O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
RA
Расмий хабарлар I Официальные новости
https://t.me/rasmiy_xabarlar_official
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.79%
ER (semana)
12.37%
ERRAR (semana)

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 2 019 resultados
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Мутасаддиларга ҳозирги замон талаблари ва келгуси иқтисодий прогнозлар асосида кимё саноатини ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда янги йўналишларни ўзлаштириш орқали тармоқни диверсификация қилиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 16:28
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51240
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Мутасаддиларга ҳозирги замон талаблари ва келгуси иқтисодий прогнозлар асосида кимё саноатини ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда янги йўналишларни ўзлаштириш орқали тармоқни диверсификация қилиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 16:28
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51237
Жорий йилнинг I-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилди.

108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

2 042 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 8 181 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 746 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 3 765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

27 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини

фирибгарлик,

транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,

ўғрилик,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,

ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,

ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,

безорилик,

қасддан баданга енгил шикаст етказиш,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш,

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 429 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Апелляция тартибида 2 706 нафар шахсга нисбатан 2 064 та жиноят иши кўриб чиқилди. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 1 523 нафар шахсга нисбатан 1 330 та жиноят иши кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 1 598 нафар шахсга нисбатан 1 360 та жиноят иши кўриб чиқилди. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши кўриб чиқилди. 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 14:22
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51236
🔎Давлат харидлари соҳасида 1,7 трлн сўмлик қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди

АОКАда Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усманов иштирокида ўтказилган брифингда 2025 йил I чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:

✅2025 йил I чорак иш режаси доирасида ўтказилган риск-таҳлилларга асосан 24 та аудит тадбирлари ўтказилди.

✅Ушбу 24 та тадбирнинг 10 таси жойига чиққан ҳолда ва 14 таси масофавий аудит ва таҳлил қилинди.

🖋Аудит ва ўрганишлар натижасида:

🟣даромад йўналишида 4,8 трлн сўмлик қўшимча солиқ ва мажбурий тўлов манбалари мавжудлиги аниқланди ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда ундириш чоралари кўрилмоқда;

🟣харажат йўналишида 5,7 трлн сўм маблағлар мақбуллаштирилди, 132,5 млрд сўмлик моливий хато ва камчиликлар маълум бўлди ва 50 млрд сўм ноқонуний харажатлар олди олинди ва камчиликларни олдини олиш бўйича ҳар бир вазирлик ва идоралар билан ҳозирда ишланмоқда;

🟣давлат харидлари соҳасида 1,7 трлн сўмлик қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларнинг такрорланишини олдини олиш чоралари кўрилди.

✅Барча аудит натижалари бўйича мутасадди ташкилотларга 11 та кўрсатмада ва 61 та топшириқлар юборилди.

✅Ҳисоб палатасининг Масофавий назорат маркази томонидан 1,5 минг та ҳолатда 753 млрд сўмлик камчиликлар бартараф этилди. Жумладан, 281 та ҳолатда 718 млрд сўмлик камчиликларнинг барвақт олди олинди.

✅Шунингдек, 4,7 мингта ҳолатдаги 1,3 трлн сўмлик молиявий хавфлар бўйича таҳлиллар давом этмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 14:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51235
📢 2025 йилнинг 1 майига қадар қиймати 1211,7 млн доллар бўлган 129 та лот бўйича тендер савдоларига эълон берилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди.

🔸2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлар иштирокида қиймати 19,4 млрд долларлик 117 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 5,3 млрд доллар ўзлаштирилиши белгиланган.

🔸Жорий йил январ-март ойларида 717 млн доллар ХМИ/ХҲМТ маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йил мос даврига нисбатан – 107 фоизга ўсди.

🔸Маблағларнинг асосий қисми қишлоқ ва сув хўжалиги 189,5 млн доллар, транспорт инфратузилмаси 180,5 млн доллар, энергетика 157,3 млн доллар, коммунал хўжалиги 86 млн доллар, иқтисодий-молиявий сектор 45,3 млн доллар, соғлиқни сақлаш 17,9 млн доллар, рақамлаштириш 15,9 млн доллар ва таълим 5 млн доллар соҳаларга йўналтирилди.

🔸Жорий йилда қиймати 2,4 млрд доллар бўлган 5 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланади ва 11 та қарз битими 15 майгача имзоланади.

🔸Шунингдек, қиймати 3,7 млрд доллар бўлган 38 та лойиҳадаги 300 та шартнома доирасида қурилиш ишлари жадаллаштирилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 13:32
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51234
↗️ 2025 йилда 6,3 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажми 250 млн. долларга етказилади

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2024 амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан маълумот берилди:

🔷2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 180,1 млн. долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинди.

🔷Тармоқ бўйича жами 310 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

🔷Фармацевтика кластерининг саноат зонасида умумий қиймати 796,9 млн. долларлик 21 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар учун Кластер майдонидан 84,71 гектар ер ажратилди.

🔷9 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланди, 11 та лойиҳаларда лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

🔷Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йилда GxP стандартларни жорий этиш бўйича 3 785 та корхонада инспекция амалга оширилди. GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага, GDP сертификатига эга дистрибьютор корхоналар сони 318 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 538 тага етказилди.

🔷2025 йилда фармацевтика йўналишида 453 млн. долларлик (ўсиш – 146 фоиз) инвестиция маблағлари ўзлаштирилади. Шу жумладан, 166 млн. долларлик 32 та лойиҳа ишга туширилади ҳамда 1 500 та янги иш ўринлари яратилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 13:10
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51231
Ўзбекистон спортида навбатдаги зафарлар: хоккей ва енгил атлетикада тарихий натижалар. Президент табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 13:02
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51221
Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 13:02
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51211
🔝 Ҳисоб палатаси томонидан 2025 йил I чоракда амалга оширилган ишлар

АОКАда Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усманов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 13:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51210
💬 Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 11:53
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51209
🌱 Оролбўйи минтақаси шароитида шарқ жийдасининг "Тошкент-16" ва "Самарқанд-7" навларидан бир йиллик стандарт кўчатлар вегетатив йўл билан тайёрланди ва тайёр кўчатлар сони жами 5800 тупга етди

✅ Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференциясида Орол тупроғининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва инновацион ечимларга эътибор қаратилди.

✅ Халқаро Орол туризми ҳафталиги доирасида ўтказилган конференцияда Иқлим ўзгариши миллий маркази мутахассиси Чарлз Норман иқлим ўзгариши шароитида Оролбўйи ҳудудини минтақавий ривожлантириш бўйича комплекс ёндашувларни тақдим этди.

У Орол муаммоси, агар ўз вақтида чора кўрилмаса, яқин келажакда янада салбий оқибатларга сабаб бўлишини, шунинг учун бугунги кунда вазиятни яхшилаш, минтақани инновациялар, барқарорлик ва имкониятлар марказига айлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Галофит боғлари, "Green University" ва кўплаб лойиҳалар Орол денгизи фожиасининг салбий оқибатларини юмшатишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. У Миллий марказнинг иқлимни режалаштириш ва сиёсатига ёндашуви, шунингдек, “Яшил шаҳарлар” лойиҳасининг асосини ташкил этган иқлим инқирози ва Орол денгизи билан боғлиқ умумий муаммоларни айтиб ўтди.

⚠️ Кузатув натижаларига кўра, узоқ давомийликка эга қум бўронлари, асосан, баҳор ва ёз фаслида кўтарилади, бундай бўронларнинг энг қисқа давомийлиги йилига 66 фоиз ҳолатда 3 соатга, 21 фоиз ҳолатда 3-6 соат, 11 фоиз ҳолатда эса 6-12 соатни ташкил этиши маълум бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 10:21
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51208
❗️ОКМКда Финляндия тажрибаси асосида оқава сувларни тозалаш бўйича илк пилот лойиҳа амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинатини ахборот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" давлат дастури доирасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида инновацион ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи бор кислотали ва ишқорли оқава сувларни тозалашда Финляндиянинг “EPSE OY” технологияси жорий этилди. 2024 йилда ушбу лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлиги, EPSE OY компанияси ва ОКМК ўртасидаги шартнома асосида бошланган.

Пилот қурилма Ангрен кон бошқармасига ўрнатилди ва синов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу технология оҳак сарфини 60% га қисқартиради, тозалаш самарадорлигини 99,5% гача етказиши ҳамда рангли металларни ажратиб олиш имконини яратади.

Лойиҳа натижаларига кўра, ушбу тажриба келгусида бошқа саноат корхоналарида ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 10:12
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51205
🔝Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 10:01
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51204
❗️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “Имкониятлар олами” марказига пресс-тур ташкил этилди

Андижон вилоятида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур доирасидаги биринчи манзил – “Имкониятлар олами” маркази бўлди. Иштирокчилар марказда яратилган шарт-шароитлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун тақдим этилаётган хизматлар, реабилитация ва касб-ҳунар ўргатиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Бу маскан имконияти чекланган инсонлар учун ҳақиқий имкониятлар маконига айлангани, уларнинг ижтимоий интеграцияси ва мустақил ҳаёт кечиришлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Пресс-тур давомида агентлик вакиллари томонидан лойиҳанинг асосий мақсадлари, эришилган натижалар ва келгусидаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 09:43
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51203
📔 Жорий йилда Имом Бухорий қаламига мансуб “Тарихул кабир” (“Катта тарих”) асарининг 5 жилдини таржима қилинади ва нашр этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди.

⚫️Шунингдек, таржима ва нашр ишлари борасида айни пайтда давом этаётган ишлардан ташқари, буюк муҳаддис олимнинг “Тарихул авсат” (“Ўрта тарих”) ва “Адабул муфрад” (“Одоблар хазинаси”) асарлари, Нажмиддин Умар Насафийнинг “Ал-Қанд” (“Китобул қанд фи тарихи Самарқанд” – Самарқанд тарихи ҳақида қанддек китоб), Маҳмуд Замахшарийнинг “Мақомот” ва “Атвоқуз заҳаб” (“Олтин шодалар”) асарлари, Иброҳим Саффор Бухорийнинг “Талхисул адилла” (“Тавҳид қоидаларига оид далиллар мажмуаси”) китоби таржима қилинади.

⚫️Ислом одоби ҳамда “Жаҳолатга қарши – маърифат” туркумига оид замонавий ва долзарб китоб ва рисолалар нашрга тайёрланади.

⚫️Марказ фондидаги қўлёзма асарлар каталогини яратиш, “Саҳиҳул Бухорий” асарининг дунё кутубхоналаридаги қўлёзма нусхаларини тўплаш ва каталоглаштиришни давом эттириш каби ишларга ҳам жорий йил режасида алоҳида ўрин ажратилган.

⚫️Германия, Франция, Туркия, Миср каби давлатлар кутубхоналарида сақланаётган ноёб қўлёзма асарларнинг электрон нусхаларини олиш ва олиб келиш юзасидан мулоқот ва музокалар олиб борилади.

⚫️Халқаро алоқалар йўналишида АҚШдаги Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлик фонди, Туркиядаги Нажмеддин Эрбакан университети, Фотиҳ Султон Меҳмет вақфи университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази, Брунейдаги Сери Бегаван университети билан алоқаларни расмийлаштириш – ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандумлари имзолаш кўзда тутилмоқда.

⚫️Шунингдек, нуфузли хорижий журналларда мақолалар чоп этиш ва Марказ нашрларини халқаро даражада тарғиб қилиш режалаштирилган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 08:37
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51202
💬 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жорий йилда режалаштирилаётган лойиҳалар

АОКАда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 08:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51201
📢 22 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жорий йилда режалаштирилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Маматов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 07:03
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51200
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Джангиров Джурабек Каршиевич 1987 йил 22 апрелда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Дж.Джангиров 2010-2023 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Республика малака ошириш ва ишлаб чиқариш марказида, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.04.2025, 06:03
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51199
❗️ Ўзбекистон Экологик партияси ахборот хизмати ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ҳудудий Кенгашларда фаолият юритаётган ахборот хизмати ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

🗣Семинар давомида иштирокчиларга партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини жамоатчиликка содда ва таъсирчан тилда етказиш, замонавий медиа воситалари, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, мобилография, фото ва видеоконтент тайёрлаш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.

🗣Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходими Рамзиддин Эгамбердиев, соҳага оид ОАВ раҳбарлари ҳамда етакчи экспертлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

🗣 Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификатлар ҳамда замонавий медиа фаолияти учун зарур жиҳозлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 19:37
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51195
✅Президент Шавкат Мирзиёевга инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ҳамда навбатдаги асосий вазифалар бўйича ахборот берилди.

✅2025 йилда 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилиши, 81 та йирик, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

✅Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳа бўйича манзилли ишлаб, барча вазирлик, ҳокимлик ва тармоқ раҳбарларини жалб қилиб, тегишли масалаларни ўз вақтида ҳал этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 19:10
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51192
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

🖋Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилаяпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.

Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 19:01
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51189
❗️Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шакллантирилади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.

🖊 Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

✅ коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

✅ давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

✅ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.

🗣 Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.

🗣Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 18:55
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51188
⚠️Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган бешта бозор маъмуриятига чора кўрилди

👉Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини “Тозалик ва яшиллик макони”га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилди.

👉Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси обектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан "Ғиждувон деҳқон бозори", "Когон савдо маркет", "Когон Соҳибкор деҳқон бозори", "Шофиркон деҳқон бозори" ва "Шофиркон савдо комплекси" маъмуриятининг жами 5 нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли Суд органига тақдим этилди.

👉Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг 1 баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 16:59
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51187
Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўзбекистон технологик металлар комбинати ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 15:29
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51186
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.

Президентимиз Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 14:20
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51185
🎇 “Ихтирочиликка қадам” танловининг республика босқичи май ойининг 3-ўн кунлигида ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.

🔸Танлов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари, жумладан, Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактаблари, давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларининг 5–11 синф ўқувчилари ўртасида иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни ўзлари қизиққан соҳаларга йўналтириш, илмий-техник ижодкорлиги ва ихтирочилигини рағбатлантириш, инновацион фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

🔸Танлов ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда тўрт босқичда ўтказилади.

🔸Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқувчилар ixtirochi.piima.uz махсус онлайн платформасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Иштирокчилар индивидуал ёки жамоа сифатида иштирок этишлари мумкин. Бунда, жамоа аъзоларининг сони 3 нафардан ошмаслиги лозим.

🔸2024/2025-ўқув йилида “Ихтирочиликка қадам” танловида иштирок этиш учун умумий ўрта таълим муассасаларидан жами 8 319 та лойиҳа иши ixtirochi.piima.uz сайтидан рўйхатдан ўтказилди.

🔸Танловнинг учинчи (ҳудудий) босқичида жами 693 та лойиҳа иши иштирок этди. Танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олган ўқувчилар рўйхати ixtirochi.piima.uz сайтига жойлаштирилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 14:06
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51184
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 13:43
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51183
↗️ “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида 7,7 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи Фируза Турғунова маълум қилди.

⚫️“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 17 та инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 701,9 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши лозим.

⚫️Бунда, жорий йилнинг 1-чорагида ўзлаштирилиши белгиланган маблағ 53,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, амалда лойиҳалар доирасида 138,5 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди.

⚫️Бунда, белгиланган ўзлаштириш режаси ижроси 259,9 фоиз бажарилишига эришилди.

⚫️Жорий йил 1-чорагида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 13,3 млрд. сўм қийматида маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 14,2 млрд сўмга ёки даврий режа 107 фоизга бажарилди.

⚫️Кооперация алоқалари доирасида қиймати 20 млрд. сўм бўлган кўрсатиладиган хизматлар ва маҳсулотлар харидини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 21,1 млрд. сўмга ёки даврий режа 106 фоизга бажарилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 13:10
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51182
💬Ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган “Ихтирочиликка қадам” танлови натижалари

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 12:56
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51181
🔝 2025 йил 1-чораги давомида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи Фируза Турғунова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 11:53
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51180
✅Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда

АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Соатмурод Қулмирзаев иштирокида ўтказилган брифингда "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида маълумот берилди:

📌Шунингдек,

1️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

2️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан:

🔷суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

🔷қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

3️⃣Янги институт жорий этилмоқда - суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини ўрганиш, суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин қишлоқ хўжалиги суғуртаси объектини кўздан кечири, қишлоқ хўжалиги суғуртадаги йўқотишларни баҳолаш, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Агрономлар ва ветеринарлар мустақил экспертлар бўлиши мумкин.
4️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиланмоқда;

🔷Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, воситачилар ва мустақил экспертлар қишлоқ хўжалиги суғуртасининг субъектлари ҳисобланади.

5️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлашидан фойдаланганда, етиштириладиган маҳсулотларни нобуд бўлишидан суғурта қилдириши шартлиги белгиланмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 10:33
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51179
💬"Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти

АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Соатмурод Қулмирзаев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 10:01
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51178
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.

Мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси бўлган мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 09:52
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51177
📢 Электр узатиш тармоқлари яқинида варрак учириш тақиқланади — МЭТ матбуот котиби

Юртимизга баҳор фаслининг мўътадил об-ҳавоси кириб, табиат уйғонган бу ойларда оилаларимиз, фарзандларимиз билан табиат қўйнига, дам олишга чиқиш — барчамиз учун мароқли хордиқ. Лекин шундан сўнгги ҳаёт учун муҳим масалани унутмаслигимиз керак: Электр узатиш тармоқлари яқинида, айниқса, уларнинг муҳофаза зоналари атрофида варрак учириш жуда хавфли!

Бу нафақат инсон ҳаёти учун жиддий таҳдид туғдиради, балки бутун электр таъминоти тизими барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

📌 Шуни унутманг:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорига мувофиқ, электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида:

🔹варрак, дрон, ёки ҳар қандай учувчи предметларни учириш;
🔸хавф туғдирадиган ҳаракатларни амалга ошириш;
🔹симларга яқинлашиш, устунларга чиқиш;
🔸олов ёқиш мутлақо ТАҚИҚЛАНГАН!

❗️ Афсуски, сўнгги вақтларда варрак симларга илиниб қолиб, жиддий авариялар ва йўқотишларга сабаб бўлаётган ҳолатлар қайд этилмоқда. Электр тармоқларидаги ҳар қандай узилиш — бутун маҳалла, туман, ҳатто вилоятда қисқа ёки узоқ вақт электр таъминотисиз қолишга олиб келиши мумкин.

‼️ Шу боисдан барчангиздан илтимос қиламиз: фарзандларингизни огоҳлантиринг, электр тармоқларига яқин жойларда варрак учирманг, уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг.

📎 Эсингизда тутинг — бир неча дақиқалик бепарволик, бутун ҳаётга таъсир қилиши мумкин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 09:35
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51176
Асадулла Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” бошқарув раиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 08:37
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51175
📢 21 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Соатмурод Қулмирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2025 йил 1-чораги давомида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фируза Турғунова, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган “Ихтирочиликка қадам” танлови натижалари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
21.04.2025, 07:02
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51174
Мамлакатимизда маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди.

Сана муносабати билан Маданият вазирлиги Матбуот хизмати томонидан махсус репортаж тайёрланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
20.04.2025, 14:33
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51173
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан мамлакатга олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари белгиланди:

• ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
• темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
• автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
• халқаро курерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (бир чоракда 1000 доллар);
• халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
20.04.2025, 08:45
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51172
Ўзбек миллий мақом санъати маркази Бош директорининг матбуот котиби тайинланди

Фозилов Ботиржон Олимжон ўғли - Мақом маркази матбуот хизмати раҳбари — Бош директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У 1998 йилнинг 11 июнида Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳрида таваллуд топган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти маданият бошқармасида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
19.04.2025, 20:41
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51171
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли “Speedtest Global Index” рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
19.04.2025, 20:30
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51170
«Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати расмий баёноти

❗️ Наманганда 1 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда тўловларсиз ичимлик сувидан фойдаланилган.

❗️ Навоийда сув таъминоти ходими хизмат ваколатига кирмаган ҳолда, хусусий корхона раҳбаридан 271 миллион сўмлик “зарарни бартараф этиш” мақсадида пул маблағи талаб қилиб олаётганда қўлга олинди.

❗️ “Наманган спорт комплекси” МЧЖ томонидан жамиятга тегишли спорт мажмуаси эҳтиёжлари учун 2023-йил 1-мартдан 2025-йил 11-мартга қадар ичимлик суви тармоғига ҳеч қандай шартнома ва ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 350 миллион сўмга яқин ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланганлик ҳолати қайд этилган.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари борасида Наманган ва Навоий вилоятларида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан батафсил маълумот «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг расмий баёнотида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
19.04.2025, 16:56
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51169
💬Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.

💬Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

💬Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

💬Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 15:13
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51168
✅ Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.

✅ Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

✅ Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

🔝 “Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:42
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51167
📝Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.

📝Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

🔝“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”, - деди Президент.

📝Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:32
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51166
✉️ Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

✉️ Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

✉️ Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

✉️ Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

✉️ Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

✉️ Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:29
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51165
🔸Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

🔸Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

🔸Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

🔸Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

🔸Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

🔸Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.

🔝“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:24
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51164
🧾Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

🔝“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”, - деди давлат раҳбари.

🧾Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

🧾Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

🧾Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

🧾Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:15
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51163
🟣Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

🟣Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

🟣Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

🔝“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”, - деди президент.

🟣Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

🟣Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 14:08
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51162
✍️Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

✍️Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

✍️Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

➡️озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

➡️озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

➡️ қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

✍️ Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:56
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51161
✔️Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

✔️Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

✔️Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

✔️Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

🔝“Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:46
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51160
🔗Шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчилар 45 та кўрсаткич бўйича хулоса олиши керак. Тадбиркорлар шунинг 43 таси учун Санэпидқўм тизимидаги лабораторияларга, қолган 2 таси бўйича бошқа лабораторияга бормоқда.

🔗Қўмитага ҳамма текширувни битта жойда ташкил қилиш топширилди.

🔗Мева-сабзавот ва дуккакли экинлар сифатини текшириш учун ҳам 3 та ташкилотнинг лабораториясига бориш керак. Энг ёмони, бу лабораторияларнинг хулосаси ривожланган давлатларда тан олинмайди.

🔗Шу боис экспортчилар қиммат бозорга чиқишдан олдин сертификат олиш учун хорижга намуна жўнатаяпти.

🔗Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:38
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51159
✔️Президентимиз сертификатлаштириш тизимидаги айрим муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини айтди.

✔️Таъкидланганидек, сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг маҳсулотига Санэпидқўм хулосасини олиш тизимидан норози.

✔️Масалан, йилига 100 миллион долларлик болалар озуқаси импорт бўлмоқда. Лекин замонавий ускуна келтириб, завод қурган тадбиркор Санэпидқўм хулосаси йўқлиги учун ишлаб чиқаришни бошлай олмаяпти. Хулоса бериш учун эса стандарт йўқ.

✔️Қўмита раҳбарияти “бу маҳсулотга бизда стандарт йўқ”, деб кутиб ўтирмасдан, ўзи ташаббус қилиб, тадбиркор билан бирга стандарт ишлаб чиқмаётгани танқид қилинди.

✔️Айрим туман санэпидхизматлари ҳалигача тадбиркордан битта маҳсулотнинг ҳар хил қадоқланган партиясини алоҳида синовдан ўтказишни талаб қилмоқда. Бу қўшимча вақт, қўшимча харажат талаб қилади.

✔️Бир вақтда тайёрланган маҳсулотнинг ҳар хил ҳажмда қадоқланиши сифатга нақадар алоқадор экани савол уйғотади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:25
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51158
🔝Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

🔝25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

🔝“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”, - дея қатъий эътироз билдирди Президент.

🔝Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

🔝Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:20
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51157
🔝“Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак”, - деди давлатимиз раҳбари.

📌Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

📌Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.

📌Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

📌Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:15
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51156
📊 Жорий йилда мамлакатимизда илк маротаба умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг тана массаси индекси таҳлили ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Спорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди.

✅ 2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига мувофиқ аҳолининг 7 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта шахслардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

✅Спорт синовлари иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар (электрон рўйхатдан ўтиш, иштирокчиларнинг натижалари ва таҳлили ҳамда электрон сертификат бериш тизими) “ERP-sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали юритилади.

✅Дастлаб, 2025 йилнинг апрель-май ойларида 7-17 ёшдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинади. Бунда, ўқувчиларнинг синфлар бўйича жисмоний тайёргарлик даражаси аниқланади.

✅Спорт синовларини ташкил этиш учун умумий ўрта таълим мактабларидаги 33 722 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, 10 056 нафар Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда спорт мактабларидаги 1 888 нафар тренер-селекционерлар масъул этиб белгиланди.

✅Спорт синовларини топшириш учун 10 134 та умумий ўрта таълим мактабларининг 6,5 млн. нафар ўқувчиси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

✅ Шунингдек, май-июнь ойларида олий таълим муассасаларининг 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган талабаларидан; август-сентябрь ойларида 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта бўлган маҳалла аҳолисидан, октябр-ноябрь ойларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларидан спорт синовлари қабул қилинади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 13:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51155
↗️ Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.

↗️ Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

↗️ Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

🔝 “Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:54
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51154
✈️Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

🔝“Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир.

Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби “драйвер” тармоқларга катта зарба бериши мумкин”, - деди Президент.

✈️Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:47
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51153
📎 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

📎 Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.

🔝 “Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.

Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:37
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51152
🛰Uzcosmos АҚШда манфаатли келишувларга эришишди

➖Uzcosmos делегацияси АҚШнинг бир неча штатларида бўлиб, халқаро “Space Symposium” конференциясида иштирок этишди.

🤝 Учрашувлар ва асосий воқеалар:

▪️Корея аэрокосмик администрацияси (KASA) билан англашув меморандуми имзоланди.

▪️“SpaceX” компаниясининг ракетасида Ўзбекистоннинг илмий технологик сунъий йўлдошини учириш масаласи муҳокама қилинди.

▪️Ўзбекистонда “Esri” компаниясининг офиси ёки технологик марказини очиш, “IT Park Uzbekistan” резиденти сифатида минтақавий бўлинма ташкил этиш ғояси илгари сурилди.

▪️Халқаро Астронавтика Конгрессини 2028 йилда Ўзбекистонга олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

▪️Франциянинг “Novaspace” консалтинг компанияси билан консультатив ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

▪️Сув ресурсларини мониторинг қилиш бўйича Калифорния тажрибаси ўрганилди.

➖Тўлиқ маълумот билан махсус мақола орқали танишишингиз мумкин - https://uzspace.uz/oz/news/view/595

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:32
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51149
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:07
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51148
🔝Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш мақсадида аҳолининг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Спорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 12:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51147
👨‍✈️“SBH WEST” GmbH Таълим ва ҳунармандчилик фонди ва “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида ўқитилган ҳайдовчилар Германияда иш билан таъминланмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов маълум қилди.

⚫️Ушбу лойиҳани амалга оширилишида хорижий компания томонидан ўқув жиҳозлари учун 100 минг евро сармоя киритилган.

⚫️Тошкент шаҳридаги “Webster” университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ҳамкорлик доирасида халқаро таълим стандартларига асосланган ҳамширалар фаолиятини лицензиаловчи NCLEX-PN/RN тест синовларига тайёрлаш курслари жорий қилинди.

⚫️Япониянинг “Proud Partners” компаниясининг Ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчиларини Японияда бандлигини таъминлаш лойиҳаcи юзасидан бепул япон тили ва ҳайдовчилик малака курслари жорий қилинмоқда.

⚫️Германия Федератив Республикасининг “KlettEDU” компанияси билан тиббиёт ҳамшираларини Германияда иш билан таъминлаш мақсадида Абу Али ибн сино тиббиёт техникумлари негизида (Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилояти) немис тилини ўқитиш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқув марказлари ташкил қилинди.

⚫️Болгариянинг “VERO Scaffolding” компанияси ҳамкорлик доирасида Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази базасида ҳавозаларни териш мутахассисларини тайёрлаш халқаро ўқув маркази ташкил қилинди.

⚫️Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида” беш йўналишда фаолият юритувчи “Малакани баҳолаш маркази”ни 2025 йилнинг апрель-май ойларида очилиши ва битирувчиларга халқаро тан олинадиган сертификат бериш ишлари амалга оширилмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 10:42
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51146
❗️Harvard Growth Lab: 5 йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Гарвард университети тараққиёт лабораториясининг Иқтисодий мураккаблик индексини таҳлил қилди.

🗣Ўзбекистон сўнгги 5 йил ичида 25 поғона юқорилаб, 80-ўринни эгаллаб, Иқтисодий мураккаблик рейтингида ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилади.

🗣Мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишни кўрсатмоқда, экспорт йилига ўртача 20,5%га ўсди, бу минтақадаги мамлакатларининг бошқа мамлакатларидаги ўсиш суръатларидан анча юқори. Шу билан бирга, хомашё ресурсларидан ташқари тайёр маҳсулотлар экспорт йилига 21,9 фоизга ўсди ва жаҳон бўйича ўртача ўсишдан юқори бўлди.

🗣Harvard Growth Lab ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришган 162 турдаги маҳсулотларга эга бўлиб, бу унинг жаҳон иқтисодиётдаги салоҳиятини намоён этади.

🗣2033 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётининг йиллик ўртача ўсиши 5,6%ни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса дунёда иккинчи юқори кўрсаткичдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 10:27
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51144
💬Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари

АОКАда Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 10:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51143
23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми - 2025га (UNPSF) мезбонлик қилади. Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

📌 Мавзу: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш"

Ташкилотчилар:

✅ БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
✅ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 10:00
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51142
23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми - 2025га (UNPSF) мезбонлик қилади. Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

📌 Мавзу: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш"

Ташкилотчилар:

✅ БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
✅ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 09:59
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51141
Бозорларда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар аниқланмоқда

🇺🇿 Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати юзасидан ваколатли органлар билан ҳамкорликда мониторинг тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

🌫 Хусусан, қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “Юнусобод”, “Авиасозлар” “Сергели” ва “Наврўз” деҳқон бозорларида олиб борилган ўрганишларида савдо расталарида яроқлилик муддати ўтган, яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотлар ҳам сотилаётганлиги аниқланди.

🔝 Жумладан, бозор ҳудудида сифат ва санитария талабларига жавоб бермайдиган мол ва товуқ гўштлари ҳамда уларнинг қиймалари, истеъмолга яроқсиз ва ишлаб чиқариш санаси ўтиб кетган дудланган колбаса, сосиска, сут-тухум маҳсулотлари, банан ва қўлда тайёрланган тузлама маҳсулотлари савдо расталаридан олиб ташланиб, тегишли ваколатли ташкилотларга ахборот киритилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди ва қайта ишлашга юборилди.

🌫 Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Санитария-эпидемиология маркази ходимлари ва бозор маъмурияти билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларига тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

📎 Маълумот учун: Қўмитага жорий йилнинг ўтган даври мобайнида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича 403 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни сотиш бўйича мурожаатлар сони 131 та, яъни 32,5 фоизни ташкил этган.

🗃 Шу каби жами 45 та ҳолат аниқланиб, тадбиркорлик субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган ва айбдор шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, шунингдек, 22 млн. сўмлик яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар савдо расталаридан олиниб, истеъмолчиларга етказилган зарар қоплаб берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 08:45
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51140
📢 18 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Азимжон Ҳусанов, Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш мақсадида аҳолининг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нурбек Саломов, Спорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
18.04.2025, 07:02
t.me/rasmiy_xabarlar_official/51139
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa