#муносабат
❗️ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЕЗКОР ЧОРАЛАР КЎРИШ — ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ
📍Куни кеча давлатимиз раҳбари дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида даставвал глобал иқтисодий ҳолатга
тўхталди.
🟢Хусусан, итисодий ва савдо чекловларининг таъсири ҳақида тўхталар экан, Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар қатори жаҳон бозоридаги беқарорлик туфайли юзага келган муаммоларга дуч келаётганини алоҳида қайд этди.
▶️Тадбиркорлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўяётганини айтиб ўтди.
▶️Сертификатлаштириш тизимидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ҳам аниқ таклифлар берилди. Хусусан:
🟢стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди;
🟢сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг маҳсулотига Санэпидқўм хулосасини олиш тизимидан норози экани, хулоса бериш учун эса аниқ стандартларнинг йўқлиги, бу эса тадбиркорлар йўлига ғов бўлиб, қўшимча вақт ва қўшимча харажат талаб қилаётгани айтилди.
▶️Шундан келиб чиқиб, Президентимиз томонидан сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлари белгилаб берди.
❗️ БУНДА:
— техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади;
— озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади, озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
— қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга — Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради. Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.**
**Кодекс Aлиментариус ( лотинча “Cодех Aлиментариус” – Озиқ-овқат кодекси) – ФAО / ЖССТ Халқаро озиқ-овқат стандартлари ва қоидалари кодексини амалга ошириш бўйича Халқаро комиссия томонидан қабул қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг стандартлари тўплами ҳисобланади.
— хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади;
— сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади;
— “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
— четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади;
— салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назорат кучайтирилади;
— жорий йил 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги, фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади;
— шакарга акциз тўлови бекор қилинади, қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади;
— ресторан ва кафелардаги ҚҚСни “кэшбек” сифатида қайтариш тизими қайта кўриб чиқилиб, адолатли тизим йўлга қўйилади;
— тадбиркорларга ер солиғи ва ижара тўловларини йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.
▶️Видеоселектор йиғилишида Президентимиз нафақат соҳалардаги мавжуд муаммоларни очиқ таҳлил қилди, балки, тадбиркорларнинг оғриқли муаммоларига аниқ ечимлар бериб, мутасаддилар олдига кечиктириб бўлмайдиган вазифалар қўйди.
🟢Парламент илгари сурилган ташаббуслар, белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар билан доимий мулоқотда бўлади. Уларнинг муаммоларини ўрганиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқади. Шунингдек, Ҳукумат билан ҳамкорликда мазкур ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
🔺Зеро, бугунги шароитда ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлаш, ўз вақтида ва тезкор чоралар кўриш — ислоҳотлар натижадорлигини таъминлайди.
🌐
Telegram || 👥
Facebook