@pressuzb
04/01/2025, 16:31
t.me/pressuzb/4590
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
55
11 k
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Иқтидор” танловини эълон қилди

Ўқувчиларни санъатга қизиқтириш орқали миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ҳамда давом эттириш мақсадида ушбу танлов ўтказилмоқда.

Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа хорижий мамлакатга таълим саёҳати йўлланмаси билан тақдирланади.

Маълумот учун, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2024 йилда “Турон” мактаб театри ва “Жадидлар изидан” танловлари ўтказилди. Ғолиблар Туркия ва Германияга таълим саёҳатига юборилди.

@pressuzb
04/01/2025, 16:01
t.me/pressuzb/4589
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
15
8.2 k
Андижон вилояти, Избоскан туманидаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

@pressuzb
03/31/2025, 18:44
t.me/pressuzb/4588
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
58
7.8 k
Андижонда масжид таҳоратхонасидаги портлашда 3 киши вафот этди

31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Хўжа жомеъ масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган, 10 киши тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

@pressuzb
03/31/2025, 16:11
t.me/pressuzb/4587
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
6
7.5 k
Украина президенти оиласи 2024 йилда қанча даромад кўргани маълум қилинди

Украина президенти офисининг хабар беришича, мамлакат президенти Володимир Зеленский оиласининг 2024 йилдаги умумий даромади 15 миллион 286 минг гривнани (тахминан 340 минг евро) ташкил этди.

Эълон қилинган солиқ декларациясига кўра, ушбу маблағларнинг ярмидан кўпи, яъни 8,5 миллион гривнадан ортиғини Зеленский оиласи давлат облигациялари тўловлари ҳисобига олган. Қолган маблағлар президент маоши, банк фоизлари ва шахсий кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромаддан шаклланган.

@pressuzb
03/31/2025, 15:08
t.me/pressuzb/4586
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
151
8.7 k
Шаҳноза Мирзиёева Рамазон ҳайити билан табриклаб, оилавий сумалак тайёрлаш жараёнидан видео эълон қилди

“Бу ёруғ кун бир ойлик маънавий юксалиш ва янгиланиш даврининг якунланишини англатади. Рамазон ойи бизга яхшилик қилиш ва сабрли бўлишни ўргатди, бугун эса яқинларимизга меҳр ва эътибор улашмоқдамиз.

Ушбу муборак байрам оила аъзолари ва яқинлар билан ўтказилган ҳар бир лаҳзани қадрлаш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳар куни ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини эсга солади”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

@pressuzb
03/30/2025, 14:57
t.me/pressuzb/4585
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
21
5.5 k
“Гаров” филмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

2024 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида муҳим масалалар қаторида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича таъсирчан миллий контентлар яратиш масаласига ҳам тўхтаб ўтилган эди.

Шу йўналишда Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ва Biz Media платформаси ҳамкорлигида “Гаров” номли янги бадиий фильм суратга олинди. 27 март куни Ўзбекистон Миллий кино санъат саройида мазкур филмнинг ёпиқ премьераси ўтказилди.

“Гаров” нафақат ҳарбий ва жиноий жанрдаги фильм, балки инсон қалбидаги бурч, жасорат ва муҳаббатни ўрганувчи драматик асардир. Унда ватанга садоқат, бурчга эҳтиром ва жасорат мавзулари муваффақиятли ёритилган.

Фильмнинг яна бир муҳим жиҳати – унда ватанпарварлик руҳи кучли ёритилган. Қаҳрамонларнинг жасорати, бурчга садоқати ва ватан ҳимоясига бўлган муносабати томошабинни руҳлантиради ва ижобий ҳиссиётлар уйғотади.

@pressuzb
03/28/2025, 18:35
t.me/pressuzb/4584
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
32
6.2 k
Рамазон ҳайити муносабати билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.

@pressuzb
03/28/2025, 17:31
t.me/pressuzb/4583
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
24
7.4 k
“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

Президент фармонига кўра:

- олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;

- ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

- Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

@pressuzb
03/28/2025, 15:31
t.me/pressuzb/4582
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
69
7.7 k
“Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбари Анвар Жўраев давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги каби моддаларда айбдор деб топилиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Апелляция шикояти киритилган.

@pressuzb
03/28/2025, 13:45
t.me/pressuzb/4581
PR
Pressuzb
27 847 subscribers
43
7.7 k
Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@pressuzb
03/27/2025, 10:52
t.me/pressuzb/4580
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria