U-17 Осиё кубоги. Финал ва тақдирлаш маросими ҳақида
Финал баҳсининг асосий вақтида дуранг қайд этилса, қўшимча бўлимлар БЕЛГИЛАНМАЙДИ. Дарҳол пенальтилар сериясига ўтилади (плей-офф босқичининг бошқа ўйинлари каби).
Финал ўйинидан кейин тақдирлаш маросими ўтказилади. Қуйидаги индивидуал соврин эгаларига эсдалик совғаси тақдим этилади:
— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP);
— мусобақанинг энг яхши тўпурари;
— мусобақанинг энг яхши дарвозабони;
— Ҳалол ўйин соврини (жамоага топширилади).
Финалда ғолиб чиққан жамоа аъзоларига 43 комплект олтин медаль, финалда ютқазган жамоага 43 комплект кумуш медаль топширилади.
Шунингдек, финални бошқарган ҳакамларга эсдалик совғаси тақдим этилади.
👉⚽️@futbol_qoidalar