#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
✅7,5 миллиард сўмлик кураш ёхуд тадбиркорнинг Виртуал қабулхонадаги мурожаатлари сони 200 дан ошди❗️
Сўнг маҳаллий ҳокимлик билан судлашишлар бошланди.
Олий судгача бориб, ютиб турган чоғида ишини яна биринчи инстанцияга қайтарворишди. Яна бошидан судлашди, ютиб чиқди. “Мол аччиғи – жон аччиғи”, деган экан Конфуций.
Портал ё суддаги баҳслашишлар, курашлар ҳам Алининг майдонидай гап: “ҳақмисан – исботла, ютиб чиқ, ҳалолинг бўлсин”.
Тўғри, шу орада тадбиркорнинг Виртуал қабулхонадаги мурожаатлари сони 200 дан ошди, уларнинг маълум қисми “таъқиб ҳақидаги хабарлар” бўлди, лекин, барибир, тадбиркор ортга қайтмади. Орқага йўли ҳам йўқ эди зотан.
Бағи, “порталдаги баллар” ҳам мурожаатларни қаттим назоратга олиб турди: “тадбиркор суддан қоғози бор, ҳақини берларинг”, дейишди. Қўлда суд қарори бўлгани билан ҳокимликда маблағ бўлмаса, бу ҳам бир азоб. Портал мурожаатларни назоратдан олмайди. МИБ ҳокимлик машиналарига банд солади. Хотинлар қарғанади, итлар ҳуради, товуқлар қақағлайди.
Кимдир ҳокимлик аталмиш катта даргоҳда кичкина компенсация учун пул топилмаслигига ақл ишонмаслиги тўғрисида кишиларга гап маъқуллайди. Аслида компенсация ҳам у қадар кичкина эмас: нақ 7,5 миллиард сўм.
Хуллас, у бўлди, бу бўлди, тадбиркорнинг қайта-қайта мурожаатларидан кейин ниҳоят яқинда ҳокимлик унга 7,5 миллиард сўм компенсация пулини
тўлаб берди. Адолат опа ҳам хурсандлигидан қийқириб, самоларга варрак учирворди.
@generalissimo_marshal