Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 20 дан ортиқ масала жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича эса қўшимча ўрганиш талаб этилгани сабабли, масъул ходимларга уларни ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Маъмурий масалалар, пиёдалар ўтиш жойи ва светофор ўрнатиш бўйича мурожаатлар юзасидан тегишли ходимларга кўрсатмалар берилди. Қабулда аввалги мурожаати ижобий ҳал этилган фуқаролар ҳам иштирок этиб, бошқарма раҳбарига миннатдорчилик билдиришди.
Бундай сайёр қабуллар режа асосида мунтазам ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилмоқда ва ҳал этилмоқда.
👉 @YHXX_UZ