Ўрунов яна жароҳат олди
"Персеполис" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов яна жароҳат олди. Эрон Про-лигасининг 27-туридан ўрин олган "Персеполис" – "Сепаҳон" учрашувининг 32-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи жароҳат туфайли майдонни тарк этди.
Ўруновнинг жароҳати қанчалик жиддий экани ҳозирча номаълум. У мавсум охирига қадар "Персеполис"га ёрдам бера оладими-йўқми — бу ҳали аниқ эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе, ҳар эҳтимолга қарши, июнь ойидаги ўйинлар учун чап қанот вингери позициясига номзод футболчиларни кўздан кечиришни бошлаши керак.
👉⚽️@futbol_qoidalar