#Коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги
#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан Термиз шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу иллатнинг жамият тараққиётига салбий таъсири ва унинг олдини олишда фуқаролар, хусусан, ёшларнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, ҳар бир фуқаронинг, айниқса ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунийликка риоя қилиш ва шахсий жавобгарлик туйғусини шакллантириш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, фикр ва таклифларини билдиришди. Тадбир якунида талабалар орасида коррупцияга қарши кураш мавзусидаги ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.
▶️ kanalga ulanish:
👉�
� https://t.me/surxon_adolat