"Арсенал" бугун ғалаба қозонгач, ЕЧЛ 2025/26 йилги мавсумда АПЛдан камида бешта клуб иштирок этиши аниқ бўлди.
Боиси, УЕФА рейтингида Англия жорий мавсумни пешқадам сифатида якунлайди. Шу сабабли, АПЛда мавсумни 5-ўринда якунлаган жамоа 2025/26 йилги Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритади.
Шунингдек, инглиз клублари сони 7 тага етиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бунинг учун:
— «Астон Вилла» Чемпионлар Лигасини ютса ва АПЛда кучли тўртликка кира олмаса;
— «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенхэм» Европа Лигасини ютса ва улар ҳам АПЛда тўртликка кира олмаса — шу ҳолда Англиядан 7 жамоа иштирок этиши мумкин бўлади.
"Манчестер Сити" учун имкониятлар бор...
👉⚽️@futbol_qoidalar