ОФК 20 ёшгача аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш босқичи қуръа ташланади
Бугун ОФК 20 ёшгача аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Қуръа Тошкент вақти билан 12:00 да Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.
Асосий маълумотлар:
Формат:
- Қатнашувчи жамоалар 8 гуруҳга бўлинади:
- 7 та гуруҳда 4 тадан жамоа
- 1 та гуруҳда 5 та жамоа
- Ўйинлар марказлашган ҳудудларда ўтказилади. Гуруҳ ўйинларига мезбон мамлакатлар: Бутан, Хитой, Лаос, Малайзия, Мьянма, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам.
Финал босқичига чиқиш тартиби:
- 8 та гуруҳ ғолиби
- Энг яхши 3 та иккинчи ўрин соҳиблари
- Мезбон жамоа (Таиланд)
- Жами 12 та жамоа 2026 йил 1–18 апрель кунлари Таиландда ўтадиган мусобақада иштирок этади.
Эътиборга молик жамоалар:
- КХДР Кореяси (икки карра чемпион) унвонини ҳимоя қилиш учун қайтмоқда.
- Хитой, Япония ва Жанубий Корея (собиқ чемпионлар) ҳам соврин учун курашади.
- Шунингдек, илк бор финал босқичига чиқишга интилувчи 16 та давлат қатнашади:
- Баҳрайн, Бангладеш, Бутан, Камбожа, Индонезия, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Монголия, Шимолий Мариана Ороллари, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Тимор-Лесте ва Туркманистон.
Қуръа учун соватлар:
1-сават: КХДР, Япония, Австралия, Жанубий Корея
2-сават: Хитой Тайпейи, Эрон, Ливан, Непал, Ҳиндистон, Иордания, Қирғизистон, Бангладеш
3-сават: Гонконг, Камбожа, Фаластин, Шимолий Мариана Ороллари, Индонезия
4-сават: Гуам, Туркманистон, Монголия, Сингапур
5-сават: Баҳрайн, Саудия Арабистони, Сурия, Тимор-Лесте
Мезбонлар савати: Хитой (1-сават), Вьетнам (1-сават), Ўзбекистон (1-сават), Мьянма (1-сават), Малайзия (3-сават), Бутан (3-сават), Лаос (3-сават), Тожикистон (4-сават).
👉⚽️@futbol_qoidalar