РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ УЙ-ЖОЙ ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
🕸 Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг уй-жой ва қурилиш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқда.
Жумладан,
📌 Андижон вилояти мисолида
🔝 Фуқаро З.Д. “VATAN FARZANDLARI” МЧЖдан 4 йилга шартнома асосида уй харид қилган ва бир йил давомида тўловларни ўз вақтида амалга оширган. Бир йилдан сўнг оилавий шароити сабабли тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда тўланган пул маблағини қайтариш юзасидан мурожаат қилган. Аммо 230 млн сўмга яқин миқдордаги тўлов истеъмолчига қайтарилмагани учун ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Фарғона вилояти мисолида
🔝Фуқаро Н.Р яшаб турган кўп қаватли уйдаги лифт бузилиб қолаётганлиги ва юқори қаватдаги хонадонга чиқиб тушиш қийин бўлаётганлиги, лифтни таъмирлаб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Сирдарё вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Ҳ. М. хонадон сотиб олиш учун “GULISTON QURULISH BARAKA” МЧЖ билан шартнома расмийлаштириб, шартномага кўра бошланғич тўлов пулини корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини таъкидлаб, жамият томонидан қурилиш ишлари шартномада кўрсатилган муддатда ниҳоясига етказилмаётганлиги туфайли хизмат кўрсатувчи ҳисоб рақамига тўланган маблағнинг бир қисмини қайтариб олгани, бироқ қолган қисми яъни 22 млн сўмга яқин бўлган маблағи қайтариб берилмаётганлигиюзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Самарқанд вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Л.Р. уй-жой сотиб олиш учун “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” МЧЖ билан шартнома имзолагани, унга кўра бошланғич бадал ва тасдиқланган тўловга асосан 52 млн пул маблағларини тўлаганлигини билдирган. Бугунги кундаги ҳолат шартнома шартларига мувофиқ эмаслигидан норози бўлиб, белгиланган муддатда кўп қаватли уйдан харид қилган хонадонни ўз вақтида топширилиши юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
📌 Қашқадарё вилояти мисолида
🔝 Фуқаро А.Р. хонадон олиш учун “JANUB TARMOQ SANOAT” МЧЖ билан шартнома имзолаб, тўловларни тўлиқ амалга оширади. Аммо мазкур қурилган уй шартномада белгиланган муддатда эгаларига топширилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Жиззах вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Б.А “XAYRI” МЧЖдан шартнома имзолаган бўлиб, шартнома кўрсатилган муддатда турар жойни қабул қилиб олмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Тошкент вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Р.С. ва “HALOL SUT AGRO” МЧЖ имзоланган инвестиция шартнома шартларига мувофиқ, фуқаро ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини аммо қурувчи томонидан хонадонни фуқарога қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан топширмагани, шартномада кўрсатилган хонадон майдони кадастр ҳужжатида кўрсатилган майдондан кам чиққанлиги ва ушбу 14 млн сўмдан зиёд тафовут суммаси қайтарилмаётганлиги юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
📌 Тошкент шаҳар мисолида
🔝 Фуқаро “ERNEST-HOLDING” МЧЖдан шартнома асосида хонадон харид қилади. Мазкур шартномага асосан олдиндан 430 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлов амалга оширилганлиги, бироқ жамият томонидан кўп қаватли уй ўз вақтида топширилмагани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌 Навоий вилояти мисолида
🔝 Фуқаро “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖ билан 115,0 млн сўмга бир хонали хонадон қуриб бериш ва топшириш юзасидан шартнома имзолайди. Бироқ белгиланган муддат ўтиб кетганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қурувчи ташкилотлар (“VATAN FARZANDLARI”, “YULDUZ”, “GULISTON QURULISH BARAKA”, “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” “JANUB TARMOQ SANOAT” “XAYRI”, “HALOL SUT AGRO”, “ERNEST-HOLDING” ва “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖлар) “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 19 ва 21- моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
⬅️ Шунингдек, қурувчи ташкилотларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
X |
Raqobat.gov.uz