O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
YU
Юрист Хизмати | Расмий канал
https://t.me/yurist_xizmati
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
1.08%
ER (semana)
16%
ERRAR (semana)

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 644 resultados
❗️O‘zbek tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari attestatsiya jarayonlaridan norozi bo‘lib murojaat yo‘llabdi

Hurmatli yuristlar!
Hurmatli adolat posbonlari!

Biz, respublikamizning turli hududlarida faoliyat olib borayotgan o‘zbek tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari, Sizlarga chuqur hurmat va ishonch bilan murojaat qilmoqdamiz.

Yaqinda o‘tkazilgan attestatsiya sinovlari natijalari ko‘plab o‘qituvchilar uchun afsuski, adolatsizlik va tushunmovchiliklarga sabab bo‘ldi. Test savollarining mazmuni va shakli ko‘plab holatlarda amaldagi ta’lim dasturlariga, rasmiy darslik va qo‘llanmalarga to‘liq mos kelmagani, shuningdek, savollarning ayrimlari aniq va tushunarli shaklda berilmagani kuzatildi.

Oqibatda:

• Fidokor, tajribali ko‘plab o‘qituvchilar nohaq baholandi.

• Mehnatga, bilim va tajribaga adolatli munosabat tamoyillari buzildi.

• Qonuniy va insoniy huquqlarimiz poymol etilganini his etdik.

Hurmatli yuristlar, Sizlardan quyidagilarda bizga ko‘mak berishingizni so‘raymiz:

1. Attestatsiya jarayonidagi test savollari va baholash mezonlari qonuniyligi yuzasidan huquqiy tahlil o‘tkazishda yordam berish.

2. O‘qituvchilarning buzilgan huquqlarini tiklash va adolatni qaror toptirish uchun kerakli huquqiy choralarni ko‘rish.

3. Attestatsiya natijalarining qayta ko‘rib chiqilishi hamda adolatli va shaffof sinov tizimini tashkil etish talabini ilgari surishda huquqiy yordam ko‘rsatish.

Biz ta’lim sifatini yuksaltirishga, farzandlarimiz kelajagini barpo etishga astoydil xizmat qilmoqdamiz. Adolat va haqqoniylik yo‘lida Sizning yordamingizga umid qilamiz.

Hurmat va ehtirom bilan,
O‘zbek tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari nomidan

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
28.04.2025, 05:35
t.me/yurist_xizmati/12210
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги визасиз тартиб ўз кучида — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 23:04
t.me/yurist_xizmati/12209
1 майдан жарима баллари тизими жорий этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.

Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 16:24
t.me/yurist_xizmati/12208
2025 йил 1 майдан бошлаб фарзанди дарсларда мунтазам қатнашмаган ёки уй-жойининг санитариясини яхшиламаган оилалар учун "бола пули" миқдори камайтирилади.

Оилалар томонидан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда болалар учун нафақа ва моддий ёрдам миқдори маҳалла еттилигининг қарори асосида 30 фоизгача камайтирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 16:15
t.me/yurist_xizmati/12207
⚡️1 майдан жарима баллари тизими кучга киради

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 16:03
t.me/yurist_xizmati/12206
Мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклади

Мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Видеода директор дарсни бузиб, синфхонага кириб келган ва олдинги қаторда ўтирган қизнинг сочларидан тортиб ўтгани, кейин эса орқа қатордаги қиз билан урушиб, уни калтаклаб, урушиб кетгани кўринади.
 
Маълумотларга кўра, ҳолат Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 14 сонли мактабда бўлган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 14:16
t.me/yurist_xizmati/12205
⚡️ Табибимнинг ўзи бемор...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда  "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Ҳолатга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот хизмати муносабат билдирибди. Айтишларича, Давлат меҳнат инспекцияси корхонада текшириш ишлари олиб бориб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий  чоралар қўллабди. Ходимларнинг 16,6 миллиард сўм иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан кўрсатма берибди...

Қойил. Тезкор муносабат. Аммо-лекин...
Айни шу вазирлик ҳузуридаги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси ходимлари мана икки ойдирки маошларини ололмаяптилар.

Хўш, вазирлик "томорқаси"даги мазкур ҳолат бўйича ҳам муносабат бера оладими ёки уларга ўз ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллашсинми? Табибимнинг ўзи бемор экан, деб шунга айтсалар керак...

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 14:03
t.me/yurist_xizmati/12204
Ф/Х ерига ва экинларига етказилган зарарни ундириш учун нима қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 5092-савол:

Ассалому алайкум, мен фермер хўжалиги раҳбариман. Биз жойлашган ҳудудда янги электр подстанция қуриляпти, подстанцияга электр кабеллари ва стольбалар ўрнатиш ишлари олиб бориляпти. Биздаги бир неча фермер хўжаликлари ерларига, шу жумладан бизнинг хўжалигимиз ерларига ҳам стольбалар ўрнатишмоқчи бўлишяпти қураётган ташкилот. Шу стольба ўрнатиш вақтида экин майдонларимизга юк машиналари ва кранлар кириб экин майдонларимизни пайҳон қилишади. Бизнинг бу кўрадиган зараримизни кимдан ва қандай тартибда ундирамиз? Қурувчи ташкилот хусусий, адашмасам давлат буюртмасини бажаряпти. Шу масалада батафсил маълумот берсангиз, илтимос. Ҳокимият ва прокуратура томошабин бўлиб турибди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Ушбу ҳолатда:
🔴 Қурувчи ташкилот (подряд ташкилоти) бевосита зарар етказмоқда.
🔴 Давлат буюртмачиси (агар бундай бўлса) қурилиш ишларига буюртмачи сифатида жавобгар бўлиши мумкин.

❓Зарарни қандай исботлаш керак?
Зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво муваффақиятли бўлиши учун қуйидагилар исботланиши лозим:
•  Зарар фактининг мавжудлиги (экин майдонларининг бузилганлиги, маҳсулот йўқотилиши);
•  Зарар миқдори (экспертиза ёки ҳисоб-китоб асосида);
•  Қурувчи ташкилотнинг айби (яъни у ўз ҳаракатлари билан бевосита зарар етказгани);
•  Зарар ва ҳаракатлар ўртасидаги сабабий боғлиқлик.
Бунинг учун:
Экин майдонларига зарар етказилгани бўйича далолатнома тузиш лозим. Ҳокимият ёки бошқа масъул органлар орқали бу расмийлаштирилиши мумкин.
Зарарнинг миқдорини аниқлаш учун аграр экспертиза ёки бошқа мутахассислар хулосаси олиниши лозим.

Гувоҳларнинг кўрсатмалари, фотосурат ва видеолар, трактор/машиналарнинг ҳаракатини тасдиқловчи ҳужжатлар далил сифатида олиниши керак.
•  Аввало, қурувчи ташкилотга расмий талабнома (претенсия) юбориш тавсия этилади. Унда етказилган зарар ва қоплаш талаби кўрсатилади.
•  Агар қурувчи ташкилот зарарни қоплашдан бош тортса ёки эътиборсиз қолдирса, судга даъво аризаси берилади.
Бунда Иқтисодий процессуал кодекс 33-моддасига кўра юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги иқтисодий судга зарарни қоплаш бўйича даъво қилиш лозим.

Қўшимча маълумот даъво аризасига:
•  Экин майдонига зарар етказилгани ҳақидаги далолатномалар,
•  Фото ва видео далиллар,
•  Аграр экспертиза хулосаси,
•  Гувоҳларнинг ёзма кўрсатмалари,
•  Қурувчи ташкилотга юборилган расмий талабнома ва уларнинг жавоби (агар бўлса),
•  Етказилган зарарнинг пул миқдоридаги ҳисоб-китоби илова қилинади.

💁‍♂ Қўшимча тавсия: Адвокат ёллаш тавсия этилади, чунки зарар исботлаш ва суд процедураларини юритишда ҳуқуқий ёрдам керак бўлиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.2025, 07:31
t.me/yurist_xizmati/12203
Домларнинг 1 қаватида яшайдиган фуқаролар домнинг туташ ерига бирнималар қуришга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 5091-савол:

Ман Тошкент вилоятида 2 каватли уйларнинг 1чи каватида яшийман. Хонадон узимни номимда. Уйга туташ булган ер участкасига енгил конструкциядан соябон навес куришим учун хукуий асослар борми ёки умуман конунийлаштириб навес куриш мумкин эмасми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Бу ер участкасига бирон бир иншоот қура олмайсиз, хатто енгил конструксияли бўлса ҳам.

Чунки Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ушбу ер участкаси “кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига” ажратилиши назарда тутилмоқда.

🙅‍♂️Бунда кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.

Қонуннинг 12-моддасига биноан Уй-жой фонди инспексияси кўп квартирали уйларни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги ҳолатларини назорат қилади.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра кўп қаватли уйга туташ ер участкасида маълум бино ёки иншоот қурилишига йўл қўйилмаслиги юқоридаги орган томонидан назорат қилиб борилади.

Шунингдек, қонуннинг 13-моддасида жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эгалиги назарда тутилган.

❗️Айнан шу нуқтайи назардан олганда, сиздаги вазиятда гарчи сизнинг уйингиз 1 қаватда бўлса ҳам, унга туташ ер учаткасидан барча мулкдорлар тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга.

🙅‍♂️Шу сабабли сиз бу ер учаткасида енгил констурксияси соябон қура олмайсиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 20:39
t.me/yurist_xizmati/12202
Саудия Арабистони фақат Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик тўхтатилган. Бу – саёҳат ёки Умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишнинг олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 19:13
t.me/yurist_xizmati/12201
Ҳақорат учун қанча маънавий зиён ундирса бўлади?

@Yurist_Xizmati 5090-савол:

Assalomu alaykum meni taxqirlab xaqorat qilgan va obrosizlantirganligi va bundan menga sog'lig'imga zar yetkizilsa sog'ligimni tiklash uchun javobgar nechi barobargacha menga zararni qoplab beriwi kerak. SMS yozgan taxqirlab o'zini raqami dan Javob uchun rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

🔴Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔴Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
🔴Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Бу ҳолатда сиз туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим.

➡️Маънавий зарарни ундириш масаласи мутлақо бошқача. Маънавий зиённинг аниқ миқдори белгиланмаган ва белгиланиши мумкин ҳам эмас. Чунки маънавий зиён инсоннинг ички ҳиссоёти ва кечинмаларига боғлиқ бўлади.

💁‍♂ Мисол учун тухмат бир шахсга қаттиқ таъсир қилиши, унинг соғлиги ёмонлашиши, оғир оқибатларга таъсир қилиши мумкин бўлса, баъзи шахсларга нисбатан бундай бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун қонун чиқарувчи маънавий зиён миқдорини аниқ белгиламайди.

Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2-бандига асосан маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.

Бунда Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади (ФК 1022-м).

☝️Айнан шу қоидага мувофиқ сизга етказилган маънавий зиённи ўзингиз мустақил баҳолайсиз ва бунда суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб, сиз сўраган маънавий зиён суммасини тўлиқ ёки маълум қисмини ундириб бериши мумкин.

✅ Шундай экан, сизлар судининг қарорини асос қилиб, фуқаролик судига юридик шахсдан маънавий зиённи қоплаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

✅ Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддасига мувофиқ даъво аризасини сиз юридик шахс жойлашган жойдаги судга беришингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 17:24
t.me/yurist_xizmati/12200
⚡️ 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

Аввалроқ, 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда "назорат қилинадиган шахслар" реестрига киритилган мигрантлар ҳуқуқий мақомларини ҳал қилишмаса, Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилинган эди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 15:15
t.me/yurist_xizmati/12199
Декрет таътилидан сўнг меҳнат таътилига чиқиш мумкинмасми?

@Yurist_Xizmati 5089-савол:

Assalomu alaykum, Men maktabda 1-toifali òqituvchi bòlib ishlayman. 22 soat darsim bor. Òtgan yil 2024-yil 29-noyabrda xomiladorlik ta'tiliga ( dekretga) chiqdim. 2025- yil 3- aprel sanasida tugab 4-apreldan ish faoliyatimni davom qildirmoqchi edim. Ammo, maktabimiz ÒIBDÒsi agar ishga chiqadigan bòlsam mehnat ta'tiliga chiqa olmasligimni aytyapdi. Bu tòĝrimi? Xomladorlik ta'tili tugagach mehnat ta'tiliga chiqmasam uni qanday va qachon olsam bòladi? 26-may sanasidan mehnat ta'tili olsam bòladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бўлмаган гап, сиз ҳамма қатори таътилга чиқишингиз мумкин.

❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бу Меҳнат кодексининг 216-моддасида белгиланган.

💁‍♂ Айтиш керакки, бу ҳуқуқ ўриндошликда ишлайдиган ходимларга ҳам тааллуқли. Ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).

Бунда Меҳнат кодекси 400-моддасига кўра ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

✅ Демак, сиз ҳам декретдан олдин ёки кейин меҳнат таътили олишингиз мумкин. Лекин сизга таътил пули камроқ чиқади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

✔️ Демак, сиздаги вазиятда ҳам жами ишлаган ойларингиздаги иш ҳақи ва бошқа тўловлар қўшилиб 12га бўлинади.

Бироқ юқоридаги норманинг (МК 257-м) тўртинчи қисмига кўра ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади.

🔴 Айнан шу қоидага кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун тўланган нафақа пули таътил пулини ҳисоблашда чиқариб ташланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 10:57
t.me/yurist_xizmati/12198
❗️Агарда бетон ёки электр "столба"га ўрнатилган радардан сизга жарима келса, уни умуман тўламанг

Бетон "столба"лардаги Радарлар қайд этган жарималар судда бекор қилинади.

Бунга унинг бетон “столба”га ўрнатилгани сабаб бўлади. Наманганда шу боис кўплаб ноқонуний радарлар таг-туги билан олиб ташланмоқда экан. Бунга Наманган шаҳар ҳокими сабабчи.

Радар, техник талабларга кўра, 6 метрдан кам бўлмаган баландликда алоҳида металл устунга (!) ўрнатилиши талаб этилади. Бошқалари ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатда радар бетон симёғочга ўрнатилган. Бу эса уни ўрнатиш бўйича белгиланган техник талабларга мос эмас. Шу боис ҳайдовчи судда ютди ва жарима бекор қилинди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.2025, 10:42
t.me/yurist_xizmati/12197
Дарёдан шағал олиш учун қайси ташкилотдан рухсат олиш керак?

@Yurist_Xizmati 5088-савол:

Дарё ва сойлардан тадбиркорларни шаґал олиши учун ёки киргок химоя минтакаларини фукороларга ижара шартнома асосийда бериш кайси ташкилотлар шартнома килиб беришга хакли...масалан мен Андижон вилоятидаги "Улугнор -Мазгилсой" Ирригация Тизим Бошкармаси бошлиґиман. Вилоят хокимини 25 декабрь 2024 йилги карори билан Корадарё у‌зани ичи бизни ташкилотга берилган, лекин хали кадастр руйхатдан утгазганимиз йук, баланса хам олганимиз йук..бу ёкда  "хавфсиз даре" биз шартнома киламиз сизлар эмас деяпти....бу ёкда экология, МЧС  биз шартнома киламиз дейишяпти...шуларга аниклик киритиб беринглар

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сонли ҳамда 07.05.2024 йилдаги ПФ-74-сон Фармониларига асосан, Экология вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг асосий восита ва товар-моддий бойликлари ҳамда штат бирликларини Сув хўжалиги вазирлигига, яъни, “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси ўтказилган.

Шунингдек:
👉 Сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш;
👉 балиқчилик саноатини янада ривожлантиришга манфаатли имкониятлар яратиш;
👉 дарё ўзанларини сув ресурсларини тўғри бошқарилишини таъминлаган ҳолда тартибга солиш ушбу ташкилотга юклатилган.
✅ Шунга ушбу ҳолатда сиз шартномани айнан “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.2025, 14:50
t.me/yurist_xizmati/12196
❗️Дубайда Ўзбекистонликлар уюштирган пичоқбозлик сабаб визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин!

24 апрель куни Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотича, 15 нафар фуқаро ушланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда. БАА томони бундай ҳолатлар визасиз режимга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

ТИВ фуқароларни хорижда ўзини оқилона тутишга чақирди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.2025, 14:24
t.me/yurist_xizmati/12195
25.04.2025, 14:24
t.me/yurist_xizmati/12194
Синф раҳбарга ўқувчиларнинг телефонини йиғиш мажбуриятини юклаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5087-савол:

Salom. Men o'rta maktabda tarix o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Men ham 11-sinf sinf rahbariman. Yaqinda biz har kuni ertalab sinfimizdagi o'quvchilardan telefon yig'ish majburiyatini olgan hujjatga imzo chekishga majbur bo'ldik. Savolim: Sinf rahbari har kuni o'ziga tayinlangan sinfdan telefon yig'ishi shartmi? Ushbu jarayonni qanday hujjatlar tartibga soladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра Синф раҳбарининг мажбуриятлари белгиланган.

❌ Бироқ улар қаторида ўқувчиларнинг телефонларини йиғиб олиш деган мажбурият мавжуд эмас.

Бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида махсус қоида белгиланган.

Унга кўра Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
✅ телефонини ўчириб қўйиши;
✅ телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

❗️Шундай экан, сиздаги ҳолатда ўқувчиларнинг телефонларини йиғиштириб олиш шарт эмас.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.2025, 08:40
t.me/yurist_xizmati/12193
Ўқувчини мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5086-савол:

Ассалому алайкум менинг Сухим шундан иборатки Менинг неварам урта мактабнинг 6 синфда укийди Булар дасдан колиб устози касал экан булар борибдилар энди. Ҳамма устозлар биргалашиб буларни хаммасини эмас 3 тасини мактабдан хайдашга Хаклими илтимос биринчи марта кечирим сурасак йок жавобини олияпмиз узларигизни Територияга беринглар деб Айтияпди бизлар айитдик бошдан нима учин олдингиз энди Бу гапларни айтасизлар Хайдашга хаки борми? Менга хакикатни айитсингиз Саволларим уринсиз Колмас деган умидаман.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Умумий ўрта таълим мажбурий, бу дегани ўқувчиларни мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкин эмас.

Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасига кўра умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

🙅‍♂ Айнан шу қоида ўқувчиларни мактабдан ҳайдаш мумкин эмаслигини кўрсатади.

⚠️ Бу ҳолатда ўқувчиларнинг дарсга сабабсиз бормагани учун уларнинг ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Бироқ болалар мактабдан ҳайдалмайди.

Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.2025, 16:53
t.me/yurist_xizmati/12192
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12191
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12187
🇺🇿RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda Samarqandda malaka sinovlarida qatnashib chiqqan nomzodning onlayn efirda hali ichkarida turganligi hamda Andijon viloyatida boshqa bir nomzodning telefondan foydalanayotganligi kuzatilgani haqida video tarqaldi.

Ushbu holat bo‘yicha Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi rasmiy munosabat bildirdi.

❗️Aslida mana shunday holatlarga barham berish uchun ham jarayon shaffof tarzda toʻgʻridan-toʻgʻri efirga berib turiladi.

Birinchi holatda, videoni ko‘rib chiqilganda, unda uzilish va qotishlar bo‘lgani aniq ko‘rinadi. Toifa sinovlari o‘tkaziladigan bino ichidagi kuzatuv kameralarining onlayn efiri https://cams.uzedu.uz veb-sayti orqali amalga oshiriladi.

Biroq, bu sayt RTSP protokolini qo‘llab-quvvatlamagani uchun, video oqim maxsus kodirovka orqali uzatiladi.

Ushbu onlayn translyatsiya tizimida har 15 soniyada yangilanadigan video kadrlar saqlanadi. Sayt kompyuter brauzerida ochilgach, ko‘rsatilayotgan barcha kadrlar kesh xotirada (ya'ni vaqtinchalik xotirada) saqlanib qoladi.

Agar internet aloqasi uzilsa, brauzer avtomatik ravishda oxirgi uzilmasdan avval ko‘rsatilgan kadrlarni ko‘rsatishda davom etadi.

Bu muammoni bartaraf etish uchun sahifani oddiygina yangilash (refresh qilish) yetarli bo‘ladi. Yuqoridagi holatda esa, interaktiv panelda internet aloqasi uzilgan va natijada eski, ya’ni uzilishdan oldingi kadrlar ekranga chiqqan.

Ilova qilingan rasmdan koʻrinib turibdiki, ushbu nomzod 52 ball toʻplab attestatsiyadan oʻta olmagan. Shuningdek, nomzodning test jarayonida olingan rasmlari va u sinovdan ketgandan keyingi holatni ko‘rishingiz mumkin (butun jarayonning to‘liq vidoesi ham mavjud va u 1 yil davomida saqlanadi).

Ikkinchi holatdagi telefondan foydalangan nomzod hodisa aniqlangan kun, ya’ni 19-aprel kuni natijalari bekor qilinib, chetlashtirilgan (rasmda sanalarini ham ko‘rish mumkin).

Umuman, bugungi kunga qadar respublika boʻyicha aloqa qurilmalaridan yoki boshqa vositalardan foydalangan jami 24 nafar nomzod test sinovlaridan chetlashtirilgan (ayrimlari rasmlarda).

❗️Biz ustozlarimizni turli asossiz gaplarga eʼtibor bermaslikka va faqat oʻz bilimlariga tayangan holda sinovlarda ishtirok etishga chaqirib qolamiz.

Shu o’rinda ta’kidlash kerakki, ushbu holatlar Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi nazoratida bo‘lib, jarayonlar yakuniga bag’ishlangan matbuot anjumanida batafsil ma’lumot berish rejalashtirilgan.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12186
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12188
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12190
24.04.2025, 11:39
t.me/yurist_xizmati/12189
❗️Аттестация жараёнида турли қинғирликлар бўляптими?

Ижтиомий тармоқларда айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қинғирликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича расмий муносабат берилгани йўқ!

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.2025, 08:59
t.me/yurist_xizmati/12185
Асосий иш жойидан малака оширишга юборилганда, ўриндошликдаги иш жойнинг ҳам ойлиги сақланадими?

@Yurist_Xizmati 5085-савол:

Assalomu Alaykum, savolim bor edi. Men 2 ta maktabda ishlayman, birida asosiy ikkinchisida oʻrindosh. Meni asosiy boʻlib ishlaydigan maktabdan bir oylik malaka oshirishga yubormoqchi, agar men malakaga ketsam oʻrindosh boʻlib ishlaydigan maktabda oyligim saqlanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂️ Йўқ. Бу ҳолатда сизнинг ўриндошлик асосидаги иш жойингизда иш ҳақингиз сақланмайди.

1️⃣Биринчидан, ўриндошликда ВМ 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра соатбай асосда дарс берилади. Бунда фақат ўтилган соатлар учунгина ҳақ тўланади.

2️⃣Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
👉 хизмат сафарларида бўлганда;
👉 иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.
Юқоридаги қоидалар ходимнинг асосий иш жойига тааллуқли ҳисобланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларга кўра малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

✅ Демак, сиздаги ҳолатда асосий иш жойингизда ўртача иш ҳақингиз сақланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.2025, 07:36
t.me/yurist_xizmati/12184
❓Энди ТТА, ТПТИ ва ТДСИ йўқ. Талабалар нима қилади?

✅ Битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади

Қарорга кўра, Университет тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан магистратурада босқичма-босқич хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник амалиёт базалари этиб белгиланади.

Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 20:25
t.me/yurist_xizmati/12183
⚡️Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

📌 Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;

📌 Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.

✅ Таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб, компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири этиб белгиланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 20:17
t.me/yurist_xizmati/12182
Ўтган йилги таътилни бу йилга қўшиб олиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5084-савол:

Assalamu aleykum. Soraw mektepte mugallim bolip isleymen 2023-2024 jil ushin pulli dem alisim (otpiskimdi) almadim endi usi jilgi 2024-2025 jil ushin alatin otpiskime qosip 2jilliq otpiskimdi ala alamanba yaki kuyip keteme alinbagan otpiskim

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Йўқ, ўтган йилги таътилни бу йил қўшиб ололмайсиз.

✅ Бу ҳолатда таътил сизга ишдан бўшаган вақтингизда компенсация кўринишида берилади.

Меҳнат кодекси 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсатсия тўланади.

Бунда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади (МК 223-м).

✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда компенсация ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб ҳисобланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 15:03
t.me/yurist_xizmati/12181
23.04.2025, 14:44
t.me/yurist_xizmati/12179
23.04.2025, 14:44
t.me/yurist_xizmati/12180
🌧Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 14:44
t.me/yurist_xizmati/12178
❓Пенсия ўз вақтида тушмаса, кимга мурожаат қилиш керак?

Маълумки, банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар, нақд шаклда олувчиларга эса 4-27-саналарга қадар етказилади.

Пенсия мазкур белгиланган муддатларда пенсионерга етказилмаса, пенсионер кимга ёки қаерга мурожаат қилиши керак?

📞 Бундай ҳолатларда Пенсия жамғармасининг:

- 1271 ишонч рақами;
- телеграмдаги @pensiyauzbot боти;
- Instagram ва Facebook;
- pfru.uz расмий веб-сайти орқали уйдан чиқмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Мурожаатлар шу заҳотиёқ кўриб чиқилиб, батафсил маълумот берилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 14:09
t.me/yurist_xizmati/12177
Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш тизими янада такомиллаштирилади

✅Бу бўйича Ҳукумат қарори 22.04.2025 йилдаги 252-сон тасдиқланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 07:14
t.me/yurist_xizmati/12176
Хусусийлаштирилаётган гигант корхоналар

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 07:05
t.me/yurist_xizmati/12175
23.04.2025, 07:05
t.me/yurist_xizmati/12174
❗️Давлат иштирокидаги йирик корхоналар ҳам хусусийлаштирилади

Президент қарори, 21.04.2025 йилдаги ПҚ-145-сон

Рўйхатда 29 та йирик давлат корхоналари бор

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 07:01
t.me/yurist_xizmati/12173
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12172
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12171
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12169
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12170
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12168
⚡️Кўпчилик сотиб олишни орзу қиладиган давлат мулклари сотувга чиқарилди

Имкониятни қўлдан бой берманг.

Рўйхат эса жуда катта. Барчасини Президентнинг ПФ-70-сон фармони ҳужжатида кўриб чиқишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 06:55
t.me/yurist_xizmati/12167
❗️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тасдиқланди

Президент Фармони, 21.04.2025 йилдаги ПФ-70-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 06:46
t.me/yurist_xizmati/12166
❗️Энди ўзбек тилини билмаган синфлар мактабни битира олмайди!

Яъни таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам ўзбек тилида мажбурий имтиҳон топширадилар

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 06:38
t.me/yurist_xizmati/12165
Осиё чемпиони бўлган U17 терма жамоамиз аъзолари мактабдаги дарсларига қайтишди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.2025, 06:23
t.me/yurist_xizmati/12164
Устамалар нотўғри тўлангани учун мактаб директорига жарима қўллаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5083-савол:

Салом, саволим шундан иборатки ўқув йили бошида текшириш келди ва устамаларни текширди мендан камчилик топди менга жарима ёзишди мен ушбу жаримани тўлашга мажбурманми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Агар сиз мактаб директори бўлсангиз, унда жарима тўлашингиз тўғри.

Сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган. Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.

✅Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади. Бироқ сиз ўқитувчи бўлсангиз, сизга ҳеч қандай жарима мавжуд эмас. Сизга тўланган устамани қайтариб олиш ҳам мумкин эмас.

Меҳнат кодекси 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.

✅ Ушбу норманинг мазмунига кўра ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган.

💁‍♂ Мисол учун сизга 1 млн сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бехгалтериядаги хатолик туфайли сизга 1 млн 100 минг сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган 100.000 сўмни қайтаришингиз лозим.

Лекин иш берувчи ўз ихтиёри билан тўлаган, шунингдек қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундирилиши мумкин эмас.

Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт.

✅ Қоиданинг мазмунига кўра агар бу пул сизга асоссиз ёки қонунчиликка зид ҳолатда тўланган бўлса, уни қайтаришингиз керак.

Бироқ ФК 1030-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар товони, алиментлар ва фуқарога турмуш кечириш воситаси сифатида берилган бошқа пул маблағлари, унинг томонидан виждонсизлик қилинмаганда ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганда асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмайди.

➕ Қўшимча маълумот! Меҳнат кодексининг 248-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарорига биноан қўшимча тўловлар (шу жумладан мукофот пуллари, устама ҳам) ўқитувчи иш ҳақининг таркибига киради.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
22.04.2025, 18:38
t.me/yurist_xizmati/12163
Ҳатто Президент устози томон югуриб боряпти.

Ҳозир-чи, бемалол қўл ҳам кўтариб, ижтимоий тармоққа отишяпти. Устозларни қадрлаган сўнги авлод биз бўлсак керак, устоздан калтакни еб, уйга бориб айтиб ҳам калтак еган. Қизиға, устози берган шапалоққа дош беролмаганлар бугун қизлар каби соч ўстириб, “Вор закон сила”, деб юрипти.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
22.04.2025, 16:10
t.me/yurist_xizmati/12162
⚡️“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишлаб чиқилади

Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Порталда:
➖“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;

➖“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
22.04.2025, 14:42
t.me/yurist_xizmati/12161
Навбатдаги уриниш. Тўйлар тартибга солинади

Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
22.04.2025, 13:57
t.me/yurist_xizmati/12160
Алимент пули олиш учун қандай йўл тутай?

@Yurist_Xizmati 5082-савол:

10 ёшли кизим бор, ажрашмокчиман, сабаби доимий ичиб юради. Лекин эрим ажрашмайман дейди, отамни  уйларига яшаябман, алимент пули олиш учун кимга мурожаат килишим керак, каерга боришим керак
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ажрашиш осон масала эмас. Унинг ҳуқуқий меҳанизмлари мавжуд. Биринчи навбатда фуқаролик судига никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозим.

Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.

Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Давлат божи судга ким томонидан даъво қилинса, шу тарафдан ундирилади. Соддароқ айтганда, агар ажрашиш учун даъво қилганда, давлат божи тўлаш керак.

Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

🔴Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Шунга кўра сизлардаги вазиятда қизингиз ва куёвингизга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳмат бериши мумкин. 

Бу муддат тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. Бунда ишни мазмунан кўриб ҳал қилиши, яъни никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин.

Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.

❗️Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин. Сиздаги ҳолатда бир томон қарши бўлган тақдирда ҳам суд никоҳни сақлаб қолиш учун имкон йўқ деб топса, никоҳ бекор бўлади. Ёки унинг акси бўлиши ҳам мумкин.

💁‍♂ Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам суд барибир камида 3 ой ярашиш учун муддат беради. Оила кодексининг 96-моддасида ҳар бир ота-она ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт эканлиги белгиланган.

🙅‍♂️Мана шу қоидаларга кўра ота алимент тўлашдан бош торта олмайди. Боланинг манфаатлари учун ота-онадан алимент ундиришда уларнинг иш жойига эгалиги аҳамиятга эга эмас.

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади. Улар қуйидагича:
➖ ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
🧍‍♂бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👬 икки бола учун — учдан бир қисми;
👨‍👩‍👧‍👦 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бунда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

✅ Алимент ундириш учун ҳам фуқаролик судига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
22.04.2025, 04:11
t.me/yurist_xizmati/12159
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос

Инглиз тилини мустақил ўрганган Мираббос Мирафзалов ҳозир бу тилда худди ўзбекчадагидек равон гапиради. Отаси автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаган вақтида логистика соҳасидаги йигитларнинг фикрлашини кўриб, Мираббоснинг асосий вақтини билим олишга йўналтиришга қарор қилади. Ҳозирда Мираббос яна икки тилни ўрганмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
21.04.2025, 20:17
t.me/yurist_xizmati/12158
Синф раҳбари ўқувчиларни экскурсияга олиб бориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5081-савол:

Assalomu alaykum ,savolim bor edi. Men sinf rahbariman. Oʻquvchilarimni yil davomida yaxshi oʻqisa,davomat 100 boʻlsa,barcha tadbirlarda faol qatnashsa, fanlardan aʼlo baho olsangiz ekskursiyaga olib boraman deb vaʼda qilgandim.endi oʻquv yili yakunigacha olib borishim kerak,ular ota-onalaridan ustozi bilan borishi uchun rozilik tilxati ham olib kelishgan.Ularni olib borsam menga jazo yoʻqmi,oʻquvchilarimgachi? dam olish kunida borishni rejalashtirganmiz.Milliy gvardiya ,maʼnaviyatchi ,direktordan qanday javob olsak boʻladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра:

➡️ таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

☝️Мана шу қоидага кўра мактаб раҳбарияти болаларни экскурсияга (саёҳатга) олиб боришдан олдин юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

👮‍♂️ ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

✅ Шуни айтиш керакки, мактаб ўқувчиларини фақат дарсдан ташқари вақтдагина саёҳатларга олиб боришга рухсат берилади.

❗️Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан мактаб директори, уларнинг ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг асосий вазифаси мактабда дарсларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш саналади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
21.04.2025, 09:28
t.me/yurist_xizmati/12157
Жисмоний шахслар божсиз олиб ўтадиган товарлар лимити миқдори камайтирилди.

Афсуски, ошириш ўрнига яна чекловлар кучайтирилди🤦‍♂️

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
21.04.2025, 06:15
t.me/yurist_xizmati/12156
Президент фармони:

«Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
21.04.2025, 06:08
t.me/yurist_xizmati/12155
4 йил олдин ҳақиқатни очиқча айтиб, адолатсизликка қарши кураш очган Исломбек Исмоилов бугун ёшларимизни Осиё чемпионига айлантирди.

Маълумот учун, ҳақиқатни айтгани учун ўшанда ЎФА Исломбекни жазолаганди.

Ҳамма жойда ҳам ватанпарвар ва ҳақиқатгўйлар раҳбарликка келса ҳар соҳада ривожланиш бўлишига яққол далил бўлди.

Ҳар соҳадан харомхўрлар йўқолиши учун охиригача курашайлик!

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
21.04.2025, 05:59
t.me/yurist_xizmati/12154
Ўқитувчи дарсини ўз вақтида ўтмаса ёки ишга келмаса унга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5080-савол:

Assalamu alaykum, siźlarga savolim shuki Maktabga hodim darsini o'tmasa kelmasa qanday tartibda va qaysi hujjat asosida dars soatini tabeldan tushursa bo'ladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.

Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.

Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.

✅ Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.

Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.

✅ Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
19.04.2025, 18:26
t.me/yurist_xizmati/12153
⚡️Ўзбекистонда памперслар нархи арзонлайди

Ўзбекистонда хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”, деди Президент.

Давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинаётган 7 хил товарлар гуруҳи қуйидагилар:
😎болалар учун сўрғичлар;
😎3 ёшгача бўлган болалар учун бош кийимлар;
😎пижама, ички шим, панталон, иссиқ кўйлак (фуфайка), ички кўйлак (комбинация), майка, таглик, қалпоқча, слайдер, калта кўйлак (блузка), ички кийим, тугмасиз яктакча (распашонка) ва шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари
😎пайпоқли иштончалар (колготка), пайпоқлар, узун пайпоқ (чулки) ва ярим узун пайпоқлар (ярим чулки) ҳамда шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари;
😎намликни ютувчи материаллар (тагликлар), шунингдек, гигиеник пахта таёқчалар (бурун ва қулоқни тозалашга) ва болалар учун мўлжалланган шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар;
😎3 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш учун идишлар;
😎тиш чўткалари.

Мазкур қарор билан юқорида саналган товарларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган эди. Бироқ ҳали маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти қачондан бекор қилиниши номаълум.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
19.04.2025, 05:13
t.me/yurist_xizmati/12152
Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
19.04.2025, 05:01
t.me/yurist_xizmati/12151
⚡️Ўзбекистонда Нотариат соҳаси ходимлари куни белгиланади

Нотариат соҳаси ходимларининг жамиятдаги ўрни ва хизматларини эътироф этиш, уларнинг нуфузини ошириш мақсадида “Нотариат соҳаси ходимлари куни” деб белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
19.04.2025, 04:30
t.me/yurist_xizmati/12150
⚡️Яна 6 та кодекс ишлаб чиқилади

Яқин йилларда мамлакатимизда олтита муҳим йўналишда янги кодекслар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши кутилмоқда.

1. Ижтимоий ҳимоя кодекси. Фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини тизимлаштириш, ижтимоий таъминотга оид барча нормаларни ягона ҳужжатда жамлаш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фаровонлик индексини жорий этиш кўзда тутилган.

2. Таълим кодекси. Таълим соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини белгилаш, инсон ҳуқуқлари маданиятига асосланган муҳит яратиш мақсадида ишлаб чиқилади.

3. Екология кодекси.Екологик ҳуқуқларни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик назорат ва экспертиза тартибларини белгилайди.

4. Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси.Тиббий хизматлардан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунларни изчил ва қулай қилиш, сифатли дори воситалари ҳамда эмлаш хизматларини таъминлашни кўзда тутади.

5. Тадбиркорлик кодекси. Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш, ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

6. Бола ҳуқуқлари кодекси.
Бола ҳуқуқларига оид барча қонунларни тизимлаштириш, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг Факультатив протоколларини миллий қонунчиликка тўлиқ ва изчил татбиқ этиш мақсад қилинади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
19.04.2025, 04:20
t.me/yurist_xizmati/12149
Ўқишни кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига кўчирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 5079-савол:

Assalomu alaykum.Man imtiyoz bilan grantga kunduzgi oʻqishga kirdim, psixologiyaga. Shuni sirtqi shaklga oʻtkazsa boʻladimi.?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгиланган.

🙅‍♂ Лекин улар қаторида сиздаги вазиятга мос келадиган асос мавжуд эмас.

✅ Шундай экан, сиз кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига ўқишни кўчиришингиз мумкин.

©️Бунда Низомнинг 22-бандига асосан ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

⚠️ Бироқ бошқа ҳолларда (мисол учун давлат гранти квоталари сони мавжуд бўлмаганда)  ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бунда Низом 15-бандига кўра ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

📝Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
🤩кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
🤩талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
🤩паспортнинг нусхаси.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
18.04.2025, 19:36
t.me/yurist_xizmati/12148
Ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади❗️

@Yurist_Xizmati 5078-савол:

Ассалому алайкум. Аёлим туман Солиқ инспекциясида бош инспектор лавозимида ишлайди. Хозирда 23 хафталик хомиладор лекин вилоят солиқ бошқармаси кадрлар бўлими томонидан 11 март куни хозирда ишлаб турган лавозим номи ўзгарганлиги сабабли мехнат шартномасини 2 ой муддат ичида бекор қилиш хақида огохлантириш хати келибди бу қанчалик асосли ва бу бўйича қандай эътироз билдирса бўлади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

🙅‍♂️ Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.

🙅‍♂️ Бу ҳолатда сизнинг KPI тизмида кам балл тўплаганингиз, сизни ишдан бўшатиш учун асос бўлмайди.

✅ Бу ҳолатда сизга туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
18.04.2025, 10:14
t.me/yurist_xizmati/12147
Узоқ йиллик иш стажи учун ўриндошларга устама тўланадими?

@Yurist_Xizmati 5077-савол:

Ассалому алейкум! Бир неча йиллардан буён мен спорт соҳасидаги бир ташкилотда асосий ходим, маданият соҳасидаги бошқа ташқилотда ўриндошлик асосида ишлаб келмоқдаман. Ўриндошлик асосида ишлаятган корхонамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1280-Фармонига асосан узоқ йиллик иж стажига асосан устама белгиланган, асосий корхонамда эса иш стажи учун устамалар тўланишига асос йўқ. Саволим шуки, ўриндошлик асосида ишловчи корхонамдан узоқ йиллик иш стажим учун устама олишим мумкинми?Саволимга қўшимча равишда айтмоқчиманки, мен бош бухгалтерман, ушбу Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1280-Фармонига асосан устама олишим мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 15-бандида агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган.

📝 Шунга кўра сиз ўриндошликдаги иш жойингизда мавжуд жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларни кўришингиз лозим.

✅ Агар ушбу ҳужжатда устама ўриндошларга ҳам берилиши назарда тутилган бўлса, унда сиз кўп йиллик иш стажингиз учун ўриндошликдаги иш жойингиздан устама оласиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
17.04.2025, 17:15
t.me/yurist_xizmati/12146
ММТВ нинг ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича 11.04.2025 йилдаги 03-32-1021 сонли кўрсатма хати иловаси

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
17.04.2025, 08:50
t.me/yurist_xizmati/12145
Ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича ММТВнинг 11.04.2025 йилдаги 03-32-1021 сонли кўрсатма хати
17.04.2025, 08:50
t.me/yurist_xizmati/12144
⚡️Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2025-2026-ўқув йили таянч ўқув режалари тасдиқланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 10.04.2025 йилдаги 121-сонли буйруғи

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
17.04.2025, 07:50
t.me/yurist_xizmati/12143
⚡️Битирувчи синфлар учун якуний давлат аттестацияси саналари тасдиқланди

Умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари қуйидаги саналарда кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширадилар:
📝Она тили ва адабиёт 28 май, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) 28 май, 2025 (ёзма шаклда) 150 дақиқа;
📝Математика (Асосий) 31 май, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Математика (Чуқурлаштирилган) 31 май, 2025 (ёзма шаклда) 240 дақиқа;
📝Ўзбекистон тарихи 4 июнь, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Танлов фанлари 7–10 июнь, 2025 (ёзма ёки ёзма ва оғзаки шаклда) Имтиҳон давомийлиги танланган фанга қараб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 11-синф ўқувчилари учун умумтаълим фанлари бўйича бепул онлайн диагностик имтиҳон давом этмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
17.04.2025, 07:24
t.me/yurist_xizmati/12142
Спорт мактаби ходимларига устама тўлаш қачондан бошланди?

@Yurist_Xizmati 5076-савол:

Ассалому алейкум. Мен спорт мактабида кадрлар буйича инспектор вазифасида ишлайман. Саволим шундан иборат: 24.12.2024 йил 226-сонли Президент фармони имзоланди ва шунга асосан 25.12.2024 йилда ПК-268-сонли карорига узгартириш киритилди. Фармон ва карорда спорт мактабнинг бухгалтери, кадрлар буйича инспектори ва хужалик мудирларига укувчи-спортчилар эришган натижалари хисобидан устама берилиши белгиланган. Сиздан илтимос фармон ва карорни урганиб чикиб бизларга качондан бу устамалар туланиши мумкинлигини айтсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2022 йилдаги ПҚ-268-сон қарори 4-иловасида Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва хўжалик мудирларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда тўлаб бериладиган устамалар Миқдорлари белгиланган.

Унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли қарори билан ўзгариш киритилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

✅ Шунга кўра мазкур устамаларни тўлаш 2025 йил январдан бошланди деб ҳисоблаймиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
17.04.2025, 07:13
t.me/yurist_xizmati/12141
Газ учун 1 йиллик тўловни олдиндан тўлаб қўйганда, нарх ошиши таъсир қилмайдими?

@Yurist_Xizmati 5075-савол:

Ассалому алейкум,  мен газ буйича 2024 йил туловни бир йиллик килиб олдиндан январь ойида амалга оширган эдим. Кеча газ таьминотига бориб 2025 йил туловини амалга оширмокчи булдим, Лекин инспектор менга 2024 йил май ойида газ нархи оширганлиги сабабли, сиз 2024 йил май ойидан бошлаб доплата киласиз деяпти. Шу тугрими, мен ахир бир йиллик туловни олдиндан амалга оширганманку?! Шу масалада ёрдамингиз керак. (Маьлумот учун, мен одам сони буйича тулов киламан, счетчик менда йук.)

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 319-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари 110-бандига кўра тарифлар ўзгарган ҳолларда, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан (ушбу давр мобайнида аванс тўловига тенг миқдордаги газ ҳажмидан ортиқ истеъмол қилмаган ҳолларда) озод қилинади.

☝️Мана шу қоидага кўра Агар сиз табиий газ учун олдиндан тўлов (аванс) қилиб қўйган бўлсангиз ва шу орада тарифлар ўзгариб қолса, қуйидаги қоида амал қилади:
➡️ Сиз олдиндан тўлаган пулларингизга мос келадиган газ миқдоридан ортиқ ишлатмаган бўлсангиз;
➡️ Икки ой давомида;
➡️ Ўзгарган нархга кўра қўшимча тўлов қилишингиз шарт эмас.

💁‍♂ Айтайлик, сиз 100,000 сўм аванс тўладингиз ва бу 10 куб метр газга тенг эди. Кейин тариф ошди ва энди 10 куб метр газ 120,000 сўм бўлиб қолди. Агар сиз икки ой давомида 10 куб метрдан кўп газ ишлатмасангиз, қўшимча 20,000 сўм тўлашингиз шарт эмас. Аванс тўловингиз 10 куб метр газ учун етарли ҳисобланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
16.04.2025, 16:06
t.me/yurist_xizmati/12140
⚡️Эндиликда техникум директорлари ҳам рағбатлантирилади

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги йиғилишда маълум қилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
16.04.2025, 12:42
t.me/yurist_xizmati/12139
5 йиллик имтиёз билан пенсияга чиқишим мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5074-савол:

Ассалом алейкум. Мен махсус ихтисослаштирилган мактабгача  таьлим ташкилотида тарбиячи булиб ишлайман. Ешим 50 да. Иш стажим 30 йил. Мен хам 5 йиллик имтиездан пенсияга чикишим мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади.

Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
👨‍💼 эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
🧑‍💼 аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор.

Хусусан, қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган. Бироқ улар қаторида умумтаълим мактаблари ходимларии келтирилмаган.

Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган 1 2 3 рўйхатларда имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин бўлган касблар рўйхати бор.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати VII қисмида Ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва тарбиявий колониялар ўқитувчилари келтирилган.

Унда жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), санаторий типидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаб-интернатлар), имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва тарбиявий колониялар ўқитувчилари учун пенсияга чиқишда юқоридаги имтиёз назарда тутилган.

✅ Шундай экан сиз ҳам махсус ихтисослаштирилган мактабда ишлаётган бўлсангиз 5 йиллик имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
16.04.2025, 08:46
t.me/yurist_xizmati/12138
⚡️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади - президент фармони

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
16.04.2025, 08:15
t.me/yurist_xizmati/12137
Сиёсатга қизиқмайдиган халқни халқ билан қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради!

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
16.04.2025, 04:52
t.me/yurist_xizmati/12136
✅Ҳукумат, Вазирликлар ва Вазирлар телефон рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва барча вазирликларнинг ҳозирги раҳбарлари, уларнинг лавозими ва боғланиш учун телефон рақамлари бир жойда:

✅Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович. Тел: +998 71 239-86-76 

✅Бош вазир ўринбосарлари:

1. Раматов Ачилбай Жуманиязович. Йўналиш: Атроф-муҳит, ҳудудий ривожланиш Тел: +998 71 239-86-76 

2. Кучкаров Джамшид Анварович. Йўналиш: Иқтисодиёт ва молия 
Тел: +998 71 239-86-76 

3. Ходжаев Жамшид Абдухакимович. Йўналиш: Инвестициялар, саноат ва савдоТел: +998 71 239-86-76 

4. Махкамова Зулайхо Бахриддиновна. Йўналиш: Оила ва хотин-қизлар ишлари. Тел: +998 71 239-86-76 

✅Вазирлар:

1. Кудратов Лазиз Шавкатович 
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири.  Тел: +998 71 238-51-51 

2. Кучкаров Джамшид Анварович Иқтисодиёт ва молия вазири. Тел: +998 71 203-19-93 

3. Исламов Бобир Фархадович 
Тоғ-кон саноати ва геология вазири.Тел: +998 71 256-86-53 

4.Хидоятов Шерзод Саиджанович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири. Тел: +998 71 210-11-04 

5. Зоҳидов Ботир Эркинович 
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири. Тел: +998 71 203-01-61 

6.Шарипов Конгратбай Авезимбетович  Олий таълим, фан ва инновациялар вазири. Тел: +998 71 207-87-80 

7.Умарова Хилола Уктамовна 
Мактабгача ва мактаб таълими вазири. Тел: +998 71 241-01-15 

8.Абдухакимов Азиз Абдукахарович Екология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири. Тел: +998 71 207-07-70 

9.Икрамов Адхам Илхамович 
Спорт вазири. Тел: +998 71 239-24-00 

10. Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич Қишлоқ хўжалиги вазири. Тел: +998 71 206-70-65

11.Хамраев Шавкат Рахимович Сув хўжалиги вазири.Тел: +998 71 202-47-01 

12. Шерматов Шерзод Хотамович Рақамли технологиялар вазири.Тел: +998 71 238-41-07 

14.Ташкулов Акбар Джурабаевич Адлия вазири.Тел: +998 71 207-04-58 

15.Махкамов Илҳом Рустамович Транспорт вазири  Тел: +998 71 202-05-01 

16. Назарбеков Озодбек Аҳмадович Маданият вазири 
Тел: +998 55 502-33-77 

17.Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович Мудофаа вазири.Тел: +998 71 262-98-68 

18.Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович Енергетика вазири. Тел: +998 71 231-81-18 

19.Худаяров Асилбек Анварович  Соғлиқни сақлаш вазири. Тел: +998 71 244-10-33 

20.Саидов Бахтиёр Одилович 
Ташқи ишлар вазири.Тел: +998 71 233-80-98 

21.Ташпулатов Азиз Анварович  Ички ишлар вазири.Тел: +998 71 231-43-04 

22.Қудратхўжаев Ботир Баҳромович  Фавқулодда вазиятлар вазири.Тел: +998 71 234-90-12 

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 21:12
t.me/yurist_xizmati/12135
❗️Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ

@Yurist_Xizmati 5073-савол:

Assalomu alaykum! Xodim pensiya yoshiga yetdi va ishlashda davom etmoqda uni ish beruvchi tomonidan ishdan bushatsa buladimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ. Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.

Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 21:08
t.me/yurist_xizmati/12134
❗️Солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ қўмитасининг қарори, 14.04.2025. № 3207-1

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 21:02
t.me/yurist_xizmati/12133
⚡️«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

ВМ қарори, 14.04.2025 йилдаги 225-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 20:58
t.me/yurist_xizmati/12132
Айрим соҳа ходимларини махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминлашнинг намунавий нормалари тасдиқланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 20:55
t.me/yurist_xizmati/12131
✅ЙПХ ходимлари мопед, скутер ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиши ноқонуний❗️

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2025 йилдаги 224-сон қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябрдан қилиб ўзгартирилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 20:34
t.me/yurist_xizmati/12130
Малака оширишга борган ходимга ойлик маоши тўлиқ тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 5072-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisiz.
O‘qituvchilar ychun malaka ishirish 1 oy bo‘ldi. Savolim: Malakaga borgan o‘qituvchiga oylik maoshi to‘liq to‘lanmaydimi? Buxgalter shu paytgacha to‘luq to‘lagan edik endi aprel oyidan boshlab faqat asosiy ish haqi to‘lanadi,  maktadagi ustama,  xalqaro sertifikat ustamasi to‘lanmaydi dedi lekin Maktabgacha va maktab vazirligi ishonch telefoniga tel qilganimda mutaxasis quyidagicha javib berdi: birinchi marotaba boradigan o‘qituvchiga to‘liq ish haqi to‘lanadi, ikkinchi marotaba borayotgan o‘qituvchiga faqat asosiy ish haqi to‘lanadi dedi. Shu masalada huquqiy yordam bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарорига иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом 2-бандига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши хизмат сафари ҳисобланади.

🆙Эътибор берган бўлсангиз, хизмат сафари бу иш берувчининг топшириғи билан ходимнинг бошқа ҳудудда муайян топшириқни бажариши ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
▶️ хизмат сафарларида бўлганда;
▶️ иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.

☝️ Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти. Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

💁‍♂ Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

✅Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 20:32
t.me/yurist_xizmati/12129
Инклюзив таълим учун 40 фоизлик устамани 20 фоизга туширилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5071-савол:

Assalomu alaykum. Bizni maktabda inklyuziv sinf bor. Ikkita defektolog ishlaymiz. Bizga 40 foiz ustama toʻlanar edi. Fevral oyida butunlay toʻxtatib qoʻydi. Endi mart oyidan 20 foiz toʻlaymiz  agar bitta defektolog boʻlganda 40 foiz toʻlanardi ikkita boʻlganinglar uchun 20 foizdan toʻlaymiz deyapti. Bizni har birimizda 5 tadan alohida taʼlimga ehtoyoji bor oʻquvchi bor. Ekonomistning shu gapi qonuniymi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 638-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 53-бандига кўра инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган:
✅ бир нафар бола учун лавозим маошининг 10 фоизи;
✅ икки нафар бола учун лавозим маошининг 20 фоизи;
✅ уч нафар бола учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
✅ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчилар ва махсус педагогларга лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.

Юқоридаги қоидага эътибор берсангиз, унда 40 фоизлик устама қандай ҳолларда тўланиши аниқ белгиланмоқда. Яъни мазкур устама мактабда 2 тадан ортиқ инклюзив таълим синфи бўлганда ва ҳар бир синфда камида 4 тадан бола ўққиганда ўқитувчилар ва махсус педагогларга тўланади.

Саволда мактабда 2 та инклюзив таълим синфи борлигини ва ҳар бирида 5 тадан бола борлигини айтгансиз, шунга кўра мактабда инклюзив синфлар айнан шундай шаклда ташкил этилган бўлса, сизларга 40 фоиздан устама тўланиши керак деб ҳисоблаймиз.

❗️Бу ҳолатда туман адлия бўлимига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 14:35
t.me/yurist_xizmati/12128
⚡️Спорт мактабида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларига тўланадиган устама ҳақ миқдорлари.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 09:10
t.me/yurist_xizmati/12127
Янги тартибга асосан Болалар нафақаси ва Моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад қилинади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 08:47
t.me/yurist_xizmati/12126
Ёқилғи-энергия устидан давлат назоратини ташкил этиш бўйича республика штабининг таркиби тасдиқланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 08:43
t.me/yurist_xizmati/12124
15.04.2025, 08:43
t.me/yurist_xizmati/12125
❗️Президентнинг ПФ-5978-сон фармонининг 8-банди ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 08:36
t.me/yurist_xizmati/12123
Ҳомиладор аёл билан ажрашиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5070-савол:

Homilador holda farzand tug'ilmasdan hotinim bilan ajrashsam. Bola tug'ilmasdan ajrashsam qonunda qanaqa qaror chiqadi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ажрашиш масаласига келсак, Оила кодекси 39-моддасига биноан хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига кўра юқоридаги қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.

❌ Шунга кўра сиз бола туғилиб, у 1 ёшга тўлгунча ажрашишга ариза бера олмайсиз, берсангиз ҳам фойдасиз. Суд барибир кўришни рад қилади. Лекин аризани хотинингиз берса, суд ишни кўриб чиқади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
15.04.2025, 08:14
t.me/yurist_xizmati/12122
❗️Таълим тизими 5 кунликка ўтилсин, лекин маош камайиб, иш юкламаси ошмасин!

Беш кунлик дарс тизими ҳақида педагоглар қандай фикрда?

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
14.04.2025, 20:35
t.me/yurist_xizmati/12121
Қўшиб ўтилган дарслар учун қандай ҳақ тўланади?

@Yurist_Xizmati 5069-савол:

Assalomu alaykum. Sizga savolim shuki men maktabda rus tili fani o'qituvchisi bolib ishlayman. Men bilan dars bo'lib o'tadigan sherigim kasalligi sababli uning darslarini qo'shib o'tyapman. Bunday holda menga haq qay tarzda to'lanadi. Darslarni boʻlib oʻtishga qanaqa maosh toʻlanadi. Hamkasbim uzoq vaqt davolanishda. Hamkasbim nomidagi boʻlinishdagi sinfigachi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 20-бандига кўра бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

❗️Шундай экан, сиздаги ҳолатда гуруҳ дарсини қўшиб ўтишингиз ҳуқуқий асосга эга.

Бироқ юқоридаги банднинг иккинчи хатбошисига кўра бунда ушбу фанлар бўйича ўқитувчилар мавжуд бўлса бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

✅ Агар мактабда бошқа рус тили ўқитувчиси бўлса, унда дарсларни бўлиб ўтилиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
14.04.2025, 07:15
t.me/yurist_xizmati/12120
#Bilasizmi

⚡️Ota-ona qaramog‘idan mahrum bo‘lgan talabalarga 50 foiz ko‘proq stipendiya beriladi

🔰 Qonunchilikka ko'ra, yetim bolalar va ota-ona qaramog'idan mahrum bo'lgan bolalar davlat bog'chalari va maktablarga navbatga qo'yilmasdan joylashtiriladi.

✅ Yetim bolalar va ota-ona qaramog'idan mahrum bo'lgan bolalar o'qishni davlat OTMlarida davom ettirganda ularga stipendiya 50 foizga oshirilgan holda to'lanadi.

Asos: https://lex.uz/docs/-5569689

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
14.04.2025, 06:54
t.me/yurist_xizmati/12119
Ҳайфсан устама олишга тўсиқ бўладими?

@Yurist_Xizmati 5068-савол:

Assalomu alaykum. Shu yil fevral oyida uyushtirilgan holda menga Hayfsan berildi.Bu chora bu yiligi direktor jamg'armasidan olingan ustamam va keyingi yilgi ustama olishimga to'siq bo'ladimi? Mart oyidan ustamalarim olib tashlandimi? Bu qonunda bormi? Yangi o'quv yiiliga  ya'ni 2025-2026- o'quv yili uchun ustama olishimga hayfsanning to'sqinligi yugmi? Aniq qarorni aytinglar. Javobini kutaman
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

🚫 Мана шу қоидага кўра интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

Энди қаранг! Ушбу модданинг тўртинчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмаслиги белгиланган.

✅Бундан кўриниб турибдики, ходимга интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, унга тайинлаган устамалар тўлашда давом эттирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
13.04.2025, 12:21
t.me/yurist_xizmati/12118
Рус тилини билмаганлар ахмоқ эмас!


👉 @Yurist_Xizmati
13.04.2025, 12:09
t.me/yurist_xizmati/12117
❓ Пенсияга устама ҳақ нима?

🪙 Устама ҳақ – бу айрим тоифа шахсларнинг пенсияларига қўшиб тўланадиган қўшимча тўловдир.

✅ Мазкур тўлов тури қонунчиликда белгиланган шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг турли фоизларида ҳар ойда пенсияларига қўшилган ҳолатда тўланади.

➡️ Устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бу ерда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
13.04.2025, 11:56
t.me/yurist_xizmati/12116
Ўқитувчи баҳоларни ўз вақтида қўймаса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5067-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

💁‍♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
12.04.2025, 19:58
t.me/yurist_xizmati/12115
12.04.2025, 17:53
t.me/yurist_xizmati/12113
Жорий йил 1 майдан табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун компенсацияни бериш схемаси тасдиқланди.

У 6 та босқичдан иборат.

Асос: Ҳукуматнинг 9 апрелдаги 215-сонли қарори 3-иловаси.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
12.04.2025, 17:53
t.me/yurist_xizmati/12112
Мактабларни текшириш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 5066-савол:

Мактабимизда 2024 йили май ойида бандликни таминлаш маркази томонидан чукур текширув булиб барча хужжатлар текширилди хаттоки иш хаки табеллари хам мана хозир март ойида яна текшириляпти бу канчалик тугри хар йили текшириш тугрими хали бир йил хам булгани йук текширишганига

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари умумтаълим мактаблари фаолиятини текширишга ваколатли органлардан бири ҳисобланади.

Ушбу орган меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича текширув ўтказишга ваколатли.

Низом 7-бандига асосан текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
•  режали текшириш;
•  режадан ташқари текшириш;
•  назорат тартибида текшириш.

❗️Ушбу низомнинг 9-банди қоидалари мазмуни шундан далолат берадики, умумтаълим мактаблари фаолиятини режали текшириш 1 йилда бир марта ўтказилиши мумкин. Фақат янги ташкил этилган мактаблардаги бундай текширув дастлабки 2 йил давомида ўтказилмайди. Бу низом 11-бандида белгиланган. Демак, сизлардаги ҳолатда ушбу орган мактабда режали текширув ўтказиши мумкин.

Бироқ бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиши керак:

1️⃣Биринчиси, текширув муддати 10 кундан ошмаслиги керак.

2️⃣Иккинчидан, режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.

3️⃣Учинчидан, экширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Бунда мазкур бурюқда текшириладиган умумтаълим муассасаси номи, текширишнинг мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.

4️⃣Тўртинчидан, текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган умумтаълим муассасасига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

✅ Бунда мактаб низом 42-бандида белгиланган ҳуқуқларига эга бўлади. Сиз ушбу ҳуқуқларингиз билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
1. https://lex.uz/docs/-4307901#-4309630

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
12.04.2025, 08:45
t.me/yurist_xizmati/12111
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa