Ўзбекистон U17 терма жамоаси кеча Хитой устидан ғалаба қозонгач, Осиё кубоги чорак финалга чиқди.
Шу билан бирга, Ислом Исмоилов жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлди. Маълумот ўрнида — ЖЧ 2025 йил 3-27 ноябрь кунлари Қатарда ўтказилади. ЖЧда 48 жамоа иштирок этади ва турнирга Осиёга мезбон Қатардан ташқари 8та ўрин ажратилган.
Ўзбекистон U17 терма жамоаси тарихда 4-марта ЖЧда иштирок этади.
Аввалги иштирокларимиз:
Мексика-2011. "D" гуруҳида 1-ўрин (2 ғалаба ва 1 дуранг). Чорак финалда Австралия мағлуб этилган (4:0) бўлса, жамоамиз чорак финалда Уругвайга ютқазган (0:2). Тўпурарларимиз — Темур Ҳакимов ва Аббос Махсталиев (3 тадан).
БАА-2013. "С" гуруҳида 2-ўрин (2 ғалаба ва 1 дуранг). Нимчорак финалда Гондурасга ютқазганмиз (0:1, кутилмаганда).
Индонезия-2023. "B"гуруҳида 3-ўрин (1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият). Чорак финалда Англияда мағлуб этилган бўлса (2:1), нимчорак финалда ўсмирларимиз Францияга ютқазган (0:1). Тўпураримиз — Амирбек Саидов (4 гол).
👉⚽️@futbol_qoidalar