Наманганда Дамасда 25 нафар бола ва бир нафар аёл олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи уларни хусусий боғчага олиб кетаётган бўлган. Автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
⚡ Кутилаётганидек Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун сайёҳлик eVisa беришни тўхтатди
Энди Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сайёҳлик ёки умра мақсадида электрон виза (eVisa) расмийлаштира олмайди. Мамлакат онлайн ариза топшириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхатидан чиқарилди.
Бундан аввал Саудия Арабистони 2025 йилги Ҳаж тайёргарлиги муносабати билан 14 та давлат фуқаролари учун визалар беришни вақтинча тўхтатган эди.
Чеклов хавфсизлик масалалари ва визаларнинг ноқонуний фойдаланилиш ҳолатлари билан боғлиқ. Саудия расмийлари таъкидлашича, бу тақиқ сиёсий сабабларга боғлиқ эмас.
Бу икки чеклов ўзаро боғлиқми — ҳозирча аниқ эмас. Саудия томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Телеграм каналларда “Malibu-2” автомобиллари Қозоғистондан қайтиб келаётгани ва нарх тушиши мумкинлиги ҳақида видео тарқалди.
“UzAuto Motors” бу хабарларни рад этиб, видеода кўрсатилган автомобиллар Хитойдан Қозоғистон орқали расмий тартибда Ўзбекистонга юборилаётганини маьлум қилди.
⚡️ 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.
Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.
Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Азиз Ташпулатов икки соат ичида 40 нафар мурожаатчи билан учрашди, яна 580 нафардан ортиқ киши навбат кутмоқда.
Ички ишлар вазири аҳоли мурожаатларини шахсан қабул қилмоқда. Навбат катта бўлгани учун мурожаатлар йўналиш бўйича тақсимланмоқда. Мурожаатлар асосан тергов ишлари, кредит, уй-жой муаммолари ва оилавий зўравонлик каби масалаларни қамраб олган.
Тошкент ҳудудининг қарийб ярми яқин 20 йил ичида реконструкция ва янгиланишга муҳтож.
CMWP Uzbekistan ва Atlas Global тайёрлаган “IQ Тошкент 25” тадқиқотига кўра, пойтахтдаги қурилиш ва инфратузилманинг 43 фоизи учун қайта таъмирлаш зарур. Бу фақат турар жойлар эмас, балки кўча-йўл тармоғи, муҳандислик коммуникациялари ва жамоат жойларини ҳам ўз ичига олади.
Янгиланиш уч йўналишда амалга оширилади: • 43% ҳудуд — реконструкция: мавжуд биноларни сақлаб, янгилаш; • 28% ҳудуд — консервация: ҳеч қандай янги қурилишсиз эски ҳолича сақлаб қолиш; • 15% ҳудуд — реновация: эски бинолар ўрнига янгиларини қурилиш.
У Истанбулнинг Фотиҳ туманидa ўзбекистонлик оиланинг фарзандига зўравонлик қилгани учун полиция томонидан қўлга олинди. Иш терговдан сўнг судга юборилади.
Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов аҳоли билан қабул ўтказмоқда.
Бугун соат 10:00 да бошланган қабулга 500 нафарга яқин фуқаро келган. Қабул ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида бўлмоқда.
Саудия Арабистони Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон туристик виза беришни вақтинча тўхтатди.
23 апрелдан 9 июнгача онлайн виза олиш имкони йўқ. Бу вақтда виза фақат элчихоналар ёки махсус виза марказлари орқали расмийлаштирилади. Шенген, Британия ёки АҚШ визасига эга бўлганлар эса Саудияга кириш чоғида виза олиши мумкин.
ЙҲХБ раҳбарининг таъкидлашича, кўпчилик ёшлар автомобилни ижарага олиб ёки кредит тўлаб ишлатмоқда, аммо бу орқали болаларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Ижарага олинган машина шикастланган ҳолатларда эса ўсмирлар ота-оналари катта қарзга ботмоқда.
Истанбулдаги ёнғинда 19 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Марҳумнинг жасади 24 апрель куни Ўзбекистонга қайтарилди. Барча харажатлар Миграция агентлиги томонидан қопланган.
Хусусий клиникаларда ўлим ҳолатлари кўпаяётгани бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўров юборилди.
“Адолат” партияси депутати Гулнора Абдувоҳидова нотўғри тиббий муолажалар туфайли аҳоли саломатлигига зарар етаётгани ва ўлим ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида вазир Асилбек Худоёровга депутатлик сўрови юборди.
Тошкентда ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама қурилмалари олиб ташланмоқда.
Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида талабга жавоб бермайдиган баннерлар ва реклама воситалари йиғиштирилди. Олмазорда эса давлат тили талабига риоя қилинмаган ташқи ёзувлар ҳам бартараф этилди.
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.
🇺🇿🇦🇿 Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 26 апрель куни телефон орқали мулоқот қилиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Тошкентда 22 ёшли йигит 18 ёшли қизга куч ишлатиб, тан жароҳати етказди.
Воқеа 14 апрель куни Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Жанжал чоғида йигит ўзига таниш қизга зўравонлик қилади ва жабрланувчи шифохонага мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда.
Самарқандга сафар давомидаги энг таъсирли лаҳзалaрдан бири Саида Мирзиёева “довчани” татиб кўрган пайти бўлди
Бу кичик эпизод томошабинлар кўнглида илиқ туйғулар уйғотди - юқори мансабдаги инсоннинг оддий ва самимий қиёфаси намоён бўлибди. Ажойиб, Саида Мирзиёевани бошқача тарафдан кашф қилса бўлади
Ўзбекистон делегацияси АҚШга сафари чоғида Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеникнинг маълум қилишича, Оқ уй бу таклифни мамнуният билан қабул қилиб, жиддий ўрганмоқда. Элчининг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганига 30 йилдан ортиқ вақт ўтди, аммо ҳали ҳеч бир АҚШ президенти минтақага ташриф буюрмаган. Ҳеникнинг фикрича, ҳозир бундай ташриф учун энг тўғри пайт.
Энди маҳалла раислари оилавий медиация бўйича бепул ўқитилади.
2025 йил давомида ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка тайёрланади. Улар келгусида ота-оналик ҳуқуқлари билан боғлиқ низоларда бепул медиаторлик фаолиятини олиб борадилар.
Медиатор — бу икки тараф ўртасидаги низо ёки келишмовчиликни тинч ва адолатли ҳал қилиш учун воситачи бўлган шахс.
Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Бош консулхона дипломатлари болага туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштиришга кўмаклашди ва барча зарур ҳужжатлар тайёрланди. Она ва бола 23 апрель куни “Новосибирск–Тошкент” рейси орқали ватанга қайтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади.
Ҳукумат делегациялари учрашувида булоқдан фойдаланиш шартлари тасдиқланди. Томонлар “Чашма” икки халқнинг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади.
Маьлумот ўрнида, “Чашма” булоғи Қирғизистоннинг Боткен вилоятида, Ўзбекистонга қарашли Сўх эксклави яқинида жойлашган. Бу ҳудудда илгари сувдан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича ўзбек ва қирғиз фуқаролари ўртасида тортишувлар ва низолар содир бўлган.
Наманган давлат техника университети талабаси талабалар ётоқхонасида душ ва ҳожатхона ёпиб қўйилганидан шикоят қилди. Мурожаатчига кўра, талабалар ҳатто совуқ кунларда ҳам ташқарида ювинишга мажбурланмоқда, ягона ҳожатхона эса яроқсиз ҳолда.
Юнусободда ўз жонига қасд қилишга уринган қиз қутқариб қолинди.
Маълумотларга кўра, туман ИИБ раҳбари ва унинг ўринбосарлари томда қўлларини кесиб, жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз билан суҳбатлашиб, уни бу ниятдан қайтаришга эришган.
Қамчиқ довонининг бир қисмида номустаҳкам тошларни сунъий тушириш ишлари олиб борилаётгани сабабли ҳаракат бир неча дақиқага вақтинча тўхтатилади — ФВВ
“Migrant.uz”га Ўзбекистон фуқаролари БАА шаҳарларига парвозлар билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келаётганини маълум қилган. Бу Дубайда ўзбеклар ўртасида содир бўлган жанжал билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Афғонистон Ўзбекистоннинг “Согдиана Транс” компанияси билан “Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўлини бошқариш бўйича шартномани яна икки йилга узайтирди.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси билан таъмирлаш ишларини давом эттириш ва ТрансАфғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу линия 2010 йилда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан қурилган бўлиб, узунлиги 75 кмни ташкил этади.
Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида содир бўлган пичоқбозликдан сўнг визасиз режим бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хавотирлар пайдо бўлди.
Вазият юзасидан аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Унда БАА томони ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилаётгани ва 15 нафар фуқаро қўлга олинганини маълум қилди.
Шунингдек, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликлар кўпаяётгани визасиз режимга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.
25 апрел куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига старт берилди. Кубокда 26 мамлакатдан 100 дан ортиқ гимнаст иштирок этмоқда.
Бугун саралаш ва очилиш маросими, эртадан медаллар учун кураш бошланади. Ўзбекистон шарафини Тахмина Икромова, Анастасия Сарансева ва гуруҳ гимнастикачилари ҳимоя қилмоқда.
Мудофаа вазирлиги бу ҳолатга изоҳ бериб, бригадаларни жойлаштириш ташқи таҳдидларга эмас, балки ҳудудларнинг логистика, география ва демографиясидан келиб чиқиб амалга оширилаётганини маълум қилди.
Октябрьдан бошлаб Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида ҳафтасига 3 марта мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу борада “AirAsia X” авиакомпанияси ва Туризм қўмитаси ўртасида музокаралар ўтказилди.
Маълум бўлишича, ушбу ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқаролардан бири — бир нафар аёл вафот этган. Унинг 3 нафар фарзанди онасиз қолган. Бошқа жабрланувчилар эса оғир тан жароҳати олган.
2024 йил якунлари бўйича 98 та давлат ташкилоти қамраб олинган Очиқлик индекси эълон қилинди.
Натижаларга кўра, 50 та ташкилот “яшил”, 35 та “сариқ”, 13 та эса “қизил” тоифада баҳоланди.
Очиқлик индекси — давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаролар учун ахборот очиқлигини таъминлаш, яъни ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликка ошкора ва тўлиқ маълумот бериш бўйича қай даражада иш олиб борганини баҳолайди.
• Аҳоли учун ичимлик сувининг 1 куб метри 3448 сўмни ташкил этади (ҚҚС билан). 2023 йилда бу нарх 2128 сўм эди. • Бюджет ташкилотлари учун нарх 6944 сўмга етказилади (2023 йилда — 3350 сўм). • Оқава сув нархи аҳоли учун 728 сўм, ташкилот
Саида Мирзиёева Огулжаҳон Гурбангулиевна билан Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ва афсонавий Регистон майдонини зиёрат қилди.
“Самарқанд нафақат Ўзбекистоннинг дурдонаси, балки бутун минтақанинг муҳим маданий маркази бўлиб, бу ерда Марказий Осиё халқларининг тарихи, санъати ва маънавий мероси ўзаро уйғундир. Азиз меҳмонимиз билан бу бебаҳо бойликни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим эканини таъкидладик”, – деб ёзди Президент ёрдамчиси.