Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
ZU
З.Э.Мавлонов (депутат)
https://t.me/zuhriddinmavlonov
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
2.92%
ERR (week)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлонов Зуҳриддин Эркиновичнинг расмий саҳифаси

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 173 results
04/25/2025, 12:54
t.me/zuhriddinmavlonov/650
#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов туман Халқ қабулхонасига келган мурожаатлар асосида туман марказидаги “Шаффоф” МФЙда 2019 йилда қурилиши бошланиб туманда истиқомат қилувчи 100 минг аҳолига хизмат кўрсатиши мўлжалланган ва айни пайтда асоссиз тугалланмай тўхтатилган “Маданият саройи”объектини бориб кўрди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда сабабсиз тўхтатилган мазкур иншоот юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови юборишини билдирди.
▶️ kanalga ulanish:
👉�� https://t.me/surxon_adolat
04/25/2025, 12:54
t.me/zuhriddinmavlonov/652
04/25/2025, 12:54
t.me/zuhriddinmavlonov/651
04/25/2025, 11:17
t.me/zuhriddinmavlonov/648
Пора — хиёнат ва ҳалолларга доғ

Пора — бу фақат қонунбузарлик эмас, балки виждонсизлик, халқ ишончига ва Ватанга хиёнатдир.
Энг ачинарлиси, пора олган давлат хизматчиси фақат ўзини эмас, балки бутун соҳани шарманда қилади ва у туфайли бутун соҳага “порахўрлар” деб қаралади.

Аслида эса ҳар бир соҳада ҳалол, пок ва эл дарди билан яшайдиган инсонлар кўп. Битта порахўрнинг қилмиши ҳалоллар обрўсига ҳам доғ туширади — бу эса икки карра хиёнатдир.

Пора — ҳаром луқма.
У на оилага барака беради, на ҳаётга тинчлик.
Шунинг учун ҳам порага қарши кураш — бу адолат учун, соҳа шаъни учун ва ҳалол инсонларни ҳимоя қилиш учун зарур.



Kanalga ulanish 👇👇👇
@zuhriddinmavlo
nov
04/24/2025, 07:38
t.me/zuhriddinmavlonov/641
🏥 Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

📜 Президентнинг 22.04.2025 йилдаги ПҚ-149-сон қарорига кўра:

🔹Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;

🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;


Каналга уланиш👇👇👇
@zuhriddin
mavlonov
04/23/2025, 20:18
t.me/zuhriddinmavlonov/640
Куни кеча, 2025 йил 22 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари юзасидан бўлган баҳс ва мунозаралардан лавҳа.


@zuhriddinmavlonov
04/23/2025, 17:05
t.me/zuhriddinmavlonov/639
МИГРАЦИЯДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА СУБСИДИЯ ВА КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

🔆 Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2025 йилдаги 252-сон қарорига кўра:

❇️ Хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

❇️ чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун – БҲМ нинг 3 бараваригача;

❇️ "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

❇️ йўл чиптасини харид қилиш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

❇️ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида субсидия ва компенсациялар ажратилади.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга 10 миллион сўмгача имтиёзли микрокредитлар ажратилади.


@zuhriddinmavlono
v
04/23/2025, 15:27
t.me/zuhriddinmavlonov/638
Аввал хабар қилганимиздек,
2025 йил 22 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари юзасидан бўлган баҳс ва мунозаралардан лавҳа.


@zuhriddinmavlonov
04/23/2025, 14:33
t.me/zuhriddinmavlonov/636
⚡️ Юлдуз Усмонова Сурхондарёда концерт беради

🎼 Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилнинг 2 май куни соат 18:00 да Бойсун туманининг “Бибиширин” маҳалласида жойлашган “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида ўз концерт дастурини намойиш этади.

🎤 Концерт дастури бошловчиси таниқли сўз устаси, қизиқчи Шукурулло Исроилов.
Барчангизни ўзбек примадоннасининг Бойсундаги концерт дастурига таклиф этамиз.


@zuhriddinmavlon
ov
04/23/2025, 14:09
t.me/zuhriddinmavlonov/635
04/23/2025, 12:38
t.me/zuhriddinmavlonov/634
⚡️ Ўзбекистонликлар 9 май байрами муносабати билан неча кун дам олади?

Бу йилги Хотира ва қадрлаш кунида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, олти кунликлар 2 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

▪️ 10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

▪️ 11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.


@zuhriddinmavlonov
04/23/2025, 10:01
t.me/zuhriddinmavlonov/633
Ахborot 24 |
Tazyiq va zo’ravonlikdan jabrlangan shaxslarning huquq va manfaatlari ta’minlanadi

✅ Zuhriddin Mavlonov,
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati


@zuhriddinmavlonov
04/23/2025, 05:16
t.me/zuhriddinmavlonov/632
Асоссиз, мантиқсиз даъволар қачон тугайди?

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳаси бўйича Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга берилган ариза, шикоят ва даъво юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилиши мумкин.

Бож деган нарсадаги мантиқни ўзи шу. Бождан озод қилинган ташкилотлар судларга осон мурожаат қила бошлайди. Суд юкламаси ошади, асоссиз аризаларам кўпайиб кетади.

Судларни бир дона ташкилотни ҳар асоссиз, мантиқсиз аризасини кўриб чиқишдан бошқа иши йўқми?

ХДП ва Адолат фракциялари бу қонунга қарши чиқишипти. Яхшигина баҳс-мунозаралар бўлипти. Парламент ўзи шундай жой. Ҳар қандай қонун лойиҳаси мана шундай мунозаралардан ўтсагина қонун мукаммал бўлади. Ялпи мажлис видеосини кўринглар, қизиқ бўлган.

@generalissimus_marshal
04/22/2025, 21:16
t.me/zuhriddinmavlonov/631
🚫“Adolat” SDP fraksiyasi a’zosi Zuhriddin Mavlonov tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar ko‘rsatish tizimi yanada takomillashtirishga qaratilgan qonun loyihasida fuqaroligi bo’lmagan shaxslarni himoya qilish bo’yicha norma kiritilmaganiga e’tiroz bildirdi.

🔴 Bizni kuzatishda davom eting!

🌐 matbuot_kotibi_uz
🌐 press_secretary_parlia
ment
✅ press secretary parlia
ment
04/22/2025, 13:03
t.me/zuhriddinmavlonov/630
❤️ Муваффақиятли инсонларда доим шу иккиси мавжуд:

1. ТАБАССУМ

2. ХОТИРЖАМЛИК

Муаммоларни ҳал қилиш учун табассум қилинг. 😊Муаммоларнинг олдини олиш учун хотиржам бўлинг.😉


@zuhriddinmavlon
ov
04/22/2025, 10:02
t.me/zuhriddinmavlonov/629
Ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига (214-сон, 09.04.2025 й.) кўра, ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди:
❇️ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
❇️ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
❇️ республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

🔆 Шунингдек, уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ипотека кредитининг 35 фоизи тўлаб берилади.
Олдин мазкур миқдор 25 фоизни ташкил этган.

🔆 Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчилар биринчи навбатда турар жой билан таъминланади, агар ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.


@zuhriddinmavlon
ov
04/22/2025, 08:03
t.me/zuhriddinmavlonov/628
#Lirik_chekinish


Қайғуга берилма куйинма жўра,
Ўйланиб ўтирма тур ундан кўра.
Синовни бергандан чорасин сўра,
Тўхтама - токи юрак ураяптими.

Сиқилма, меҳмондир танангда бу жон ҳам,
Кўп учрар йўлингда яхши-ю ёмон ҳам.
Изласанг топилар ҳар мушкулга илож,
Гар замонга боқмасанг - боқмас замон ҳам.
….

@zuhriddinmavlonov
04/22/2025, 05:54
t.me/zuhriddinmavlonov/626
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении победителей и участников Кубка Азии по футболу среди юношей до семнадцати лет"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
04/21/2025, 14:16
t.me/zuhriddinmavlonov/625
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по футболу до 17 лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
04/21/2025, 10:11
t.me/zuhriddinmavlonov/624
🏆Яна бир тарихий ғалаба

⚽️ Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.

Энг қизиғи шундаки, йигитларимиз 2 та қизил карточкадан кейин 9 киши бўлиб майдонда тўп суришиб, мезбон Саудия Арабистони устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Албатта, бу ғалаба ортида шубҳасиз улкан меҳнат, руҳий ва жисмоний тайёргарлик туриши билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистон спортига бўлаётган эътибор ва унинг қўллаб-қувватланиши ҳам муҳим омиллардандир.

Президетимиз таъбири билан айтганда бугунги ўзбек футболида “ўзбек жайдари” болалари тўп сурмоқда.

Барчамизга яна бир бор ғалаба муборак!
Ушбу ютуқ бутун ўзбек халқининг ютуғидир!
Барака топинглар, йигитлар!
Ота-онангизга раҳмат!


@zuhriddinmavlono
v
04/20/2025, 23:26
t.me/zuhriddinmavlonov/622
Сурхондарё вилоятида туризм соҳаси сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда.

2017 йилда вилоятда атиги 48 та туризм объекти мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 116 тага етказилди.
Бу объектлар асосан Термиз шаҳри, Жаркўрғон, Шўрчи, Денов, Бойсун, Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида жойлашган.


@zuhriddinmavlonov
04/20/2025, 15:45
t.me/zuhriddinmavlonov/621
Ҳафтада 2 кун дам:
Бу қоида қаердан келиб чиққан ўзи?

Маълумки, дунёнинг аксар давлатларида ишчилар ҳафтада 2 кун дам олади.
Бу ишчиларнинг соғлиғи, хотиржамлиги ва иш самарадорлигини оширишдан келиб чиққан эҳтиёждир.

Ҳафтасига 2 кун дам олиш тизими 19-асрда жорий этилган.

Америкада 1900 йилнинг бошларида иш ҳафтасини қисқартириш учун кўплаб иш ташлашлар ва ишчилар ҳаракати бўлиб ўтган. Масалан, 1919 йилда полициячилар ва кўмир кони ишчилари иш ташлаган, бу эса иш шароитлари ва иш ҳақи яхшиланишига олиб келган. Шунингдек, стандарт беш кунлик иш ҳафтасининг жорий этилишига ҳам таъсир қилган.

Машҳур Генри Форд 1926 йил 1 май куни шанба ва якшанбани дам олиш куни сифатида белгилаб, беш кунлик иш ҳафтасини жорий қилган.

Форднинг дам олиш кунларини белгилаш ҳақидаги ушбу қарори бошқалар учун ҳам қоидага айланди ва тарихда қолди.

Ҳозирда эса, ривожланган давлатлар томонидан 4 кунлик иш куни, яъни 3 кунлик дам олиш куни тартибига ўтиш ислоҳотлари олиб борилмоқда.


@zuhriddinmavlonov
04/20/2025, 07:15
t.me/zuhriddinmavlonov/620
#lirika

Сиёсат оламидан лирик чекиниш

Севгилингизга, жуфти ҳалолингизга жўнатиб қўйинг ва хурсанд бўлишини томоша қилинг.


@zuhriddinmavlonov
04/20/2025, 06:31
t.me/zuhriddinmavlonov/619
‼️ ИЖРО БЎЙИЧА КАФОЛАТ МАБЛАҒЛАРИНИ КИРИТИШ ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

🔆 Куни кеча Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, қарздор томонидан ижро бўйича кафолат маблағлари киритиш орқали, ижрони тўхтатиш ва қарздор ҳамда унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилиш тартиби жорий этилмоқда.

❇️ Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўллаш белгиланмоқда:
🔹қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;
🔹 давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда.

✅ Агар суд ҳужжати бекор қилинса, кафолат маблағлари қарздорга қайтарилади.
Акс ҳолда, улар суд қарори талабларини қондиришга йўналтирилади.


@zuhriddinmavlo
nov
04/19/2025, 19:49
t.me/zuhriddinmavlonov/618
Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Экология вазирлиги +99871 207-11-07
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

@zuhriddinmavlonov
04/19/2025, 17:06
t.me/zuhriddinmavlonov/615
04/19/2025, 16:49
t.me/zuhriddinmavlonov/614
СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИДА ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИ

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.


�@zuhriddinmavlonov
04/19/2025, 16:27
t.me/zuhriddinmavlonov/613
❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига салкам 1 млрд сўм пул мукофоти берилади

Президент Фармонига кўра:

2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Энди энг нуфузли 5 та олимпиадада
(IMO — математика,
IBO — биология,
IChO — кимё,
IPhO— физика,
IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).


🌐 @zuhriddinmavlonov
04/19/2025, 11:21
t.me/zuhriddinmavlonov/612
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?

➖ Асабийлашманг.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

➖ Алдаманг.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!», дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим.

➖ Урманг.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

➖ Ҳар нарсани ман қилаверманг.
У мумкин эмас, бу мумкин эмас, «Уни қилма, буни қилма», каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади.

➖ Ёмон намуна бўлманг.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз.

➖ Айбингизни тан олишни билинг.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг.


🌐 @zuhriddinmavlonov
04/19/2025, 06:56
t.me/zuhriddinmavlonov/611
#deputat_munosabati

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган, Бухоро шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида 12 ёшли болакайнинг эҳтимолий тиббий хато туфайли вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур ғамга солди.
(https://t.me/Qoraxabar/128840)

Энг аввало, ҳалок бўлган болакайнинг ота-онаси ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман. Бу фожеа — нафақат улар учун, балки бутун жамиятимиз учун қаттиқ зарба бўлди.

Бу воқеани ўқиб, кўриб, эшитиб юраги бор ҳар қандай инсон қўрқади, ғазабланади ва тинимсиз ўйга толади:
Қандай қилиб шунчалик беҳурматлик билан инсон ҳаётига қараш мумкин?!
Бу ахир 12 ёшли бола эди! Эртага спортчи бўладиган, юртимиз ифтихорига айланадиган бола эди! У оғриқдан шикоят қилиб отаси билан шифо излаб клиникага борди — аммо қайтиб чиқмади.

Пробасиз укол?
Қаерда қолди тиббий масъулият? Қаерда қолди қасамёд?
Энг даҳшатлиси — болани тирик деб 13 кун давомида уни реанимацияда сақлашган. Шу даражада инсофсизлик, бефарқлик бўладими?!

Бироқ бу биринчи ҳодиса эмас!
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хусусий клиникаларда шундай мудҳиш оқибатларда бир неча бола ва катталар ҳаётдан маҳрум бўлди.

Агар клиника раҳбарияти томонидан боланинг ҳаётини пулга алмаштиришга, 30 минг доллар билан оғизни ёпишга уриниш бўлган бўлса — бу нафақат қонунга, балки инсонликка қарши жиноятдир!

Мен буни депутат сифатида эмас, ота сифатида, инсон сифатида ҳам қабул қила олмайман. Бундай ноқонуний ва бефарқлик ҳолатлар мажмуи муаммога айланмоқда.

Шу сабаб:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни тегишли текширувлар ва жамоатчилик иштирокида очиқ тергов ўтказишга чақираман.
2. Ҳар бир хусусий клиникада фақат йиллик лицензия эмас, балки чиқиндиси бўлган ҳар бир ҳолат учун алоҳида реестр, унда шифокорлар, ходимлар ва ҳодиса таърихи очиқ жойлаштирилиши керак.
3. Бундай фожиаларни такрорлантирмаслик учун жиноий муаммолар барча даражадаги раҳбарларга, жумладан лицензия бериш ва узайтириш тартибига ҳам дахлдор шахсларга, қонуний жавобгарликни жорий қилиш зарур.


@zuhriddinmavlonov
04/18/2025, 22:08
t.me/zuhriddinmavlonov/610
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/605
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/607
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/603
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/606
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/604
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/608
#ДАХШАТ  #ТАРҚАТИНГ

‼️🚫 Бухоро шаҳридаги ҳусусий ЛОР клиникасида 12 ёшли болакайга ПРОБАСИЗ УКОЛ ҚИЛИБ ЎЛДИРИБ ҚЎЙИШГАНИ айтилмоқда

Бола спортчи бўлган ва қулоғи оғриб дадаси билан клиникага мурожаат қилган.

ДАХШАТЛИ ЖОЙИ - Клиникада ўлган болани 13 кун реанимацияда сақлашган.

Ўлими ошкор бўлгач, КЛИНИКА РАҲБАРИ болани ота-онасига 30 000$ бериб уларни оғзини ёпмоқчи бўлган.

🛑КАСАЛ БЎЛМАНГ, КАСАЛ БЎЛСАНГИЗ ҲАМ ҲУСУСИЙГА БОРМАСЛИККА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ. Аксар ҳусусийларда ”мол докторлар” ишламоқда. Ҳусусийларни устидан текширадиган ташкилот борми ўзи?

ДАВОМИ БОР ‼️

️ @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/609
04/18/2025, 22:00
t.me/zuhriddinmavlonov/602
‼️МАЪМУРИЙ ИШ ЮРИТИШ ТИЗИМИГА ХУСУСИЙ АЙБЛОВ ИНСТИТУТИ КИРИТИЛМОҚДА

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар фақат жабрланувчининг аризаси асосида иш юритилишини белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

🟢Туҳмат (40-модда);
🟢Ҳақорат қилиш (41-модда);
🟢Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш (44-модда);
🟢Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда);
🟢Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда);
🟢Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда);
🟢Енгил тан жароҳати етказиш (52-модда);
🟢Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда, бундан корхона, муассаса, ташкилотлар мустасно);
🟢Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш (193³-модда);
🟢Ёлғон ахборот тарқатиш (202²-модда).



🌐 @zuhrid
dinmavlonov
04/18/2025, 19:11
t.me/zuhriddinmavlonov/601
Соғлиқни сақлашдаги маблағлар сарфи: “Адолат” СДП депутатлари вазирдан изоҳ сўради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан “Ҳукумат соати” доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцион омиллар муҳокама қилинди.

Фракция аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилиб, давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкинлигини сўради. Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатларда маблағлар манзилига етмаяпти, амалдаги ислоҳотлар эса кутилган натижани бермаяпти.

Муҳокама чоғида депутат томонидан тизимдаги аниқ коррупциоген ҳолатлар санаб ўтилди. Соғлиқни сақлаш вазири эса муаммолар мавжудлигини тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
04/18/2025, 18:27
t.me/zuhriddinmavlonov/599
❗️❗️❗️ АЙРИМ ҲОЛАТЛАРДА НИКОҲДАН АЖРАШАЁТГАНДА МУҲЛАТ ТАЙИНЛАНМАЙДИ

🗞Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🖋 Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

🗯Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.


@zuhriddinmavlo
nov
04/18/2025, 10:33
t.me/zuhriddinmavlonov/598
🔆 Электр учун арзонроқ меъёр жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 мартдаги 194-сон қарорига кўра 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди.

❗️Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.

⚡️ Мисол учун:
❇️ Бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йил 1 майгача 360 минг сўм тўлашган (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм).

❇️ Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм).
Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.


@zuhriddinmavlono
v
04/18/2025, 09:47
t.me/zuhriddinmavlonov/597
#ҲУКУМАТ_СОАТИ

☝️Кеча, 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди.

❗️Кун тартибидаги масала юзасидан саволларимизга Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров жавоб берди.

Хусусан, депутат Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкин? – деган саволни ўртага ташлади.

⚠️ Депутат томонидан тизимдаги коррупциоген ҳолатлар очиб берилди, вазир эса бу муаммоларни тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.


�@zuhriddinmavlonov
04/18/2025, 06:21
t.me/zuhriddinmavlonov/596
Агар инсон ўз вақтига “пул билан баҳолаш” нуқтаи назаридан қараса, у вақтни қадрлашни бошлайди.

Сиз ойига қанча пул топмоқчисиз?

Масалан, 3.000$ дейлик.
Демак ҳозирги ҳолатингиздан туриб, 1 соат вақтингиз 20$ туради деб фикрлашни бошланг.

Тасаввур қилинг, кунига 4 соат интернетда хар хил видео, контент, ролик ва ўйинлар учун кетган бекор вақтингиз сизга 80$ га тушади.

Яъни, бир ойда 80 соат (20 кун × 4 соат) бекорга кетса — 1,600$ зарар!

📆Вақтини бошқарадиган одам кўп нарсага эришади:
✅Вақтини самарали сарфлайди;
✅Афзалликларини аниқ билади;
✅Ва, энг муҳими, мақсадига тезроқ етади.


@zuhriddinmavlono
v
04/18/2025, 05:33
t.me/zuhriddinmavlonov/595
#faxr_iftixor

☝️Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубоги финалида!

✅ Финал 20 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади.

👉Рақиб ~ мезбон  Саудия Арабистони терма жамоаси.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз финалга етиб келгунга қадар Тайланд, Хитой, Саудия Арабистони (гуруҳ босқичида), БАА (чорак финалда), Шимолий Корея (ярим финалда) терма жамоаларини мағлубиятга учратди.

❗️ОЛҒА, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ! БИЗ СИЗЛАРГА ИШОНАМИЗ!

@zuhriddinmavlono
v
04/18/2025, 05:15
t.me/zuhriddinmavlonov/594
⁉️ “Adolat” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкин? – деган саволни ўртага ташлади.

⚠️ Депутат томонидан тизимдаги коррупциоген ҳолатлар очиб берилди, вазир эса бу муаммоларни тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Kun mavzusi
04/17/2025, 20:46
t.me/zuhriddinmavlonov/593
#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра,телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги:

🔹кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас.

⛔️Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.


Kanalga ulanish👇👇👇
@zuhriddinmav
lonov
04/17/2025, 20:42
t.me/zuhriddinmavlonov/592
#deputat_savoli

⁉️ "Adolat" SDP fraksiyasi a`zosi Zuhriddin Mavlonov: Budjet mablag‘larining samarasiz sarflanayotganini qanday izohlaysiz?

🔴 Bizni kuzatishda davom eting!

� matbuot_kotibi_uz
🌐 press_secretary_parliament
✅ press secretary parliam
ent
04/17/2025, 17:16
t.me/zuhriddinmavlonov/584
04/17/2025, 14:15
t.me/zuhriddinmavlonov/580
04/17/2025, 14:15
t.me/zuhriddinmavlonov/579
04/17/2025, 14:15
t.me/zuhriddinmavlonov/581
04/17/2025, 14:15
t.me/zuhriddinmavlonov/582
#xalq_bilan

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов ҳамда шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари Тошкент шаҳри бўйлаб аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, бугун З.Э.Мавлонов Тошкент Кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбат қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

Учрашувлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

@zuhriddinmavlonov
04/17/2025, 14:15
t.me/zuhriddinmavlonov/583
ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

📑 Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2025 йилдаги 200-сон қарорига кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

✅йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

✅аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

✅йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.


@zuhriddinmavlono
v
04/17/2025, 11:35
t.me/zuhriddinmavlonov/577
04/17/2025, 05:34
t.me/zuhriddinmavlonov/576
04/16/2025, 21:10
t.me/zuhriddinmavlonov/575
Яхшиликни ўзингдан, ота-онангдан, фарзандларингдан бошла.

🎙Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


� @zuhriddinmavlonov
04/16/2025, 17:23
t.me/zuhriddinmavlonov/574
#deputat_munosabati

“ЛАЙКИЗМ”ГА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН “ТАРБИЯ”
ёхуд бир ҳовуч довучча болани шарманда қилишга арзийдими?!

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларга бош суқсангиз, болаларнинг тез-тез турли кўринишдаги зўравонлик қурбонига учраётгани акс этган юракни титратувчи манзараларга дуч келасиз.
Жумладан, ўтган ҳафта бир гуруҳ болаларнинг ўйинқароқлик ортидан боғдан довучча узгани, буни боғ эгаси пайқаб, уларни қатор чизган ҳолда видеога олгани ва ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборгани ўзбек сегментида фаол муҳокама қилинди (https://t.me/BugungiGap/51549).

Эътибор беринг: боғбон “Агар яна довучча олсанг, нима қиламан?” деб сўраганда, болалар йиғламсираб “ўлдирасиз...” деб жавоб берди. Кечирасиз-ку, бу оддий ҳадик эмас, қаттиқ қўрқув асосида шаклланган, бола психологияси учун зарарли, ҳатто келгусида оғир руҳий травмага олиб келадиган ҳолат ҳисобланади.

Шу ўринда бир савол туғилади: қачондан бери биз болаларнинг кичик хатоларини дўстона мулоқот асосида тушунтириш, кейинчалик уларнинг такрорламаслиги учун тўғри тарбия бериш ўрнига қўлида камера, юраги ғазаб ва нафратга тўлиб тошган, ҳиссиз одамга топширадиган бўлдик?
Ижтимоий тармоқларда “қаттиққўл қоровулга” қарши муросасиз бўлишга эмас, “тўғри қилибсиз” дея олқишлашга зўр беряпмиз?!

Аслини олганда, бундай вазиятларда биз, катталардан биринчи навбатда оқиллик, вазминлик ва ҳуқуқий саводхонлик талаб этилади. Аммо боғбон “тарбиячи”ликни унутиб, ўзини “контент продюсери” сифатида тутиши энг хатарли тенденция. Фақат "афсус" билан эмас, қонун ва ахлоқ асосида кескин қораланмаса, эртага бошқа катталар ҳам ўзини жамият номидан суд қилувчи деб билиши мумкин. Бу жамиятда “лайк устуворлиги”ни тан олишга етакламайдими?!

Мен бундай ҳолатни нафақат ҳуқуқий нуқтаи назардан, балки маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ҳам қўпол қонунбузарлик сифатида баҳолайман ва тегишли органлар бу ҳолатга ўз муносабатини билдириб, боғбоннинг қилмишига ҳуқуқий баҳо бериши, керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортиши зарур, деб ҳисоблайман.
Қонун ҳам бу борада ўз сўзини айтади. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, ҳар бир бола шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлигига эга. Шунга кўра, ушбу ҳаракат шахсга нисбатан ҳақорат ва камситиш, бола психикасига салбий таъсир кўрсатиш, ота-она розилигисиз бола видеосини оммага чиқариш каби ҳуқуқий асосларда баҳо берилиши лозим.

Қолаверса, бундай ҳолатлар жамиятда “ўзбошимчалик”ка, ўзини қонундан устун билиш иллати урчишига йўл очади. Эртага бошқа бир инсон болаларни “тарбиялаш” баҳонасида таҳқирлашга, таҳдид қилишга журъат этади. Буни ҳозир тўхтатмасак, кейин кеч бўлади.
Унутмайлик: болалар – миллатнинг келажаги, мамлакатнинг эртасидир!
Уларга меҳр - қўрқув, шармандалик, лайк йиғиш ҳисобига эмас, балки яхши тарбия асосида берилиши керак.


Зуҳриддин МАВЛОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси
.
.
04/16/2025, 13:32
t.me/zuhriddinmavlonov/573
Аввал хабар қилганимиздек,
2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда депутат З.Э.Мавлонов томонидан маъруза қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин баҳс-мунозара ва тортишувлар асосида кўриб чиқилиб, маъқулланди.


@zuhriddinmavlonov
04/16/2025, 11:15
t.me/zuhriddinmavlonov/572
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар ўртасида қизғин баҳс-мунозара ва тортишувларга сабаб бўлди.


Каналга уланиш 👇
@zuhriddinmavlono
v
04/16/2025, 05:03
t.me/zuhriddinmavlonov/570
Ассалому алайкум барчага.
Мен Мавлонов Зуҳриддинман.

Шояд-ки, ушбу каналимиз аъзолари сони 5000 нафарга яқинлашиб қолди. Ва албатта улар ичида Сиз ҳам борсиз.
Бундан хурсандман!
Барчангизга ташаккур!
04/15/2025, 14:11
t.me/zuhriddinmavlonov/566
🔴

✔️ Mazkur qonun loyihasi bilan Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga ma’muriy huqubuzarliklar to‘g‘risidagi ishlarni yuritish amaliyotiga xususiy ayblov institutini joriy etish nazarda tutilmoqda. Bunda ayrim toifadagi ishlar buyicha ma’muriy huqubuzarliklar to‘g‘risidagi ishlarni yuritish faqat jabrlanuvchining arizasiga asosan boshlanishi belgilanmoqda.

✔️ Shuningdek, jabrlanuvchi nochor ahvolda bo‘lganligi, voyaga yetmagaganligi, huquqbuzarga qaram bo‘lganligi tufayli yoki boshqa sabablarga ko‘ra o‘z huquqini va qonuniy manfaatlarini o‘zi himoya qila olmaydigan alohida hollarda vakolatli organning mansabdor shaxsi, jabrlanuvchining arizasisiz ham ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi ishni yuritishni boshlashi shartligi nazarda tutilmoqda.

� Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram��  X  🔴ParlamentTV_RADIO
04/15/2025, 14:00
t.me/zuhriddinmavlonov/565
04/15/2025, 14:00
t.me/zuhriddinmavlonov/563
04/15/2025, 14:00
t.me/zuhriddinmavlonov/564
#Yalpi_majlis

🔴 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi boshlandi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.

� Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram��  X  🔴ParlamentTV_RADIO
04/15/2025, 09:14
t.me/zuhriddinmavlonov/559
🇺🇿 “Боласисан Ўзбекистоннинг!”
🎙 Афзал Рафиқов

🌐 @zuhriddinmavl
onov
04/13/2025, 21:49
t.me/zuhriddinmavlonov/558
04/13/2025, 13:03
t.me/zuhriddinmavlonov/557
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/555
Сенегал парламенти вакиллари Ўзбекистондаги
ислоҳотларни юқори баҳолади

Куни кеча Тошкентда ниҳоясига етган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси давомида мен Сенегал Миллий ассамблеяси Президенти El Malick Ndiaye жаноблари ва унинг 11 нафардан иборат делегациясига ҳамроҳлик қилдим.

Президент El Malick Ndiaye жаноблари юртимизга биринчи маротаба келганини маълум қилиб, "Илгари Ўзбекистонда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнини фақат интернет орқалари кузатар эдим. Ушбу ташрифим давомида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, ҳайратланарли даражада сокин манзаралари ва халқининг самимий меҳмондўстлигини ўз кўзим билан кўрдим ва бу мени жуда лол қолдирди,"- деди у.

У Тошкент халқаро саммитида нафақат парламентлар, балки барча тармоқлар доирасида муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилгани ва бундай миқёсдаги воқеа йирик сармоядорлар эътиборини тортиши, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар оқимини оширишини билдирди.

@zuhriddinmavlonov
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/556
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/551
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/554
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/548
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/550
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/553
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/549
04/12/2025, 07:26
t.me/zuhriddinmavlonov/552
04/12/2025, 03:22
t.me/zuhriddinmavlonov/536
04/12/2025, 03:22
t.me/zuhriddinmavlonov/534
04/12/2025, 03:22
t.me/zuhriddinmavlonov/535
04/12/2025, 03:22
t.me/zuhriddinmavlonov/533
Сурхондарё вилоятида магистрал сув тармоғи қурилиши лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида илгари сурилган ташаббус доирасида “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳригача бўлган қарийб 382 километр узунликдаги магистрал ичимлик суви тармоғи қурилиши орқали Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз, Бандихон, Қизириқ, Ангор, Музробот ва Шеробод туманлари, шунингдек, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи 2 миллионга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари О.Раматов, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси А.Сангинов, тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари, лойиҳа ижрочилари, муҳандис-қурувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида қурилишнинг 2-навбатига старт берилди.

🌐 @zuhriddinmavlonov
04/12/2025, 03:22
t.me/zuhriddinmavlonov/537
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/531
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/527
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/528
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/529
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/530
#xalq_bilan

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов ҳамда шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари Тошкент шаҳри бўйлаб аҳоли ва ёшлар билан учрашувлар ўтказиш давомида, Тошкент шаҳар Юридик техникумида бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этиб, талабалар билан суҳбат қилишди.
Учрашувлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

@zuhriddinmavlonov
04/11/2025, 18:47
t.me/zuhriddinmavlonov/532
04/10/2025, 20:33
t.me/zuhriddinmavlonov/524
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида мамлакатимизда кенг қамровли тадбирлар давом этмоқда.

Шу жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 339-мактабда ўқитувчилар, ўқувчилар ва “Қалқон” маҳалласи фуқаролари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам ана шундай муҳим учрашувлардан бири бўлди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов, партия Марказий аппарати бошқарма бошлиғи Сарвар Эргашев, партиянинг Яшнобод туман Кенгаши раиси Зуҳра Убайдуллаева ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

@zuhriddinmavlonov
04/10/2025, 20:33
t.me/zuhriddinmavlonov/526
04/10/2025, 20:33
t.me/zuhriddinmavlonov/525
04/10/2025, 20:33
t.me/zuhriddinmavlonov/523
04/10/2025, 05:27
t.me/zuhriddinmavlonov/522
Бугун, 9 апрель ~ Буюк саркарда Амир Темур ибн амир Тарағай таваллуд топган кун!

Агарда Амир Темур салтанати ҳозиргача сақланиб қолганида Дунё харитаси қандай бўлар эди?

Қизил чизиқ ичидаги барча давлатлар бир вақтлар Амир Темур давлати бўлган...

👉 @zuhriddinmavlonov
04/09/2025, 08:55
t.me/zuhriddinmavlonov/521
04/09/2025, 08:42
t.me/zuhriddinmavlonov/516
#САНА

☝️Бугун, 9 апрель ~ Буюк саркарда Амир Темур ибн амир Тарағай таваллуд топган кун!

🔰 У 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган.

✅ Амир Темур нафақат буюк бобокалонимиз, балки ғурур ва ифтихоримиздир.

Соҳибқироннинг “Агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг” деган фикрлари неча юз йилларким ўзбекнинг куч-ғайрати, шижоати, бунёдкорлиги ва қудратидан далолат бериб турибди.

“Темур тузуклари” эса янги авлод тарбиясидаги энг асосий восита сифатида тан олинган. Бунёдкорлик бобомизнинг энг катта ҳаётий ғояси бўлганлигини унинг тузук­ларидан ўқиб билишимиз мумкин:
“Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, қай бир жойдан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”.

👉Каналга уланинг👇
@zuhriddinmavlo
nov
04/09/2025, 07:37
t.me/zuhriddinmavlonov/510
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилаётгани – юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи.

Проведение 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза в Узбекистане – признание больших достижений в масштабных демократических преобразованиях, развитии парламентаризма и представительной власти в нашей стране.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
04/08/2025, 18:22
t.me/zuhriddinmavlonov/509
❗️ Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловлари учун компенсация

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача:

▫️ Реестрдаги ва кам таъминланган оилаларга
▫️ Электр учун – 150 кВт/соатгача
▫️ Газ учун – иситиш мавсумида 250 куб м, бошқа вақтда 150 куб мгача
ортиқча сарф учун нарх фарқи давлат томонидан қопланади.

Қўшимча ёрдам:
2025 йил ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам берилади.

Батафсил видеода.

@zuhriddinmavlonov
04/08/2025, 04:47
t.me/zuhriddinmavlonov/508
04/07/2025, 09:36
t.me/zuhriddinmavlonov/505
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria