Андижон вилоятида иқтисодиётини кундан кунга ўсаётганини кўриш мумкин. Вилоятнинг яқин тарихига назар ташласак. 2017 йилга қадар “Асака автомобиль заводи”дан кўзга кўрингани, йирик корхоналар сони саноқли эди, Бугун эса 2025 йилнинг 1 март ҳолатига вилоятда жами
53 892 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг ҳар йилги амалий ташрифларида белгиланган вазифалар ҳудуд ривожига туртки бўлмоқда. Хусусан, Саноат, тадбиркорлик, савдо, хизмат кўрсатиш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яхши натижаларга эришилди.
2016 йилда Андижон вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 16 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 90,5 трлн сўмга тенг бўлиб, вилоят иқтисодиёти кейинги 8 йилда 5,6 баробарга ўсганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Таҳлилларга кўра, 2024 йилда вилоятдаги ишсизлик даражаси 9,9 фоиздан 6 фоизга тушди. Қарийб 30 мингта камбағал хонадонларнинг даромади кўтарилишига эришилди.
Албатта, бу каби мисолларни узоқ давом эттириш мумкин. Бу катта рақамлар замирида муҳтарам юртбошимизнинг тўғри танланган сиёсати ва унга хайрихоҳ андижонликларнинг меҳнатларидир.
Олтинкўлдаги тадбиркор томонидан мавжуд зовурни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали,
1,1 гектарда 20 зиёд савдо ва сервис объекти қурганлиги ва иш ўрни яратганлиги алоҳида эътироф этилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга бутун республика бўйича магистрал трасса бўйидаги камида 300 километр зовурларни белгилаб, тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди. Йил якунигача Олтинкўл тажрибаси асосида 10 мингта савдо-сервис жойи ва 100 мингта иш ўрни яратилиши белгиланди.
Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифлари чоғида андижонликларни йиллар бўйи қийнаб келган энг оғриқли масалаларга ечим топилди.
Алоҳида таъкидлаш керак. Андижон вилояти мамлакатимиздаги ҳудуди жиҳатидан энг кичик, аҳолиси эса энг зич истиқомат қладиган вилоят экани барчага маълум.
Вилоят республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса қарийб 10 фоизини ташкил этади.
Вилоятдаги муаммоларнинг аксари уй-жой билан боғлиқ эди. Кейинги 4-5 йилда Андижонда минглаб уй-жойга муҳтож аҳоли уй-жой билан таъминланди.
2016 йилгача 4 минг 846 та оила учун якка тартибдаги бир-икки қаватли уйлар қурилган бўлса, 2016-2024 йиллар давомида 34 мингдан ортиқ хонадонга эга 1 мингдан ортиқ кўп қаватли уй-жой қурилди.
Президентимиз ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор, “Янги Андижон” шаҳарчаси бунёд этишга киришилган эди.
Узоқ йиллардан буён қақраб ётган адирликларда 1 минг 770 та хонадонли 63 та кўп қаватли уйлар, ижтимоий обектлар, жумладан 1 680 ўринли мактаб, 420 ўринли боғча,
250 қатновга мўлжалланган поликлиника қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш ва қўшимча шарт-шароитлар яратиш маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Енгил саноат корхонаси, ипотека маркази, ўйин майдончалари, 19 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи, 5.5 гектар майдонда ватанпарвар боғлари барпо этилиб, ўн минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ва гуллар экилди.
Куни-кеча муҳтарам юртбошимизнинг Янги Андижон шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган ҳалқ сайлида, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Захириддин Мухаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳрига Бобур шаҳри деб ном бериш таклиф этилди. Бу эса ўз навбатида нафақат андижонликларнинг балки бутун халқимизга ўзгача ватанпарварлик шукуҳини бахш этди.
Қолаверса, ташриф давомида Андижон халқаро аэропортини қолган қисмида олиб борилаётган қурилиш ишларига тўҳталиб, қурилишни тезлаштириш ва хизмат кўрсатиш қувватини 10 баробарга ошириш маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар етарлилигини таъкидладилар.
Ҳозирда 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультетини Андижон тиббиёт институти филиалига айлантириш ҳамда Андижон тиббиёт институтига университет мақоми бериш топшириғи берилди.